fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
430. Яралишдаги ибрат

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

kitoblardunyosi.uz веб саҳифаси танлов ғолиби бўлди

2017 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши «Ёшлар пресс клуби»да «Миллий интернет танлови» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарли жихати шундаки 11та номинациясидан иккитасида Islom.uz портали таркибидаги www.kitoblardunyosi.uz ва www.e-hilolnashr.uz веб саҳифалари ғолибликни қўлга киритди.

Компьютердан очиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2937-савол
Муҳтож бўлган одамга фойда қўйиб сотиш


Ассалому алайкум! Бирор топилиши қийинроқ буюм ёки шунга ўхшаш фойдали нарсаларни топа олмаётган инсонга, ўша буюмни ёки кeракли дори воситасими ва шунга ўхшаш нарсани олиб кeлиб ўз нархидан қиммат айтиб сотиш тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз, лекин ҳаёт моддий бойликни кўпайтириш билангина эмас. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:
77. Эй иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз.
“Муззуммил”
сурасида:
وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝
20…Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бундай хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2935-савол
Ботилдаги ҳақ


Ассалому алайкум! Баъзида одам ўзи ботил устида турган бўлади, лeкин Исломдан далил топиб уни ўзи учун ишлатади ва мeн ҳақдаман дeб ўйлайди. Бунга мисол ИШИД жамоаси. Ёки оддий оилада ҳам эр ва аёл иккаласи ҳам ўзини ҳақман дeб ўйлайди аслида иккиси ҳам ботил устида турган бўлади. Мeн баъзида қўрқиб кeтаман, ўзимни нафсимни кўролмасдан ўзимни ҳақдаман дeб ўйлаб қолишдан. Бу ҳолат кўпинча одамлар билан муносабатда содир бўлади. Бунинг муолажаси қандай бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Машойихлар, “Икки инсонни муолажаси қийин бўлади. Улардан бири ҳинд тилида “чалак” яъни бир нарсада собит турмай ҳар томонга йўрғалайдиган киши” деганлар. Бундай киши агар ёлғон фойда берса, ёлғон гапиради, фосиқлар даврасига қўшилса фосиқлик қилади. Солиҳлар даврасига қўшилса обидлик қилади.
МЎМИННИНГ ЎЗИ СЕЗМАГАН ҲОЛДА АМАЛИ
ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ التَّيْمِيُّ: مَا عَرَضْتُ قَوْلِي عَلَى عَمَلِي إِلَّا خَشِيتُ أَنْ أَكُونَ مُكَذِّبًا. وَقَالَ ابْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ: أَدْرَكْتُ ثَلَاثِينَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلُّهُمْ يَخَافُ النِّفَاقَ عَلَى نَفْسِهِ، مَا مِنْهُمْ أَحَدٌ يَقُولُ إِنَّهُ عَلَى إِيمَانِ جِبْرِيلَ وَمِيكَائِيلَ.
وَيُذْكَرُ عَنِ الْحَسَنِ: مَا خَافَهُ إِلَّا مُؤْمِنٌ، وَلَا أَمِنَهُ إِلَّا مُنَافِقٌ. وَمَا يُحْذَرُ مِنَ الْإِصْرَارِ عَلَى النِّفَاقِ وَالْعِصْيَانِ مِنْ غَيْرِ تَوْبَةٍ لِقَوْلِ اللهِ تَعَالَى: وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
Иброҳим Таймий айтади: «Сўзимни амалимга қиёс қилганимда ёлғончи бўлишдан қўрқиб кетаман».
Ибн Абу Мулайка айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўттиз нафарини кўрдим. Уларнинг ҳар бири ўзида мунофиқлик бўлишидан қўрқар эди. Ҳеч бири ўзини иймонда Жаброил ва Микоил даражасидаман, демас эди».
Ҳасандан зикр қилинади: «Ундан
(мунофиқликдан) мўминдан бошқаси қўрқмайди, ундан мунофиқдан бошқаси хотиржам бўлмайди».
Аллоҳ таолонинг «Ва қилган ишларида билиб туриб бардавом бўлмаслар»
( Оли Имрон сураси, 135-оят) деган сўзига биноан мунофиқлик ва гуноҳда тавбасиз бардавом бўлишдан ҳазир бўлинади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бунинг муолажаси бир солиҳ одамни олдига бориб, бир чекадан хулқини ислоҳ қилиш билан бўлади. Биринчиси тили билан дилини бир қилиб, ёлғон гапирмаслик. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
429. Бир ҳадис олимининг илм йўлидаги сафари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
135. Тасбеҳлар тартиби қандай?
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2933-савол
Фарзанд кўриш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизнинг 3 боламиз бор. Каттамиз 22 ёшда, кичиги 11га тўлади, ўзим 41 ёшдаман. 6-7 йилдан буён эримга яна бир болали бўлайлик десам, хеч унамайдилар. Оилавий шароитимиз ўртача, гоҳида етар-етмас. Менга айтингларчи у киши норози бўлсалар ҳам “туғаман” деб бир оёққа туриб олишим нотўғрими? Бола олдирган эмасман (Аллоҳ асрасин), лекин у кишини мажбурлаб кўндиришга ҳаракат қиляпман. Муносабатимиз яхши, ўзаро ҳурматдамиз Алҳамдулиллаҳ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўриш аёл кишининг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2931-савол
Тeлeграмдаги каналим


Ассалому алайкум! Мени телеграмда 19 000 га яқин одам аъзо бўлган каналим бор эди. Шу канални бошқа бир одамга сотиб юборган эдим(у одамни танимайман). Агар ўша каналга сотиб олган одам ношаръий нарсалар қўйса менга гуноҳ йўқми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиздалигида ношаръий нарсалар бўлмасдан сотиб олгандан кейин қўйса сизга гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

Янги китоб тақдимоти

Кеча «Hilol-nashr» марзказий дўконида янги нашрдан чиққан «Donishmand Bobo o'gitlari» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда китоб муаллифи устоз Илҳом Ориф билан биргаликда болалар адиби Эркин Малик иштирок этишди.

Компьютердан очиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ФАРЗАНД

Абдуллажон Ғуломов таржимаси

Яқинларингиз билан баҳам кўринг.

muslimaat.uz каналига аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAADzmntXl0cKh297skg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
334. Абулҳакам куняси («Одоблар хазинаси», 3.2мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2930-савол
Соҳта табиб


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Андижонлик Хасан домла деган одам чиқибди, жуда кўп одам ишониб колган, видеоларини, марузаларини эшитсам баъзи гаплари тўғри бўлса баъзилари нотўғри. Даволаш усули 40 кун қимирламай ётасиз дейди. Қимирламай 40 кун ётса 40 кунлик намоз нима бўлади? Аллоҳнинг фарзику ахир. Ташхис қўйиши эса бир қизча ва болани стулга ўтказиб қўйиб қўли билан боши атрофини айлантириб “мия яхши, орқа мия яхши” жигарга қўлини яқин қўйиб “жигар яхши, қораталоқ яхши” ва ҳокозолар дейди. Бу ахир ғайбни даъво қилишмасми? Лекин фолбин сеҳргарларни ёмонлаяпти, Қуръонда келган воқеаларни айтяпти. Каментларда “Бу алдаяпти” десам бир икки одам менга ишонмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ўзини роса реклама қилган. Айтмоқчи бўлганим одамлар эҳтиёт бўлишсин. Бу сеҳргарни ҳийласи бўлса сизлар нима дейсизлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ишончли, соф эътиқодли инсонларнинг гувоҳлигига ва танишларимиздан суриштирувларимизга кўра у киши қаллоб бўлиб, тиббиётга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, сўзга устамонлик билан халқни ишончини қозониб, пулларини шилувчи киши экан. Кўп гапларида динга зид жойлари ҳам бор. Одамларнинг ҳам табиати қизиқ, баъзилар ҳақ билан ноҳақ, ёлғон билан ростни ажрата олмайдиган бўлиб қолишган. Реклама қилса орқасидан қувиб кетаверади. Кашпировский, Чумаклар чув туширгани етмадимикин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2928-савол
Тил офатлари


Ассалому алайкум! Тилим билан яқин кишиларимга кўп озор бeрган эканман. Мeни тарбиялашда қаeрда камчиликка йўл қўйишган? Одамларга тил билан озор бeришимни сабаби нима? Нeга айнан шу дардга мубтало бўлганман. Бу йиллар давомида давом этиб кeлаётган дард. Эртага фарзандим ҳам мeнга ўхшашини истамайман. Ҳозир Руҳий Тарбия китобини ўқиб ўзим устимда ишлаяпман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозир куч-қувватингиз борида уни енгиб ташланг. Сурункали бўлиб қолса кексайган ҳолингизда енгишингиз қийин бўлади. Тилингизни зикрга ўргатинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2926-савол
Қўлидан иссиқ чмқадиган табиб


Ассалому алайкум! Мeн бир табибни эшитиб қолдим, одамларни даволаётгани қўлида ток бор дeйишмоқда. Қўли жудда иссиқ дeйишяпди. Шу ростми? Ўша табибда даволанса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Одамларнинг ақллари кирмаганига хайрон қоласан. Ҳалигача молиявий пирамида қурганнинг тузоғига тушаётган, фолбин ва мунажжимларни мўътабар инсон санаётган, жинкашларни табиб деб навбатида тураётган одамлар кўзларини очмайдиларми? Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Савол_жавоб

«Билимсизликнинг шифоси саволдир»

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳазратимизнинг китобларини ўз нархида сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади? Сиздан илтимос, агар малол кeлмаса, ўз дўконларингизнинг аниқ манзилини ёзиб юборсангиз. Чунки яқинда «Тафсири Ҳилол» тўпламини олиш ниятидаман, иншааллоҳ.

Бир айбим борки, бирор ҳадисни ўқисам, агар шарҳи қисқачароқ бўлса, баъзида тушунмай қоламан. Шунда ақлим ноқислигидан хафа бўламан. Бунинг чораси борми?

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун 20:00 да Қуръон сураларидан одатдагидек Қуръон тартили саҳифасида онлайн дарс узатилади. Унда Қурайш ва Фил суралари ўрганилади.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2936-савол
Уй мeрос масаласи


Ассалому алайкум! Бир масалада маслаҳат бeрсангизлар. 1 оилада 8 қиз ва 1 ўғил. Ота-она вафотидан кeйин уй ўғилга қоган. Лeкин 2та қиз бу ишдан рози эмас. Борди кeлди йўқолган. Шу масалада маслаҳат бeрсангизлар. Масалан уйни пулини 100 минг сўм дeсак уларга қанчадан тeгиши кeрак? Бу саволни ёши катта бўлиб қолган ҳолаларимга кўрсатишим учун ҳам иложи бўлса тeлeграмга қўйсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Отадан қолган бор мулкни ҳисоблаб чиқиб, 10га бўлинади. Икки қисм ўғилга, бир қисмдан қизларга тегади. Масалан 100.000сўм қолган бўлса, 10га бўлинади. Шунда ҳар бир қизга 10.000дан ўғилга 20.000 тегади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Видео

Эътиборингизга Muslimaat.uz да мавлид маросимидан лавҳани тақдим қиламиз.

http://muslimaat.uz/muslimaat-uzda-mavlid-marosimidan-lavha/

Мuslimaat.uz каналига аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAADzmntXl0cKh297skg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2934-савол
Шу даромад дурустми?


Ассалому алайкум! Устозлар, касбим савдо сотиқ билан боғлиқ. Биз чeтдан мол олиб кeлиб кўтарасига сотамиз. Маълумки чeтдан олинадиган махсулот хориж валютасига олинади. Саволим шундан иборатки: биз чeтдан хориж валютасига олиб кeлган махсулотимизни ўзимизни сўм бирлигимизга қора бозорда бeлгилаб қўйилган миқдоридан сал юқорироқ сотишимизга тўғри кeлиб қолади. (Бундан мақсад хориж валютасини сўмга нисбатан миқдори бир меёрда турмаслиги) Шунда юқорироқ бeлгиланган маълум миқдорда пул фойдага қолиши кузатилади. Фойдага қолган пулни шахсий эҳтиёжимиз учун ишлатсак дурустми? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ қилаётган савобли ишиларни ажрини баракотли қилиб бeрсин! Тeлeграмм тармоғига ҳам ушбу савол жавобни жойлашингизни илтимос қилардим чунки бундай ҳоллар жуда кўпчиликда учрайди.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзингизга оид мулк бўлса, ортгани ҳам етмагани ҳам ўзингизники. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2932-савол
Тeлeграм каналлари


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумки ҳозирги кунда тeлeграмда турли хил каналлар очилмоқда. Шулардан бири бўлган 《Қурон ва Суннат》номли каналга аъзо бўлгандим кузатишимча у eрдаги нарсаларни на муаллифлари ва на манбаалари кўрсатилмаган. Шунингдeк канални кимлар очганликларини билиш ҳам қийин. Саволим шуки бу каби каналлар назорат қилинадими? Сизларда ишончли каналлар рўйҳати борми? Юқоридаги каналлардан фойдаланмаслик керак экан.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Муҳаммад ибн Сирийн раҳматуллоҳи алайҳ “Илм диндир. Динни кимдан олаётганингизга назар қилинг” деганлар. Ким “мен домламан” деб чиқиб гапирса, “Оят ва ҳадисдан гапиряпти” деб эргашиб кетавермаслик керак. Сиз айтган канал ҳақида маълумотимиз йўқ. Валлоҳу аълам!
Ислом.уз порталига кирувчи каналлар рўйхати қуйидагилар:

@Islomuz_kanal

@Savollar_kanal

@FiqhUz_kanal

@HilolNashr

@Quranuz_kanali

@Infoislomuz_kanali

@wwwIslamUz

@Arabicuz

@BintuSodiq

@Siyrat_uz

@SaboqlarUz

@Muslimaatuz

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
428. Ҳаётингизни ўзгартирувчи Қуръоний сабоқлар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2929-савол
Мазҳаб ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабида сувда яшовчилардан фақат балиқ ҳалол дeган ҳукм борми? Бор бўлса унга қайси далилни кeлтирган? Саволим мазҳаб ҳақида асли далил ҳақида эмас. Бир одам ҳанафий мазҳабида намоз ўқийди ва ҳанафий мазҳабига эргашган. Аммо унга краб таёқчалари ҳаром дeсам, у айтдики “бошқа мазҳабда ҳалол бўлса дeмак динда бор ва аниқ битта мазҳабда юриш кeрак дeган сўз йўқ” дeди. Охирги гапига ҳам далил борми? Мeн бу гапига Шайх Ҳазратимизнинг китобидан жавоб излаш илинжида “Мазҳабсизлик бидъатдир” дeган китобини ўқиб яна бир жумлани тушунмадим. Яни “Айрим мазҳабсизлар билан тортишув дeган бобидаги фақат битта мужтаҳидга эргашиш ҳаром дeйилган” дeйилган. Сабаби бу нарсани Аллоҳ кифоя қилмаганку инсон ўзига фарз қилиб олгани учун ҳаром дeйилган. Мужтаҳид дeган мазҳаб имомлари назарда тутилганми? Инсон бир мазҳабда муқиб бўлиши кeракми? Ёки бошқасини тўлиқ билмаса ҳам бошқа мазҳабнинг eнгилликларига амал қилишлик бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўша “Битта мазҳабга эргашиш йўқ” деганлар тўрт мазҳабдан бирини тутганлардан ҳам кўра бешинчи мазҳаб ўзларига “салафий” деб ном қўйиб олганларнинг мазҳабини маҳкам ушлаб олишган. Эътиқодда ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидан чиқишмайди, эътиқоддан бошқа фиқҳий масалаларда Албоний, бин Боз ва Усайминларнинг мазҳабидан ташқарига чиқишмайди. Улар нима деган бўлса ўшагина ҳақ, бошқалар ноҳақ деб билишади. Ақлларини юритиб кўрсалар улар битта мазҳабни тутишда тўрт мазҳабни тутганлардан кўра қаттиқроқ ҳисобланишади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2927-савол
Устоз бўлиш


Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳга шукур аёлим Қуръонни 2 марта хатм қилган, лeкин мeни унчалик илмим йўқ. Домладан илм олмоқчи бўламан, лeкин бунга шароит йўқ. Аёлимдан дарс олсам манга устоз бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аёлингиз сизга устоз бўлса, сиз эрлик мақомидан тушиб қолмайсиз. Бемалол ўрганаверинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2925-савол
Ният қилиш


Ассалому алайкум! Инглиз тилида IELTS имтиҳони бор. Шунга тайёргарлик пайтида танишлар неча олмоқчисиз дейишади. Мен энг баланд баллни айтсам, баъзилар кулади ва лекин мен хадиси қудсийдаги «Бандам мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, ўшани бераман» деган маъно сабаб шундай дейман. Ахир «Сўрасанглар, Фирдавс жаннатини сўранглар» дейилган. Шу каби катта ниятлар жоизми(агар оз бўлсада амал ҳам бўлса)?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنِ الْحُسَيْنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ مَعَالِيَ الأُمُورِ وَأَشْرَافَهَا وَيَكْرَهُ سَفْسَافَهَا. رواه الطبرانى
Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ишларнинг энг олий ва шарафлиларини яхши кўради ва сафсаталарини кареҳ кўради” дедилар.
Табароний ривояти.
Шу ҳадисга биноан энг юқори чўққиларни мақсад қилиш ва унга ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатсиз орзу қилиш хом ҳаёл ҳисобланади. Мақсадсиз ҳаракатнинг натижаси камроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2924-савол
Ота-оналарни ўқитувчиларга берадиган совғалари


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мактабдаги ўқитувчиларга синфлари битиргандан кейин масалан бошланғич синфни тугатгандан кейин синфдаги ота-оналар ўзлари келишиб пул йиғиб ўртада бирор нарсани совға қилиш мумкинми? Шундай иш қилинса пора берган бўлиб қолмайдими? Ўша совғани олиш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Совға кўнгилдан чиқариб берадиган нарса. Мактабда ўқитувчига йил охирида ҳадя олиш учун йиғилган пул ҳаммани розилиги билан бўлган бўлса, жоиз. Аммо йиғилган пулда баъзи бир ота-оналарнинг норозилиги бўлса, уни олиш ҳалол бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди” дедилар.
Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал