fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2923-савол
Биржада ишлаб туриш


Ассалому алайкум! Мен биржа ҳақида савол-жавобларни ўқиб чиқдим, аммо саволим, мен хали талабаман, топган пулимни бечораларга бериб биржада ишлаб юрсам бўладими? Сабаб келажакда иншааллаҳ хорижда магистратура ўқкийман, бунга ишлаганлигим қўшимча имконият яратади.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Виртуал биржада асосан йўқ нарса сотилади. Йўқ нарсанинг савдоси шариатимизда жоиз эмас. Дунёингизни обод қиламан деб охиратингизни куйдирманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2921-савол
Хонадон тинч ва баракали бўлиши учун


Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ўқиган эдим, Бахтсизлик уч нарсада; ҳовлида, хотинда ва маркабда дейилган экан. Бахтсизлик агар ҳовлида бўлса унга қарши кураш усули борми(ҳовлини алмаштирмай ёки сотмасдан)? Хонадон тинч ва баракали бўлса.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Уйда азон айтиб, Қуръон тиловат қилиб туриш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قُبُورًا، وَلَا تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيدًا، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالضِّيَاءُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади», дедилар».

Абу Довуд ва Зиё ривоят қилганлар.
Шариатимизда ҳайкалча, суратлар, кучук бор уйга фаришта кирмайди дейилган. Фаришта кирмаган жойда шайтон, жинлар бўлади. Улар кўзга кўринмагани билан тўхтамасдан фасод уюштиради, васвасалар қилади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон унга араб жазийрасида намозхонлар ибодат қилишидан ноумид бўлди. Аммо уларни бир-бирларига қарши гиж-гижлайди», дедилар».
Шарҳ:
Бас, шундоқ экан бандалар шайтоннинг иғвосига учиб бир-бирлари билан жанжал қилмасинлар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иблис ўз тахтини сув устига қўяди ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси келиб «ундоқ қилдим, бундоқ қилдим» дейди. У бўлса «ҳеч нарса қилмабсан!» дейди. Кейин бошқа бири келиб «уни қўярда қўймай хотини билан орасини буздим» дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб «Ҳа! Балли! Сенсан!» дейди», дедилар».
Шарҳ:
Бундан одамлар орасидаги алоқаларни бузиш шайтон энг яхши кўрадиган ишлардан бири экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Янгилик

Бизни instagram да кузатиб боринг!
instagram.com/hilolnashr.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Ривоят

24. Илмдан гапирган кулмайди

Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа айтади: «Мен бир марта кулганман, ўшанга кўп пушаймонлар чекканман. Амр ибн Убайд исмли қадарий муътазилийларининг имоми билан мунозара қилдим. Ғалабага эришганимни сезиб, кулдим. Шунда у менга айтдики: «Илмдан гапириб туриб, яна куласан. Сенга ҳеч қачон гапирмайман». Мен ўша ишга қаттиқ пушаймон бўлдим. Ўшанда кулмаганимда эди, унинг менга айтган сўзига жавоб қайтарган бўлардим».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
53. Сурадаги махфий дуо ҳақида (Аудио савол-жавоблар, 0.6мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2919-савол
Руҳшунослик


Ассалому алайкум! Яхшилик амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Саволим қуйидагича: Руҳшунослар яъни психологларнинг масаласи қандай? Улар инсонларни руҳий холатлари, кечинмалари, характерлари ҳаттоки қайси бурж остида туғилганигача эътибор бериб инсон билан мулоқот қилишади ёки маслаҳатлар беришади. Албатта уларнинг бу ишлари асосан икки инсонни орасига ризолик солиш (никоҳни асраб қолиш, ишхонадаги бошлиқ билан муроса қилиш, ишхонадаги қўл остида ишлайдиганлар билан муроса ва ҳакозолар), лекин улар «Худойим шундай яратган» деб турмай инсон руҳиятини, характерини, буржини ва шу кабиларни ўрганишади. Агар қилган ишим нотўғри бўлса Аллоҳ кечирсин, ҳаттоки ўзим хам психологиядан бироз хабарим бўлгани учун ён атрофдагиларга «Сиз бошқарувда яхши ишлайсиз», «Сиз фалон рангни ёқтирасизми?» десам, у «ха» дейди, лекин башоратни ўрганмаганманам ва ўрганишни хоҳламайман. Лекин юқорида таъкидлаганимдек у хақидаги бирон-бир маълумотни буржидан, юз-тузилиши кўринишидан, қўл чизиқларидан нима ёқиши ёки ёқмаслигини айтсам тўғри дейди, бундай ишлар хукми қандай? Бу фақат илмий кузатувларга асосланган яни эмпирик билим бўлсачи?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Инсон табиати ва мижозини ўрганиш жоиз. Фиросатни ишга солиб инсонлар муаммосини ечишга ҳаракат қилиш яхши нарса, лекин инсоннинг қўл чизиғи, буржи, мучалининг инсон тақдирига ёки унинг руҳиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу очиқ-ойдин қаллоблик. Қолаверса бу касб билан шуғулланувчилар, яъни башоратчи ва мунажжимлар охиратини дунё матоҳига сотганлар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2917-савол
Фарзандни икки йилдан кўп эмизиш


Ассалому алайкум! Она фарзандини 2 йилдан ортиқ, яъни 2 йилу 3 ой эмизиб қўйса эр-хотин ўртасидаги никоҳ бузилмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эмизиб қўйса никоҳ бузилмайди. Эмизиш баъзи имомларнинг наздида икки йил, баъзиларининг наздида икки ярим йил. Икки йил деганда шамсий йилни ҳисобламай қамарий йилни ҳисобга олиш керак. Шунда икки йил қамарий йил билан шамсий йилдан 20-21 кун кам бўлади. Эмизиш муддатидан кейин ҳам эмизиш шаръан жоиз эмас. Онанинг сути худди қўл-оёқ каби унинг бир бўлаги ҳисобланиб, ундан кейин эмизиш болага ҳаром ҳисобланади. Бола эмса ҳаром луқма еган даражада бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Сабоқ
#Хотира

Исломга бағишланган умр китобидан

Дадамнинг шогирдлари ҳозирда ҳам диний ишларда, ҳам дунёвий ишларда фаол иштирок этишмоқда. Совет иттифоқи тарқаб, мустақил давлатлар энди оёққа тура бошлаган даврда Булоқбошида ҳам мадраса қурилиб, талабалар ўқитила бошлади. Мадрасага машҳур ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган эди. Биринчи қалдирғочлар мадрасани битириб ҳам чиқишди. Бу ишда дадам ҳам устозлик қилиб, ҳам қурилиш ишларини жадал олиб бордилар. Акам Муҳаммад Содиқ ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак бердилар.

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2914-савол
Ҳуснбузар


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар» китобида қуйидагича ҳадис бор экан: Ойша онамизнинг қўллари устига бир ҳуснбузар чиққан эди. Пайғамбаримиз(с.а.в) : Ё Ойша. Ҳуснбузар қуриб тушиши учун қуйидагича дуо қил деб буюрдилар: Аллоҳумма Мусағғирал кабийри ва мукабирас-сағир. Сағғир ма бий. Маъноси: эй, каттани кичик ва кичикни катта қилувчи Роббим. Мeндаги ҳуснбузарни кичик қил (йўқ қил). Шу ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят йўқ. Бу каби маълумотларни олишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Ҳадис бўлмаган гапни ҳадис дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
52. Юпқа махси ҳақида (Аудио савол-жавоблар, 1мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2912-савол
Бошни қиблага қилиб ётиш


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим шуки: ётоқхонада бошни қибла томонга қилиб ётиб бўлмайди деб эшитдим. Шу тўғрими? Келин билан куёв ётоғида қибла томонга қараб жинсий алоқа қилса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсанинг суннати бўлганидек ўнг томон билан қиблага юзини қаратиб ётиш ҳам суннат ҳисобланади. Жинсий алоқани қиблага қараб қилиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ажойиб_маълумот

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
Қайси пора қайси бетда жойлашган

Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса, бас. Масалан 9-пора:

9-1=8
8+8=16
16 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 162
Демак, 9-пора 162-бетдан бошланар экан.

Шу йусинда хоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади. Масалан, 15-пора:
15-1=14
14+14=28
28 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 282

Иншааллоҳ, бу маълумотнинг ҳаммамизга нафи тегади.

«Quran.uz» каналига уланиш учун босинг!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2910-савол
Тувакдаги гуллар


Ассалому алайкум! Уйимизда тувакда гуллар туради. Уларнинг тупроғига тезак қўшилиб экилган. Баъзан сув қуйганда сув полга оқиб тушади ёки қимирлатганда тупроғи пастга тўкилади. Уларнинг тупроғи нажосат ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Нажосат бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2922-савол
Балоғат ёши ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».

Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Қуръон_мусобақаси

Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси 2018 йилнинг биринчи ярмида ўтказилади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:

1. 18‒25 ёшдаги иштирокчилар;
2. 25‒40 ёшдаги иштирокчилар.


Иштирокчилар доимий рўхатдан ўтган манзиллари асосида қайтдан ўтадилар. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади.

«Quran.uz» каналига уланиш учун босинг!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@fiqhuz_kanal #Вакиллик

54. Вакилликдаги нозик масала

Ҳозирги кунда ривожланаётган “тадбиркор”лик кўринишларидан бири вакил ўлароқ хизмат қилишдир. Бунда баъзи бир кишилар компания, хизмат кўрсатиш ташкилотлари, катта завод-фабрикалар ёки оддий бино қураётган шахслар тарафидан уларга керакли нарсаларни сотиб олувчи “вакил” кишилардир. Улар ўз хизматлари мобайнида баъзи бир дўконлардан юқорида зикр қилинган ташкилот ёки шахсларга керакли нарсаларни сотиш ёки сотиб олишга вакил бўладилар.

Иш мобайнида уларга керакли нарсаларни сотиш билан шуғулланувчи дўконлар: “Биздан харид қилсангиз, фалон фоиз чегирма берамиз” ёки вакил: “Сендан шу нарсани оламан, лекин эвазига менга фалонча чегирма қилиб берасан” деган шартни қўяди. Табийки доимий харидор бўлиши учун бу шартларга келишув битми тузилади ва эвазига ўша вакилга келишилган чегирма ҳам берилади. Бу чегирмалар вакилни вакилликка олган компания ва ташкилотларнинг ҳаққи ҳисобланади. Чунки вакил ўша компанияга сотиб олаётганлиги учунгина бу чегирмалар қилинмоқда. Мабодо шу иш орқали бирор киши чегирмаларни ўз ёнига олиб қолса, вакил қилган тарафга хиёнат қилиб, ҳаққидан уриб қолган ҳисобланади. Вакил қилган тараф чегирмасиз нархга рози бўлсада, барибир чегирмалар ҳам унинг ҳақилигича қолади. Вакил чегирмага сабаб бўлсада, вакиллигини чиройли адо қилган даражада бўлади.
Масалан усталар бирор шахснинг уйларида иш юритаётган бўлсалар, керак бўлган қурилиш маҳсулотларини уй эгасига билдирмаган ҳолда дўкондор билан яширинча шартнома тузиб, “Сенга харидор олиб келаман, эвазига менинг фалонча хиссамни ҳам ўша маҳсулотнинг қийматига қўшиб айтасан. Сўнг ўшани ўзимга алоҳида берасан” дейди. Бу очиқ-ойдин хиёнат бўлиб, бу дунёдан ҳам, охиратда ҳам қайтариб берилиши керак бўлган ҳақдир. Шунингдек “Доимо сиздан олганим учун менга ҳақ чиқариб берасиз” деб келишилган суратдаги маҳсулотнинг нархидан қилинган чегирма ҳам, уни вакил қилган шахснинг ҳаққи ҳисобланади. Баъзилар шу ўринда вакил аввал у нарсаларни ўзи учун сотиб олиб, кейин вакил қилган шахсларга улар рози бўладиган нархда сотиш ҳийласини ҳам қиладилар. Бу ўринда вакил, вакил қилган тарафнинг омонатдор кишиси ҳисобланади. Омонатдор шахс ўзига сотиб олиши жоиз эмас. Ҳар бир сотиб олган нарсаси уни вакил қилган киши учун бўлади. Унинг бу қилган ҳийласи, ҳаромни ҳалол қилиб бера олмайди. Шу ўринда шунга тегишли бир савол жавобни келтириб ўтамиз.
Савол. Мен бир ташкилотнинг ишчисиман, ташкилот раҳбари бизга машина кераклигини ва бор одам билан қийматини аниқлаб, савдолалашишим кераклигини айтди. Мен кимда машина борлиги ва қиймати қанча эканлигини аниқлаб раҳбарга айтдим. У биз келишган қийматга рози бўлди. Сотувчи олдига борганимда, сотувчи у нарсани мен учун келишилган нархдан арзогроғига беришини айтди. Бошлиқ нарх билан сотувчи айтган нархнинг ўртасидаги фарқни ўзимга олиб қолсам бўладими?
Жавоб. Сиз ойлик ёки келишилган нархга хизмат қилувчи хизматчи ҳисобланасиз. Сиз қилган савдода ҳаридор тарафидан вакил ҳисобланасиз. Сотиб олинган нарсада раҳбар рози бўлган нархдан камига келишилган суратида ҳам сизни шу ишга ёллаган одамнинг ҳаққи бўлади. Икки нарх орасидаги тафовутни ўзингизга олишингиз ҳалол бўлмайди.

(“Янги масалаларнинг шаръий ҳукмлари” китобидан).

«fiqhuz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz

Суннат ва саломатлик

Бурунга сув олиб ювиш; استنشاق الماء

Бурунга сув олиб ювиш фитрат суннатлари ҳақидаги ҳадисда ва бошқа ҳадисларда ҳам кўп таъкидланган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”.1

Бурунни ювиш таҳоратда суннат, ғуслда фарз амал ҳисобланади.

Рўзадор киши бурунга сув олганда муболаға билан ювмайди.



Бурунга сув олиб ювишнинг саломатликка таъсири:

Бурун нафас олиш бош аъзоси бўлиб, ундаги тешиклар махсус филтр вазифасини бажаради. Бурун ичидаги теридан ёғли модда ажралиб чиқиб микробларни тўплайди ва бошқа суюқлик эса ундаги бактерияларни йўқ қилади... Лекин бу “ҳимоя воситаси” кун давомида тўпланган миллионлаб зарарли бактерияларга қарши етарлича кураша олмайди.

Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғи микробларнинг бир неча турлари пайдо бўлиб, ривожланадиган жой ҳисобланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғини яхшилаб ювиладиган бўлса, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайиши олди олинади”.2

Бурундаги бактерияларни йўқотиш, уни тозалигини сақлашда алоҳида эътибор талаб этилади. Бу борада тиббиёт мутахассислари ҳам кўплаб изланишлар олиб бориб, бурун ичидаги микробларни йўқотиш ва уни соғлом ҳолатда сақлаш учун ҳар куни беш маротаба ювиш лозим, деган хулосага келганлар.3

Давоми...

siyrat.uz каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинтусодиқ канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2920-савол
Мавлуд ўқитган бўламанми?


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн уйда ўзим мавлуд китобини ўқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб, кeйин 3-4та кам таъминланган оилаларга эҳсон қилсам, мавлуд ўқитган қаторига кираманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Биз такрор-такрор айтамиз. Мавлуд бирор бир шаръий маросим эмас. Мавлуд мажлисларида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитиш вожиб” деган ишга амал қилингани учун ундай мажлисларни ташкил қилинади. Аллоҳнинг китобидан бошқа бирор бир китобни ўқиб қўйишнинг ўзи ибодат эмас. Сиз ўша ўқиган китобингиздаги нарсаларни фарзандларингизга таълим берсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларини ўрганиб унга амал қилсангиз вожиб ишни бажарган бўласиз. Савобини хоҳлаган кишингизга бағишлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2918-савол
Қуръони Каримда ўз кучини йўқотган оятлар


Ассалому алайкум! Устозлар, мeни бир савол ўйлантиради. Яқинда Қуръони Каримда ўз кучини йўқотган оятлар ҳақида гап эшитдим. Бу ҳақида бирон фикрга эга бўлмаганлигим сабабли фикр билдира олмадим. Шундай бўлиши ҳам мумкинми? Аахир қиёматга қадар Қуръоннинг бирон ояти ёки сураси кучини йўқотиб боравeрса шу муддатга қадар йўқ бўлиб кeтиши кeракку. Шу ҳақида тушунча бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсани носих ва мансух дейилади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарига тегишли эди. У зот вафотларидан олдин насх қилиш тўхтаган ва Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга динни мукаммал қилиб берган. Энди қиёматгача ундай насх деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2916-савол
Уларга ҳалолми?


Ассалому алайкум! Ҳурматли узтоз жаноблари! Саволим шундан иборатки бирон бир милиция ходими (ДАН) нотўғри ҳаракат машинасини тўхтатди ва давлат томонидан белгиланган жаримани ёзаётганида “тўхтанг ўзингизни рози қиламан” дея давлатга эмас милиция ходимига ўша пулнинг ярмини берди ва жарима дафтарига ёзилмай, у пулларни милициянинг ўзи олиб, ўзи учун ишлатди. У пуллар милиция ходимига ҳалол бўладими? Бу давлат учун иккиюзламачилик, давлатни ва бошлиқларни алдашга кирмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Саволга-жавобни телеграм тармоғидаги каналингизда қўйилишини сўрар эдим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2915-савол
Эмикдошларнинг никоҳи


Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли ҳаъати, бу саволни яқин танишим номидан бераяпман. Агар қиз ва йигитда ҳеч қандай қариндошчилик ришталари бўлмаса, аммо қизнинг онаси ёшлигида шу йигитни бир маротаба эмизиб қўйган бўлса-ю, улар келажакда бир-бирини севиб қолишса, уларга турмуш қуришга шариатимизда рухсат берилганми? Бир доктор аёл уларда хеч қандай қариндошчилик йўқлиги, генлар бир хилмаслиги сабаб тиббиётда рухсат берилган дебди. Илтимос, телеграммдаги каналингизга чиқарсангиз.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Улар қариндошлик ришталари бўлмасада эмикдошлик риштаси орқали бир-бирларига ҳаром бўлади. Қилинган никоҳлар боғланмайди ва агар никоҳ ўқилса, гўёки ака сингил никоҳлангандек бўлади. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝
23. Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«…эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»
нинг никоҳи ҳаром қилинди.
Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр
қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланган, яъни она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш
эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб
жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш
туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмиш шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа сутли аёлни тўйиб эмишидир. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, у аёлнинг эри боланинг отасига, у аёлнинг болалари эса уни эмган боланинг ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам уни эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг ҳикмати тўлалигича Аллоҳнинг Ўзига маълум. Баъзи ҳикматлари эса ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хилда шакллангани туфайли улар орасида никоҳ алоқаси боғланса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар бўлади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Саволлар

223. Бройлер товукларини шариат асосида суйиш тартиби

Савол:
Яқинда бройлер товуқ боқишга ўтдик, кунига камида 4-5 минг дона сўйилади. Сўядиган ва тозалайдиган ускуналарни автоматлаштирилган бўлиб, «Бисмиллахи Аллоху Акбар» айтилиб суйилади. Бир танишим тозалаш жараёнини кўриб, бу халолми деб сўради. Саволим бройлер сўйилгандан сўнг сув идишга солинади ва ундан сўнг ички аъзолари тозаланади. Сувга солганда нажосати чикиб сувга ўтиши ва кейингилари шу сувдан ўтиши ҳалолми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

— Сувга солганда нажосати чикиб сувга ўтиши ва кейингилари шу сувдан ўтиши ҳалол эмас.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2913-савол
Ақиқага жонлиқ сўйиш


Ассалому алайкум! Ақиқага ўғил учун икки, қиз учун бир қўй деб айтилади. Лекин яқинда бир ҳадис ўқиб қолдим. Унга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғилга икки, қизга бир қўй деганда бир саҳобий мен икки қўйга қодир эмасман дейди. Шунда пайғамбаримиз бугундан ўғилга ҳам қизга ҳам бир қўй деган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўғилга иккита, қизга битта бўлиш ҳақида келгани саҳиҳ.
عَنْ أُمِّ كُرْزٍ الْكَعْبِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عَنِ الْغُلَامِ شَاتَانِ مُكَافِئَتَانِ، وَعَنِ الْجَارِيَةِ شَاةٌ
Умму Курз ал-Каъбийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй, қиз болага бир қўй», дедилар».
Шарҳ:
Албатта, бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ҳодиса. Фақат доимий такрорланиб тургани учун унча аҳамият берилмайди, холос. Бўлмаса, бир боланинг эсон-омон, онаси ҳам соғ қолиб туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши, унинг онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайр-садақа қилинса, шунча оз.
Баъзи ҳолатларда одамлар бу муносабат ила ҳаддан ошиб, дабдабага йўл қўймасликлари учун ёки аксинча ҳолатлар ҳам бўлмаслиги учун шариатда ақийқага нима қилиниши ва у қай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатиб қўйилган.
«Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй».
Яъни янги туғилган фарзанд ўғил бола бўлса, унинг ақийқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўйиш лозим бўлади.
«…қиз болага бир қўй».
Уламо аҳлларимиз қиз болага бир қўй сўйиб, ақийқа қилишни «Қизнинг шаънини пастлатиш учун эмас, балки келажакда ота-онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жиҳозлар қилиб бериши ҳисобга олингани учундир», дейдилар.
Баъзи олимлар «Боланинг соғ-саломат бўлиши, синди-чиқдиларга йўлиқмаслиги ҳақида яхши ният рамзи сифатида унинг учун ақийқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирилмаса, яхши бўлади», деганлар.
Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса бўлади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2911-савол
Намозни бошлаш


Ассалому алайкум! Мeни ёшим 63да, номоз ўқишни энди ўргандим. Шунга сизлардан маслаҳат сўрамоқчиман, намоз ўқишни бошласам бўладими? Кeч эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло жаннатни иймонга боғлиқ қилди. Унга биринчи бўлиб кирувчиларни ёшликларидан ибодатга машғул қилди. Ёшликларида улгуролмай қолганларга тавба эшигини очиб қўйди. Аллоҳ қайси бир бандасига яхшиликни ирода қилса, уни Ўз ибодатига машғул қилиб қўяди. Сиз ҳам нажот топувчилардан бўлишни истасангиз тезда намозга шошилинг. Аллоҳ тавба қилувчиларни ҳам яхши кўради. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2909-савол
Юклаб олсам бўладими?


Ассалому алайкум! Азиз Устозлар излаш хизматидан фойдаландим, лекин тополмадим. Мен «Қуръон тартили» , «Ҳанафий фиқҳи» ва яна бошка онлайн дарсликларини юклаб олиб ўргансам бўладими? Ва бошқа илм талабида бўлганларга шу юклаганимни юклаб берсам бўладими? Шу онлайн дарслик ижодкорларидан рухсат сўрамоқчиман.
2). «Қуръон тартили» онлайн дарслигида ҳозирда сураларни ўргана бошладик, сизлардан билсам бўладими Мусҳафни тўлиқ ўрганамизми ёки айрим сураларними?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Юклаб олиш ҳам, тарқатиш ҳам жоиз.
2). Сураларнинг ҳозирча зарурларини, кейин қолганини ҳам ўргатамиз, ин шаа Аллоҳ.
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
52. Ҳаё (Рамазон суҳбатлари, «Руҳий тарбия» туркуми, 2007 йил 21.2мб) #Руҳий_тарбия #Аудио Уланиш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…
Подписаться на канал