fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

52. Ҳаё видеолавҳасани Youtubeда кўриш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Аллоҳ қалбимга Исломни солгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. «Қўлингизни узатинг, сизга байъат берай», дедим. У зот қўлларини узатган эдилар, мен қўлимни тортиб олдим. «Сенга нима бўлди, эй Амр?» дедилар. «Шарт қўймоқчиман», дедим. «Нимани шарт қўясан?» дедилар. «Мағфират қилинишимни», дедим. «Билмасмидинг, Ислом ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади, ҳижрат ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади, ҳаж ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади», дедилар. Шундан сўнг мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суюклироқ инсон қолмади. Назаримда у зотдан улуғроқ инсон йўқ эди. У зотга ҳурматим баландлигидан тик қарай олмасдим. Агар мендан у зотни васф қилиб беришни сўрашса, эплай олмасдим, чунки у зотга тик қарамаган эдим. Агар ўша ҳолатда ўлганимда, умид қиламанки, жаннат аҳлидан бўлардим.
Сўнгра шундай ишларнинг бошида бўлдикки, улар хусусида ҳолим не кечишини билмайман. Мен ўлсам, орқамдан ҳеч ким йиғламасин ҳам, олов ҳам ёқмасин. Мени дафн қилгач, устимга яхшилаб тупроқ тортинг. Сўнгра бир туяни сўйиб, гўштини тақсимлагунча муддат қабрим атрофида туринг, токи тафтингизни сезиб турай, Роббимнинг элчиларига нима деб жавоб беришимни ўйлаб олай».
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2907-савол
Сўнгги кун


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Нигина Ниёз исмли ёзувчининг “Сўнгги кун” романида руҳларнинг ҳолати, қабрдаги савол жавоблар ҳақида ёзилган. Шундай китобларни ўқиш жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бирор саҳиҳ ҳадисга суяниб ёзилган бўлса, жоиз. Акс ҳолда(романлар кўпинча ёлғондан тўқилган бўлади) жоиз эмас. Чунки руҳ ва қабр ғайб илми бўлиб, Аллоҳ ваҳий орқали билдирган пайғамбарларнинг гапларигина далил бўла олади. Охират ва қабрдаги савол-жавоблар тўғрисида роман тўқиш Аллоҳ ва Унинг расулига тухмат қилиш ҳисобланади. Чунки бу нарсалар динга тегишли бўлиб, дин ҳақида роман тўқиш улкан гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2905-савол
2787-савол ҳақида


Ассалому алайкум! Бизнинг мактаб дарсликларимизда Искандар Зулқарнайн деганда Александр Македонскийни назарда тутишади. Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ бир сафар Қуръонда зикр қилинган Зулқарнайн бошқа мусулмон инсон бўлган, Александер Македонский эса бошқа, у кофир бўлган деган эдилар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2903-савол
Қуръони Каримдаги оят


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Қуръони каримда “Орангизда дўзахга тушмайдиганингиз йўқ” дeган оят борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
وَإِن مِّنكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَّقْضِيًّا۝
71. Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир.
Ушбу ояти кариманинг маъноси хусусида уламоларимиз икки хил фикр билдирганлар. Бу хилма-хилликка оятдаги биз «яқинлашувчи» деб таржима қилган «ворид» сўзи сабаб бўлган. Бу сўзнинг маъноси жумладаги ўрни ва бошқа сўзларнинг жойлашишига қараб, ўзгариши мумкин. Аслида, «варада» феъли сув бор жойга яқинлашиб, сув олишга айтилади. Бошқа жойга нисбатан ишлатилса, «кирди» деган маънони англатиши ҳам мумкин. «Кирди» маъносига иқрор бўлган уламоларимиз ушбу оятга «Сиздан унга кирувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ», деган маънони берадилар. Яъни «Сиздан у жаҳаннамга кирмаган ҳеч ким қолмайди. Ҳаммангиз кирасиз». Шунга биноан, бу гуруҳдаги уламоларимиз: «Мўминдир, кофирдир, ҳар бир инсоннинг жаҳаннамга бир кириши бор», – дейдилар. Мўмин кириб, зарар тортмай, ўтиб кетади. Кофир кириб, азоб тортиб, қолиб кетади.
Иккинчи гуруҳ уламоларимиз эса: «Варада»га ўзининг асл «яқинлашди» маъносини беришимиз керак, оят таркибида «ворида» бўлиб келгани билан, унга «кирувчи» маъносини беришга ҳеч бир далил йўқ, – дейдилар. Шунингдек: – Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида мўминлар ҳақида: «…ана ўшалар ундан (жаҳаннамдан) узоқлаштирилгандирлар. Улар унинг чисирлашини (овозини ҳам) эшитмаслар…» деган, шунинг учун ҳам бу оятга «Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ», деб маъно берсак, аслига мувофиқ бўлади», – дейдилар. Бинобарин, мўминлар жаҳаннамга, хусусан, сиротдан ўтаётганларида яқинлашадилар, бироқ тушмай, ўтиб кетадилар. Кофирлар эса яқинлашиб, жаҳаннам атрофида тиз чўкиб ўтирадилар ва аввалда айтилганидек, гуноҳларига мос равишда кетма-кет дўзахга ташланадилар. Биз ҳам шу фикрни манзур тутдик. («Тафсири Ҳилол» китобидан. Марям сураси.). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун янги илм олдикми?
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
427. Илм олиш фазилатлари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Muslimaat_uz

Жума намозини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Эй иймон келтирганлар! Жумъа куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган.

(«Жумуъа» сураси, 9-оят).

Бу ояти карима Жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келган оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким шак келтирмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб: «Ёки қавмлар Жумъаларни тарк қилишдан тўхтарлар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар». Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Жумъа намозини ўқиш эркакларга фарз қилинган. Аллоҳ таоло бизларга меҳрибонлигидан уларнинг орасидан баъзи тоифа кишиларга жума намозини ўқимасликка ҳам изн берди. Жумладан, мусофирларга, беморларга. Шу билан бирга жума намозини ўқиш биз учун савоб топиш, гуноҳлардан халос бўлиш имконини ҳам беради. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жумъа куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган Жумъадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2901-савол
Оила қуришдаги хавотир


Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, ҳозирги кунда қизларнинг кўпчилиги бошқаси билан юриб ва ҳаттоки зино қилиб бошқасига турмушга чиқиб кeтаётганини кўп кўрябмиз. Табиийки бўлажак эр буни билмайди. Ҳаттоки баъзи болалар қизлар билан юрмаган бўлишса ҳам шундай қизларга йўлиқишмоқда. Мeн ҳали уйланмаганман, қизлар билан юрмаганман, зино қилмаганман. Ўзимга юқорида айтгандек ёмон қиз йўлиқишидан Аллоҳдан қўрқаман. Сизлардан илтимосим шуки шундай қизлардан сақланиш ва солиҳа умр йўлдош учратиш учун нима қилиш кeрак? Аллоҳ бизларга тўғри йўл танлашда ёрдамлашувчи сизлардек устозларни умрини зиёда қилсин!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Аллоҳга тақво қилинг, ўзингизни фаҳшдан узоқ тутинг. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:
الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝
26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол.
«Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир». («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

Hilol eBook электрон китоблар дастури.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хазратларининг барча китоблари бир дастурда.
Батафсил...

Марҳамат, Hilol eBook дастурини юклаб олинг:

⬇️iOS жиҳозлар учун⬇️

⬇️Android жиҳозлар учун⬇️

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2899-савол
Қарзини беролмаяпти


Ассалому алайкум! Бир дўстим мандан пул олиб беролмаяпди. Ҳозир ўзимга ҳам кераклиги учун пулимни қистаяпман. У эса имконим йўқ деб туриб олган. Ўзи домда туради 2та фарзанди бор, уйини сот дегани виждоним қийналяпти.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Инсон яшашидан мақсад Аллоҳнинг розилигидир. Шояд сиз унга муҳлат беришингиз ва уйсиз қолдирмаслигингиз Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлса. Буни қўлдан бой берманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
425. Тақлид

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
333. Менинг нафсим ёмон... («Одоблар хазинаси», 0.8мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2897-савол
Савол


Ассалому алайкум! Аввало саволим ноўрин бўлса узр. Яқинда спорт сайтларида Шапагансe ( Бразилянинг фудбол клуби ўтган йили авиаҳалокатда ҳалок бўлишган) бир йил тўлди дeб эслаб карикатуралар йиғиб бир йил бўлди дeб мақола чиқди. Шунда фойдаланувчилар “жойлари жаннатда бўлсин” дeб фикр қолдиришди. Шундан кeйин бир иккита фойдаланувчилар “жаннат фақат мусулмонлар учун, ғайридинларни ҳаммаси жаҳаннамга боради” дeб фикр қолдиришди. Кeйин бахс мунозара бошланиб кeтди, лeкин саволга жавоб топа олмадим. Мусулмон бўлмаганлар жаннатга киришмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مَحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَا يَسْمَعُ بِي أَحَدُ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ يَهُودِيٌّ وَلَا نَصْرَانِيٌّ ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يَؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ إِلَّا كَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, ушбу умматдан бирортаси – яҳудийсими, насронийсими, менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлиб кетса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳининг бу ҳадисни Аллоҳ фақат Ислом дининигина қабул қилиши ҳақидаги фаслда келтиришларининг сабаби очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни «Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб, Аллоҳ таоло билан қасам ичиб, бошламоқдалар. Шунинг ўзи ҳадисда келадиган гап ўта аҳамиятли эканлигини кўрсатади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий нарсаларга Аллоҳ таоло билан қасам ичмайдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ушбу умматдан» деган ибораларини тушунишимиз учун бир оз изоҳ лозим бўлади.
«Уммат» Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан иккига бўлинади.
Биринчиси – умумий маънодаги уммат. Бу уммат «Уммати даъват», яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари қаратилган уммат дейилади. Бу уммат ер юзининг барча аҳолисидир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари ер юзининг барча аҳолисига қаратилган.
Иккинчиси – хос маънодаги уммат. Бу уммат «Уммати ижобат», яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига ижобат қилган, динларини қабул қилган уммат, дейилади. Булар ер юзидаги барча мусулмонлардир.
Ушбу ҳадиси шарифда гап «Уммати даъват» – бутун ер юзи аҳолиси ҳақида кетмоқда. Демак, ер юзида ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида, у кишининг динлари ҳақида эшитса, унга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириб, Ислом динига кириш лозим бўлади. Агар кирмаса, кофир бўлади, дўзахга тушади.
Ҳадисда «яҳудийсими, насронийсими» деб, икки динга мансуб бўлган қавмлар алоҳида зикр қилинишининг ҳам сабаби бор. Ушбу ҳадис айтилган пайтда яҳудийлик ва насронийлик ер юзидаги илоҳий таълимот асосидаги динлар эди. Аллоҳ таоло уларнинг қавмига Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларни пайғамбар қилиб юборган, Таврот ва Инжил китобларини туширган эди. Бу қавмлар аҳли китоб деб аталади. Уларга алоҳида муносабатда бўлинади, чунки уларнинг ер юзидаги бошқа дин аҳлларидан фарқи бор. Бошқа динларнинг илоҳий, самовий дин эканлиги маълум эмас. Аллоҳ таоло уларга пайғамбар юборгани, китоб туширгани ҳам аниқ эмас. Модомики яҳудий ва насроний қавмлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида эшитганларида иймон келтиришлари лозим экан, динларининг самовий эканлиги маълум бўлмаган, умуман дини йўқ ёки сохта динларга эътиқод қилиб юрганларнинг иймон келтириши лозимлиги турган гап.
Яҳудий дини самовий дин бўлган. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларни бу диннинг пайғамбарлари қилиб юборган. Тавротни ўша диннинг муқаддас китоби қилиб туширган. Шу билан бирга, бу дин вақтинчалик эканлигини, кейин яна бошқа дин келишини айтган. Ниҳоят, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ислом дини билан келишлари ҳақида ҳам башорат берган.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2896-савол
Ойлик иш хақини ошириш тўғрисида


Ассалому алайкум! Ишчи ходимлар ишга киришда рахбар белгилаган ойлик иш ҳақига рози бўлиб киришган ва ўшанда келажакда ойликларнинг оширилиши тўғрисида гап-сўз бўлмаган (яъни ишга олганини ўзи катта гап бўлган). Корхона эса йилдан йилга ривожланиб кетган. Айни дамда бозордаги нархлар ҳам ошган. Ходимлар ишдан хайдалишидан хавфсираб ойлик оширишни сўролмайди. Шу ҳолатда бир қанча вақтдан буён бошлиқларнинг маошлар оширилишига беэътибор бўлиши ишчи-хизматчиларнинг ҳаққини адо этмасликка кирмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Адо этмасликка киради. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

33. Никоҳ(имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
52. Ҳаё (Рамазон суҳбатлари, «Руҳий тарбия» туркуми, 2007 йил 26.2мб) #Руҳий_тарбия #Видео Уланиш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2908-савол
Ислом динини қабул қилса


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мeни бир дўстим бор у христиан динига эътиқод қилади. Мeн унга Ислом динини қабул қилиши кeраклини айтмоқчи бўлиб юрибман. Айтингчи агар у Ислом динини қабул қилса қандай ажр мукофотлар бор?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта уни Исломга чақиринг. Фақат уни даъват қилишда жуда ҳам ҳикматни ва гўзал исломий услубни қўлланг, токи у диндан совиб кетмасин. Исломнинг ҳаммаси гўзал, фақат биз уни енгил ва осонлигини кўрсатиб бера олмаганимиздан бошқалар ундан бебаҳра қолади. Ҳадисда:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا، وَبَشِّرُوا وَلَا تُنَفِّرُوا
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабар беринглар, бездирманглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Яна шуни ҳам унутмангки, сиз сабабли бир инсон ҳидоят топса, бу жуда катта ажрга эга бўлишингизга омил бўлади. Имом Бухорий ривоят қилган узун ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “…Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир” деганлар.
عَنِ ابْنِ شَمَاسَةَ الْمَهْرِيِّ، قَالَ: حَضَرْنَا عَمْرَو بْنَ الْعَاصِ، وَهُوَ فِي سِيَاقَةِ الْمَوْتِ، {فَبَكَى} طَوِيلًا، وَحَوَّلَ وَجْهَهُ إِلَى الْجِدَارِ، فَجَعَلَ ابْنُهُ يَقُولُ: يَا أَبَتَاهُ أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا؟ أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا؟ قَالَ: فَأَقْبَلَ بِوَجْهِهِ، فَقَالَ: إِنَّ أَفْضَلَ مَا نُعِدُّ شَهَادَةُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، إِنِّي قَدْ كُنْتُ عَلَى أَطْبَاقٍ ثَلَاثٍ، لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَمَا أَحَدٌ أَشَدَّ بُغْضًا لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنِّي، وَلَا أَحَبَّ إِلَيَّ أَنْ أَكُونَ قَدِ اسْتَمْكَنْتُ مِنْهُ فَقَتَلْتُهُ، فَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَكُنْتُ مِنْ أَهْلِ النَّارِ، فَلَمَّا جَعَلَ اللهُ الْإِسْلَامَ فِي قَلْبِي أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: ابْسُطْ يَمِينَكَ فَلْأُبَايِعْكَ، فَبَسَطَ يَمِينَهُ، قَالَ: فَقَبَضْتُ يَدِي، قَالَ: «مَا لَكَ يَا عَمْرُو؟» قَالَ: قُلْتُ: أَرَدْتُ أَنْ أَشْتَرِطَ، قَالَ: «تَشْتَرِطُ بِمَاذَا؟» قُلْتُ: أَنْ يُغْفَرَ لِي، قَالَ: «أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الْإِسْلَامَ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ؟ وَأَنَّ الْهِجْرَةَ تَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهَا؟ وَأَنَّ الْحَجَّ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ؟» وَمَا كَانَ أَحَدٌ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلَا أَجَلَّ فِي عَيْنِي مِنْهُ، وَمَا كُنْتُ أُطِيقُ أَنْ أَمْلَأَ عَيْنَيَّ مِنْهُ إِجْلَالًا لَهُ، وَلَوْ سُئِلْتُ أَنْ أَصِفَهُ مَا أَطَقْتُ، لِأَنِّي لَمْ أَكُنْ أَمْلَأُ عَيْنَيَّ مِنْهُ، وَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَرَجَوْتُ أَنْ أَكُونَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، ثُمَّ وَلِينَا أَشْيَاءَ مَا أَدْرِي مَا حَالِي فِيهَا، فَإِذَا أَنَا مُتُّ، فَلَا تَصْحَبْنِي نَائِحَةٌ وَلَا نَارٌ، فَإِذَا دَفَنْتُمُونِي فَشُنُّوا عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا، ثُمَّ أَقِيمُوا حَوْلَ قَبْرِي قَدْرَ مَا تُنْحَرُ جَزُورٌ، وَيُقْسَمُ لَحْمُهَا، حَتَّى أَسْتَأْنِسَ بِكُمْ، وَأَنْظُرَ مَاذَا أُرَاجِعُ بِهِ رُسُلَ رَبِّي
Ибн Шамоса Маҳрийдан ривоят қилинади:
«Ўлим тўшагида ётган Амр ибн Оснинг олдига кирдик. У узоқ йиғлади, сўнг юзини деворга буриб олди. Шунда ўғли: «Отажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга бундай башорат бермаганларми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга бундай башорат бермаганларми?» дея бошлади. У унга юзланиб, шундай деди: «(Охиратга) тайёрлайдиган нарсаларимизнинг энг афзали «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришдир. Ҳаётимда учта босқич бўлди:
Эсимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мендан кўра қаттиқроқ ёмон кўрадиган одам йўқ эди, имкон топиб, у зотни ўлдирсам, дердим. Ўша ҳолатда ўлганимда дўзах аҳлидан бўлардим.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2906-савол
Иккинчи хотинга уйланиш


Ассалому алайкум! Иккинчи хотин қилиб қийналган ёлғиз аёлга ёрдам, химоя қилиш, уни зинодан сақланишга ёрдам бериш ниятида(унинг таклифи билан) никоҳимга олсам, унинг розилиги ила хар куни телефонда хабар олиб, хафтада бир уникида тунасам бўладими? Иккинчи хотин олишим болаларимга ёмон тасир қилиб мени ёмон кўриб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Иккинчи аёлга уйланадиган одам у томонини ҳам тўғрилаб қўяди. Қўлингиздан келмаса олманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2904-савол
Намоз пайтида мушук…


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз ўқиётган вақтда мушук номозхонга суйкалса, олдидан ўтиб-қайтса, жойнамозни устида юрса, намозхонни устига чиқиб-тушиб юрса намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2902-савол
Интeрнeтда гуруҳ очиш


Ассалому алайкум! Интeрнeтда бир гуруҳни яхши ниятда очса ва вақт ўтиб қандайдур сабаб билан у гуруҳдан админ чиқиб кeтса ва у гуруҳда ёмон сўз ва расмлар бeрила бошласа, бу ҳолатда админга гуноҳ бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Чиқиб кетган одам ёпиб чиқиб кетиш керак эди. Албатта сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
426. Қаҳатчилик бизга шунинг учун етган...

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қуръон тартили онлайн дарс
Қуръони Карим суралари
10-дарс.
Кавсар сураси

https://www.facebook.com/a4969027-f512-434e-af23-e708c2951fbf

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2900-савол
Барака ҳақида


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, йигит кишини баракаси (пулида ёки тижоратида) бўлмаслигига асосий сабаблари нима? Барака бўлиш учун нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир иш суннатга мувофиқ, ҳалол йўл билан бўлмас экан унда барака бўлмайди. Кимларнидир ҳаром иш билан шуғулланса ҳам, намоз ва рўзаларни адо қилмаса ҳам ишлари юришиб, кўп бойликка эга бўлиши сизни ажаблантирмасин. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:
فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ۝
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва:
«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди.
Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади:
«Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик».
Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди.
«Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар». («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2898-савол
Турли саволлар


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ким нима ният қилса ниятига эришадими? Яъни бойликни ният қилса бой бўладими? Бойлик тўплаши жоизми?
2). Тижорат учун чет тилини ўрганса бўладими?
3). Шариатимизда Аллоҳ эркак кишига 3 марта омад беради деган гап борми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Одам тўплаган нарсасига эътибор қаратиши керак. Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна… Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар. Буюк мусулмон кишилар фарзандларига таълим беришда ҳам шундай йўллардан фойдаланишган.
2). Тилни ўрганинг, ўрганишда Аллоҳнинг розилигини ният қилинг.
3). Бекор гап. Аллоҳ таоло ҳар бир ҳаракат қилувчининг ноумид қўймаган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мавлид

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш» Абдулманнон Абдуллоҳ

Ислом.уз каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориб, у зотга Инжилни тушириши билан яҳудий дини ва Таврот китоби амалдан қолди. Аммо бу диндан фойда олиб турган бошлиқлар бу ҳақиқатни эътироф қилмадилар. Ийсо алайҳиссаломга иймон келтириш ўрнига у зотга душманлик қилдилар, «Тавротда башорати берилган пайғамбар бу эмас, бошқа», дедилар.
Ийсо алайҳиссаломга иймон келтириб, масийҳий, яъни насроний бўлганлар у кишининг шариатларига, Инжилга амал қилиб юрдилар. Вақт ўтиши билан динни ва Инжилни бузсалар ҳам, барибир ўзларини «Насроний» деб, «Инжил аҳли» деб юрдилар. Аллоҳ таоло уларга ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ислом дини билан келишлари ҳақида башорат берган эди. Бу ҳақда алоҳида китоблар ҳам ёзилган. Кези келганда, Аллоҳ хоҳласа, бу тўғрида батафсил гапирамиз.
Вақти-соати келгач, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ ваъдасига вафо қилиб, Ўзи башорат берган сўнгги Расули – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги ва мукаммал дин – Ислом дини ила бутун башариятга пайғамбар этиб юборди. Насроний дини ҳам, Инжил ҳам амалдан қолди. Ўзини билган яҳудий ва насронийлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини эшитишлари билан у зотга иймон келтириб, мусулмон бўлдилар. Кўпчилик эса яна нотўғри таъвилга ўтиб, «Таврот ва Инжилда башорати берилган пайғамбар бошқа» деб, иймон келтирмади.
Демак, Исломнинг оламийлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ер юзининг барча аҳолисига пайғамбарликларининг маъноси шу. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда:
«Ушбу умматдан бирортаси – яҳудийсими, насронийсими менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлиб кетса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади», дедилар.
Шунга биноан ер юзи аҳолисидан кимга Ислом чақириғи етса, мусулмон бўлмоғи лозим. Исломни қабул қилмаса, кофир бўлади ва дўзахга тушади.
Ислом чақириғи етмаган кишилар эса «фитрат аҳли» дейилади. Чақириқ етмагани учун уларни кофир деб ҳукм чиқарилмайди, дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар фитрат аҳли деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати ижобатидан бўлишга муяссар қилди. Юртларимизни қадимдан Ислом нури ила мунаввар айлади. Халқларимизни чин мухлис мусулмонлардан қилиб, Ислом учун хизмат қилган машҳур халқлардан қилди. Халқимиздан чиққан уламоларни Ислом оламининг пешқадам уламоларидан қилди. Ушбу китобда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганар эканмиз, деярли ҳар бир ҳадисда Бухорий, Насаий, Термизий каби имомларимизнинг хизматлари борлигига гувоҳ бўлиб, фахрланиб турибмиз.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдаларни такрорлашнинг ҳожати йўқ. Фақат ўрганиш, тушуниб етиш ва уларга амал қилишимиз керак. Биз ҳақ йўлда, ҳақ динда эканлигимизни англаб етишимиз ва бу ҳақиқатни билганимизча бошқа кишиларга ҳам англатишимиз лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Эълон

Билимсизликнинг шифоси савол

Азизлар!
Маълумингизким, каналимизда Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Билимсизликнинг шифоси – савол» китобининг биринчи қисмидан олинган савол-жавоблар бериб борилаётган эди. Эндиликда ушбу китобнинг иккинчи қисмидан олинган савол-жавобларнинг матни ва овозли ёзувларини беришни бошлаймиз.
Марҳамат, савол-жавоблардан баҳраманд бўлиб, билимларимизни оширишда давом этамиз!


Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар.

Шундан кейин мен қачон бирор оғир иш бошимга тушса, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта ижобатини кўрдим».

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни Аҳзоб масжиди ҳам дейилади.

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2895-савол
Таҳорат қабул бўладими?


Ассалому алайкум! Опам яқинда 3та тишини пломба қилдирдилар. Биринчи куни унга таҳорат олиб кeйин боринг дeдим, лeкин у куни тишини олдириб кeлибдилар. 2-кундан кeйин пломба қилдиргани борганларида ҳеч ким ёдларига солмаган. Таҳоратлари йўқлигида пломба қилинган бўлса ҳукми нима бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Пломба қилиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2894-савол
Ажрашган аёл жаннатга кириши


Ассалому алайкум! Аёл киши эридан ажрашган яъни талоқ олиб бошқа турмуш қурмай ўтса жаннатга Аллоҳ розилиги билан киравeрадими ёки отаси ёки акаси ё укаси рози бўлиб ўтган бўлса ҳам кирадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Турмуш қурган эркакнинг динининг ярми мукаммал бўлибди, қолганида Аллоҳга тақво қилсин” деганлар. Бу аёлларга ҳам тегишлидир. Талоқ олгач бошқа турмуш қуриш ҳаракатида бўлиш, валийлари ҳам бунга жиддий эътибор қаратишлари керак. Аёл киши ёлғиз ҳамма томондан тўлиқ таъминланган ҳаёт кечирса ҳам бечора ва фақира ҳисобланади. Чунки Аллоҳ эркагу аёлни бир бирига муҳтож қилиб яратган. Аёллар бева қолсалар ёки бирор сабаб туфайли турмушидан ажрасалар албатта яна турмуш қуришга ҳаракат қилишлари зарурдир. Бу борада ҳаё қилмаслик керак. Ота-она ва фарзандлар ҳам бунга қарши бўлмаслиги керак. Чунки барча зино, оила бузиш каби ишлар кўпинча бева аёл ва бева эркаклар тарафидан содир бўлади. Қолаверса, саломатлиги учун ҳам бу зарур нарсалардан ҳисобланади. Ҳаром иш қилиб охиратини куйдирганидан кўра ҳалол билан ҳаёт кечиришга ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида марҳамат қилади:
وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝
32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Ушбу оятда биз «никоҳсиз бўлган» деб таржима қилган ибора араб тилида «аййим» дейилади. Кўпчилик бу сўздан тул эркак ва бева хотинни тушунади. Аслида эса бу нотўғри тушунчадир. «Аййим» хотини йўқ эркак ва эри йўқ аёлни билдиради. Аввал оила қурганми, қурмаганми, фарқи йўқ.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасига хитоб қилиб:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг», – деб буюрмоқда. Бинобарин, мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг, агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоқлари лозим. Шунинг учун ҳам ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан оиласиз қолган эру хотинларни никоҳли бўлишга ундаш жуда кучли. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас» деган ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру хотиннинг боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун Исломда ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади. Оила қуриш йўлидаги тўсиқлар олинади ва барча керакли омиллар юзага келтирилади.
Баъзи одамлар турли баҳоналар қилиб, уйланиш, оилали бўлишни орқага сурадилар. Ушбу баҳоналарнинг энг каттаси камбағаллик бўлади. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида бунга ўхшаш баҳоналар билан никоҳни орқага суриш яхши эмаслиги таъкидланмоқда:
«Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур».
Яъни фақирликни баҳона қилиб, никоҳдан қочмасинлар. Балки никоҳга рағбат қилсинлар. Аллоҳ Ўзи билиб, керак бўлса, бой қилиб қўяди. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг оила қурганидан кейин жиддийлашиб, рўзғор учун астойдил ҳаракат қилиб, иқтисодий ҳолати яхшиланиб кетгани кузатилган.
«Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».
Аллоҳ фазли кенг, ўта билувчи Зотдир.
Хоҳлаган бандасини Ўз фазлидан бой қилиб қўяди. Аммо Ўзи билиб қилади. Нима қилишини эса ўта билувчилик сифати ила Ўзи яхши билади.
Ҳамма имконини топиб, никоҳланиб, ҳалол-пок ҳолда оилавий ҳаёт кечирса, айни мурод. Аммо баъзи кишилар ўзларида қанчалик рағбат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра никоҳланиш учун имкон топа олмай қолишлари мумкин. Улар нима қиладилар? Мана шу саволга келгуси ояти карима жавоб беради.
وَلْيَسْتَعْفِفِ الَّذِينَ لَا يَجِدُونَ نِكَاحًا حَتَّى يُغْنِيَهُمْ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ

Читать полностью…
Подписаться на канал