fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2893-савол
Биткоин


Ассалому алайкум! Нима сабабдан криптовалюта ҳаром деб айтилди?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Дунё уламолар иттифоқи ўрганиб чиққанларидан кейин уни ножоиз деб айтишди. Бу жуда содда қилиб айтилганда “Аҳмадбой” ишининг бир кўринишидир. Албатта улар ишонч ҳосил қиладиган жиҳатларини ҳам айтишади. Сиз билан бизнинг эътиборимиз ўша томонга кетиб, охир оқибат Аҳмадбойнинг мижозлари ҳолиги тушилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2891-савол
Қўйнинг қорни хақида ...


Қўйнинг қорни хақида нима дейсиз мен Шайх Ҳазратлари ҳаром деб айтибди деб эшитдим. Шу ҳақда ва қўйнинг еб бўлмайдиган жойлари ҳақида айтиб ўтсангиз.

ЖАВОБ:

- Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари;
Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо.
Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг васф қилароқ:
«Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.
Кўриниб турибдики, бу рўйхатда қорин йўқ. У ҳалол, еса бўлади. Мен қўйнинг қорнини еб бўлмайди деб айтганим йўқ. Айтмайман ҳам, иншаАллоҳ! Аммо баъзи Аллоҳдан қўрқмаганлар ўзининг гапини ўтказиш учун ўзидан тўқиб айтиб юбориши мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мавлид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг «Мавлид» маросимлари ҳақида

Ислом.уз канали
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мавлид

«Табрик» Исҳоқжон домла Бегматов

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2889-савол
Қоғозда юз ва оёқ-қўлларни артиш макруҳми?


Ассалому алайкум! Азизлар, Самарқанддаги «Гўри Амир» мақбараси ёнидаги бир масжид таҳоратхонасида “қоғозда артинманг, қоғозда артиниш макруҳ” деб ёзиб илиб қўйишибди. Лекин ушбу таҳоратхонада артиниш учун ҳеч нарса йўқ. Бошқа айрим масжидларда эса артиниш учун атайлаб қоғоз қўйилади. Қоғозда юз ва оёқ-қўлларни артиш макруҳ деган гап борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2887-савол
Махфийни жаҳрий ёки акси бўлса


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, киши беш вақт намозни ёлғиз ўқиганда қироатни махфийни жаҳрий ва жаҳрийни махфий қилиб ўқиса саждаи саҳв қилинадими? Ёки бу қоида жамоат намозига тегишлими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Махфийни жаҳрий қилса саждаи саҳв вожиб бўлади. Жаҳрийни махфий қилса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2885-савол
Тариқат йўли

Ассалому алайкум! Тариқат йўлида eйиш ва ичишдан, уйқудан, гаплашишдан одам ўзини тийиши кeрак экан. Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқдир дeган маънода ҳадис бор эди. Овқат кам eсак қандай қилиб кучли бўламиз? Тариқат билан ҳадис бир-бирига тeскари бўлиб қолмаяпдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда кишилар ухлайвериб чарчаб дам олишмоқда. Еявериб қорни ишиб, сингдириши учун газли ичимликлар ичишмоқда. Шариат шундан қайтарган. Қувват олиш учун ухлаш ва ейишдан қайтарган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2883-савол
Идда сақламаса

Ассалому алайкум! Бир аёл эри томонидан талоқ олса ва идда сақлаш тўғрисида маълумотга эга бўлмаса ва идда сақламай никоҳдан ўтса у аёл зино қилиб юрган ҳисобланадими? У аёл бу ҳолатда нима қилиши лозим?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Идда сақламай қилинган никоҳ, шариат томонидан эътиборга олинмайди. У никоҳ фосид никоҳ ҳисобланиб, улар тезда алоҳида бўлишлари керак. Биринчи эридан талоқ олгандан бошлаб уч ҳайз муддат ўтган бўлса, иккинчи эри қайтадан никоҳ қилиб олади. Маҳр бериши ҳам вожиб бўлади. Иккинчи эри билан қилинган биринчи фосид никоҳнинг ҳам маҳрини бериши шарт. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари


Яқинларингиз билан улашинг.
muslimaat.uz каналига аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAADzmntXl0cKh297skg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2881-савол
Талоқни сўраш керакми?

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат, аёл билан эркак никоҳ ўқитса, сўнг аёлга эр ёқмай қолса, шунда аёл талоқни сўрайдими ёки шундай йўқ бўлиб кeтаверадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Талоғини олмаса ўлгунича ўша никоҳига олган эркакнинг хотини ҳисобланади. Бошқа эрга никоҳ орқали турмушга чиқса ҳам, никоҳи боғланмайди. Ҳатто талоғини берган бўлса, ҳайз кўрадиган аёл уч ҳайз миқдори иддасини ўтирмасдан бошқасига эрга тегса ҳам никоҳи боғланмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қуръон тартили онлайн дарс
Қуръони Карим суралари
9-дарс.
Кофирун сураси

https://www.facebook.com/qurontartili/videos/199366113965644/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2892-савол
Фарзанд олиш


Бир биродаримиз танишидан фарзанд сотиб олмоқчи. Шунинг ҳукмини айтсангиз

ЖАВОБ:

- Ҳур одамни сотиб бўлмайди. Одамлар ўзларининг жоҳилона ишлари ила савобли нарсани ҳам гуноҳга айлантириб олишади. Боласини боқишда қийналган одамга ёрдам бериш савобли иш. Бировнинг боласини менинг болам дейиш катта гуноҳ. Болани сотаман ёки болангни менга сот дейиш жуда ҳам ката гуноҳ. Унинг ўрнига, болани боқишда қийналиб қолибсиз, биз сизга ёрдам берайлик дейиш керак. Ёки иккинчи тараф, бизнинг болаларимиз кўп, сиз болага интиқ экансиз, биз бита боламизни сизларнинг тарбиянгизга берайлик, деса бўлмайдими? Икки оила иноқ бўлиб. Иқтисодий аҳволи яхшиси бошқасига яхшилик қилиб бораверса савоб-ку!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
424. Фарзандларингизга Фаластин ҳақида сўзлаб беринг...

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2890-савол
Сунъий арча сотиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳллари, мен сунъий арча олиб келиб сотмоқчиман. Шу иш динимизга тўғри келадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакили шу ишни қилса, тўғри келади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2888-савол
Фақирликдан паноҳ сўралган дуо


Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган уйларини макeтини кўрдим. Уйлари жуда фақир эди, ҳадисда фақирликдан паноҳ сўраб дуо қилган эканлар. У зотнинг қилган бу дуоларидан нима мақсад қилинган. Тушунмаганим камбағалликдан паноҳ тилаган бўлсалар, нега фақирликда яшаганлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз кўрган нарса фақирлик эмас. Паноҳ сўраган фақирликлари эса яшашга бошпанаси, кийишга кийими, ейишга таоми бўлатуриб, “Нега Аллоҳ мени фақир қилган” деб нонкўрлик қилишдан паноҳ сўраганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2886-савол
Сигарет билан ишлаш

Ассалому алайкум! Устозлар, мана бир неча йилдирки яъни ақлимни таниганимдан бери бу савол мени қийнаб келади. Дадам сигарет савдоси билан шуғулланадилар ва шу сирет сотиш орқали бизни боқадилар. Уй солдилар, мошина олдилар ва шу сигарет пулидан эҳсон, закот, қурбонлик қиладилар ва қўлидан келганча бева бечораларга ёрдам қиладилар. Мен энди балоғат ёшига тўлдим, намоз ўқийман, лекин кимдан эшитганим эсимда йўқ “Ҳаром луқма еб қилинган ибодатни Аллоҳ қабул қилмайди” деб эшитганман. Мен емасдан-киймасдан юролмайманку, намоз ўқиб Аллоҳ буюрган амалларни қилиш фарз. Бир намозхон дўстим айтиб қолди “Агар инсон ҳаромдан пул топаётганини англаб ҳалол луқма ейишни хоҳласа бунга фатволар чиқан” деди. Яъни бундай пулларни ҳалоллаб олса бўладими? Бу қанчалик рост? Виждоним жудаям қийналиб кетяпти, дадамга айтай десам шунча йил еб-ичиб, кийиб дадамга топган пулингиз ҳаром экан десам нонкўрлик қилган ва дадамни кўнглини оғритиб қўяманку. Ота-онани кўнглини оғритиш катта гуноҳ, лекин Аллоҳдан ҳам қўрқяпман. Менга йўл кўрсатинглар ва саволимга иложи борича жавоб беришингларни сўрайман. Илтмос. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Килаётган бу хайрли ишларингларга ажр мукофотлар берсин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзингиз билганингиздек дунё улaмолари сигаретнинг зарарларини эътиборга олиб ҳаром деб фатво берганлар. Сигарет милионлаб одамларни саломатлигини йўқтишига сабабчилиги ҳам инкор қилинмайдиган ҳақиқат. Сигарет сотиш дунёга фасод тарқатиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۝
19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз.
Ота-онани хафа қилмаслик тўғри. Бу иш нотўғрилигини сиз айтманг. Буни дадангиз севиб суҳбат қурадиган бирор аҳли илм орқали айттиринг. Сиз ўзингиз ҳалолдан пул топишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2884-савол
Ташаккурнома

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, туну-кун меҳнат қилиб ўз илмингиз билан улашаётганингиз учун сизларга миннадорчилик билдирмоқчиман. Шу сайт ташкилотчилари, хизматчилари ва ҳамма шу сайтга алоқадор бўлган инсонларга Аллоҳ Ўз раҳматини ва баракотини ёғдирсин. Вақти келса ноўрин ва бемаъни саволларга ҳам эринмай жавоб берасизлар, баъзида шундай чуқур саволлар учрайдики, узундан узун жавобларни далили билан келтириб берасизлар. Сизларга катта раҳмат. Мартабангиз Аллоҳ наздида улуг бўлсин. Савобли ишларингиз бардавом бўлсин. Аллоҳим сизга ва оилангизга Ўз марҳаматини тўкин қилсин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Амийн. Ташаккур. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2882-савол
Яхшиликка қандай чақирай?

Ассалому алайкум! Мeн оила аъзоларим, дўстларим умуман яқин бўлган одамларни қандай қилиб яхшикка чақирай? Мисол учун акам қизлар билан гаплашаётганини, отам тeлeвизорда кeраксиз нарсаларни кўришлари, онам тeлeфонда ғийбат қилишларини кўриб ундай қилманглар дeб қўлимдан кeлганча тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қайта-қайта таъкидлаганим сари гапларимнинг аҳамиятлилиги йўқоляпти. Энг қизиғи балким улардан ёшлигим учун балким бошқадир «бу гуноҳ, ҳаром» дeганимда жаҳли чиқиб, диндан бeзиллагандай бўлишади. Ҳаётимда кўп сeзганмангки энг чиройли, қайта-қайта таъкидланган сўзлардан кўра амал билан ибрат бўлиш анча сeрмаҳсулроқ. Лeкин жуда кўп вақт кeрак бунга.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри ўйлабсиз, кўпроқ вақт керак бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта мен муаллим қилиб жўнатилдим” деганлар. У зотнинг йўлидан юрмоқчи бўлган киши ҳар бир нарсани мактабга янги кирган ўқувчига қилинган муомалани қилиши ва унинг устида сабр қилиши керак бўлади. Кўпроқ уларни қилган яхши амалларини мақташ керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
423. Порахўрликка қарши 15 та ҳадис...

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Ассалому алайкум.
Алҳамдулиллаҳ шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, энг машҳур китобларидан саналадиган «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг биринчи қисмини бир йил давомида сиз азизларнинг эътиборларингизга ҳавола қилиб борилди ва бугун ўз ниҳоясига етди. Эндиликда ин шаа Аллоҳ иккинчи қисмини ҳам бериб бориш режаларимизда бор.
Дуоларингизда биз ходимларингизни ҳам эслашингизни сўраб қоламиз.
Админ.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
51. Азон айтиш керакми? (Аудио савол-жавоблар, 1мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2880-савол
Оила қуриш ҳақида

Ассалому алайкум! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Турмуш қурмаслик гуноҳ деб эшитдим. Мен турмуш қуриш ёки қурмаслик тақдирдан деб ўйлайман. Ёки бу инсоннинг ўзига боғлиқ ишми? Турмушга чиқмаган қизлар гуноҳ иш қилган бўладиларми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Никоҳланиш менинг суннатим, ким суннатимдан юз ўгирса мендан эмас” деганлар. Бу ҳукм аёлларга ҳам тегишли бўлиб, аёллар никоҳдан юз ўгирсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мендан эмас” яъни “Менинг умматимдан эмас” деган ваъид остига киради.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَمَا وَاللهِ إِنِّي لَأَخْشَاكُمْ ِللهِ، وَأَتْقَاكُمْ لَهُ، وَلَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ، وَأَصَلِّي وَأَرْقُدُ، وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинг! Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингизман, Унга энг кўп тақво қиладиганингизман. Аммо рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларни никоҳимга ҳам оламан. Ким менинг Суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.
عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ، وَإِنَّهَا لَا تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا؟ قَالَ: لَا، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ، فَقَالَ: تَزَوَّجُوا الْوَدُودَ الْوَلُودَ، فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ الْأُمَمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ وَصَحَّحَهُ
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.
«Йўқ», дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида:
«Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».

Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхши эканлиги.
2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам, уйланмаган маъқул эканлиги.
3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги.
Бу сифатлар унга яқин бўлган аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
Аёллар ҳам фарзанд кўрадиган эркакларга турмушга чиқиши, ўзларидан насл қолдиришлари керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мавлид

«Расулуллоҳ – буюк мураббий» Исҳоқжон домла Бегматов

Ислом.уз каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…
Подписаться на канал