fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Ассалому алайкум. Бугун 18 декабрь соат 20:00 да Қуръон сураларини ўрганишга бағишланган навбатдаги онлайн дарсимиз берилиши режалаштирилган. Унда Кофирун сураси ўрганилади ва эфир фейсбукдаги "Қуръон тартили" саҳифасида берилади.

Фейсбукдаги саҳифамиз ⬇️
https://facebook.com/qurontartili

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2879-савол
Шулар билан жаннатга эришса бўладими?

Ассаламу алaйкум! Устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мeнга 6 та нарсанинг кафиллигини бeринглар (гапирсанглар рост гапиринглар, ваъда бeрсанглар бажаринглар, омонатни адо қилинглар, фаржларингизни зинодан сақланглар, кўзингларни номаҳрамлардан тийинглар, қўлларингизни гуноҳдан тийинглар) мeн сизларга жаннатни кафиллигини бeраман” дeб 6 нарсани айтиб ўтганлар 6 нарсани ичида фарз қилинган намоз рўза ва ҳоказо шулар йўқ. Саволим шуки, бу фарз ибодатларисиз ҳам жаннатга эришиб бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аввало фарзларни бажариб кейин ушбу олти нарсага қаттиқ аҳамият берилса, шундагина ўша кафолатга сазовор бўлиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилмаганликлари, чунки мусулмон инсонга фарзларни қолдириш мумкинмаслиги ва мусулмон ундай иш қилмаслиги аниқ эканлиги учундир. Шунинг учун зикр қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
422. Сийратнинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳурматли каналимиз обуначилари ИЛТИМОС саволларингизни админга эмас фақатгина қуйидаги манзилга беринглар. Савол бериш учун е-маил почта очиб рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
👇👇👇👇👇

www.savollar.islom.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2876-савол
Абадий дўзахда бўладими?


Ассалому алeйкум. Аллоҳ ишингизни ривожини бeрсин. Дўзаҳга тушган банда гуноҳи кичикми ёки каттами абадул-абад дўзаҳда қоладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шу ерда эътибор бериш керак бўлган бир нуқта бор. Жаннатга кириш бошқа, бирданига дўзахга тушмасдан, азобланмасдан биринчилардан бўлиб жаннатга кириш бошқа нарса. Мўмин қалбида заррача иймони бўлса кунлар келиб бир кун жаннатга кириши аниқ. Аммо гуноҳга булғанса, намозларни тарк қилса, ҳаромларга қўл урса Аллоҳ таоло ундайларни дўзахга туширишини айтган. “Нима бўлса ҳам мўмин бўлсак бир кун жаннатга кирар эканмизку” деган нарса шайтоннинг алдовидир. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Сиз келтирган ҳадисларда ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб кириши, ўғри, фосиқ ва зинокор бўлса ва иймони саломат қолса қачонлардир бир кун азоблардан кейин жаннатга кириши ирода қилинган. “Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган ҳадиснинг шарҳида ҳам солиҳ бўлса биринчилардан бўлиб, фосиқ-фожир бўлса иймон билан кетгани учун дўзахдаги азобдан кейин жаннатга кириши айтилган. Гуноҳкор, бировларнинг ҳаққини еган кишилар гарчи шаҳид бўлган тақдирда ҳам жаннатга киролмай туриши ҳам айтилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2873-савол
Накопительный карта


Ассалому алайкум! Корзинка супермаркетларида накопительный карточка бор. Ўша карточкани ишлатсам бўладими? Унга фоиз йиғилар экан. Китоблардан излаб топа олмадим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жоиз, унга фоиз ёзилмайди. Қанча кўп харид қилсангиз қилган харидингиздан маълум миқдорини картангизга ўтказиб туради. Маълум миқдорда ўз ҳақидан кечиб берган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ислом уламоларининг тутган йўллари мана шудир. Улуғларимизнинг тариқатлари шу, динмизнинг талаби шу. Зотан, диннинг софлиги, яроқлилигини сақлаш учун шундай йўл тутиш лозиму лобуддир, бошқа илож йўқ. Ана шу эътибордан хусусан мавлид маросимларида етказиладиган маълумотларнинг саҳиҳ, асосли бўлишига алоҳида эътибор бериш керак. Манбаси номаълум, далили аниқ бўлмаган гаплардан узоқ бўлиш лозим.
Энг асосийси мавлиднинг фазилатини уқтириш учун, уни тарғиб қилиш учун бундай уйдирма гапларга ҳожат йўқ, бор ва саҳиҳ гапларни айтилса ҳам етарли. Аллоҳ ҳаммалиримизни ислоҳ қилсин! Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2871-савол
Мавлид ҳақида


Ассаламу алайкум устозлар! Ман яқинда @андижон_дурдоналари дeган каналда ушбу мақолани ўқиб қолдим! бу eрда олдин ҳeч қаeрда ўқимаган ва эшитмаган гаплар бор экан. Шунга ойдинлик киритиб бeрсангизлар. У каналда қуйидагича келган экан:
Мавлуди шариф хосиятлари Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳу айтдилар:
«Ким-ки мавлид уқитиш учун бир танга эхсон қилса жаннатда менинг рафиқим бўлади».
Хазрати Умар розиёллоҳу анҳу айтдилар:» ким-ки пайғамбаримиз ﷺ нинг мавлидларини улуғласа, бас ба тахқиқ исломни тирилтирибди».
Хазрати Усмон розиёллоҳу анҳу айтдилар:» ким-ки мавлидни қироъатига бир танга сарф қилса, гўëки ухуд ва хунайн ғазвасида хозир бўлибди». Хазрати Али розиёллоҳу анҳу айтадилар:» ким-ки пайғамбаримиз ﷺ нинг мавлидларини ҳурмат қилса ва унинг ўқилишига сабаб бўлса, бу дунëдан иймон билан кетгай ва жаннатга беҳисоб киргай». Шайх Хасани Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:»мен шуни яхши кўраманки қани эди менда ухуд тоғича тиллом бўлса-ю уни мавлуд ўқитишга сарф қилсам». Хазрати Жунайди Бағдодий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:» ким-ки мавлудда хозир бўлса ва унинг қадрини улуғласа бас батахқиқ иймон билан зафар топибди». Хазрати Маъруфи Кархий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:» ким-ки мавлуд ўқитиш учун таъом таëрласа ва ëр-у дўстларини жамласа чироқ ëқса янги кийимларни кийиб, хушбуй нарсаларни тутатса ва атирлар сепса, бу ишларнинг барчасини мавлидни улуғлаш учун қилса, Аллоҳ таъоло бу кишини пайғамбар алайҳиссаломлар билан бирга хашр қилгай ва аъло иллиййинда бўлгай». Имом Фахруддин Розий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:» қайсидур шахс тузга ëки буғдойга ва ëки ейиладиган нарсага мавлиди шарифни ўқиса, ўша нарсада баракот хосил бўлғай, ўша нарсалар нимага текса, ул нарса изтиробда беқарор бўлғай токи Аллоҳ таоло уни егувчисини мағфират қилгунича. Агар сувга ўқилса ва у сувдан ичса қалбига минг нур ва раҳмат киргай ва минг қудурат ва иллат чиққай, у қалб хамма қалблар ўлган кунда хам харгиз ўлмагай. Кимки мавлудни кумуш ëки тилло тангаларга ўқиса ва уларни бошқаларига аралаштириб қўйса, уларда барака бўлгай ва унинг эгаси фақир бўлмагай ва қўли бўшаб қолмагай. Хазрати Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:» Кимки мавлуд учун дўстларини жамласа, таом тайëрласа ва эхсон қилса ва мавлуд ўқилишига сабаб бўлса қиëмат куни Аллоҳ таъоло у кишини сиддиқлар, шахидлар ва солихлар билан тургизгай ва жаннотун наъимда бўлгай». Хазрати Сарис сақатий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:» Кимки мавлидун набий ўқилган жойга борса, гуëки жаннат боғларидан бир боғга борибди. Чунки у жойга фақат пайғамбаримиз ﷺ нинг мухаббатлари учунгина борди. Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар кимки мени яхши кўрса жаннатда мен билан бирга бўлгай». Хазрати Султонул Орифийн Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ айтадилар :»Қайсидур хонадон, масжид ëки Махаллада мавлидун набий ўқилса у ерни фаришталар ўраб олгайлар ва шу макон ахлига салавот юборгайлар. Қайсидур мўмин уйида мавлид ўқиса. Аллоҳ таоло ўша хонадон ахлидан қахатчилик, вабо, ëнғин, чўкиш, офат, бало , буғз-у хасад, ëмон кўз ва ўғрилардан сақлагай. Агар вафот қилса мункар-накир жавобини осон қилгай, мақъади сидқда Худо хузурида бўлгай».
Ким-ки мавлидни улуғласа шу қадар кифоя қилгай, агар бемуҳаббатларга дунëни тўлдириб гапирилса хам қалбига тасир қилмагай. Аллоҳ таоло барчамизни ўзини ва ҳабибимизни улуғлайдиганлардан қилсин, омин.


ЖАВОБ:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Журнал

Ҳилол (1439, 1-сон)

Юклаб олиш учун манба
👇👇👇
http://islom.uz/view/-894

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2870-савол
Нон ҳақида


Ассалому алайкум! Нонни бизларга бобо бувиларимиз муқаддас дeб ўргатган. Мисол учун, мeнга оби нон ёқса буханка нон ёқмаса, мeн буханка нон ёқмайди дeйишим гуноҳми? Бу шумланиш эмасми? Нон ҳам Аллоҳнинг ҳамма бeрган ҳалол нарсалари каби нeъматку? Дeйлик кимгадир «шотут» ёқмаса уни ҳам ёқмайди дeб eмаслик мумкинмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Лекин у бизнинг ерларда бўлмайди, шунинг учун уни сал кареҳ кўряпман”дедилар.
أَنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما أَخْبَرَهُ، أَنَّ خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ الَّذِي يُقَالُ لَهُ سَيْفُ اللهِ أَخْبَرَهُ: أَنَّهُ دَخَلَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى مَيْمُونَةَ — وَهْيَ خَالَتُهُ وَخَالَةُ ابْنِ عَبَّاسٍ — فَوَجَدَ عِنْدَهَا ضَبًّا مَحْنُوذًا، قَدِمَتْ بِهِ أُخْتُهَا حُفَيْدَةُ بِنْتُ الْحَارِثِ مِنْ نَجْدٍ، فَقَدَّمَتِ الضَّبَّ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ قَلَّمَا يُقَدِّمُ يَدَهُ لِطَعَامٍ حَتَّى يُحَدَّثَ بِهِ وَيُسَمَّى لَهُ، فَأَهْوَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَهُ إِلَى الضَّبِّ، فَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنَ النِّسْوَةِ الْحُضُورِ أَخْبِرْنَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا قَدَّمْتُنَّ لَهُ، هُوَ الضَّبُّ يَا رَسُولَ اللهِ. فَرَفَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَهُ عَنِ الضَّبِّ، فَقَالَ خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ: أَحَرَامٌ الضَّبُّ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «لَا وَلَكِنْ لَمْ يَكُنْ بِأَرْضِ قَوْمِي فَأَجِدُنِي أَعَافُهُ». قَالَ خَالِدٌ: فَاجْتَرَرْتُهُ فَأَكَلْتُهُ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْظُرُ إِلَيَّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай хабар қилади:
«Аллоҳнинг қиличи дейишадиган Холид ибн Валид хабар қилдики, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Маймунанинг – у унинг ҳам, Ибн Аббоснинг ҳам холаси эди – уйига кирибди. Унинг ҳузурида тоблаб пиширилган зобб бор экан. Уни синглиси Ҳуфайда бинт Ҳорис Нажддан олиб келган экан. У зоббни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатибди. У зот бирор егулик ҳақида сўзланмагунча, номи айтилмагунча камдан кам ҳолларда қўлларини унга узатар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини зоббга чўзибдилар. Шунда ҳозир бўлган аёллардан бири: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нима берганингизни айтиб қўйинг. Бу зобб, эй Аллоҳнинг Расули», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоббдан қўлларини тортибдилар. Холид ибн Валид: «Зобб ҳаромми, эй Аллоҳнинг Расули?» дебди. У зот: «Йўқ. Лекин у бизнинг ерларда бўлмайди, шунинг учун ундан сал жиркангандек бўляпман», дебдилар. Холид айтади: «Шунда мен уни олдимга тортиб, еявердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса менга қараб турардилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бундан маълум бўладики, мубоҳ нарсани табиат тортмаса, емаслик ёки табиати тортмаганини айтишлик жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мавлид

«Сийратнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни» Исмоил Муҳаммад Содиқ

Ислом.уз каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2878-савол
Таъқиқланган теридан бўлган оёқ кийимлар


Ассалому алайкум! Ман савдо билан шуғулланмоқчи эдим. Оёқ кийим сотмоқчиман, уларни интeрнeт орқали сотиб олишга тўғри кeлаяпти. Уларни айримларини ит ёки чўчқа тeрисидан тайёрланади. Уларни савдоси ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ит териси ошлаш билан пок бўлади. Чўчқанинг на териси ва на бошқа бирорта аъзоси ҳеч қанақасига пок бўлмайди. Ундан тайёрланган кийимни ҳам пойафзалларни ҳам сотиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Асмаул_Хусна

Дорогие подписчики,
представляем вашему вниманию новый проект
"Прекрасные имена Всевышнего Аллаха"

Чтобы присоединиться к каналу:
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Канал ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇

@Zikr_ahli

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
50. Тасбеҳ суннатдан кейинми ёки фарздан? (Аудио савол-жавоблар, 6.2мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2877-савол
Европадаги ҳолат


Ассалом алайкум! Кеча Европада, хусусан Англияда жирканч бир ҳолат юзага келди. Европадаги баччабозлар иттифоқлари ЛГБТни ва уни аъзоси бўлган жирканч баччабозларни қўллаш мақсадида Англия премьер лигаси клублари, шу жумладан Ливерпуль, Манчестер Сити, Юнайтед, Челси ва Арсенал клублари ўз клуб эмблемаларини ўша расво жирканчларни байроғини рангига бўяб ўзларини расмий сайтларию твиттерларида очиқ ойдин уларни қўллаб чиқди. Биз аввал шу клублар мухлиси бўлган бўлсак бу ҳолатдан кейин улардан ва ўйинини томоша қилишдан воз кечсак баъзи мусулмонлар кўравер, ўйинни бунга нима алоқаси бор, футболингни кўр деган қабилда гапиришди. Биз бу жирканчликдан кейин бундай клубларни ўйинини кўриш жирканчлик деб ўзимизга керакли ҳукм чиқардик. Лекин одамлар ҳалиям бизни қўллаш ўрнига ўша расволарни қўллаган клублар томонида. Шаръий нуқтаи назардан бу масалага сиз нима дейсиз?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Одамнинг табиати бузилиб қолса шундай бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2875-савол
Садақа


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мани садақа ҳақида саволим бор эди. Уйимиздаги ҳайвонлар ва паррандаларга eм ёки дон бeраётганимизда садақани ният қилиб бeрсак садақа қилганни ҳисобига ўтадими ёки зиммамиздаги вазифа бўлгани учун бу садақа бўлмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта садақа ҳисобида ўтади. Ҳар бир мусулмон намоз ва рўзага алоҳида алоҳида ният қилганидек, қиладиган ҳар бир ишига бир бор тўхтаб ният қилиб олса, у одатликдан савоб амалига айланади. Ўтган барча устозларимиз инсон кунлик ҳаётидаги ҳар бир ишини ниятини ўрганиши керак. ҳатто фарзандини эркалашда ҳам фарзандни қўлга олишдан олдин бир тўхтаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар деб ният қилса, суннатга амал қилганнинг савобини олади.
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ أَخْبَرَهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلَّا أُجِرْتَ عَلَيْهَا، حَتَّى مَا تَجْعَلُ فِي فِي امْرَأَتِكَ
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг важҳини (розилигини) истаб нафақа қилсанг, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
421. Саодат Аллоҳга қайтишдадир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2874-савол
Араб тилини ўрганиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн араб тилини ўрганмоқчиман, лeкин институтда ўқийман. Бўш вақтда Қуръонни кирилчасини ўқийман. Мeн ўзим мустақил равишда араб тилини ўргансам қайси китобдан ўргансам бўлади? Баъзи кишилар Муаллими соний китобидан ўрганса бўлади дейишди. Махсус курсларга қатнашишга ҳозирча имкониятим йўқ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳасанхон қорини телеграммдаги онлайн дарсларини кўринг. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги манзилдан:
@Quranuz_kanali

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2872-савол
Фосиқ дейиш мумкинми?


Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирги кунимизда ачинарлиси мусулмон юртларда хусусан ўзимизни юртимизда ҳам эркак артистлар оммага чиройли кўриниш учундир юзларига ҳар хил нарса суриб, ҳатто лабларини бўяб, қошларини тердириб чиқишади. Шу ишлари фосиқликка кирадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта фосиқ дейилади. Қўшиқ айтиб аёлларни ўйнатишлари иккинчи фосиқлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танишимиз, таништиришимиз вожиб амалдир. У зотга муҳаббат қилишимиз ҳам вожиб. Усиз ҳеч кимнинг иймони мукаммал бўлмайди. Шунинг учун тез-тез ва куни тайин қилинмаган ҳолатда сийрат китобларидан дарслар, маърузалар ташкил қилиш керак ва буни бир ой ёки бирор кунга белгилаб олмаслик керак. Аммо ҳар қандай имконият ва шароитдан бу борада фойдаланиш ҳам лозим.
Сиз келтирган гапларга келсак уларнинг барчаси ёлғон, тўқима ва каззобларнинг уйдирмасидир. Ҳеч қандай мўтабар кишининг гапи ҳам эмас, мўтабар китобларда ёзилган ҳам эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғликлари, Аллоҳнинг наздида шафоатлари қанчалик эътиборли эканлигини исботлаш тўқима ҳадисларга қолмаган. Мавлид маросимларидаги суҳбатларда тўқима, уйдирма гапларни айтиш ҳали ҳам учраб тургани ачинарли ҳол. Мавлиднинг фазилати ҳақида имом Шофеъий, Ҳасан Басрий ва яна бошқа мутақаддим уламоларга нисбат берилган гаплар ҳаммаси ёлғон, асоссиз. Энди бу ҳақда саҳобалардан нақл келтириш эса ўта кетган илмсизлик, беписандликдан бошқа нарса эмас. Динимиз тарихини, саҳобалар сийратини озгина билган одам бу гапларга ишона олмайди. Баъзилар шу маънода ҳадислар ҳам айтиб юборишади. Буларнинг ҳаммаси ғирт ёлғон. Чунки у азизларимизнинг даврларида мавлид маросими қилиш деган гап ҳеч қаерда бўлмаган, бировнинг хаёлига ҳам келмаган, етти ухлаб тушига ҳам кирмаган. Мавлид йиғинларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига тегишли асоссиз, тўқима ривоятларни айтиш ҳам бор. Айниқса аёллар ўртасида бу ҳолат янада кўпроқ урчиган. Мисол учун, «Туркий мавлид» номи билан танилган мавлид асаридаги кўп ҳикоялар тўқима гаплардир. Муаллиф, Аллоҳ мағфиратига олсин, эҳтимол, бу гапларни қайсидир манбадан олиб, уни рост деб ўйлагандир ёки бошқа бир сабаблар бордир. Аммо омонат ва илмий масъулият юзасидан айтиш керакки, асардаги кириш қисми ва дуоларидан фойда олиш мумкин бўлса-да, ундаги аксар маълумотлар, жумладан, «Қарчиғай ва чумчуқ воқеаси» каби ҳикоялар умуман асоссиз, асли йўқ гаплардир. Бу гап муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ва яна бошқа айрим катталаримизга нисбатан беодоблик эмас, балки бу баён қилиниши, очиқ айтилиши лозим бўлган илмий омонатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат қилишдан оғир ва хатарли гуноҳ йўқ. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай бўлган бўлсалар, шундай танишимиз даркор. Қандайдир афсонавий шахсга айлантириб юбориш мутлақо ножоиз ва бу диннинг офатидир.
عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Имом Бухорий, Муслим, Термизий раҳматуллоҳи алайҳим каби улуғ муҳаддисларимиз ҳадисларни саралаш учун ровийларнинг айбу камчиликларини ҳам баён қилиб, китобларга туширганлар ва мазкур ровийларнинг ҳадисларини қабул қилмаганлар. Бир куни буюк муҳаддислардан бири Яҳё ибн Саъидга Абу Бакр ибн Халлод: «Сен ҳадисларини олмаётган мана бу кишилар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида сенга даъвогар бўлиб қолишларидан қўрқмайсанми?» деди. Шунда у: «Уларнинг менга даъвогар бўлишлари мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Нега менинг ҳадисимдан ёлғонни аритмадинг?» дея даъво қилишларидан кўра яхшидир», деди. Абу Туроб Нахшабий Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳга: «Олимларни ғийбат қилма!» деди. Шунда у киши: «Шўринг қургур! Бу холисликдир, ғийбат эмас», деди. Бир сўфи Ибн Муборакка: «Ғийбат қиласанми-а?» деган эди, у: «Жим бўл! Агар мен баён қилиб бермасам, ҳақни ботилдан қандай ажаратасан?» деди.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинтусодиқ канали➡️
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
420. Ижтиҳод ҳақида

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2869-савол
Ишдаги воқeа


Ассалому алайкум! Ҳурматли илму толиблар, мeн тeз ёрдамда ишлайман. Ишимда бир воқeа бўлди, бир оғир бeморни болницага олиб кeтаётганимизда тўсатдан вафот этиб қолди ва яқинлари мeнга сeн қарамадинг дeб жанжал кўтаришди. Мeни ўзимда ҳам иккиланиш бўлиб қолди, чунки бу воқeа фаолиятимда кўп бўляпти. Аслида бeморни ахволи жуда оғир бўлгандан сўнг чақирувлар бўлади. Биз доим қўлимиздан кeлган ёрдамни бeрамиз. Мeнда ишимни ўзгартириш фикри бўляпти, бундай ҳолатларда умуман ким ҳақ? Бeмор вафот этса мeн гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ёки фаолиятимни давом эттирайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عن عمرو بن شعيب ، عن أبيه ، عن جده ، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : من تطبب ولم يعلم منه طب فهو ضامن . رواه أبو داود والنسائي
Амр ибн Шуъайб отасидан у киши бобосидан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким табибликни билмасдан туриб табиблик қилса, етказган талофатига жавобгардир” деганлар.
Абу Довуд, Насоийлар ривояти.
Ушбу ҳадиснинг шарҳида ҳар қандай моҳир табибдан ҳам 1-2 бор хатолик ўтади. Инсон хатодан ҳоли эмас, лекин тиббиётни тўлиқ ўрганмасдан табиблик қилиш жоиз эмас. Мабодо шундай қилса етказган талофатига жавобгардир. Ҳатто вафот топганни хунини ҳам тўлаши керак – деганлар. Бир одамнинг хуни ҳозирги кунда 100 минг долларга тўғри келади. Сиз етук докордан шундай ҳолатларда нима қилишингиз керак эканлигини сўраб кўринг. Ўша ишни қилмаган бўлсангиз жавобгарсиз. Табобат ҳам омонат, тўғри ташхис қўймаслик, ҳозирги кундаги кўплаб докторлар каби дардни томирини қуритишга ҳаракат қилмай, баргини тўкиб, шохини қирқиб яна ўсиб барглагач, яна шохини қирқиб пулини олиш ҳаром амал ҳисобланади. Омонатга хиёнат ҳисобланади. Шариатимизда нотўғри баҳолаш деган нарса бор. Буни ғабни фоҳиш дейилади. Тиббиёт муассасалари ташхисларга, даволаш муолажаларга қиммат нарх белгилашлари, мижозни алдаш йўли билан пулини олишлари адолатсиз баҳолаш ҳисобланиб, топганлари ҳалол бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал