fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ислом академиясида ҳузурида 2 йиллик магистратура, 3 йиллик таянч докторантура ва 3 йиллик докторантура фаолият юритади.

Шунингдек, Академияда мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади.

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

Академияда “Қуръон илмлари”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадис илмлари” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

Манба: Адлия вазирлиги

Манба
«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2867-савол
Туш таъбири ҳақида


Ассалому алайкум! Туш таъбири ҳақиқатдан ҳам бор нарсами? Ман “Туш таъбири” деган илова ёзиб олган эдим, шу нарсага ишонса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳам бир фан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш таъбир қилувчиларнинг энг комили бўлганлар. Улардан саҳобалар, саҳобалардан тобеъин ва ҳоказолар ўрганиб бу силсила ҳозиргача давом этиб келмоқда. Тушни таъбир қилиш алоҳида бир фан бўлиб, бу ҳам таъбир қилувчи уламолар орқали шогирд тушиб ўрганиладиган илмдир. Китобга қараб таъбир қилиш кўп ўринларда тўғри бўлмайди. Чунки машҳур туш таъбир қилувчи Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ бир хил туш кўрган бир неча шахсга бир неча хил таъбир айтганлар. Ҳатто таъбир қилувчининг таъбир қилишдаги нияти, Аллоҳ таолога бўлган тақвоси ва оят ҳадисларни билиши ҳам катта аҳамиятга эгадир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2865-савол
Қуръонни хатм қилиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу йил ман Қуръон хатм қилиб раҳматли дўдажонимга бахшида этган эдим. Лекин эшитишимча қиз болани ва аёл кишиники етиб бормас экан. Эркак киши ўқиши керак экан. Манга сан фақат ўзинг учун Қуръон хатм қилгансан дейишди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Аллоҳ таъоло “Наҳл” сурасида айтади:
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝
97. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз.
Исломда инсон жинсига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки мукофотлашнинг бирдан-бир ўлчови иймон ва яхши амалдир.
«Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса…»
Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандаларнинг ҳаммаси баробардир.
Мўмин одам яхши амални, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганларидек, фақат охират учун қилмайди. Балки иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади.
«…уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз…»
Зотан, иймон тақозоси ила қилинадиган яхши амалларнинг барчаси бу дунёда яхши ҳаёт кечиришни таъминловчи воситадир. Албатта, мўмин кишининг яхши амалининг ҳақиқий мукофоти охиратда бўлади. Охиратда
«…ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ мўминга зулм қилмайди. Унга ҳар бир яхши иши учун бу дунёда бир нарса ато этилади. Охиратда эса савоб берилади. Кофир ҳам яхшиликларига яраша таомланади. Охиратга борганда эса яхшиликка савоб бўладиган нарсаси қолмайди», – деганлар.” («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2864-савол
Масжидга кирган ва чиққанда ўқиладиган дуо


Ассалому алайкум! Бизларга масжидга киришдаги ва чиқишдаги дуоларни ўргатинглар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Масжидга кираётганда ва ундан
чиқаётганда ўқиладиган нарсалар

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيم وَبِوَجْهِهِ الكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ القَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ، اَلْحَمْدُ للهِ، اللهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ اللهُمَّ اغْفِرلِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ
Масжидга:
«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик» (Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллоҳни айтиб, ўнг оёқ билан кирилади.
Чиқишда эса, аввал чап оёқ қўйилади.
روينا عن أبي حميد أو أبي أسيد رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «إذا دخل أحدكم المسجد فليسلم على النبي صلى الله عليه وسلم، ثم ليقل: اللهم افتح لي أبواب رحمتك، وإذا خرج فليقل: اللهم إني أسألك من فضلك» رواه مسلم في » صحيحه » وأبو داود والنسائي وابن ماجه وغيرهم بأسانيد صحيحة ، وليس في رواية مسلم: «فليسلم على النبي صلى الله عليه وسلم» وهو في رواية الباقين. زاد ابن السني في روايته » وإذا خرج فليسلم على النبي صلى الله عليه وسلم وليقل: اللهم أعذني من الشيطان الرجيم»
وروى هذه الزيادة ابن ماجه وابن خزيمة وأبو حاتم بن حبان بكسر الحاء في «صحيحيهما«
69/1. Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:
اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ
«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. Чиққанида эса:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ
«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)
Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга
اللهُمَّ اَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
«Аллоҳумма аъизний минаш шайтонир рожийм» (Эй Раббим, мени лаънати шайтондан сақла), жумласини зиёда қилганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

1. Хато, яъни бир нарсани билмасдан қилиб қўйиш. Мисол учун, бир ишни қилса бўлади, деб тушунган ҳолда қилади, кейин шариатда ман қилинганлиги аён бўлади. Шунингдек, бир ният билан қилса, натижа аксинча чиқади. Мисол учун, овлаш мақсадида ҳайвонга отган ўқи одамга тегиб кетиши мумкин. Бунга ўхшаш ҳолатларда инсон хато қилган бўлади. Унинг хатоси кечирилади. Чунки бу нарса унинг ихтиёридан ташқари содир бўлди. Содир этилган хато Аллоҳнинг ҳаққи бўлса, бутунлай кечиб юборилади. Банданинг ҳаққи бўлса, енгиллашади. Масалан, инсон бир кишини хато туфайли ўлдирган бўлса, олдинги мисолда айтилганидек, ҳайвонга отган ўқи одамга тегиб кетса, қасос учун ўқни отган киши ўлдирилмайди, балки у ўган киши учун хун тўлайди.
2. Унутиш, яъни ёдидан кўтарилиб, тақиқланган ишни қилиб қўйиш. Мисол учун, фалон ишни қилмайман, деб қасам ичсаю, қасамини унутиб, ўша ишни қилиб қўйса, гуноҳ бўлмайди. Хато ва унутиш туфайли моддий зарар етказилса, тўланади. Бир амал унутиш туфайли бажарилмаган бўлса, эслаган заҳоти дарҳол уни бажариш лозим бўлади. Мисол учун, биров намозни унутиб қўйган бўлса, эслаши билан дарҳол ўқиб олади.
3. «Мажбур қилинган нарса», яъни бир одамни бошқалар куч билан мажбуран гуноҳ ишни қилдирса, мажбурланган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса гуноҳкор бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очдириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айтдириш ва бошқалар бунга мисол бўлади.
Шу билан бирга, мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Бундан паст даражадаги мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Ойлик маошининг камайиши ёки ишдан бўшатилиши ва шунга ўхшаш нарсалар узр ҳисобланмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши каби хавфларгина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади.
Буларга қўшимча равишда, баъзи ҳадисларда ухлаб қолиш ҳам узр ҳисобланган. Яъни бир киши ухлаб қолиб, намоз вақтини ўтказиб юборса, уйғонган заҳоти ўқиб олади.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Исломнинг осонлик дини эканлиги.
2. Хато билан содир этилган гуноҳнинг кечирилиши.
3. Унутиш туфайли содир этилган гуноҳнинг кечирилиши.
4. Мажбурлаш ила содир этилган гуноҳнинг кечирилиши.
Бу нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан мусулмонлар учун улкан марҳаматдир. Агар Аллоҳ таоло мазкур ҳолатларда ҳам гуноҳни ҳисобга олишни хоҳласа, ҳаққи бор эди. Аммо бандаларига оғирликни хоҳламаганидан кечиб юборди. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
2). Ўша даврларда ҳам халқимизда дин-диёнат бор эди. Илм аҳллари вафот топганларга жаноза ўқир эдилар, ақийқа маросимларини суннат тўйи номи билан адо қилар эдилар. Табийки никоҳ вақтида ҳам никоҳ сўларини ишлатишга буюришар эди. У вақтларда кўпчилик гувоҳлигида “Никоҳингизга қабул қилдингизми” дер “Сиз шу киши билан умрингизни боғлашга розимисиз” каби сўзларини ишлатишни ўргатишган. Шунинг учун уларни валади зино деб бўлмайди.
3). Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2861-савол
Бировнинг нарсаси


Ассалому алайкум! Бир куни 2 ёшли қизим билан истироҳат боғида айлагани чиқдик. Болалар поездига ўтирганимизда у ерда кимнингдир кичкина машина ўйинчоғи қолиб кетган экан. Шу ўйинчоқни қизим олиб ўйнай бошлади. Бировнинг нарсаси харом эканлигини яхши биламан, лекин ўйинчоқни боламни қўлидан олиб қўйишга бот этмадим. Айтингчи ана шу ўйинчоқнинг ҳаққини қандай адо этсам бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Буюк инсонларни буюк оналар тарбиялайди. Буюк инсонларни буюк оталар тарбиялайди. Инсондаги ҳар бир ҳолат унинг келажакдаги йўлини белгилайди. Дунёга машҳур шайхул ҳадис Закариё раҳматуллоҳи алайҳ ўз бошларидан кечирган воқеъани ҳикоя қилиб айтадилар. Ёшлигимда онам жудаям чиройли матоҳдан менга ёстиқча тикиб бердилар. Мен уни жудаям ёқтирар эдим, қўлимдан қўймасдим. Бир кун дадам шайхул ҳадис Яҳё раҳматуллоҳи алайҳ “ўғлим менга бир ёстиқ келтир” дедилар. Шунда мен: “Ўз ёстиғимни келтирайми ёки бирор бошқа ёстиғ келтирайми” дедим. Шунда дадам бир тарсаки тушириб “Молу-дунё барчаси Аллоҳнинг мулки сеники ёки меники деган нарса бўлмаслиги керак” дедилар. Ўша тарсаки ва сўздан кейин дунёга заррача муҳаббатим қолмади. Дунё келганига ҳам қўлимдан кетганига ҳам парво қилмадим. Қачон бирор нарсага муҳтож инсонни кўрсам қўлимдаги бор нарса унинг ҳаққи деб билдим – деганлар. Закариё раҳматуллоҳи алайҳ ҳозирги кундаги дунёда машҳур бўлган минглаб муҳаддисларнинг устозидирлар. У кишининг қўлларида камолот топганларнинг саноғи йўқ. Сизнинг масалангизга келсак сиз ҳам ўша суратда фарзандингизга бировнинг нарсасига қўл текказмаслик кераклиги ҳақида умрининг охиригача кифоя қиладиган дарс беришингиз керак эди. Ҳозирда эгасини топа олмасангиз “эгасининг номидан” деб ўша ўйинчоқнинг қийматини садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
418. Яхши сўз ва унинг озуқаси

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2859-савол
Ваҳий


Ассалому алайкум! Ваҳий фақат пайғамбарларга тушади. Лeкин Қуръонда асаларига ва Мусо алайҳиссаломнинг онасига ваҳий бўлганлиги айтилган. Буни қандоқ тушунмоқ мумкин?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ваҳий махфий хабар беришга ҳам айтилади. Ваҳий калимаси илҳом бериш маъносида келган. Сиз айтган оятларда шу мақсад кўзланган. Ҳозирги кунда ваҳий сўзидан пайғамбарларга туширилган тиловат қилинадиган оятлар – бу Қуръон оятларидан иборат. Тиловат қилинмайдиган – бу ҳадислардан иборат тушунилингани учун ваҳийни бошқа нарсаларга ишлатмаслик керак. Бу худди алайҳиссалом сўзи аслида барчага ишлатилиш жоиз бўлган сўз эди. Кейинчалик фақат пайғамбарларга ишлатилгани учун одамлар бирорта улуғ шахсга нисбатан алайҳиссаломни ишлатилса, у зот пайғамбар эканларда деган ҳаёлга борилмаслиги учун пайғамбарлардан бошқага ишлатилмай қўйилди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2857-савол
Эътиқод


Ассалому алайкум! Биламизки эътиқод масалаларида ҳeч қандай шак-шубҳа қилмаслигимиз кeрак. Яъни юз фоиз эътиқод қилинмаса инсон исломдан чиқиб қолади. Энди савол туғилади, ўртада шайтонниг васвасаси борку, у лаин инсоннинг хаёлига ҳар хил бўлмағур фикрларни олиб кeлади. Набий алайҳи салом ҳам шундай фикрлар кeлишини айтиб бу фикрларга қарши дуо ўргатганлар. Сўрамоқчи бўлганим, эътиқоддаги шак билан шайтоннинг васвасасини қандай ажратиб олиш мумкин?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Иймон келтиришимиз шарт бўлган нарсаларга қалбдан тасдиқ қилиш шу иймондир. Қачон шу эътиқодга зид хаёл келса уни даф қилиш ўша иймон борлигини аломати ҳисобланади. Шайтоннинг фикрини даф қилмай “шундаймикин-а” деган фикрга келса иккиланиш ҳисобланади. Аслида инсон энг биринчи ўнглаши керак бўлган нарса инсондаги ўша ишончни мустаҳкамлашдир. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг аёли: “Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Одам алайҳиссаломдан тортиб қиёматгача бўладиган валийларнинг устидан фазилати намоз, рўзасининг кўплигидан эмас. Қалбларидаги ишончни пухталиги ва қатъийлигидан эди” деганлар. Алий розияллоҳу анҳу: “Агар менга дўзах ва жаннатни кўрсатилса ҳам Аллоҳга бўлган ишончимда ҳеч қандай қўшимча бўлмайди” деганлар. Яъни кўрмасимдан туриб ҳам кўргандек эътиқоддаман – деганлар. Бу борада “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ بَيْنَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ وَبَيْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ شَيْءٌ، فَسَبَّهُ خَالِدٌ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَسُبُّوا أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِي، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَوْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: إِذَا رَأَيْتُمُ الَّذِينَ يَسُبُّونَ أَصْحَابِي فَقُولُوا لَعْنَةُ اللهِ عَلَى شَرِّكُمْ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, Холид уни сўкди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳобаларимдан бирортасини ҳам сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддича ёки ярим муддичасига ета олмас», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.
Ушбу мақом ҳам уларнинг қалблари пок ва маърифатлари зиёда эканлиги туфайлидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2855-савол
Қуръон ёдлаш


Ассалому алайкум! Мен Қуръон оятларини ўзбекча маъносини имкон қадар ёдлашга ва хаётимдаги турли вазиятларда эслаб ва қўллаб, хаётимга тадбиқ қилишга ҳаракат қиламан! Арабчасини ёдлашга имконим бўлмаяпти, лекин охиратда хар бир ёдлаган ва хаётимга тадбиқ қилинган оят учун Аллоҳ томонидан мукофотланамами? Ёки албатта арабчасини ҳам ёдлаш керакми? Қуръонни эшитиш ва тинглаш инсон учун қандай фойда келтириши ва қандай савобларга эриштириши ҳақида эслатсангиз?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсоннинг табиатига тўплаш ва кўпайтириш деган унсурни жойлаштириб қўйган. У инсоннинг ажралмас бир бўлагидир. Кимдир мол дунё тўплайди, кимдир марка тўплайди, кимдир таклифномалар тўплайди. Кимдир эски осори атиқалар ва ҳоказо нарсларни тўплайди. Бу инсон табиатидан ҳеч қачон ажрайлмайди. Ҳатто қари кампирларни қарасангиз чўнтагига бир неча керакли кераксиз нарсаларни солиб олган бўлади. Бирор нарса десангиз “сенга оғирлиги тушяптими” деб ҳам қўяди. Аслида бу жуда яхши нарса. Фақат ундан тўғри фойдаланиш керак ҳолос. Инсон бу дунёда қанча нарса тўпласа ҳам барчаси бу дунёда қолиб кетади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу унсурдан тўғри фойдаланиб, биз нимани тўплашимиз керак ва охиратда нима бизга ҳамроҳ бўлишини таълим берадилар. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида қуйидагича келган:
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ تَعْلَمْ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ اسْتَقْبَلَتْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَضْحَكُ فِي وَجْهِهِ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ азза ва жалланинг китобидан бир оятни таълим олса, қиёмат куни бўлганида юзига кулиб боққан ҳолида қорини кутиб олади” дедилар.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир», дейилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.
Яъни бизнинг ҳар бир тўплаган оятимиз қиёматдаги мақомимиз экан. Бунинг учун Қуръонни тўлиқ ёд олиш шарт эмас. Ким қанчалик мақомда бўлишни ҳоҳласа, ўшанча тўплайверсин.
Яна бошқа бир маълумот:
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ ﭑ حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мисли
(га кўпайтирилур). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарф», дедилар».
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда Қуръони Карим қироати битмас-туганмас савоб манбаи экани баён қилинмоқда. Қуръони Каримни ўқиган одамга ҳар бир ҳарф учун алоҳида савоб берилар экан. Умумий қоидага биноан, ҳар бир савоб ўнга кўпайтириб бериларди. Бундан Қуръони Каримни ўқиган одам учун ҳар бир ҳарфни ўқиганига ўн савоб берилиши келиб чиқади. Бунинг ҳаммаси Қуръони Каримнинг чексиз фазлга эга бўлганидандир.
Бас, шундай бўлганидан кейин бир ҳарф бўлса ҳам, Қуръони Каримни ўқишга ҳаракат қилмоғимиз зарур. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2854-савол
Эрга айтмаган яхшими?


Ассалому алайкум! Мани саволим шундай аёл киши турмушга чиққандан кeйин эри ундан “тўйдан олдин кимнидир сeвганмисан” дeб сўраса, аёли бошқа бировни сeвган бўлсаю эрини ишончини йўқотмаслик учун, ўша инсон билан душман бўлиб қолмаслиги учун эрига ёлғон гапирса бўладими? Ахир буни ҳар хил қабул қиладиган эркаклар бор. Бордию бор ўтмиши ҳақидаги ҳақиқатни эрига айтсаю эрини ишончини йўқотсачи? Ахир ўтмиши учун муҳаббат учун аёл айбдор эмаску?!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Айтишга ҳожат йўқ. Аллоҳ яширган нарсани ошкор қилмасин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2868-савол
Қуёш чиқаётганда намоз ўқиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, Ман бир домланинг Макрух вактларда нафл нaмозларини ўқиб бўлмайди деган гапларини эшитиб қолдим. Менинг саволим макрух вақтларда қазо намозини ўқиб олса бўладими? Мисол учун бомдодга ухлаб қолиб қуёш чиқвотган вақтда туриб қолса фарзини ўқиб олса бўладими? Агар мумкин бўлса иложи бўлса далилни ҳам юборсангиз, илтимос. Чунки мен шундай вақтларда бомдодни ўқаганимда бар танишим ўқиб бўлмайди дегандилар. Ман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бомдодга ухлаб қолса туриши билан ўқиб олсин деганларига амал килиб келардим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тақвимда қуёш чиқиш деб белгилаб қўйган вақт кириши билан қуёшнинг юқори қисми кўринган бўлади. Қуёш ҳадисда келганидек бир ёки ики найза юқорига кўтарилмагунча ҳеч қандай намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки ҳадисга биноан бу вақтда шайтонга ибодат қилувчилар унга ибодат қилишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида ухлаб қолган эсига тушган вақтда ўқисин деган бўлсалар, бошқа бир ҳадисда қуёш чиқиш, тиккага келиш ва ботиш вақтида ўқимасин деганлар. Фуқаҳолар икки ҳадисни татбиқ қилиб, “намоз ўқилмайдиган вақтдан бошқа вақтда ўқисин” деганлар.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَحَرَّوْا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا، فَإِنَّهَا تَطْلُعُ بِقَرْنَيِ الشَّيْطَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَرْتَفِعَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».

Яна бир ривоятда:
«Қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «қуёшнинг қоши» иборасидан мурод, қуёш доирасининг бир тарафи – қошга ўхшаб эгилган жойи тушунилади.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қуёш чиқаётган вақтда намоз ўқимаслик.
2. Қуёш ботаётган вақтда намоз ўқимаслик.
3. Қуёшнинг бир тарафи чиқиб, кўринганидан кейин у то тўлиқ кўтарилиб бўлгунча намоз ўқимай туриш.
4. Қуёшнинг бир тарафи ботганидан кейин то у тўлиқ ботиб бўлмагунча намоз ўқимай туриш.
5. Мазкур вақтларда намоз ўқиб бўлмаслигининг сабаби «Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади» деган ибора билан баён қилинган.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ва кофирлар унга сажда қилурлар» жумласи зиёда келган.
Демак, қуёшпарастлар қуёшга у чиқаётган ва ботаётган пайтда сажда қилар эканлар. Шайтон эса ўша жойда туриб олиб, улар менга сажда қиляптилар, деб масхара қилар экан. Ана шу кофирларга ўхшамаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мазкур вақтларда намоз ўқишдан қайтарганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2866-савол
Комил инсон


Ассалому алайкум! Ҳурматли истозлар, мeн узоқ вақтдан бeри бир савол қийнайди. Коллeж ва мактаб дарсликларида биз комил инсон ҳақида кўп ўқиймиз. Бу китобларда ёзилишича комил инсон ҳали йўқ экан. Яъни умуман бўлмаган. Мeнинг саволим шундан иборатки пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон бўла оладилами?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! У китобларни комил инсонларни танимаганлар ёзгани ачинарли. Комил инсонларни ёзган китобларини дарсликларга киритилмаганлиги янада ачинарли. Ҳар бир валий(уларни саноғи йўқ) комил инсондир. Пайғамбарлар ўша комил инсонларнинг энг комилларидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша комил пайғамбарларнинг ҳам энг комилларидир. Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ “кўршапалак қуёшни кўролмаса қуёшда нима айб” деган эканлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
419. Ҳақорат турларининг ёмони

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
332. Отаси мусулмон бўлмаган... («Одоблар хазинаси», 2.1мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2863-савол
Китоб ўқиш ҳақида


Ассалому алайкум! Устозлар, мен чет эл китобоарини(романлар, психологик китобоар) ўқишни яхши кўраман ва баъзида кўпроқ вақтимни китоб ўқишга сарфлаб қўяман. Олдинги саволларда ўқиганимда футболга мухлислик қилиш, телевизор кўп кўришдан тийилишлик Исломнинг хуснидир деб ўқигандим. Сўрамоқчи бўлганим мен ҳам китобларни ўқиб телевизор кўргандек кўп вақтимни бехуда сарфлаб гунохга ботмаётганмикинман?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда китоблар жуда кўп. Инсон китоб ўқишда ҳам тўғри меъёрни танлаши керак. Энг биринчи ўринда фарзи айн бўлган илмни ўрганишга киришиш керак. Кейинги ўринларда дин ёки дунёвий ишларда кўмак берадиганини танлаш керак. Устозларимиз “Инсоннинг ҳар бир куни қиёматда бериладиган номаи аъмолнинг бир саҳифасидир. Уни бемаъни кинолар, суратлар, роман, қиёмат кунида барчанинг олдида саҳифалари кўрилганда шарманда қиладиган нарсалар билан тўлдирманглар” дер эдилар. Талабалик давримизда яшаш жойимизга эрталабдан кечгача кинохонада кино қўядиган бир йигит ҳам келиб турар эди. У бир кунда 5-6тага яқин кино қўяр эди. Талабалар унга “Бизнинг номаи аъмолимиз 30 пора Қуръон, ҳадис, намозлар, жамиятга фойдали ишлар тўпланган бир китобимиз бўлса, қиёмат куни сизни кинолар тўплами бўлган номаи аъмолингиз бўладими” деб ҳазил қилишар эди. Бу дегани дунёвий китоб ўқимаслик керак дегани эмас. Улардан бирор бир мақсад кўзда тутилган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2862-савол
Эшак гўшти ва бошқа саволларим


Ассалому алайкум! Шу йил 23-ноябр куни ўзбeк интeрнeт сайтларида «Шаршара» номи билан чиқадиган гўшт маҳсулотларига эшак гўшти қўшилиб сотувга чиқариб кeлишаётганлиги расмий хабари тарқалди. Бу қилмиши учун айбдорлар тeгишли жиноий жавобгарликка тортилдилар, лeкин бу гўштларни билмай истeъмол қилган одамларнинг ҳукми қанақа бўлади?
2). Маълумки Совeт даврида «дин — эскилик сарқити» сифатида кўрилиб, кўпчилик никоҳ ўқитмай, «комсомолча қизил тўй» қилиб, расмий никоҳ гувоҳномаси билан яшайвeрган. Бу оилаларда туғилган фарзандлар «валади зино» ҳисобланадими?
3). Баъзида тасбeҳ намози ўқиётганимда «субҳаналлоҳ, валҳамдилуллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳ валлоҳу акбар»ни айтишда саноқдан адашиб кeтаман. Ҳаёлимда жами 300 марта эмас, камроқ айтгандай туюлади ва шунда ракатлар орасида айтганимда 1та ёки 2 та кўпроқ айтаман, натижада 300та эмас 302та ёки 305та бўлиб қолади. Буни зарари йўқми? Умуман, Тасбeҳ намозида «субҳаналлоҳ, валҳамдилуллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳ валлоҳу акбар» ни 300 тадан кўпроқ айтса бўладими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1).
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Келинг, у кишининг таржимаи ҳоллари билан танишайлик.
Исмлари Абдуллоҳ, оталари Аббос ибн Абдулмуттолиб, оналари Умму фазл Лубоба бинти Ҳорис. Ҳижратдан уч йил олдин Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларни Макка тоғларида моддий ва маънавий қамалда ушлаб турган бир пайтда дунё¬га келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Роббим, Абдуллоҳ ибн Аббосга ҳикматни ўргатгин», деб дуо қилганлар. Ибн Аббос ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг ҳақларига кўп дуо қилаётганларини кўргач, илм учун туғилганларини англадилар ва илм ўрганишга киришдилар. Ёш бўлишларига қарамай, кўп оят ва ҳадисларни ёд олдилар.
Кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ибн Аббос ушбу умматнинг илм денгизидир», деган сўзларига кейинроқ шоҳид бўлдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Ибн Аббос ўн уч ёшда эдилар. У зот агар ҳадис ёдлаган кишини билиб қолсалар, дарҳол ўша одамнинг уйида пайдо бўлар эдилар.
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ айтадилар: «Ибн Аббос инсонлардан кўп хислатларда ўзиб кетди. Илмда у кишига етадигани йўқ эди. Фиқҳда доимо у кишининг фикрига суянилар эди. Ҳалимликда ва насабда ҳеч ким у зотга тенг кела олмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини у кишидан яхши биладиган ёки халифаларнинг қозилик ишларини у кишидан кўра яхшироқ англайдиган киши топилмас эди».
Ибн Аббос нафақат ҳадис илми, балки Қуръон, фиқҳ, араб шеърлари таъвилларидан ҳам воқиф эдилар. У кишининг эшиклари доимо илм истаб келувчилар билан гавжум бўлган.
Ибн Аббос 1660та ҳадис ривоят қилиб, кўп ҳадис ривоят қилувчи саҳобаларнинг бешинчиси бўлганлар.
Ибн Аббос ҳижратнинг 68-йили 71 ёшларида вафот этдилар.
Ушбу ҳадиси шарифда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига Аллоҳ таоло томонидан бўлган улкан марҳамат ҳақида сўз кетмоқда. Яъни, мусулмон киши беихтиёр содир этган гуноҳлари учун жавобгар бўлмаслиги баён этилмоқда. Бу ҳадис ўзида улкан маънони мужассам қилгандир. Инсоннинг ҳақиқий айбдор ёки айбдор эмаслигини аниқлашдаги катта ва асл қоидани баён этмоқда. Фуқаҳоларимиз ушбу ҳадиси шарифдан фиқҳий ҳукмларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида Аллоҳ таоло у зотнинг умматларидан уч нарсани кечиб юборганлиги ҳақида баён бермоқдалар.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2860-савол
Китоб ҳақида


Ассалому алайкум! Тазкиратул-авлиё асари ишончлими? Унда кeлтирилган маълумотга кўра, Одам алайҳиссалом шайтонни бўлиб eб юборган. Бу маълумотни эса сизлар бўлмаган гап дeбсизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Китоб кўп. Фақатгина саҳиҳ хабарларни киритишни шарт қилиб ёзилган китоблар 6тадир. Уни “Сиҳоҳи ситта” яъни “Олтита саҳиҳлар тўплами”деб айтилади. 1-имом Бухорий, Муслим, сўнг тўрт сунан соҳиблари китобларидир. Бошқаларда келтирилган маълумотларнинг барчаси фақат саҳиҳ ҳадисга суянганлиги шарт қилинмаган. Уларда келтирилган баъзи ҳадислар заиф бўлиши, ҳатто тўқима бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъатини энди инстаграмда ҳам кузатиб боринг.
@savollar_kanal 🔍

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
134. Ҳеч бўлмаса озгина амал қилайлик энди!
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2858-савол
Замонавий тараққиёт


Ассалому алайкум! Хозирда кўпчилик тараққиётни Европага тақлид қилишда дeб билмоқда. Ислом нуқтаи назаридан тараққиёт қандай бўлиши лозим?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тараққиёт икки қисмга бўлинади. Диний ва дунёвий томондан. Диний тараққиёт албатта Исломни маҳкам ушлашлик ила бўлади, дунёвий тараққият эса қаерда бўлса ҳам бориб, ўрганиб ҳаётига татбиқ қилиш орқали бўлади. Диний тараққиётсиз Европага тақлид инсонни бир томонлама камолатга етишига сабаб бўлади. Исломий тараққиётга эришаман деб дунёвий тараққиётни тарк қилиш, Ислом буюрган тараққиётга ҳаракат қилмаслик ҳисобланади. Чунки Ислом фарзи айн даражасидаги диний илмларни ўргангач, дунёвий илмларни ўзлаштиришга буюради. Бунинг яққол мисоли дунёга устоз деб танилган Ибн Сино, Улуғбек, Ал Хоразмий, Замаҳшарий, ал Фарғонийлардир. Улар 10 ёшга етмасдан туриб Қуръонни тўлиқ ёд олиб, диний маърифатни ҳосил қилганлар, бу борада тўлиқ камолотга эришганлар, шу билан бирга дунёвий илмларни ҳам мукаммал эгаллаганлар. Биз ҳам ўша натижаларга эришишимиз учун улар тутган йўлни тутишимиз керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2856-савол
Қазо рўза тутиш


Ассалому алайкум! Мен иншооллоҳ 36 ёшга кирдим, шу пайтгача рўза тутмадим. Энди қазоси қандай адо этилади? Мен олдин қазосини тутиш керак деб ўқиган эдим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бир бошдан қазо деб ният қилиб тутиб борилади. Рамазон келганида рамазон ойининг рўзасини тутиш шарт. Аввал қазони тугатиб кейин тутаман дейилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Видео
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат. 1-қисм

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф
Тайёрловчи: Одил Раҳимов

Бинтусодиқ канали➡️
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
417. Фарзанд тарбияси (11-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

Китоблар дунёси жаҳонга юз тутмоқда

Энди kitoblardunyosi.uz сайти орқали китобларимизни дунёнинг исталган нуқтасидан сотиб олиш мумкин!

Азизлар! Мавлид ойининг шарофати билан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг kitoblardunyosi.uz саҳифасида китобларимизни VISA тизими орқали сотиб олиш йўлга қўйилди.
Бугундан бошлаб китобларимизни сотиб олиш учун дунёнинг кўпгина мамлакатларидан туриб буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз почта орқали сиз кўрсатган манзилга етказиб берилади.
Саҳифамизда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Усмонхон Алимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китоблари жойлаштирилган.

Компьютердан очиш

Читать полностью…
Подписаться на канал