fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
133. Турли дисклар
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2853-савол
Касб танлаш


Ассалому алайкум! Менинг мақсадим шифокор бўлиш. Абу Али Ибн Сино даврларида инсонни жаррохлик йўли билан даволашга рухсат берилмаган, буни шариатга зид деб такидлашган. Шу гап тўғрими? Шариатда жарроҳлик йўли билан инсонни даволаш тақиқланганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу динга туҳмат. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2851-савол
Хафа қилганни кечириш


Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагидек ривоят қилинган ҳадис борми? «Сени хафа қилганни кечир. Сенга ёмонлик қилган кишига яхшилик қил, золимларга нисбатан адолатли бўл».

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган маънода ҳадис йўқ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Дунё ва охиратдаги гўзал ахлоқга далолат қилайми?” дедилар. “Ҳа ё росулуллоҳ!” дейишди. “Сенга зулм қилганни афв қил, алоқани узганга алоқани боғлагин. Сени маҳрум қилганга бер” дедилар”. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2849-савол
Биринчи яратилган ёши


Ассалому алайкум! Одам алайҳиссалом яратилган вақтда тахминан 33 ёшда бўлган эканлар. Шунингдек жаннатга ҳам инсоният бир хилда 33 ёшда киришларини эшитдим. Агар шундай бўлса нега айнан 33 ёш?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шу ёш инсоннинг энг навқирон ва камолот даври ҳисобланар экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2847-савол
Балиқларга ўлимтик бериш


Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим балиқ етиштириб сотувчилар балиқ етиштириш жараёнида балиқларга озуқа сифатида ўлик товуқ хам беришар экан. Яъни ҳаром ўлган товуқ ва жўжалар. Уларни айтишича ўлган товуқ инсонларга ҳаром, балиқларга эса ҳалол дейишмоқда. Шу йўл билан боқилган балиқларни истемол қилиш жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилиш жоиз. Қасддан шуларни едириш тўғри эмас. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам товуқ гўштини еганликлари ҳадисларда келади. Ваҳоланки бўш қўйилган товуқлар одатда ҳаром бўлган ҳашорат ва нажосатларни еб қўяди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ассалому алайкум! Islom.uz сайти ва Телеграмдаги каналларида қайси мавзуга оид бўлган маълумотлар кўпроқ тақдим қилинишини хоҳлардингиз? Сўровномада фаол иштирок этишингизни илтимос қилиб қоламиз.

Қуръон – 136
👍👍👍👍👍👍👍 39%

Ҳадис – 41
👍👍 12%

Руҳий тарбия – 36
👍👍 10%

Оила ва турмуш – 35
👍👍 10%

Фарзанд тарбияси ва одоб – 30
👍👍 9%

Фиқҳ – 26
👍 7%

Тарих ва Уламолар ҳаёти – 16
👍 5%

Сийрат – 11
👍 3%

Савдо, тижорат – 11
👍 3%

Таҳлилий – 5
▫️ 1%

👥 347 people voted so far.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2845-савол
Бойликка интилишнинг оқибати


Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яхши инсонлар, қўлдан келганча яхши амалларни қилишга ҳаракат қилар эдилар. Токи мол-дунё йиғиш хасталигига йўлиқмагунча. Мана 2 йилдирки шу дардни таъсири иймонга бермоқда. Кечалари ишлаб, хуфтон намозини туриб ўқирман деб хуфтонни ҳам бомдодни ҳам кўпинча қазо қилиб қўядилар. Ҳозир шу одатлари сурункалига айланган. 1 йил олдин намозларга қаттиқ турайлик, мунофиқлик аломати кузатиляпти деб айтганимда “Ўзингни бил, ўзинг олдин қойиллатгинда кейин талаб қил” дердилар. Кейин Аллоҳ меҳрибонлиги билан менга бир синов берди ва бу синов иймонимни мустаҳкамлаб, мени Аллоҳга яна ҳам кучли боғлади. Ана энди турмуш ўртоғимга “бунақа намоз ўқиш ярамайди, келинг жаннатга етакловчи хайру-садақани зиёда қилайлик. Мен жаннатда сиз билан бирга бўлгим келади, Жаннатларда бирга бўлиб, Аллоҳни висолига етишиш қанчалар яхши” деб тушунтирсам, «Сен ошириб юборяпсан, намозни ўқисам, нуқсон билан бўлса-да рўзани тутсам, закотни берсам! Кўп насиҳат қилавериб бездириб қўйяпсан, бу гапларинг билан ўзингни мендан устун қўйиб кибрга кетмаяпсанми, ношукрсана, шуларни қилсам сизлар учун қиляпман-ку!” деб ғазабланадилар. Қайсидир сўзларим шунақа туюлгандир, лекин мен фақатгина бу дунё меҳри, охират неъматидан айриб қўйишидан ва шунча мол дунёга қандай жавоб берамиз-а деб қўрқиб айтганман. Чунки кўриб турибман-ки фикру-хаёллари қандай қилиб янада кўп пул топиш. Бу дард жарлик сари етаклаяпти. Илтимос менга маслаҳат беринглар қандай йўл тутай? Ёзганларингизни турмуш ўртоғимга кўрсатаман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бойлик тўплаш, бўш вақт, саломатлик барчаси Аллоҳ таоло тарафидан инсонлар Аллоҳни Ўз розилигини топиш учун берилган. Бойлик тўпламоқчи бўлган инсон кўпроқ бойлик топсаю, Аллоҳни рози қиладиган жойларга сарфласа бу мол қандай ҳам яхши мол. Ундай киши қандай ҳам яхши киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Солиҳ инсонга покиза мол қандай ҳам яхши” деганлар. Бутун дунёни бойлигини садақот қилиб ўз ўрнига етказиш, бир намозни ўз вақтида ўқишнинг савобига етмайди. Ўшанча молни садақот қилиш қолдирилган намозни фидяси ўрнига ўтолмайди. Аллоҳ таоло “Мааъуун” сурасида:
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

деб марҳамат қилган. Ҳеч қандай бойлик у вайлдан қутқара олмайди. Бойликнинг ўзи яхши нарса эмас. У заҳарли илонга ўхшайди. Уни илон ушлашга мутахассис ушлаб, заҳарини олиб, заҳаридан қимматбаҳо дори тайёрлаши мумкин. Акс ҳолда илон ҳалок қилади. Мол-дунё аслида фархрланадиган нарса ҳам эмас. Бойни бойлиги учун ҳурмат қилиш динни учдан бирини кетказиш ҳисобланади. Бойни маталадиган жойи топганини яхши йўлга сарфлаб, ўз эгаларига етказишлигида. Аллоҳ таолони Карийм сифати билан сифатланиб фазилатга эришишидадир. Шунда бойни ҳурмат қилган инсон Аллоҳ таолонинг бойга берган Карийм сифатини ҳурмат қилган бўлади. Худди олимдаги илм сифатини ҳурмат қилганидек. Намозларни қолдириш билан эришилган бойликда хайрият ҳам бўлмайди. Бу Аллоҳ Қуръон зикр қилган истидрожга ҳам кириб қолади.
Аллоҳ таоло “Қалам” сурасида марҳамат қилади:
فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِيثِ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ۝
44. Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Ўзим билан қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
Яъни Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, Ўзига куфр келтирганларни ҳам, гуноҳкорларни ҳам тек қўйиб қўяди. Дарҳол азоблашга ўтмайди, балки аста-секин азоблайди. Кишилар эса ўз қадрини мол-дунё, мансаб билан ўлчайдилар. Менинг фазлим бўлмаса, шунча бойлигим бўлармиди, шунчалик мансабга кўтарилармидим, деб ўйлайдилар. Охиратни унутадилар. Аллоҳ таоло эса шошилмайди, мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда, унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қарамасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолади.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Саволлар

213. “Sony playstation ps3” ўйингоҳ очиш…

Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Отамнинг дўконлари бор, ана шуларнинг биттасини “Sony playstation” ўйингоҳ очмоқчи, шу ердан топилган пул ҳалолми? Ўзи умуман Исломда шунақа видео ўйинларни ўйнашни ҳукми қандай? Бу ўйинларни ҳеч қандай фойдаси йўқ, лекин зарари ҳам йўқ менимча, яъни бемани, уятсиз нарсалари йўқ. Мисол учун машина пойгаси, ҳар хил уруш ўйинлар, футбол ва ҳоказо. Илтимос маслаҳат беринг, нима қилайлик?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

— Фойдалироқ нарса қилган афзал.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2843-савол
Умеренный Ислам


Ассалому алайкум! Саволим умеренный Ислам ҳақида. Қисқаси бу сўзни русча ҳолида ёздим, чунки рус хабарларидан бир маълумот ўқиб қолдим. Саудия Арабистони валиаҳд шахзодаси мамлакатни “умеренный Ислам”га қайтармоқчи эканлиги ҳақида баёнотнома берибди. Шунда Туркия раҳбари Эрдуғон жаноблари бу сўзларни қоралаб, “Ислом умеренный ёки умеренный мас бўлмайди. Ислом битта бўлади” дегандай қилиб жавоб қайтарибдилар ва бу сўз яъни “умеренный Ислам” ғарбда ўйлаб топилган деб айтибдилар. Ахир васатия сўзини биз ҳам ишлатамизку. Кун.уз мухбирлари бу “умеренный” сўзини “ўртахол Ислом” деб таржима қилишди. Ахир бу васатия сўзига тўғри келяптику!? Бу ерда турк раҳбарини эътирози ўринлими? Аслида сизлар ҳозир дунёда кенг тарқалган “умеренный Ислам” сўзи ҳақида қандай фикрдасизлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ислом дини бир бутун диндир. Унда ортиқчалик ҳам, камчилик ҳам йўқ. Уни талқин қилишда сиёсат арбоблари ўзларича талқин қилишди. Фойдалари учун Саудия мамлакатида динда муташаддид бўлган, қаттиқлик ва сал нарсага кофирга чиқаришлик услубини танлаган олимларни йўлини тутиб маълум бир ғаразлик мақсадларда фойдаланишди. Дунёга Ислом деганда ўша муташаддидларнинг йўлини Ислом деб таништиришди. Сиёсий ҳолат ўзгариб, бу тутган йўл ўз вазифа(миссия)сини тугатгач талқинни яна бир турини танлашди. Сизу биздан кўра сиёсат арбоблари бу талқин остида нималар яширинганини янада яхшироқ билади. Биз бу талқин остида яширинган фалокатлардан паноҳ сўраймиз. Ислом уммати кўр-кўрона ғаразли мақсадлар қурбонига айланишларидан ёки билмасдан туриб унга кўмакчи бўлиб қолишларидан паноҳ сўраймиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2842-савол
Фирқалар


Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илм устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси шарифларини эшитдим. Унга кўра «Мeнинг умматим 73 та фирқага бўлиниб кeтади, улардан 72 таси дўзах аҳлидир. Фақат биттаси жаннатга киради» дeган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми? Унинг шарҳини тушунтириб бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: افْتَرَقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبِعِينَ فِرْقَةً، وَتَفَرَّقَتِ النَّصَارَى عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرَقَةً، وَتَفَرَّقَتْ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: ثِنْتَانِ وَسَبْعُونَ فيِ النَّارِ وَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ وَهِيَ الْجَمَاعَةُ. رَوَى الثَّلَاثَةَ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир»ибораси зиёда қилинган.
Ушбу уч ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг аввалида яҳудийлар ва насронийлар етмиш бир ёки етмиш иккитадан фирқага бўлинганлари айтилмоқда. Бу фирқалар маълум ва машҳурдирлар. Уларнинг залолатга кетишлари ҳам шундай. Ҳадиснинг давомида эса келажакда Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берилмоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу гаплар юзага чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар ичида ҳам турли-туман фирқалар пайдо бўлди.
Кези келганда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу ҳадисда ва шу маънодаги бошқа ҳадисларда зикр қилинган фирқалардан мурод ақийдавий фирқалардир. Баъзи бир ҳаддидан ошганлар ўйлаганидек, фиқҳий мазҳаблар эмас. Чунки фиқҳий мазҳаблар ўз номи билан мазҳаб, фирқа эмас. Фиқҳда ихтилоф, бир-бирини кофир қилиш йўқ. Фиқҳда сиртдан хилоф бўлиб кўринган нарса аслида бир нарсани адо этишнинг турли кўринишлари, холос.
Эътиқоддаги бўлиниш эса фирқачилик деб номланади. Бунда ҳар бир фирқа бошқасини кофирга чиқаради. Уларнинг келишмовчиликлари тавҳид асослари, қазои қадар, Пайғамбарлик шарт¬лари каби масалаларда бўлади. Ақийда китобларида ана ўша фирқаларнинг асосини қуйидаги олти фирқа ташкил этиши айтилган:
1. Рофизалар – шиалар ва уларга тобеълар.
2. Жаҳмия – Жаҳм ибн Сафвон Самарқандийнинг бузуқ ақийдавий фирқасига эргашганлар. Улар асосан Аллоҳ таолонинг сифатларини манфий қилиш, амалдан қолдириш билан машҳур бўлганлар.
3. Ҳарурия – Хаворижлардан бўлиб, Куфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда турганлар. Улар гуноҳкор мўмин дўзахда абадий қолади, гуноҳи кабира қилган мўмин эса кофирдир, дейдилар.
4. Муржиъалар – «Калимаи тавҳидни тил билан айтиб, дил билан тасдиқласа бўлди, амалнинг кераги йўқ», деганлар.
5. Қадария – қазои қадарни инкор қиладиганлар.
6. Жабриялар – «Инсон ҳамма ишларини мажбур ҳолда қилади, унинг ихтиёри йўқ», деганлар.
Ушбу асосий олти фирқадан бошқа фирқалар ҳам тарқалган. Бу фирқалар ўзаро талашиб-тортишиб, жуда кўп зарарларга, бало-офатларга сабаб бўлганлар.
Имом Абу Довуд қилган ривоятдаги зиёдада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг умматимдан бир қавмлар чиқадики, ҳавойи нафс уларга худди қутуриш касали каби, ҳеч бир томирни қўймай киргандек киради», деганлар.
Ушбу зиёдада мазкур фирқаларнинг умумий сифатлари келтирилмоқда. Уларнинг барчаси ўз кибр-ҳавоси касалига учрайдилар. Худди қутурган ит тишлаб, қутуриб қолган одам ҳолига тушадилар. Тафриқачилик руҳи уларнинг томир-томирларигача сингиб кетади. Мўмин-мусулмонларни кофир қилишдан бошқа нарса кўзларига кўринмай қолади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг ҳукми қандай бўлишини ҳадиси шарифнинг охирида айтмоқдалар:
«Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у жамоатдир».

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2841-савол
Қуръон ўқиганга ўтадими?


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизнинг уйимизда Қуръон китобининг таржима қилинган нусхаси бор. Арабча ёзувни тушунмаймиз, таржимасини ўқиганимиз ҳам Қуръон ўрганган ҳисобланадими ёки фақат арабча ўқилиши кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Яхши савол берибсиз. Ҳар бир мусулмонман деган муслим ва муслимага Қуръон тили бўлмиш араб алифбосини ўрганиши зарур. Уни ўрганиш иймоннинг аломатидир. Бунинг учун ҳозирги кунда ҳеч қандай қийинчлик йўқ деса ҳам бўлади. Қуръон ўқишни ўрганмай бирор марта бўлса ҳам хатм қилмай ўтиб кетиш қайсидир замонларда узрли бўлса ҳам ҳозирги кунимизда узр эмас. Бу бахтсизлик аломатидир. Уни ўқишни ўрганишга қалбда иштиёқни топилмаслиги маҳрумлик аломатидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
415. Набавий мадрасада тарбияланган ёш саҳобалар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
414. Соғиндик Сизни...

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2852-савол
Ҳаммомда


Ассалому алайкум! Ҳаммомда гапириш мумкинми? Масалан телефонда. Бунда яланғоч ҳолатда ҳам бўлиши мумкин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаммомда зарур ҳожат бўлмаса, гапиришни тарк этган афзал. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2850-савол
Адашиш тақдирданми?


Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бир нарсага ҳайронман қайсидир китобда ўқиганимда инсон тақдири азалдан ёзилар экан. Бир ҳил инсонларни бутун умр савоб ишлар қиларкан жаннатга озгина қолганда бир марта хато қилиб дўзахга тушаркан. Баъзи одамларники эса шуни акси бўларкан. Мeнинг саволим ўша инсон адашиши тақдирданми? Инсон нима қилмоғи кeрак? Ҳамма ҳам адашадику. Илтимос изоҳ бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳар бир инсон ҳидоятни сўраб дуо қилиши, ҳар бир қилган амални Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш керак. Ҳадисларни шарҳловчи уламоларимиз ўша охирида адашиб кетувчи инсон ҳақида “У аввалги ишларини ҳам Аллоҳнинг розилиги учун қилмаган бўлади” деганлар. Ибн Ражаб Ҳанбалий “Инсоннинг хотимасининг хунук бўлиши инсонлар билмай кишининг ўзига маълум бир қабиҳ иши туфайли бўлади. Уни Аллоҳ билан бандадан бошқа ҳеч ким билмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2848-савол
Кибрми ё зиқналикми?


Ассалому алайкум! Мeни бир одатим бор, бошқани кийимини кийишни хуш кўрмайман ва ўзимникиниям бeргим кeлмайди. Мабодо бeрсам қайтиб олгим кeмайди ёки аввал ювиб кeйин кияман. Бeчора бўлса шундай бeрворардим, лeкин кийим сўрайдиган қариндошларни киядиган кийими eтарли. 1-2 марта у бу жойга кийишга сўрашади мeн нима қилай? Бeрмасам бу ишим зиқналик билан кибрга кирмайдими? Шундан қўрқаман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз киядиган кийим шариатга мувофиқми ёки киювчилар шариат рухсат берган жойларга кийиб борадиларми биз буни билмаймиз. Шариат қайтарган кийим бўлса ёки шундай жойларга борилса бермаслигингиз керак. Қолгани табиатингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2846-савол
Фойда қўйиш


Ассалому алайкум! Ман тeлeфон олиб тeлeфон сотаман. Баъзида устига тeнг баравар қўяман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги узоқ муддатда пулини бўлиб тўлаш каби насияга сотсангиз бўлади. Нақдга олиб устига бунча қўйиб сотишингиз жоиз бўлсада, инсофдан эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Уламоларимиз: «Аста-секин олишнинг бир тури шулки, гуноҳкор бир гуноҳ қилганда Аллоҳ таоло унинг мартабасини бир поғона ошириб қўяди ва шундай қилиб, у ўзининг ҳалокатли ҳолатга дучор бўлганини сезмай қолади», – дейдилар. («Тафсири Ҳилол» китобидан).
Суфёни Саврий истидрож маъносини тафсир қилиб, “Биз уларга неъматни ёғдириб, ибодатни унуттириб қўямиз” деган маънодадир – деганлар. Ҳадисда Бану Исроилдан бир киши “Эй роббим мен сенга қанчалар гуноҳкор бўлсам ҳам Сен мени жазоламаяпсан” деди. Аллоҳ таоло ўша замоннинг пайғамбарига ваҳий қилиб: “Ўша кишига айтгин Мен сенга қанчалар уқубатни бериб қўйдим, сен сезмаяпсан. Сенинг кўз ёшингни тўкилмай қўйгани, қалбингни қаттиқлашгани Менинг сенга бўлган истидрожим ва иқобимдир. Агар ақлинг етганида эди” деди.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتَ اللَّهَ تَعَالى يُعْطِي الْعَبْدَ مِنَ الدُّنْيَا مَا يُحِبُّ وَهُوَ مُقِيمٌ عَلَى مَعَاصِيهِ فَإِنَّمَا ذَلِكَ مِنْهُ اسْتِدْرَاجٌ»، ثُمَّ تَلَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُوا بِمَا أُوتُوا أَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً فَإِذَا هُمْ مُبْلِسُونَ. أخرجه أحمد
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ таоло бир бандасига бандаси яхши кўрган нарсасини тўхтамай бериб турганини, банда эса гуноҳда давом этаётганини кўрсанг(билгинки), бу Аллоҳнинг истидрожидир” дедилар. Сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар.
فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ۝
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар. (Анъом сураси). Аҳмад ривояти.
Бундай муомалага «истидрож» яъни билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
416. Қамбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2844-савол
Эътиқод масалалари


Ассалому алайкум! 1). Саволим билмасликни чегараси қанчалиги ҳақида.
Гап шундаки кўп ҳолларда билмасдан қилинган гуноҳлар ёзилмаслиги ҳақида биламиз. Куфр бобида ҳам шу гап, бирор бир одам билмасдан куфр сўз айтиб юборса, унга диндан чиққанлик ҳукми берилмайди. Бу шариатни ҳукми экан лаббай деймиз албатта. Лекин ҳозирда бир эмас 10 маротабалаб куфр сўзи оғзидан билмасдан чиқадиганлар жуда кўп. Улар ўзларини мусулмонлигини таъкидалашади, жумаларга чиқишади, эҳсонлар қилишади, қабристонга бориб Қуръон ўқишади. Лекин куфрни билмасдан умр давомида гапириб юраверишади. Аслида бу билмасликни чегараси борми?
2). Кофир ва фосиқларни қабрини тепасида туриш тўғри эмаслиги ҳақида оят келтирган эдингиз, мен билмоқчи бўлганим шуки айрим мусулмон жамиятларида мусулмон биродарлар шариатга амал қилишмаса уларни кўмиш ва шу ишга боғлиқ ишлардан бош тортишар экан. Чунки оятда «фосиқ» сўзи ҳам ишлатилган. Лекин мен “Тафсири Ҳилол”да айрим ҳолларда гоҳида кофирларни фосиқ ҳам деб таърифланган деб ёзилган жойини ўқиган эдим. Лекин фосиқ мусулмонларни ҳам фосиқ деб тарифланган жойлари бор. Мени саволим шуки ўша оятда Аллоҳ фақат кофирларни назарда тутганми ёки мусулмон фосиқларни ҳам назарда тутганми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Билмаган кишиларга гуноҳ ёзилмаслиги мисол қилиб айтганда Тундра ёки Африкани тараққиёт етиб бормаган жойларига тегишли. Сиз ва биз турган ҳолатга қилинган гуноҳ учун гуноҳ ёзилмайди деб бўлмайди. Чунки билишга имконият бўлатуриб ҳаракат қилмаслик, билмаслик узр ҳисобланмайди. Билишга имконият бўлатуриб билмаслик билиб туриб гуноҳ ишга қўл уриш билан баробардир. Ҳар бир инсон фарзи айн даражасидаги амалларни билиши фарзи айндир. Куфрга олиб борадиган сўз ва ишларни билиши ҳам фарзи айндир. Жума масжиди имомлари зиммасига ваъаз насиҳат билан бирга энг аввало ақоидга тегишли масалаларни айтиб ўтишлари ҳам фарзи айн ҳисобланади. Ҳар бир масжид имоми ўз қавмининг ўзига тегишли маҳаллаларнинг кишиларига эътиқодий масалаларни таълимини бериши фарздир. Қиёмат куни шундан сўралинадилар. Маҳалла отинойилари ҳам иймон, ширк ва куфрга тегишли эътиқодий масалаларни билиши, ҳар бир маросим ва анжуманда етказиб боришлари шарт. Акс ҳолда илмига амал қилмаганларнинг сафида бўладилар.
2). Фақат кофирлар назарда тутилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яъни, Ислом умматида пайдо бўлган етмиш учта эътиқодий фирқадан етмиш иккитаси дўзахга, биттаси жаннатга тушади. Ўша жаннатга тушадиган фирқа жамоат фирқасидир. Яъни, мусулмонларнинг асосий оммасини жамлаб, Китоб ва Суннатга амал қилувчи тоифадир. Бу саодатли тоифа «Аҳли сунна ва жамоа» номини олган, яъни эътиқод бобида Суннатга мувофиқ иш кўрувчи ва мусулмонларнинг оммавий жамоасини бирлаштирувчи мазҳабдир.
Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртимиз мусулмонлари доимо шу мазҳабда бўлиб келганлар ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолиши учун ҳаракат қилмоқ лозим.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Яҳудийларнинг етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинганлиги.
2. Насороларнинг етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинганлиги.
3. Мусулмонларнинг етмиш уч фирқага бўлиниши.
4. Жамоатни ўзига жамлаган фирқанинг жаннатга тушиши.
5. Қолган етмиш икки фирқанинг дўзахга тушиши.
6. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабини маҳкам ушлаш кераклиги.
Кейинги пайтларда залолатга кетган турли фир¬қалар Ислом номидан одамларнинг бошини айлантириб, ўз залолатларини тарқатмоқдалар. Қодёния, Баҳоия, Аҳмадия, Ҳабаш ва бошқалар шу жумладандир. Мусулмонлар қўзларини очиб, Аҳли сунна ва жамоадан бошқа ҳеч бир фирқага эргашмасликлари керак. Мусулмонларнинг тўқсон фоизидан ортиғи Аҳли сунна ва жамоадандирлар. Тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари ҳам, уларнинг атбоълари ҳам Аҳли сунна ва жамоадандирлар. Ким Аҳли сунна ва жамоадан бошқа фирқага эргашса, ушбу ҳадисда зикр қилинган балога гирифтор бўлади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2840-савол
Ирим сиримлар


Ассалому алайкум! Чигал сочларни асло ёқиб бўлмайди, дўзахда ёнасан дeйишади катталар. Тирноқни ҳам қуёш кўрмайдиган жойда олиш кeрак ёки остонада олиб бўлмайди каби гаплар бор. Шу каби фикрлар асослими? Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг сочлари аврат бўлгани учун уни тўкилганлари ҳам аврат ҳисобланади. Сочларни ҳам олинган тирноқларни ҳам кўмиш керак. Имом Табароний, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва тирноқларни кўмишга буюрганлар” деб ривоят қилганлар.
عن ابن جريج عن النبي صلى الله عليه وسلم ـ كان يعجبه دفن الدم، وقال مُهَنَّا: سألت أحمد ابن حنبل عن الرجل يأخذ من شعره وأظفاره أيدفنه أم يُلقيه؟ قال: يدفنه. قلت: بَلَغَكَ فيه شيء؟ قال: كان ابن عمر يفعله
Ибн Журайж раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қонларни кўмиб қўйиш хурсанд қилар эди” деган. Муҳанна айтади: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалдан, киши соч ва тирноқларидан олинганини кўмиб қўядими ёки ташлаб юборадими – деб сўрадим. Имом Аҳмад “Уни кўмиб қўяди” деди. Бу борада сизга бирор нарса(ҳадис ёки оят ёки саҳобаларнинг одати) етиб келганми? деган эдим, “Ибн Умар шундай қилар эди” дедилар”. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@fiqhuz_kanal #Тааввуз

55. Тааввузни айтиш

Тааввуз – деб, луғатда “Паноҳ сўраш”га айтилади. Истилоҳда эса “Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейишга айтилади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 98-оятида марҳамат қилади :

Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…
Подписаться на канал