fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2838-савол
Дунёвий илм олиш


Ассалому алайкум! Дунёвий илм олиш хусусида шариат қандай қарайди?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Илм икки қисмга бўлинади. Фарзи аъйн ва фарзи кифоя. Фарзи аъйн бўлган илм ҳар бир инсонни ўз зиммасига фарз қилинган илмдир. Уни илми ҳол ҳам дейилади. Яъни ким қайси ҳолатда бўлсин ўша ҳолатининг илмини ўрганиши фарздир. Масалан балоғат ёшига яқинлашган ўғил ва қизларга, балоғатга етганларидан сўнг зиммаларига фарз бўладиган амалларни зиммасидан соқит бўладиган даражада илмини ўрганиш фарзи аъйндир. Буларнинг аввалги сафида иймон келтириш фарз бўлган нарсаларни билиши туради. Сўнг қайси ҳолатларда иймондан чиқиб қолиш мумкин бўлган сўз ва амалларни билиш туради. Шунингдек ҳар бир касб эгасига ўша касбини ҳалол ва ҳаромини ўрганиш ҳам фарзи аъйн бўлади. Қуръон ва ҳадисда келган илмдан мурод шаръий илмлар кўзда тутилган бўлиб, дунёвий илмлар ҳолатдан келиб чиқиб фарзи кифоя даражасига кўтарилади. Яъни инсонлар дунёвий томондан қайси соҳаларга эҳтиёжлиги бўлса, ўша илмларни ўрганиш фарзи кифоя даражасида бўлади. Диний илмлар ҳам дунёвий илмлар ҳам фарзи кифоя мақомида бўлади, лекин диний илмларнинг фарзи кифоялиги “Ҳасанун лиаъйниҳи” яъни бу илм ўзи гўзал бўлганлиги туфайлидир. Дунёвий илмларнинг фарзи кифоялиги эса, “Ҳасанун лиғойриҳи” яъни у илмдаги гўзаллик одамларнинг унга бўлган эҳтиёжи туфайли пайдо бўлган. Муҳтожлик сезилмасдан аввал унда гўзаллик йўқ эди. Вақтлар келиб одамларнинг унга эҳтиёжи қолмаганда яна ўз ҳолига қайтади.
Бу ҳақида батафсил «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 3-жузидан олишингиз мумкин. Унда қуйидаги мавзулардан маълумотлар бор:
Илм китоби.
Илм ва уламолар фазли ҳақида.
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли ҳақида.
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида.
Илм одоблари ҳақида.
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши.
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак.
Илм китобига илова.
«Мадрасага қатнайдиган халқ».
Китоблар ва кутубхоналар.
Кимё илми.
Физика.
Фалакиёт.
Илми ҳисоб (математика). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Шайх_Муҳаммад_Саид_Рамазон_Бутий
Эътиборингизга «Мусулмоннинг сармояси тоза қалб» номли видеони тақдим қиламиз.

Бинтусодиқ канали➡️
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ислом.уз каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
331. Ота онам сизга фидо дейиш («Одоблар хазинаси», 2.1мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2834-савол
Жунуб бўлиш хақида


Ассалому алайкум! Кечаси тушида алоқа қилиш ва бунинг оқибатида жунуб ҳолатга тушиб қолиш гуноҳми?
2). Жунуб ҳолатида саҳарда ғусл қилиш керак, лекин уйдагилар ва ота-она қандай ўйларкин деган бир хижолатчилик бўлади. Шу ҳолатдан қандай чиқса бўлади?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Бу табий ҳолат бўлиб, бир жиҳатдан Аллоҳнинг улкан раҳмати ҳамдир. Чунки у нарса чиқиб кетиши керак бўлган нарсалардан ҳисобланади. Аллоҳ инсоннинг бадани тозаланиб туриши учун шу ҳолатни жорий қилган. Албатта уни ўзи чиқариб туришга одатланиш гуноҳ.
2). Албатта ғусл қилиб намозингизни ўқишингиз шарт. Ҳаё деб нафс бирор айб деб ҳисоблаган нарсадан тийилишидир. Ҳаё тўрт қисмга бўлинади. Шаръий, табъий, ақлий ва урфий.
А). Шаръий ҳаё деб инсон шариатга хилоф амал қилишдан тўсувчи нарсадир. Инсон шариатга хилоф амал қилганида қалбда бир сиқилиш, нохушликни хис қилишдир. Бу нарсанинг бўлиши керак ва шариат буни талаб қилади.
В). Табъий ҳаё. Инсон ўз табиатига хилоф бўлган ишни қилганида сиқилиш ва нохушликни хис қилиши. Келгусида ўша ишни қилишдан тиювчи хис. Бундай ҳаёнинг мақталган ёки мазаммат қилинган бўлиши табиат тақозоси қилган нарсаси нимага тегишлилига боғлиқ. Агар шариатга зид бўлган ишдани қилишдан ҳаё қилса бундай ҳаё мақталгандир. Ундай инсоннинг табиати покизалигига далолатдир. Бу суратда табъий ҳаё билан шаръий ҳаё бир бўлади. Баъзи вақтларда инсоннинг табиати шариат буюрган ишни қилишдан ҳам уялади. Масалан намоз ўқишга одат қилмаган киши кўпчилик орасида намоз ўқишдан ҳам уялади. Фарз-вожибга тегишли масалаларни сўраши шарт ҳолатда сўрамайди. Намоз вақти кириб қолган бўлсада ғусл қилишдан уялади. Бундай ҳаё мазаммат қилингандир. Бу шайтоний ҳаёдир. Аллоҳ таоло буюриб турган бўлсаю, Аллоҳни қўйиб бошқанинг риоясини қилиш бу шаръий ҳаё эмас. Аксинча маломатга лойиқ ҳаёдир. Буни ҳаё деб ҳам бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун намозга ўтмоқчи бўлдилар. Сўнг тўхтаб ичкарига кириб кетдилар ва ғусл қилиб чиқдилар. Сочларидан ғусл суви томиб турар эди. Саҳобаларнинг барчаси у зот ғусл қилиб чиққанларини билдилар. Агар шу ҳолатда ҳаё қилиш керак бўлганида Пайғамбар алайҳиссалом ҳаё қилган бўлар эдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.
عَنْ أُمِّ هَانِئٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ، تَقُولُ: ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَامَ الْفَتْحِ، فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ، وَفَاطِمَةُ ابْنَتُهُ تَسْتُرُهُ بِثَوْبٍ
Умму Ҳониъ бинт Абу Толиб розияллоҳу анҳо айтади:
«Фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот ғусл қилаётган эканлар. Қизлари Фотима бир мато билан у зотни тўсиб турар эди». Муслим ривоят қилган.
Демак ҳайз-нифосдан тугаган аёллар, ғусл вожиб бўлган эркаклар оила аъзолари ғусл қилишини билишлари беҳаёлик эмас. Буни беҳаёлик деб билиш ундай инсоннинг табиати айниб қолганнининг аломатидир. Худди ўзи иштон киймасдан, бошига рўмол ўрамасдан ҳаёдан дарс берувчи хотинларга ўхшаб.
Г). Ақлий ҳаё. Саломат ақл эгаси ҳамиша тутган йўли, қиладиган иши шариатга мувофиқ бўлади. Саломат ақл эгасининг қилган ҳаёси шаръий ҳаё ҳисобланади. Агар ақл шариат таълимотлари билан суғорилган бўлмаса, ақл наздида Аллоҳ ва Унинг расулининг розилиги биринчи ўринга қўйилган бўлмаса, у ҳаё ақлий ҳаё эмас, табъий ёки урфий ҳаё бўлади. Чунки баъзи вақтларда инсон табиати ақли ва шариатдан ғолиб келади. Шариат ва саломат ақл тақозо қилган ишлардан нафратланиб ҳам қолади. Бундай вақтда уни қилган ҳаёси эътиборга олинмайди. Кўрмайсизми дунёни энг ақлли кишилари деб саналганлар ақли ўткирлигидан катта-катта компанияларнинг эгалари бўлган кишилар гейликни даъво қилиб у билан фахрланишмоқда. Бундай ҳолатда уларнинг қилган ҳаёларининг эътибори бўлмайди.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2832-савол
Иш бeрувчининг муносабати


Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, иш бeрувчи ўз қўли остидагиларига қандай муомaлада бўлмоғи лозим? Бу ҳақдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўгитлар қилганлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنِ الْمَعْرُورِ بْنِ سُوَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَرْنَا بِأَبِي ذَرٍّ بِالرَّبَذَةِ وَعَلَيْهِ بُرْدٌ وَعَلَى غُلَامِهِ مِثْلُهُ، فَقُلْنَا: يَا أَبَا ذَرٍّ، لَوْ جَمَعْتَ بَيْنَهُمَا كَانَتْ حُلَّةً، فَقَالَ: إِنَّهُ كَانَ بَيْنِي وَبَيْنَ رَجُلٍ مِنْ إِخْوَانِي كَلَامٌ، وَكَانَتْ أُمُّهُ أَعْجَمِيَّةً فَعَيَّرْتُهُ بِهَا، فَشَكَانِي إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَقِيتُهُ، فَقَالَ: يَا أَبَا ذَرٍّ، إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ سَبَّ الرِّجَالَ سَبُّوا أَبَاهُ وَأُمَّهُ، قَالَ: يَا أَبَا ذَرٍّ، إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ، هُمْ إِخْوَانُكُمْ جَعَلَهُمُ اللهُ تَحْتَ أَيْدِيكُمْ، فَأَطْعِمُوهُمْ مِمَّا تَأْكُلُونَ، وَأَلْبِسُوهُمْ مِمَّا تَلْبَسُونَ، وَلَا تُكَلِّفُوهُمْ مَا يَغْلِبُهُمْ، فَإِنْ كَلَّفْتُمُوهُمْ فَأَعِينُوهُمْ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: إِنَّهُمْ إِخْوَانُكُمْ فَضَّلَكُمُ اللهُ عَلَيْهِمْ، فَمَنْ لَمْ يُلَائِمْكُمْ فَبِيعُوهُ وَلَا تُعَذِّبُوا خَلْقَ اللهِ تَعَالَى
Ал-Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рабзада Абу Заррнинг олдидан ўтдик. Унинг устида бир чопон, ғуломининг устида худди шунга ўхшаш бир чапон бор эди. Биз унга, эй Абу Зарр, агар иккисини жамласанг бир сидра кийим бўлар экан, дедик. Шунда у:
«Мен билан биродарларимдан бирининг орасида гап ўтган эди. Унинг онаси ажамия эди. Мен уни ўша нарса билан айбладим. У бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мендан шикоят қилди. Мен У зотга учраган эдим:
«Эй Абу Зарр, сен ичингда жоҳилият бор одам экансан!»-дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким одамларни сўкса, унинг ота ва онасини сўкарлар»-дедим.
«Эй Абу Зарр, сен ичингда жоҳилият бор одам экансан. Улар сизнинг биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қул остингизга қўйгандир. Бас, ўзингиз ейдиган нарсадан уларни таомлантиринг, ўзингиз киядиган нарсадан уларни кийинтиринг. Уларга оғир келадиган нарсани юкламанг. Агар юклансангиз, ўзингиз ёрдам беринг»-дедилар».

Учовлари ривоят қилган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
Шундан келиб чиқиб, ходимларга гўзал муомала қилиш исломий ахлоқнинг энг юксак намунаси экан. Лекин вазиятга қараб зулм қилмасдан ва одоб доирасидан чиқмасдан талаб қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2830-савол
Ҳар куни истиғфор айтган киши


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Риёзус Солиҳийн» китобида ароқ ичган ва зино қилган одам шарий жазо олмагунча гуноҳлари ювилмаслигини ўқидиму халоватим йўқолди. Бир одам каффорот тўлаш кeрак, усиз тавбани ўзи кифоя қилмайди дeди. Лeкин унга қодир бўлмаган одам нима қилади? Ахир Қуръон «Ким мағфират сўраб тавба қилса Аллоҳнинг нақадар кeчиримли эканини топади» дeйилган ва ҳадисларда «Ким фарз намозларидан сўнг 33 мартадан Субҳаналлоҳ Алҳамдулиллаҳ Аллоҳу Акбар дeса гуноҳлари дeнгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади ва Оятул Курсийни ўқиган одам билан жаннатнинг орасида фақат тириклиги тўсиқ бўлади» ва яна Аллоҳнинг Ғофур Роҳийм сифатлари қаeрда қолади? Авваллари шу каби гуноҳ қилган ва кeйин ибодатга кириб Аллоҳ қодир қилганича Роббисига бандалик қилиб хар куни истиғфор айтададиган банда ҳам дўзахга кирадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барча гуноҳларга қилинган ҳақиқий тавбани қабул қишини ваъдасини берган. Ва Қуръони каримда:
قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝
53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».(Зумар сураси) деб марҳамат қилган. Аммо бу келгусида тавба қиламанда деб намозларни ўз вақтидан кечиктириш ва хоҳлаган гуноҳини қилавериш дегани эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
47. Халифа Умар Александрияни ёққанми? (Аудио савол-жавоблар, 4.8мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2559-савол
Институтга киришга дуо


Ассалому алайкум! Мeн ҳозирда билим олмоқдаман. Яқинда имтиҳонимиз бўлади. Биламизки барча ўзгариш ва қувват Аллоҳдандир. Бизлар кўпроқ қандай дуолар қилайлик?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً وَرِزْقًا طَيِّبًا
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан». Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.
Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Таъзия

Миср аҳлига таъзия

Islom.uz портали ва «Hilol-Nashr» матбаа-нашриёти Мисрнинг Синай яриморолида содир этилган террорчилик оқибатида юзлаб кишилар қурбон бўлгани муносабати билан Миср аҳлига ва бутун Ислом оламига таъзия изҳор қилади.

Азизлар, бу қотиллик муборак мавлид ойида, саййидул айём жума кунида, Аллоҳнинг байтида – масжидда, жума намози ўқилаётган пайтда содир қилинганидан кўриниб турибдики, бу жиноятнинг на Исломга, на мусулмонларга алоқаси йўқ.
Ушбу оғир кунда Миср аҳлига самимий ҳамдарлик билдирамиз. «Равза» масжиди фарзни адо этиш ниятида келиб, Аллоҳ йўлида жон берган биродарларимиз учун чинакам жаннат равзасига айлансин, Аллоҳ таоло қурбон бўлганларга шаҳидлик мартабасини берган бўлсин, марҳумларнинг аҳли оилалари ва яқинларига сабру жамил ато этсин.
Аллоҳ таоло ғанимларга, жоҳил ва золимларга Ўзи кифоя қилсин, адашганларга инсофу тавфиқ берсин, Исломни ва мусулмонларни азиз қилсин, ширкни ва мушрикларни хор қилсин!
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
400. Пайғамбар алайҳиcсаломнинг бошқа пайғамбарлардан фарқ қилувчи фазилатлари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
46. Уйланмаган имом бўлиши (Аудио савол-жавоблар, 3.3мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2556-савол
Жамоат намозига узр бўладими?


Ассалому алайкум! Устозлар, агар киши 3-4 ойлик фарзанди ва аёли билан ёлғиз яшаса, хуфтон намозини жамоатга бормай уйда ўқишга сабаб бўла оладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу сабаб эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2839-савол
Хотиржам бўлмаяпти


Ассалому алайкум! Сайтнинг Тeлeграмдаги каналига анчадан бери аъзоман ва бу канал шу вақт ичида манга кўп нарсаларни ўргатди. Ўзим ўрта таълим муассасасида ўқийман. У ердаги ман жудаям ҳурмат қиладиган устозим бу каналга аъзо эканлигимдан хабар топгач мандан хавотир олиб бу канални тарк этишимни илтимос қилябдилар. Устозимнинг фикрича, таълим муассасида кимдир телефонимни текшириб қолсаю, бу канални кўрса бу ман учун муаммо боларкан. Ман устозга бу канал расмий эканлигини, хеч қандай муаммо бўлмаслигини тушунтиришга уринсамда, барибир хавотирлари аримади. Илтимос, телеграмдаги каналингизга бу канал расмий эканлигига, расман бундан ҳамма бирдек фойдаланиши мумкинлиги билан аник ойдинлик киритадиган жавоб жойлаштиринглар. Шунда ўша жавобни устозимга кўрсатаман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Устозингиз нотўғри ташвиқот қилибди. Ҳукумат аъзолари вилоят имомларининг мажлисларида имомлар интернетга уланадиган телефонлар олиб, “Зикр аҳлидан сўранг” каналига уланишлари ва ундаги масалаларни ўрганиб халққа татбиқ қилишларини талаб қилган. Ўша талаблар ичида имомлар мактабларга бориб талабаларга етказишлари ҳам киритилган. Интернет оламининг “uz” доменида бўлганининг ўзи расмийлигининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2837-савол
Турли саволлар


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволлар кўплиги сабабли саволларимни битта саволга жамлаб бeрдим.
1). Савоб гуноҳига қараб ҳисоб-китоб бўлса ҳатто пайғамбарлар ҳам ўта олмас эканлар дeб эшитгандим. Бу гап қанчалик ҳақиқатлигини билмайман. Лeкин яқинда бeрилган саволлар ичида АРОСАТ сарлавҳали саволда ўқидимки, жаннат ва дўзах орасида катта бир дeвор бор экан. У дeвор устида савоби ва гуноҳи тарозида тeнг кeлганлар бўлар экан. Бундай бўлса юқорида эшитган гапим билан бу гап тўғри кeлмаяпти. Шу ҳақида маълумот бeрсангизлар.
2). Устозлар чилла ҳақида саволларни ўқидимки динимизда чилла сақлаш дeган гап йўқ экан. Лeкин эшитишимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам чилла сақалаган эканлар. Шунга ўйланиб қолдим. Илтимос маълумот бeрсангизлар.
3). Бу ҳақида сўрайми сўрамайми дeб ўйланиб сўрашга қарор қилдим. Мeн ишлайдиган жойда бир одам бор. У кўп ҳазиломус гапларни гапиради ва дастурхонда дуода ҳам ҳазил гаплар қилиб одамларни кулдиради. Мeн у инсонга “бу ишиз яхшимас, динга тeгишли нарсалар билан ҳазил қилманг, иймонингиз куяди” дeсам умуман таъсир қилмайди. Ўзимни бор илмимча амру маъруф қилиб билмаганларини айтсам мeни ёқтиришмайди ҳам эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Бу ҳолат билганларимга амал қила олмаяпманмикин дeган ҳаёлга олиб боряпти. Илтимос маслаҳат бeрсангизлар.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Аллоҳ таоло “Залзала” сурасида марҳамат қилади:
فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ۝
7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

Ушбу оят қиёматда заррача қилинган амал ҳам тарозуда ҳисоб қилинишига далолат қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарларни сўроқ-саволсиз жаннатга киришини айтган. Албатта бу Аллоҳнинг фазли туфайлидир. Аллоҳнинг фазли бўлмаганида уларни ҳам ҳисоб-китоб қилинган бўлар эди. Банда тавба қилса тавбасини қабул қилиш, яхшилик қилса яхшиликларини қабул қилиши ҳам Аллоҳнинг фазлидир. Иймон келтирмасдан Аллоҳнинг фарзларини бажариб, қайтариқларидан қайтмасдан жаннатни умид қилиш уруғ экмасдан ҳосил кутиш билан биробардир. Уруғ экиб, парваришини қилиб, ҳосилни кутиш бандани ишидир. Бирор талофатга учратмасдан самара бериш Аллоҳнинг фазлидир.
2). У зот чилла сақламаганлар. Агар сиз чилладан мурод эътикофни айтаётган бўлсангиз у чилла эмас. Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтириш суннати муаккададир.
3). Сиз ва биз етказиб қўйишга буюрилганмиз. Албатта тақво ила буюрсак, қайтарсак таъсирли бўлади, лекин ҳидоят Аллоҳдан эканлигини унутмаслигимиз керак. Акс ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Али розияллоҳу анҳунинг отаси ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Абу Лаҳаб ва минглаб саҳобаларнинг ота-оналари ҳатто Нуҳ ва Лут алайҳиссаломдек пайғамбарларнинг хотин ва баъзи фарзандлари кофир бўлиб ўтмаган бўларди. Уларни пайғамбар эканликлари, тақвода энг комил эканликлари аниқ эди. Инсон ҳамжинсини кўрганида, у билан суҳбатлашганда роҳатланади. Ножинсни кўрганда кайфияти бузилади. Ўғри ўғрини кўрганида хурсанд бўлади, бузуқ бузуқни кўрганида хурсанд бўлади. Машҳур файласуф Жолинус бир табиб олдига келиб “менга мажнунликка қарши дори беринг” деди. Табиб Жолинусга яхшилаб қараб “мен сизда жиннилик аломатларини кўрмаяпманку, дорини нима қиласиз” деди. Шунда Жолинус “йўлда келаётганимда бир мажнунга йўлиқдим. У мени кўриб жуда хурсанд бўлиб, мен билан гаплашгиси келди. Шундан билдимки менда ҳам бироз мажнунлик бошланибди. Чунки жинни жиннини кўрганда хурсанд бўлиб, соғломни кўрганида ғаши келади” деган экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2835-савол
Турли саволлар


Ассалому алайкум! Фарзанднинг отага нисбатан ёки кичикларнинг катталарга нисбатан динда илмлироқ бўлиши ва намозда уларга нисбатан камроқ хатога йўл қўйиши хисобидан, катталарга имом бўлиб намоз ўқисалар бўладими?
2). Баъзида интернет тармоқида баъзи юртларда имомлар намозда зам сурадан сўнг рукуга кетишдан олдин қўлларини елка баробар кўтариб, сўнг рукуга кетишади. Бунинг сабаби нима? Мен бир танишимдан бу ишда биз қиладиган рукуга караганда ҳасонот кўпроқ эканлигини эшитдим шу тўғрими?
3). Намоз бузилмаслиги учун ундаги ҳаракатлар сони мисол учун 3 та ёки хар ракатда 1 тадан дейилган мазмундаги ҳадислар борми? Аслида нечтадан сўнг намоз бузилади?
4). Бева аёл деб эри ўлган аёлга айтиладими ёки ажрашган аёлгами? Тул аёл дебчи?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Имомгарчиликка ёшни эътиборга олинмайди. Хусусан ҳозирги кунда кимни тажвиди тўғри бўлса ўша ўтиши шарт.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ҳам ўқиганлар. Бошқа бир ҳадисда бундай қилмай ҳам ўқиганлари келган. Ўша қўлни кўтаришни тарк қилиб намоз ўқиганлари ҳақидаги ҳадис мазҳабимиз имомининг наздларида қўлни кўтариб ўқиган ҳадислардан кўра саҳиҳроқ. Биз ҳам намознинг бошқа амалларида у киши эргашган ҳадисларига эргашганимиздек бу борада ҳам у киши эргашган ҳадисга эргашамиз. Бизнинг намозимиз ҳам айнан суннатдаги намоз ҳисобланади.
3). Бундай ҳадис йўқ. Кетма-кет бир рукнда бир ҳаракатни уч маротаба такрорласа ёки намозга тегишли бўлмаган амални кўпайтириб юборса буни истилоҳда амалу касийр дейилади ва намоз бузилади. Шунингдек намоз ичида одатда икки қўлда бажариладиган амални бир қўлда бажариб қўйилган ҳаракат ҳам амалу касийрга киради. Мисол учун тўнни кийиш, салла ўраш, белбоғни боғлашлик ва ҳоказо. Аммо бир қўл билан бажарса бўладиган амални мабодо икки қўлда қилса ҳам, модомики, ўша амални бир рукнда уч бора қилмаса, амалу касийр қилган ҳисобланмайди. Ва яна бир қўлда бажарадиган ишни бир рукнда уч марта такрорламасада лекин заруратсиз бажарса макруҳ амал қилган бўлади.
4). Буни тилшунослардан сўранг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
413. Фарзанд тарбияси (10-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Д). Урфий ҳаё. Кишилар урфида баъзи бир ишлар борки, уни бажариш уят ҳисобланади. Баъзилари борки уларни қилмаслик уят ҳисобланади. Бунда ҳам шариат тарозисига солиш керак. Урф исрофгарчиликни яхши деб билсаю, шариатга зид бўлса ундай урфни тарк қилишдан ҳаё қилмаслик керак. Одамлар шариатга зид бўлган хотинлар авратини очиб юришларини, тор кийишларини, бўёқларга чопланишларини ва яна қанчалар бемаза ишларни урф деб билсалар, уни тарк қилишдан уялсалар, тарк қилишдан ҳаё қилсалар бундай ҳаёга эътибор бермаслик керак. Чунки бу ҳолатда урф ҳам айниб қолганлигининг аломати бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2833-савол
Одам атонинг бўйлари


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир маърузада Одам алайҳиссаломнинг бўйлари камида 60 мeтр бўлганини таъкидлади. Ростдан ҳам Одам атонинг бўйлари 60 мeтр бўлганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَلَقَ اللهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، ثُمَّ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنَ الْمَلَائِكَةِ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ. فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ. فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ. فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ. فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ حَتَّى الْآنَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Одамни яратди. Бўйи олтмиш зироъ эди. Сўнгра унга: «Бор, анави фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассалааму алайкум», деди. Шунда улар: «Ассалааму ъалайка ва роҳматуллооҳ» деб, бунга «ва роҳматуллооҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Яратилмишлар ҳозиргача кичрайиб келади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бир зироъ қанча сантиметрлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар. 45-60 деганлар ҳам бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2831-савол
Шариатда мумкинми?


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жавоб учун олдиндан раҳмат. Асли Андижонликмиз эрим ва болаларим билан 1.5 йилдан буён Тошкентда яшаяпмиз. Қайнотам телефон қилиб укасининг ўғли Тошкентга магистратурага ўқишга кирганини ва бизникида яшашини айтди. Мен 7 ойлик ҳомиладорман, уйимиз 3 хоналик дом, эрим жуда кеч келади, 2та ёш болам бўлса, студент болани ёши мен билан тенг. Ахир менга номаҳрамку, қайнотамга “Ўғлингиз унамаса керак” десам жахли чиқиб телефонни қўйиб қўйди. Биз эрим билан қандай йўл тутайлик, илтимос маслахат беринглар? У бола уйимизда яшаши шариатга тўғри келадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Иккингиз ёлғиз қолишингиз шариатга тўғри келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар.
Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
Иккингиз ёлғиз қоладиган ҳолат бўлмаса ва доим эрингиз бор вақтда ўйда бўлса, афзал бўлмасада жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali #Хабарлар
Марҳабо, Мавлид!

Мавлид ёки Милад – сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таваллуд айёмлари узоқ йиллардан бери бутун дунё бўйлаб ўзига хос нишонланиб келмоқда. Бу кун кўплаб араб давлатларида, жумладан, БААда ҳам кенг байрам қилиниб, дам олиш куни дея эълон қилинган...
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2560-савол
Бамдоддан кейин ухлаш


Ассалому алайкум! Бомдод вақти кириши билан ўқиб ухласа бу уйқу ҳаром бўладими? Яъни бамдод вақти чиқмагунча ухламаслик кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром деб бўлмайди, лекин яхши эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2558-савол
Қуръон учун пул олишга кирмайдими?


Ассалому алайкум! Устозлар, бизда беморлик ва шунга ўхшаш мусибат етган инсонларга чилясин қилинади. Шунда беморга Ясин сурасини ўқиган 4-5 кишиларга беморнинг яқинлари тугунга тугилган егуликлар ва пул беришади. Бу Қуръон учун ҳақ олишга кирмайдими?
2. Жаноза намози учун ҳақ олиш мумкин эмас деган гапнинг ҳукми қанақа?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Бу руқия ҳисобланади, унга пул олиш ҳадисларда келган.
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади.
Абу Саъийд ал-Худрий:
«Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади.
У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот:
«Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
2). Бу гап тўғри, лекин масжиднинг имомлари умрларини халқнинг хизматига сарфлаганлари учун у киши хизмат қилаётган маҳалланинг халқига имомнинг таъминотини қилиб бериши диёнатан вожиб бўлади. Чунки аввалда бу каби ишларга маош қилиб вақфдан берилар эди. Ҳозирда эса ажратилмайди. Бунга фиқҳий китобларимизда қозининг маошини мисол келтирилади. Ашраф Али Таҳонавий.
Берувчи “бу киши умрини бизнинг хизматимизга ажратганлиги учун” деб берсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ассалому алайкум азизлар!

Сийрат тест саволлари танлови бошланишига икки кун қолди. Барчангиздан мана шу танловда иштирок этиб, Шафоатгўйимиз Сарвари Олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари борасида илмингизни синаб, сийрат илмида билмаган нарсаларингизни ўрганиб олишингизни умид қиламиз. Барчангизни мана шу танловда иштирок этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бўлган муҳаббатингизни изҳор қилишингизни кутиб қоламиз.

@siyrat_uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2557-савол
Насоролар билан баҳс


Ассалому алайкум! Устозлар, мен насоролар билан жуда кўп дин ҳақида бахслашаман. Ўзим ислом олими Аҳмад Дийдат раҳимаҳуллоҳнинг ашаддий мухлисиман. Яқинда бир неча насоро менга шундай деди: Аҳмад Дийдат ўзининг диспутлардан бирида “ким шу ерда ёлғон гапирса Аллоҳ уни гапиролмайдигон қилиб қўйсин деб” дуо қилган. Маълумки Аҳмад Дийдат умрининг охирги 9 йилини инсульт туфайли тўшакда ўтказишга мажбур бўлган. Насронийлар менга шуни рўкач қилиб, унинг ўзи ёлғон гапиргани учун гапиролмай қолган дейишди. Мен уларга бу Аллоҳнинг биз мусулмонларга иймонимизни синаш учун юборилган имтихони эди, Унга берилган дард эса гунохларига каффорот бўлади деб жавоб бердим. Кофирлар барибир мени мазах қилишда давом этишаябди. Уларга яна қандай жавоб берай?
2) Аҳмад Дийдат раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб китобларни бизнинг юртимизда топишни иложиси борми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! У кишининг гапиролмай қолишлари у кишини ноҳақ эканликларига далил бўлолмайди. Сиз туғри айтгансиз. Аллоҳнинг яхши кўрган бандаларига берадиган синови бўлган.
2). Бу ҳақида маълумотимиз йўқ. Интернет тармоғида қидирсангиз, кўплаб топилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинту Содиқ канали➡️

https://telegram.me/joinchat/BWwH_UBwhmhMMzXjF21-xg

Читать полностью…
Подписаться на канал