fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

«Ким бировнинг суннатини оладиган бўлса, вафот этган кишининг суннатини олсин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ушбу умматнинг энг қалби яхшилари, энг илми чуқурлари ва энг такаллуфи озлари эдилар. Улар Аллоҳ таоло томонидан У Зотнинг Набийсига саҳоба бўлиш учун ва У Зотнинг динини нақл қилиш учун танлаб олинган қавм эдилар. Бас, уларнинг ахлоқлари ва тутган йўлларига ўхшашга урининглар. Каъбанинг Роббиси бўлган Аллоҳ ила қасамки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари мустақим ҳидоятда эдилар». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
398. Фарзанд тарбияси (1-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2546-савол
Зиёда ишлар


Ассалому алайкум! Мен китобларда мисвок ишлатиш, доим таҳоратли юриш, ота онани хурсанд қилиш, садақани ва ниятни улкан қилиш ажрни кўпайтиради деб ўқиганман. Яна қандай барокотли амаллар бор шу ҳақида қисқагина маълумот берсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўқиб юрган дуоларини ўқинг. Улар шундай бир дуоларки, уларда дунё ва охират бахт-саодатлари яширилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2544-савол
Жуда кўп гуноҳ


Ассалому алайкум! Ҳозирги ҳаётимизда гуноҳ ва савобдан иборат ҳаётда яшаябмиз экан. Кўз зиноси, ғино(мусиқа тинглаш) тил офатлари(ғийбат, чақимчилик ва ҳоказо), тақлид(ғарб ёки шарққа), риё, рибо, ёлғончилик ва бировни ҳаққини ейиш. Шу барча гуноҳларни қилган инсонни тавбаси ҳақида китобларни қидирдим, лекин топа олмадим. Шунинг учун сиз азизлардан ёрдам сўраб Тавба йўлини кўрсатишингизни сўрайман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир даврнинг ўз балоси ва муҳим муаммоси бўлади. Бир вақтлар савобнинг энг каттаси фақирларга таом едириш, кийим кийдириш, етимларни парваришга олиш бўлса, ҳозирги кунда фарз ибодатларни бажарилгандан кейинги энг муҳим ва савоби ўта даража юқори бўлган иш гуноҳдан сақланиш бўлиб қолди. Чунки ҳозирда очидан ўлган, кийимсиз қолган ва парваришсиз қолган кишилар жуда камчилик, ҳатто йўқ деса ҳам бўладиган даражада. Етимларни қарамоғига олишга навбат кутиб турганлар қанча, ҳатто зинодан туғилган болаларни ҳам зинодан туғилганига қаралаётгани йўқ. Чироқ ёниши учун манфий ва мусбат топилиши керак. Иккисидан бири бўлмаса чироқ ёнмайди. Худди шунингдек гуноҳларни тарк қилиш манфий, фарзларни адо қилиш мусбат ҳисобланади. Иккисидан бири топилмаса қалбда ёруғлик бўлмайди. Шунинг учун ўзи ҳеч кимга озор бермайди, гуноҳ ишларни ҳам қилмайди, шу билан бирга намоз ҳам ўқимайдиган кишиларда ҳам яхшилик йўқ. Намозларини ва бошқа фарзларни адо қилиб, гуноҳларни тарк қилмаган кишиларда ҳам яхшилик йўқдир. Валлоҳу аълам!
Tавба ҳақида

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Намоз

243. Авто уловларда намоз ўқиш

Савол:
Мусофир киши ёки аёл сафар мобайнида фарз намозларини автомашинада ўқиса, адо бўладими?

Жавоб:

— Йўқ! Намози дуруст бўлмайди. Чунки бу ҳолатда икки фарз, яъни биринчи қодир бўла туриб қиблага юзланиш, иккинчиси қиём адо бўлмайди. Агар бунга автомашинада бирга кетаётган ҳамроҳларнинг манзилга кеч қолиши баҳона бўлса, бу нарса узр ҳисобланмайди. Фарзни тарк қилиш билан намоз адо бўлмайди. Нафл намозларни шаҳар ташқарисида автомашинада ўқиш жоиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳар ташқарисида улов устида нафл намоз ўқир эдилар.

9-БОБ.

ФАРЗ НАМОЗИ УЧУН (УЛОВДАН) ТУШАДИ


1097 - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ عُقَيْلٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَامِرِ بْنِ رَبِيعَةَ: أَنَّ عَامِرَ بْنَ رَبِيعَةَ أَخْبَرَهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم وَهْوَ عَلَى الرَّاحِلَةِ يُسَبِّحُ، يُومِئُ بِرَأْسِهِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَلَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَصْنَعُ ذَلِكَ فِي الصَّلَاةِ الْمَكْتُوبَةِ. أطرافه: 1093، 1104 - تحفة: 5033


1097. Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳу бундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туя устида қайси тарафга юзланган бўлсалар, ўша томонга қараб, бошлари билан имо қилиб нафл намоз ўқиётганларини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни фарз намозида қилмас эдилар».

1098 - وَقَالَ اللَّيْثُ: حَدَّثَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ: قَالَ سَالِمٌ: كَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي عَلَى دَابَّتِهِ مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُسَافِرٌ، مَا يُبَالِي حَيْثُ مَا كَانَ وَجْهُهُ. قَالَ ابْنُ عُمَرَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم يُسَبِّحُ عَلَى الرَّاحِلَةِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَيُوتِرُ عَلَيْهَا، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يُصَلِّي عَلَيْهَا الْمَكْتُوبَةَ. أطرافه: 999، 1000، 1095، 1096، 1105 - تحفة: 6978


1098. Солим айтади:

«Абдуллоҳ (ибн Умар) мусофирликда кечаси уловининг устида намоз ўқир, қайси томонга юзланганига парво қилмас эди».

Ибн Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл ва витр намозларини туялари устида, қаёққа қараб йўналсалар, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейди.

1099 - حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ قَالَ: حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ ثَوْبَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم كَانَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يُصَلِّيَ الْمَكْتُوبَةَ نَزَلَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ. أطرافه: 400، 1094، 4140 - تحفة: 2588


1099. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг устида машриққа* қараб намоз ўқир, фарз ўқимоқчи бўлганларида эса тушиб, қиблага юзланар эдилар».

* Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анмор ғазотига чиққанларида содир бўлган. У Мадинадан кетаётган одам учун шарқ томонда бўлиб, қибла унинг чап томонида бўлади.("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳ Бухорий").

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2543-савол
Бибихоним мақбарасидаги тош


Ассалому алайкум! Самарқандга боргандик. Сиёб бозори яқинидаги Бибихоним мақбараси ҳовлисида Қуръон қуйиладиган лавҳ шаклида катта тош ясалган экан. Бизни олиб юрган одам “шу тош тагидан ният қилиб ўтсангизлар амалга ошади” дeди. Мeн буни қилманглар, бу бидъат дeсам ҳам бошқалар тош тагидан ўтишди. Бу иш мeнга ёқмади. Илтимос айтингларчи ўша одамни айтганлари тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Афсуски динимиз таълимотларидан узоқлашиш бизни шу ҳолатга олиб келди. Ўша гапни айтган инсон Аллоҳ ва расулига ёлғон тўқувчи ҳисобланади. Чунки қачон ният амалга ошиши Аллоҳнинг билишига хос ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирган ўринларига хосдир. У инсон гўёки : “Шу ердан ўтсангиз Аллоҳ ниятингизни амалга оширишини менга билдирди” дегани бўлади. Ҳолбуки Аллоҳ билан пайғамбарларнинг орасидаги ваҳий орқали хабар бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари билан тўхтаган. Бу каби ишлар Аллоҳ таолога ёлғон тўқишир. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِآيَاتِهِ إِنَّهُ لاَ يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ۝
21. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар зафар топмаслар.
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ قَالَ أُوْحِيَ إِلَيَّ وَلَمْ يُوحَ إِلَيْهِ شَيْءٌ وَمَن قَالَ سَأُنزِلُ مِثْلَ مَا أَنَزلَ اللّهُ وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ فِي غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَالْمَلآئِكَةُ بَاسِطُواْ أَيْدِيهِمْ أَخْرِجُواْ أَنفُسَكُمُ الْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَقُولُونَ عَلَى اللّهِ غَيْرَ الْحَقِّ وَكُنتُمْ عَنْ آيَاتِهِ تَسْتَكْبِرُونَ
93. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, «Менга ваҳий қилинди», деган ёхуд «Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан», деган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Золимларнинг ўлим талвасасида турган пайтларини, фаришталарнинг «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», – дея уларга қўл чўзиб турганларини кўрсанг эди. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2541-савол
Намозларим қазо бўлиб қолмоқда


Ассалому алайкум! Устоз ёшим 21 да иниститутда ўқийман намозни 2 йилдан буён ўқиб кeлаяпман лeкин намозмда кўп қазо бўлади. Қиш кунларида 1 ҳафтада 3-4 кун пeшин, аср намозлари қазо бўлади. Пeшин намози эса якшанбадан бошқа ҳар куни қазо бўлади. Ҳозирги кунларда қазо намозларим кўпайиб боряпти. Намозим маълум вақт тўхтатиб туришни ҳам ўйлаб қоламан аммо гунохидан қўрқаман. Тeлeграм каналларингиздан бирида ўқиб қолдим намозим қабул бўлаётганини қаeрдан билсам бўлади дейилганда ҳар бир маҳал намозинг ўз вақтида бўлаяптими дeмак қабул бўлаяпти дeйилганди. Мeни намозим қабул бўлмаяптими устоз? Шунга илтимос маслаҳат бeрсангиз нима йўл тутишим кeрак. Яна бир саволим намоздан кeйин намозимни савобини сўраб дадам, бобом ва бошқаларни руҳига бағишлайман шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам бағишлайман. Шу қилаётган ишим тўғрими? Ахир пайғамбаримиз жаннатга кирганларини биламиз ҳам қазо намозларимни гуноҳи уларга ҳам урмайдими? Устоз илтимос мeнга шу масалада ёрдам бeринг.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз тескари ташвиқот қилмасдан намозни вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Бирини қазо қилиб энди бошқалари ҳам қабул бўлмаяпти дейиш шайтоннинг васвасасидир. Фарз ибодатларни савобини бағишлашни аксар уламоларимиз жоиз эмас деганлар. Бу худди отангиз бир ишга буюрса ўша буйруғини бажариб, буюрган ишингизни бажарганим учун эвазини фалончига беринг деганга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2540-савол
Ибодатга бўлган муносабат


Ассалому Алайкум! Устозлар, биламизки намоз ўқиш бу Аллоҳ томонидан ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ибодат. Лeкин афсуски бугунги кунда жамиятимизда бу ибодатга бўлган муносабатни яхши дeб бўлмайди. Мeнинг икки курсдошим Тошкeнтда бир уйда ижарада бир нeча киши бўлиб туришади. Авваллари намозларни ўзлари жамоат бўлиб ўқишган. Аммо бир кун дўстларимнинг бирининг отаси уни кўргани кeлиб, намозни бир нeча киши жамоат бўлиб ўқишаётганини кўриб ўғлини урушган. Унинг айтишича, бизда масжидлардан ташқарида жамоат бўлиб намоз ўқиш мумкин эмас эмиш. Ўғлини ҳаттоки “яна ўқийвeрсанг милицияга ўзим тутиб бeраман” дeб қўрқитиб, умуман намоз ўқимасликка кўндирибди. Ундан ташқари, ўша курсдошимнинг бобоси кeлиб “сизлар ҳали ёшсизлар, намоз ўқимасанглар ҳам бўлади, мeнга ўхшаб 60дан ошгандан кeйин ўқисанглар ҳам бўлади” дeган экан. Ҳозир ўша дўстим умуман намоз ўқимаяпти ва бошқа дўстларим ҳам қўрқиб жамоат намози ўқимай қўйишди. Бу вазиятга қандай баҳо бeрасиз ва нималарни маслаҳат бeрасиз?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Отанинг ҳам бобонинг ҳам гапи шариатга зид бўлиб, тезда тавба қилишлари фарздир. Шу билан бирга уларнинг гапидан кейин намозни тарк қилганлар учун берилган гуноҳдан ҳам тенгма-тенг насибадор бўлишади. Шариатимизда ёмонликка далолат қилувчи ҳам ўша ёмонликни қилувчи билан баробар бўлади деган қоида бор. Қолаверса, ҳукуматимиз қонунларда ҳам намоз ўқимасин деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Андроидлар учун Телеграм янги версияси.
Каналга улуниш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум!

Эндиликда каналимизда ҳар бир мусулмоннинг ҳар куни қилиши керак бўлган, лекин баъзида унутиб қўяётган вазифаларини эслатма шаклида бериб борамиз. Ҳозирча қуйидаги эслатмаларни бериб боришни лозим деб топдик:

Бугун Қуръон ўқидингизми?
Бугун салавот айтдингизми?
Аллоҳга тақво қиляпмизми?
Бугун Аллоҳ учун нима қилдик?
Бугун зикр қилдингизми?
Бугун қайси суннатни тирилтирдик?
Бугун қайси гуноҳни тарк қилдик?
Бугун янги илм олдикми?
Бугун қандай яхшилик қилдик?
Бугун ота-онамиздан дуо олдикми?

Админ

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун салавот айтдингизми?
У зотга солавот айтиш ҳақида


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аҳзоб» сурасида:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деган (56-оят).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда.

Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор.
Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.
Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади.
Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.
Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.
Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.
Ояти каримада таъкидли хабардан кейин мўминларга:
«Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деб амр қилинмоқда.
Бу амрга биноан ҳар бир мўмин учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз умрда бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ҳар зикр қилинганида бир марта саловот айтиш керак, деганлар.
Амалда эса, охиргиси ҳар номлари зикр қилинганида саловот айтиш урф бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни амр қилган экан, бу саловот қандай қилиб айтилади, деган савол пайдо бўлиши табиий. Жумладан, худди шу савол ушбу оят нозил бўлганидан кейиноқ саҳобаи киромларда пайдо бўлган.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтиладики:
«Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку биламиз, аммо саловот айтиш қандай бўлади?» деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.

Шарҳ:
Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган. Қуйида улардан бирини келтирамиз.
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад».
«Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин».
«Ва ъалаа али Муҳаммад».
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига ҳам».
«Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм».
«Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек».
«Ва барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад».
«Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил».
«Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм».
«Худди Иброҳим ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек».
«Иннака ҳамийдум мажидун».

«Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан».
Бошқа ҳадисларда ҳам бир оз фарқли сийғалар келган. Шундан кўриниб турибдики, бир хил сийғада саловот айтиш шарт эмас. Турли сийғада айтса ҳам бўлаверади. Энг муҳими, айтиш керак.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2538-савол
Ароқ ичувчи дўстлар


Ассалому алайкум! Аллоҳ илмиларга барака берсин. Мен Россияда 2 оғайним билан бирга бир квартирада турамиз. Алаҳамдулилаҳ 5 вақт намозни ўқийман, лекин 2 оғайним эса спиртли ичимлик ичишади. Улар бу ичкилик шариатда қаттиқ таъқиқланганини ва қаттиқ азобга дучор бўлишлигини ҳам билишади, ҳатто мен уларга ичкилик ичилаётган вақтда иймонлари чиқиб тураркан деб ҳам айтдим. Лекин барибир улар қулоқ солишмаяпти. Мен улардан алохида яшай десам буни имконияти йўқ. Мени саволим шуки, уларни бу йўлдан қайтариш учун нима қилай? Мен улар билан шу ҳолатда яшашим жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса алоҳида яшашга ҳаракат қилинг. Чунки уларни қилаётган иши ҳаром амал бўлиб, доимий равишда уларга Аллоҳнинг лаънати ёғилиб туради. Бирор бало келса сиз ҳам шерик бўлиб қоласиз. Агар кетишни имкони бўлмаса, уларга ишни ўзлари қизиқадиган кичик ҳикоя, баракаларга сабаб бўладиган амалларни айтишдан бошланг. Ҳаққларига дуо қилинг, Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2548-савол
Дам солишдаги таъсир


Ассалому алайкум! Аниқ эсимда йўқ, лекин эсимда қолгани бир киши фарзандига дам солдиргани олиб боради, дам солган инсон унинг фарзандига «Ихлос» сурасини аввалги 2 оятини ўқиб дам уради. Бу одам йўлда келаётганида бир одамга шикоят қилиб фақат «Ихлос» сурасини 2 оятини ўқиб дам урди холос деса ҳалиги одам сизга 2 оятни марҳамат қилибди дебди. Саволим шундан иборатки аввалги инсонларга фақат бир оят кифоя қилган бўлса нега ҳозир бутун бир суралар ҳам таъсир кўрсатмаётгандай? Ёки дам урувчилар тўлиқ сураларни тўғри талаффуз қилолмаётганиданми ёки дам солдирувчи шариат чизиғидан чиққаниданми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда аксар дам солувчиларни ақийдалари тўғри эмас, фарзларга беэътибор, ҳаётлари суннатга хилоф, ғайбни даъво қилувчилари қанча. Аммо илмига амал қилувчи, соф эътиқодли олимларимизнинг ҳолатлари ҳозир ҳам шундай. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига жин текканлар келиб ҳузурларидан жинлардан қутилиб кетганларига ҳам гувоҳ бўлганлар бор. Албатта саҳобалардаги иймон, ишонч, яқийн, ихлос ҳозирги кундагиларда у даражада топилмаслиги аниқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бошқаларнинг орасидаги фарқни қуйидагича таърифлаганлар.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ بَيْنَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ وَبَيْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ شَيْءٌ، فَسَبَّهُ خَالِدٌ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَسُبُّوا أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِي، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَوْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: إِذَا رَأَيْتُمُ الَّذِينَ يَسُبُّونَ أَصْحَابِي فَقُولُوا لَعْنَةُ اللهِ عَلَى شَرِّكُمْ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, Холид уни сўкди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳобаларимдан бирортасини ҳам сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддича ёки ярим муддичасига ета олмас», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.
Термизийнинг ривояти:

«Қачон саҳобаларимни сўкаётганларни кўрсангиз, «Сизнинг шаррингизга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», денглар», дедилар».
Шарҳ:
«Мудд» – оғирлик ўлчови.
Ушбу ҳадиси шарифдан бир неча хулосалар келиб чиқади:
1. Саҳобаи киромларни мутлақо сўкиб бўлмаслиги.
2. Саҳобаи киромларнинг қилган амаллари, жумладан, садақаларининг савоби ҳам кўп мартага зиёда қилиб берилиши.
3. Саҳобаи киромларни сўкиш шарр – ёмонлик эканлиги.
4. Саҳобаи киромларнинг сўкилаётганига гувоҳ бўлиб қолган киши у зотларни ҳимоя қилмоғи лозимлиги.
5. Саҳобаи киромларни сўккан одамларга: «Сизнинг шаррингизга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», дейиш лозимлиги.
Юқорида ўрганган ояти карималар ва ҳадиси шарифлар саҳобаи киромларнинг фазллари қанчалик улуғ эканлигини, уларни эҳтиром қилиш ва эъзозлаш лозимлигини кўрсатади. Биз, мусулмонлар бу ишни ихлос билан бажармоғимиз лозим. Шу билан бирга, ўзимиз бу улуғ инсонларнинг ҳеч бирларини сўкишга журъат қилмаслигимиз, баъзи бир ушбу нобакорликни қиладиганлар чиқиб қолгудек бўлса, уларни бу ишдан қайтаришимиз керак бўлади.
Энди саҳобаи киромлар ҳақида асар бўлиб қолган баъзи бир фикрларни ҳам ўрганайлик.
Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да Абдуллоҳ ибн Масъуднинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Аллоҳ таоло бандаларининг қалбларига назар солиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ихтиёр қилди ва у зотни Ўз рисоласи ила юбориб, Ўз илми ила танлаб олди. Сўнгра у зотдан кейинги одамларнинг қалбларига назар солди ва у зотнинг саҳобаларини танлаб олди. Бас, уларни Ўз динининг ёрдамчилари ва Набийсининг вазирлари қилди».
Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
130. Мавлуд бидъатми?
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2545-савол
Риёнинг давоси шуми?


Ассалому алайкум! Бир ривоятда ихлос сурасини кўп айтадиган инсон риёдан сақланади ва зикрда бардавом бўлган банда риёдан омонда бўлади деб эшитдим. Бу борада маслаҳатлар беринглар, илтимос.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Риё ўта махфий касаллик бўлиб, уни аниқлаш ва муолажасини қилиш учун моҳир руҳий табиб зарур. Чунки аввало нафс ва унинг ҳамроҳи шайтоннинг табиати, одати, қиладиган хужуми қандай бўлишини ўрганиш керак. Чунки иккиси бир томондан жиловланса бошқа томондан тешиб чиқади. Бунга Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ кичик бир мисолни келтирадилар.
Масжидда бир киши бўларди, у барчанинг оёқ кийимларини тўғрилаб қўяр эди. Нега бундай қилишини сўрасам “нафсим мутакаббир бўлиб кетгани учун” дерди. Шунда мен “Бу ишингизни тарк қилинг, чунки нафс, мен шундай камтаринман, бировларнинг оёқ кийимларини тўғрилашни ҳам қилавераман – деб фархрланишга ўтади” дедим.
Шунинг учун руҳий тарбия устозлари билан бевосита жонли суҳбатларида бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кўнгил сизни мудом сўраб қўймаса,
Сийратда соғинчга кўнгил тўймаса,
Сизсиз мушк анбар ҳам хуш бўлмаса,
Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож…
Мавлиди шариф муборак азизлар!

@bintusodiq

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
Маълумки баъзи саволларга Устозларимиз томонларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда ва тунда ўқиб юрган дуолари тавсия қилинмоқда. Мухлисларимиз ўша дуоларни топишда қийналаётганлари сабабли талабларига биноан қуйида Tazkiya.uz сайтидан ўша дуолар жамланган мақолани тақдим қиламиз.

397. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуолари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2542-савол
Ёд олганларим хатоми?


Ассалому алайкум! Мeн араб алифбосини билмайман. Мeнда битта китобнинг ўзида, ҳам араб тилида ҳам кирил тилида суралар ёзилган. Кирил тилида ёзилганини ёдлаганман. Улар Ёсин, Духон, Инсон, Жин, Муҳаммад, Роҳман, Воқeа, Наба, Бақара ва бошқа суралар. Баъзи одамлардан “Араб тилидан бошқа тилда ёзилганини ёдлаш мумкин эмас хато ҳисобланади” деб эшитдим. Китобда шаҳодат калималари ҳам бор, номи Қуръони каримдан баъзи суралар”. Ҳақиқтдан ҳам ёд олганларим хатоми? Китобни туманда кўзга кўринган қоридан олганман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ёдлаганларингизни бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт хил “З”, уч хил “С” ва уч хил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинтусодиқ канали➡️
https://telegram.me/joinchat/BWwH_UBwhmhMMzXjF21-x

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2539-савол
Пайғамбарлар тақдири


Ассалому алайкум! Пайғамбарлар ҳақида савол жавобни ўқиб савол бермоқчиман. Пайғамбарлар вафот этгандан сўнг ҳаммаси ҳам жаннатга савол-жавобсиз, тўғридан-тўғри киришганми ёки бирорталари дўзахга хам тушишганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Барча пайғамбар алайҳимассаломлар шак-шубҳасиз жаннатийдирлар. Уларни дўзахга тушишлари умуман мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Iphone ва IPAD учун телеграмнинг янги версияси.
👇👇👇👇

https://itunes.apple.com/app/telegram-messenger/id686449807

Каналга улуниш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
#Эслатма
Каналимиздан тўлиқ фойдаланиш учун Телеграмнинг янги версиясини ўрнатишингизни тавсия қиламиз.
👇👇👇

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Баъзи кишиларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи саловот айтиб турса, Унинг фаришталари саловот айтиб турса, мўминларнинг саловотига нима ҳожат бор, деган савол пайдо бўлиши мумкин.
Бу муҳтамал саволга жавоб шуки: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўминлар саловотига эҳтиёжлари йўқ. Балки мўминлар у зотга саловот айтишга муҳтождирлар. Улар ушбу саловотлари ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаб, савоб оладилар. Дуолари қабул бўлади. Муродларига етадилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг оталари қуйидагиларни айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга салавот айтса, унинг менга айтган салавотининг баробарида фаришталар ҳам унга салавот айтиб турадилар. Шундай экан, банда салавотни хоҳласа оз айтсин, хоҳласа кўп айтсин», деганларини эшитдим».
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», деганлар.
Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш энг савобли ишлардан ҳисобланади. Чунки бу нарса Аллоҳ тао-лонинг амри. Шунинг учун ҳам намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади.
Имом Шофиъий: «Ташаҳҳудда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди», деганлар.
Имом Насаий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Абу Толҳа розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидан қувонч балқиган ҳолда келдилар. Биз:
«Юзингизда қувонч кўрмоқдамиз!» дедик.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чунки ҳузуримга фаришта келиб: «Эй Муҳаммад, албатта, Роббинг айтурки: «Ким сенга саловот айтса, албатта, Мен унга ўн марта саловот айтишим, ким сенга салом айтса, Мен унга ўн марта салом айтишим сени рози қилмайдими?» деди», деб хабар бердилар».

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир», деганлар.
Ушбу маънодаги ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўпдир. Асрлар давомида мусулмонлар ушбу оят ва ҳадисларга чин ихлос билан амал қилиб келмоқдалар. Намозларида ўз Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмоқдалар. У зоти бобаракотнинг номи-шарифлари зикр этилиши билан саловот айтишга шошиладилар. Аҳли солиҳ кишиларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишдан иборат кундалик вазифалари ҳам бор.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
396. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида (3-қисм)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
129. Тўйлардаги кураш
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2538-савол
Намоз ҳақида саволларим


Ассалому алайкум! 1). Жамоат билан масжидда номоз ўқиганимда номозни бошланиши олдидан такбир айтилаётган вақтда кўпинча орқамга қарасам ёши улуғ, тақвадор номозхонлар турганлигини кўраман ва улар олдида мен олдинги сафда туриб намоз ўқишимга ноқулай бўлмоқда. Бундай холатларда мен ўз ўрнимни уларга бўшатиб иккинчи сафга ўтиб олсам, мен сафни тарк этган бўлмайманми?
2). Мен ибодат қилишни яқинда бошлаганлигим учун менда хозир номозни ўрганишга оид 3-4 та китобларим бор, уларнинг бирида номозни охирида ўқиладиган «Солли» зикрини бошланишида Алоҳумма салли ъало Мухаммадин ва ъало оли Мухаммад…. деб ёзилган. Лекин иккинчи китобда эса Алоҳумма солли ъало Мухаммадин ва ъало али Мухаммад……. деб ёзилганлиги учун о ва а харфлари алмашиб келмоқда. Шунинг учун менда бироз иккиланиш бўлмоқда. Баъзи бир қори акалардан сўрасам иккаласини хам ўқийверинг бўлаверади дейишяпти. Шундай қилсам тўғри бўладими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Масжиддаги жой мубоҳ бўлиб, ким биринчи келса ўша жой унинг ҳаққи бўлади. Жойингизни бировга бериш ёки бермаслик ихтиёрингиз.
2). Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад – деб ўқисангиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал