fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2537-савол
Ҳар ракатни бошида «Бисмиллаҳ»ни айтиш

Ассалому алайкум! 1). Имомга эргашувчи муқтадий хар ракаатни бошида «бисмиллаҳ»ни айтиши керакми? Ёки жим турадими?
2). «Аттаҳиёт»дан олдин «бисмиллаҳ» айтиладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Жим туради.
2). Айтилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2735-савол
Яна асранди фарзанд ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, асранди фарзанд ҳақидаги саволга берилган жавобни ўқиб яна бир савол пайдо бўлди. Масалан, фарзандсиз оила фарзанд асраб олса, у фарзанд асраб олган ота онани дада ва она деб чақириши ёки ўша ота-она асранди фарзандни болам деб аташи жоизми?
2). Бир эркак болали аёлга уйланса у фарзанд ўгай отани дада деб чақириши ёки ўша ота ўгай фарзандни болам деб аташи жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Жоиз, лекин кейинчалик ҳақиқий отаси ким эканлигини билдириб қўйиш шарт.
2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2733-савол
Ватан ҳимоячиси

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн баъзи одамлардан “1 соат чeгарада туриш нeчи ракат номоз ўқиганга тeнг” деган гапни эшитаман. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ سَلْمَانَ رضي الله عنه قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : رِبَاطُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ خَيْرٌ مِنْ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ وَإِنْ مَاتَ جَرَى عَلَيْهِ عَمَلُهُ الَّذِي كَانَ يَعْمَلُهُ وَأُجْرِيَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ وَأَمِنَ الْفَتَّانَ رواه مسلم
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бир кеча-кундуз риботда туриш бир ойлик(нафл) рўза ва бир ой кечасида туриб(нафл) ибодат қилишдан яхшидир. Агар у ўша қилиб турган иши устида вафот топса, ўша иши(нинг савоби) тўхтамай жорий бўлиб туради. Унга ризқи ҳам етказилиб турилади ва фаттон(мункар-накир)дан омонда бўлади” деяётганларини эшитдим.
Муслим ривояти.
Рибот деб – мусулмонларнинг чегарасини қўриқлашга айтилади. Бу ҳадисдан риботнинг фазилати ўта улуғ эканлиги билинади. Аммо бу савоблар иймон келтирган ва бошқа фарзларни ҳам вақтида бажарувчилар учундир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2731-савол
Ғазаб қилмаслик

Ассалому алайкум! Аёлим кўп ҳолларда ғазаб қилади, фарзандларимиз томонидан бир айб ишлар содир бўлса бақир-чақир қилиб кeтади, ҳатто калтаклаб кeтади. Бундай қилиш яхши эмас сабр қилгин дeсам “буларингизга сабр қилиб бўларканми” дeйди. Умуман бошқа ишларда ҳам сабрсизлик қилиб ғазаб қилади, лeкин маърузаларда эшитган, ўқиган чала бўлса ҳам амали йўқ. Сизларнинг жавобларингизни ўзига кўрсатиб ўқитаман, шариат бўйича яна қандай кўрсатмалар бор?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тарбиялашда сиз ёрдам беринг. Бир четга ўтиб “ҳамма ишни сен қил” деб аёлингизга юкламай, эрталаб ва кечда болаларингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бир чеккадан таълим беришни бошланг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби қайта нашр этилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» деб номланган китоблари

Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2017 йил
Ўлчами: 60×90 1/8
Хажми: 628 бет
ISBN: 978-9943-4094-4-6
Муқоваси: Қаттиқ
#Шайх_Муҳаммад_Содиқ_Муҳаммад_Юсуф

➡️Батафсил маълумот ва харид қилиш⬅️

● Харид қилинган китоблар уйингизга почта орқали етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:
www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2730-савол
Саййидул истиғфор

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Саййидул истиғфорни 2та китобда икки хил кўрдим. Аслида қайси мукаммал эканлигини билмаяпман. Агар иложи бўлса ёзиб юборсангиз илтимос!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدَ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، وَأَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака би неъматика алайя. Ва Абууъу лака би занбий. Фағфир лий. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта», демоғингдир.
Ким уни ишонч билан наҳорда айтса, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан кечаси айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлади».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».
Ушбу «Саййидул истиғфор» номи ила машҳур бўлган дуони ўқиб юришни кўпчилик азизлар одат қилишган. Дуони яхшилаб ёд олиб, ўқиб юрмоқни ҳар бир мусулмон одат қилиши лозим. («Руҳий тарбия» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2728-савол
Икки сажда ўртасида

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган вақтда икки сажда уртасида роббиғфирлий дeйиш суннатми?
2) Икки ракатдан ортиқ бўлган намозни ўқиётган вақтда 2-ракатда ташаҳҳудни ўқигандан кeйин 3-ракатга турмасдан адашиб саловотни ўқиб юборса, кeйин эсига тушиб ўрнидан туриб намозни давом эттирса саждаи саҳв қилиш кeрак бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Ҳа суннат.
2). Ҳа, охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2726-савол
Ўтганлар тушга кириш

Ассалому алайкум! Устозлар, мани дўстим бор, отаси вафот этган. Ман дўстимни намозга чақирдим, Аллоҳ тавфиқ бериб ман билан бирга масжидга қатнашни бошлади. Бир куни тушимда дўстимни отасини кўрдим. У инсон ёнимга келиб сизга раҳмат деди. Саволим, ўлганларга шу каби хабарлар етказиладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Етказилади. Аммо руҳлар ҳамма вақт ҳозиру-нозир, тирикларни кўриб туради деган эътиқод нотўғри.
عن أنس مرفوعاً: إن أعمالكم تعرض على أقاربكم وعشائركم من الأموات، فإن كان خيراً استبشروا به، وإن كان غير ذلك قالوا: اللهم لا تمتهم حتى تهديهم كما هديتنا رواه الإمام أحمد
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қиладиган амалларингизни вафот топган қариндош ва уруғларингизга кўрсатилинади. Агар яхши бўлса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар бошқа бўлса “Аллоҳим бизларни ҳидоят қилганингдек уларни ҳам ҳидоят қилмагунингча вафот топтирмагин” дейдилар” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2724-савол
Таҳоратсиз ҳадис китобини ушлаш

Ассалому алайкум! Ҳадис ва Ҳаёт ҳадис ва бошқа ҳадис китобларини, Ҳидоят журнали кабиларни таҳоратсиз ушлаш ва ўқиш жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Уларнинг ичида Қуръон оятлари бўлгани учун таҳорат билан ушлаш ва ўқиш афзал, шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
394. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида (1-қисм)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ЭЪЛОН

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Қуръон тартили дарслигининг биринчи босқичидаги дарсларни якунлагач, Қуръондан айрим сураларни ўрганишга ўтишимизни айтган эдик. Баъзи бир ўқувчиларнинг илтимоси ва бошқа омиллар сабаб бироз танаффус қилишга тўғри келди. Бу орада иймон калималарини ҳам ўрганиб олдик. Энди Қуръон ўқишни ўрганишга киришсак ҳам бўлади. Насиб қилса, намоздаги зикрларни ҳам ўрганиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Қуръон таълимида устознинг ўрни катта бўлгани, жонли таълимнинг аҳамияти юқорилиги эътиборидан Қуръон сураларини ўргатишни жонли эфирда узатишни маъқул топдик. Ижозатингиз билан шу ойнинг 20 куни кечки соат 20:00 да Қуръон тартилининг фейсбукдаги саҳифаси орқали онлайн дарсимизни бошламоқчимиз. Бу қориларнинг биринчи устози, Қуръонни илк қабул қилган инсон саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойларининг биринчи душанбасига тўғри келмоқда. Бироз кечикишнинг ҳикматларидан бири шу бўлса, ажаб эмас. Марҳамат қилиб, масофали Қуръон таълимидан баҳраманд бўлинг!
Қуръон тартили саҳифасида Қуръон таълими.
Жонли эфир.
Биринчи эфир мелодий 2017 йил 11 ой 20 кун, ҳижрий 1439 йил 2 рабиъулаввал, душанба.
Қуръон нурининг бутун ер узра таралишига ҳисса қўшинг!

Фейсбукдаги манзилимиз: https://www.facebook.com/qurontartili/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Мавлид_ойи @siyrat_uz Siyrat_uz каналига уланиш https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2536-савол
Бошни рукуъдан кўтарганда

Ассалому алайкум! Мен олдин бошни рукуъдан кўтарганда «Роббана (ва) лакал-ҳамд» дердим. Лекин 2513-саволни жавобида бошни рукуъдан кўтарганда «Роббана ва лакал-ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» дейишга бериладиган савобни эшитиб энди факат шуни айтмокдаман. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда хам шунга амал қилинса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта амал қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2734-савол
Шайтоннинг фитнаси

Ассалому алайкум! Бугун танишим билан оилавий(эр-хотин) жанжали хақида гаплашиб қолдик. Шуни тушундимки, бу жанжаллардаги гап-сўзлар деярли бир хил. Яъни, хотин: «Сиз мени доим тушунмайсиз….. » ва ҳоказо. Демак, бари жанжалларни ташкилотчиси битта — шайтон. Шунинг учун жанжаллардаги гап-сўзлар бир хил. Тўғри фикрладимми? Бундай пайтларда жанжалларни «оловлантирмаслик» учун биринчи навбатда нима қилиш керак? Эр паст келиши керакми ёки аёли?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Замонамизнинг мужаддидларидан бўлган Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ “Оиладаги келишмовчиликларни бартараф қилиш” номли китобида “Эр-хотиннинг ўртасидаги келишмовчиликлар суннатларга амал қилмаганликдан келиб чиқади. Эркак ишдан қайтганда эшикдан кираётиб,
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا
«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
وروينا في «كتاب الترمذي» عن أنس رضي الله عنه قال: قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم: «يا بني إذا دخلت على أهلك، فسلم يكن بركة عليك وعلى أهل بيتك» قال الترمذي: حديث حسن صحيح
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».

Имом Термизий ривоятлари.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: لَا مَبِيتَ لَكُمْ وَلَا عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон
(ўз аскарларига) «Сизларга ётоқ ҳам, кечки таом ҳам йўқ», дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон «Ётоққа етишдингиз», дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, «Ётоққа ҳам, кечки таомга ҳам етишдингиз», дейди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Ушбу амал суннат бўлиб, шу зикрнинг ўзи билан жанжалнинг асосий сабабчиси бўлган шайтон ўртага тушолмай қолади. Эркак ишдан келганида аёл ҳар қандай ишини қўйиб истиқболига чиқиши, табассум ила кутиб олиши мўмина оналаримизнинг суннатлари бўлган. Эркак уйга кириб эшикни ёпганида кўча ва ишхонадаги ҳамма муаммони ташқарида қолдириши шарт. Ўзи чарчаб эри билан кўнглини ёзмоқчи бўлган аёлга муаммоларни изҳор қилмаслиги, юкини юкламаслиги шарт. Ҳадисда “Эр киши аёлига табассум билан қараса аёл ҳам эрига табассум билан қараса Аллоҳ таоло ҳам уларга табассум ила назар қилади” дейилган. Аллоҳнинг табассум ила назар қилишидан мурод уларга Ўз раҳматини ёғдиришидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2732-савол
Ота-она билан муомала

Ассалому алайкум! Ота-она фарзандларининг ишлаб топаётган пулларига қанчалик ҳаққи бор? Бу масалада фарзанд қандай йўлни тутиши керак шариат томонидан қаралганда? Фарзанд ҳамма топган пулини уларга берсаю, аммо улар на ўзларига ва на фарзандларига керакли даражада сарф қилишмаса. Ҳатто фарзанд касал бўп қолиб пулга муҳтожга бўлганда улар бунга пул беришмаса ва ҳар бир топаётган пулини тийин тийинигача сўраб, суриштириб назорат қилиб келишса. Бундай ҳолатда фарзанд қандай йўл тутиши керак? Ҳақиқатни айтса эшитишмаса, ёлғон ишлатса гуноҳ бўлса. Уларга индамай керакли бўлган миқдордаги пулни олиб қўйиб, бермаса бўладими? Ота-она пулни йиғиб ўтириб керакмас, гуноҳ ва исроф ишларга сарф қилиб юришсачи?
2). Бу ҳолатда фарзанднинг қиз ёки ўғиллиги аҳамиятга эгами? Бирон нимани ўзгартирадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Пул ишлаб топувчиники бўлади. Ота-она еб ичиш ва кийинишга муҳтож бўлса, ўшанча миқдор бериш фарзанднинг зиммасига вожиб. Агар уларни ўзларида бунга етарли маблағ бўлса, фарзанднинг зиммасида бериш вожиб эмас.
2). Фарқ йўқ. Ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Қуръони Карим маънолар таржимасининг янги нашри тақдим қилинди

Бугун «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Қуръони Карим маънолари таржимаси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг бош муҳаррир Эркин Малик тақдимот маросимини очиб бериб, янги нашрни тақдим қилиш учун сўзни ношир Исмоил Муҳаммад Содиққа бердилар.

Тўлиқ матн info.islom.uz сайтида...
«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
395. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида (2-қисм)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
45. Жинлар кишанланса... (Аудио савол-жавоблар, 1.6мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2729-савол
Истиғфор ва тавба

Ассалому алайкум! Истиғфор нима ва унинг энг афзали қандай қилинади?
2). Ўқишим бўйича катта гуноҳлар номоз орқали ювилмас экан. Устозлар, ўтган сафар ҳадислар орқали тавба ҳақида маълумот бeрдингиз, лекин яхши тушунмадим.
Илтимос мeнга оддий қилиб. Қандай йўллар билан катта гуноҳларни ювиш яъни тавба қилиш мумкун?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Саййидул истиғфорни кўп ўқинг. У қуйидаги линкда берилган.
http://savollar.islom.uz/savol/125382
2). Гуноҳларга олиб борувчи дўстлар, сабаблар ва муҳитлардан узоқлашиш керак. Уламоларимиз тавбани қилиб, яна гуноҳда давом этувчиларни балчиқда туриб, ювинувчи кишига ўхшатадилар. Қанча ювинмасин, яна балчиққа булғаниб қолаверади. Шунинг учун аввал балчиқдан чиқиб, кейин ювиниш керак. Тавба қилиш ўша қилган гуноҳга надомат қилиб, унга қайта қўл урмасликка азму қарор қилиш билан бўлади. Мабодо бандалик қилиб яна содир бўлса, яна шундай қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2727-савол
Эр-хотин муносабати

Ассалому алайкум! Аввалом бор сизларга катта раҳмат, жуда кўп саволларимизга жавоб оляпмиз. Саволим шуки, аёл ўз эрига ёлғон гапирса, гап қайтарса, барчаси юзакидeк туюлса қандай йўл тутиш кeрак? Олдиндан катта раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Замонамизнинг мужаддидларидан бўлган Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ “Оиладаги келишмовчиликларни бартараф қилиш” номли китобида “Эр-хотиннинг ўртасидаги келишмовчиликлар суннатларга амал қилмаганликдан келиб чиқади. Эркак ишдан қайтганда эшикдан кираётиб,
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا
«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
وروينا في «كتاب الترمذي» عن أنس رضي الله عنه قال: قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم: «يا بني إذا دخلت على أهلك، فسلم يكن بركة عليك وعلى أهل بيتك» قال الترمذي: حديث حسن صحيح
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».

Имом Термизий ривоятлари.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: لَا مَبِيتَ لَكُمْ وَلَا عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон
(ўз аскарларига) «Сизларга ётоқ ҳам, кечки таом ҳам йўқ», дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон «Ётоққа етишдингиз», дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, «Ётоққа ҳам, кечки таомга ҳам етишдингиз», дейди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Ушбу амал суннат бўлиб, шу зикрнинг ўзи билан жанжалнинг асосий сабабчиси бўлган шайтон ўртага тушолмай қолади. Эркак ишдан келганида аёл ҳар қандай ишини қўйиб истиқболига чиқиши, табассум ила кутиб олиши мўмина оналаримизнинг суннатлари бўлган. Эркак уйга кириб эшикни ёпганида кўча ва ишхонадаги ҳамма муаммони ташқарида қолдириши шарт. Ўзи чарчаб эри билан кўнглини ёзмоқчи бўлган аёлга муаммоларни изҳор қилмаслиги, юкини юкламаслиги шарт. Ҳадисда “Эр киши аёлига табассум билан қараса аёл ҳам эрига табассум билан қараса Аллоҳ таоло ҳам уларга табассум ила назар қилади” дейилган. Аллоҳнинг табассум ила назар қилишидан мурод уларга Ўз раҳматини ёғдиришидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2725-савол
Мукаммал иймон ва илмга муҳаббат

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари Аллоҳ илмимгизни зиёда қилсин. Мeнда илм олишга қизиқиш тобора камайиб бормоқда(дунё илмига ва исломга ҳам) лeкин ўзим жуда ҳам ўрганишни хоҳлайман, лeкин қандайдир кучми ёки ғайратми eтишмайди. Намозларимни мукаммал ўқий олмаяпман. Иймоним ҳам сустлашгандай назаримда. Жума намозларига институтда ўқишим туфайли чиқа олмайман. Мeнга қандайдир йўл кўрсатинглар илтимос. Нима қилишим кeрак қандай қилиб иймонимни тирилтирай? Намозларимда қандай дуолар қилай? Илм олишга ва иймонимни мустаҳкам қилишим учун нима қилишим кeрак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Кўзига кўринган ва қулоғига эштилган ҳар бир маълумотни инсонга таъсири бўлади. Шунинг учун интернет, телевизордан тийилинг. Улар қўзғовчилар ҳисобланади. Агар улар яхшиликка қўзғаганида эди тарғиб қилган бўлар эдик. Инсон ўзидаги куч ва фикрни қўзғатувчисига қараб ҳаракатга келтиради. Демак сизни атрофингизда сизни илмдан бошқа нарсага қўзғатувчилар бор ва сиз уларга аҳамият бермоқдасиз. Аллоҳ таоло:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝
119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар” деган.(Тавба сураси). Саҳоба розияллоҳу анҳумларлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ сизни ҳузурингизда бўлганимизда бошқача ҳолатда, яъни қалбимиз эриган, ибодатга мойил бўламиз. Ҳузурингиздан чиққач у ҳолат биздан йўқолади” дейишган. Саҳобалардаки ташқи муҳитдан таъсирланиш бўлганидан кейин сизу-бизда таъсирланиш албатта бўлади. Улардан қутилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари ҳузурида бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Мавлид_ойи

Кириб келган мавлид ойи муборак бўлсин!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, башариятни Ўз ваҳийси ила мукаррам этди, бу ваҳийни қабул қилган набийлар адади 124000 га етди, бу қутлуғ силсила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тугал битди.
Ул Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотларимиз бўлсинки, Аллоҳ у зотни оламларга раҳмат этди, умматларини энг яхши уммат этди, сўнги мақомларин жаннат этди.
Бу умматнинг зубдаси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олу асҳобларига ва барча солиҳларга Аллоҳнинг розилиги бўлсинким, улар сабаб башариятга раҳмат етди, юртларда жабру кулфат битди, халойиқдан куфру зулмат кетди.

Ассалому алайкум, азизлар!

Инсоният тарихининг саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган, башариятни икки дунё саодатига етакловчи, зулмат ва жаҳолат ботқоғидан қутқарувчи зот таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга янада кўпроқ салавоту саломлар йўллашни, у зотнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ҳар қачонгидан кўпроқ ўқиб-ўрганишимизни ва у зотнинг ҳаётларини ўз ҳаётимизга татбиқ қилиб, у зотга ҳақиқий ва муносиб уммат бўлишни Ўзи насиб айласин!

ЭЪЛОН!

Ассалому алайкум, азиз мухлислар!

Робиъул аввал ойи муносабати билан сизларни мавлид танловида қатнашишга таклиф қиламиз.
Танлов икки йўналиш бўлади: тест саволларига жавоб бериш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид мақола ёзиш.
Ҳар бир йўналиш алоҳида баҳолаб борилади. Иккала йўналиш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган олти қатнашчи ғолиб деб топилиб, эсдалик совғалар билан мукофотланади.

Танлов шартлари:

Мавлид мавзусига оид мақолалар робиъул аввал ойининг биринчи кунидан бошлаб йигирманчи кунигача давом этади. Тақдим қилинган мақолалар мазмуни ва долзарблигига қараб баҳоланади.
Мақолаларни телеграмдаги @siyrat1439 манзилига ёки islom.siyrat.uz@gmail.com э-почтасига юборишингиз керак бўлади.
Саволларга жавоб бериш эса робиъул аввал ойининг ўнинчи кунидан бошлаб, йигирманчи кунигача давом этади.
Ҳар куни бериладиган 10 та саволига берган жавобингиз натижалари ҳисоблаб борилади. Савол саҳифасини очган пайтингиздан бошлаб, берилган муддат ичида жавоб бериш шарт!

Саволлар «Оламларга раҳмат пайғамбар» ҳамда «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз» китоблари асосида тузилган.

Эслатма: танловга юбориладиган мақолалар чоп қилинмаган ёки интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда берилмаган бўлиши керак!

«Сийрат» тест саволлари

Танловда иштирок этиш йўриқномаси
Тест саволлари дастур шаклида siyrat.uz сайтида бўлиб ўтади.
5 дақиқа давомида 10 та савол берилади. 5 дақиқа ичида жавоб беришга улгурилмаган саволларга жавоб берилмаган деб хисобланади.
Танловда бир кунда бир марта иштирок этиш мумкин.

Жавоблар қуйидагича ҳисобга олинади:
Тўғри жавоб учун бир ҳасанот берилади. Тўпланган ҳасанотлар ҳисобланиб, жадвалда тақдим қилинади. Жадвалда энг кўп ҳасанот тўплаган 10 нафар иштирокчининг натижалари тақдим қилиб борилади.
Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаганлар танлов ғолиби деб топилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Эслатма: Ҳасанотлар сони тенг бўлиб қолса, ғолиб қуръа ташлаш орқали аниқланади.

📖Манба... http://siyrat.uz/?p=10178

👉siyrat.uz каналига уланиш
https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

📖Манба...

👉siyrat.uz каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Мавлид_ойи @siyrat_uz Siyrat_uz каналига уланиш https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

Читать полностью…
Подписаться на канал