fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

#Мавлид_ойи @siyrat_uz Siyrat_uz каналига уланиш https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Мавлид_ойи @siyrat_uz Siyrat_uz каналига уланиш https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2722-савол
Оиладаги муаммо


Ассалому алайкум! Мен рус қизига уйланганман, ўртада ўқлимиз бор. Ўғлим туғилганда қулоғига азон айтганман. Энди хотиним мени розилигимсиз ўғлимни кришение қилмоқчи. Агар кришение қилиб крест тақса нима қилишим керак? Менга гуноҳ бўладими ёки ажрашишим керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ бўлади. Фарзанд сизники, уни кофирлашиб кетишига йўл қўйманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2720-савол
Инсон гармонлари ҳақида


Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: уйланишдан олдин докторлар кўригидан ўтиш керак, фақат хужжат учун эмас балки инсоннинг ўзи учун хам, айнан инсондаги андрогенлар яъни инсон секреция безлари ишлаб чиқарувчи гармонларини ўзи учун текширтириш гуноҳми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас. Ҳозирги кунда текширтириш зарур бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2718-савол
Актёрларни яхши кўриш


Ассалому алайкум! Устозлар қиз бола тeлeвизордаги актёрларни яхши кўриши мумкинми? Баъзиларни кўрамиз қизлар йигит қўшиқчиларни яхши кўриб расмларини олиб юришади, клипларини тўплам қилиб юришади. Шу ишлари жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Гўзал_ўрнак

Мусулмонларнинг айбларини ахтармаслик

Мусулмонларнинг айбларини ахтармаслик


Одинахон Муҳаммад Содиқ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар ва баланд овоз ила нидо қилиб: «Эй тили билан мусулмон бўлиб, қалбига иймон ўтмаганлар жамоаси! Мусулмонларга озор берманглар! Уларни айбламанглар! Уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким мусулмон биродарининг айбини ахтарса, Аллоҳ унинг айбини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбини ахтарса, уни, албатта, шарманда қилади. Гарчи юкининг (уйининг) ичида бўлса ҳам», дедилар (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар).

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен одамларнинг айбларини ахтарсанг, уларни бузасан ёки бузай дейсан», дедилар (Абу Довуд ривоят қилган).

Бу гап бугун жуда долзарбдир.

Кўпқаватли уйлар ҳовлисига тушиб олиб, ғийбатлашиб ўтирган хотинларга бир эътибор беринг-да! Хўш, улар шунча соат нимани гаплашишади?! Бировнинг қизи ё келини, кимнингдир ўғли, эри ёки ўзи бу аёллардан «саломат» қолади, деб ким айта олади?! Ҳар бир хонадонга «бош суқиб», кимларнингдир айбини қидириб топиб, ғийбату туҳмат қиладиганлар қабр азоби кутиб турганини унутмасинлар. Қолаверса, бу дунёнинг ўзида ҳам ўша айбларни болалари ва набираларида кўрмай ўлмайдилар. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом башорат қилганларки, мазкур ғийбату туҳматлари олдиларига келмай, бу дунёдан кетишмайди.

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
393. Кишининг исломининг гўзаллиги

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Канал ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇

@Zikr_ahli

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари.
Мана Алҳамдулиллаҳ Телеграмдаги каналимиз мухлисларининг сони ҳам 100000 нафардан ошди. Бу эса жамиятимизнинг илмга рағбати қанчалар баландлигини кўрсатади. Мухлисларнинг жадал суратда ошиб бориши эса бизни янада долзарб савол ва мавзуларни муолажа қилишга ундайди. Биз эса бу ишда аввало шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг бой илмий меросларига яна бир бора мурожаат қиламиз.

Азиз фойдаланувчилар!
Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш ниятида, ҳар биримизга фарзи айн бўлган илм талаб қилиш ибодатини адо этиш ниятида қилаётган барча саъй-ҳаракатларингиз номаи аъмолингизга солиҳ ва мақбул амаллар қаторида битилсин!
Динимизнинг аҳкомларини ўрганиш ниятида каналимизга обуна бўлаётган барча фойдаланувчиларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Илм истаган, ҳар бир амалини динимиз таълимотлари асосида адо этишни истаган барча азизларимизга ташаккурлар айтамиз. Сафларимиз кенгаяверсин, Аллоҳ таоло илмимизга амални насиб айласин. Халқимизни Ўзининг розилигига эришадиган халқлардан қилсин!

Айни пайтда www.islom.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги барча канал ва шўъбаларимизнинг фаолиятига оид фикр-мулоҳазаларингизни, таклиф, ўринли танқид ва эътирозларингизни, фойдали маслаҳатларингизни кутиб қоламиз. Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари «Бу ишларнинг барчаси халқники» дер эдилар, бинобарин, унинг савиясини ошириш, сифатини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш барчамизнинг жамоат бўлиб адо этадиган ибодатимиздир.
Аллоҳ таоло барчамизга устозлик қилиб кетган ва вафотларидан кейин ҳам бизга ғойибона устозлик қилаётган шайхимизни Ўз раҳматига олиб, Ўзининг дийдорига мушарраф айласин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Каналимизнинг муҳим саналари:
• 2015 йил 3 октябрдан бот шаклида ишга тушган
• 2016 йил 1 февраль куни канал очилган
• 2016 йил 5 февральдан эса канал тўлиқ равишда ишга тушиб медиа махсулотлар қўйилиши ҳам бошланган.

Ҳозирда бот шаклидаги фаолиятини буткул тўхтатган
Админ


Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар...» деганлар
Яъни, менинг билганим оз нарса, фақат биргина оят, деб ўтирманглар. Ўшани бўлса ҳам одамларга етказинг, демоқдалар.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
128. Пайпоқни устидан масҳ тортса бўладими?
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2715-савол
Қиз ва бола ўртасидаги сeвги


Ассалому алайкум! Тўйдан аввалги қиз ва бола ўртасидаги сeвгига динимиз қандай қарайди?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Кимнидир кимгадир муҳаббати тушиб қолиши қораланмайди. Аммо никоҳдан аввал у билан мулоқотда бўлиш, гаплашиб юриш шаръан жоиз эмас. Ёки никоҳига олиш керак ёки тўхтатиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2713-савол
Каптар тутиб олиб эгасига пуллаш


Ассалому алайкум!
1). Бир дўстим каптар боқишга қизиқади ва ўзига ўргатган каптарлари ёрдамида бошқа жойдан учиб кeлган каптарларни тутиб сотади. Каптарвозлар ичида шундай қонун бор. Тутиб олдингми, сeники. Ҳаттоки ҳақиқий эгаси кeлса нарх қўйиб сотаман дeйди ва пулини ўз эҳтиёжига, оиласига сарф қилади. Бундай ишларга шариатимизни ҳукми қандай?
2). Турмуш қураётганда никоҳ ўқиётган домла кeлин куёвдан шаҳодат калимасини сўраши кeракми ёки шарт эмасми?
3). Қиз бола ғайридин билан турмуш қуриши мумкинми? Агар турмуш қуриб бўлган бўлса эрини исломга чақирса эри хохламаса нима қилиши кeрак?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Эгаси борини ушлаб сотиш ҳалол эмас.
2). Ҳозирги кунда сўраш керак. Имкон қадар сўрашни муҳим даражага кўтариш ҳам керак. Чунки қанчалар ўзлари мусулмонман деган йигит қизлар иймон калимасини билишмайди.
3). Муслима аёл Ислом динидан бошқа бирор диндаги кишига турмушга чиқиши мумкин эмас. Мабодо турмуш қурсалар ҳам никоҳ боғланмаган бўлиб, ўртадаги ҳар бир иш зино ҳисобланади. Тезда алоҳида яшашга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2711-савол
Мазҳаб фарқлари


Ассалому алайкум! Мен мусофир юртдаман масжидда намоз ўқиганда баъзи фарқлар бор, шулар ҳақида сўрамоқчийдим.
1-Россияда Аср намози вақти Ҳанафий мазҳабида кўрсатилган вақтдан олдин ўқилади. Мен атайлаб кечроқ ҳанафий вақти кирганда бориб ўқийман. Тўғри қиляпманми?
2-Бу ерда жамоа намози азон айтилгандан кейин дарров ўқилади. Ўзбекистонда жамоа намози вақти кўрсатилади. Бу намоз вақти киргандан озгина кечроқ. Менимча буни кўпрок жамоа тўплансин деб қилинади. Россияда эса баъзан кечроқ қолсак кечикканлар алоҳида жамоа бўлиб ўқишади. Бу жуда кўп бўлади. Бу тўғрими? Аср намози учун хам ҳанафий мазхабидагилар кечроқ бошқа жамоа бўлиб ўқишади қўшиламан. Тўғри қиляпманми? Раҳматли шайх Ҳазратларининг «иккинчи жамоа» тўғрисида ёзганларини ўқиб иккиланиб қолдим


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Жамоатга қўшилиб ўқийверинг. Фуқаҳолар ҳажга борган кишиларга ҳанбалий мазҳабига биноан соя бир мисл бўлганида, яъни сизни ҳолатингиздагидек эртароқ аср ўқиганида жамоатга қўшилиб ўқишларига фатво берганлар. Бу ҳанафийлардан имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг фатвоси ҳамдир. Бундай ҳолатда пешинни уларнинг аср ўқийдиган вақтигача кечиктирмасликка ҳаракат қилиш керак.
2). Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Мавлид_ойи @siyrat_uz Siyrat_uz каналига уланиш https://telegram.me/joinchat/CCHbMkE92--GLytv_PMnsA

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
44. Аллоҳни тушда кўриш мумкинми? (Аудио савол-жавоблар, 0.9мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2723-савол
Жаннатда Аллоҳни кўриш


Ассалому алайкум! Муслимаат.уз дан қисқагина «Бугун сўнги кун» дeб номланган мақолада ўқиб қолдим. «Уламоларимиз айтишади жаннатга кирган ҳар банда Аллоҳнинг жамолини кўравeрмайди. Фақат олий мақомдагилар кўради» деган нарсани ўқигандим. Сизлардан илтимос тўлиқроқ маълумот бeрсаларингиз.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жаннатга кирган ҳар бир банда Аллоҳ таолонинг жамолини кўради. Албатта Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш, зиёрат қилишда жаннат аҳли турли даражада бўлади. Баъзиларга ҳафтада бир жума кунида, баъзиларга эса бир кунда икки бор, эрталаб ва кечда. Баъзилар эса ҳар ҳолатда зиёрат қиладилар. (Тафсири Мазҳарий). Аллоҳ таоло “Қийаама” сурасида марҳамат қилган:
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ۝ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ۝
22. У Кунда яшнар юзлар бор –
23. ўз Роббига назар солувчилар.

Бу мўминлар ҳолатининг баёнидир. Яъни қиёмат куни уларнинг бахтга эришганлари юзларидан балқиб турган севинчдан билинади ва улар ўша Куннинг энг олий мақомига – Аллоҳнинг, ўз Роббларининг жамолини кўришга муяссар бўладилар.
Аҳли жаннат учун энг олий неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини тўсиқсиз кўришдир. Ушбу ояти карима ана ўша буюк неъматнинг ҳақиқатан бўлишига далилдир. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг ақийдаси шудир. Бу маъно бошқа оятларда ва бир қанча ҳадиси шарифларда ҳам ўз ифодасини топгандир.
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар ўз Роббингизни худди манави ойни кўраётганингиздек, аён кўрурсизлар», – деганлар.
Имом Муслим ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, жумладан: «Бас, ҳижоб очилур, уларга Робблари таборака ва таолога назар солишдек маҳбуб ҳеч бир нарса берилмагандир», – деганлар.
Аллоҳ бизларни ҳам кўпчилик қатори, Ўз жамолига назар солишга насиб айласин! («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2721-савол
Пардоз қилиш ҳақида


Ассалому алайкум! Устозлар, уйланмаганман, мен уйланмоқчи бўлган қиз замонавий қизлардан бўлиб, пардоз воситаларидан кенг миқёсда фойдаланади, кўз-қошини бўяш, қўл тирноқларига лак суртиш, лабларини бўяш, унга: «қиз боланинг пардоз қилиши эр учун, одамлар эътиборини тортмайдиган ранглардан фойдаланинг» дедим, у эса: «Қуръон ёки Ҳадисдан қиз боланинг бўяниши мумкин эмас тақлиддаги хужжат келтиринг» деди. Унинг таъбири билан айтганда: биз хали эр-хотин эмасмиз, қачонки Мен унинг эри бўлганимдан кейин юқоридаги гапларим ўринли бўлар экан. Балоғатга етган қизнинг бўяниши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида қандай шаръий ҳужжатлар мавжуд?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар сиз “замонавий”ликдан ҳозирги тараққиёт топган кунда инсон манфаатлари учун керак бўладиган ишларда ҳиссадор, илғор, бир неча тил соҳибаси, фойдали ишларга машғул деган нарсани тушунсангиз(шундай тушуниш керак аслида) сизни айтган гапингизни тўғри тушуниши керак эди. Агар сиз “замонавий”ликдан авратини очиб юриш, бузуқ аёллар истеъмол қиладиган лакларни суриб юриш, эридан бошқаларга ўзини жозибадор қилиб кўрсатишни тушунсангиз келажакда сизга бироз қийин бўлади. Инсонни боғлаб турувчи нарса қалб мойиллигидан ташқари фикр ва тушунчалар бир хиллиги бўлиши ҳам керак. Сиз жумалар ва илмий суҳбатларда бўлиб, дин ҳақида тушунчаларга эга бўласиз ва илм ҳосил қилиб унга амал қилишга ҳаракат қиласиз. Тўйдан аввал у қизни ҳам шундай суҳбатларга қатнашиши, тушунчасини тўғрилаши, шунга рози бўлса турмуш қуришишингизни айтинг. Агар рози бўлса уйланинг акс ҳолда кейинчалик ўнгланиши қийин кечади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2719-савол
Таҳорат махси билан


Ассалому алайкум! Махси билан таҳорат олгандан кейин махси ечилса таҳорат бузиладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ечгунича таҳорат синмаган бўлса таҳорат кетмайди. Агар ечгунича таҳорат кетиб таҳоратда оёққа масҳ тортилган бўлса, ечганидан кейин оёқнинг таҳорати кетган бўлиб, оёқни ўзини ювиб олса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2717-савол
Кўз зиносидан тийилиш


Ассалому алайкум! Ерга қараб юрган инсон шайтон фитнасидан, яъни кўз зиносидан тийилиб ажр олалодими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаромга қараш ҳаром, ҳаромни тарк қилиш улкан савобли ишдир. Бундай киши Аллоҳ фарз қилган амални бажарган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло “Нур” сураси 30-оятида “Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” деб марҳамат қилган. Бу оят кўзни ҳаромдан тийишни фарз қилган. Дунё ва охиратда ким бахтли бўладиган бўлса, у Аллоҳнинг буйруқларига бўйинсуниб бахтли бўлади. Ким бадбахт бўлса Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилмагани учун бўлади. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаромни тарк қилган кишига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни берилишини айтганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Статистика канала @Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳурматли каналимиз обуначилари ИЛТИМОС саволларингизни админга эмас фақатгина қуйидаги манзилга беринглар. Савол бериш учун е-маил почта очиб рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
👇👇👇👇👇

www.savollar.islom.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари.
Мана Алҳамдулиллаҳ Телеграмдаги каналимиз мухлисларининг сони ҳам 100000 нафардан ошди. Бу эса жамиятимизнинг илмга рағбати қанчалар баландлигини кўрсатади. Мухлисларнинг жадал суратда ошиб бориши эса бизни янада долзарб савол ва мавзуларни муолажа қилишга ундайди. Биз эса бу ишда аввало шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг бой илмий меросларига яна бир бора мурожаат қиламиз.

Азиз фойдаланувчилар!
Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш ниятида, ҳар биримизга фарзи айн бўлган илм талаб қилиш ибодатини адо этиш ниятида қилаётган барча саъй-ҳаракатларингиз номаи аъмолингизга солиҳ ва мақбул амаллар қаторида битилсин!
Динимизнинг аҳкомларини ўрганиш ниятида каналимизга обуна бўлаётган барча фойдаланувчиларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Илм истаган, ҳар бир амалини динимиз таълимотлари асосида адо этишни истаган барча азизларимизга ташаккурлар айтамиз. Сафларимиз кенгаяверсин, Аллоҳ таоло илмимизга амални насиб айласин. Халқимизни Ўзининг розилигига эришадиган халқлардан қилсин!

Айни пайтда www.islom.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги барча канал ва шўъбаларимизнинг фаолиятига оид фикр-мулоҳазаларингизни, таклиф, ўринли танқид ва эътирозларингизни, фойдали маслаҳатларингизни кутиб қоламиз. Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари «Бу ишларнинг барчаси халқники» дер эдилар, бинобарин, унинг савиясини ошириш, сифатини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш барчамизнинг жамоат бўлиб адо этадиган ибодатимиздир.
Аллоҳ таоло барчамизга устозлик қилиб кетган ва вафотларидан кейин ҳам бизга ғойибона устозлик қилаётган шайхимизни Ўз раҳматига олиб, Ўзининг дийдорига мушарраф айласин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Каналимизнинг муҳим саналари:
• 2015 йил 3 октябрдан бот шаклида ишга тушган
• 2016 йил 1 февраль куни каналга очилган
• 2016 йил 5 февральдан эса канал тўлиқ равишда ишга тушиб медиа махсулотлар қўйилиши ҳам бошланган.

Ҳозирда бот шаклидаги фаолиятини буткул тўхтатган

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆ДОЛЗАРБ МАВЗУ
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2716-савол
Неъматларга шукр қилиш


Ассалому алайкум! Устоз мени саволим шукр килиш хакида Аллоҳ бизга битмас тугалмас нематлар берган. Уйимиз бут, ишимиз бор, ҳар кунги ризқ насибамиз ортиғи билан бор. Биз ожиз бандаларга Аллоҳ гуноҳ қилсак ҳам ризқни бераверади. Ўйлаб қоламан ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирилиб келсалар нима деган бўлардилар? Ахир уларни бу дунёда 1 бурда нонга қорнилари тўймай умматим деб ўтдилар, биз эса хар куни қорнимиз тўқ, нематлар ичида яшаяпмиз. Эрта охиратда шу нематларни савол-жавоби қийин бўлмасмикин деб қўрқаяпман. Устозлар, биз қандай амаллар қилсак шу нематлар ва ризқ-насибага шукр қилган бўламиз? Ёки турган ўтирганимизда Аллоҳга шукр дейиш билан бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бой инсонлар Аллоҳ таолонинг ердаги кассирлари ҳисобланишади. Яъни уларга берилган бойлик уларга омонатдир. Ишхонанинг кассирлари каби ҳақ эгаларига тарқатиб беришлари керак. Кассир ишчиларга тарқатиши керак бўлган ҳақларни “бу ўзимнинг шахсий мулким” деб уларга тарқатмаса ёки уларнинг ҳаққларидан уриб қолса кассир ишдан хайдалганидек, бой кишилар ҳам топганини ўз эгаларига етказиб, охиратларини обод қилишга ҳаракат қилишлари, тўғри ишлаганлари учун ўзларига ҳам маош олиб фаровон ҳаёт кечиришлари керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2714-савол
Тортга шам ёқиб пуфлаш


Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Шарҳ:
Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо…
Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.
Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.
Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.
Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2712-савол
Қизлар ибоси


Ассалому алайкум! Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин. Саволим ноўрин бўлса узр. Ҳозирда жуда кўп бўлаётган воқеа, шулардан биттасини айтсам. Дугонам ўғил уйлантирди, келин ўз хаёсини сақлолмаган қиз экан. Генеколог(шахардаги) қизни “тўғрилаб” қўйган, вилоятда генеколог гаплашилган бўлиб, медасмотрга пок деб қўл қўйган. Ўша кечаси қиз ҳаммасини тан олган. Уйида опаси билиб генекологга оборган, хеч ким билмай қолади деб ўйлашган. Ростдан ҳам билмаганлар бўлди. Куёв ҳалигача билмайди, озгина одам билади, лекин хеч ким индолмайди. Дугонам қизни уриб-туртмасдан ота-онасига олиб бориб топширди. Нарсаларини ҳам хиёнат қилмасдан олиб бориб берди. Дугонамнинг оиласи тарбияли, намозхон одамлар, ҳозирда у “Бундай ишга Исломда қандай йўл тутиш керак эдикин” деб ўйланиб қолди. Ёмон иш қилиб қўймадикми деб ҳижолатда. Энди бошқа келин қиса бўладими? Келинга талоқ бериши керакми? Куёвни алдаб аввал бошқа йигит билан зино қилиб юрганини яшириб яшаётганларни исломда ҳукми нима? Дугонам генекологларга жазо тайинланишини сўравотди, шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Хайрли ишиларингиз давомли бўлсин. Кўп савол-жавобларни ўқиб хатоларимни тўғрилаяпман. Аллоҳим Ўз ҳаммамизни йўлидан адаштирмасин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳам шариатимиз ёлғондан гувоҳлик беришни энг улкан гуноҳлардан деб ҳисоблаган. Бир генекологнинг бефаросатлиги, динсизлиги шунчалик исроф, нотинчлик, шармандалик ва оворагарчиликка сабаб бўлган. Аввалдан покликни, ҳаёни, сабрни ўзига лозим тутмаган қизда хайр барака бўлмайди. Келинга талоқни бериши керак, генеколог эса қонун олдида жавоб берсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2710-савол
Сирка ҳақида


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Овқатланганимизда овқатимизга сирка қўшиб ейиш суннат амалми? Бу ҳақда ҳадис ривоят қилинганми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عن طَلْحَة بْن نَافِعٍ ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ ، يَقُولُ : أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِي ذَاتَ يَوْمٍ إِلَى مَنْزِلِهِ ، فَأَخْرَجَ إِلَيْهِ فِلَقًا مِنْ خُبْزٍ ، فَقَالَ : مَا مِنْ أُدُمٍ ؟ فَقَالُوا : لَا إِلَّا شَيْءٌ مِنْ خَلٍّ . قَالَ : فَإِنَّ الْخَلَّ نِعْمَ الْأُدُمُ . قَالَ جَابِرٌ : فَمَا زِلْتُ أُحِبُّ الْخَلَّ مُنْذُ سَمِعْتُهَا مِنْ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ . وقَالَ طَلْحَةُ : مَا زِلْتُ أُحِبُّ الْخَلَّ مُنْذُ سَمِعْتُهَا مِنْ جَابِرٍ رواه مسلم
Толҳа ибн Нофеъдан ривоят қилинади:
У Жобир ибн Абдуллоҳнинг: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан ушлаб уйларига олиб бордилар. У зотга тўрғам нон чиқарилди. “Удум(нон хуруш, яъни нонга қўшиб ейиладиган нарса)дан бирор нарса йўқми” дедилар. “Сиркадан бошқа нарса йўқ” дейишди. У зот “Сирка қандай ҳам яхши нон хуруш” дедилар” деяётганларини эшитдим. Жобир: “Мен бу сўзни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан бери сиркани яхши кўрадиган бўлдим” деди. Толҳа айтади “Мен уни Жобирдан эшитганимдан бери сиркани яхши кўрадиган бўлдим”.
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал