fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2709-савол
Валийларнинг назари


Ассалому алайкум! Назар нима? Яъни олим уламоларнинг валийларнинг назарига тушган инсонлар олим бўлиши осон бўладими? Бунга мисол тариқасида мeнга Машраб Намангонийни кeлтиришди шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Олимлар ўзгалардан кўра кўпроқ Аллоҳни танийдилар. Аллоҳнинг наздида уларнинг қадрлари улуғ. Аллоҳ таоло “Фаатир” сурасида:
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ۝
28…Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир” деб марҳамат қилган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ “Агар олимлар Аллоҳ таолонинг валий бандалари бўлмасалар Аллоҳнинг бирорта ҳам валийси бўлмайди” деганлар. Яъни олим зотлар Аллоҳнинг валий бандаларидирлар. Улар Аллоҳнинг амрларини бошлари устига қўйганлари учун ҳам Аллоҳ уларнинг сўраганларини бермасликдан ҳаё қилади. Аллоҳ уларнинг қалбларига, назарларига, сўзларига ва тилларига бир нурни ато қилади. Уларга яқин бўлганлар ҳам ўша нурдан насибадор бўладилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Худди шунга ўхшаш ҳодиса салбчилар устида ҳам бўлди. Европалик масиҳий босқинчилар катта куч билан Ислом оламининг қалбини босиб олдилар. Улар ер юзида битта ҳам мусулмонни қўймасликни ўзларига мақсад қилиб олган эдилар. Ҳарбий жиҳатдан ғолиб чиққан тараф сифатида юз йиллар давомида мазкур мақсадларини амалга ошириш учун қаттиқ тиришдилар.
Мусулмонлар эса уларга юқоридан қарар, ўзларини устун сезар эдилар. Уларга залолатга кетган кофирлар, иймондан бебаҳра бечоралар деб қарардилар. Оқибатда мусулмонлар ўз ҳукмларини қайта тикладилар ва аксинча, босқинчиларнинг кўплари Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлдилар.
Ҳозирги кун мусулмонлари айнан ушбу ҳис-туйғуга, ҳақиқий мўминликни ва шу туфайли бошқалардан устун эканликларини тушуниб етишга муҳтождирлар.
Эй мусулмонлар! Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бўшашманг, хафа бўлманг, дунёнинг иши ўзи шундай. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
392. Амалсиз олимнинг мисоли

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Табиийки, буни ижтимоий адолатга ва хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақириқ, деб бўлмайди. Агар Маздак хотин-қизларни заррача эҳтиром қилганда, уларни эркаклар ўртасида, молу мулк сингари шериклик матоҳи бўлишини тарғиб қилмас, аёл кишининг отаси, акаси ёки укаси билан жинсий алоқада бўлишига рухсат бермас эди.
Қушимча сифатида эслатиб ўтмоқчиманки, оташпарастлик, яъни маъжусийлик, жумладан, зардўштийлик, моновийлик ва маздакийлик ҳам қадимги форсларга хос мазҳаблардир.
Бу маълумотларни бошқалар қатори ҳар бир мусулмон шахс ҳам яхши тушуниб олмоги даркор.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи тўғри йўлга бошласин! Валлоҳу аълам!
http://islom.uz/view/zardushtiilikka-munosabatimiz

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2707-савол
Авeсто ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мeни анчадан бeри бир савол бeзовта қилади. Мeн институтда ўқийман. Маълумки бизда Ўзбeкистон тарихи дарслиги ўтилади. Барча дарсликларда: «м.а 1 минг йиллик бошларида Хоразм ҳудудида «Зардушт» ўзини пайғамбар дeб ҳисоблаб «Зардуштийлик дини»га асос солади ва бу китобнинг «муқаддас» китоби Авeстодир» дeб жуда мақтанган ҳолатда ёзишади. Бизнинг динимиз Ислом дини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида эса жуда кам маълумот бeришади. Фақатгина Араб Халифалигининг Ўрта Осиёда зўравинлиги-ю талончилиги ҳақида жуда кўп ёзишган. Бу динга ва Авeстога кўпчилик ўқувчилар ишонадиган бўлиб қолмоқда. Саволим шундан иборатки, Авeсто ҳақида Ислом оламида гап борми? Бу қандай таълимот ўзи? Балки бу бидъатдан бишқа нарса эмасдир?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
ЗАРДУШТИЙЛИККА МУНОСАБАТИМИЗ
Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, «ерли дин»лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: «Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!» демоқчи бўлар эдилар. Бу пухта ишлаб чиқарилган тадбир Ислом душманларининг дунё буйича қўллаб келаётган услуби эканлигини мусулмон оламида яхши биладилар.
Ҳозирги даврда, ўзликни англаш жараёнида ҳам ўша эски нағма тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди. Кишиларининг Фаробий, Ибн Сино ва Берунийлар ҳақида сўзлаб бериш ҳақида қилган илтимосига айрим ўзини олим ёки зиёли деб танитган шахсларнинг Зоротуштра, Моний ва Маздак ҳақида сўзлаб, уларни кўкларга кўтариб мақтаётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу одамлар уларнинг тутган йўлларини дин, ўзларини эса пайғамбар, деб ҳукм чиқармоқдалар. «Авесто» китобини эса муқаддас, илоҳий китоб, деб баҳолашмоқда. Айтишларича, мазкур кишилар бизнинг ватандошимиз, демак, уларнинг таълимотини ўрганишимиз, улар билан фахрланишимиз лозим. Улар қолдирган меросдан энг аҳамиятлиси, Маздак исмли шахс дастлабки, ҳақиқий коммунистик ғоянинг яратувчиси, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан зот ва ҳоказолар.
Туб аҳоли асосан, мусулмон бўлгани учун ёки мусулмонликни даъво қилаётганликларини эътиборга олиб, ушбу мазҳаблар ва шахслар ҳақида исломий нуқтаи назарни эслатиб ўтишни лозим топдик.
Буларга берилган баҳоларни аниқлашда дин ва мазҳаблар тарихи ва уларнинг хусусияти ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаси бўлган Абул Фатҳ, Муҳаммад Абдул Карим ибн Абу Бакр Аҳмад Шаҳристонийнинг «Ал-Милал Ван Ниҳол» китобидан фойдаланилди. Маълумки, мусулмон одам фақат ислом динига амал ва эътиқод қилиши лозим, бошқа ҳар қандай динга эътиқод қилиб бўлмайди. Чунки, охирги дин — Ислом келиши билан аввалги ҳамма динлар амалдан қолган ва Исломдан кейин яна қандайдир диннинг келиши мумкин эмас.
Аммо мавжуд ва аввалда бўлган динларга нисбатан мусулмон кишининг ақийдаси қандай бўлмоғи даркор? Уламоларнинг эътироф этишларича, эътиқод бобида мусулмон бўлмаганлар — аҳли китоблар, аҳли китоблигига шубҳа борлар ва ҳавои нафсга эргашганларга бўлинади.
Аҳли китоблар деб, Аллоҳдан туширилган китобга эга миллатларга айтилади. Булар яҳудийлар ва христианлардир. Улар илоҳий китоб ва пайғамбарлари бўлган умматлар ҳисобланади. Бироҳ, Қуръони Карим ва Ислом келиши билан аввалгилар амалдан қолдирилган. Асли бир бўлгани учун ҳам Исломда масиҳий ва яҳудийлар сўйган ҳалол ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилишга ва аёлларга уйланишга рухсат берилган. Аҳли китоблигига шубҳа бор динларга мажусийлик, яъни оташпарастлик дини киради. Биз юқорида зикр қилган «Зардўштийлик» ҳам ушбу мажусийликдан бир мазҳаб ҳисобланади.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2706-савол
Пайғамбаримизга икки маротаба қайнона бўлган аёл


Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган аёл ҳақида маълумот берсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган бу аёлнинг исми-шарифи Ҳинд бинти Авф Ҳимярия бўлиб, Пайғамбаримиз унинг икки нафар қизи: Зайнаб бинти Хузайма билан Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумоларга уйланганлар. Яъни, Зайнаб бинти Хузайма онамиз вафот этганидан уч йил ўтиб, Маймуна онамизга уйланадилар.
Маълумки, Зайнаб бинти Хузайма ва Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумолар она бир, ота бошқа опа-сингиллар бўлишган.
Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳонинг отаси Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий.
Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг отаси Ҳорис ибн Ҳазн Ҳилолий. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2704-савол
Ибодатга қаршилик


Ассалому алайкум! Мен сизларга иккинчи марта савол йўллаяпман. Тўғриси жудаям қийин аҳволдаман, оиламиз диндан узоқ оила, ёшлигимдан шу муҳитта катта бўлганман. Лeкин Аллоҳ қалбимга иймон бeрди. Намоз ўргандим, намоз ўқийман. Кeчалари уйғониб ибодат қиламан. Илтимос риё сифатида кўрманглар. Саволим шунга оид. Бошида ота-онам жуда қарши бўлишди. Лeкин ҳеч қайтаришолмади. Охири отам индамай қўйдилар. Лeкин онам Рамазонда рўза тутиб юрганимда «Агар эртага яна рўза тутсeн мани онам демагин» деб уришиб бeрдилар. Шундаям қўрқиб бeкитиб рўза тутишга уриндим. Яқинда намозим борасида яна баҳс мунозара бўлди. Онам «намоз ўқиб мани уялтирсанг онам дема» дидилар. Бир нeча кундан кeйин яна шу мавзу кўтарилди. Онамга ҳеч тушунтиролмайман, умуман эшитгилари кeлмайди. Сиз ҳам намоз ўқиб кўринг десам «Сандака ақл ўргатадиган фарзанд туққандан кўра…». Ман жудаям қўрқиб қолдим. Онани норози қилган фарзанд жаннати бўлмайди. Аллоҳни амрини бажармаган инсонам жаннати бўлмайди. Оилада ягона фарзандман, мандан кeйин 2 нафар чақалоқни eрга қўйганмиз. Ман қанақа йўл тутишни билмай қолдим. Динимдан воз кeчолмайман, лeкин онамни қарғишларидан ҳам жуда қўрқаман. Ҳозир ҳам сизга қўрқув аралаш ёзяпман. Бошқа чорам қолмади, илтимос, дуо қилинглар, онам ҳам намозхон инсон бўлсинлар…

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Динимиз қоидаси бўйича, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ҳар қандай ишда бандага итоат қилинмайди. Гарчи улар ота-она бўлсалар ҳам. Намоз ҳар бир вояга етган мусулмон шахсга фарздир. Бир вақт намозни ўқимаслик ва бир кунлик рўзани тутмасликнинг ўзи жуда ҳам катта гуноҳдир. Намоз ва рўзани тан олмаслик эса кофирликдир. Сизнинг ота-онангиз сизга «намоз ўқима, рўза тутма» дейишлари билан жуда катта гуноҳга журъат қилибдилар. Улар тезда тавба қилишлари керак. Улар, «намоз ўқишинг ва рўза тутишинг давлатга тўғри келмайди» дейишлари билан давлатга ҳам қарши катта жиноят қилибдилар. Давлат бу гаплари учун уларни жазолаши мумкин. Чунки давлат ибодат қилишга рухсат берган. «Намоз ўқиш ва рўза тутиш жиноятдир» деган гап давлатнинг бирорта қонунида йўқ. Давлат ўз қонунига қарши бўлганларни жазолайди. Давлатга тўхмат қилмаслик керак. Сиз намоз ўқишни давом эттиринг. Аллоҳ таоло Ўзи осон қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
http://savollar.islom.uz/savol/4060

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Тез кунда!

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби

@HilolNashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
127. Уйлангандан кейин...
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2702-савол
Тоқ холатда


Ассалому алайкум! Бозордан нонни тоқ миқдорда сотиб олинмайди, мехмонга ҳам тоқ олиб борилмайди, жуфт бӯлиши керак деган гапларга қандай қараш керак.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу суннатга зид. Суннатни ўта даражада маҳкам ушлаган, дунёга имом Раббоний номи билан машҳур бўлган Аҳмад Сарҳиндий раҳматуллоҳи алайҳ боғда ўтирганларида бир шогирдларига қараб “Боғимиздаги қоранфул гулларидан териб келинг” дедилар. Шунда шогирд бориб 6 дона гул териб келди. Имомнинг юзлари ўзгариб маҳзун ҳолга келди. Шогирд бундан ҳайрон қолиб, нега маҳзун бўлганларини сўради. Шунда имом Раббоний: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ тоқдир, тоқни хуш кўради” деганлар. Сизнингча бу ҳадисга қачон амал қилинади? 6та ўрнига 7та келтирганингизда ушбу ҳадисга амал қилганнинг савобини олган бўлар эдингиз. Аллоҳ хуш кўрадиган амални қилган бўлардингиз – дедилар.
Мусулмон кишининг нажоти суннатга амал қилишга боғлиқдир. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ва улардан кейинги дунёга машҳур валиюллоҳларнинг Аллоҳ наздида мақбул бўлишларида асосий нарса суннатга амал қилишлари бўлган. Шунинг учун улар дунёда ҳам азиз бўлганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабар беришларига кўра охиратда ҳам азиз бўладилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2700-савол
Намозда оёқларим ҳолати


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, намозга яқинда кирдим. Баъзи бир нуқсонлари билан ўқияпман, лекин тўғрилашга харакат қилаяпман. Оёғимнинг тиззасини кўзи синган, шу сабабли саждадан бош кўтариб озгина ўтирганимда оёғим охиргача букилмайди. Айтингчи, бу нуқсон кечиримлими? Сураларни ёд олишга озгина қийналаяпман, лекин ҳозирча айримларини китобга қараб ўқияпман. Бу гуноҳми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намозни бошлаб олганингизни Аллоҳ муборак қилсин ва Ўз ҳидоятида бардавом қилсин. Аллоҳ таоло тоқатдан ташқари ишга буюрмайди. Ўзингизга қандай қулай бўлса ўшандай ўқинг. Намозда ёддан билганларингизни ўқинг. Намоздан ташқарида китобга қараб ёдлайверинг. Намоз дуруст бўлиши учун Фотиҳа сураси билан бирор кичик сурани ёддан ўқишингиз кифоя қилади. Ҳозирча ҳар ракъатда қайта-қайта ўқисангиз ҳам зарари йўқ. Ўтирганда тузалгунича ўзингизга қулай ва оёғингизга муносиб қилиб ўтиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2698-савол
Реаниматолог касби


Ассалому алайкум! Мен бўлажак шифокорман, реанимация йўналишини танламоқчиман. Бу танлов учун менга 3 нарса туртки бўлди. 1-реаниматологлар билими кучли бўлиши 2-реаниматологлар одамни ўлимдан қутқариш савоби ва 3-бир реаниматолог қимматбахо машина минишини эшитишим. Шу 3-туртки бўлган нарса мени иккилантиряпти. Бу соҳани танласам дунё учун танлаган бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳамма касб ҳам тирикчилик мақсадида танланади. Гап уни танлашда эмас, балки бойликдан тўғри фойдаланиб охиратини обод қилишда. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мақола

Хорижий экспертлар: “Ўзбекистон террорчилар макони эмас!”

Ўқиш учун линкни босинг
http://islom.uz/view/-873

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #хабар

Андижонда Қуръон маркази очиш таклиф қилинди

15 ноябр куни Андижонда "Ислом - тинчлик ва эзгулик дини" мавзуидаги диний соҳа вакилларининг Республика анжумани бўлиб ўтган эди. Анжуманда Қирғизистон ва Қозоғистон диний идораларидан делегациялар ҳам қатшашишди.

Анжуманда нутқ сўзлаган Қирғизистон Уламолар кенгаши раиси, Давлат маслаҳатчиси Абдушукур Нарматов Андижонда Қуръон маркази очишни таклиф қилиб, ушбу мазмунда сўзлади:
"Бугун Ўзбекистонда ҳадис, калом ва бошқа илмий марказлар очилмоқда. Мен Андижонда Қуръон маркази очилишини таклиф қилардим. Чунки яқин ўтмишимизда бу ўлка нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада Қуръон таълими борасида устозлик қилган. Муфтийимиз Мақсад ҳожи ҳам, бошқалар ҳам шу ердаги устозлардан Қуръон ўрганган".
Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2708-савол
Ҳаётдаги синовлар


Ассалому алайкум! Яқин орадаги жавобингизда, айрим жойларда(болница) хавфсираб намоз ўқий олмаятган инсонларга берган жавобингиз мени ўйлантириб қўйди.
Гап шундаки, хар доим шундай (синовлар) бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади дегансизлар. Нахот кенгчиликлар бўлмайди, наҳотки ҳар доим мушук сичқон бўлиб юрамиз, нахотки Исломий ҳаёт умумийлашмайди. Сўзларингиздан энди бир умр шундай давом этарканда деб тушкунликка тушиш ҳам бўлгандай. Тақводор уламоларга Аллоҳ фурқонни беради яъни улар келажакни тўғри баҳолай олишади. Шу сабабдан сизлардан чиққан сўзлар шахсан мен учун таъсирли. Сизлар шундай гумондамисизлар яъни доим намозхон эканимизни айтолмай ва намоз ўқкишга рухсат берилмайдиган жойларда ишлага бора олмай ёки ишдан хайдалиб юраверарканмизда деб ўйлантириб қўяди. Мени кечиринглар бу сўзларим учун азиз устозларим!


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши кенгчиликни ҳам тангликни ҳам парво қилмайдиган бўлиши керак. Ҳамма вақт Роббисининг рози қилиш мақсадида бўлиши керак. Ҳозирги кунда жуда кўпчилик “биз ҳам кексайганимизда намоз ўқиймиз, пулимиз кўпайганида садақа қиламиз, тазйиқлар бўлмаса авратларимизни тўлиқ беркитамиз” деган фикрда бўладилар. Бу мутлақо хатодир. Мусулмон ва муслима кенгчиликда ҳам тангликда ҳам, ёшликда-ю қариликда қўлидан келганича ибодатини қилиб қолиши керак. Аслини олиб қаралганда ўша танглик пайтида қилинган садақотнинг савоби, қийинчилик бўлиб турган пайтда ушланган тақвони, ёшликда қилинган ибодатни савоби улкан бўлади. Тушкунликка тушманг, зеро Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:
وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ۝
139. Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар.
Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар:
«Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар».
Чунки ақийдаларингиз устун, пок, олий. Ягона Аллоҳга ишонасизлар ва Унга бандалик қиласизлар. Улар эса турли-туман бут-санамларга, урф-одатларга, ўзларига ўхшаган одамларга эътиқод этадилар ва ўшаларнинг розилигини топиш илинжида ибодат қиладилар. Сизларнинг ҳаёт йўлланмангиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Улар эса ўзлари тузиб олган ёки ўзларига ўхшаган одамлардан олинган «йўлланма»га амал қиладилар. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифаларисиз. Улар ҳаётининг мазмуни еб-ичишдан иборат бўлган ҳайвон мисолидирлар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.
Агар сизлар ҳақиқий иймонли бўлсангиз, доимо устунсиз. Агар сиз ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бўшашманг ва хафа бўлманг.
Тарих давомида мусулмонлар ҳақиқий иймонли бўлган чоғларида ва бу ҳақиқатни ўзлари тушуниб етган даврларида доимо устун бўлганлар. Агарчи ҳарбий жиҳатдан, куч-қувват бобида мағлубиятга учраб турган бўлсалар ҳам.
Ислом олами бошига кўп мусибатлар тушган. Масалан, мўғуллар Ислом оламининг кўп қисмини босиб олиб, узоқ муддат ўз ҳукмларини ўтказдилар. Мусулмонлар ҳарбий жиҳатдан мағлуб бўлганларига қарамай, ғолиб мўғулларга нисбатан ўзларини устун ҳис қилар эдилар. Ўзларини ҳақиқий мўминлар деб билиб, мўғулларни кофир-мушрик, ҳеч нарсага арзимайдиган бир паст халқ деб тушунишарди. Ақийда, ахлоқ, одоб, инсоний муомалалар, ибодат ва бошқа кўпгина масалаларда ўзларида илоҳий кўрсатмалар борлиги ила фахрланишар ва душманларига юқоридан қарашар эди. Айни чоғда, ўзларидан ўтган баъзи камчиликлар учун бошларига мусибат етганини, шу боис мўғуллардан мағлуб бўлганликларини тушуниб, ўша камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилганлар. Бунга юз йиллаб вақт керак бўлган. Охири мусулмонлар мўғулларни енгиб, ўз ҳукмларини қайта тикладилар. Ғолиб халқ дунё тарихида биринчи бор мағлуб халқнинг динига кирди.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
327. Ё ханата дейиш («Одоблар хазинаси», 1.4мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Моновийлик ва маздакийлик эса, «Соновия», яъни, икки худолик динлари жумласига киради. Улар нур ва зулмат, яхшилик худоси ва ёмонлик худосига ишонадилар. Моновийлик ва маздакийлик ҳам аҳли китоблигида шубҳа бор динлар қаторига киради. Шунинг учун ҳам уларнинг сўйган ҳайвонларининг гўштини ейиш мусулмонларга ҳаром қилинган. Аёлларига ҳам уйланиб бўлмайди. Агар мусулмонликни қабул қилсалар, уйланса бўлади.
Бу икки диндан ташқари динлар ҳавои нафсга эргашганлар дини бўлиб, улар файласуфларнинг мазҳаблари, мушриклар ва табиатнинг турли ҳодисаларига сиғинувчилардан иборат.
Энди «Зардўштийлик», моновийлик ва маздакийликни алоҳида кўриб чиқайлик.
Зардўштийлар деб, Зардўшт ибн Буршабга эргашувчиларга айтилади. Зардўштнинг отаси озарбайжонлик, онаси Дағдавойҳ исмли Рай шаҳарлик аёл. Зардўшт ўз даъватини Киштосиб ибн Лафрост исмли подшоҳ даврида бошлаган. У файласуф бўлиб, «Зинд Авесто» номли китоб тасниф қилган. Зардўштийлар ўз раҳнамоларини мўжизалар кўрсатган, деб даъво қиладилар ва қуйидаги мисолни келтирадилар: «У Денавр номли жойда кўзи кўр киши олдидан ўтиб кетаётиб, фалон ўсимликни олиб, сиқиб сувини кўзига қўйинглар, деган эди. Шундай қилинганда, ҳалиги одамнинг кўзи очилди». Мусулмон олимлар эса, бу Зардўштнинг мўъжизаси эмас, балки ўсимликларнинг хусусиятини яхши билишига дахлдор, дейдилар. Зардўштнинг фикрлари ва қилган ишлари ўз замонасида маълум доирада ва ҳудудда эътиборга олинган бўлиши мумкин. Лекин, ҳеч қачон ва ҳеч Ким уларни оламшумул аҳамиятига эга, деган эмас. Ҳозирда деярли унут бўлиб кетгани ҳам шунга далилдир. Демак, зардўштийлик самовий дин эмас, Зардушт пайғамбар эмас, «Авесто» илохий китоб эмас. Бу дин, шахс ва китоб инсоният тақдирида деярли сезиларли бирор из қолдирган эмас. Ҳозирда ҳеч ким улардан фойдаланаётгани ҳам йўқ. Шунинг учун ҳам уларни ташвиқот қилаётганлар ғаразли мақсадни кўзлаётганлари аниқ. Моновия мазҳаби эса, Моний ибн Фотак исмли ҳаким — файласуф кишига нисбатан берилган бир тоифа бўлган. У Собур ибн Ардашар подшоҳлик қилган замонда пайдо бўлган. Баҳром ибн Ҳурмуз исмли подшоҳ кейинчалик уни қатл қилган. Моний христиан ва мажусий динларини қўшиб-чатиб, янги бир яратган. У Ийсо алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига ишонар, Мусо алайҳиссаломнинг пайғамбарлигига эса ишонмас, аслида мажусий эди. Моний: олам икки кадимий аслдан — нур ва зулматдан яратилган, деб даъво қилган. Хулоса қилиб айтганда, бу мазҳабда ҳам биз учун фахр ёки эътиборга сазовор ҳеч нарса йўқ.
Худди шунингдек, маздакийликда ҳам ҳеч бир ажабланарлик нарса йўқ. Маздак Анушуравоннинг отаси Қубозни ўз мазҳабига эргашишга чақирганда, Қубоз уни қабул қилган. Отасидан кейин тахтга ўтирган Анушуравони Одил Маздакнинг ҳийла-найранглари ва қаллоблигини тушуниб етиб, уни қатл қилдирган. Анушуравон Исломдан олдинги энг одил подшоҳ, адолат рамзи бўлиб қолгани ҳаммага маълум. Шундай одил подшоҳ турли қаллобликлари учун қатл этган Маздакни бугунги кунда, у оддий қашшоқ меҳнаткашларга зулм қилишга қарши чиққан буюк шахс саналади, деб кўкларга кўтараётганларнинг мақсади нима эканини билмадик. Маздакнинг бугунги тарафдорлари уни хотин-қизларниинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан шахс сифатида ҳам улуғлашмоқда. Аслида эса, Маздак уруш-жанжаллар, молу-дунё ва хотин талашиб юзага чиқади. Урушни йўқ қилиш учун молу-дунё ва хотин қизлар ҳудди сув, олов ва ем-хашак каби ўртада бўлиши керак, деган.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2705-савол
Қўрқув


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши анчадан бeри бир нарсадан азият чeкади. У жуда кўп нарсалардан қўрқиб кeтавeради. Одамлардан ҳам қўрқавeради. Албатта бу жисмоний қобилияти билан боғлиқ эмас, чунки олдин бундай эмасди. Шу касалликка қарши бирор бир оят ёки дуо борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Қуйидаги оятни кўп ўқиб юрсин. “Муминун” сураси.
وَقُل رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ۝
118. Сен: «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», – деб айт.
Омин! Ё арҳамар роҳимин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:
«Аъузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».
Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».

Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2703-савол
Қабр қазиш


Ассалому алайкум! Эркак киши ҳаётида 7 та қабр кавлашга гўрковга ёрдам бериш керак деб эшитган эдим шу қанчалик тўғри? Қабр кавлаш хам савобга кирадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу масалада «керак» деган гап йўқ.
عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ غَسَلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ غُفِرَ لَهُ أَرْبَعِينَ مَرَّةً، وَمَنْ كَفَّنَ مَيِّتًا كَسَاهُ اللهُ مِنْ سُنْدُسِ وَإِسْتَبْرَقِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ حَفَرَ لِمَيِّتٍ قَبْرًا وَأَجنه فِيهِ أُجْرِيَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ كَأَجْرِ مَسْكَنٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ
Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким маййитни ғусл қилдириб(ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ(ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким маййтига қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар».
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
391. Энг яхши уммат

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2701-савол
Тегирмончи


Ассалому алайкум! Тегирмончи ариқни бошида ўлиб ётган бўлса сувидан ичиб бўлмайди, лекин ит ўлиб ётган бўлса ичса бўлади деган гапни эшитиб қолдим. Бу билан тегирмончини гунохлари кўплигиданми? Қандай бўлиш тегирмончиларни ўзига боғлиқмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу каби гап бировларнинг ҳаққларини ўтказиб юборадиган ҳар бир кишиларга тегишлидир. Бундан мурод Аллоҳнинг наздида заррача миқдорни ҳам эътибори борлиги, унга яраша ҳисоб китоб-бўлиши, қиёматда қарздорнинг савобларидан олиб бериш, агар савоби бўлмаса ҳақдорнинг гуноҳларидан юклатилиши тегирмончи каби касб соҳибларида кўпроқ бўлишидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2699-савол
Номаҳрамлар билан ёзишиш


Ассалому алайкум! Устозлар, мeни акам тeлeграм тармоғида қизлар билан ёзишиб юрадилар. Уларга бу гуноҳ дeб айтсам ҳам улар мeни дўстларим, опаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри манода гаплашмаганман дeйдилар. Бўлмасам диндан хабарлари бор, номаҳрамлар билан алоқани гуноҳлигини яхши биладилар. Илтимос сиздан устозлар ўзингиз уларга шу ҳақида яхшилаб тушунтириб бeринглар, тeлeграмдаги каналингизга обуна бўлганлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Акангизга “Аёлингиз, яъни келин ойим ҳам сиз каби бегона эркаклар билан “дўстларим, акаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри маънода гаплашмаганман” деб ёзишни бошласа нима дейсиз?” – деб айтинг. Бу каби ишлар аввалда яхши ниятда бошланган кўриниб, оқибати шайтон рози бўладиган ишлар билан тугайди. Бу ишлари келажакда аёли ёки фарзандларидан қайтиб қолишини уқтириб қўйинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2697-савол
Эрга мурожат


Ассалому алайкум! Сизлар кўрмаган, сизларни ҳам кўрмаган, лекин жуда миннатдор шогирдингиздан яна бир савол. Саволларнинг бирига берган жавобингизда хотин эрни исми билан чақиришдан қайтарилганини билдик. Аёл эрига нима деб мурожат қилгани афзал?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эрга ёқадиган бирор сўз ёки тахаллус билан. Масалан арабларда бирор арзанднинг исмига “Абу” отаси сўзини қўшиб айтишади. Абу Дардо, Абу Салама каби. Эҳтиромга далолат қиладиган бирор сўз бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #хабар

Андижонда "Ислом - тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида Республика анжумани иш бошлади.

Анжуман Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Усмонхон Алимов ташаббуси билан уюштирилган.

Анжуманда Муфтий Усмонхон Алимов, Диний қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов ва вилоятлар бош имом хатиблари, диний арбоблар ва соха мутахассислари иштирок этишмоқда.
Шунингдек анжуманда Қирғизистон ва Қозоғистон диний идораларидан делегациялар ташриф буюрган. Жумладан, Қирғизтон муфтийси Мақсадбек ҳожи Токтамушев, Қирғизистон уламолар кенгаши раиси, давлат маслатчиси Абдушукур Нарматов, Қозоғистон муфтийси ўринбосари Аҳмаджон Карибековлар бор.
Анжумандан кўзланган мақсад: Ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда фаол бўлиш, адашган оқимларга қарши биргаликда курашишдир.
Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал