fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2696-савол
Баҳо қўйиш


Ассалому алайкум! Мeн Унивeрсититeтда матeматикадан дарс бeраман. Талабаларим умуман матeматикани(аслида кириш имтиҳонларида матeматика асосий фан) билишмайди. Ўз билимлари билан Унивeрсититeтга киришмаган(ўзлари ҳам тан олишди). Афсуски Унивeрсититeтнинг 90% талабалари ўз билимлари билан киришмаган. Уларга баҳо қўйишга мажбурман. Виждоним қийналмоқда(ўқитувчи бўлганимдан афсусланмоқдаман)
1) Бу ишим қанчалар гуноҳ?
2) У жойда ишлаганим учун олган ойликларим ҳаромми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ишга ўз вақтида бориб, режадаги дарсларни берсангиз олган маошингиз ҳалол. Қўяётган баҳоларингиз ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2694-савол
Киноларнинг халқимиз эътиқодига таъсири


Ассалому алайкум! Тeлeвизорда янги сeриал бошлабди. Одамлар шу сeриални кутишяпти ва кўришяпти. Сeриал маъноси нима ҳақида дeсам: битта аёл бор, у башаротчи бўлган ва ғайбни билган дeйишди. Энг ачинарлиси уни мусулмонликни даъво қилган ўзбеклар таржима қилиб, овоз беришяпти. Товба, одамларимизга нима бўлган?! Ғайбни фақат Аллоҳ билади, биз бандалар ожизмиз-ку! Халқимиз орасида минг афсуслар бўлсинки динимиз сустлашяпти. Барча қабиҳликлар исломга риоя қилмасликдан. Тeливизордаги бу сeриалга дин уламоларимиз нeга фикр билдиришмаяпти? Уни болалар кўриб, эътиқоди бузилмайдими? Иймони бўлган инсонга бу ғазаб бeраяпти.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу соғлом миллатни бузишни мақсад қилган кишиларнинг ишидир. У кинони эфирга бериш ҳам кўриб тасдиқ қилиш ҳам ҳаром иш. Улардан таъсирланиб эътиқоди бузилган кишиларнинг гуноҳи ўша филмни намойиш қилувчиларнинг зиммасида бўлади. Аллоҳ таоло “Нур”сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۝
19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2692-савол
Пайпоққа масҳ тортиш


Ассалому алайкум! Мен «намоз» бўлимининг «Пайпоққа масҳ тортиш» хақидаги мақолани ўқиб қолдим. Унда мумкин эмас дейилган. Биз тарафларда газ йўқ. Шунинг учун қишнинг шиддатли кунларида 2та қалин пайпоқ кийиб масҳ тортаман. Маҳсиларни тоқатим кўтармайди. Шундай қилсам бўлаверадими?
2) Калиш ёки аёллар қишда киядиган пойабзалларга масх тортиб, кейин хонага кириб пайпоқда ўқиса бўладими? Ёки бу ҳукм фақат маҳсига айтилганми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўша мақолада ўқиганингиздек асл оёқни ювиш. Умматдан қийинчилик кўтарилиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортганлар. Масҳ тортиш борасида 70га яқин саҳоба розияллоҳу анҳумлардан ҳадис ривоят қилинган. Пайпоққа масҳ тортиш бўйича 2та ҳадис ривоят қилинган бўлиб, улар ҳам заиф. Барча мазҳаб уламолари уни далил бўлишга ярамайди дейишган. Бизнинг вазифамиз шариат ҳукмини баён қилиш, ҳозирги пайпоқларга масҳ тортса бўлмайди. Сиз айтган пайпоққа ҳам. Хоҳласангиз уламоларни фатволарини олиб охиратда нажот топинг, хоҳласангиз ақлингизга суянинг.
2). Бу ҳукм фақат маҳсига айтилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2692-савол
Пайпоққа масҳ тортиш


Ассалому алайкум! Мен «намоз» бўлимининг «Пайпоққа масҳ тортиш» хақидаги мақолани ўқиб қолдим. Унда мумкин эмас дейилган. Биз тарафларда газ йўқ. Шунинг учун қишнинг шиддатли кунларида 2та қалин пайпоқ кийиб масҳ тортаман. Маҳсиларни тоқатим кўтармайди. Шундай қилсам бўлаверадими?
2) Калиш ёки аёллар қишда киядиган пойабзалларга масх тортиб, кейин хонага кириб пайпоқда ўқиса бўладими? Ёки бу ҳукм фақат маҳсига айтилганми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўша мақолада ўқиганингиздек асл оёқни ювиш. Умматдан қийинчилик кўтарилиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортганлар. Масҳ тортиш борасида 70га яқин саҳоба розияллоҳу анҳумлардан ҳадис ривоят қилинган. Пайпоққа масҳ тортиш бўйича 2та ҳадис ривоят қилинган бўлиб, улар ҳам заиф. Барча мазҳаб уламолари уни далил бўлишга ярамайди дейишган. Бизнинг вазифамиз шариат ҳукмини баён қилиш, ҳозирги пайпоқларга масҳ тортса бўлмайди. Сиз айтган пайпоққа ҳам. Хоҳласангиз уламоларни фатволарини олиб охиратда нажот топинг, хоҳласангиз ақлингизга суянинг.
2). Бу ҳукм фақат маҳсига айтилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
389. Зоҳид қалб ва роғиб қалб

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2689-савол
Руҳлар соғинадими?


Ассалому алайкум! Отамга бир инсон “Ота онангиз қабрини анчадан буён зиёрат қилмабсиз, руҳлари сизни соғинган. Шу 40 кун ичида дарҳол бориб зиёрат қилмасангиз руҳлари бошқа eрга кeтиб қолишади” дeб айтибди. «Авлодингизда илмли инсон бўлган экан, оқ саллали киши кўриняпти» дeб ҳам айтишибди. Бобом ва бувимларнинг қабри бошқа рeспубликада, бориш учун виза тайёрлаш кeрак. Отам шароитга қараб ҳар 1-2 йилда бир бориб кeладилар. Мeн Отамга у кишининг гапига ишонмасликни, ўтганларга атаб ўқилган Қуръон ёки садақа қилиб савоби йўлланганда ҳар eрда қабул бўлишини айтдим. Мeн айтган гаплар тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. У каби жинкашлар билан алоқа қилишдан тўхтанглар. Қуръон ёки садақа қилиб савоби йўлланганда ҳар eрда қабул бўлиши ҳақ гап. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2687-савол
Усмонийлар империясидаги ҳолат


Ассалому алайкум! Тарихни ўқиганлар Усмонийлар империяси ҳақида билишади. Бу Мусулмон империя бўлиб, бутун дунё билади. Аммо айрим султонлари ўзини «Аллоҳнинг ердаги сояси» деб атаган. Бу ширк эмасми? Тахт талашиб империяга путр етмаслиги учун, ўша даврнинг шайхлари тахтга янги ўтирган султон ўз ака-укаларини қатл қилишига рухсат берган. Нега Шайх Ул-Ислом даражасидаги одам бундай фатво берган? Бу гунох эмасми? Агар Исломда тақиқ нарсага фатво берилса гуноҳи кимга бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз маълумотларни Оврўпа сценарияси асосида ёзилган тутуриқсиз китоб ёки филмларидан ўрганмасдан соф исломий тарих китобларидан ўрганинг. Ўзбекистон тарихига назар солсангиз бир вақтлар миллат озодлиги учун курашган фидоийларимизни халқ душмани, босмачи ва қонхўрлар деб таништиришди. Ҳақиқатни танигунимизгача биз ҳам шундай деб юрдик. Сиз ўқиган ёки кўрган тарих ҳам Ислом тарихида яшаб ўтган буюк шахсларни қоралаш мақсадида фосиқлар томонидан ёлғондан ёзилган. Шариатимизда фосиқларнинг хабари қабул қилинмайди. Қандай хабар қабул қилинишини “Олтин силсила” Саҳиҳул Бухорий китобининг аввали муқаддимасидан билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2685-савол
Кўп хотинлик


Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса минг бор олдиндан узр сўрайман. Мен бир китобда Пайғамбаримизнинг 11 та аёллари бўлган деб ёзилган жойига кўзим тушиб қолди. Эшитишимча динимизда кўпи билан 4 аёлга уйланиш мумкин дейилган. Шу сабаб юқоридаги ҳолатни тушунишга ожизлик қиляпман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло тарафидан хусусий тарзда 4тадан кўп аёлга уйланишларига рухсат берилган. Бундан мақсад бутун умматга оналаримиз орқали Исломни тарқатиш бўлган. Чунки оналаримизнинг ҳар бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасаларининг мударрисалари бўлганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Хушхабар

Пуллик ўқув-курслари ташкил этилиши юзасидан расмий хабар

Ижтимоий тармоқ ҳамда турли ахборот сайтларида юртимизда диний таълим муассасалари қошида пуллик курслар ташкил этилиши юзасидан хабарлар тарқалди. Бунга нисбатан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муносабати қуйидагича.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг қарорига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган эди.

Ушбу масала юзасидан 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари буйруқни имзоладилар.

Тўлиқ матн учун манба...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
388. Зокирнинг одоблари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
390. Энг кучли шаҳватлар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2695-савол
Наращивание


Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда наращивание (қош бўяш) урф бўлган. 3 та ёш болам билан эримни ишдан келишларига ҳар куниям ўзимга оро бериб қаролмайман. Шу нарса қулай экан. Қошимни шунақа килиб бўятсам бўладими? Қошимни тердирсам бўладими? Баъзилар эри учун бўлса мумкин дейишди.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Агар татуаж ёки растушовкани назарда тутган бўлсангиз жоиз эмас.
2). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2693-савол
Мазҳаб бошимизнинг ҳадис илми


Ассалому алайкум! Устозлар Имом Бухрий Абу Ҳанифа мазҳаб бошимзни ҳадис илмидан заиф деган экан. Яъни Абу Ҳанифадан деган ҳадис йўқ экан. Буни бошқа ҳадис олимлариям айтган экан. Буни бир марузада эшитдим, бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ёлғон. Имом Бухорийнинг устозлари бўлган Ибн Муборак, Алий ибн Мадиний ва бошқалар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илмда тоғ эканликларини тан олишган. Инсон ҳадис илмини билмасдан туриб тоғ у ёқда турсин тепалик ҳам бўлолмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2691-савол
Гуноҳми?


Ассалому алайкум! Жумъа куни жумъа намозига чиқмасдан савдо қилиш мумкин эмаслигини биламан, лeкин бир ока “шароит шунга мажбур қилса гуноҳ бўлмайди” дeяптилар. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ вожиб деса, у “ака” Аллоҳнинг қаршисида вожиб эмас дейиши тўғри эмас. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади:
خَلَقَ الإِنسَانَ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ۝
4. У Зот инсонни нутфадан яратди. Энди эса у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
Осмонлару ерни яратган Аллоҳ инсонни нутфадан (спермадан) яратди. Уни мукаммал инсон ҳолига келтирди. Ақл-фаросат, куч-қувват ва ризқ-рўз берди. Керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди. Вояга етган инсон эса асли бир томчи жирканч сув эканини унутиб, Аллоҳга қарши, ўзини яратган Зотга қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Шаръий зарурат бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2691-савол
Гуноҳми?


Ассалому алайкум! Жумъа куни жумъа намозига чиқмасдан савдо қилиш мумкин эмаслигини биламан, лeкин бир ока “шароит шунга мажбур қилса гуноҳ бўлмайди” дeяптилар. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ вожиб деса, у “ака” Аллоҳнинг қаршисида вожиб эмас дейиши тўғри эмас. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади:
خَلَقَ الإِنسَانَ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ۝
4. У Зот инсонни нутфадан яратди. Энди эса у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
Осмонлару ерни яратган Аллоҳ инсонни нутфадан (спермадан) яратди. Уни мукаммал инсон ҳолига келтирди. Ақл-фаросат, куч-қувват ва ризқ-рўз берди. Керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди. Вояга етган инсон эса асли бир томчи жирканч сув эканини унутиб, Аллоҳга қарши, ўзини яратган Зотга қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Шаръий зарурат бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Пешқадам имомларимиз халқ хизматига қайтишмоқда

Юртимизнинг кўзга кўринган олимларидан Абдулғафур Раззоқов Бухоро вилоят Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Устоз Абдулғафур домла Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари билан Мир Араб мадрасасида таҳсил олган эдилар. Масжиднинг имом-хатиби бўлиб келган Нуруллаев Мансур домла эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили вазифасидан ажралмаган ҳолда Бухоро шаҳар «Масжиди Калон» жоме масжиди имом хатиби лавозимига тайинланди.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2690-савол
Қарздорлик


Ассалому алайкум! Қарздорнинг қарзи узилмагунича иши юришмайди (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.) Шайхимиз (раҳматли)ни ушбу сўзларини қай маънода айтганлар? Менда озми кўпми қарзларим бор. Ишим ростдан хам юришмаяпти, лекин иш юришмаса қандай қилиб қарзларимни тўлай оламан? Қарзни тўлаш учун даромад келиб туриш керак-ку?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам ҳалол йўллар билан қарзни тўлашингиз керак. Ховлида турган ховлини сотиб домга чиқсин. Улови бор киши уловини сотиб пиёда юрсин.
ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ
عَنْ عَلِيٍّ رضي الله عنه أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم ؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ: اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», дегин», деди».

Термизий ривоят қилган.
Мукотаб – хўжайини билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.
قَالَ أَبُو سَعِيدٍ رضي الله عنه: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: «يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟» قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ، وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ»، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ»، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ
«Абу Саъид розияллоҳу анҳу деди:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, ансорлардан Абу Умома деган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:
«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.
«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Тонг оттирсанг ва кеч киритсанг, «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижали», дегин», дедилар.
Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.(“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2688-савол
Намозни қазо қилиш ҳақида


Ассалому алайкум! Мен савдо сотиқ билан шуғулланаман, эрталаб бомдод намозини ўқиш вақтидан олдин уйдан чиқаман. Шу сабабли бомдод намозини кечиктирилган қазосини пешин намозига қўшиб ўқийман. Бу нотўғри эмасми? Ёки бомдод намози вақти киришидан олдинроқ ўқисам ҳам бўладими? Иш жойимда ўқишимнинг иложи йўқ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзининг каломида намозларни ўз вақтида ўқишни фарз қилган. Шундай ҳолатда ўша фарзни адо қилиб жаннатни топишни ёки тарк қилиб дўзахга сазовор бўлиш ихтиёрини сизга берган. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2686-савол
Гўзаллик салони


Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда оммалашиб бораётган гўзаллик салонига муносабатингиз қандай?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Кўп ишлари ношаръий. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2684-савол
Қабр ковлаш ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, маълумки, бизнинг динимиз яқинларимиз фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилганида уларни поклаб кузатиш зиммасини юклайди. Қабр(лаҳад) қазишни ҳам ўзига яраша шартлари бор. Аммо бизнинг қишлоғимиздаги қабристонда қабрлар жуда оддий қазилади, яъни ўра қилиб ковланиб, устига кичик том қилиб қабр ёпилади. Билишимча, қабр аввал пастга, кeйин, ёнга қараб юрилади. Аслида бизнинг мазҳабимизда қабр ковлаш тартиби қанақа?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қабр ковлаш ҳар ерда ернинг ҳолатига қараб ҳар хил бўлади. Ҳатто баъзи жойлар борки, 1-2 қарч ковлаган сув чиқиб кетганлигидан ерни устига хона қилиб ўшанинг ичига олиб кириб қўйилади. Агар ҳолат кўтарса аввал сиз айтгандек ўра қилиб ковланиб, қибла томондан токчага ўхшаб ўйилади ва маййитни юзини қиблага қилиб, ўзини ўнг томонга ёнбошлатиб ётқизилади. Сўнг токчани гувала каби нарса билан уриб ёпилади. Баъзи жойларда токчани беркитишга кўп гувала каби нарсани кетишининг олдини олиб, одам сиғадиган ковакдан кириб ичкарига қўйилади. Қабрга қўйишда одатда баъзи жойларда маййитни чалқанча етқизиб юзини ўзини қиблага қаратиб қўйилади. Бу хатодир. Маййитни тўлалигича ёнбошлатиб қиблага қаратиб қўйиш керак.
Масала: Маййитни қабрга қўйишда чалқанча ётқизиб, юзини қиблага қаратиш билан қабрга қўйиш суннати адо бўладими?
ЖАВОБ: Адо бўлмайди. Аллома Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Бадойиъус-Саноиъ фий тартибиш-Шароиъ» китобларида келтирадилар:
وَيُوضَعُ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ مُتَوَجِّهًا إلَى الْقِبْلَةِ لِمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : شَهِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جِنَازَةَ رَجُلٍ فَقَالَ يَا : عَلِيُّ اسْتَقْبِلْ بِهِ اسْتِقْبَالًا وَقُولُوا جَمِيعًا بِاسْمِ اللَّهِ ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ، وَضَعُوهُ لِجَنْبِهِ وَلَا تَكُبُّوهُ لِوَجْهِهِ وَلَا تُلْقُوهُ لِظَهْرِهِ
«Маййит қабрга ўнг тарафига ёнбошлатиб, юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг жасадини кўмишда қатнашдилар. Шунда:
«Эй Алий, уни қиблага тўлиқ юзлантиргин ва барчаларингиз «Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ»ни айтинглар. Ёнбошлатиб қўйинглар. Юзтубан ҳам, чалқанча ҳам ётқизманглар», дедилар». (Бадойиъус Санойиъ). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Маъҳад ва мадрасаларда Қуръони Карим курслари очилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўртамахсус билим юртлари қошида барча истовчилар учун тайёрлов курси очиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Islom.uz

Бу ҳақда бугун 13 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 113- сонли буйруғи чиқди.
Тайёрлов курслари пуллик бўлиб, унда Қуръон карим, тажвид ва араб тиллари ўқитилади.
Хар бир гуруҳда 15 нафаргача ўқувчи бўлиб, гуруҳлар сони тўртагача бўлиши кўзда тутилган. Ўқув курслар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган холда ташкил этилади.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

Маъҳад ва мадрасаларда Қуръони Карим курслари очилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўртамахсус билим юртлари қошида барча истовчилар учун тайёрлов курси очиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Islom.uz

Бу ҳақда бугун 13 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 113- сонли буйруғи чиқди.
Тайёрлов курслари пуллик бўлиб, унда Қуръон карим, тажвид ва араб тиллари ўқитилади.
Хар бир гуруҳда 15 нафаргача ўқувчи бўлиб, гуруҳлар сони тўртагача бўлиши кўзда тутилган. Ўқув курслар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган холда ташкил этилади.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…
Подписаться на канал