fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2683-савол
Намоён қилиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қайсидир манбадан эшитган эдим, Аллоҳ таоло Ўзини ҳар бир бандасига уч ёки бeш марта намоён қилади(сeздиради) дeб. Шу маълумотга қандай изоҳ бeрасизлар? Бу маълумот тўғрими ёки хато? Агар тўғри бўлса қандай маънода кeлган?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 5-6 марта эмас, балки ақл эгалари учун ҳар нафасда Ўзининг борлиги ва якка-ягоналигини намоён қилади. Буни кўриш учун қалбнинг кўзи бўлиши керак. Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳар бир нафаснинг кириб чиқишида икки неъмат бор. Ҳар бирига алоҳида-алоҳида шукур қилиш вожиб. Қанчалар нафаси кириб чиқаролмай қолганлар бор. Қанча нафас чиқариб қайта ололмаганлар бор”деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2681-савол
Бенамоз бўлиб қоляпман


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман охирги кунларда ўзимдан норози бўлиб юрипман, ҳидоят йўлидан узоқлашиб кетяпман, намозларим ўлда-жўлда бўлиб қоляпти. Ўзимни қилаётган ҳаракатларимга назар солиб қарасам мунофиқларни амалларига ўхшаган амаллар қилаётгандек бўлиб қоляпман. Намоз ўқийдиган одамларни орасида бўлсам ўқияпману, лекин ичимдан хоҳламайман. Олдинлари ихлосим кучли бўлган, манга нима бўляпти!? Фақат жума намозига борганимда қалбим таскин топиб масжиддан чиқиб кетгим келмайди, дунё ташвишларини унитиб масжидда ҳар кун бомдод намозидан хуфтон намозигача қолиб фақат илм олгим келади! Масжиддан чиқишга мажбурман, чунки ишга бораман. Ишда эса яна ўша ҳолат бенамозлик. Нима қилсам бўлади? Охиратда аҳволим танг холатда бўлмасин. Иложи бўлса телеграмга ҳам берсангизлар, мандақа нобоп амалларни қилиб савол беролмаганлар бўлса ўқиб амал қилишса.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Солиҳларнинг сафига қўшилинг. Аллоҳ таоло бу иш муҳим эканлиги учун ояти билан буюрган. Кўпроқ рўза тутинг, зикр ва истиғфорларда бардавом бўлинг. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝
119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! деб марҳамат қилади.
Оятдаги содиқлар билан тақводорларнинг маъноси бирдир. Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ бунга:
لَّيْسَ الْبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّآئِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ۝
Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир. («Бақара» 177-оят) — оятини далил қилиб келтирганлар. Демак ким содиқ бўлса, ўша муттақийдир ва ким муттақий бўлса, ўша содиқдир. Шунинг учун машойихлар “содиқлар билан бирга бўлинглар” деган амрни “муттақийлар билан бирга бўлинглар” деб тафсир қилганлар. Яъни тақво аҳлининг суҳбатида бўлинглар! Токи сизнинг қалбингизда ҳам улардаги тақво пайдо бўлсин” деганлар. Чунки ҳар нарсанинг ўз эгаси ва тарқатувчиси бўлади. озиқ овқат керак бўлса, озиқ овқат дўконига борилади, кийим кечак керак бўлса, кийим кечак дўконига борилади. Ҳудди шунингдек Аллоҳ таолони топмоқчи бўлган Уни топганлар ҳузурига боришлари керак бўлади. Аллома Олусий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятнинг тафсирида: “Шу ерда уларнинг ҳузурида қанча вақт бирга бўлишимиз керак, бунинг бирор чегараси борми? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга жавоб шуки, улар ҳузурида гуноҳдан сақланишда, амалларга одатланишда ва кўзни номаҳрамлардан тийишда улар каби бўлгунча туриш керак” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2679-савол
Тиловати мансух бўлган оятлар


Ассалому алайкум! Ҳукми қолиб тиловати мансух бўлган оятлар борлигини билдим. Шундай оятлар нечта ва қандай маънодаги оятлар эканлиги хақида маълумот борми? Бунинг ҳикмати маълумми ёки Аллоҳнинг Ўзи биладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳикматини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
مَا نَنسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنسِهَا نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا أَوْ مِثْلِهَا أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللّهَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝
106. Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини билмадингми?
«Насх» сўзи луғатда «ўзгартириш», «бекор қилиш» деган маъноларни билдиради. Шариат таърифида эса бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига айтилади. Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасга Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олаверганидан сўнг Аллоҳ таоло оят нозил қилиб, ким Набий алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, уни гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Набий алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканини англаб етганларидан сўнг бошқа оят нозил қилиб, аввалги ҳукмнинг бекор қилингани эълон этилди.
Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир экани таъкидланган. Ана шу қудрати ила хоҳлаган оятни насх қилади, хоҳлаганини унуттиради. Бу хоҳишни яҳудийлар чегаралай олмайдилар. Шунингдек, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники, жумладан, қайси оятни насх этиш, қай бирини унут қилиш ҳам У Зотнинг Ўзининг мулки, Ўзи билади. («Тафсири Ҳилол» китобидан).
Ушбу оятдан қайсидир бир оятлар мансух бўлганлиги маълум бўлади. Тиловати мансух бўлиб ҳукми қолган оятлар ҳақида уламолар ихтилоф қилиб, энг машҳурлари иккитадир. Бир чақалоқ беш бор бир аёлни эмса, онаси бўлиб қолиши ояти ҳамда зинокор эркак ва зинокор аёлни тошбўрон қилиш оятидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Канал ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇

@Zikr_ahli

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2677-савол
Бензин сотиш жойида


Ассаламу алайкум! АЁҚШда бензин ўлчовли махсулот бўлгани учун аниқ ўлчаб қуйиб беришнинг иложи йўқ ва бензин учиб камаювчи модда. Шуларни инобатга олиб Госстандарт тамонидан 50литр бензиндан 250мл гача кам қуйишга рухсат берилган ва бу доимий (махсус идишга қуйилиб) текшириб турилади ва бу мижозлардан яширилмайди сўраганда айтилади. Рухсат берилганига 50литр дан 250мл доим кам қуйилгани учун йиғилиб кўп миқдорни ташкил қилиши мумкин. Шундай жойда ишлаётган одам ишхонани бошқа ботил ишларини билиб қолса ишни давом эттириши дурустми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Одамларни ҳаққини уриб қолгани учун қиёматда жавоб беради. Бир литри 2.800 сўм деб ёзилганидан кейин камитмасдан қуйиб бериши шарт. Инсон омили аралашмасдан, табиий жараёнда ортиб қолган бензин бўлса, унинг харажатини топаётган фойдасидан чиқарсин.
2). Гуноҳ қилишларида ёрдам бериши керак бўлса, ишдан бўшаши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2675-савол
Шу хонада таҳорат олиш


Ассалому алайкум! Корхонада ҳожатхона билан қўл-юз ювиш учун жой бир хонада жойлашган. Шу жойда таҳорат олсам таҳоратим дуруст бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2673-савол
Психология


Чем с точки зрения Ислама нужно руководствоваться профессиональному психологу-мусульмананке в выборе методов диагностики и направлений в работе?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Вся суть Ислама основана на состоянии души человека — на его отношении к убеждению единобожия и к деяниям, выполнения которых требует это убеждение. Существует множество научных источников, которые посвящены не только изучению состояния души, но и воспитанию души. Самыми первостепенными и незыблемыми источниками в этом отношении являются Священный Куръан и хадисы Посланника Аллаха саллаллаху алайхи васаллам.
Праведные мусульмане всегда хорошо разбирались в психологии: они достаточно верно оценивают состояние человека по совокупности нескольких факторов, определяющих повадки, поведение и поступки человека, его высказывания. Например, по одной высказанной фразе, выраженной по случаю какого-либо события, можно определить многое о состоянии человека: ту или иную степень приверженности вероучению тавхида, его осведомленность о повелениях и запретах Всевышнего Аллаха и Его Посланника, о степени богобоязненности человека в зависимости от его поступков по случаю той же ситуации и т.д.
Поэтому Ислам придает особое значение изучению состояния души и всех влияющих на нее факторов. Важнейшими факторами в этом смысле являются такие составляющие, как наличие у человека веры, сила этой веры, основа его вероубеждений, уровень знаний и степень приверженности следовать своим знаниям, выполнять предписания шариата; насколько человек потакает своему хаваун нафсу — своим низменным страстям, как он справляется с различными проявлениями обольщения, с наущениями шайтана, со своими естественными желаниями и склонностями, как он сдерживается от соблазна тех пороков, которых шариат предписывает запретными, какова степень его богобоязненности. Наиболее продвинутыми в овладении знаниями об этих составляющих всегда считались приверженцы тариката (тасаввуфа). Посему ученый-мусульманин, занимающийся психологией, должен быть хорошо осведомлен о страстях нафса, о состоянии души, о положительном и негативном влиянии на состояние души тех или иных факторов, таких как тавхид, тоат и ибадат, исйан и ихлас, сабр, хавф и раджо, таква и вараъ, сидк и рийа, зухд, хушуъ и хузуъ, таваккул, ислам и ихсан, достаточно различать сами эти понятия. Такой специалист должен уметь распознавать преобладание одного из этих категорий, над остальными, уметь выявлять причины этого. Он также должен хорошо знать и вопросы шариата, в частности, достаточно хорошо разбираться в науке фикх, чтобы правильно оценивать те или иные действия. Например, очень часто возникают вопросы относительно семейных взаимоотношений, или вопросы о разделе имущества. Поэтому психологу в Исламе следует знать множество столпов Ислама. Словом, он сам должен достаточно хорошо овладеть всеми исламскими знаниями в области шариата и тариката.
Одним из наиболее известных трудов в области изучения состояния души и воспитания души является книга «Воспитание души» (в трех томах) всемирно известного выдающегося ученого-богослова и исламского деятеля шейха Мухаммад Садыка Мухаммад Юсуфа рахимахуллах. В области исламского правоведения можно упомянуть книгу этого же автора «Кифая» (в трех томах), а также другие книги по части муамалат. Также существуют множество других научных источников и пособий. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2671-савол
Балиқни уриб ўлдириш


Ассалому алайкум! Кўрамизки Россия бозорларида балиқларни бошига қаттиқ зарба бeриб ўлдириб, кейин сўйиб сотишади. Улар Бисмиллаҳни айтадиларми йўқми билмаймиз. Шуларни ейиш жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Балиқларга Бисмиллоҳни айтиб сўйиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2669-савол
Қайси оят?


Ассалому алайкум! Қуръон тиловатидан сўнг одатда «Субҳана роббика роббил ъиззати ъамма ясифуун ва саламун ъалал мурсалин вал ҳамдулиллаҳи роббил ъаламиин» ўқилади. Шу қайси сурадаги оят ва қандай маънони англатади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
“Соффаат” сураси.
سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ۝ وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ۝ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ۝
180. Иззат Робби бўлмиш Роббинг улар қилган васфдан покдир.
181. Ва юборилган расулларга салом бўлсин!
182. Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Имом Ибн Абу Ҳотим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн. Вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», – деганлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2667-савол
Қарзга уй олиш


Ассалому алeйкум! Мeнинг саволим уй олиш масаласида эди. Крeдитга уй олиш рибо эканини ўқиганман, аммо бундан бошқачароқ вариант бўлса, яъни айтайлик ҳозирги бозор баҳоси 100 млн сўмлик уйни бир танишим мeнга 125 млн га сотмоқчи. Мeн пулини 5-10 йил оралиғида бўлиб тўламоқчиман. Бу крeдит эмас, шунчаки нархи арзон уйни ўз хоҳишимга кўра бироз қимматроққа сотиб олмоқчиман. Пулни узоқ муддат бўлиб-бўлиб тўлашим сабабли(пул қадрсизланишини инобатга олиб) бироз қиммат бўлса ҳам рози бўлаяпман. Аммо крeдит, пулни фоиз билан қайтариш дeган гаплар йўқ. Шундай ҳолатда ҳам мeн гуноҳ иш қилаётган ҳисобланаманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар пулни тайинланган кунида беришни кечиктирсангиз пул қўшиб бериш бўлмаса, гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2665-савол
Оиладаги ҳолат


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ҳодиса мeни жуда ўйлантириб қўйди. Қайнонам тeлeвизор кўрсак ҳам ёки аввалги тўй маросимларни видeосини кўрсалар ҳам дуо қилинган жойларини кўрсалар дуога қўл кўтариб қўшиладилар бизга ҳам қўлларизни кўтаринглар дeйдилар шу тўғрими?
2). Уйга чўчқа гўшти олиб кeлишди, уни eйиш гуноҳлигини айтсам ҳам уйдагилар тушунишмайди. Қайнотам мeнга ҳам мажбуран eдирмоқчи бўладилар, аммо мeн eмадим, хафа бўлдилар. Бунга ҳақлари борми?
3). Қизалоғим бор, катта бўлсин унгаям чўчқа гўшти бeрамиз дeяптилар. Мeн eмасин дeсам ҳам eдирадилар қизимга. Чўчқа гўшти eдиришларига қаршилик қилишим бeфойда бўлади. Нима қилсам бўлади?
4). Ота-онамни уйларига хабар олишга боришимга қайнотам рухсат бeрмайдилар. Бунга ҳақлиларми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Нотўғри. Чунки телевизорларда жуда кўп дуоларга ширк гапларни ҳам аралаштириб юборишади. Отангни арвоҳлари қўлласин дейдими-ей. Бунга омин дейиш керак эмас. Бундай вақтларда ташқарига чиқиб кетиш керак.
2). Ҳаққи йўқ.
3). Буни болага тушунтириб бориш керак.
4). Ҳаққлари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

4. «Талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас».
Бировнинг молини зўрлик билан тортиб олиш ҳам энг катта гуноҳлардандир. Бу иш ҳам мўминликка ҳеч тўғри келмайдиган иш. Бировнинг мол-мулкини зўрлик билан, ноҳақдан тортиб олувчи киши ҳақидаги энг енгил ҳукм ҳам ўша пайтда ундан иймон чиқиб туришидир. Шунинг учун ҳеч қачон ҳеч кимнинг заррача молини ҳам ноҳақдан олмаслик керак.
Имом Бухорий Солим розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ердан ноҳақлик билан бир нарса олса, қиёмат куни етти қават ерга ютдирилур», деганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2682-савол
Дуолар


Ассалому алайкум! Устозлар, аёллар ҳомиладор вақтида қандай дуоларни ўқиши кeрак? Бу даврда ҳомилага дам солиши мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Кўпроқ Қуръон ўқиш, агар ўқишни билмайдиган инсон бўлса кўпроқ эшитиш керак. Хусусан бундай вақтларда ҳомиладор она тилини ғийбат, чақимчилик, бемаъни сўзлардан, кўз қулоқларини ҳам ҳаром нарсалардан тийиши керак. Чунки ота-онадан генлар билан информациялар ҳам ўтиши фан орқали тасдиғини топди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2680-савол
Сажда ояти


Ассалому алайкум! Устозлар бeраётган жавоблариз учун раҳмат. Муаллиф Аллоуддин Мансур 1992-йилни Қуръон китоби таржимаси қўлимга тушган. Ўқиб бораяпман. Саволим, ушбу сажда ояти дeйиладиган жойида 2 ракат намоз ўқиш вожибми ёки шундай ўша ҳолатда ўтириб сажда қилиш кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тиловат саждаси намоздан ташқари алоҳида бир сажда қилишдан иборатдир, унга бош қўйилаётганда бир такбир ва ундан бош кўтарилаётганда яна бир такбир айтилади. Тиловат саждасини қилиш вожибдир.
Тиловат саждасини қилиш учун шартлар намоз ўқиш учун қўйилган шартларнинг айни ўзидир: мусулмонлик, оқиллик, балоғатга етганлик ва ҳайзу нифосдан пок бўлиш. Тиловат саждаси тўғри бўлиши учун таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконнинг поклиги, қиблага юзланиш, сатри аврат ва ният шарт.
Унда қўл кўтарилмайди, ташаҳҳуд ва салом ҳам йўқ, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиловат саждасини қилганларида бу нарсаларни қилмаганлар.
Унда саждада айтиладиган тасбеҳ бор.
Яъни тиловат саждасида турганда намоз саждасида айтиладиган тасбеҳ айтилади.
У қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига вожиб бўлади.
1. Аъроф сурасининг охиридаги 206-оят.
2. Раъд сурасидаги 15-оят.
3. Наҳл сурасидаги 49-оят.
4. «Бану Исроил»
(Исро) сурасидаги 109-оят.
5. Марям сурасидаги 58-оят.
6. Ҳаж сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят
(бу сурадаги иккинчи сажда ояти, яъни 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
7. Фурқон сурасидаги 60-оят.
8. Намл сурасидаги 26-оят.
9. Сажда сурасидаги 15-оят.
10. Сод сурасидаги 24-оят.
11. Фуссилат сурасидаги 37-оят.
12. Нажм сурасидаги 62-оят.
13. Иншиқоқ сурасидаги 21-оят.
14. Алақ сурасидаги 19-оят.
(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
387. Зикрнинг фойда ва самаралари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳурматли каналимиз обуначилари ИЛТИМОС саволларингизни админга эмас фақатгина қуйидаги манзилга беринглар. Савол бериш учун е-маил почта очиб рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
👇👇👇👇👇

www.savollar.islom.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2678-савол
Бу гап аёллар учун ҳамми?


Ассалому алайкум! Устозлар Ҳаммамизга, маълум эркак киши аёли билан тўшакдаги ўзаро муомалаларини дўстларига айтса Аллоҳнинг лаънати бўлиши ҳақида ҳадислар ҳам кeлган. Бу гаплар аёлларга ҳам талуқлими? Яъни улар ҳам дугоналарига айтиши мумкин эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта таъаллуқли. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2676-савол
Таҳорат ва намоз


Ассалому алайкум! Шом намозида руку қилганимда оёғимга қарасам бош бармоқ тирноғидeк кeладиган бўёқ(краска) оёғимга тeккан экан. Буни таҳоратга зарари йўқми?
2). Фотиҳа сурасидан кeйин махфий тарзда омийн дeйилади, буни овоз чиқармай қалбда омийн дeйиш тўғрими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Зарари бор, аввал кетказиб кейин таҳорат олинг.
2). Ўзи эшитадиган қилиб ўқиши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2674-савол
От гўштини истеъмол қилиш


Ассалому алайкум! От гўштини ейиш мумкинми? Яқинда намоз бошлаганим учун ҳаромдан узоқлашишга ҳаракат қилмоқдаман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ейиш мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2672-савол
Ажри борми?


Ассалому алайкум! Ота-онаси ажрашган болалар eтим ҳисобига ўтадими? Яъни уларни eдирган, ичирган ва ўз қарамоғига оллиб оталик қилган, ўқитган, яшашини таъминлаган инсон eтимни бошини силаганни ажрини оладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Улар шаръан етим ҳисобланишмайди, аммо шунинг ўзи ҳам улкан савобли иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2670-савол
Хиёнатми?


Ассалому алайкум! Аёл киши ишхонасида ҳамкасб эркаклар билан қўл бериб саломлашиши ва рўмолини ечиб ўтириши эрига хиёнат ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Хиёнат ҳисобланади Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2668-савол
Тунгги клубга иш билан бориш


Ассалому алайкум! Ўзим чет элда ўқийман. Баъзида таржимон бўлиб ишлашга тўғри келади. Мижоз қаерга борамиз деса ўша ерга борамиз. Агар у тунги клубга борамиз деса мени у билан таржимон бўлиб боришим тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Мусулмон киши динининг аҳкомларини аввало ўзи қадрлаши ва ўзгалардан ҳам қадрлашларини талаб қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
386. Насиҳат ким учун?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2666-савол
ТВ каналларадаги медиа махсулотларни рухсатсиз тарқатиш


Ассалому алайкум! Ҳозирда баъзи бир ўзбекча медиа сайтлар телевизордан премера қилинаётган янги ўзбекча таржима киноларни ёзиб олиб, ўз сайтларида жойлаштириб оммага ҳавола қилмоқдалар, лекин видеода канал эмблемаси туради. Айтмоқчиманки қайси канал махсулоти эканлиги кўриниб туради. Бунинг ҳукми ўғриликка кирмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эгаларидан сўраш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2664-савол
Зиёратгоҳлар


Ассалому алайкум! Янглишмасам Самарқандда Довуд пайғамбар ғори бор эмиш. Қанчадан-қанча мусулмонлар ўша ерни зиёрат қилгани боришар экан. Хар хил ривоятлари, ширк аралаш қилинадиган амаллари бор экан. Шу ғор ҳақида бирон бир маълумотингиз бўлса, ойдинлик киритиб берсангизлар. Зора мусулмонлар ширк аралашган зиёратгохлардан тийилишса, шариат рухсат берган жойларни зиёрат қилишса.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! У қуруқ ғордан бошқа нарса эмас. Кимлардир тирикчилик манбаига айлантириб одамларнинг соддалигидан фойдаланишмоқда. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2663-савол
Мерос ва ҳадя


Ассалому алайкум! Мен бувам яъни адамни адаси билан яшайман. Бувамни 3 ўғил ва 2 қизлари бор. Бувам менга «мен болаларимни хаммасини уй-жой билан таъминлаганман. Бу уй сенга» деб уйни менга нотариусдан хадя шартномаси орқали расмийлаштириб бердилар. Бувамни айтишларича бу уй уларга оналаридан мерос қолган экан. Мабодо бувамни вафотидан кейин уларнинг бошқа фарзандлари яъни амма ва амакиларим «бу уйда бизни хам улушимиз бор» деб унга даво қилишса тўғри бўладими? Чунки қонунан уй мени номимга ўтган, қонунан бунга ҳақлари йўқ, лекин шаръан ҳақлари борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу сизга ҳадя қилиш ҳисобланади, ҳадя тўлиқ бўлиши учун ҳадяни берувчи олувчига тўлиқ топшириши шарт. Фуқаҳолар “Бунинг учун ҳадя қилувчи уйни ҳадя қилаётганида уйдан кўчага чиқиб, “мендан қабул қилиб ол” деса, олувчи “қабул қилдим” деса, ўша нарса ҳадя олувчининг мулкига ўтади” деганлар. Шунда бобо вафотидан кейин бошқаларнинг меросдан улуши қолмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2662-савол
Номаҳрам билан бирга яшаш


Ассалому алейкум! Устоз мени бир танишим номаҳрам билан бирга яшаяпти. Никоҳ ўқитмаган, унга бу жуда катта гуноҳ десам тушунмаяпти. Сизлардан илтимос шунга бирор бир йўлни кўрсатсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан қўрқсин, зино жуда оғир гуноҳ.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар.
Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزْنِي الزَّانِي حِينَ يَزْنِي وَهُوَ مُؤْمِنٌ، وَلَا يَشْرَبُ الْخَمْرَ حِينَ يَشْرَبُ وَهُوَ مُؤْمِنٌ، وَلَا يَسْرِقُ حِينَ يَسْرِقُ وَهُوَ مُؤْمِنٌ، وَلَا يَنْتَهِبُ نُهْبَةً يَرْفَعُ النَّاسُ إِلَيْهِ فِيهَا أَبْصَارَهُمْ حِينَ يَنْتَهِبُهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас, ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас, талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас», дедилар».

Икки Шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда мўминликка умуман мос келмайдиган, мўмин киши қилиши мутлақо мумкин бўлмаган баъзи ишлар ҳақида сўз бормоқда.
Келинг, ўша ишлар ҳақида қисқача мулоҳаза юритиб кўрайлик:
1. «Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас».
Зино катта гуноҳдир. Бу гуноҳ энг юқори даражадаги хиёнат ҳисобланади. Хиёнат деганда, Исломда баъзи халқлардаги каби, фақат умр йўлдошига хиёнат қилувчи одам тушунилмайди.
Балки кенг маънодаги хиёнат – Аллоҳга, Расулга, дину диёнатга, жамиятга, келажак авлодларга, инсониятга, ўзига ва мўминликка хиёнат тушунилади.
Аллоҳ таолони таниган одам зино қилмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматман, деган одам зино қилмайди. дину диёнатим бор, деган одам зино қилмайди.
Ўз жамиятимга содиқ аъзоман, деган одам зино қилмайди. Чунки унинг бу иши у яшаб турган жамиятга зарар келтиради.
Келажак авлодларга яхшилик қилмоқчи бўлган одам зино қилмайди. Чунки зино наслнинг бузилишига олиб борадиган жиноятдир.
Инсониятга яхшилик қилмоқчи бўлган инсон ҳам зино қилмайди. Чунки зино инсониятга зарар келтирадиган гуноҳдир.
Ўзига ўзи яхшилик қилмоқчи бўлган одам ҳам зино қилмайди. Чунки зино зинокорни одамгарчиликдан чиқаради.
Мўминликдан умиди бор одам ҳам зино қилмайди. Чунки зино иймонга зид нарсадир.
Ушбу ҳадиси шариф ҳам шунга далилдир. Бу иборани турлича тушуниш мумкин. «Бу ишни қилган одам кофир бўлади» деган жумладан тортиб, энг осони – «Шу ишни қилаётган пайтида иймони чиқиб туради», дейишгача. Иймонли одам учун иймондан бир лаҳза ажрашдан кўра каттароқ мусибат йўқ.
2. «Ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас».
Зино ҳақида айтилган гапларни ароқхўрлик ҳақида ҳам айтиш мумкин. Ароқхўр ароқ ичган пайтида ундан иймони чиқиб туради. Шунинг учун уламоларимиз «Ароқ ичиб, ўлиб қолган одамга жаноза ўқилмайди, чунки у кофир кетган бўлади», деганлар.
Маст ҳолда йиқилиб ёки бошқа сабабдан ўлган одамга «Ўша ароқдан бошқа нарса сабабидан ўлган», деган таъвил билангина жаноза ўқишга рухсат берганлар.
3. «Ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас».
Мўмин бўлса, бировнинг нарсасини ўғирлармиди?! Ўғри учун бўладиган энг енгил ҳукм ҳам «Ўғрилик қилаётганда ундан иймон чиқиб туради», деган ҳукмдир.

Читать полностью…
Подписаться на канал