fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2661-савол
Қимор эмасми?


Ассалому алайкум! Бир гуруҳ ўқувчилари ўзаро дарсга кеч келишни олдини олиш мақсадида дарсга энг охири келган одам гуруҳ ўқувчиларига битта Пeпси ичимлиги олиб беришга келишиб олишса бу қимор бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
385. Насиҳат ҳақидаги оятлар ва ҳадислардан намуналар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
126. Ўпишиб кўришиш мумкинми?
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2660-савол
Сосискалар


Ассалому алайкум! Бир танишим Тeгeн гўшт маҳсулотлари чиқарадиган цeхда ишлайди. Унинг айтишича чўчқа гўштидан маҳсулот тайёрлангач мол ва товуқ гўшти ҳам ўша линяда (канвeйрда) чиқарилар экан. Кунига бир маротаба фақат иш тугаганда ювилар экан. Ҳалол гўштдан шу йўсинда тайёрланга сосискалар ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ўша чўчқа гўштини аралашиб кетишлиги ёки аралашмаслигига боғлиқ. Сиз айтгандек ювмасдан ишлатилганда аралашишлиги аниқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Islomuz_kanal #Зиёрат

Зиёрат

«Ҳилол-нашр» ҳамда Ислом.уз портали «Зиёрат» («Хотира») рукни остида туркум суҳбатларни эътиборингизга ҳавола этади. Ушбу лойиҳадан мақсад умрини дин хизматига бағишлаган уламоларимизнинг хонадонларини зиёрат қилиб, улар билан суҳбат қуриш, шунингдек, илм-маърифатга хизмат қилиб ўтган азизларимизнинг ворислари, оила аъзолари билан суҳбатлашиб, улар ҳақидаги хотираларни эълон қилиб боришдир. Зеро, буюк инсонларнинг умри тугамайди, фақат қалбларга, хотираларга кўчади ва келгуси авлодлар учун ибрат ўлароқ халқнинг ёдида яшашда давом этади.
Мазкур самимий суҳбатлар орқали аллома зотларнинг янги қирраларини кашф этасиз, уларга янада яқинлашасиз, уларни зиёдроқ тушуна борасиз. Ниятимиз динимизнинг ривожи, халқимизнинг маърифати, Ватанимизнинг равнақи йўлида хизмат қилган азизларимизнинг меҳнатларини, фаолиятларини эътироф этиб, бугунги авлодни улардан ибрат олишга ундаш, ўтганларимизнинг руҳини шод этишдир.

Зиёрат туркум суҳбатларини устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли ҳаёт йўлини ўрганишдан бошлаймиз.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2657-савол
Хотиннинг ишлаб топган пули


Ассалому алайкум! Аёл ишласа, у ишлаб топган пулини ўз ҳолича ишлатадими ёки эрниинг рухсати билан ишлатадими? Яъни аёл пулини ўзининг ота-онасига бериши ёки бошқа ўзи хоҳлаган нарсасига ишлатиши мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мулк аёлники бўлганидан кейин хоҳлаган жойга сарфлайди. Албатта эрнинг маслаҳати билан қилса яхши бўлади. Бу дегани фақат эр хоҳлаган жойга сарфлайди дегани эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
384. Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2655-савол
Шу ҳолатда таяммум қилиш


Ассалому алайкум! Мен яқинда номоз ўқишни ўргандим. Ўзим кўп қаватли уйнинг бир хонасини ижарага олиб тадбиркорлик билан шуғулланаман. Саволим шуки, пешин, аср, шом номозларини ўқишим учун тахорат қилишга имкон йўқ. Яъни, домда хожатхона 6 хўжалик учун битта. Аёлларга хам эркакларга хам. Ижарага олган хонамда эса шароит йўқ. Шундай ҳолларда Бомдод ва Хуфтон номозларида тахорат қилиб қолган номозларимда таяммум қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намозни бошлаганингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло ҳидоятда бардавом қилсин. Сизни ҳолатингизда таяммум мутлоқ жоиз эмас. Сиз бирор тоғора каби идиш олиб кириб бўлса ҳам баклашка каби идишда сув олиб таҳорат қилинг. Бу ҳеч қандай мушкул иш эмас. Маҳси ёки маҳси пайпоқ кийсангиз яна ҳам осонлашади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2653-савол
Саратон касаллигига шифо излаб


Ассалому алайкум! Бир киши сартон касаллиги учун тошбақа шўрва ичиш кeрак, дeб қолди. Бeморга шундай шўрва қилиб бeрса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаром нарса даволиги аниқ бўлса, тажрибадан ўтган бўлса ва ундан бошқа ҳалол дори бўлмаса, даволаниш мақсадида ўша дорини истеъмол қилиш жоиз бўлади. Бу дегани бир дорихонага борсангиз ҳалол дори бўлмаса ҳаромини олиб истеъмол қилавериш дегани эмас. Аллоҳдан қўрқадиган мутахассис бундан бошқа дориси йўқ деб тавсия қилса, бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2651-савол
Бу ҳадис аёлларга хам тегишлими?


Ассалому алайкум! Зуҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз мисвок қилиб, сўнг Қуръон ўқишга киришса, бир фаришта Қуръон эшитиш учун унинг атрофини айланади, ҳатто оғзини унинг оғзига олиб келади. Бас, унинг оғзидан чиққан ҳар бир оят фариштанинг оғзига киради. Агар мисвок қилмай Қуръон ўқиса, фаришта унинг атрофида айланади-ю, оғзини унинг оғзига олиб келмайди», деганлар.
Бу ҳадис аёлларга хам тегишлими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эркаклар ҳақида келган ҳадислар умумий маънода бўлса аёлларга ҳам тегишли бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
383. Ислом енгиллик динидир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2650-савол
Витрда қунут дуоси


Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр анчадан бeри намоз ўқияпман. Витр намозидаги қунт дуосини энди ёд оляпман. Ўрнига бошқа сура ўқийман, намозим дурустми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўрнига бошқа ўқимасдан ёдланг, ёдлаганингизча ўқиб борсангиз бир хафтага етмасдан ёдлаб оласиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2648-савол
Соч соқол бўяш


Ассалому алайкум! Мен сартарош бўлиб ишлайман, шариатимизда эркак кишига соч ва соқолини бўяш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳиннога бўяш мумкин, қорага бўяш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Хайруллоҳ домла Турматов: Ширк исканжасидаги дарахт

Каналга уланиш учун ушбу линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ислом.уз каналига уланиш учун линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
126. Ўпишиб кўришиш мумкинми?
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2659-савол
Кeлин салом ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олиб бораётган бу хайрли ишларингизга Аллоҳ барака бeриб, ажрини кўпайтириб бeрсин. Саволим кeлин салом қилиш ҳақида эди. Яъни бунда кeлинларни эгилиб салом бeриши ҳақида. Бир ҳадисни эшитишимча Муоз розияллоҳу анҳу Яманга бориб қарасалар аҳли китоблар ўз олимларига эгилиб, рукуга ўхшаб салом бeриб эҳтиром қилишар экан. Шунда Муоз розияллоҳу анҳу ўйлаб қолиб, бу ишга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳақлилар дeб, уларнинг олдиларига кeлиб шундай салом бeрганларида, у зот соллоллоҳу алайҳи вассаллам бундан қайтарган эканлар. Маърузада шундан кeйин аввалги шариатларда мавжуд бўлган таъзим саждаси бизларда мансух бўлган дeб айтилган. Кeлин салом қилиш ҳукмини айтсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Таъзим қилишда ҳаддан ошмаслик
Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади.
Таъзим ва икром ниятида сажда қилувчи кофир бўлмасада, ҳаром ишга қўл уриб фосиққа ҳукм қилинади. Ибодат ниятида Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилиш бирор бир уммат ва бирор бир шариатда ҳалол эмасдир. Чунки бундай қилиш ширк ҳисобланиб, барча анбиё ва расуллар ундан қайтарганлар. Таъзим ва икром саждаси эса аввалги анбиё ва расуллар шариатида жоиз бўлиб, Одам алайҳиссалом дунёга келишларидан олдин Аллоҳ таоло фаришталарни у зотга сажда қилишга буюрган. Юсуф алайҳиссаломнинг ота ва акалари ҳам унга сажда қилганлари Қуръони Каримда зикр қилинган. Бу сажда биздан олдинги шариатда бўлиб, Исломда уни мансуҳ(бекор) қилинганлигига умматнинг барчаси иттифоқ қилганлар. “Аллоҳ таолодан ўзгага сажда қилиш мутлақ ҳаром” деб ҳукм чиқарганлар.
وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ
Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидандир. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Агар Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз. (Фуссилат сураси, 37-оят).
Ислом шариати қўл бериб кўришишга рухсат берган. Аллоҳ таолонинг ибодатини қилаётган ҳолатдаги кўринишлардан рукуъ, сажда, қиёмда қўл боғлаб туриш каби ҳаракатларни Аллоҳ таолодан ўзгалар олдида қилишдан қайтарган.
صل حكم الانحناء عند التحية وأما الانحناء: عند التحية فينهى عنه كما في الترمذي عن النبي صلى الله عليه وسلم، أنهم سألوه: عن الرجل يلقى أخاه ينحني له؟ قال: لا مجلة البحوث الإسلامية
Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда:
“Салом бераётган вақтда эгилиб салом беришдан қайтарилган. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?” деб сўрадилар. Шунда у зот “Йўқ” дедилар. (“Мажаллатул буҳусил исламия”).
Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, инсоннинг инсонга икром ниятида қилган таъзими инсоннинг Аллоҳга қиладиган ибодат таъзими суратида бўлмаслиги керак.
Ҳозирги кунимизда ҳам ўзбекларнинг урф-одатларига қўшилиб кетган баъзи бир урфлар бор. Масалан, “келин салом”даги келиннинг бошқаларга таъзим қилиши ҳам худди намозда Аллоҳ таолога рукуъ қиладиган даражада эгилишга ўхшайди. Келиннинг бошқаларга таъзим шаклидаги саломи халқимизнинг чиройли ва ўзига хос одатларидан бўлсада, таъзимда рукуъ даражасигача эгилмасликка эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Аҳкамул Қуръан”. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2658-савол
Нуҳ алайҳиссалом ҳақида


Ассалому алайкум! Узтоз кимдан эшитганим эсимда йўқ. Нуҳ алайҳиссаломнинг аёли ва бир ўғиллари дўзахий бўлган, чунки улар шайтонни кемага киргизган экан. Шу ҳақида ҳадис келганми? Улар қандай ёмон иш қилишган?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шайтонни кемага киргизгани учун эмас, Нуҳ алайҳиссалом келтирган шариатга иймон келтирмагани учун бўлган. Ҳозирги кундаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган шариатга иймон келтирмаганлар каби. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2656-савол
Ўзни ўхшатиш


Ассалому алайкум! Баъзи Ғарб давлатларининг байрамлари ва ўзини тутишларига бугунги ёшларимиз ўртасида тақлид қилиш кузатилмоқда. Шу байрамларни нишонлаш ёки ўзини ўшаларга ўхшатиш мумкинми? Бунинг хукми қандай?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:

«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Шарҳ:
Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо…
Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.
Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демақ ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.
Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.
Худди шунингдеқ мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
125. Тумор ёзиб беринг...
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2654-савол
Дўстимнинг дастурхони


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бир дўстимнинг отасини ароқ заводи бор. Улар уйида зиёфат дастурхонига таклиф қилишса, бориб уларни дастурхонидан таомланиш биз учун ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани келтирган фойдаси ҳам ҳаромдир. Уни эвазига сотиб олинган нарса ҳам. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2652-савол
Фотиҳани бузиш гуноҳми?


Ассалому алайкум! Мен бир йигитга унаштирилган эдим, лекин фотиҳамни буздим. Сабаби фотиҳадан бир икки ой аввал у йигитни ўзидан 15 ёш катта аёл билан мунтазам зино қилиб юрганлигидан хабар топдим, ҳатто фотиҳадан сўнг ҳам бу иш такрорланган. Буни ўша йигит у аёлдан узоқлашгач, аламидан бор гапни аёлни ўзи менга айтиб берди. Мен бу ишлардан сўнг у йигитдан ниҳоятда кўнглим қолди ва фотиҳамни буздим. Шундан сўнг мени ҳамма қўрқитмоқда. Эмишки фотиҳани бузиш оғир гуноҳ, фотиҳаси бузилган қиз бахтсиз бўлади экан. Мен гуноҳ иш қилдимми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳеч қандай гуноҳ эмас. Аксинча тўғри йўлни танлаш, Аллоҳ буюрган покизаликка ҳаракат қилиш савоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинту Содиқ канали➡️

https://telegram.me/joinchat/BWwH_UBwhmhMMzXjF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2649-савол
Кўнгил тушиши


Ассалому алайкум! “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир”. (Ар. Роом сураси 21 оят). Бу билан сeвги муҳаббатниям қалбга Аллоҳни Ўзи солиб қўядими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа шундай бўлади, фақат никоҳдан кейин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2647-савол
Намоз фиқҳи


Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда саждадан бошни кўтарятганда дўпписи тушиб кетса, шу бош кийимини кўтариб кийиб олса, кўп иш бўлиб намозга тасир қилмайдими?
2). Ўнг томонга салом бериб бўлиб чап томонга бошини суриши билан бурундан қон оқса намозни ҳукми қандай бўлади?
3). Икки ракат суннати муаккада намозида охирги ракатида ташаххуд айтиб салом бериб юборса хеч нарса демай сахв саждасини қилиб давом эттирадими?
4). Агар бир жамоатда бир қори бўлсаку унинг кўзлари кўр бўлса, лекин жаоматни ичида қорироғи ўша бўлса ким имомлик қилади?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Намозни бузмайди.
2). Намоз адо бўлган бўлади.
3). Намозни тугатаверади.
4). Ўша кўзи ожиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал