fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2646-савол
Умр йўлдош танлашдаги ҳолатлар


Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп кизлар ношаръий болаларга эрга тегиб кетишяпти. Буни сабаби сал яхшироқ пул топса ёки қандайдир дунёвий ҳиссиётлар учун. Яъни ўзлари диндор қизлар ҳам шу ҳолатларга тушиб қолишятгани мени қийнаяпти. Тарихда уламолар қизларига подшоҳни уйидан совчилар келишига қарамасдан камбағал бўлса ҳам Аллоҳ ва унинг расулини дейдиган йигитларга эрга беришгани наҳот биз учун ибрат бўла олмаяпти. Мен ношаръий деяётган инсонларим, аввалам бор бенамозлар ва кейин Аллоҳ фарз қилган амалларни тарк қилувчи инсонлардир.
Нимага диндор қизлар бу борада оқсашяпти тушунолмаяпман ёки улар динининг моҳиятини билишмаяптимикин? Азиз устозлар мени бу ташвишга солаётган нарса ўринлими ёки ким хоҳласа ўшангами? Бенамоз, ноисломий ҳаёт кечирадиган бўлса ҳам тегиб яшаб кетаверишларига динимизда қайтариқ йўқми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта уларнинг қилаётган ишлари нотўғри. Чунки намоз ўқимаган кишилар эътиқод масалаларини ҳам билмасликлари аниқ. Ундай одамларнинг оғзидан билиб-билмай никоҳни узилиб кетишига сабаб бўладиган сўзлар чиқиб кетади. Кўплаб бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ота-оналар қиз беришда эҳтиёт бўлишлари шарт. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2645-савол
Аёл кишини эркак докторга кўриниши


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен яқинда бир домланинг марузасида врачлар ҳақида эшитиб қолдим. Яъни домланинг айтишича, эркак врач номахрам аёлни қурикдан ўтказса мумкин бўлади дейилган эди. Илтимос шу масала бўйича аниқлик киритиб берсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аввало аёл шифокорни қидириш, топиш керак. У касалликка аёл шифокор топилмаса зарурат юзасидан эркакка мурожаат қилиш мумкин. Имкон топиб маҳрами ёнида турсин. Биринчи ёки иккинчи борган жойда аёл йўқ бўлса эркакка учрайвериш ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2643-савол
Чошгоҳ вақти


Ассалому алайкум! Чошгоҳ вақтида солати Зуҳо ўқиларкан. Шундай ҳадис борми, чошгоҳ вақти қачон бўлади Ўзбекистон соати билан?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунларда эрталаб 9-10ларда.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَافَظَ عَلَى شُفْعَةِ الضُّحَى غُفِرَ لَهُ ذُنُوبُهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
382. Жоҳилликдан бирор нарсани тарк қилмаган кимса

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

49. Муроқаба видеолавҳасани Youtubeда кўриш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2640-савол
Қуръон тиловат қилиб юриш


Ассалому алайкум! Тахорат йўқлигида Қуръон тиловат қилиб юрса жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жунуб бўлмаса, ёддан ўқиб юрса бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2638-савол
Амал қилолмайдиган банда


Ассалому алайкум! Амри маруф наҳий мункар қилсаю ўзи амал қилолмайдиган банда ҳақида бирор ҳадис борми? Бу кимсанинг ҳукми нима?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бирор бир оят ёки ҳадисга амал қилолмаслик бошқа нарса, ўзини ўша оят ва ҳадисга амал қилувчидек кўрсатиши бошқа нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисга биноан ўзгаларга етказиш ҳар бир мўмин мусулмоннинг зиммасидаги мажбуриятдир. Бунда ўзингиз амал қилиш ёки қилмаслигингиз шарт қилинмаган. Лекин Аллоҳ таоло “Софф” сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ۝
2. Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?!
Шориҳлар ушба оятнинг тафсирида “Нега ўзингиз амал қилмайдиган нарсага ўзингизни амал қилувчи қилиб кўрсатасиз” деб шарҳлаганлар. Шунинг учун бирор оят ёки ҳадисни айтаётган инсон “биргаликда амал қилайлик” дейиши ва амал қилишга биринчилардан бўлиб киришиши керак. Бирор узр сабабли амал қилолмаса бу бошқа масала. Шунда ҳам ўша нарсани етказганнинг савобини олади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2636-савол
Қасддан қилмаса


Ассалому алайкум! Агар бирор бир инсон ўзида эмаслигида вас-васа ёки ичига жин кирганда ўзини жонига қасд қилса уни охирати нима бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Нафақат ундай инсонни балки ҳеч кимсани охирати нима бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2634-савол
Шу гап ростми?


Ассалому алайкум! Қайнона ва келиннинг исми бир хил бўлса, келин бефарзанд бўлар эмиш. Ростдан хам шундайми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями

Чтобы присоединиться к каналу:

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2632-савол
Нафл рўзани тутиш


Ассалому алайкум! Пайшанба, душанба кунлари қазо рўза дeя нийят қилиб ва бу кунларда тутиш суннат дeя рўза тутса, ҳам суннат ҳам қазо рўза тутган ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Суннат кунларида қазо тутган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси марказий дўкони иш жадвали

Манзил: Сўгалли ота кўчаси, 5-уй, Тошкент
телефон: +99871 2162927
email: info@hilolnashr.uz

@HilolNashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
380. Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2630-савол
Форслар ҳақида ҳадис


Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам форс одамлари яъни форсийлар хақида ҳам бирор бир маълумот айтганмилар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ كَانَ الدِّينُ عِنْدَ الثُّرَيَّا لَذَهَبَ بِهِ رَجُلٌ مِنْ فَارِسَ — أَوْ قَالَ مِنْ أَبْنَاءِ فَارِسَ حَتَّى يَتَنَاوَلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар дин сурайёда
(юлдузда) бўлса ҳам, Форсдан бир киши уни олиб кетади (ёки Форс болаларидан бири унга етади)», дедилар».
Муслим ривоят қилганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Мақола

Аллоҳ кузатиб турувчидир

Ўқиш учун линкни босинг
http://islom.uz/view/allox-kuzatib-turuvchidir

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2644-савол
Тасбеҳ намози тартиби


Ассалому алайкум! Устозлар, тасбеҳлар намозини ўқилиши ҳадисда қандай тушинтирилган? Саволим шуки тасбеҳ намозини 2-4-ракатларида Аттиҳиётни айтиб кейин тасбеҳ айтиладими ёки тасбеҳни ўзи кифоями? Агар Аттахиёт айтилса тасбеҳдан аввал айтиладими ёки тасбеҳдан кейинми? Тартиби қандай?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Аввал аттаҳийятини ҳам ўқилади.
Тасбеҳ намози
Икриманинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга қарата: «Эй амаки! Сизга бермайми? Сизга ўргатмайми?» деган сўзларни зикр қилиб, сўнг бундай дедилар: «Тўрт ракат намоз ўқийсиз. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бошқа бир сурани ўқийсиз. Биринчи ракатда қироатдан сўнг қиёмда «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» тасбеҳларини ўн беш марта айтасиз. Сўнгра рукуъга борасиз ва рукуъда -турганингизда мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз. Кейин бошингизни рукуъдан кўтарган вақтда ҳам яна тасбеҳларни ўн марта айтасиз. Сўнг саждага борасиз. Саждада турганингизда яна мазкур тасбеҳларни ўн бор қайтарасиз. Сўнг бошингизни саждадан кўтариб, яна мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз, сўнг яна сажда қиласиз ва унда яна ўн бор тасбеҳ айтасиз, сўнг бошингизни саждадан кўтариб, тик бўлишингиздан олдин яна ўн марта тасбеҳ айтасиз. Бу айтилган тасбеҳларнинг умумий адади етмиш бешта бўлади. Тўрт ракатни шу тахлитда адо этасиз. Агар бу намозни бир кунда бир марта адо этишга қодир бўлсангиз, уни адо этинг. Агар бир кунда адо этишга қодир бўлмасангиз, жума куни бир марта ўқинг. Агар жума кунида адо этишга қодир бўлмасангиз, уни бир ойда бир ўқинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, уни бир йилда бир бор адо этинг. Бунга ҳам имкон бўлмаса, умрингиз давомида бир бор «тасбеҳ» намози ўқиб қўйинг». Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2642-савол
Ўз жонига қасд қилиш (ўзини осиш)


Ассалому алайкум! Сўнги вақтларда ўз жонига қасд қилиш (ўзини осиб ўлдириш) жуда кўп кузатилмоқда. Савол шуки уларни орасида эндигина 14, 15, 16 ёшга тўлганлари ҳам бор. Уларни бунга нима мажбур қилиши мумкин ? Кўпчиликни фикри бўйича бу ҳам Аллоҳнинг иродаси ёки тақдирига битилган шу деб таъкидлашмоқда. Лекин, бу фикрга кўшила олмайман, сабаби ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳ. Энг қизиқарлиси уларни шу ёшларида ўз жонларига қасд қилишини қандай изоҳлаш мумкин ? Улар ҳали жуда ёш-ку ! Бу Аллоҳни иродаси деб таъкидлаётганларга қандай жавоб қилиш керак ?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ўша болаларни диний маърифатдан узоқ эканликлари учундир. Буни миллат душманлари аввалдан режалаштирган эди, ҳозирда мақсадларига етишди. Ўғил болалар масжидга бормасалар, қиз болалар диний таълимотдан маҳрум қолсалар, қизиқишларини телефон, интернет, телевизордаги бузуқ ғояларга қаратишади ва қаратишмоқда ҳам. Уларнинг натижаси сал нарсага хиссиётга берилиш, дунёда лаззатланиб қолишни асосий мақсад қилиб олиш ва орзуси амалга ошмаса жонига қасд қилиш бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2641-савол
Ердан топилган пул ҳақида


Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман. Деярли хар куни ишга автобусда бориб келаман. Шу вақтларда автобусдан пул топиб оламан ва шу пулларни олиб тўплаб жума куни намозга борганимда масжид эшиги ёнида мени наздимда муслима кўринган бир аёл боласи билан туради, шу аёлга савоб умид қилмасдан бераман. Саволим шуки шу қилаётган ишим тўғрими? Ёки пулларни олмаганим афзалми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Эгасини топиб бериш ниятида бўлса олинг ва топиб беринг. Акс ҳолда жавобгарликни зиммангизга олманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2639-савол
Шундай ҳадис борми?


Ассалому алайкум! Ота-онадан аввал қайнота ва қайнонани дуо қилинг дeган ҳадис борми? Мeнга “пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин қайнота қайноналарини дуо қилганлар” деган гапни айтишди. Шу гаплар тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Одамлар бир гапни гапириб гапини мўтабар қилиш учун ҳадис деб айтмоқдалар. Ҳадис бўлмаган гапни ҳадис дейишдан сақланиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу билан танишмиз.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учта муҳим масалани баён қилмоқдалар.
1.«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар».
Яъни, менинг билганим оз нарса, фақат биргина оят, деб ўтирманглар. Ўшани бўлса ҳам одамларга етказинглар, демоқдалар.
2.«Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ».
Бу иш рухсат берилган доирада бўлиши кераклигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Чунки бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончи ҳам қилманглар. Аллоҳга ва У зотдан ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, денглар», деганлар.
Шунинг учун уларнинг шариатимизга мувофиқ нарсаларини тасдиқлаймиз, шариатимизга номувофиқларини ёлғон, деймиз.
3.«Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин».
Билиб туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган нарсани у зотдан, деб гапириш шунчалар ёмон нарсаки, ким шу ишни қилса, дўзахий бўлиши турган гап.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Оз бўлса ҳам, ўзи билган илмни ўзгаларга етказиш зарурлиги.
2. Бани Исроил ҳақида шариатимиз изн берган маънода гапириш жоизлиги.
3. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахий бўлиши.
Ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилишга жуда муҳтожмиз. Билган нарсаларимизни оз-оздан бўлса ҳам, ўз биродарларимизга ўргатишимиз зарур. Қанчадан-қанча кишилар калимаи шаҳодатни ўрганишга муҳтожлар. Уларга бу нарсани билганлар ўргатмаса, ким ўргатади?
Қанчадан-қанча кишилар ақалли бир оятни ҳам, Қуръондаги кичик сураларни ҳам билмайдилар. Уларга ҳам билганлар ўргатмай, ким ўргатади?! Таҳорат, ғусл, намоз, жаноза ва бошқа кўплаб шаръий аҳкомларни билмайдиганларимиз кўп. Буларнинг ҳаммасини уларга биладиганлар ўргатиши лозим. Баъзи нарсаларни билганлар ундан ҳам кўра кўпроқ нарсаларни билишга интилишлари, ўзларидан кўпроқ биладиганлардан ўрганишлари лозим бўлади ва ҳоказо.
«Бани Исроил» ва бошқа аҳли китоблар ҳақида ҳам билганлар билмаганларга гапириб, шариатимизнинг уларга бўлган муносабатларини тушунтириб беришлари лозим. Чунки билимсизлик оқибатида улар билан нотўғри муносабат ва алоқалар вужудга келмоқда. Кишиларимиз адашиб, катта хатоларга йўл қўймоқдалар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилишининг ҳам олдини олиш лозим. Билиб-билмай, турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳақийқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, ҳадис айтиш яхши эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2637-савол
Намоз ўғриси


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз ўғриси ҳақида ҳадисни билмоқчи эдим, имкон бўлса шархлари билан келтириб берсангизлар. Бу балодан эҳтиёт бўлишимиз учун.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عن أبي قتادة رضي الله عنه قال قال: رسول الله صلى الله عليه وسلم: أسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمد وغيره
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намозни рукуъсини, саждасини ва хушуъсини тўлиқ қилмайди” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2635-савол
Ғайридинлар овқати


Ассалому алайкум! Хизмат сафари билан Хиндистонда бўлганимда фақат тухум ва балиқ истемол қилдим. Саволим шуки, ғайридинлар тайёрлаган гўштсиз овқатни ёки гўштли овқатни гўштини олиб ташлаб еса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Гўштсиз овқатни еса бўлади, лекин гўшт қўшилганни олиб ташлаб ҳам еб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2633-савол
Тушунарли, лекин тушуниб бўлмас ҳолатлар


Ассалому алайкум! Қайсидир имом хатиблар маълум масалаларда (закот садақа ва шунга ўхшаш) Аллоҳни қарздор қилинг деган мазмунидаги гапларни гапиришади. Ахир саломат юришинга, ишлашга қувват берган ва яна кўп неъматларни берган Аллоҳку. Қандай қилиб банда Уни қарздор қилиш мумкин? Ақли расо киши буни мумкинмаслигини аниқ билади. Айтингчи бу хақида имомларга эътироз билдириш ўринлими ёки улар бунга хақлими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Муззаммил” сураси 20-оятида марҳамат қилади:
فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝
«Энди ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасанаа» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Оятда келган
«Аллоҳга «қарзи ҳасанаа» беринглар» жумласи ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтишимиз лозим.
«Қарзи ҳасана» – бировга қарз бериб, устига устама олмаслик, яъни судхўрлик қилмасликдир.
Оятда одамларга бериладиган қарз Аллоҳга нисбат берилаётгани бойларга танбеҳдир. Яъни «Камбағал-муҳтожга қарз берганинг Аллоҳга қарз берганинг билан баробар. Камбағалга миннат қилмагин. Балки раҳмат айтгин, чунки у сенинг савобга сазовор бўлишингга сабаб бўлди», деганидир.
Ислом таълимотлари ҳар бир нарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва, иншааллоҳ, шундай бўлиб қолади. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
381. Болани Қуръони Каримга боғлашнинг 25 йўли

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2633-савол
Жаннатга тушиш


Ассалому алайкум! Бир аёлни турмуш ўртоғи вафот этган бўлса. У яна иккинчи марта турмушга чиқса. У аёл ҳам ва эрлари хам жаннатга тушадиган бўлса. У аёл қайси бири билан бирга жаннатга киради? Шу ҳақида ҳадис борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида икки хил жавоб берилган. Биринчисига кўра аёлда танлаш ихтиёр бўлади, иккинчи қавлга кўра эса охирги турмушга чиққани билан – дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2631-савол
Балиқ


Ассалому алайкум! Саволимнинг мазмуни шундай: Балиқ ҳалол таом бироқ Аллоҳнинг исмини зикр қилмасдан сўйилган ҳалол жонзотлар ҳам ҳаром ҳисобланади. Мeн Aмeрикада мол ва қўй гўштини eмайман, чунки уларнинг сўйилиш мeзони биз мусулмонларга хос тарзда эмас. Бироқ инсон адашувчи ва унда турли хил истаклар бўлиши табиий. Савол: бу eрда магазиндаги балиқ мусулмонлар учун ҳалол ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Балиқни оқувчи қони бўлмагани учун мол қўйларга ўхшаб сўйиш шарт эмас. Қандай йўл билан ўлдирилса ҳам ҳалол бўлаверади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Гўзал_ўрнак

Ширинсўз ва очиқ чеҳра бўлиш

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 88-оятида: «Мўминларга қанотингни пастлат!» дея марҳамат қилади.

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадилар: «Бирингиз яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақлансин! Агар топа олмаса, яхши сўз билан (сақлансин!)» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир бўғим учун ҳар куни садақа лозимдир. Кишига уловига минишга ёрдамлашиш ёки юкини унинг устига ортиб бериш садақадир. Яхши сўз ва намоз сари юрган ҳар қадам садақадир. Йўлни кўрсатиб юбориш садақадир», дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).


Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2630-савол
Форслар ҳақида ҳадис


Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам форс одамлари яъни форсийлар хақида ҳам бирор бир маълумот айтганмилар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ كَانَ الدِّينُ عِنْدَ الثُّرَيَّا لَذَهَبَ بِهِ رَجُلٌ مِنْ فَارِسَ — أَوْ قَالَ مِنْ أَبْنَاءِ فَارِسَ حَتَّى يَتَنَاوَلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар дин сурайёда
(юлдузда) бўлса ҳам, Форсдан бир киши уни олиб кетади (ёки Форс болаларидан бири унга етади)», дедилар».
Муслим ривоят қилганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2629-савол
Саддам исмининг маъноси


Ассалому алайкум! Исмим Саддам, маъносини билмайман арабча исм дeйишади. Шу хақида маълумот бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Араб тилида “С” ҳарфини ифодаловчи учта ҳарф бор. Саддам деган “син” билан бўлса тўсувчи, ўзгартирувчи, бирор нарсага ўта хирс қўювчи маъносини билдиради. “Сод” билан бўлиб Соддам бўлса, қийин вазиятга тушиб қолувчи ва кўнгилсиз воқеъаларга аралашувчи маъносини билдиради. Қаттиққўл маъноси устун. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал