fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2628-савол
Ҳазм қилиш дорилари ҳақида


Ассалому алайкум! Ман овқат хазм қиладиган дори (мезим ва креон) истемол қиламан. Камдан кам холатларда, лекин бугун эшитиб қолдимки ўша дорига чўчқанинг ошқозон ости бези қўшилар экан. Ўша дори ҳам ҳаромми? Ундайлигини билмасдан овқат хазм қилади деб ичар эдим, чунки уни инструкциясига ўзбекчасига ёзилмаган эди. Ман харом нарса истемол қилган ҳисобланаманми? Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаромни дори сифатидан истеъмол қилиш учун уни шифо эканлиги тажрибадан ўтган бўлиши ҳамда унинг ўрнини босадиган ҳалол дорини топилмаслиги шарт қилинган. Аллоҳдан қўрқадиган врачлар билан маслаҳатлашинг, ўша дориларни синтетик йўл билан олинадигани ҳам бор. Ўшандан истеъмол қилинг. Билмасдан истемол қилганингизга истғфор айтинг ва тавбада бўлинг. Валлоҳу аълам!




«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2627-савол
Саҳоба Али ҳақларида


Ассалому алайкум! Мeн суҳбатлашётган одамлардан Али розияллоҳу анҳунинг жасадларини кафанлангандан кeйин топишолмаган, Аллоҳ уларни қабрларини ҳeч ким билмаслигини ҳоҳлаган дeйишганини эшитиб бу заиф ҳадис бўлса кeрак дeсам, бу ишончли одамни гапи дeйишди. Илтимос шу ҳақида маълумот бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! У киши кечқурунда дафн қилинган ва изи йўқотилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2625-савол
Эрнинг ҳаққи


Ассалому алайкум! Фотима онамиз эри Али розияллоҳу анҳуни ранжитиб қўйиб, узр сўраганлари ва ҳазрати Али охири кулиб юборган эканлар. Фотима онамиз бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида “Агар эрингиздан узр сўрамасдан ўлиб кетганингизда сизга жаноза ўқимасдим” деган эканлар. Бу ҳадис саҳиҳми? Эрини ранжитиш аёл киши учун шу даражада оғирми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эрни ранжитиш шу даражада оғир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш йўқ. Мабодо кимдир бирортасига сажда қилиши жоиз бўлганида эрларнинг аёлларни устида ҳаққлари улканлигидан аёлларни эрларига сажда қилишга буюрар эдим” деганлар. Фуқаҳолар ота-онани исми билан чақириб, “фалончи дада, фалончи она” дейиш жоиз бўлмаганидек аёл кишига эрининг исмини айтиб чақириш ҳам жоиз эмас – деганлар. Сиз келтирган ҳадис саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
379. Қуръонни қандай ўқиймиз?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2624-савол
Ихтиёр


Ассалому алайкум! Қиз болани ихтиёри унинг отасида, отаси вафот этган бўлса ака укаларида, қиз турмушга чиқса ихтиёри унинг эрида бўлади. Саволим; агар эри вафот этса ва қиз эрининг уйида яшаса ихтиёри кимда бўлади? Эрининг вафотидан кейин қайнота бeгона ҳисобланадими? Қолган оила аъзоларичи?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қайнота маҳрам бўлсада, у билан ёлғиз қолмаслик керак. Аёлнинг иддаси чиққунича эрнинг уйида ўтиради, иддаси тугагач эридан қолган нарсалардан мерос олади. Агар мерос тақсими бўйича аёлга уй мерос бўлиб тегса ўша уй аёлники бўлади. Эри вафот топгач эрининг ака-укалари билан бирга яшаши жоиз эмас. Эри ўлган аёлнинг ихтиёри ўзида бўлади ва яна турмушга чиқишида ўзидан рухсат олинади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Учинчи киши: “Эй бор Худоё! Мен бир фарақ гуручга мардикор ёллаган эдим. У ишни бажариб бўлганидан сўнг:
“Ҳаққимни бер”, деди.
Мен унга ҳаққини кўрсатдим. У олишга рағбат қилмади. Мен ўша гуруч(шоли)ни экишда давом этавердим. Ундан бир қанча сигир ва молбоқарлар орттирдим. У қайтиб келиб:
“Аллоҳдан қўрқ!” деди.
Мен унга:
“Анави сигирлар молбоқарлари билан сеники, олавер”, дедим. У:
“Аллоҳдан қўрқ! Мени истеҳзо қилма!” деди.
“Сени истеҳзо қилаётганим йўқ, олавер”, дедим.
У олди. Агар мен шу ишни Сенинг розилингни тилаб қилганимни билсанг, қолган қисмини ҳам очиб юбор”, деди.
Бас, Аллоҳ очиб юборди”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Чиқиб, юриб кетдилар”, дейилган.

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.
Уламоларимиз ушбу ҳадисни далил қилишиб, яхши амалларни васила қилса бўлади, лекин шахсларни эмас дейдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2621-савол
Тўйдан олдинги муносабат


Ассалому алайкум! Зино ишни катта гунохлигини ҳамамиз яхши биламиз. Йигит ва қиз ақд-паймон қилса ва уйдагилар ҳам рози бўлса, лекин тўй қилишга қурби етмайроқ турса, йигит ва қиз тўйи бўлгунча ўпишса ёки қучоқлашса булар ҳам катта гуноҳми? Лекин булар севишганлар ўртасида бўлиб турадиган нарсаку? Бу ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ишлар хамманинг бошидан ўтади, бунда биз ёшлар нима қилишимиз керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу севишганларни эмас, балки фосиқлар ўртасида бўладиган ишдир. У ҳам зино ҳисобланади. Тўй бўлиши аниқ бўлса никоҳлаб олиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2619-савол
Интeрнeтда вақт сарфлаш


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволимни изтироб билан йўлламоқдаман. Минг афсуслар бўлсинки, одамлар умрини нақадар камлигини, тeз ўтишини англаб eтишмаяпти. Наҳотки кимгадир лайк босиб, расм жойлаштириб, модага эргашиб, бўлган-бўлмаган хабарларни ўқиб умрни ўтказиш ҳаёт мазмуни бўлса?! Асл мазмун Аллоҳ таоло буюргандай яшаш эмасми?! Энг азиз инсонларим умрини интeрнeтда ўтказиб сарф қилиб юбораётганини, унда номаҳрамлар билан алоқа қилишини билиб қаттиқ юрагим оғриди. Аллоҳ ҳузурига турғазилганимизда ўтказган ҳар дақиқамиз учун ҳам сўраламизку ахир. Илтимос уларга яхши маслаҳатлар бeринглар, зeро қилган хатоларини тафаккур билан англаб eтишса. Катта раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида икки катта китоб ҳам ёзилган. “Вақтнинг қадри” ва “Ижтимоий одоблар” деган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2617-савол
Тиш олдирганда қон тўхтамаслик


Ассалому алайкум! Устозлар олдиндан жавоб учун раҳмат. Эрталаб тиш олдиргандим, қон тўхтамади. Қон чиқиб хуфтон вақтигачам давом этди. Тахорат олиб намоз ўқиёлмадим. Шунда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Таҳорат олиб намозни ўқийверишингиз керак эди. Қон оқиб турганлар ҳам соҳиби узр ҳисобланадилар. Улар ҳар намозга алоҳида янги таҳорат олиб, гарчи қон оқиб турса ҳам намозларини ўқийдилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ЖУМА_ФАЗИЛАТЛАРИ
Илм ҳамда бўш вақт

Инсон бир оз ўқиб қанадайдир маълумот олганидан кейин, ўзига кўп билим олгандек туйилиши ва бўлади-да, деб бошқа фойдасиз ишлар билан машғул бўлиши шайтоннинг унга бўлган таъсиридандир. Солиҳ салафларимизнинг ҳаётларидан намуналарни ўқиб уларнинг вақтга, таҳсилга қанчалaр эътибор қилганларини биламиз. Улар шунча кўп талаби илм қилсалар ҳам, ҳеч қачон бўлди, биз кўп нарсани жамладик, дейишмаган. Балки илмга етишганлари сари янада интилаверишган. Илмнинг кўплиги кўп китоб йиғиш, талаби илмга кўп даъво қилиш билан бўлмайди. Илм бир нурки, Аллоҳ ўша нур ила ҳақиқий илм талабнинг кўксини мунаввар қилади.
Давоми:


Батафсил

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2614-савол
Пирнинг вазифалари


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пирга қўл бeриш яъни байъат қилиш дeвона бўлиш тўғрими? Бир тақволи одам бор, лекин жума намозига чиқмайди. Нега десам пиримиз чиқманглар деган дейди. Ўзи пирни бeрган вазифаларини бажариш қанчалик муҳим? Шуни тушунтириб бeрсангизлар,

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариатга қилчалик зид иш тутган тариқат сохтадир. Сиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Тасаввуф ҳақида тасаввур” номли китобини ўқинг. Ҳозирда кўпчиликнинг тақвони ўлчайдиган тарозиси ҳам бузилган. Ўзларига пирларни кашфи, тушлари, қалбига келган хаёлларини ҳужжат деб билиб, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган амалларни бир пулга олишмайди. Жума намози оят билан фарз қилинган бўлса, қандай қилиб қасддан уни тарк қилувчиси тақводор бўлиши мумкин. Бу ҳолат, араб ҳарфларини ҳам билмайдиган фолбин ва кинначиларни олим деб билишга ўхшайди. Фарқи улар «одамларим» дейишса булар «пирларимиз» дейишади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Сарҳад билмас кутубхона

Ўзбекистонда ягона «Ҳилол» виртуал кутубхонасининг қамрови янада кенгаймоқда


«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ташаббуси билан яратилган «Ҳилол» виртуал кутубхонаси эндиликда мамлакатимизнинг исталган нуқтасида ўрнатилиши мумкин. Кутубхонага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг электрон форматга ўтказилган барча китоблари жойлаштирилади. Ҳозирги кунда кутубхона фонди муаллифнинг 114 та китобидан иборат бўлиб, келгусида уларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб, таркиби янгиланиб боради. Дастлаб Тошкент шаҳридаги дўконларимизда иш бошлаган бу кутубхона энди вилоятлардаги барча филиалларимизда ҳамда жомеъ масжидларда ишга туширилиши мумкин.

Виртуал кутубхонадан фойдаланиш жуда осон:

Кутубхона ишлаб турган ҳудудга ташриф буюринг

телефон, планшет ёки ноутбукингизни «Kutubxona» WiFi тўлқинига уланг.

www.kitoblardunyosi.uz интернет манзилини ёзсангиз, кутубхонанинг бош саҳифаси ўзи очилади.


Излаган китобингизни дўконлардан топа олмадингизми, тўппа-тўғри виртуал кутубхонага марҳамат қилинг – у ердаги китоблар ҳеч қачон тугаб қолмайди.

Виртуал кутубхонанинг яна бир афзаллиги шуки, янги китоблар ҳали чоп этилмай туриб, уларнинг электрон нусхаси китоб жавонимиздан ўрин олади. Мана, яқинда чоп қилинадиган янги китоб – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби ҳам виртуал кутубхонамиздан ўрин олган.

«Ҳилол-нашр» нашриёти ушбу қулай, инновацион лойиҳани китобсевар халқимизга туҳфа қилар экан, виртуал кутубхонани барча турдаги таълим муассасалари, масжид-мадрасалар ҳамда исталган жамоат жойларига ўрнатиб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Аллоҳ таоло ушбу кутубхонани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан садақаи жория сифатида ҳусни қабул айлаб, қиёматга қадар ажру савобларидан баҳраманд қилсин!

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@infoislomuz_kanali

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола

Исмул Аъзам

Ўқиш учун линкни босинг
👉http://islom.uz/view/ismul-azam-2

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2626-савол
Альбомда расм сақлаш


Ассалому алайкум! Мен излаш хизматидан расм ҳақида саволларга жавобларни топиб ўқидим. Уйимизда эски опоқи эналаримизни расмлари мавжуд. Бундан ташқари ўзимизникилар ҳам. Ушбу расмларни албомда сақлаш мумкинми? Яъни осиб қўймасдан. Шунда раҳмат фаришталари уйимизга кирадими ёки ҳаммасини ёкиб юбориш керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албомда жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола

Қуръонни қандай ўқиймиз?

Ўқиш учун линкни босинг
👉http://islom.uz/view/kuronni-kandai-okiimiz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Тез кунларда каналда янги рукнлар бошлаш арафасида турибмиз.
Дуо қилиб турасизлар...

Админ

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2623-савол
Қарзни тўлаш


Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ёшим 54да 1972-йили бир қари тикувчи аёлга 20 рублдан 2та кўйлак тиктирганман. Битта кўйлакни пулини бeриб, иккинчи кўйлакни пулини кeйин бeришга кeлишганман. Пулни бeриш учун борганимда у аёл кўчиб кeтибди, топишни иложи бўлмади. Ҳозирги пайтда вафот этган бўлса ҳам кeрак, ҳeч тополмадим. Қарздан қандай қутилсам бўлади? Садақа қилсам нeча пул садақа қилишим кeрак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзи вафот қилган бўлса имкон қадар меросхўрларини топишга ҳаракат қиласиз. Пулни беришда ўша вақтда 20 рублга қанча тилло сотилган бўлса, ўшанча қийматни берасиз. Мабодо топишни имкони бўлмаса ўша аёлнинг номидан ўшанча миқдорни садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2622-савол
Буни қандай тушиниш мумкин?


Ассалому алайкум! Агар сизни олдингизда катта мушкулотлар турган бўлса қачонлардир бирор холис амалингизни эслаб уни Аллоҳга васила қилинг — деган гапни қандай тушиниш мумкин? Ахир қилган амалларини эслаб миннат қилгандай бўлиб қолмайдими

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Миннат бўлмайди.
عَنِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا ثَلاَثَةُ نَفَرٍ يَمْشُونَ أَخَذَهُمُ الْمَطَرُ فَأَوَوْا إِلَى غَارٍ فِي جَبَلٍ فَانْحَطَّتْ عَلَى فَمِ غَارِهِمْ صَخْرَةٌ مِنَ الْجَبَلِ فَانْطَبَقَتْ عَلَيْهِمْ فَقَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: انْظُرُوا أَعْمَالاً عَمِلْتُمُوهَا صَالِحَةً ِللهِ فَادْعُوا اللهَ بِهَا لَعَلَّهُ يُفَرِّجُهَا عَنْكُمْ قَالَ أَحَدُهُمْ: اللَّهُمَّ إِنَّهُ كَانَ لِي وَالِدَانِ شَيْخَانِ كَبِيرَانِ وَلِي صِبْيَةٌ صِغَارٌ كُنْتُ أَرْعَى عَلَيْهِمْ فَإِذَا رُحْتُ عَلَيْهِمْ حَلَبْتُ فَبَدَأْتُ بِوَالِدَيَّ أَسْقِيهِمَا قَبْلَ بَنِيَّ وَإِنِّي اسْتَأْخَرْتُ ذَاتَ يَوْمٍ فَلَمْ آتِ حَتَّى أَمْسَيْتُ فَوَجَدْتُهُمَا قَدْ نَائِمَيْنِ فَحَلَبْتُ كَمَا كُنْتُ أَحْلُبُ فَقُمْتُ عِنْدَ رُءُوسِهِمَا أَكْرَهُ أَنْ أُوقِظَهُمَا وَأَكْرَهُ أَنْ أَسْقِيَ الصِّبْيَةَ وَالصِّبْيَةُ يَتَضَاغَوْنَ عِنْدَ رِجْلَيَّ حَتَّى طَلَعَ الْفَجْرُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ لَنَا فُرْجَةً نَرَى مِنْهَا السَّمَاءَ فَفَرَجَ اللهُ فَرَأَوُا السَّمَاءَ. وَقَالَ اْلآخَرُ: اللَّهُمَّ إِنَّهاَ كَانَتْ لِيَ بِنْتُ عَمٍّ أَحْبَبْتُهَا كَأَشَدِّ مَا يُحِبُّ الرِّجَالُ النِّسَاءَ وَطَلَبْتُ مِنْهَا فَأَبَتْ حَتَّى آتِيَهَا بِمِائَةِ دِينَارٍ فَبَغَيْتُ حَتَّى جَمَعْتُهَا فَلَمَّا وَقَعْتُ بَيْنَ رِجْلَيْهَا قَالَتْ: يَا عَبْدَ اللهِ اتَّقِ اللهَ وَلاَ تَفْتَحِ الْخَاتَمَ إِلاَّ بِحَقِّهِ فَقُمْتُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا فُرْجَةً فَفَرَجَ وَقَالَ الثَّالِثُ: اللَّهُمَّ إِنِّي اسْتَأْجَرْتُ أَجِيرًا بِفَرَقِ أَرُزٍّ فَلَمَّا قَضَى عَمَلَهُ قَالَ: أَعْطِنِي حَقِّي فَعَرَضْتُ عَلَيْهِ فَرَغِبَ عَنْهُ فَلَمْ أَزَلْ أَزْرَعُهُ حَتَّى جَمَعْتُ مِنْهُ بَقَرًا وَرُعَاتَهَا فَجَاءَنِي فَقَالَ: اتَّقِ اللهَ قُلْتُ اذْهَبْ إِلَى تِلْكَ الْبَقَرِ وَرُعَاتِهَا فَخُذْ فَقَالَ: اتَّقِ اللهَ وَلاَ تَسْتَهْزِئْ بِي فَقُلْتُ: إِنِّي لاَ أَسْتَهْزِئُ بِكَ فَخُذْ فَأَخَذَهُ فَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنِّي فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ مَا بَقِيَ فَفَرَجَ اللهُ، وَفِي رِوَايَةٍ فَخَرَجُوا يَمْشُونَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уч нафар киши йўлда кетаётган эканлар, ёмғирда қолибдилар. Тоғдаги ғорга кириб олибдилар. Бас,
(уларнинг ғорига) тоғдан бир харсанг тушиб, чиқар йўлларини тўсиб қолибди. Улар бир-бирларига:
“Аллоҳ учун қилган солиҳ амалларингизга бир назар солиб, уларни васила қилиб Аллоҳга дуо қилинглар, шоядки, сизларга кушойиш берса”, дебдилар.
Улардан бири:
“Эй бор Худоё! Албатта, менинг қари ота-онам бор эдилар. Менинг кичик ёшдаги болаларим ҳам бор эди. Уларнинг барчасининг риоясини қилардим. Уларнинг олдига қайтиб келсам сут соғиб, болаларимдан олдин ота-онамга ичирар эдим. Бир куни кеч қолиб, кечасигача кела олмадим. Келиб, икковларини ухлаб қолганларини кўрдим. Одатдагидек, сут соғдим ва ота-онам икковларининг бош тарафларида уйғотиб юбормай, деб кутиб турдим. Болаларга ичиришни ҳам эп кўрмадим. Болалар очликдан оёғим остида қичқиришар эди. Тонг отгунча шу ҳолда турдим. Агар Сен шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга бир тирқиш очгин, осмонни кўрайлик”, деди.
Бас, Аллоҳ тирқиш очди. Ундан осмонни кўрдилар.
Бошқаси эса: “Эй бор Худоё! Мен амакимнинг қизига эркаклар аёлларга энг ашаддий муҳаббат қўйишларидек муҳаббат қўйган эдим. Бас, ундан талаб қилдим. У
(қиз) бош тортди. У ўзига юз динор беришимни сўради. Мен пулни жамлаб келиб, уни ушлаб, икки оёғи орасига тушдим. Шунда қиз:
“Эй Аллоҳнинг бандаси! Аллоҳдан қўрқ! Узукни ҳаққини бермасдан очма!” деди.
Мен ўрнимдан турдим. Агар шу ишни Сенинг розилигингни тилаб қилганимни билсанг, бизга яна ҳам каттароқ тирқиш оч”, деди.
Бас, яна тирқиш очди.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2620-савол
Талоқ ниятини қилмаса


Ассалому алайкум! Эр аёлига талоқни ният қилмай гап орасида «ёқмаётган бўлса нарсаларизни йиғиштириб кетинг» деса талоқ тушадими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилмаса тушмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2618-савол
Аллоҳнинг макри


Ассалому алайкум! «Гунохи кабиралар» номли китобда катта гунохлардан бири Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш эканлигини ўқиб қолдим. Айтингчи, Аллоҳнинг макри нима ва бунда нималар назарда тутилган?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Инсонга берилаётган ҳар бир неъматда Аллоҳнинг синови бор. Шуни унутиш Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш, яъни Аллоҳнинг макрига бепарво қараш ҳисобланади ва бу китобда келганидек гуноҳи кабирадир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2616-савол
Қасос ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳамкасбим бир кишига қарз бериб анчадан буён ололмай юрибди, яқин кунларда бериб қолиши эҳтимоли бўлаяпди. Ҳамкасбим сизлардан шу масалада маслаҳат сўраб беришни айтиб, қарзини олгандан сўнг йўқотган вақти, кўрган зарарлари, пулсиз бўлган дамларининг маънавий зарарларини қарздордан ундиришга шаръий нима кўрсатмалар борлигини сўраяпди ?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қарзни берган кунидан бошлаб ҳар бир куни эвазига Аллоҳ таоло ҳузурида улкан савоблар бор. Бошқа нарса олиши ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2615-савол
Бошқа усталарни ишлатиш


Ассалому алайкум! Устозлар, мен ремонт қурилиш устасиман. Ишларим кўплигидан бошқа усталарга иш бераман ва бундан фойда қиламан. Ҳатто охирги пайтда ишламай ҳам қўйдим. Шу пуллар менга ҳалолми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мижозлар буни ҳақиқатини билишса ва рози бўлишса жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2613-савол
Ибодатларим


Ассалому алайкум! Яқинда онамиз вафот этдилар(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин). Ҳаётларида жуда меҳрибон, меҳнаткаш, саришта бўлганлар. Бировнинг ҳақидан жуда қўрқардилар, ғийбатни ёмон кўрардилар. Бизларни ҳам доимо ҳалол яшашга ўргатардилар. Ётиб қолмасларидан аввал доимо намозларни вақтида ўқирдилар. Охирги йиллар кўзлари ожиз бўлиб қолди, юролмай ётиб қолдилар. Шунда ҳам истиғфор айтиб ётдилар. Бизлардан тинмай узр сўрардилар, сизларни уринтириб қўйдим деб. Онамларни кўргани келганлардан яхши аёл эдиларку нимага шунча азобланяптилар деган гапни эшитардим. Уларга мен бу Аллоҳни синови дердим. Жон чиқар пайтларида шу йил 1 октябрь Ашуро кунида бомдод вақтида узилдилар. Намозимни ўқиб бўлиб сув томизиб Ёсин сурасини ўқидим, кетидан Мулк сурасини ўқиб тугататаётганимда қаттиқ ғўлдираш билан жонлари узилди. Назаримда жон чиқишда анча қийналдилар. Энди ҳар куни ўйлайман нимага бундай бўлди, яхши инсонлар осон пуф деб жон бериб қўяди деб ўқигандим. Нега бундай бўлди деб ҳеч ўйимга етолмаяпман.
2). Мен бомдоддан бир соат аввал туриб Таҳажжуд намози ўқиётгандим. Холамлар таҳажжудни ҳар кун ўқиб бўлмаслигини эшитгандим дедилар. Ҳар кун ўқисам бўладими?
3). Бомдод намози вақти кирганда зикр ва истиғфор айтиб қуёш чиқишига 40 дақиқа қолганда бомдод намозини ўқияпман. Кейин Ёсин ва Таборак сураларини ўқиб истиғфор айтаман. Бу тўғрими?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
1). Саййидул муфассириин Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, саййидул муҳаддисин имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ва яна минглаб жаннатийлиги башорат берилган ва валийлиги тан олинган олим олималарнинг ҳам кўзлари умрларининг охирида ожиз бўлиб қолган.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ قَالَ إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الْجَنَّةَ». يُرِيدُ عَيْنَيْهِ. تَابَعَهُ أَشْعَثُ بْنُ جَابِرٍ وَأَبُو ظِلَالٍ عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ: «Бандамни икки суюклиси билан синовга солсам-у, у сабр қилса, икковининг эвазига унга жаннат бераман», дейди», деяётганларини эшитдим. У зот икки кўзни назарда тутган эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Жон чиқишини қаттиқ бўлиши инсонни барча гуноҳларига каффорат бўлади. Гоҳида Аллоҳ таоло бандасини гуноҳдан пок ҳолда вафот топишини ирода қилиб шундай ажални тақдир қилади. Минглаб валиюллоҳ зотларни тирик туриб терисини шилиб олишган. Қанчалаб саҳобаларни аввал инсон тарихида бўлмаган азоблар билан азоблашган. Ўзимиз билган қанча иймон келтирмаганлар ҳеч ким билмай ўлишган. Бу уларни Аллоҳга муқарраб эканлигига далолат қилмайди. ҳозирги кундаги одамларнинг яхшилик ва ёмонлик борасидаги ўлчов торозлари бузилиб қолган.
2). Ҳолангиз нотўғри гапирибди. Ҳар куни ўқиса бўлади.
3). Тўғри. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
378. Аллоҳга бандалик шарафдир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЭЪЛОН!

Диний маърифий хабарлар бериб борувчи @Info_islom_uz каналимиз техник сабабларга кўра эндиликда янги @infoislomuz_kanali да хабарлар бериб боради.

Эслатиб ўтамиз ушбу каналда, диний маърифий хабарлар, ислом олами мусулмонлар ҳаётида содир бўлаётган янгиликлар ва турли хил кашфиёт ва тадқиқотлардан ҳам воқиф бўлишингиз мумкин!

Каналга аъзо бўлиш учун қуйидаги линкни босинг
👇👇👇
/channel/Infoislomuz_kanali

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2612-савол
Жинлар ҳақида


Ассалому алайкум! Устозлар, ҳаётда жинлар билан боғлиқ бўлган турли хил ҳодисаларга дуч кeлдим. Ман жинлар борлигига ва улар ҳам Аллоҳнинг махлуқотлари эканлигини биламан, лeкин улар инсон саломатлигига зиён eтказиши ҳақида аниқ бир илмга эга бўлмаганим учун доим бу мавзудаги фикрлар мани қийнаб кeлади. Мани укам ёшлигидан оёғида суяк нотўғри ўсгани ҳисобига бир оёғи доим оғриқ билан юради. Ёши 19да, шифокорларга кўрсатдик, муолажа ҳам давом этмоқда, ҳатто опeрация ҳам бўлди, аста сeкин тузалиб бормоқда. Бизни қишлоқ масжиди имомининг яқин кишиларидан бўлган бир одам билан алоқаларимиз яхши. У киши қобилиятли одам бўлиб кўпчиликка дам солиб ҳам турадилар. Бир куни укам у киши билан гаплашиб туриб оёғи ҳақида айтибди. Шунда у киши укамни бу дардларни сабаби сиз ёшлигингизда энангиз(онасининг онаси) чироқ қўйган жойга ҳожат чиқаргансиз. Булар барчаси шунинг аломати дeб айтибдилар. Саволим шуки ҳақиқатда жинлар инсон саломатлигига зиён eтказа оладими?
2). Ота оналаримиз бизга тунда турли ҳил жойларда ва айниқса турли хилдаги сув ҳавзаларини олдида танҳо юрмай бундай жойларда эса асло танҳо ухламанглар жинлар зиён eтказиши мумкин дeб тарбия бeришган. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса биз эркак кишимиз ва оила боқиш учун дeҳқончилик билан шуғулланамиз, шу сабабли айниқса ёз кунлари далаларда дeҳқончилик қилиб турли хил жойларда тунашга тўғри кeлади. Бунда айниқса экинга сув қўяётганда сувни бошқалар очиб кeтмаслиги учун турли катта сув ҳавзалари олдида сувни туни билан пойлашга тўғри кeлиб қолади ва ҳатто шу жойда баъзида танҳо ухлашга ҳам тўғри кeлади. Шундай ҳолатда биз нима қилайлик?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Биринчидан домла нотўғри гапни айтибди. Чунки ёшлигида нима бўлганини Аллоҳ билади. Бу ғайбни билишни даъво қилишга киради. Жинларни зарар етказишига келсак, тўғри. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқувчиларга бу нарса зарар қилмайди.
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини вазифа қилиб олиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал