fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2611-савол
Номаҳрамга илм ўргатиш


Ассалому алайкум! Ёшим 20да, мендан бир ёш кичик номахрам заифа танишим бор. Тиббиёт институтига кириш учун тайёрланади. Билган илмимни унга хам ўргатишни илтимос қиляпти. Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадис сизни ёлғиз қолишингизга ҳам тегишли.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ : لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرِ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: انْطَلِقْ، فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар.
Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ҳаж қилиши учун у билан маҳрами бирга бўлиши шарт эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, аёл киши бегона эркак билан холи қолиши мумкин эмас. Чунки бу ҳолат фитнага сабаб бўлади. Муслима аёл сафарга чиққанида ҳам, албатта, ўз эри ёки бирорта маҳрами билан бирга чиқмоғи лозим.
Чунки сафарда турли ҳолатлар юзага келиши, жумладан, аёл киши учун ноқулай ҳолатлар, айниқса, муслима аёлнинг шарафига тўғри келмайдиган ишлар юзага келиши аниқ. Ана ўшандай пайтларда муслима аёлга эри ёки маҳрами хизмат қилади ва унинг шарафини ва ҳурматини жойига қўяди.
Пайғамбаримиз алаҳиссалом бир кишига ғазотдан қолиб, хотинини ҳажга кузатиб боришни амр қилмоқдалар. Бу ҳам ҳаж қилувчи аёлга маҳрам ўта зарур ва шартлигини кўрсатади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2609-савол
Уммат бўлишадими?


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, кофирлар яъни ислом динида бўлмаган кишилар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ҳисобланадиларми?
2). Барчамиз мактабда тарих фанидан дарс олганмиз. Унда хар хил худолар деб номлаб олишган илохлар деб ўқиганмиз. Масалан ўшани исми ва кетидан эзгулик ва ой худоси кабилар. Шу билан биз ширк қилган бўламизми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Исломга чақирилиши учун уммат ҳисобланади, лекин иймон келтирган умматларидан ҳисобланмайди.
2). Агар уни эътиқод қилиб, қабул қилса ширк ҳисобланади. Маълумот сифатида ўқиш ширк эмас. Якка ягона Аллоҳ таолодан бошқани Худо деб билиш Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланади. Бир киши бир чақалоқни туғилишига сабаб бўлса, уни ҳамма томонлама таъминлаб улғайтирса, албатта ўша фарзандда отанинг ҳаққи бўлади. Бу инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Бир ота фарзандини шунчали иззат-икром қилса, улғайгунича барча таъминотини қилса, бола балоғатга етиб ақлини танигач эса қўшни эркакни отам деб даъво қилиб ўз отасидан юз ўгирса, ҳамма ундай фарзандни лаънатлайди, нонкўрликда айблайди ва ундай фарзандни ҳар қандай жазога лойиқ деб билади. Аллоҳ таоло ҳам бандани йўқдан бор қилса, ризқини берса, ҳамма неъматларига кўмиб қўйсаю, банда ақлини танигач қайсидир ўзи қўли билан ясаб олган бутни ёки ўзи каби бир бандани худо деб сиғинса, ҳожатини раво қилувчи, бахт-саодатини унинг қўлида деб билса ундай бандани нима дейиш мумкин?
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا رَدِيفُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْسَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ إِلَّا أَخِرَةُ الرَّحْلِ، فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. قَالَ: «هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا». ثُمَّ سَارَ سَاعَةً ثُمَّ قَالَ: يَا مُعَاذُ بْنَ جَبَلٍ». قُلْتُ: لَبَّيْكَ رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. فَقَالَ: هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ إِذَا فَعَلُوهُ؟ قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ أَنْ لَا يُعَذِّبَهُمْ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим, орамизда эгарнинг суянчиғигина бор эди. Бир пайт у зот: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. Кейин бир муддат юриб, яна: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. Кейин бир муддат юриб, яна: «Эй Муъоз!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. «Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нима, биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. «Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмасликларидир», дедилар. Кейин бир муддат юриб, сўнг: «Эй Муъоз ибн Жабал!» дедилар. «Лаббай, Аллоҳнинг Расули, амрингизга мунтазирман!» дедим. «Агар шундай қилсалар, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нима, биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. «Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи уларни азобламаслигидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2607-савол
Иккинчи жамоат


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, иккинчи жамоат макруҳ эканлигини билдим. Агар масжидга жамоат намозни ўқиб бўлгач кирган бўлсам ва иккинчи жамоатни кўрсам унга иқтидо қилганим яхшими ёки йўқми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ислом фирқаланмаслик, одам ажратмаслик, мусулмонлар бир-бирларига ўта меҳрибон, банда билан Аллоҳнинг ўртасида гуноҳ қилса тўғри йўлга чақириб шарманда қилмай, хатолари содир бўлса ундан кўз юмиб билмасликка олиб иттифоқликда яшашни тарғиб қилади. Бир неча чойхона, ошхоналарда бефойда нарсаларга машғул бўлиб, жамоатга чиқайлик деганларга “у имом менга ёқмайди, у феъли бор, бу феъли бор” каби ғийбатларни қилиб, “ўқиш бўлса ўзимиз кириб жамоат бўлиб ўқийверамиз” дейишларидан ёки катта жамоатни ўрнига 3-4 кишилик жамоатни устун қўйишдан ҳам қайтаради. Имом бўлувчи кишилар иккинчи жамоат қилувчиларни тарафини олмай жамоатни битталаштиришга, катталаштиришга, имомларнинг ҳаққларига қилинадиган ғийбатларни тугатишга, узоқ ўтириб таомланишдан кўра катта жамоатга бориб кўпроқ савоб олишга тарғиб қилишлари шарт. Чунки шариатимиз маҳаллани маҳалла масжидига шаҳарни жума масжидларига дунёни Каъба атрофида жамланишига чақиради. Қанчалик жамоат майдалашса шунча қалбларини бир-бирларига нафратланиши, парокандалик, айрилган қўзи каби бўлиш кўпаяверади. 1-2 бор ёлғиз ўқишга тарғиб қилинса, одамлар катта жамоатга келишни одат қилишади. Шунинг учун ҳам иккинчи, учинчи ва ўнинчи жамоатларни макруҳ қилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями

Чтобы присоединиться к каналу:

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2605-савол
Маҳрга буюм бўлмаган нарса сўраш


Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилганда қиз Дубайга обориб кeлишини сўрабди. Бу маҳр ўрнида ўтадими? Мeн эшитишимча буюм каби нарса бўлсин деб кeлтирилган. Шу мумкинми ва куёв олиб бориши шартми? Бунга қурби eтмасачи?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Йўл кираси ва сарф ҳаражатлар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Маҳрни келишиш мумкин, чунки бу аёлни ҳаққи бўлиб, кечиб юборишга ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
377. Ихтилоф чегараси

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола

Ўчмас лаҳзалар

Ўқиш учун линкни босинг👉http://islom.uz/view/-867

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2602-савол
Таяммумдан сўнг таҳорат


Ассалому алайкум! Яқинда уйланаман, табиийки уйлангандан сўнг бомдод намозига жунуб бўламан. Энди уйимизда ғусл қилгани умуман шароит йўқ, гапни рости ҳафтада бир марта чўмиламиз, кун ҳам салқин. Шу ғусл қилгунча таяммум олиб, кетидан таҳорат олиб намоз ўқиб ва Қуръон ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Уйланишдан олдин уйнинг ичига ҳаммомча қуриб олинг. Ювиниш учун 1 метрга 1 метр жой кифоя қилади. Агар қишлоқда яшасангиз меҳробни кичиккина қилиб бўлса ҳам ғуслхона қилиб қўйсангиз ҳеч ким сезмайди ҳам. Уй исиганида у ҳам исийди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Мақола

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
Энг катта бойлик

Бир аёл ҳар куни масжид эшиги тагида тиланчилик қиларди. Кунларнинг бирида масжид имоми уни кўриб қолиб сўради:

– Онахон! Ўзингиз фазилатли аёлсиз, ўғлингиз ҳам масжид аҳлидан эди. Нима сабабдан бундай ҳолатда турибсиз?

Аёл изоҳ берди:

– Имом домла, биласиз, менинг ёлғиз ўғлим бор. Унинг ака-укалари йўқ. Эрим бир неча йиллар аввал вафот қилган. Ўғлим 8 ойдан бери сафарда. Менга ишлатиб туриш учун маблағ қолдирди. Уларни имкон борича авайлаб ишлатдим. Энди ўша маблағ тугаганидан сўнг тиланчилик қилишга мажбур бўлдим.

Масжид имоми сўради:

– Ўғлингиз-чи?! Сизга пул жўнатмайдими?

Аёл деди:


«Quran.uz» каналига уланиш учун босинг!


Тўлиқ матн...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
376. Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2600-савол
Иймон сустлашиши


Ассалому алайкум! Иймоним сустлашиб кетяпти номоз ўқимай қўйдим. Эътиқод ва иймонимни қаердан излай? Мен ва менга ўхшаганларга дуо қилинглар азиз устозлар!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Биринчидан ҳаромдан сақланинг. Ҳар бир нарсани ўз хусусияти бўлганидек ҳаромларнинг хусусияти одамни ибодатдан узоқлаштиради. Саҳоба розияллоҳу анҳум ва улуғ зотларнинг тарихларини ўқинг. Ҳар бир инсонни Аллоҳ таолога чақириб, гуноҳдан огоҳлантирадиган дўсти, устози бўлиши шарт. Бирор балога мубтало бўлишдан аввал ўзингизни ўнглаб намозни бошланг. Ўзи аслида бенамозликдан ортиқ бадбахтлик йўқ. Одамлар бало деб биладиган балоларга мубтало бўлишдан олдин чорасини кўринг. Аллоҳ ҳидоят қилсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2598-савол
Саволлар


Ассалому алайкум! Ўлган одамнинг қолдирган намоз ва рўзалари учун яқинлари 1 кун учун 2кг буғдой пулини беришлари керак деб ўқидим. Сизлар юборган линк орқали ҳам ўқиб, баъзи қисмларига тушунолмадим, илтимос ойдинлик киритсангизлар.
1. Бир кунда 5 махал намоз учун 2кг буғдой пулими ёки хар бир намозга 2кг буғдойданми?
2. Пул берилаётганда қандай ният қилиш керак ? Отамнинг қолдирган намозлари учун дейиладими ёки индамасдан ичида ният қилаверадими?
3. Қунут дуоси ўқилмаган витр намозига қазо ўқиш керакми?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир намоз учун. Витр билан олти маҳал.
2). Ичида ният қилиш кифоя қилади.
3). Қазо ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
375. Нима учун Аллоҳ ризқнинг кафолати учун қасам ичган?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Таълифот

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ислом тарихи» деб номланган китоблари. (1-китоб)

Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ўзлари учун ‎манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар ҳамда ўзларига зарар етадиган нарсалардан ‎воқиф бўлиб, ундан четда бўладилар.‎
Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил ‎бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади. Аммо аслида ушбу ‎тарих дунё бошланганидан то ҳозирги, биз яшаб турган пайтгача бўлган даврни ўз ичига олади. ‎Зеро, бу тарих илк инсон, илк пайғамбар – Одам алайҳиссаломдан бошланади. ‎
Шайх‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Содиқ‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф‏ ‏ҳазратларининг‏ ‏ушбу‏ ‏асари‏ ‏Ислом‏ ‏тарихининг‏ ‏мухтасар‏ ‏баёни‏ ‏бўлиб,‎‏ ‏муаллифнинг‏ ‏сўнгги‏ ‏китобларидан‏ ‏биридир‏.‏

Батафсил маълумот учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2610-савол
Товуқ гўштидаги безлар


Ассалому алайкум! Биз гўшт махсулотлари (калбаса) ишлаб чиқарамиз. Биз махсулотимиз таркибига товуқ гўшти ва терисидан фойдаланамиз. Савол товуқ терисини бўйин қисмида чумоли катталигида безлар бор. Бизга қийинчилик туғдирсада имкон даражасида олиб ташлаяпмиз. Лекин кўз илғамагани ўтиб кетиш эхтимоли хам бор. Бу безлар ҳаромми ёки олиб ташлаш шарт эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Товуқ шариатга мувофиқ сўйилса, гўшти ва териси ҳалол бўлади. Унчалик кичиклари зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2608-савол
Иқтидо қилиш


Ассалому алайкум! Хурматли устозлар маълумки имомга иқтидо қилганлар бир ёки икки нафар бўлса имомдан бир товон орқада туришади, уч нафардан кўп бўлса бир саф орқада туришади. Жамоат икки иқтидо қилувчи билан бошланса Кейинги қўшилганлар аввалги икки кишини ёнидан саф тортиб кетавериши тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бундай суратда имом олдинга ўтиб олиши керак. Агар имом бу масалани билмаса иқтидо қилганлар ўзлари орқага силжиб олишлари керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола

Аллоҳга бандалик шарафдир

Ўқиш учун линкни босинг👉http://islom.uz/view/alloxga-bandalik-sharafdir

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2606-савол
Аллоҳга дуо қилиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, банда дуо қилаётганда солиҳ амалини эслаб шу туфайли дуосини ижобатини сўраш миннат қилиш бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Миннат бўлмайди. Сўрашда “агар шу амал Сенинг наздингда мақбул бўлган бўлса” деб айтса миннат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2604-савол
Крем из плаценты


Ассалому алайкум! Мир вам и милость Аллаха, У меня такой вопрос, среди косметики для лица в продаже есть крем в составе которого есть человеческая плацента 0,01% доля, является ли такой крем халяльным для использования. Спасибо за ответ. Пусть Всевышний приумножит наши знания.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Поскольку плацента представляет собой наджас, такой крем не является халалным. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2603-савол
Асрни ўқиш


Ассалому алайкум! Аср вақти кирганида ишимда мижозлар билан бўламан. Шундай пайтда қайси вақтгача ўқиб олсам бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шом киришига 15 дақиқа қолгунича. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2601-савол
Алмаштириш шартми?


Ассалому алайкум! Ғусл вожиб бўлганида, ғусл қилингач, ғусл қилишдан аввал (жунублик вақтида) кийилган уст-бош (ички кийимдан ташқари) гарчи унга хеч «вақо» тегиб кетмаган бўлса ҳам алмаштириш шартми? У кийим билан намоз ўқиш мумкинми? Тўшак(постель)ничи?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Постелларни ҳам. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Хабар

Малайзиядан меҳмон келди

Бугун соат 11.00 да Малайзиянинг Жохор штати Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Яҳё бин Аҳмад бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюради, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қиладилар.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад-Акмалхон Шокиров ҳамда матбуот котиби Комилжон Бурҳонов иштирок этади.
Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иш фаолияти, юртимиздаги масжидлар, диний таълим муассасалари, юртимизда чоп этилаётган китоблар, республикамизда муборак ҳаж ва умра сафарларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, сўнгги йилларда диний соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишади.
Хусусан, улар янги қурилаётган масжидлар, диний таълим соҳасига берилаётган эътибор, “Мир Араб” олий мадрасаси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, ҳадисшунослик, калом илми, ислом ҳуқуқи, тасаввуф, ақида илмий мактаблари ташкил этилаётгани билан яқиндан танишадилар.

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Намоз

242. Намоз ҳамма нарсадан муҳим

Абдулазиз Мансурхўжа

Ҳозирги кунда динимиз хизмати, халқ ғами, умматнинг маърифати ва жаҳолатга маърифат билан курашиш йўлида намуна бўлган машҳур Фотима отин ойининг марҳум оталари Сулаймон қори ака билан бир воқеа бўлиб ўтган. Ушбу воқеа бугунги кунда намозга бепарво бўлиб юрган юртдошларимизга ибрат бўлади, деб ўйлайман.

Собиқ иттифоқ даврида Сулаймон қори ака Тошкентдан Марғилонга отландилар. Дўстлари Пўлатхон қорини ўзларига ҳамроҳ қилиб, автобусга миндилар. Ўша пайтлар мазкур йўналишда йўл кира 3 рубл эди. Йўлда намоз вақти кириб, Сулаймон қори ҳайдовчига: «Ўғлим, икки дақиқа тўхтаб турсанг, намознинг фарзини ўқиб олардик, суннатларини эса автобусда ҳам ўқийверамиз. Фарзни ўқиш учун уловни тўхтатмасанг бўлмайди», дедилар. Ҳайдовчи эса: «Агар тўхтатсам, графикдан кечикаман. Бундан ташқари, автобусдаги йўловчилар эътироз билдириши мумкин», деди. Сулаймон қори: «Мана, ўғлим, 10 рубл. Икки дақиқа вақт кетади, холос», дедилар. Ҳайдовчи ғазаб билан: «Намозни уйда ўқиб чиқсангиз бўлмасмиди?!», деди. Сулаймон қори овозларини кўтариб: «Тўхтат! Пўлат қори, сиз кетаверасизми, ёки мен билан тушиб қоласизми?!», дедилар ва автобусни тўхтатиб, Пўлат қори билан тушиб қолдилар.

Йўлдан чеккароққа кириб, «Пўлатхон азонни айтинг», дедилар. Ҳайдовчи эса жаҳли чиққанини билдириб, газ педалини қаттиқроқ босиб, автобусни ҳайдаб кетди. Сулаймон қори Пўлат қори билан фарз ва суннатни ўқиб, йўлга чиққан эдилар ҳамки, чамаси 25-30 ёшли оппоқ кўйлак кийган йигит уларга қараб кела бошлади. Йигит: «Отахон, мен анави машинанинг ҳайдовчисиман. Бошлиғим сизларнинг намоз ўқишларингизни кўриб, оталарини эслабдилар. Агар “хўп” десангиз, бошлиғим машинада сизларни бир-икки бекат олиб кетмоқчи эканлар», деди. Сулаймон қори ҳамроҳлари билан машинага етиб келгач, машинадан бир киши салобат билан тушиб, қўлини кўксига қўйиб: «Ассалому алайкум отахон! Мен Ўш шаҳрининг ҳокимиман. Сизларни кўриб, отам ёдимга тушдилар. Сизлар қаерга бораяпсизлар?», деди. Сулаймон қори: «Валайкум ассалом. Биз Марғилонга кетаётган эдик», дедилар. Ҳоким хурсанд бўлиб, «Ўзимиз сизларни Марғилонгача олиб бориб қўямиз», деди. Улар ҳокимнинг машинасида ҳурмат ва иззат ила кетар эдилар. Икки чақрим юргач, йўл чеккасида «Автобусни тўхтатсам, графикдан кечга қоламан», деган ҳайдовчининг қўллари қора мойга беланиб, автобуснинг тешилган ғилдирагини алмаштираётган ҳолида кўриб қолишди...

(Яҳёхўжа Риштоний сўзидан ёзилди)

Биз бу ушбу мақола орқали уловда сафарга чиққанда намозга бепарво бўладиган, намозни овқат ейиш, ҳожатга чиқиш каби эҳтиёжларидан ҳам пастга қўядиган инсонларга хитоб қилган бўлдик. Ҳидоят Аллоҳдан. Аллоҳ барчамизни намозни вақтида ва мукаммал тарзда адо қиладиган мўминлардан қилсин!

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Мақола

Қарзни узиш дуоси

Ўқиш учун линкни босинг
http://islom.uz/view/karzni-uzish-duosi-2

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2599-савол
Тўйдан олдинги харажатларни қайтариш


Ассалому алайкум! Бир инсон билан унаштирилгандик. Тўйимиз бўлмай унаштирувимиз бекор қилинди. Куёв тарафга қилган сарполари ва қалин пулларини қайтариб бердик. Яқинда номаҳрамдан совға ёки бирор хадя олиш мумкин эмаслигини ўқиб қолдим. Бу дунёдан зиммамда қарз билан ўтишни хохламайман. Шунинг учун, у йигитга мен учун сарфлаган бошқа харажатларини яъни совғаларини, овқатланишга олиб борган барча харажатларининг пулини қайтариб бермоқчиман. Лекин қанча беришни аниқ билмайман. Тахминий хисоблаб берсам, мабодо қилган харажатларидан кам бериб қўйсам, қарз бўлиб қолмайманми? Хозирги холатим унинг барча пулларини қайтариб беришга етмайди. Имкониятим бўлиши билан уни қолганини қайтарсам бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз учун берилган у совғалар ҳадя ҳисобланиб, қарз бўлмайди. Едирган таоми ҳам қарз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2597-савол
Дуо қилиб сўраш


Ассалому алайкум! Бу қилётган ишларизга Аллоҳим барокатлар ва ажри савоблар бeрсин. Сизлар туфайли мана номозни ҳам бошлаб олдим ва бундай ишларингизда Аллоҳим Ўзи барокталар бeрсин! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Бир қизни ҳақиқатан яхши кўриб қолган одам ҳар ўйлганида ҳаёжон ҳис қилса Аллоҳдан шу қизни кeлажакда мeнга жуфт қилишини дуо қилса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жуфти ҳалол бўлишини сўраш керакмас. Аксинча истихора қилиш ва Аллоҳ нимани яхши деб қалбига солса ўшани қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@fiqhuz_kanal #Таъзим

50. Таъзим қилишда ҳаддан ошмаслик

Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади.

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…
Подписаться на канал