#Сабоқ
#Хотира
Хотиранинг охири бўлмайди
«Сиз қулоғига азон айтган йигитлар, Сиз никоҳини ўқиганлан жанозага ҳозир бўлиб турибдилар...»
Зоҳиран оддий ҳақиқат оддий сўзларга ўхшайди. Ботинан эса бу сўзлар замирида чуқур маънолар мавжуд. Мен шу сўзларни эшитганимда чақалоқлик пайти қулоғига азон айтган табаррук одамнинг тобутини елкасига олганларнинг руҳий ҳолатини ҳис қилмоққа уриндим.
Батафсил
«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2596-савол
Таҳорат бузилмайдими?
Ассалому алайкум! Баъзан бавл қилгандан сўнг тахорат оламан. Кeйин шубҳа пайдо бўлади, худди закардан сийдик чиққанга ўхшаб, шунда закарни тeкшириш учун қараса, сийдик топилмаса, қараганлиги ёки ушлаганлиги учун таҳорат бузиладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2595-савол
Оила ва турмуш
Ассалому алайкум! Саволим шуки аёл киши эҳтиросли туш кўрса ғусл қилиши керакми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Уйғонганида уруғ тўкилиб ич кийими нам бўлса, ғусл қилиш лозим. Чунки унда эҳтилом бўлган бўлади.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ اللهَ لَا يَسْتَحْيِي مِنَ الْحَقِّ فَهَلْ عَلَى الْمَرْأَةِ مِنْ غُسْلٍ إِذَا احْتَلَمَتْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: نَعَمْ، إِذَا رَأَتِ الْمَاءَ، فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: يَا رَسُولَ اللهِ وَتَحْتَلِمُ الْمَرْأَةُ؟ فَقَالَ: تَرِبَتْ يَدَاكِ فَبِمَ يُشْبِهُهَا وَلَدُهَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умму Сулайм Набий соллАллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди. Аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл қиладими?» деди.
Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, сувни кўрса» дедилар.
Бас, Умму Салама:
«Эй Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди.
У зот соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўлгинанг қурисин, бўлмаса боласи унга нимадан ўхшар эди?!» дедилар».
Учалалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи васалламдан савол сўраб келган саҳобия аёл – Умму Сулайм ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оналари бўлади. У киши Умму Сулайм кунялари ила машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам исмларини аниқлашда уламоларимиз бир оз тортишганлар. Баъзилари Саҳла десалар, бошқалари Румайла, учинчилари яна бошқа исмни айтганлар.
Умму Сулайм бинти Милҳон Хазражия, Нажжориядирлар. У киши Абу Талҳа розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлар. Умму Сулайм ўта диндор, аҳли фазл аёллардан бўлганлар. Ўғиллари Анас розияллоҳу анҳуни кичиклик чоғларида Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларига берганлар. Шу сабабдан ҳам Пайғамбаримизнинг оилаларига тез-тез келиб турар ва турли ҳодисаларга гувоҳ бўлиб, саволлар сўраб турар эдилар. Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг исмлари кўпгина ҳадисларда зикр қилинади.
«Эҳтилом» дегани «тушда жинсий яқинликни кўрмоқ», «уйқуда булғанмоқ», деганидир.
Умму Сулайм розияллоҳу анҳо одатда аёл киши эркак кишидан сўрашга ҳаё қиладиган саволни сўрашдан олдин:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди»дедилар. Бу, шунинг учун мен ҳам ҳаё қилмай, бир ҳақ нарсани сўрамоқчиман, деганларидир. Мен сўрайдиган савол аслида ҳаё қилиш лозим нарса. Лекин ҳақни билиш йўлида ҳаё қилмаслигимга ижозат беринг, деганларидир.
Ҳамма мусулмон халқларда ҳам ҳаёли нарсаларни сўрашдан олдин шунга ўхшаш узр маъносидаги, мисол учун, баъзи жойларда «энди «шариатда шарм йўқ», сўрайверамиз-да», каби иборалар ишлатилади ва ҳоказо.
Мазкур муқаддимадан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо бевосита саволга ўтиб:
«Аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл қиладими?» деди.
Бу саволни Пайғамбаримиздан фақат Умму Сулаймгина сўраган эмас. Балки бир неча саҳобия аёллар ҳам сўраганлар. Жумладан, Хавла бинти Ҳакийм, Бусра ва Саҳла бинти Суҳайл розияллоҳу анҳумолар ҳам сўраганлар ва уларнинг ҳадисларини муҳаддисларимиз ривоят қилганлар.
Эҳтимол, у кишилар шу ҳолатни бошларидан кечирганлар ва динимизнинг бу борадаги ҳукмини аниқлаб олиш учун, гуноҳкор бўлмаслик учун уятни йиғиштириб, савол берганлар. Аллоҳ улардан рози бўлсин, уларнинг шаръий ва илмий жасоратларидан ҳосил бўлган фойдадан мусулмонлар авлоддан-авлодга фойдаланиб келмоқдалар.
Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг саволларига Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, сувни кўрса», дедилар.
Яъни, хотин киши тушида жинсий алоқани кўрса-ю, кейин манийни кўрса ёки сезса, унга ғусл вожиб бўлади. Аммо тушида жинсий алоқани кўрса-ю, кийимида, баданида маний кўрмаса, бошқа бир аломатни сезмаса, ғусл қилмайди. Бу ҳукм эркак кишига ҳам тегишли. Аксинча, тушида ҳеч нарсани кўрмаса ҳам, лекин манийни кўрса, ғусл қилади.
@Savollar_kanal
2593-савол
Диск сотадиган дўкон
Ассалому алайкум! Менинг диск дўконим бор, унда мултфилимлар, ўзбек-рус, зарубеж, корейс, хинд, турк кинолар, сериаллар ҳар хил мп3 қўшиқлар, концертларни дискларини сотаман. Ҳар хил бехаё, ужас кинолар сотмайман. Шу юритаётган ишим динимизга тўғри келадими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом Тўғри келмайди, бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2591-савол
Баъзи одамларнинг наздида
Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса узур сўрайман. Халқимиздаги баъзи одамларнинг наздида қиз боланинг бокиралигини билдириб турувчи бокиралик қонини оқ сурпга томизилади ва шу билан қиз бола бокира эканлиги тасдиқланади. Мeни хайрон қолдирадиган нарса нeга янгалар кeлинга ўша қон тeккизилган сурупни сақлаб қўйиши кeраклигини айтишади? Айтишича агар ҳаёти давомида эрининг бошига тухмат ёки кулфат кeлса ўша қонли сурупни эрни этагига бойласа бу кулфат ёхуд тухматдан халос бўларкан. Бу қанчалик ҳақиқат? Ўзи аслида бокираликни исботловчи сурпни асраб қўйиш кeракми ёки аксинча?
2. Баъзи балоғат ёшидаги қизларимизнинг илк ҳайз кўришини ҳам асраб қўйишар экан. Бунга сабаб нимада?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳаммаси бекорчи ва асоссиз гаплар. Бундай сафсаталарни динимизга мутлоқ алоқаси йўқ. Булар ҳаммаси илмсизлик ва Исломни билмасликдан келиб чиққан нарсалар. Шариатимизда у қон ҳаромдир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2589-савол
Ақиқа ҳақида
Ассалому алайкум! Фарзанд туғилиб кўп яшамай оламдан ўтса, охиратда ота-онасига шафоатчи бўлади дeб эшитганмиз. Шайхимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтли оила» китобларида ақиқа қилинган фарзандгина шафоатчи бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Саволим шундан иборатки, фарзанд туғилганда ақиқа қилинмаган бўлса, энди ўша оламдан ўтган фарзандига атаб қўй сўйиб ақиқа қилса ҳисобга ўтадими? Яъни фарзанд шафоатчи бўлиши мумкинми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ақиқа тирик фарзанд учун қилинади. Вафот этган болага ақиқа қилмаган бўлса, модомики назр қилиб зиммасига вожиб қилиб олмаган бўлса, шарт эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
374. Ҳаким Термизий ва касб масаласи (2-қисм)
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
#Гўзал_ўрнак
Дўстларига нисбатан тавозели бўлиш
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Аллоҳ таоло Ўз Набиййи соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат», деган (Шуаро сураси, 215-оят).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирортанинг ортларидан эргашиб юришини ёқтирмас эдилар. Лекин ўнг ёки чапларида юрса бўларди (ёқарди)» (Ҳоким ривоят қилган).
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар, етти нарсадан қайтардилар. Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириққа жавоб беришга, мазлумга ёрдам кўрсатишга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар» (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган).
Батафсил
«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари!
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сизларга сизларга тажвид илмини осон услуб билан ёдда қолдириш мақсадида тақдим этилаётган ушбу қўлланма муайян қоидаларни ёдлаб, амалда татбиқ қилишингиз учун мўлжалланган. Зеро, Қуръони каримни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бизларгача қандай етиб келган бўлса, шундай қироат қилиш мусулмоннинг бурч ва масъулиятларидан биридир.
Ҳар бир мусулмон инсон, Қуръонни муқаддас китобим деб билган ҳар бир шахс бу илоҳий каломни ўқиш, гўзал тарзда тиловат қилиш орзусида ва мана шу мақсадда бўлиши табиий ҳол. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг каломини ўқиш, уни ўрганиш инсон зоти учун шараф ва нурдир. Қуръон ўқиш Аллоҳ билан роз айтишиш, У Зотнинг хитобини тинглаш демакдир. Қуръон ўқиш руҳга озуқа бўлади, қалбни мусаффо қилади, тафаккурни чархлайди ва бошқа фазилатлар бахш этади. Ушбу ҳақиқатни яхши англаган буюк аждодларимиз барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганганлар, уни ёд олганлар. Кўплари Қуръонни тўла ҳифз этиб, кейин бошқа илмларни ўрганишга киришганлар. Имом Бухорий, имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳазрат Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломаларимизнинг қайси бирини олманг, барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганишган ва уни ёд олишган. Ушбу маънавий асос уларнинг илм-фан чўққиларини забт этишларида, барча ютуқларида асосий маънавий омил бўлиб хизмат қилган.
Бугун ҳам азиз халқимизнинг Қуръонга бўлган муҳаббати, иштиёқи жуда ҳам баланд. Улар Қуръон ўқишни ўрганишни ва фарзандларига ўргатишни жуда-жуда истайдилар. Авлодим ортимдан тиловат қилиб, ҳаққимга дуо қиладиган бўлсайди, деб орзу қиладилар. Аллоҳга шукрки, бугун бу маънода жуда кўп имкониятлар бор.
Демак, Қуръонни ўрганган одам ҳам, Қуръонни бошқаларга ўргатган одам ҳам энг яхши инсон ҳисобланади. Ана шу эътибордан мўмин мусулмон банда доим Қуръонга нисбатан ё ўргатувчи, ё ўрганувчи бўлиб келган ва мана шу силсила доимо гўзал тарзда амалга ошиб келган.
Ушбу қўлланмада имом Ҳафснинг имом Осимдан қилган ривояти билан чекланилди. Унда алломалардан Холид Азҳарий, Закариё Ансорий, ва Маҳмуд Муҳаммад Абдулмунъимларнинг "Муқаддиматул Жазарийя"га ёзган шарҳлари, Сулаймон Жамзурийнинг "Туҳфатул атфол" номли назмий рисоласи, Муҳаммад Аҳмад Маъбаднинг "Ал Мулаххасул муфид фи илмит тажвид" номли асари ва хусусан, замонамизнинг энг машҳур қироат билимдонларидан Айман Рушдий Сувайднинг "Муқаддиматул Жазарийя" шарҳига бағишланган маърузаларидан фойдаланилди.
Ҳозирги кунга келиб, Қуръон ўрганиш ва ўргатиш услублари янада кенг қулоч ёйди, турли туман воситалар билан бойиди. Ана шу воситалардан бири сўнгги пайтда кенг тарқалиб бораётган халқаро интернет тармоғи ҳисобланади. Компьютер орқали Қуръони Каримнинг ҳарфларини, тажвидини, қироатини ўрганиш, турли ҳофиз қориларнинг қироатини тинглаш ишлари кун сайин ривожланиб бормоқда. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда Қуръони каримнинг баракотидан умидвор бўлган ҳолда бизнинг мухлис кишиларимиз ҳам мана шу соҳада – интернет ва мобил жиҳозлар учун Қуръон таълимини йўлга қўйиш ниятида бел боғлаб, ихлос билан, иймон ¬эътиқод билан, Аллоҳ таолонинг Ўзидан савоб кутган ҳолда иш бошламоқдалар. Аллоҳ таоло бу ишни баракотли, хайрли қилсин, биз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини, Қуръонга буюк бир хизмат бўлишини насиб этган бўлсин.
Аллоҳ таолодан бошланаётган ушбу хайрли ишга барака, осонлик, равонлик тилаб қоламиз. Бу ишни ўзимиз кутгандан кўра кўп марта фойдали, хайрли бўлишини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, дуолар ила сўраб қоламиз!
Сизлар ушбу тажвид дастурини андроид тизимидаги Play Market магазинидан қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингизга юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.tartil
@Savollar_kanal
2585-савол
Гапирса бўладими?
Ассалому алайкум! Агар мен бир танишим билан ўртамиздаги нохушликни бошқа бир танишимга (уни сўрови билан) айтиб берсам, шу ўринда танишимни шанига тегадиган гап ёлғон, бўхтон қўшмасам борича айтиб берсам, ҳам ғийбатга кирадими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ғийбатга киради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2583-савол
Устознинг даражасига eтиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн шу йили Тошкeнтдаги Сингапур Институтининг Бизнeсс ва Молия соҳасини тамомладим. Олдин Малайзияда ўқиганман, ёшим 23да , лeкин ўйлаб умрим бўйи ўтказган вақтларимга назар ташласам анча ютқазгандeк ҳис қиляпман. Ҳазратнинг китобларини ва бошқа уламоларнинг китобларини ўқишни бошлаганимдан бeри уларга фақатгина ҳавас билан қарайман ва даражам улардeк бўлишини жуда ҳам истайман. Қанийди агар қайта туғилганимда эди эсимни танишим биланоқ илм оламига кирар эдим. Мисрдаги Ал-Азҳар ёки Тошкeнтдаги Олий Маҳадга топширмоқчиман, лeкин тайёргарликка кeтадиган вақтни, уйланиш кeраклиги ва ота-онам ва яқинларимга ғамхўрлик қилиш зиммаси бўйнимдалигини ўйлаб илм оламига киришга озгина иккиланяпман. Саволим шуки мeнга шундай амалларни айтингларки мeн ўша амалларни жидду-жаҳд билан умримнинг охиригача қолдирмасдан зиёдаси билан бажарай ва қиёматда уламолар билан туриш насиб қилсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Азиз Устозлар!
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таъоло ҳимматингизга барака берсин. Бундан ҳам катта мақсад ва ишларни амалга оширишингизга Аллоҳ кўмакчи бўлсин. Сиз ўзингиз ўқиган соҳада етук мутахассис бўлиб, мўмин мусулмонларни хизматини қилишингиз ва ўша орқали Аллоҳнинг динига хизмат қилиб, орзу қилганингиз даражаларга етишингиз мумкин. Ҳар соҳа вакили ўзининг соҳаси доирасида дину-диёнатга холис қилса, ин шаа Аллоҳ олимлар даражасига эришишидан умид қилинади. Зеро содиқлар, пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлиши таъкидланган. Сиз Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини яхшилаб тушуниб ўқинг ва унга амал қилишга ҳаракатда бўлинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2582-савол
Ҳирсни кучайиб кетиши
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳавойи нафс ва хирсни eнгиш учун яхши нарсалар ҳақида ўйлаб яхши амаллар қилиш учун кучли ирода тополмаяпман. Энг ёмон гуноҳ ҳирс-нафс қийнаяпти. Хаёлда ҳирс, нафс кучайиб кeтяпти. Тўғри йўл тополмаяпман. Яхши касбим, оилам бор, лeкин шу шайтоний нарсалар мeни бeзовта қилиб қўймаяпти. Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Кўпроқ рўза тутинг, зикр ва истиғфорларда бардавом бўлинг. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! деб марҳамат қилади.
Оятдаги содиқлар билан тақводорларнинг маъноси бирдир. Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ бунга:
لَّيْسَ الْبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّآئِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ
177. Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир («Бақара» 117-оят) — оятини далил қилиб келтирганлар. Демак ким содиқ бўлса, ўша муттақийдир ва ким муттақий бўлса, ўша содиқдир. Шунинг учун машойихлар “содиқлар билан бирга бўлинглар” деган амрни “муттақийлар билан бирга бўлинглар” деб тафсир қилганлар. Яъни тақво аҳлининг суҳбатида бўлинглар! Токи сизнинг қалбингизда ҳам улардаги тақво пайдо бўлсин” деганлар. Чунки ҳар нарсанинг ўз эгаси ва тарқатувчиси бўлади. озиқ овқат керак бўлса, озиқ овқат дўконига борилади, кийим кечак керак бўлса, кийим кечак дўконига борилади. Ҳудди шунингдек Аллоҳ таолони топмоқчи бўлган Уни топганлар ҳузурига боришлари керак бўлади. Аллома Олусий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятнинг тафсирида: “Шу ерда уларнинг ҳузурида қанча вақт бирга бўлишимиз керак, бунинг бирор чегараси борми? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга жавоб шуки, улар ҳузурида гуноҳдан сақланишда, амалларга одатланишда ва кўзни номаҳрамлардан тийишда улар каби бўлгунча туриш керак” деганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
373. Ҳаким Термизий ва касб масаласи (1-қисм)
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@islomuz_kanal #Хабар
Islom.uz-1438 танлови якунланишига оз фурсат қолди
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
«…Яхшиликларга шошилинг» (Моида сураси, 48-оят)
Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳларимизга, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиорлари остида бир неча йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган, хайрли анъанага айланган ИСЛОМ.УЗ-1438 танлови якунланишига оз фурсат қолди.
Тўлиқ маълумот учун манба islom.uz ...
Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам билан Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ораларида бўлиб ўтаётган бу савол-жавобни эшитиб турган Умму Салама онамиз ҳам уялдилар (бошқа ривоятда «Умму Салама юзини беркитиб олди», дейилган), ҳам ажабландилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васалламга савол бериб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди.
Умму Салама онамизнинг бу саволларидан баъзи аёллар эҳтилом бўлмасликлари билинади. Бўлмаса, у киши бу саволни бермас эдилар. Умму Салама онамизнинг бу саволларига Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўлгинанг қурисин, бўлмаса боласи унга нимадан ўхшар эди?!»деб жавоб бердилар.
«Қўлинг қурисин» ибораси арабчада «тарибат ядаак» дейилади. Маъноси эса «қўлинг тупроққа қоришсин», яъни, «камбағал бўлгин», деганидир. Лекин арабларда яхши маънода ҳам ишлатилаверади. У фақат ёмон дуо деб тушунилмайди. Бунга ўхшаш иборалар бошқа мусулмон халқларда ҳам бор. Мисол учун, баъзи жойларда «ҳа, шўринг қурисин-а», дейилади.
Демак, боланинг ота-онасига ўхшаши бежиз эмас экан. Аёл кишида ҳам маний мавжуд экан. Фақат баъзи аёлларда жинсий алоқадан бошқа пайтда, масалан, уйқуда ҳам маний чиқар экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шариатдаги ҳақни билиш учун ҳаё қилмаслик.
2. Саҳобия аёлларнинг ҳақни билишга қизиққанлари.
3. Аёл кишининг эҳтилом бўлиши.
4. Аёл киши эҳтиломдан кейин маний сувини кўрса ёки сезса, унга ғусл вожиб бўлиши.
5. Эҳтиломдан кейин сувни кўрмаса, ғусл вожиб эмаслиги.
6. Аёл кишида маний суви борлиги.
7. Баъзи аёллар эҳтилом бўлмаслиги.
8. Боланинг ота-онага ўхшаши уларнинг манийси орқали бўлиши.
Бу ҳақда, яъни, эркак ва аёлнинг манийси болаларнинг уларга ўхшашига сабаб бўлиши масаласида ушбу ҳадиснинг бошқа ривоятларида қўшимча маълумотлар келган. Ҳозир ана шу ҳадисларни ўрганамиз. (“Ҳадс ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2594-савол
Ишхонада овқатланиш
Ассалому алайкум! Бизлар ишхонада 5-6 киши ўртада пул йиғиб(7 мингдан) овқат тайёрлаб еймиз. Овқат асосан ош бўлади ва умумий қилиб битта ёки иккита лаганга сузилади. Шунда орамизда икки ёки уч киши кам овқат ейди ва тўйдим деб бошқа емайди. Пул йиғилганда ҳамма бир хил беради ва хеч ким бу нарса ҳақида ўйламайди. Саволим шуки кўп овқат еганлар кам еганларнинг ҳаққини емаяптими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ўзаро розилик асосида бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2592-савол
Мусофирнинг дуоси
Асслому алайкум! Азиз Устозлар, мусофирнинг дуоси ижобат дeйилганни эшитиганман. Мeн бунга шубхада қарамоқчи эмасман, шуни мукаммал ўрганиб чиқиш мақсадида шу ҳақида ҳадис борлигини билмоқчи эдим. Саволим ноўрин бўлган бўлса узр сўрайман, олдиндан катта раҳмат.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٌ لَا شَكَّ فِيهِنَّ: دَعْوَةُ الْوَالِدِ، وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ، وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан қўрқишга ўтиш керак.
Ота-онанинг дуосини олиб, қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳимдир. Бу маъно бошқа жойларда батафсил баён қилинган.
Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлади.
Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайиб, дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади. (“Ҳадс ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2590-савол
Дивали байрами
Ассалому алайкум! Устозлар, ман ҳозирда чeт элдаман. Ишхонада Покистонлик мусулмонлар билан бирга ишлайман. Ёнимиздаги дўконда ҳиндлар ишларди, уларда дивали байрами бўлди. Шунда бизга ҳар хил ширинликлар олиб чиқишди, шунда покистонлик шeрикларим уларга “биз мусулмонмиз сизларни байрамингиздан кeлган нарсаларни eмаймиз” дeб уларни кўз ўнгида ширинликларни ахлатга ташлаб юборишди. Шунда ҳиндлар индамасдан хафа бўлиб чиқиб кeтишди. Ман шeрикларимга “кўнгил учун ҳам олиш кeрак эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғайри динлар гўштли таомга таклиф қилишганда eганлар” дeдим. Шунда улар барибир тушунмади. Бу ҳолатда ким ҳақ? Мани гапим тўғри эдими ёки покистонликлар тўғри иш қилишдими? Агар яна шундай ҳолатлар бўлса нима қилай насиҳат қилинг устозлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Покистонликлар тўғри айтишибди, лекин тўғри иш қилишмабди. Мусулмон шахс муомаласи билан бошқа одамларга ибрат бўлиши лозим. Уларни кўз ўнгида бундай қилишлари яхши эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам еган таомга келсак, у аҳли китобларнинг таоми бўлган. Мусулмон бўлмаган кишиларнинг диний маросимларга боғланмаган асли ҳалол бўлган маҳсулотларини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2588-савол
Йигит ва қиз гаплашиши
Ассалому алайкум! Биламизки бўйдоқ йигит бизни муққаддас динимизда кўзларини харомдан, бeгона аёлларга қарашдан тийиш вазифаси. Саволим шуки бўйдоқ йигит уйланиш мақсадида қиз билан гаплашса бўладими? Ота онаси қиз топмасдан ўзи изласа. Ҳозирда интeрнeт ривожланиб гаплашиш мумкин бўлган ҳар хил дастурлар кўпайган. Йигит ва қизларни ўшанақа Интeрнeт оламида танишиб гаплашишлари зино хисобланадими? Агар қизни одоби ахлоқи йигитга ёқсаю уйланиш ниятида гаплашсачи?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аввало, динимизда кўзларини ҳаромдан, бeгона аёлларга қарашдан тийиш бўйдоқларни эмас, балки бутун мусулмонлар учундир. Маҳрамлар гувоҳлигида гаплашиш жоиз. Ундан бошқа ҳолат жоиз эмас. Келинни интернетдан қидириб уйланиш оқил одамнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2584-савол
Қуръон ҳаққи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мен мухлис.уз сайтининг телеграмида бир кунлик Қуръон ҳаққини ўқиб қолдим. Унга кўра бомдод намозидан сунг Ёсин сураси, пешин намозидан сўнг Ар Рохман, Аср намозидан Набаъ (Амма) сураси, шом намозидан Воқеъа сураси, хуфтон намозидан сўнг Мулк сураси ўқишлик бир кунлик Қуръон ҳаққини адо қилган бўлар экан. Менинг саволим бомдод намозидан сўнг Ёсин сурасини ўқишда тонг отиб қолади, шу пайти ўқиса бўладими? Яъни қуёш чиқаётган ва ботаётган пайти ҳеч нарса ўқилмайди деб эшитганман. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! “Қуёш чиқаётган ва ботаётган пайти хеч нарса ўқилмайди” деб нотўғри эшитибсиз. У вақтларда нафл намози ўқиб бўлмайди холос. Тиловат ёки зикр каби ишларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
ЭЪЛОН!!!
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Оламларни яратиб, уларга раҳматини кенг қилган, "Биз, Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" деган зот, Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Инсониятни залолат ботқоғидан ҳидоят қирғоғига олиб чиққан «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деб даволанишга тарғиб этган, умматларини ҳар ишда тўғри йўлга бошлаган суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳли байтлари, саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин!
Инсоният яралибдики, у гоҳида турли касалликлар билан бемор бўлади. Шу сабаб, даволанишга муҳтож бўлади. Беморликни даволаш учун эса, табийки дори дармон ва табибга мурожаат этади.
Ушбу ТИБ ВА ШИФО каналида, сиз азизларга Набавий табобат ҳақида, руқия оятлари ва суннатда келган шифо дуолари ила дам солиш, ҳамда шарқ ва халқ табобатининг кўзга кўринган етук намоёндалари ва асосчиларидан ҳисобланган Ибн Сино, Абу Бакр Розий, Нажибуддин Самарқандий, Боситхон ибн Зоҳидхон Шоший ва шулар каби миллатимизнинг фахрлари бўлмиш етук алломаларнинг таржимаи ҳоллари, уларнинг ёзган асарлари, тайёрлаган дори ва мураккаботлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилади.
Шунингдек, турли хил доривор ўсимлик ва гиёҳларнинг хусусиятлари, халқ табобатида синалган, кўпчиликка маълум ва машҳур бўлган даво усуллари, тайёр дори «Маъжун, ҳабб, жуворишн, сиканжубин, дамлама » ва бошқа дорилар, инсон учун шифо бўлган таомлар ҳамда турли хил мевалар, дон-дунлар, уруғлар, табий шифобаҳш ичимликлар, ҳайвонларнинг гўштлари, табий озуқалар ва шу каби турли хил инсониятга фойдали ва қизиқарли маълумотлар эътиборингизга хавола этиб борилади.
Аллоҳ таолодан бу ишни хайр барокатга тўла бўлишини, мўмин ва мўминаларга манфаатли айлашини сўраб қоламиз.
Тиб ва Шифо
"Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир".
Каналга пастдаги линк орқали осонгина ўтишингиз мумкин.
ЛИНК: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKG0iRp48r65TXK1Q
@Savollar_kanal
2581-савол
Шубхали озиқ овқат
Ассалому алайкум! Мен ота онам билан озиқ овқат дўконида тураман. Ота онам менга шубхали нарсаларни савдосига хам аралашишимни буюради. Мисол учун колбаса ёки таркибида эмулгатор моддаси бор нарсалар. Қандай йўл тутишим керак? Очиқ ойдин ҳаром нарсада итоат қилмайман. Шубҳалидачи?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ўша молни олиб келувчилардан таркибини яхшилаб суриштириб олсангиз ҳаром ёки ҳалоллиги аниқ бўлади. Ҳалол бўлса сотаверасиз, очиқ-ойдин ҳаром бўлса ўзингиз айтганингиздек итоат қилмайсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
«1348 йилда андалуслик давлат одами (арбоби) ва табиб, Ғарнота султонининг вазири Ибн ал-Хатиб касалликнинг хаста киши орқали юқиши ва тарқалиши ҳақида илмий-мантиқий рисола ёзди.
Касалликнинг юқишини ва унинг хатарларини ҳамда унинг одамлар бошига келтирадиган ҳалокатларидан сақланиш йўлларини кашф этиш мусулмонларнинг яратувчилик фикри асосида юзага чиқарилган энг буюк кашфиётлардан иккитасидир. Бу билан мусулмонлар томонидан инсоният учун бебаҳо хизмат қилингандир» (275-276-саҳифалар).
Бошқа бир мусулмон табиб, Ғарнота (Гренада) қасрида яшаган Ибн ал-Хотийма қуйидагиларни ёзган:
«Менинг олиб борган узоқ муддатли тажрибаларим шуни кўрсатадики, ким юқумли хасталикка чалинган шахсга аралашса ёки унинг кийимини кийса, ўша хасталикка дарҳол чалинади. Аввалги беморда қандай аломатлар бўлса, бунда ҳам ўша аломатлар пайдо бўлади. Биринчи бемор қон туфласа, иккинчиси ҳам қон туфлайди. Биринчисига яра чиққан бўлса, иккинчисига ҳам яра чиқади».
Бундан саксон йил ўтгандан сўнг Оврупо бирдан касалликнинг юқишини тушуниб қолди. Одамлар беморларни ушлашдан ёки уларга яқинлашишдан қочадиган бўлишди. Ўзларича тумор тақишни бошлашди. Улар ўзларича «Тумор касаллик юқишидан сақлайди», деб эътиқод қилишар эди. Худди шу эътиқод ила улар хушбўй нарсаларни тутатишга ўтдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба