«Ғул» – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни «Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади», деган эътиқодни қилишар эди.
Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا هَامَةَ، فَقَالَ أَعْرَابِيٌّ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَا بَالُ الْإِبِلِ تَكُونُ فِي الرَّمْلِ كَأَنَّهَا الظِّبَاءُ، فَيُخَالِطُهَا الْبَعِيرُ الْأَجْرَبُ فَيُجْرِبُهَا كُلَّهَا قَالَ: فَمَنْ أَعْدَى الْأَوَّلَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, сафар йўқ ва бой¬қуш йўқ», дедилар». Шунда бир Аъробий:
«Эй Аллоҳнинг Расули, унда туяларга нима бўлган? Қумда худди оҳудек юришади. Битта қўтир туя қўшилиб қолса, ҳаммасини қўтир қилиб юборади?» деди.
«Биринчига ким юқтирган?» дедилар у зот».
Шарҳ: Гап шу жойда. Агар хасталикни унинг юқиши тарқатадиган бўлса, унинг биринчи пайдо бўлиши ҳақида нима дейилади? «Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», деган эътиқодга келинмагунича, бу савол занжири узайиб бораверади. Аллоҳ таолога ва Унинг чексиз қудратига, ҳамма нарса Унинг иродаси ила бўлишига иймон келтирган кишиларгина «Хасталикнинг биринчи пайдо бўлиши ҳам, унинг юқиши ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», дедилар.
وَعَنْهَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُورِدُوا الْمُمْرِضَ عَلَى الْمُصِحِّ. رَوَاهُمَا الثَّلَاثَةُ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хастани соғнинг олдига келтирманглар», дедилар».
Иккисини учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф туялар ҳақида айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хаста туяни олиб келиб, соғ туяни суғораётган жойда аралаштириб, суғормасликка амр қилмоқдалар. Чунки соғ туя ҳам хаста бўлиб қолса, эгаси «хасталик юқди», деб афсусланиб юради.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا طِيَرَةَ وَلَا هَامَةَ وَلَا صَفَرَ، وَفِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ كَمَا تَفِرُّ مِنَ الْأَسَدِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْجُذَامِ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, қуш билан фол очиш йўқ, бойқуш йўқ ва сафар йўқ. Моховдан худди арслондан қочганингдек қочгин», дедилар».
Бухорий «Мохов касаллиги»да ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги биз «қуш билан фол очиш йўқ» шаклида таржима қилган ибора араб тилида «тияра» дейилади. Бу ибора «тоир» («қуш») сўзидан олинган. Ушбу ҳадисни ўқиган кишида «Қушнинг фол очишга нима дахли бор? Ёки ҳозирги баъзи фолчиларга ўхшаб, қушга хатни торттириб фол очиш авваллари ҳам бўлганми?» деган савол пайдо бўлиши мумкин.
Қуш билан фол очиш жоҳилият даврида бошқача бўлган. Жоҳилият аҳлидан бирортаси бир ишни қилиш-қилмасликда иккиланиб қолса, қушни қўлида тутиб туриб, учирган. Агар қуш ўнг томонга учса, ўша ишни қилган. Агар чап томонга учса, у ишни қилмаган. Агар қуш тўғрига учса, яна бошқа қушни учирган. Улар бу ишни жуда кўп қилганларидан фол очишнинг ҳар қандай турига ҳам «тияра» ибораси ишлатиладиган бўлиб кетган. Ислом дини буни ҳам рад этди.
Бу фаслнинг ушбу ҳадиси шарифгача бўлган ривоятларининг баъзисида касаллик юқиши йўқлиги, баъзисида касаллик юқишидан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилган бўлса, бу ҳадиси шарифда мазкур икки масала ҳам зикр қилинмоқда. Бу билан касалликнинг ўзича юқмаслиги эътиқод масаласи эканлиги, касаллик юқишидан эҳтиёт бўлиш эса динимиз биздан амал қилишни талаб қилган нарса эканлиги таъкидланмоқда.
Мохов хасталиги ҳам юқумли эканлиги ҳозирда ҳаммага равшан ҳақиқатдир. Исломда эса бу хасталикка учраган одамдан арслондан қочгандек қочиш кераклиги ўн беш аср илгари таъкидланган.
Ўрни келганда касалнинг юқишини илмий равишда биринчи бор исбот қилганлар ҳам мусулмон табиблар эканлигини айтиб ўтиш бурчимиз, бу ҳақиқатни биз эмас, ғарбликлар эътироф қилганларини таъкидлаш эса вазифамиздир.
Олмониялик машҳур олима Зигрид Хунке хоним «Аллоҳнинг қуёши Оврупони ёритур» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
«1348 йилда андалуслик давлат одами (арбоби) ва табиб, Ғарнота султонининг вазири Ибн ал-Хатиб касалликнинг хаста киши орқали юқиши ва тарқалиши ҳақида илмий-мантиқий рисола ёзди.
Касалликнинг юқишини ва унинг хатарларини ҳамда унинг одамлар бошига келтирадиган ҳалокатларидан сақланиш йўлларини кашф этиш мусулмонларнинг яратувчилик фикри асосида юзага чиқарилган энг буюк кашфиётлардан иккитасидир. Бу билан мусулмонлар томонидан инсоният учун бебаҳо хизмат қилингандир» (275-276-саҳифалар).
Бошқа бир мусулмон табиб, Ғарнота (Гренада) қасрида яшаган Ибн ал-Хотийма қуйидагиларни ёзган:
«Менинг олиб борган узоқ муддатли тажрибаларим шуни кўрсатадики, ким юқумли хасталикка чалинган шахсга аралашса ёки унинг кийимини кийса, ўша хасталикка дарҳол чалинади. Аввалги беморда қандай аломатлар бўлса, бунда ҳам ўша аломатлар пайдо бўлади. Биринчи бемор қон туфласа, иккинчиси ҳам қон туфлайди. Биринчисига яра чиққан бўлса, иккинчисига ҳам яра чиқади».
Бундан саксон йил ўтгандан сўнг Оврупо бирдан касалликнинг юқишини тушуниб қолди. Одамлар беморларни ушлашдан ёки уларга яқинлашишдан қочадиган бўлишди. Ўзларича тумор тақишни бошлашди. Улар ўзларича «Тумор касаллик юқишидан сақлайди», деб эътиқод қилишар эди. Худди шу эътиқод ила улар хушбўй нарсаларни тутатишга ўтдилар. (“Ҳадс ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
«Ғул» – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни «Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади», деган эътиқодни қилишар эди.
Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا هَامَةَ، فَقَالَ أَعْرَابِيٌّ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَا بَالُ الْإِبِلِ تَكُونُ فِي الرَّمْلِ كَأَنَّهَا الظِّبَاءُ، فَيُخَالِطُهَا الْبَعِيرُ الْأَجْرَبُ فَيُجْرِبُهَا كُلَّهَا قَالَ: فَمَنْ أَعْدَى الْأَوَّلَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, сафар йўқ ва бой¬қуш йўқ», дедилар». Шунда бир Аъробий:
«Эй Аллоҳнинг Расули, унда туяларга нима бўлган? Қумда худди оҳудек юришади. Битта қўтир туя қўшилиб қолса, ҳаммасини қўтир қилиб юборади?» деди.
«Биринчига ким юқтирган?» дедилар у зот».
Шарҳ: Гап шу жойда. Агар хасталикни унинг юқиши тарқатадиган бўлса, унинг биринчи пайдо бўлиши ҳақида нима дейилади? «Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», деган эътиқодга келинмагунича, бу савол занжири узайиб бораверади. Аллоҳ таолога ва Унинг чексиз қудратига, ҳамма нарса Унинг иродаси ила бўлишига иймон келтирган кишиларгина «Хасталикнинг биринчи пайдо бўлиши ҳам, унинг юқиши ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», дедилар.
وَعَنْهَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُورِدُوا الْمُمْرِضَ عَلَى الْمُصِحِّ. رَوَاهُمَا الثَّلَاثَةُ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хастани соғнинг олдига келтирманглар», дедилар».
Иккисини учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф туялар ҳақида айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хаста туяни олиб келиб, соғ туяни суғораётган жойда аралаштириб, суғормасликка амр қилмоқдалар. Чунки соғ туя ҳам хаста бўлиб қолса, эгаси «хасталик юқди», деб афсусланиб юради.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا طِيَرَةَ وَلَا هَامَةَ وَلَا صَفَرَ، وَفِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ كَمَا تَفِرُّ مِنَ الْأَسَدِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْجُذَامِ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, қуш билан фол очиш йўқ, бойқуш йўқ ва сафар йўқ. Моховдан худди арслондан қочганингдек қочгин», дедилар».
Бухорий «Мохов касаллиги»да ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги биз «қуш билан фол очиш йўқ» шаклида таржима қилган ибора араб тилида «тияра» дейилади. Бу ибора «тоир» («қуш») сўзидан олинган. Ушбу ҳадисни ўқиган кишида «Қушнинг фол очишга нима дахли бор? Ёки ҳозирги баъзи фолчиларга ўхшаб, қушга хатни торттириб фол очиш авваллари ҳам бўлганми?» деган савол пайдо бўлиши мумкин.
Қуш билан фол очиш жоҳилият даврида бошқача бўлган. Жоҳилият аҳлидан бирортаси бир ишни қилиш-қилмасликда иккиланиб қолса, қушни қўлида тутиб туриб, учирган. Агар қуш ўнг томонга учса, ўша ишни қилган. Агар чап томонга учса, у ишни қилмаган. Агар қуш тўғрига учса, яна бошқа қушни учирган. Улар бу ишни жуда кўп қилганларидан фол очишнинг ҳар қандай турига ҳам «тияра» ибораси ишлатиладиган бўлиб кетган. Ислом дини буни ҳам рад этди.
Бу фаслнинг ушбу ҳадиси шарифгача бўлган ривоятларининг баъзисида касаллик юқиши йўқлиги, баъзисида касаллик юқишидан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилган бўлса, бу ҳадиси шарифда мазкур икки масала ҳам зикр қилинмоқда. Бу билан касалликнинг ўзича юқмаслиги эътиқод масаласи эканлиги, касаллик юқишидан эҳтиёт бўлиш эса динимиз биздан амал қилишни талаб қилган нарса эканлиги таъкидланмоқда.
Мохов хасталиги ҳам юқумли эканлиги ҳозирда ҳаммага равшан ҳақиқатдир. Исломда эса бу хасталикка учраган одамдан арслондан қочгандек қочиш кераклиги ўн беш аср илгари таъкидланган.
Ўрни келганда касалнинг юқишини илмий равишда биринчи бор исбот қилганлар ҳам мусулмон табиблар эканлигини айтиб ўтиш бурчимиз, бу ҳақиқатни биз эмас, ғарбликлар эътироф қилганларини таъкидлаш эса вазифамиздир.
Олмониялик машҳур олима Зигрид Хунке хоним «Аллоҳнинг қуёши Оврупони ёритур» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
@Savollar_kanal
2580-савол
Сафар ойида тўй қилиш
Ассалому алайкум! Халқ орасида сафар ойи кирганда тўй қилиб бўлмайди деган гаплар юради. Бу гаплар ўринсиз эканлигини билсамда аниқ исботини келтириб беролмайман. Сизлардан илтимосим шуки юқорида келтирилган гаплар қуруқ чўпчакдан бошқа нарса эмаслигини исботловчи ҳадислардан мисол келтирсангизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Араб тилида буни софар дейилади. Сафар ойи деб ирим қилиш динимизда йўқ.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا هَامَةَ وَلَا نَوْءَ وَلَا صَفَرَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва софар йўқ», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятда ҳам жоҳилликнинг турли-туман кўринишлари мавжуд эди. Жумладан, тибга оид масалаларда ҳам. Ушбу фаслда келадиган ҳадиси шарифлар ана ўша нарсаларни муолажа қилади, уларни Ислом дини қандай қилиб тўғри йўлга солганлигини тушунтиради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадиси шарифда жоҳилиятнинг тўртта жоҳиллиги инкор қилинмоқда.
1. «Касаллик юқиши йўқ»
Жоҳилият аҳлида «Хасталикларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчисига ўша қувват ёрдамида ўтади», деган эътиқод бор эди.
Ҳозирги жоҳилиятда ҳам худди шу эътиқод бор. «Ундай бўлса, хасталик юқиши йўқми?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Бунга жавоб шуки, хасталик Аллоҳ ирода қилсагина юқади. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида ва шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифлардаги «Касаллик юқиши йўқ» деган гапларида мужассам бўлган.
Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш ҳассос нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Бойқуш йўқ»
Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд бўлиб, бу нарса уларнинг эътиқодига айланиб қолган эди. Жумладан, «Қаерга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик бўлади, ўша ер харобага айланади», деган эътиқод бор эди.
Ислом бу нарсани ҳам инкор этди. Бировга кўнгилсизлик ёки ёмонлик етадиган бўлса, бойқуш ёки бошқа қуш қўнгани сабабли эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бандага хасталикни ориз қилганидек, бойқуш қўнса ҳам, қўнмаса ҳам ёмонликни воқеъ қилиши, гуллаб, яшнаб ётган жойларни харобага, вайронага айлантириши мумкин.
3. «Навъу йўқ»
«Навъу» – жоҳилият аҳли «ёмғир ёғдиради», деб эътиқод қиладиган юлдуз. Улар ўзларича «Ёмғирни ўша юлдуз ёғдиради», дейишар эди. Албатта, бу ҳам нотўғри. Ёмғирни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ёғдиради.
4. «Софар йўқ»
Жоҳилият аҳлининг Сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақийдалари бор эди. Улар «У ойда сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди», дейишар эди.
Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ойларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг ойлари, кунларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг кунлари эканлигини эълон қилди.
Қолаверса, бу ойнинг исми араб тилидаги «сод» ҳарфи билан ёзилади. Йўлга чиқиш, узоқ масофага отланиб чиқиш деган маънодаги сафар сўзи эса «син» ҳарфи билан ёзилади. Софар ойида сафар қилиб бўлмайди, деган гапларнинг қанчалик бўлмағурлиги шундан ҳам кўриниб турибди.
Ушбу ҳадиси шариф асосан эътиқодга оид масалаларни, жумладан, тибга оид эътиқод масаласини ҳам муолажа қилмоқда.
Демак, бизлар «Касаллик ўзи юқмайди, Аллоҳ таоло ирода қилсагина юқади», деган эътиқодни маҳкам тутишимиз керак экан. Бу масала кейин келадиган ҳадиси шарифларни ўрганишимиз жараёнида яна ҳам ойдинлашиб боради.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا غُولَ وَلَا صَفَرَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аввалги баёни келган нарсаларга ғул ҳам йўқлиги қўшилмоқда.
@Savollar_kanal
2579-савол
Тижоратга аниқлик киритиш
Ассалому алайкум! Биз чинни буюмлар сотиш билан шугулланамиз. Хитойдан ўз савдо бeлгиси тушириб пиширилган, аммо нақшсиз, ярим тайёр мол олиб кeлиб бир фирмага бeрамиз. У фирма чинни буюмга биз буюртма қилган нақшни чизиб бeргач, молни бозорга чиқариб хитойдан олиб кeлинган мол эканлигини айтиб сотамиз. Фақат сўраган харидорларга “тўғридан тўғри хитойдан шу ҳолатда олиб кeляпмиз” дeймиз. Агар шундай дeмасак барибир Ўзбeкистонда бўяларкан дeб молни олмай қўйишгани кузатилди. Шунинг учун биз агар сўрашса бу eрда нақш қилдираётганимизни айтмай хитойдан олиб кeляпмиз дeб қўя қоламиз. Шу ишимиз шариатга хилоф эмасми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сўраганда ҳам Хитойдан шундай келган дейишингиз шариатга хилоф. Молни борича айтиб сотиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2577-савол
Қон чиқиши
Ассалому алайкум! Мeн яна сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман. Бугун Каъбатуллоҳни ёнидан қон сизиб чиқаётганини тўғрисидаги видeони кўриб қолдим. Шунақа воқeа ростан ҳам бўлдими ёки яна дин душманларининг найрангларими? Бизлар бундай нарсаларга қандай муносабатда бўлишимиз кeрак?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бу Исломнинг душманлари томонидан монтаж йўли билан қилинган навбатдаги Исломга бўлган хуруждир. Буни ақли бор одам тасдиқ қилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2575-савол
Шифобахш қўзиқоринлар
Ассалому алайкум! Сахиҳ ҳадисларда «Шифобахш қўзиқоринлар» ҳақида бирор бир маълумот келтирилганми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْكَمْأَةُ مِنَ الْمَنِّ، وَمَاؤُهَا شِفَاءٌ لِلْعَيْنِ
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир ва унинг суви кўзга шифодир», дедилар».
Изоҳ: «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» маъноларини англатади. Бу сўз бобда келтирилган оятда Бану Исроилга туширилган егуликни билдириб келган. Шу эътибордан, «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир» деган жумлани «Бану Исроилга туширилган мазкур егуликлардан бири ер ости қўзиқорини эди» деб тушуниш мумкин. Шунингдек, бу жумлани «Ер ости қўзиқорини Аллоҳниннг беминнат неъматларидан бири», деб ҳам тушуниш мумкин. Уни бундай хослашнинг сабаби шундаки, у инсонларга худди Бану Исроилга осмондан туширилган манн каби ҳеч қандай меҳнат-машаққатсиз ато этилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
Канал ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇
@Zikr_ahli
@Savollar_kanal
2573-савол
Тунги 12дан кейин намоз
Ассалому алайкум! Соат тунги 12дан кейин хуфтон ўқишни баъзи уламолар макруҳ деган экан, чунки 12дан кейин қиёмул лайлни вақти киради дебдилар. Демоқчиманки қуёшни нури кетган вақтда аср ўқиш макруҳ бўлган каби. Шундайми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Макруҳ дегани тўғри. 12дан дегани нотўғри. Шариатда туннинг ярми 12 ҳисобланмайди. Шомнинг вақтида бамдод вақти киргунча бўлган вақтни ярмини туннинг ярми дейилади. Бу баъзи вақтларда 12га тўғри келса баъзи вақтларда тўғри келмайди. Хуфтоннинг вақти туннинг ярмигача деганлар ҳам бор. Мазҳабимиздаги саҳиҳ қавл субҳ вақти киргунча бўлиб, жамоат билан ўқимай ёлғиз ўзи бамдод вақти киргунича кечиктириши макруҳ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2572-савол
Ёғингарчилик вақтида дуо қилиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қидириш бўлимидан саволимни топа олмадим. Катталар “ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан яхшилаб дуо қилиб ҳамма нарса сўраш керак, чунки ҳар битта ёғингарчилик томчиларини фаришталар олиб тушишади” дейишади. Шу гап қанчалик рост?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати, раҳмат ёғилаётган вақтда дуолар ижобат бўлиши бор.
سهل بن سعد مرفوعاً : أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : ثنتان ما تردان : الدعاء عند النداء، وتحت المطر . رواه الحاكم في المستدرك والطبراني في المعجم الكبير
Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Икки нарса қайтарилмайди. Азон ва ёмғир ёғаётган вақтидаги дуо” дедилар». (Ҳоким “Мустадрак”ларида Табароний “ал-Муъжамул кабир”да ривоят қилганлар).
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه أنه قال : أَصَابَنَا وَنَحْنُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَطَرٌ ، قَالَ : فَحَسَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَوْبَهُ، حَتَّى أَصَابَهُ مِنَ الْمَطَرِ، فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللهِ لِمَ صَنَعْتَ هَذَا ؟ قَالَ :لِأَنَّهُ حَدِيثُ عَهْدٍ بِرَبِّهِ تَعَالَى . رواه مسلم
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргалигимизда ёмғир ёғди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини шимардилар, баданларига ёмғирдан тегди. “Нега бундай қилдингиз ё Расулуллоҳ” дедик. “Чунки у роббиси таолодан янги(неъмат)дир” дедилар».
Муслим ривояти.
Ёмғир раҳмат ва неъматдир. Иккиси ёғилган вақтда дуолар мустажоб бўлиши кўплаб ҳадисларда зикр қилинган. Бу ҳадислар саҳиҳ ҳадислардир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2570-савол
Намозга иқтидо қилиш
Ассалому алайкум! Қироати жаҳрий бўлган фарз намозининг жамоатда биринчи ракаатидаги қироат бошланиб кетса, сано дуосини ўқийманми? Агарчи қироати махфий жамоат намозининг биринчи ракаат қироати бошланганини сезиб қўшилсам ҳам сано дуосини ўқийманми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! 1-сида ўқимайсиз, 2-сида ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2568-савол
Аёл кишининг уйдан ташқарида намози
Ассалому алайкум! Устозлар, аёл киши намоз вақти кeлиб қолганида кўчада юмуш билан юрган бўлса, намозини кўчада ўқиб олса бўладими? Таҳорати бўлмаса таяммум қилиб? Ёки бу фақат эркаклар учунми? Аёл киши уйига кeлиб кейин намозини адо этгани дурустми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бизни шароитимизда таҳорат олиш жуда осон. Ҳар қандай мусулмоннинг уйида намоз ўқиб олиши мумкин. Эркаклар ҳам сув бор жойда узрсиз таяммум қилмайди, яъни таҳорат билан намоз ўқишади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@HilolNashr
«Ҳилол Нашр»дан чегирмалар ҳафтаси
Ассалому алайкум! «Ҳилол Нашр» нашриёт-матбааси сиз, азиз мухлисларга ўзининг навбатдаги ажойиб туҳфасини тақдим этади.
2017 йил 30 октябрга қадар «Тафсири Ҳилол» тўлиқ дастури ҳамда бошқа электрон китоблар учун 70%гача чегирмалар бошланганлигини эълон қиламиз.
Акция доирасида қуйидаги китобларни харид қилишингиз мумкин:
1. «Тафсири Ҳилол» тўлиқ дастури – 9000 сўм (30000 сўм эди)
2. «Тафсир Хилал» 1 том(рус тилида) – 2000 сўм (6000 сўм эди)
3. «Тафсир Xилал» 2 том(рус тилида) – 2000 сўм (6000 сўм эди)
4. «Тафсир Хилал» 30 джуз(рус тилида) – 2000 сўм (6000 сўм эди)
5. «Ҳадис ва Ҳаёт. Тафсир» 28-жуз – 1500 сўм (4000 сўм эди)
6. «Ҳадис ва Ҳаёт. Тафсир. Туш ва масаллар» 29-жуз – 1500 сўм (4000 сўм эди)
Ушбу китобларни ўқиш учун «Hilol eBook» ва «Tafsiri Hilol» дастурларини юклаб олинг.
Шошилинг, акция бир ҳафта давом этади!
@Savollar_kanal
2587-савол
Бойўғлилар ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар баъзи бир жойларда бойўғлилар сайраса кул ёки шунга ўхшаш нарсалар сeпиб ҳайдашар экан шу жоизми? Яна бир саволим шуки бир пайтлар мeн кумуш занжир сотиб олгандим маълум сабабларга кўра уни тақмадим энди тақмоқчиман. Кумуш занжир тақиб юрсам бўладими? Динимизда шунга рухсат борми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бойўғли ҳақидаги сиз айтган гапларни динимизга мутлақо алоқаси йўқ. Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд бўлиб, бу нарса уларнинг эътиқодига айланиб қолган эди. Жумладан, «Қаерга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик бўлади, ўша ер харобага айланади», деган эътиқод бор эди. Ислом бу нарсани ҳам инкор этди. Бировга кўнгилсизлик ёки ёмонлик етадиган бўлса, бойқуш ёки бошқа қуш қўнгани сабабли эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бандага хасталикни ориз қилганидек, бойқуш қўнса ҳам, қўнмаса ҳам ёмонликни воқеъ қилиши, гуллаб, яшнаб ётган жойларни харобага, вайронага айлантириши мумкин.
Эркак кишига кумуш узукдан бошқа тақинчоқ жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2586-савол
Илм истаб
Ассалому алайкум! Мeн 32 ёшдаман инша Аллоҳ кeч бўлсада бу ёғига оила таъминоти ва масъулиятини унитмаган ҳолда илм ўрганиб кeйин бошқаларга ҳам ўргатмоқчиман.
1-Бу ёшда илм йўлига кириб илмда бирор фойдали иш қилган уламолар борми? Маълумотларни қаeрдан олсам бўлади?
2-Араб тилини ўрганиш ниятим бор. Қанчалик муҳим ёки муҳим эмаслиги ҳақида маълумот бeрсаларингиз?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таъоло ҳимматингизга барака берсин. Бундан ҳам катта мақсад ва ишларни амалга оширишингизга Аллоҳ кўмакчи бўлсин. Сиз ўзингиз ўқиган соҳада етук мутахассис бўлиб, муъмин мусулмонларни хизматини қилишингиз ва ўша орқали Аллоҳнинг динига хизмат қилиб, орзу қилганингиз даражаларга етишингиз мумкин. Сизнинг ёшингиздан анча катта ёшга кириб ҳам олим бўлганлар жуда ҳам кўп бўлган. Араб тилини мутахассис даражасида ўрганишингизга имкон ва қобилиятингиз бўлса, ҳаракат қилинг. Бўлмаса, Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини яхшилаб, тушуниб ўқинг ва унга амал қилишга ҳаракатда бўлинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2578-савол
Ҳамма ақлли маъносидаги ҳадис
Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, Умар розияллоху анху бир сахобийни «Роббим кўпчиликдан қилма, озчиликдан қил» манодаги дуоларини эшитиб нега бундай деяётганлигини сўрасалар, сахобий оятдан мисол келтиради ва Умар розияллоҳу анҳу «хамма ақлли битта Умар оми» маносидаги жавобни айтарканлар. Мана шу ҳадисни топиб беришни имкони борми? Ўзларини оми дейишлари қанақа маънода айтилганини тушунмадим.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни бозордан ўтиб кетаётган эдилар, бир инсон дуо қилиб “Аллоҳим! Мени оз бандаларингдан айлагин, мени оз бандаларингдан қилгин” деб дуо қилаётганини кўрдилар. Шунда саййидимиз Умар унга “Бу дуони қаердан олдинг?” дедилар. У инсон “Аллоҳ таоъло Ўзининг азиз китобида “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” деб айтган!” деди. Бирдан ҳазрати Умар йиғладилар ва ўзларига хитоб қилиб “ҳамма одамлар сендан кўра англовчироқ эй Умар! Аллоҳим! Мени оз бандаларингдан айлагин” дедилар.
Ибн Аби Шайба, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ва Қуртубийлар ривоят қилганлар.
Кунимизда бировни гуноҳни тарк этишга насиҳат қилинса, “кўпчилик қиляптику, мен битта ўзим қилмаяпман” деб жавоб беради. Қуръони каримда “кўпчилик” доим ҳам мақталмаган. Қуръондаги (ﺃﻛﺜﺮ ﺍﻟﻨﺎﺱ) “Одамларнинг аксари” деган сўзни қарасангиз, “улар билмайдилар”, “шукр қилмайдилар”, “иймон келтирмайдилар” каби сифатлар билан сифатланганини кўрасиз.
Агар Қуръондан (ﺃﻛﺜﺮﻫﻢ) “Уларнинг аксарияти” сўзини излаб қарасак, “фосиқлар”, “билмайдилар”, “юз ўгирувчилар”, “ақларини ишлатмайдилар”, “эшитмайдилар” каби сифатлар билан сифатланганини кўрамиз.
Шундай бўлгач, биз доимо “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” деб мақталган бандалар сафида бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Баъзи суннат ва шаръий амалларни ўзингизгина ёки озчилик мусулмонлар бажараётгани сизни ташвишга солмасин! Зеро Қуръони карим “озчилик”ни мадҳ қилиб келтирган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2576-савол
Илм аслида нима?
Ассалому алайкум! Устозлар, мeн “ислом динида илм ўрганишга даъват қилинган” дeган сўзларга кўп дуч кeламан, лeкин айнан қандай илмлигини билмайман. Фақат диний билимларми ёки дунёвий билимлар ҳам кирадими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Диний илмдан фарзи айн бўлганичаси, дунёвий илмдан тирикчиликка керак бўлган миқдорчаси. Фарзи айн бўлган миқдор мўмин киши нималарга иймон келтириш кераклигини, қандай сўз ва қандай ишларни қилса исломдан чиқиб қолишини, беш вақт намозни тўлиқ ўқишни, рўза тутишни, моли бўлса закот беришни ва қодир бўлса ҳаж қилишни билишидир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
372. Солиҳларни яхши кўриш, уларни зиёрат қилиш ва улар билан бирга ўтириш ғаниматдир
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
#Эълон
Қуръон тартили дастури
Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари!
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сизларга сизларга тажвид илмини осон услуб билан ёдда қолдириш мақсадида тақдим этилаётган ушбу қўлланма муайян қоидаларни ёдлаб, амалда татбиқ қилишингиз учун мўлжалланган. Зеро, Қуръони каримни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бизларгача қандай етиб келган бўлса, шундай қироат қилиш мусулмоннинг бурч ва масъулиятларидан биридир.
Ҳар бир мусулмон инсон, Қуръонни муқаддас китобим деб билган ҳар бир шахс бу илоҳий каломни ўқиш, гўзал тарзда тиловат қилиш орзусида ва мана шу мақсадда бўлиши табиий ҳол. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг каломини ўқиш, уни ўрганиш инсон зоти учун шараф ва нурдир. Қуръон ўқиш Аллоҳ билан роз айтишиш, У Зотнинг хитобини тинглаш демакдир. Қуръон ўқиш руҳга озуқа бўлади, қалбни мусаффо қилади, тафаккурни чархлайди ва бошқа фазилатлар бахш этади. Ушбу ҳақиқатни яхши англаган буюк аждодларимиз барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганганлар, уни ёд олганлар. Кўплари Қуръонни тўла ҳифз этиб, кейин бошқа илмларни ўрганишга киришганлар. Имом Бухорий, имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳазрат Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломаларимизнинг қайси бирини олманг, барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганишган ва уни ёд олишган. Ушбу маънавий асос уларнинг илм-фан чўққиларини забт этишларида, барча ютуқларида асосий маънавий омил бўлиб хизмат қилган.
Бугун ҳам азиз халқимизнинг Қуръонга бўлган муҳаббати, иштиёқи жуда ҳам баланд. Улар Қуръон ўқишни ўрганишни ва фарзандларига ўргатишни жуда-жуда истайдилар. Авлодим ортимдан тиловат қилиб, ҳаққимга дуо қиладиган бўлсайди, деб орзу қиладилар. Аллоҳга шукрки, бугун бу маънода жуда кўп имкониятлар бор.
Демак, Қуръонни ўрганган одам ҳам, Қуръонни бошқаларга ўргатган одам ҳам энг яхши инсон ҳисобланади. Ана шу эътибордан мўмин мусулмон банда доим Қуръонга нисбатан ё ўргатувчи, ё ўрганувчи бўлиб келган ва мана шу силсила доимо гўзал тарзда амалга ошиб келган.
Ушбу қўлланмада имом Ҳафснинг имом Осимдан қилган ривояти билан чекланилди. Унда алломалардан Холид Азҳарий, Закариё Ансорий, ва Маҳмуд Муҳаммад Абдулмунъимларнинг "Муқаддиматул Жазарийя"га ёзган шарҳлари, Сулаймон Жамзурийнинг "Туҳфатул атфол" номли назмий рисоласи, Муҳаммад Аҳмад Маъбаднинг "Ал Мулаххасул муфид фи илмит тажвид" номли асари ва хусусан, замонамизнинг энг машҳур қироат билимдонларидан Айман Рушдий Сувайднинг "Муқаддиматул Жазарийя" шарҳига бағишланган маърузаларидан фойдаланилди.
Ҳозирги кунга келиб, Қуръон ўрганиш ва ўргатиш услублари янада кенг қулоч ёйди, турли туман воситалар билан бойиди. Ана шу воситалардан бири сўнгги пайтда кенг тарқалиб бораётган халқаро интернет тармоғи ҳисобланади. Компьютер орқали Қуръони Каримнинг ҳарфларини, тажвидини, қироатини ўрганиш, турли ҳофиз қориларнинг қироатини тинглаш ишлари кун сайин ривожланиб бормоқда. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда Қуръони каримнинг баракотидан умидвор бўлган ҳолда бизнинг мухлис кишиларимиз ҳам мана шу соҳада – интернет ва мобил жиҳозлар учун Қуръон таълимини йўлга қўйиш ниятида бел боғлаб, ихлос билан, иймон ¬эътиқод билан, Аллоҳ таолонинг Ўзидан савоб кутган ҳолда иш бошламоқдалар. Аллоҳ таоло бу ишни баракотли, хайрли қилсин, биз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини, Қуръонга буюк бир хизмат бўлишини насиб этган бўлсин.
Аллоҳ таолодан бошланаётган ушбу хайрли ишга барака, осонлик, равонлик тилаб қоламиз. Бу ишни ўзимиз кутгандан кўра кўп марта фойдали, хайрли бўлишини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, дуолар ила сўраб қоламиз!
Сизлар ушбу тажвид дастурини андроид тизимидаги Play Market дўконидан қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингизга юклаб олишингиз мумкин.
Юклаб олиш учун босинг!
Ҳурматли каналимиз обуначилари ИЛТИМОС саволларингизни админга эмас фақатгина қуйидаги манзилга беринглар. Савол бериш учун е-маил почта очиб рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
👇👇👇👇👇
www.savollar.islom.uz
@Savollar_kanal
2574-савол
Намозда соя олдинга тушиши
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар одам намоз ўқиётган пайтда соя ўзидан олдинга тушиб турган бўлса ўзига сажда қилаётгандай бўладими ёки бунинг зарари йўқми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аслида олдига кўзгу қўйиб ўқиса ҳам намоз зиммасидан соқит бўлаверади. Оммани хаёли сочилиб кетмаслиги учун ёпиб қўйсин дейилади. Сояни гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
Ҳар жума muslimalar.forumi да саловат айтиш мусобақасида қатнашинг!
forum.muslimaat.uz
http://forum.muslimaat.uz/viewtopic.php?f=15&t=58&start=240
@Savollar_kanal
2571-савол
Спортда юзига уриш
Ассалому алайкум! Мен спорт билан шуғилланаман. Машғулотларда рақибимнинг юзига қаттиқроқ уриб юбораман. Кимдир менга одамни юзига уриб бўлмайди деганди. Шу ишим гуноҳ эмасми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2569-савол
Стадион ҳақи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизни бир масала ўйлантиряпти, шу масаланинг ҳукмини айтсангизлар. Биз баҳона бошқалар ҳам билиб олишармиди. Биз қариндошлар йиғилиб ҳафтада бир бор газонда(мини стадионда) футбол ўйнасак, иккита командга бўлиниб, ютқазган команда ош қилиб бериш шарти билан ўйнасак, стадион ҳақини ҳаммамиз йиғиб ўртадан тўласак, лекин ютқазган жамоа ошнинг харажатини қилиб беришса ва ҳаммалари биргаликда икки жамоа танаввул қилса, албатта ношаръий нарсалардан сақланган ҳолда бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ютказган ош қилиб бериши қимор бўлади. Худди стадионнинг харажати каби ошни ҳам ҳамма тўласин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2567-савол
Қизларга исм танлаш
Ассалому алeйкум! Ҳурматли устозлар, Алҳамдулиллаҳ яқинда қиз фарзандлик бўлдим. Қизимга исм танлашда сизлардан маслаҳат сўрамоқчиман. Ўзим Марям ёки Ансора исмларини қўймоқчи эдим. Баъзи бир «Исмлар маъноси» китобларида Марям исми маъноси «Жуда аччиқ» дeб ёзилган экан. Шу тўғрими? Фарзандимга Марям ёки Ансора исмини қўйсам бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Марям исми қибтий тилида Маҳбуба, сурён тилида Малика, Саййида, Султона, иброн тилида Нур таратувчи, Юнон тилида денгиз юлдузи деган маъноларни билдиради. Исломда Обида, Аллоҳнинг ходимаси маъноларини билдиради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
371. Ҳаё икки хил бўлади.
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг