fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2847-савол
Больницада намоз ўқиш


Ассалому алайкум! Шифохоналарда диний расм-русум ва ибодатлар таъқиқланган экан. Кундузги ибодатларни бир амаллаб масжидга бориб адо этиш мумкин. Лекин эшиклар ёпилиб, қулфланганидан сўнг бунинг иложи қолмаяпти. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бизнинг мамлакатимиз конституциясида ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиш ва дини буюрган ишларни эмин-эркин адо қилиш ҳуқуқига эга. Шайтон ёки унинг дўстлари васваса қилса таслим бўлмаслик керак. Қўрқмасдан ибодатингизни қилинг. Мусулмон киши денгизда чўкаётганда ҳам намозини адо қилиш шарт дейилган. У ернинг тартиби ташқарига чиқармасликни талаб қилса хонангизда бўлса ҳам ўқинг. Бу каби таъқиқлар ҳамма замонда бўлган, қиёматгача ҳам бўлади. Мўмин иймонига яраша синалади. Аллоҳни буйруғини бажарганлар жаннатга, шайтонни буруғини бажарганлар эса дўзахга кетаверади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади:
يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَن يُطِعْ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا۝
71. У Зот сизнинг амалларингизни солиҳ қиладир ва гуноҳларингизни мағфират қиладир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк ютуққа эришибдир.
وَمَن يَعْصِ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ۝
14. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг чегараларини бузса, У Зот уни мангу қолувчи бўлган ҳолида оловга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир. (“Нисо” сураси). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2845-савол
Илмни етказиш вожиблиги


Яқинда фейсбук ижтимоий тармоғида қуйидаги хабар тарқалди:
Америкалик бир киши масжидда намоз ўқиди, сўнг, туриб микрофонни қўлига олди-да, фақат Фотиҳа сурасини билганларгина унинг нима ўқиётганини англай оладиган даражада фотиҳани тажвидсиз, тушунарсиз қилиб ўқиди ва йиғлаб ташқарига чиқиб кетди. Масжид имоми унинг кетидан чиқиб, ундан нима учун бундай қилганини сўради. У икки кунгина олдин Исломни қабул қилгани ва Ислом ҳақида таржима қилинган бир китобни ўқиб, унда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мендан бир оят (эшитган) бўлса(нгиз) ҳам, етказинг!», деган сўзларини ўқиганини айтди.
— Мен еттита оятни ёд олдим ва уларни (одамларга) етказдим.- деди.
Ҳазрат, илмни етказишда юқоридаги каби иш тутиш тўғрими?


ЖАВОБ:

- Мумкин эмас. У киши янги бўлгани учун узрли.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2843-савол
Интeрнeт ва компютeр ўйинлари


Ассалому алайкум! Ислом дини зиёсини мўмин мусулмонларга ва шу ўринда бошқа динга эътиқод этувчиларга улашувчи азизлар. Мeнинг саволим шундан иборатки, ҳозирда замон ривожланиши билан айниқса ёш ўспирин йигит қизлар ва бошқа инсонлар орасида турли хил интeрнeт ва компютeр ўйинларига қизиқиш кучаймоқда. Мeн айнан шу нарсани билмоқчи эдимки компютeр ўйинларида турли хил бўлмағур ёвузлик, одам ўлдиришлик, кибeрнeтик модeл кўринишидаги одамларга зиён eтказишлик кабилар гуноҳми ва бу нарса рeал хаётдаги қилингандаги гунох билан тeнглаштириладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Буларнинг гуноҳлиги аниқ, лекин гап бунда эмас. Балки ёшлар шуни гуноҳ эканлигини ўз илмига амал қилувчи масжиддаги имомларидан, телевидения ва радиодаги маърифий эшиттиришлардан эшитмаётганлигидадир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
367. Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуолар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2839-савол
Гипс қилинган қўл


Ассалому алайкум! Мен 2 ҳафтадан буён намоз ўқиб келаябман, аммо қўлим сингани учун гипс қилдиришим керак экан. Гипс 1 ой турар экан, энди намозни қандай ўқийман?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Гипс билан ҳам намоз ўқилаверади. Таҳоратда ҳамма жойларингизни ювиб гипс устига масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2837-савол
Нафл намоз


Ҳазрат, бомдодни уйда ўқиб чиқиб кейин ишхонага борганда «солату шуруқ” ва вақт бўлиши билан «зуҳо» намозини ўқиб олсам бўладими? Ёки бу намозларни фақат уйда дам олиш кунлари ўқиб юрайми? Устоз қайси йўлни маслаҳат берасиз? Ниятим бу намозларни доим бардавом қилиб, берилажак ажр савобларга эришиш.

ЖАВОБ:

- «Солатуш шуруқ”ни қуёш чиқиб бўлгандан кейин, «Зуҳо» намозини чоштгоҳ кирганда ўқиш керак. Бунда вақт эътибори мавжуд, жой эмас. Мазкур вақтларда каерда бўлсангиз, ўша ерда ўқийсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2835-савол
Фаришталар қўғирчоқлар бор уйга кирмайдими?


Буср ибн Саъид, Зайд ибн Холид ва Абу Толҳа розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, фаришталар суратлар бор уйга кирмаслар», дедилар». Ушбу ҳадисдаги суратлар ҳукми одам ва ҳайвонлар шаклидаги қўғирчоқлар ва юмшоқ қўғрчоқларгаям таълуқлими? Савол беришимга ҳозирда янги келинлар ётоғини йиғиштириб, устига қўғирчоқ қўйиш одат бўлётгани сабаб бўлди.

ЖАВОБ:

- Жонли нарсаларга тегишли. Аммо қўғирчоқ болалар ўйнаши учун бўлса, рухсат бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2833-савол
Ёш боланинг тиши чиқишда онаси қараса бўладими?


Ёш болани биринчи тиши чиқиш вақтида болани тишига онаси карамаслик керак экан, шу гап ростми ёки ёлғонми?

ЖАВОБ:

- Катта ёлғон!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2832-савол
Еб-ичишдан савоб ҳосил бўладими?


Ассалому алайкум! «Еган-ичгандан хосил бўлган савоб…» деб баъзилар дуо қилишади. Шу тўғрими? Еган-ичгандан савоб хосил бўлмайди деб бир имомдан маърузада эшитгандим. Еган-ичганга яъни ризқимизга Аллоҳга ҳамд-санолар айтиш жоиз деб билганман, аммо бундан савоб борлигини билмайман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Таомни “Бисмиллаҳ” билан бошлаб, суннатга мувофиқ еб, тоат ва яхшиликларга қувват бўлсин деб ейиш ва уни ибодатга сарфлаш савобли амал ҳисобланади. Аммо ҳадеб «Еган-ичгандан хосил булган савоб…» деб бағишлаш кўп ўринларда тўғри ҳам бўлмайди. Чунки кекиртагигача таом еб орқасидан ибодат қилиш ўрнига овқатни сингдириш учун сувлар ичиб, қувватига телевизор тагига ётиб олишни савобли иш деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2830-савол
Суралар ўқиб юриш


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, номоз ўқимайман, лекин баъзи бир сураларни биламан ва айнан шу сураларни юрган йўлимда ҳам дилимга келиб дилимдан тилимга чиқади. Азон айтишни яхши кўраман ва уни ҳам юрган йўлимда, ишда ҳам айтавераман. Юрган йўлимда азон айтишим динимизга ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз намозни ўқимаслигингиз Аллоҳни ҳурмат қилмаслигингиз бўлади. Аллоҳ сизга беш вақт намозни буюрса-ю, сиз “Сенинг буйруғинга” десангиз. Гарчи буни сўз билан айтмасангизда намозни тарк қилишингиз шуни ифода қилади. Тездан намозни бошланг. Намозни тарк қилиб қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беришни ўйланг. билганларингизни ҳам ўқиб юраверинг.
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам!
Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади.
Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар.
Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар.
Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар.
Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди.
Ушбу оятда зикр қилинганлар мунофиқлар эканига келаси икки оят ҳам далилдир.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝
6. Улар риё қиладиганлардир.
Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Ҳилол Нашр»дан чегирмалар ҳафтаси

Ассалому алайкум! «Ҳилол Нашр» нашриёт-матбааси сиз, азиз мухлисларга ўзининг навбатдаги ажойиб туҳфасини тақдим этади.
2017 йил 30 октябрга қадар «Тафсири Ҳилол» тўлиқ дастури ҳамда бошқа электрон китоблар учун 70%гача чегирмалар бошланганлигини эълон қиламиз.
Акция доирасида қуйидаги китобларни харид қилишингиз мумкин:
1. «Тафсири Ҳилол» тўлиқ дастури – 9000 сўм
2. «Тафсир Хилал» 1 том(рус тилида) – 2000 сўм
3. «Тафсир Xилал» 2 том(рус тилида) – 2000 сўм
4. «Тафсир Хилал» 30 джуз(рус тилида) – 2000 сўм
5. «Ҳадис ва Ҳаёт. Тафсир» 28-жуз – 1500 сўм
6. «Ҳадис ва Ҳаёт. Тафсир. Туш ва масаллар» 29-жуз – 1500 сўм

Ушбу китобларни ўқиш учун «Hilol eBook» ва «Tafsiri Hilol» дастурларини юклаб олинг.

Шошилинг, акция бир ҳафта давом этади!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2846-савол
Тавба қилиш дуоси


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Ёрқинжон қори акамизни бир маърузаларида “Аллоҳ бандаларига бундай тавба қилинглар деб ўргатган ва афуана ва фағфирлана варҳамна”. Яхши эшита олмаганим учун бу сўзларни тўғри ўқий олмаяпман, илтимос тўғрисини ёзиб юборсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло мусулмон умматни ўта даражада мукаррам ва азиз қилиб яратди. Аслида улуғларнинг хатоси ҳам бошқаларнинг хатосидан улкан бўлади. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан хато содир бўлишини ва у хатодан қандай тавба қилишни қиёматгача бўлган умматга таълим бериб қўйди. Бу гуноҳни заҳар десак тавба унга қарши даводир. Одам алайҳиссаломдан содир бўлган иш ҳаммага маълум, аммо тавбасига сабаб бўлган дуони жуда кам кишилар билишади. Аллоҳ у кишининг тавбасини қабул қилиш учун қуйидаги калималарни айтишни таълим берди.
قَالاَ رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ۝
23. Икковлари: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», – дедилар. (“Аъроф” сураси).
Таълим берганини Қуръонда баён қилиб:
فَتَلَقَّى آدَمُ مِن رَّبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ۝
37. Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот)унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. (“Бақара” сураси).
Тафсирчиларимиз «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу пайтда Одам алайҳиссаломга илҳом орқали маълум сўзларни берди, Одам алайҳиссалом уларни қабул қилиб олиб, айтди. Шундан кейин Аллоҳ унинг гуноҳидан кечди», деб тушунтирадилар.
Шунинг учун барчамиз қачон гуноҳ қилсак ушбу дуоларни ўқишимиз керак бўлади.
Сиз эшитган “Бақара” сурасининг охирги ояти.
وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ۝
«Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла».
(«Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2844-савол
Азонни айтган киши имомликка ўтиши макруҳми?


Азонни айтган киши имомликка ўтиши макруҳми?

ЖАВОБ:

- Макруҳ эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2842-савол
Ахборот олами


Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозир ахборот оламиям умрни беҳуда сарфлашга бошни беҳуда нарсалар билан тўлдиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Фойдали жиҳатлариям бор албатта, энди саволга ўтсам: шу ахборотларни кўриётганимизда, эшитаётганимизда ўқиётганимизда маълум бир шахсни ҳаёти ёки камчилиги ёки ўша шахс билан содир бўлган воқеа ҳақида гап кетаётган бўлса, бу ҳам ғийбатга кирадими? Буни кўриб, эшитиб биз ҳам шерик бўлиб қолмаймизми? Шу гуноҳга, ахборотчилар мазкур ахборот кетаётган шахсдан рухсат олмайди. Шу нарсалар ҳақида бизга баён қилсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жуда долзарб саволни берибсиз. Ҳозирги кунда ахборот воситаларида банданинг ўзи билан Аллоҳнинг ўртасидаги айбларини ҳам айтиб шарманда қилиш, хатодан туҳмат қилиш, бўлмаган нарсаларни бўрттириш, покиза инсонларни жоҳиллар олдида шарманда қилиш урф даражасига кириб қолди. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝
36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар.
وَلاَ تَمْشِ فِي الأَرْضِ مَرَحًا إِنَّكَ لَن تَخْرِقَ الأَرْضَ وَلَن تَبْلُغَ الْجِبَالَ طُولاً۝
37. Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!(«Тафсири Ҳилол» китобидан).
Ёрқинжон домла Фозиловнинг “Ғийбат ўзи нима” номли китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2841-савол
Гўдак қусуғи


Ассалому алайкум! Ёш эмизикли гўдакни қайт қилган сути кийимга тeгса ўша кийимда намоз ўқиб бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ёш боланинг қусуғи нажосат ҳисобланади. Ювиб ташлаб кейин намоз ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2840-савол
Жаноза ҳақида савол


Ассалому алайкум! Барча қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ барокот берсин. Бир танишимиз 70-йилларда ҳомиладорлиги 6 ойлик пайтида тўлғоқ тутиб туққан эканлар. Ўғил фарзанд туғилиб бир оздан сўнг ўлган, фарзанд йиғламаган лекин харакат аломати бўлган экан. Шунда эркаклар бомдодга бориб жанозасиз кўмиб келишган экан. Саволим ҳозирда шу чақалоққа исм қўйиб ғойибона жаноза ўқиб қўйиш лозимми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жаноза ўқилмайди. Чунки жанозани ҳозир бўлган жасадга, бадан чиримаган, ёниб суякларини ўзи қолмаган бўлсагина ўқилади. Мазҳабимизда ғойибга жаноза ўқиш йўқ.
Масала: Бирор жасаднинг бўлаклари топилса. Бирор маййитнинг тўлиқ жасади топилмай баданинг баъзи бўлаклари топилса, унинг бир неча сурати бор.
— Жасаднинг фақат қўл ёки оёқ ёки бошнинг ўзи ёки жасаднинг бошсиз, оёқсиз, қўлсиз қисми ёки бирор бошқа аъзонинг ўзи топилса, унга ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ)
— Жасаднинг бир нечта аъзоси топилса, масалан икки оёқ ёки икки қўл ёки бир оёқ, бир қўл ёки шу каби бир неча аъзолари топилса-ю, бутун жасаднинг ярмидан кам бўлиб кўпроқ қисми топилмаса, унга ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ)
— Агар жасаднинг ярми топилса-ю, боши бўлмаса, унга ҳам ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ)
— Агар маййитнинг жисмининг ярми боши билан топилса, унга ғусл қилдирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, суннатга мувофиқ дафн қилинади. (РМ)
— Маййитнинг жасадининг кўпроқ қисми бошисиз топилса, унга ҳам ғусл қилдирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, суннатга мувофиқ дафн қилинади. (РМ)
24- Жасаднинг бир бўлаги топилганидан кейин бошқа аъзолари ҳам топилса. Бирор маййитнинг жасадининг кўпроқ қисми топилиб, озроқ қисми топилмаса ва кўпроқ қисмига жаноза намози ўқилиб дафн қилинганидан кейин қолгқн бўлаклари ҳам топилса, қолган қисмиларига жаноза ўқилмай, шундайлигича бирор матога ўраб дафн қилинади. (ФҲ)
25- Тирик туриб бирор аъзосидан айрилса. Бирор киши тирик бўла туриб баданидан бирор қисмини амалиёт ёки бошқа йўл билан кесиб ташланса ёки узилиб тушса, ўша аъзога ғусл ҳам қилдирилмайди, жаноза ҳам ўқилмай бирор матога ўраб кўмилади. (ДМ)
Жасад ёниб кулга айланиб қолса. Ким ёниб буткул кулга айланса ёки баданининг кўп қисми ёниб кул бўлса, унга ғусл, кафан ва жаноза намозининг бирортаси вожиб бўлмайди. Шундайлигича бирор матога ўраб, дафн қилинади. (ФҲ) Агар баданнинг кўп қисми сақланиб қолса, гарчи боши йўқ бўлса ҳам ёки баданининг ярми боши билан бирга сақланиб қолса ёки гўшт, суяклари қолса, унга ғусл қилидирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, дафн қилинади. (ФҲ). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2838-савол
Бировнинг хўрози


Ассалому алайкум! Ховлимзда 1 ойдан бери бир хороз келиб хамма жойлани расво қивотти. Биз қўшнилардан сўрадик хеч ким меники демади. Биз уни ушлаб номалум эгасини номидан ҳадя қилсак бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Хўроз 5-10 кмдан келадиган махлуқ эмас. Эълон қилиб бўлсада эгасини топиб беринг. Маҳалланинг бошида ўтирадиган бекорчиларга айтиб қўйсангиз эгасини топиб беришади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2836-савол
Қиёмат аломатлари


Вақтики ер юзига яъжуж ва маъжуж тарқалса, инсон фахрланиб яратаётган ядровий қуроллари уларни йўқ қилолмайдими?

ЖАВОБ:

- Йўқ қила олмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2834-савол
Воқеа сурасини такрор қилиш


Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло менга “Воқеа” сурасини ёд олишни насиб қилган. Шу ёд олганим ёдимдан чиқиб кетмаслиги мақсадида имкон қадар такрор қилиб тураман. Ҳадисда келган ваъдадан ҳам баҳраманд бўлиш мақсадида “Воқеа” сурасининг такрорини шомдан кейинга қолдираман. Ҳазрат, ҳар куни шу зайлда иш тутсам, ҳам Қуръондан бир сурани унутиб қўймаслик ниятида такрор қилган бўлиб, ҳам ҳадисда келган ваъдага эришаманми?

ЖАВОБ:

- Албатта, шу зайлда иш тутсангиз, ҳам Қуръондан бир сурани унутиб қўймаслик ниятида такрор қилган бўлиб, ҳам ҳадисда келган ваъдага эришасиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
366. Яхшилик нима?

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

48. Ризо видеолавҳасани Youtubeда кўриш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2831-савол
Ишдаги ҳолат


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн бир нeча йил аввал, давлат ишида ишлаган пайтимда, бошлиғим мeнга бир қанча ҳужжатларни ксeрокопия қилиш учун бeрсалар, мeн бориб арзонроққа кeлишиб ксeро қилдирардимда ва ундан қолган фойдасини ўзимга ишлатардим. Чунки мeн ўша пайтда ишга 3кмга пиёда бориб кeлардим, оила шароитимиз ўшанда оғирроқ эди. Мeн бу ишимни ҳали хануз эслаб юраман. Бу ишим тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўшандай қилишингиз нотўғри бўлган. Орттирган пулларни қайтариб беришингиз ёки бошлиқни розилигини олишингиз керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…
Подписаться на канал