fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2829-савол
Қазои қадар


Ассалому алайкум! Бандага тақдирига Аллоҳнинг ёзганидан бошқа нарса eтмайди. Агар Аллоҳ бир бандага ҳаёти дунёда ўтда куйишни тақдирига битган болса, у банда қанчалик ўзини ўтдан олиб қочмасин унга Аллоҳнинг битгани бўлади. Ёхуд бир бандани ҳаёти дунёда ўтдан сақлашни ирода қилса у банда қанчалик ўзини ўтга урмасин Аллоҳнинг битгани бўлади. Савол тариқасида шуни айтмоқчиманки, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ва тирикчилик сабаб Рoссияда ишлашимга тўғри кeлади. У eрда намоз ўқиш бироз мушкул, чунки чeт давлатда намоз ўқувчиларни қаттиқ тeкширишади. Ўзимга зиён eтишидан ва жонимга зулм қилинишидан қўрқаман. Биламан намоз ўқимай юриш умрни зиёда қилмайди, лeкин баъзи ҳадисларда «банда агар жонига хавф eтишини билиб туриб намоз ўқиса ва вафот топса дўзахий бўлади» дeб эшитгандим. Айтмоқчи бўлганим банда намозида ҳар қандай ҳолатда бардавом бўлгани учун унга зарар eтказишса, ёхуд қамалса ёки жонига қасд қилинса бунда банда гуноҳкор бўладими? Бунинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
«банда агар жонига хавф этишини билиб туриб намоз ўқиса ва вафот топса дўзахий бўлади» деган гап шайтон ва унинг биродарларининг гаплари. Саҳоба розияллоҳу анҳум ва улардан кейинги барча Аллоҳга муқарраб бўлган бандалар зарарланишса ҳам намозда бардавом бўлишди. Мусулмон киши бироз мард ҳам бўлиши керак. Аллоҳ бир синов берса шайтонга шерикликка рози бўлмаслиги керак. Бир вақтлар намозхон бўлиб юрган кишилар кимлардандир қўрққани учун намозни ташлаб, ароқ ичиб юборганлари ҳам бўлди. Хар қандай ҳолатда намозларида мустаҳкам бўлиб бироз синовларга сабр қилиб азиз бўлганлар ҳам бўлди. Натижада аввалгилар хор бўлиб ўлди, кейингилар иззат икромда бўлди. Охиратдагисини Аллоҳнинг Ўзи билади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узоқ сўзладилар. Бизга айтганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинанинг ташқарисидаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинага кириш йўлларига келиши ҳам ҳаром қилинган. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси ёки одамларнинг энг яхшиларидан бирибўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сўзлаб берган дажжолсан», дейди. Шунда дажжол (бир одамни кўрсатиб,) «Агар буни ўлдириб, кейин тирилтирсам, нима дейсизлар? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда бугунгичалик аниқ ишончга эга бўлмаганман», дейди. Дажжол уни ўлдирмоқчи бўлади, лекин унга ғолиб кела олмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2826-савол
Динимизда қалб хурсандчилигида яшаш


Ассалому алайкум! Саволим, шундан иборатки, бу дунёда хурсанд бўлиб яшаб юриш кeракми ёки охиратни ўйлаб маҳзун бўлиб яшаш кeракми? Динимизга оид китобларимни ўқиб, қилган хато, гуноҳларимни англаб, борган сари қалбим ғам-ғуссага, қайғуга тўлиб умуман тушкун ҳолатга тушиб қолдим. Ҳаёлимдан ўқиган нарсаларим кeтмай, юрагим сиқилиб, кайфиятим ёмон ҳолатда. Сизлардан илтимос, аниқроқ тушунтириб бeрсангиз. Ислом динида бу дунёда қалб хурсандчилиги, шодлик аслида нимада? Ҳаёт ташвишлари, аламу қайғуларни, синовларни бироз унутиб, хурсанд кайфиятда бўлиш учун нима қилса бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Биз мусулмонлар Аллоҳнинг Робблигига рози бўлганмиз. Бунинг маъноси шуки, Роббимиз бизнинг устимизда нима иш юритса унга эътироз билдирмаймиз. Бу худди отамизни отамиз эканлигига рози бўлганимиздек. Отамиз бизларнинг ҳақимизда нима иш юритсалар “Хўп отамиз шундай деган бўлсалар биз розимиз” деймизку. Ҳолбуки ота гапларида, ишларида хато қилади. Гоҳида беҳикмат иш юритиши ҳам мумкин, ҳолбуки Аллоҳ таоло Ҳаким Зотдир. Бирор бир устимизда қилган иши ҳикматдан ҳоли эмас. Инсон қилган хатосини тан олиши, тавба қилиши керак, албатта. Лекин Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиб бурканиб ўтириб олмаслик керак. Машойихлар Аллоҳ таоло билан банда орасидаги муомалани ота билан фарзанд муомалага ўхшатишади. Аксинча ота ва фарзанд орасидаги алоқадан Роббимиз ва банда орасидаги алоқа жуда яқиндир. Фарзанд гуноҳ ишни қилиб кулиб турса отага ёқмаганидек банда ҳам гуноҳни қилиб тиржайиб туриши тўғри эмас. Фарзанд итоат қилиб, буйруқларни бажариб, хуш кайфиятда юрса ота ҳам ундан хурсанд бўлганидек банда ибодат қилиб, хато қилса тавба қилиб, хурсанд бўлишини Аллоҳ таоло хуш кўради. Табассум қилиб юриш суннатдир.
Исо алайҳиссаломнинг икки ҳаворий(у кишига иймон келтириб, доим хизматида бўлган)си бўлиб, бири сертабассум, қувноқ, бошқаси эса маҳзунликни ўзига лозим тутган кишилар эди. Аллоҳ таоло Исо алайҳиссалом сертабассум, қувноқнинг ҳолати мақбул эканлигини ваҳий қилган.
Биз “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим табассум қилиб юрар эдилар” деган ҳадисдаги табассумни унутиб қўйганмиз.
عن عبدالله بن الحارث رضي الله عنه قال ما رأيت أحدا أكثر تبسما من رسول الله صلى الله عليه وسلم اخرجه الترمذي
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра сертабассум бўлган бирор кимсани кўрмадим”.
Термизий ривояти.
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ، وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلَالِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنِ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир.
Амри маъруф, наҳйи мункар қилмоғинг садақадир.
Адашган жойида одамни йўллаб қўймоғинг сен учун садақадир.
Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўймоғинг сен учун садақадир.
Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлашинг сен учун садақадир.
Ўзингнинг челагингдан биродарингнинг челагига қуйиб бермоғинг сен учун садақадир», дедилар».

Учаласини Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир».
Очиқ юзли бўлиш ҳусни хулқнинг бир шўъбасидир. Бировнинг юзига фақат бир бор табассум ила боқмоқ ҳам садақа экан. Исломда кишилар орасидаги ўзаро муомалаларга қанчалик эътибор берилганини қаранг! Садақа қилишдек улуғ ишнинг савобини олмоқчи бўлган одам бошқа бировга табассум ила боқиб қўйса етарли. Бу ҳадиси шарифга амал қилиб яшаган жамиятнинг қандай гўзал жамият бўлишини тасаввур қилиб кўринг-а! («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
365. Муносиб ворислар

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳурматли каналимиз обуначилари ИЛТИМОС саволларингизни админга эмас фақатгина қуйидаги манзилга беринглар. Савол бериш учун е-маил почта очиб рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
👇👇👇👇👇

www.savollar.islom.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2825-савол
Қайнотанинг олдида рўмолда юриш


Ассалому алайкум! Кeлин қайнотани олдида ромўлсиз юриши жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жоиз бўлсада, афзал эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
364. Тармоқли савдо

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2824-савол
Таҳажжуд намоз ҳақида


Ассалому алайкум! Тахажжуд намози ками 2 ракат кўпи ўзингиз хоҳлаганча экан. Охирини тоқ қилиб тугатиладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар витрни ўқимай ётган бўлса, тоқ қилиб тугатади. Яъни охири уч ракаат бўлгани учун. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2822-савол
Топилма


Ассалому алайкум! Бир йигит сўраяпти. «Узоқ сафардан қайтаётганимда постга тўхтадим. Мошинамни кўрикдан ўтказаётганимда ердан 100 доллар топиб олдим. Кимники деб сўрайман, десам пост ходимидан бошқа ҳеч ким йўқ. Унга айтсам у олади-қўяди, деб айтмадим. Энди у пулни нима қилай?»

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эгасини топиб бериши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2820-савол
4 тага уйланишни тўғри тушунишмаяпти


Ассалому алайкум! Устозлар, динимизда эркак киши учун 4 та аёлга уйланишга рухсат бор дейилган. 4тала аёлига адолатли бўла олса 4тала аёлини ҳеч бирини ҳеч нарсага зориқтирмай имкони бўлса уйлансин деб эшитганмиз. Лекин ҳозирги кунда турмуш қуриб, ажрашиб “эркак кишига 4тагача рухсат бор, эркак кишига айбмас” деб қиз-хотин олишиб кўп ўтмай ҳайдаб, яна уйланиб 2-3та қизни жувонмарг қилишиб бошқага уйланишяпти. Аллоҳ олдида касам ичиб никоҳлаб ёқмаяпти деб ҳайдаб уйланишяпти. Ўшалар бу қизлар учун жавоб беришадими ёки динимизда хотин ҳайдаб яна қайта-қайта уйланаверсин дейилганми? Мана шу ҳақида маълумот берсангизлар устозлар! Қанчадан қанча қизларни хаётини уйинчоқ қилишиб, ўзлари яна қизларга уйланётган эркаклар зора ўқиб ибрат олишса деган умиддамиз!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عن أبى موسى الأشعري قال: قال رسول اللّه صلّى اللّه عليه وسلّم: «تزوجوا ولا تطلقوا فإن اللّه لا يحب الذواقين والذواقات» رواه البزار في المسند
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйланинглар ва талоқ қўйманглар. Албатта Аллоҳ татиб кўриб талоқ қилувчи эркак ва татиб кўриб талоғини олувчи аёлларни яхши кўрмайди” дедилар.
Баззор ривояти.
Бошқа бир ривоятда ундайларга лаънат бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2818-савол
Қарзни қайтариш


Ассалому алайкум! Бир вақтлар мeни бир дўстим бировни нарсасини ўғирлаб олганини, ҳозирда у олган нарсани айнан ўзи йўқ бўлиб кeтканлигини, лeкин дўстимда бировни нарсасини қайтариш нияти борлигини айтиб уни қандай қайтариш мумкунлигини билолмаётгалигини, эгасини олдига боришга нимадур йўл бeрмаётганлигини айтиб бeрди. Бундай вазиятда дўстим қандай йўл тутмоғи лозим?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзини рози қилмагунича бўйнидан соқит бўлмайди. Аллоҳдан қўрқсин, агар бу дунёда ўша одамни рози қилмаса қиёматда аҳвол ёмон бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
363. Масжиддан тўсган золимдир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Хабар

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2828-савол
Инсоннинг тақдири ҳақида


Ассалому алайкум! Инсоннинг ўз тақдирига таъсир кўрсатиши қай даражада тўғри? Инсон ҳаётида ҳар хил воқeалар содир бўлади. Баъзи инсонлар кимларнидир бу бўлган воқeаларда бутун умр айблаб ўтишади. Аслида эса бу нарса Аллоҳнинг иродаси, қазои қадари бўлади. Масалан, фарзандлар ота-оналарининг қаршилиги билан ўзлари хоҳламаган инсон билан бутун умрлик ҳаётларини боғлашади. Турмуш ўртоғидан норозиликлар пайдо бўлганда, кўнгил қўйган инсонидeк бўла олмагани учун бутун умр афсусланиб, нeга ўшанда қатъий туриб, ота-онамга қарши чиқмаган эканман дeб афсусда яшаётганлар ҳам кўп. Саволим шундан иборатки, Аллоҳнинг тақдири учун инсонларни айблаш тўғрими? Ҳаётимиздаги кўпгина воқeаларнинг содир бўлиши қайсидир маънода бизнинг танловларимизга боғлиқми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Айблаш тўғри эмас. Кечадан фақат ибрат олинади, эрта учун астойдил ҳаракат қилиниади, бугун учун муносиб ҳаёт кечирилади.
أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْتَجَّ آدَمُ وَمُوسَى، فَقَالَ لَهُ مُوسَى: أَنْتَ آدَمُ الَّذِي أَخْرَجَتْكَ خَطِيئَتُكَ مِنَ الْجَنَّةِ؟ فَقَالَ لَهُ آدَمُ: أَنْتَ مُوسَى الَّذِي اصْطَفَاكَ اللهُ بِرِسَالَاتِهِ وَبِكَلَامِهِ، ثُمَّ تَلُومُنِي عَلَى أَمْرٍ قُدِّرَ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ؟» فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى» مَرَّتَيْنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам билан Мусо ҳужжатлашиб қолишди. Мусо унга: «Хатоси жаннатдан чиқарган Одам сенмисан?» деди. Шунда Одам унга: Сен Аллоҳ Ўзининг рисолати ва каломи ила танлаб олган Мусомисан? Ҳали яратилмасимдан менга тақдир қилиб қўйилган иш учун мени маломат қиласан а!
Шундай қилиб, Одам Мусони ҳужжатда енгиб қўйди – дедилар.
Изоҳ:
Уламолар: «Бу учрашув Руҳлар оламида ёки Мусо алайҳиссаломнинг ҳаётларида юз берган бўлиши ҳам, қиёмат кунининг манзараларидан бири бўлиши ҳам мумкин», дейишади. Мусо алайҳиссалом қавмларидан кўп озор тортганлари таъсирида Одам алайҳиссаломни қилган хатолари учун койимоқчи бўлади. Шунда Одам алайҳиссалом мот бўлиб қолмасдан, у кишига муносиб жавоб қайтариш учун, юқоридаги гап билан вазиятдан чиқиб кетади. У киши бунда ҳаргиз ўз гуноҳларини тақдирдан тўнкашни назарда тутмаган. Ҳадисдаги «енгиб қўйди» жумласи ҳам шуни таъкидлайди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2827-савол
«Орқали одам» дейишади


Ассалому алайкум! Устозлар, бу орқали одам дейишади. У ўзи ким, қанақа одам бўлади? Шу тўғрисида тушунча беринглар илтимос.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жинкаш. Яъни жинлар билан алоқада бўладиган одамга айтилади. Ҳозирги кунда кимдан одатдан ташқари иш содир бўлса ҳамма уни Аллоҳни дўсти, дуоси мустажоб деб ўйлайдиган бўлиб қолишди. Фолбин, мунажжим, жинкаш кишилар эса, халқ орасида энг мўътабар кишилар бўлиб қолишди. Одамлар қиладиган ишларининг маслаҳатини ва тўйларини ўшаларга қараб белгилайдиган бўлиб қолишди. Ҳолбуки Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги меъёр, шариат-соф эътиқоддир. Ҳатто ўшандайларни бирортаси осмонда учиб юрган тақдирда ҳам эътиқоди шариатга мувофиқ бўлмаса, унга аҳамият берилмайди. Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Саботул ожизийн” китобларида мусулмон кишининг эътиқодини баён қилиб:
Ақийда билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса, елдур.
Шариатсиз киши учса ҳавоға,
Кўнгил қўйманг анингдек худнамоға.
Ҳавоға учса монанди чибиндур,
Ани ҳодий дема шайтони диндур.
Шариатсиз киши гар ютса ўтни,
Ҳаво ўртасида минса булутни.
Қачон топғон эрур қурбат идини,
Валий билманг тақи андоғ кадини.
Бўлубдур мундоғ ишлар кофирийдин,
Нечукким бўлди сеҳри Сомирийдин.
Эшитгил бул, ки Фиръавн амридин Нил,
Қуйидин юқориға оқди беқийл.
Муни билгилки Ҳиндустонда ҳоло,
Учарлар кофири санноси боло.
Шариат ҳукмин этмай истиқомат,
Таажжуб ишлари бўлмас каромат.
– деганлар.
Қиёмат яқинлашган сари ўзларини пайғамбар деб чиқувчилар, шайтонлар билан иш тутиб одамларни ҳайратга соладиган ишларни қилувчилар кўпайишади ва охири Дажжол чиқади. Аллоҳ таоло унга одамларни адаштириш учун ғайритабий қобилятларни ҳам берган. У инсонларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Иймони заиф одамлар иккиланиб қолган вақтда хоҳласаларинг сенларни ота-оналарингни тирилтириб бераман – дейди. Улар “агар шундай қилсанг сенга иймон келтирамиз” дейишади. Дажжол буйруқ беради шайтон ва жинлар уларнинг ота-оналари суратига кириб олдиларида намоён бўлишади. Шунда улар Дажжолга иймон келтириб унга ибодат қилишади.
عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم عن الدجال : » وَإِنَّ مِنْ فِتْنَتِهِ أَنْ يَقُولَ لأَعْرَابِيٍّ أَرَأَيْتَ إِنْ بَعَثْتُ لَكَ أَبَاكَ وَأُمَّكَ أَتَشْهَدُ أَنِّي رَبُّكَ ؟ فَيَقُولُ : نَعَمْ . فَيَتَمَثَّلُ لَهُ شَيْطَانَانِ فِي صُورَةِ أَبِيهِ وَأُمِّهِ فَيَقُولانِ يَا بُنَيَّ اتَّبِعْهُ فَإِنَّهُ رَبُّكَ » رواه ابن ماجه
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида сўзлаб: “Уни фитнасидан бири аъробийга қараб “Агар ота-онангни тирилтириб берсам мени роббинг эканлигимга гувоҳлик берасанми” дейди. У “Ҳа” дейди. Шунда икки шайтон ота-онаси суратига кириб: “Эй ўғилчам уни ортидан эргаш, у сенинг роббингдир” дейишади”.
Ибн Можа ривояти.
Ҳақиқий иймони бутун кишилар эса бундай бўлишини хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлари учун иймонлари янада зиёда бўлади.
أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا يُحَدِّثُنَا بِهِ أَنَّهُ قَالَ: يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ، فَيَنْزِلُ بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ وَهْوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خِيَارِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ: وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ. فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Жума

"Ҳазрати Али" жомеъ масжиди. Жума маъвизаси. 20.10.2017
Facebook ижтимоий тармоғи орқали online намойиш қилинади

манба: https://www.facebook.com/hazratialimasjidi/videos/422169784847728/

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Канал ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇

@Zikr_ahli

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2823-савол
Макканинг қурилиши


Ассалому алайкум! Макка ва Мадина қурилиши ҳақида эштишим бўйича бир подшо жинларни ишлатган экан. Бир кун ўладиган бўлиб одамларига “мен ўлганмни жинлар билмасин, билса ишламай қўйишади. Агар жинлар ишламаса одамлар 300 йилда ҳам қуриб битказа олмайди” деган экан. Шу тўғрими? Мен ишонмадим. Шунга аниқлик киритиш учун шу саволни ёздим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри эшитибсиз, бу Макка ва Мадинада эмас. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Сабаъ” сурасида марҳамат қилади:
يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاء مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ۝
13. У(жин)лар унга меҳроблар, тимсоллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир.
Аллоҳ таоло томонидан Сулаймон алайҳиссаломга бўйсундирилган жинлар у кишига
«…меҳроблар…»
яъни улкан ибодатхоналар қуриб берар эдилар.
«…тимсоллар…»
Турли нарсаларнинг тимсолларини ҳам ясаб берардилар.
«…ҳовузлар каби лаганлар…»
Таом ейдиган лаганлари ҳовуз каби катта бўлар эди. Ўша вақт¬да шунга эҳтиёж бўлган бўлса керак. Шунингдек, одамлар бажара олмайдиган ишларни қиладиган жинлар Сулаймон алайҳиссаломга мўъжиза сифатида кўрсатилган бўлиши ҳам мумкин.
«…ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди».
Тоғ каби собит қозонларни Сулаймон алайҳиссаломга ясаб бериш ҳам жинларнинг вазифасига кирар эди. Улар Сулаймон алайҳиссалом хоҳлаган ишни бажарар эдилар. Бу эса Довуд алайҳиссалом хонадонига Аллоҳ берган улкан неъмат эди. Шунинг учун Аллоҳ уларга хитоб қилиб:
«Эй Оли Довуд, шукр қилинглар!» – демоқда.
Довуд алайҳиссаломга қанчадан-қанча неъматларни берди. Буларнинг ҳаммаси Довуд аҳлига, яъни Довуд алайҳиссалом хонадонига берилган неъматлардир. Ушбу неъматларга улар шукр қилмоқлари лозим.
«Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир».
Ношукрлардан бўлмаслик керак. Аллоҳнинг неъматлари қадрини билиб, уларни ато қилган Зотга тинимсиз шукр этиш лозим. Неъматга шукр эса неъмат берувчига ҳамду сано, мақтов сўзларини айтиш ва ўша неъматларни неъмат берувчининг розилиги йўлида сарфлаш билан бўлади. Бу дунёда неъмат берувчи Зот Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Бандалар доимо Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишлари, У Зотнинг неъматларини Ўзининг розилиги йўлида сарфлашлари керак.
Аллоҳ таолонинг Сулаймон алайҳиссаломга жинларни хизматкор қилиб бергани ҳақидаги хабарда жинларни улуғловчиларга, уларга ибодат қилувчиларга, «Жинлар ҳар нарсага қодир» деб эътиқод этувчиларга, жумладан, араб мушрикларига қарши катта зарба бор эди. Келаси оятда ўша зарба яна ҳам кучайтирилади:
فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ الْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَى مَوْتِهِ إِلَّا دَابَّةُ الْأَرْضِ تَأْكُلُ مِنسَأَتَهُ فَلَمَّا خَرَّ تَبَيَّنَتِ الْجِنُّ أَن لَّوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ الْغَيْبَ مَا لَبِثُوا فِي الْعَذَابِ الْمُهِينِ۝
14. Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди.
Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанларидан, машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони ея бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Шундагина жинлар ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга
«…агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».
Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга ибодат қилиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2821-савол
Мени саволларим


Ассаламу алайкум! Зикр аҳлидан сўрангни тeлeграм саҳифаси лицeнзияланганми? Яъни унда “Нурул ийзоҳ” видеолар бор шуларни бeмалол тeлeфонга олиб юриш мумкинми?
2. Тeлeграмдаги қандай исломий каналларга руҳсат бeрилган ва унга ҳeч ким индамайди?
3. Тeлeфонида Қуръон бўлса ҳожатхонага кириш жоизми?
4. Баъзилар “18 минг оламни подишоҳи” дeйишади. Бунинг маъноси нима?
5. Ҳар бир вилоятларда мадрасалар очилади дeб эшитдим, бу қанчалик тўғри?
6. Опача укасига бир ҳадя қилди, онаси укадаги ҳадяни акангга бeрасан дeди. Опачаси бeрсанг хафа бўламан дeди. Қайсинисини қилиш керак?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Бу расмий канал.
2). Батафсил билмаймиз.
3). Ўчирилган ҳолатда бўлса жоиз.
4). Бу ҳақида жуда кўп ёзилган. «Излаш хизмати»дан фойдаланинг.
5). Вақт кўрсатади.
6). Мулк уники бўлгандан кейин, ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2819-савол
Салом бериш ҳақида


Ассалому алайкум! Муҳтарам зикр аҳлидан сўранг ҳайъати. Дарҳақиқат, саволни ёзиш учун мўлжалланган ушбу саҳифада ҳам аввалдан, тайёр ҳолда «Ассалому алайкум» сўзи мавжуд экан. Демак, бу сўз муомала-муносабат учун, энг мухим ва бошлавчи сўздир. Корхонамамизда бирга ишлайдиган бир аёл бир ойча аввал менга туҳмат қилди. Хафа бўлсам ҳам Худонинг фарзи деб ҳар куни салом бераман. Аммо у саломга алик олмай ўтиб кетади. Иш юзасидан тўғри келганда гапираман, савол бераман. Баъзан қисқа жавоб беради, баъзан эшитмагандек ўтираверади. Мен шундай муносабатда бўлишим тўғрими? Балки аликсиз қолаётган саломни бермай қўя қолганим яхшидир.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Салом фарз эмас. Қолаверса алик олмаса уни гуноҳкор қилиб салом берманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бинту Содиқ канали➡️

https://telegram.me/joinchat/BWwH_UBwhmhMMzXjF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr
#Янгилик

«ҲИЛОЛ-НАШР»дан яна бир туҳфа: «Ҳилол» виртуал кутубхонаси

«Ҳилол-Нашр» нашриёт-матбаасининг Марказий савдо дўконида «Ҳилол» виртуал кутубхонаси жорий этилди. Дўконга келган харидорлар кутубхонанинг WiFi тармоғига уланиб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини электрон форматда ўқишлари мумкин бўлди.

Компютердан очиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Хабар

Читать полностью…
Подписаться на канал