@Savollar_kanal
2817-савол
Савдо сотиқ ва рибо
Ассалому алайкум! Бир ўртоғим тижорат соҳасини ривожлантириш мақсадида бир биродаримиздан пул олган ва буни эвазига ҳар ой биродаримизга бир хил фойда бeради. Масалан 3.000.000 сўм. Лeкин сармояга тикилган пул биродаримизга бeриладиган фойдаси баъзи бир ойларда 3.000.000 сўмдан зиёдроққа тўғри кeлади. Баъзида 3.000.000 сўмдан камроқ. Мeн унга бу қилётган ишинг рибохўрлик бўлиб қолмайдими дeсам, у мeнга агар пул (айланаётган) яъни сармоя учун тикилса жоиз дeб айтди. Кeлушувга қараб дeди. Шуни тушунтириб берсангизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! 3.000.000 сўм деб тайин қилиб олиш судхўрлик ҳисобланади. Унинг ўрнига фойданинг 3.000.000 сўмга тўғри келадиган фоизига ҳисоблаш керак. Масалан ўша 3.000.000 ҳар ойдаги фойданинг 30%га тўғри келса “Фойданинг 30% сенга” деб келишишсин. Шунда баъзи ойларда кўпроқ чиқса кўпроқ, камроқ чиқса камроқ олади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2815-савол
Асаларичилик
Ассаламу алайкум! Биз асаларичимиз. Асални ушри 10 дан 1 бeрилади дeб ўқидик. Бунда ҳаражатларни чиқариб ташлаймизми?
2). Баъзи устозларимиз асални нисоби бор, нисобга eтса кeйин ушр бeрилади дeяпти. Шундайми?
3). Қўлимизда қанча асал йиғилса қурбонлик вожиб бўлади?
4). Биз баҳорда 3-4 ой асаларига ривожлантириш учун шакар бeрамиз. Бу шакарни биз билмаган миқдорини асалари асал қилиб қайта ишлайди ва асалга аралашади. Шакар бeрмасликби иложи йўқ. Агар бeрмасак ариларими қирилиб ўлади. Саволим шуки, биз бу асални тоза асал дeб сотамизми? Бумаса яна 3 ой пахтада турса ва асал олсак пахта асали дeб сотсак бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
1-2). Бизнинг мазҳабимизда ҳаражат чиқарилмайди, нисоб ҳам белгиланмайди. Чиққанининг ўндан бири берилади.
3). Бошқа молларингиз билан қўшганда нисобга етадиган бўлса.
4). Халқ қандай қабул қилса ўшани айтиб сотаверасизлар. Чунки халқ ҳам ўша ҳолатда шакарни озуқа қилишларингизни билади. Шакари йўқ деб сотмасанглар бўлди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2813-савол
Тирноқлар орасидаги кир
Ассалому алайкум! 4 ойдан бери намоз ўқийман, лекин хар гал тахорат олаётганда тирноқларим остига сув киришига ахамият бермасдим. Шунчаки устидан ишқалаб ювардим. Тирноқлар остига сув етиши шарт эканлигини эшитиб иккиланиб қолдим. Шунча ўқиган намозим нима бўлади энди?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Кир оддий чанг ёки тупроқдан тўпланган кир бўлса устидан сув оқизиш билан унинг остига сув етади. Агар аёлларнинг тирноққа қўйдиган лаки каби бўлса уларнинг остига етмайди. Энди эътибор беринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2811-савол
Кийиниш ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар, кийниш хақида саволарим бориди. Ҳозирда туркияни киймлари кўпайиб ва бошқа давлатлардан киймлар опкeлинса хар хил ёзувлари бор эмбилeмалари бўлади. Шунга ўхшаш нарсала бўлса, лeкин жонли нарсаларни расми бўмаса кийиш жоизми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эмблемаси бор кийимларни кийиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суратдан қайтариб, кийимдаги рақм бўлса жоиз деганлар. Рақм ҳозирги кундаги эмблемаларга тўғри келади. Аммо бошқа дин вакилларининг диний шиорларини ифода қилувчи эмблемалар бўлмаслиги керак. Ҳозирги кундаги жуда кўп кийимларда насороларнинг хочининг расми туширилган. Мусулмонларга ундайларни кийиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
Рамазан Кадыров о встрече с Шавкатом Мирзиёевым
В рамках своего двухдневного визита в Узбекистан Глава Чечни Рамазан Кадыров был принят Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым. Об итогах встречи, прошедшей в весьма теплой остановке, Рамазан Кадыров на своей странице в Инстаграм написал следующее:
«Ассаламу алайкум! В понедельник я совершил поездку в столицу Узбекистана — Ташкент. Я давно ждал встречи с Узбекистаном и её столицей. В Ташкенте меня принял уважаемый Президент Шавкат Мирзиёев. Я благодарен Шавкату Миромоновичу за исключительно дружеский и тёплый характер беседы! Для меня стало откровением, что он заочно очень хорошо знал моего дорогого ОТЦА, Первого Президента ЧР, Героя России Ахмат-Хаджи Кадырова, был прекрасно осведомлен о его борьбе с терроризмом. О нём ему много рассказывал ректор Ташкентского Исламского института имени имама ал-Бухари, учитель Ахмата-Хаджи и близкий друг нашей семьи — Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф. Я поделился, с какой искренней любовью Ахмат-Хаджи относился к Узбекистану и её народу. Мы обсудили целый ряд вопросов взаимовыгодного сотрудничества в экономике, социальной сфере, культуре, спорте, инвестиционной политике. Мы договорились совместными усилиями добиться установления тесных связей между Узбекистаном и Чечней, вывести их на более высокий уровень, придать характер системности. Я убедился, что в лице Шавката Миромоновича народ Узбекистана получил по милости Аллаха настоявшего лидера, который безмерно любит свой народ, свою страну, готов всю свою жизнь посвятить служению своему Отечеству! Он знает, как вывести Узбекистан в число наиболее экономически и политически развитых и стабильных стран! Я пригласил Шавката Миромоновича в удобное для него время нанести дружеских визит в регион России — Чечню! Президент дал обещание приехать в Грозный! #Кадыров #Мирзиёев #Россия #Узбекистан #Чечня».
Сегодня, в рамках программы пребывания второго дня своего двухдневного визита в Узбекистан, Рамазан Кадыров посетит древнейшие города Узбекистана Самарканд и Бухару.
Islam.uz
@Savollar_kanal
2809-савол
Аёллар ва эркаклар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, баъзи ҳолларда бизнинг аёлларимиз аёлликларига бориб кўп хато ишлар қилиб қўйишади. Ҳижобга киришадику аммо бошқа аёлларга ва мода кетидан тақлид қилишади. Баъзи бир аёллардан эса ҳатто биз эркакларнинг уят ориятимиз кучлироқ. Нега биз эркаклар Қуръон, ҳадислар ва Пайғамбарлар ҳақларида қизиқиб кўп ўқиймиз аммо аёллар факат психология, романтика каби ҳар хил бўлмағур нарсаларни қизикиб ўқишади? Саволим: Аёллар солиҳалик, иймон ва тақво каби улуғ неъматга эришишлар учун қандай йўл тутиш керак? Қандайдир китоб борми уларни буткул ўзгаришларига сабаб бўладиган? Қуръонни ҳали ўқиб тушунишмаябди.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эрлари шу нарсаларни талаб қилиши керак. Чунки ҳар бир нарса талабга қараб бўлади. Эрлар ширин таом талаб қилгани учун тўгаракларга бориб овқат ва ширинликлар пиширишни ўрганишади. Эркаклардаги тақвога бўлган ўша талаб овқатчалик бўлганида эди, аёллар шунга ҳам ҳаракат қилишар эди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
362. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан олинадиган ибратлар
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@islomuz_kanal #Хабар
Чеченистон раҳбари – юртимиз меҳмони
Бугун юртимизга азиз меҳмон Чеченистон Республикасининг раҳбари Рамазон Қодиров ташриф буюрди.
Рамазон Қодиров – Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров бошлаган тинчлик ва бунёдкорлик сиёсатининг муносиб давомчисидир. Аҳмад ҳожи Қодиров 1980-йилларда Тошкент ислом олий маъҳадида ўқиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан бевосита таҳсил олган ва умрининг охиригача содиқ шогирдлардан бўлиб қолган эди. Муфтий Аҳмад Қодиров чечен халқи бошидан кечирган энг оғир кунларда халқининг дини, мустақиллиги ва тинчлиги учун жон фидо қилгач, Рамазон Қодиров отасига муносиб ўринбосар бўлди. Бугунги кунда Чеченистон нафақат Россияда, балки дунё миқёсида энг тез ривожланиб бораётган давлатлар даражасига чиқиб олди. Рамазон Қодиров масжид-мадрасалар қуриш, диний таълимни йўлга қўйиш борасида ҳам кўп хайрли ишларга бош-қош бўлмоқда.
Бугун Рамазон Қодиров падари бузруквори таҳсил олган Ўзбекистонни зиёрат қилиш учун юртимизга ташриф буюрди.
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамазон Қодиров «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидига келиб, устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди, «Ҳилол-нашр» нашриёт уйининг раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф билан учрашиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг шайх ҳазратларининг, барча ўтган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди.
http://info.islom.uz/asosiy/yangiliklar/item/2423-checheniston-rahbari.html
@savollar_kanal #Хабар
Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров Бухоро вилоятида
Юртимиз меҳмони Рамазон Қодиров Россия Давлат думаси депутати Адам Делимхонов, Чеченистон Республикаси Парламенти раиси Муҳаммад Довудов, раис муовини Ҳасан Ҳакимов ва бошқа расмий шахслар билан бирга қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.
Бу ерда уни вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди. Азиз меҳмонимиз мезбонлар билан бирга Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасини ҳамда падари бузруквори Аҳмад Қодиров таҳсил олган Мир Араб мадрасасини зиёрат қилди. Рамазон Қодиров мадраса раҳбарияти ва талабалар билан учрашди, таълим жараёни билан, мадрасада талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, сўнг ушбу мадрасага асос солган Мир Араб Яманийнинг қабрини зиёрат қилиб, Қуръон тиловатидан сўнг барча ўтганларнинг ҳаққига, ушбу илм масканига асос солган ҳамда унга хизмат қилган, унда ўқиган барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига, хусусан, барча устозлари ва падари бузрукворининг ҳаққига дуолар қилди.
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal
2816-савол
Жума намозининг суннатлари
Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, жума намозининг суннатларини уйда ўқиса ҳам бўладими? Чунки биринчи 4 ракатига дарсдан чиқиб eтиб кeлолмаяпман. Иккинчи 4 ракатини ўқисам 4-пара дарсимга 20 минут кeчикяпман. Ҳар сафар шундай бўляпти.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Фарзни жамоат билан ўқиб, аввалги ва кейинги суннатларини хоҳлаган ерингизда ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2814-савол
Ишхонада намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен пешин, аср ва шом вактларида иш жойимда бўламан. Ишхонамда намоз ўқишга имконият йўқ, масжидга чиқиб ўқий десам ишхонадан чиқиб кетишга рухсат берилмайди. Намозни ўз вақтида адо этиш, уни қазо қилмаслик керак. Шунинг учун бир танишим намозни автомашинамда қибалага қаратган ҳолда ўқишим мумкинлигини айтди. Шу гап қанчалик тўғри? Шу ҳолатда намоз ўқисам бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Машинада ўтириб ўқилганда бир неча фарзлар топилмайди. Улар топилмаган намоз дуруст бўлмайди. 1-си қиблага юзланиш, 2-қиём(тик туриш), 3-си ерга сажда қилиш. Машинада ўқиган одам буларнинг ҳаммасига қодир бўла туриб ишора билан қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2812-савол
Ширкми?
Ассалому алайкум! Одамлар орасида «ёмғир ёки қор ёғдириб юборибсизу», яна ҳам ёмони «олов ёки сув маъбуди» ва шунга ўхшаш деб бошқаларга ҳазиллашиб мурожаат қиладиганлари бор. Ахир булар ширк эмасми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! «Ёмғир ёки қор ёғдириб юборибсизу» каби гаплардан эҳтиёт бўлиш керак. «Олов ёки сув маъбуди» каби гаплар ширк гаплардир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2810-савол
Мушук ҳақида
Ассалому алайкум! Мусулмон одам уйида мушук боқса бўладими? Мушук эркаланганда бошқада сўлаги кийимга тeгса, у кийим билан намоз ўқиса бўладими? Ёшлигимда бир ривоятми, ҳикоями эшитгандим. Унда мушук Пайғамбар алайҳиссаломнинг чопони устида ухлаб қолганида Пайғамбар мушукни бeзовта қилмаслик учун чопонни мушук ётган жойини кeсиб туриб кeтган экан. Бундан қандай ўрнак олиш мумкин? Бизнинг жойда ёввойи мушук бор. У бизга зарар eтказади. Уни ушлаб олиб ўлдирсак бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам уйида мушук боқса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушук боққан кишиларга эътироз билдирмаганлар. Ҳатто Абу Ҳурайра деб эркалатиб тахаллус ҳам қўйганлар. Буни тақририй суннат дейиш ҳам мумкин. Сиз эшитган ривоят мўътабар китобларимизда келмаган. Ўлдириш шарт эмас, узоқроқ жойга жўнатиб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@islomuz_kanal #Хабар
Рамазон Қодиров: “Мирзиёевга отам ҳақида Шайх кўп гапириб берган экан”
Рамазон Қодиров шахсий саҳифасида Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувга баҳо берди.
Рамазон Қодиров Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 окт – info.islom.uz.
Ушбу илиқ учрашув якунлари тўғрисида Рамазон Қодиров Инстаграмдаги шахсий саҳифасида қуйидагиларни ёзади:
“Ассалому алайкум! Душанба куни мен Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентга сафар қилдим. Ўзбекистон ва унинг пойтахти билан бўладиган бу дийдорлашувни мен узоқ кутгандим. Тошкенда мени муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Фавқулодда дўстона ва илиқ суҳбат учун мен Шавкат Миромоновичдан бениҳоя миннатдорман! У киши менинг падари бузрукворимни, ЧРнинг Биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Аҳмад-ҳожи Қодировни ғоибона жуда яхши танир эканлар, унинг терроризмга қарши курашлари ҳақида яхшигина хабардор эканлар. Бу мен учун катта янгилик бўлди. Менинг отам ҳақида у кишига Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, Аҳмад-ҳожи отамизнинг устози ва оиламизнинг яқин дўсти шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ жуда кўп гапириб берган эканлар. Мен ўз навбатида, Аҳмад-ҳожи Ўзбекистонга ва унинг халқига нисбатан қай даражада самимий муҳаббат ҳис қилгани ҳақида гапириб бердим.
Мазкур учрашувда биз иқтисод йўналишида, ижтимоий, маданий ва спорт соҳаларида, инвестицион сиёсат жабҳаларида икки томонлама манфаатли ҳамкорликкка оид қатор масалаларни муҳокама қилдик. Биз биргаликдаги ҳамжиҳат ҳаракатлар ила Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги алоқаларни яқиндан ўрнатиш, бу алоқаларни мунтазамлик акс этган юқори даражаларга олиб чиқишга келишдик. Ўзбекистон халқи Шавкат Миромонович сиймосида Аллоҳнинг инояти ила ўзининг халқини, юртини севадиган, ўзининг ҳаётини Ватани учун бағишлайдиган ҳақиқий раҳнамога эга бўлганлига амин бўлдим! У киши Ўзбекистонни қандай қилиб иқтисодий ва сиёсий ривожланган барқарор мамлакатлар сарасига киритишни билади! Мен Шавкат Миромоновични у кишига қулай бўлган вақтда Россиянинг минтақаси бўлмиш Чеченистонга дўстона ташриф доирасида таклиф қилдим! Президент Грознийга ташриф буюришга ваъда бердилар!”
Бугун Рамазон Қодировнинг Ўзбекистонга иккинчи кун ташрифи дастури доирасида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Чеченистон Республикаси раҳбари Рамазон Қодиров «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидига келиб, устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди, «Ҳилол-Нашр» нашриёт уйининг раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф билан учрашиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг шайх ҳазратларининг, барча ўтган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди.
«Islom.uz» каналига уланиш
@HilolNashr
Азизлар!
Олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги қайта нашрига 2017 йил 16 октябрдан бошлаб аввалдан буюртма бериш бошланади. Бунинг учун дўконларимиздан бирига келасиз ва рўйхатдан ўтиб, исми-шарифингиз ва телефон рақамингизни қолдириб кетасиз.
Тошкент шаҳрида:
Марказий савдо мажмуаси (+998 71) 216 29 27
Чорсу майдонидаги дўкон (+998 91) 134 82 88
Кўкчадаги дўкон (+998 97) 755 23 70
Вилоятларда:
Наманган (+998 90) 322 25 22
Андижон (+998 90) 211 05 74
Марғилон (+998 90) 562 49 03
Самарқанд (+998 91) 522 44 99
Денов (+998 93) 503 56 94
Урганч (+998 91) 421 00 10
Вақтингизни тежаш учун эслатиб ўтамиз:
• илтимос, телефон рақамларини фақат коди билан бирга теринг
• телефон ёки интернет орқали буюртма қабул қилинмайди. Илтимос, ўзингиз ёки вакилингиз келсин.
• рўйхатдан ўтиш учун тўлов ёки ҳужжат талаб қилинмайди. Лекин китобни олишга рўйхатда исми-шарифи ёзилган одам келиши керак.
Китоблар дўконга келган кундан бошлаб ўзимиз қўнғироқ қилиб, китобнинг нархини ва қачон олиб кетиш мумкинлигини айтамиз. Келиб, ҳужжатни кўрсатиб, пулни тўлаб, китобни олиб кетасиз.
ИЛТИМОС!
Агар Сизда «Тафсири Ҳилол» бор бўлса ёки уни сотиш учун олаётган бўлсангиз, буюртма берманг, чунки уни аввал олмаган жуда кўпчилик кутиб турибди.
Бизни тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#Шайх_Муҳаммад_Содиқ_Муҳаммад_Юсуф
➡️Батафсил маълумот⬅️
Интернет саҳифамиз:
www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.
@Savollar_kanal
2807-савол
Умму Салама онамиз ўқиган дуо
Ассалому алайкум! Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиз энг афзал эр саналмиш Абу Салама розияллоҳу анҳудан ажралиб қолганларида бир дуо ўқиган эканлар. Оқибатда оламлар сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга турмушга чиққан эканлар. Мана шу дуони излаб тополмаяпман, илтимос шу дуони айтиб берсангизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ تُصِيبهُ مُصِيبَةٌ فَيَقُولُ: إِنَّا ِللهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَأَخْلِفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا، إِلَّا أَجَرَهُ اللهُ فِي مُصِيبَتِهِ وَأَخْلَفَ لَهُ خَيْرًا مِنْهَا. قَالَتْ: فَلَمَّا تُوُفِّيَ أَبُو سَلَمَةَ قُلْتُ كَمَا أَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْلَفَ اللهُ لِي خَيْرًا مِنْهُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Аллоҳуммаъжурнии фии мусибати ва ахлиф лии хойром минҳа» деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим.
Абу Салама вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганидек айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
Агар йўқотгани эркак бўлса “ва ахлифлий хойрон минҳаа” ўрнига “ва ахлифлий хойрон минҳу” деб дуо қилинади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба