@Savollar_kanal
2806-савол
Баъзи сабабларга кўра сочга масҳ тортиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр хотинлик муносабатларидан сўнг покланишда турли сабаблар масалан ҳавони совуқлиги ёки ғусл учун eтарли шароитнинг йўқлиги ва бошқа сабаблар туфайли бошни ювмай масх тортса бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди, ювиш шарт.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ تَحْتَ كُلِّ شَعَرَةٍ جَنَابَةً فَاغْسِلُوا الشَّعَرَ وَأَنْقُوا الْبَشَرَةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва жилдингизни покланг», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда икки муҳим масала кўрилмоқда:
1. «Ҳар бир тук толаси остида жунублик бор».
Дарҳақиқат, инсондан шаҳват билан маний чиқиб, жунуб бўлганида унинг барча жисми таъсирланади. Демак, шу сабабдан бутун вужуди, ҳатто ҳар бир тукининг ости ҳам жунубга айланади. Бинобарин, жунубликдан покланиш учун ҳар бир тукнинг остига сув етказиб, ювиш керак бўлади. Агар бирорта тук остига сув етмай қолса, ғусл ғусл бўлмайди. Шунинг учун ғусл қилган одам жуда эътиборли ва эҳтиёт бўлиши лозим.
2. «Жилдингизни покланг».
Яъни, баданингиз, терингизни покланг. Жунуб бўлган одамнинг бадани нопок бўлиб қолади. У ғусл қилиш билан покланади.
Ғусл бўлмаса, покланиш йўқ.
Покланиш бўлмаса, ибодат ҳам йўқ, сиҳат-саломатлик ҳам йўқ.
Ғуслнинг киши соғлик-саломатлигига фойдасини табиблардан сўранг.
Ғусл бўлмаса, кишида қандай хасталиклар пайдо бўлишини табиблардан сўранг.
Аллоҳ таоло ўзимиз учун ўта фойдали нарсани бизга ибодат қилиб қўйгани учун У зотга шукрлар айтинг.
وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ تَرَكَ مَوْضِعَ شَعَرَةٍ مِنْ جَنَابَةٍ لَمْ يَغْسِلْهَا فُعِلَ بِهَا كَذَا وَكَذَا مِنَ النَّارِ. قَالَ عَلِيٌّ: فَمِنْ ثَمَّ عَادَيْتُ رَأْسِي ثَلَاثًا وَكَانَ يَجُزُّ شَعَرَهُ
Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида:
«Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундай қилинади, бундай қилинади», дедилар».
«Али:
«Шунинг учун бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2804-савол
Фарзандларимга дам солиш
Ассалому алайкум! Менинг бир қизим ва 2 ўғлим бор. Нимагалигини билмайману болаларим жуда инжиқ, кўп йиғлашади. Ўзим билганимча дам солиб тураман. Дам солганда нималарга эътибор бериб туриш керак ва қандай сураларни ўқиш керак? Масжидга оборсам домла дам солятиб телефонини чуқилаб ўтирибди. 1-2 жойга олиб бордим вазият шунга ўхшаш, кўнглим тўлмади, негадир ихлоси йўқдай. Ҳаммалари ҳам бундай эмас албатта.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Энг афзали ўзингиз билган сураларни ихлос билан ўқиб дам солишингиздир. Албатта ҳеч ким сизни фарзандингизга сиз каби меҳрибон бўлолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларга қуйидаги дуоларни ҳам ўқиганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб:
«Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра:
«Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2803-савол
Ҳашр сураси ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Тафсири ҳилол» китобининг 6-томида 117-бeтда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Кимки тонг чоғида 3 марта «Аъузу биллаҳис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» дeса ва «Ҳашр» сурасининг 3 оятини ўқиса Аллоҳ таоло саловот айтадиган 70.000 фариштани унга вакил қилиб қўяди. Агар ўша куни вафот этса шаҳид кeтади. Кимки кeч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади», дeб марҳамат қилганлар». 1-савол ушбу дуонинг маъноси нима?
2-«Ҳашр» сурасининг 3 ояти дийилганда аввалги 3 оят назарда тутилганми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
1). Эшитгувчи, билгувчи Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман.
2). Охирги уч ояти. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2801-савол
Макруҳ рўза
Ассалому алайкум! Савол жавоблардан ҳар кун тутиладиган рўзани макруҳ деб ўқиб қолдим. Ўша ҳар куни деган сўзни қандай тушунишимиз керак? Ҳозир ёшмиз ва куч-қувватимиз борлигида қазоларимизни ҳар кун тутиб беришга имкониятимиз бор. Шуларни ҳар куни тутсак бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Нафл рўзаларни заифлашиб қолмаслик учун кетма-кет тутиш макруҳ ҳисобланади. Бошқа рўзалар бундан мустасно, хусусан қазо, каффорат ва назр рўзалар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2799-савол
Истиғфор айтиш
Ассалому алайкум! Маълумотларга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кунда саксон мартта истиғфор айтган эканлар. Бизларга ҳам айтиш суннатми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир қилинган хато, гуноҳ ортидан истиғфор айтиш ва тавба қилиш вожиб амал. Умумий ҳолатларда истиғфор айтиш суннат амалдир.
قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: وَاللهِ إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ {إِلَيْهِ} فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳ таолога етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, Ўзига тавба қиламан», деяётганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه، قال: جاء رسول الله صلى الله عليه وسلم ونحن جلوس؛ فقال: ما أصبحت غداةً قط إلا استغفرت الله فيها مائة مرة أخرجه البخاري في التاريخ الكبير
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Биз ўтирган эдик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб : “Мен қачон тонг оттирган бўлсам албатта унда юз маротаба истиғфор айтганман” дедилар. (Бухорий “Ат-тарихул кабир”). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2797-савол
Улар қаердан билади?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қадимда Ностродамус (франция) ва Ванга(болгария) деган одамлар бўлган экан. Улар айтиб ва ёзиб кетган нарсаларнинг кўпи хаётда содир бўлмоқда. Бунга фақат бизнинг Яратувчимиз қодир эканлигини биламан. Лекин улар буни қаердан билганини ҳали-хамон ақлим етмай турибди. Саволим шундан иборат : Улар буни қаердан билганлар?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ўлиб кетишганига бир неча йиллар бўлганига қарамай “2015-16-йилда фалон ишлар бўлади” деяётганларидан улар тарафидан кимлар гапиришаётганини сезмадингизми? Ғайбни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло «Намл» сурасида :
قُل لَّا يَعْلَمُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ
65. Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар.
Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади.
«Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар».
Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Қолаверса, узоқ йилларга режа тузувчи кишилар режа тузган кунида хабар бериб бир неча йилдан кейин уни амалга оширишлари ғайбни билишликка кирмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
359. Истиғфор ва тавба ҳақида (2-қисм)
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
#Табрик
Ассалому алайкум, аҳли илм қўрғонининг жонкуяр, шижоатли тарбиячиси, волидаи меҳрибони, азиз Ҳожи ая Иншааллоҳ, биз ҳам ожизона, камтарона дуои хайрлар ила азизу мукаррама, муслима Опажон ва сингилжонларимизни муборакбод этамиз. Уммати Муҳаммаднинг Жаннат йўлини тутишларида илму ирфонларини, меҳнатларини аямасдан, туну кун тақвою ибодат ила қилаётган хизматлари, Аллоҳ йўлидаги саъйи ҳаракатлари учун қийрот-қийрот ажру мукофотлар, янги Ҳилол мисоли нуру раҳматлар тилаймиз. Сайт ходималарига Устозимиз Шайх Ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳнинг илм ҳалқаларининг қиёматгача давомчилари ўлароқ, солиҳу солиҳа, муслиму муслималарнинг тарбиячилари қаторида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суйган саҳобиялари сафидан ўрин олишларини, аҳли илм меросхўрлари қаторида пешқадам бўлишларини Яратгандан сўраб қоламиз.
http://muslimaat.uz/tabrik-2/
@Savollar_kanal
2795-савол
Қарзни ундириш учун ёлғон
Ассалому алайкум! Устозлар, биздан насияга мол олиб сотиб юборган киши пулни бермай 4-5 ойдан бери бераман деб юрибди. Келаётган кишига нисбатан ёлғон гапириб қарзни ундириб олса бўладими? Насия шарти молни сотиб пулини беришга келишилган.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ўринда ёлғон гапиришга ҳожат йўқ. Шариат, бориб қўлидаги нарсанини ҳаққи миқдоричасини тортиб олишга рухсат беради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
#ТАБРИК
Россиядаги «Аль-Васатия» илмий-маърифий марказининг табриги
http://muslimaat.uz/30100-2rossiyadagi-al-vasatiya-ilmiy-marifiy-markazining-tabrigi/
@Savollar_kanal
2793-савол
Эр хотин жинсий алоқа
Ассалому алайкум! Бу саволни бериш ниятида эмасдим, лекин бир жойда буни ўқиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим. Одобсизлик қилган бўлсам минг бор узр сўрайман.
Савол: аёл узрли ҳолатда бўлса, эр аёлидан уни қониқтиришини талаб қилса, аёл қандай йўл тутиши керак?
ЖАВОБ: Алҳамдулиллаҳ; Бу масалалар кимнингдир назарида арзимас бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳаётда шу каби муаммолар аксар оилаларда тотувлик йўқолишига, ҳатто оила бузилишига, энг камида ҳаром ишларга қўл уришга сабаб бўлади.
Жавобга келадиган бўлсак, бунинг ечими бор. Аёл қўли, оёқлари ўртаси, қўлтиқлари ёхуд кўкраклари ёрдамида эрини қониқтириши мумкин ва бу шариатга зид эмас, валлоҳу аълам.
Устозлар юқоридаги савол-жавоб тўғрими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Жавоб тўғри, лекин мана шу ҳаракатлар охир оқибатда ҳаромга бошлаб қўйиш эҳтимоли бўлса, яъни Аллоҳ ҳаром қилган нарсага бориб қолишига сабабчи бўлса бу ишни қилиш ҳам мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2792-савол
Дуо қилиб чиқиш
Ассалому алайкум! Ҳар сафар уйдан чиқиб кетаётиб “Робби инни лимаа анзалта илайа мин хойрин фақир» деб дуо қиламан. Лекин ҳозир омад мендан юз ўгирди. Мен бирон нарсада адашдимми? Қаерда адашдим деб ҳар куни ўзимни ҳисоб қиламан.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.
Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш учун турли синовлардан ўтиш керак. Инсон қийинчиликларда, синовларда тобланади. Ушбу оятда ўша синовлардан баъзилари саналгандир.
«Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз».
«Хавф» деганда душмандан бўладиган хавф-хатар туйғуси тушунилади. Қаҳатчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик ҳам Аллоҳ таолонинг бир нави синовидир. Шунингдек, «Мол-мулкка ўғри уриши, офат етиши ёки золимларнинг тажовузи туфайли нуқсон етказиб; жонга турли хасталиклар билан, яқин кишиларнинг, ёр-биродар ва шерикларнинг ўлими, касаллиги билан нуқсон етказиб; меваларга офат етказиш, баракасини кетказиш билан нуқсон етказиш ила синаб кўрамиз», – дейди Аллоҳ таоло. Бошга шундай синов келган, мусибат етган банда нима қилса яхши бўлади? Бу ҳақда Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, кўрсатма бермоқда:
«Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир».
Демак, мусулмон киши мусибат етганда сабрли бўлиши ва Жаноби Ҳақнинг Ўзи ўргатган дуони қилиши керак. Бу дуо Қуръон тилида:
«Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун», деб талаффуз этилади. Буни айтиш қисқача «истиржоъ» дейилади. Эътибор қилинса, истиржоъда улкан маъно ётибди.
«Албатта, биз Аллоҳникимиз…» яъни «Барчамиз, бор-будимиз Аллоҳники, ҳақиқий эга Унинг Ўзи. Нимани қачон қандай тасарруф қилишни Ўзи билади».
«…ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», яъни «Эртами-кечми, барибир, Унга қайтишимиз бор. Бизга етиб турган мусибат ҳам Унинг Ўзидан. Биз сабр қилишимиз лозим ва шундай қиламиз ҳам». Шу боис, истиржоъга кўп-кўп савоблар ваъда қилинган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қилган ривоятда Умму Салама онамиз дейдиларки:
«Бир куни Абу Салама Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларидан келди-да:
«Набий алайҳиссаломдан бир гап эшитиб, жуда хурсанд бўлдим, у киши:
«Мусулмонлардан бирига мусибат етганда истиржоъ айтса ва сўнгра «Аллоҳумма ажирни фий мусибати вахлуф ли хойромминҳа (Аллоҳим, менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини бергин)» деса, айтгани бўлади», – дедилар», – деб айтди.
Мен буларни ёдлаб олдим. Абу Салама вафот этганида, истиржоъ айтдим ва ҳалиги дуони ўқидим. Сўнгра ўзимча «Менга Абу Саламадан яхшироқ эр қайда», – дедим.
Иддам чиққанидан сўнг Расулуллоҳ келиб, киришга изн сўрадилар. Тери ошлаб ўтирган эдим, қўлимни ювиб, киришларига изн бердим. У кишига ичига хурмонинг юмшоқ қобиғи тўлатилган тери ёстиқ бердим. Ўтирганларидан сўнг менга уйланмоқчи эканларини айтдилар. У киши гапларини тугатгач, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга рағбат қилмаслигим мумкин эмас, лекин мен жуда рашкчи аёлман, сизга ёқмайдиган нарса мендан содир бўлиб, Аллоҳнинг азобига дучор бўлмай, деб қўрқаман. Сўнгра ёшим катта бўлиб қолди, бунинг устига, болаларим бор», – дедим. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Сен айтган рашкни Аллоҳ тезда кетказади. Ёш тўғрисида гапирсанг, менинг ҳам ёшим бир ерга бориб қолди. Болаларинг бўлса, улар менинг ҳам болаларим», – дедилар… Аллоҳ менга Абу Саламанинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳни берди».
Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Аллоҳ таоло:
#Маслаҳат
Эрнинг аёли олдидаги бурчлари
Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар.
Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади:
Молиявий бурчлар.
Муомалавий бурчлар.
Молиявий бурчлар маҳр, нафақа ва тўйдан иборат.
Маҳр бурчи.
«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр‑хотин бўлиш баробарида эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِن طِبْنَ لَكُمْ عَن شَيْءٍ مِّنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَّرِيئًا
«Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин» (4‑оят).
Батафсил
«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
@Savollar_kanal
2805-савол
Йўл кира хақида
Ассалому алайкум! Ташкилотимиздан бошқа ташкилотга иш юзасидан бориб келишим учун такси пули олиб, ўша олган суммамни ўз ёнимда қолдирсамда, йўл транспортидан фойдаланмасдан, пиёда бориб келсам ва пулни ўз эхтиёжим учун ишлатсам бўладими ? (савол хамкасблар томонидан берилаяпти)
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бошлиқ пул беришдан вақтни ҳам эътиборга олган бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки иш вақтида ишхонада бўлишингиз керак. Пулни олиб қолиш учун пиёда юришингиз ҳам жоиз эмас. Бошлиқ рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
360. Аллоҳ бандасининг ўзгага қул бўлишини севмас
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2802-савол
Элeктрон китоблар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн инглиз тилини ўрганишни истайман. Интeрнeтда бу учун имкон кўп. Асл эгалари пулга сотадиган нарсаларни бошқалар сотиб олгач ўз сайтида бeпул тарқатади. Мeн ҳам баъзида шундай китобларни юклаб олиб тураман. Эртага шу ўрганган нарсаларим орқали пул топсам ҳалол бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Одатда муаллиф сотиб олиб ўқиш учун чиқаради. Бир киши сотиб олиб, ўқиб фойдаланиш учун чиқарилган нарсани муллифнинг ҳуқуқига тажовуз қилган ҳолда тарқатиб юборилса жоиз бўлмайди. Натижаси ҳаром бўлмаса ҳам қилган ишингиз нодуруст бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2800-савол
Бeш вақт намозни уйда ўқиш
Ассалому алайкум! Бeш вақт намозни уйда ўқисак ваъда қилинган эллик вақт намозни савоби бeриладими ёки бeш вақт масжидда ўқилса бeриладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эллик вақтнинг савоби уйда ўқилса ҳам берилади, лекин шунча намозни 27 баробар бўладиган савобини жамоат билан ўқилганда беради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2798-савол
Ванга фильми ҳақида
Ассаламу алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг”. Ҳозирда Россия каналларидан бирида кўрсатилаётган «Ванга» ҳақидаги телесериални кўрса бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2796-савол
Намоздан кeйин салавот айтиш
Ассалому алайкум! Ҳурматлик устозлар, нима учун баъзи масжидларда намоз охирида салавот айтилади баъзиларида айтилмайди? Ўзи салавот айтиш кeракми? Бизнинг масжиддаги домла “дуо қилингандан кейин eр билан осмон ўртасида дуо муаллақ турарди, салавот айтгандан кeйин у осмонга кўтарилади” дедилар. Шундай бўлса нимага баъзи масжидларда ўқилмайди?
2). “Иннака ла туҳлифун миаад”нинг маъноси нима?
3). Сизлардан илтимос дардимга шифо бeришини сўраб Аллоҳдан дуо қилиб бeринглар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир дуо қилувчи дуосининг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб тугатади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб”сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
56. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالبُيْهَقِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик оламан», дедилар».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Лекин саловат айтишни бирор вақтга чегараланган эмас. Намоздан кейин айтувчилар имом оммага саловат айтиш таълимини бериш учун бўлса жоиз. Намозга тегишли ишлардан деб билиш ножоиз. Айтганни ҳам ҳам айтмаганни ҳам маломат қилиш тўғри эмас.
2). “Сен асло ваъдага хилоф қилмассан” дегани.
3). Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2794-савол
Ичкилик ҳақида
Ассалому алайкум! Мен каналга келган бир савол жавобни ўқиб хайрон бўлдим. Уч тоифа инсонлар жаннатга кирмайди яъни эркакшода аёллар, даюслар ва ароққа муккасидан кетганлар дейилган экан. Аммо Фозил қори устознинг бир ривоятларида ака ароқхўр ука эса номозхон бўлиб, охирги нияти туфайли ака жаннатга ука эса дўзахга тушади. Шунинг учун тушунолмай қолдим. Ароқхўр хеч қандай савол жавоб сиз дўзахга тушадими ёки гуноҳлари кечирилса жаннатга тушуши мумкинми?
2). Дадам кўп ароқ ичадилар, лекин бировга ёмониклари йўқ. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайдилар. Қисқача қилиб айтганда ароқ ичишни ташлаб намоз ўқишни бошласалар яна ҳам хулқи чиройлик инсонга айланадилар. Охиратда шу ичкиликни деб кийналишлари ҳақида ўйлаб қўрқиб кетаман. Аммо ўзларига бу иллатнинг охири яхши эмаслигини ва ароқ ичишни бас қилишлари кераклигини айтолмайман. Отамга насиҳат қилишликка ботинолмайман. Сизлардан илтимосим шуки маслахат беринглар ушбу вазиятда қандай йўл тутмоғим керак?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
1). Ароққа муккасидан кетган дегани ҳали хануз ўша ишидан тўхтамаган ва тавба қилмаган деганидир. Сизга келтирилган далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эди. Сиз айтган ҳикояда келадиган ишлар гоҳ-гоҳида содир бўлиб қолиши мумкин бўлган нарсалардир. Намозни ўзи билан кифояланиб динимизнинг бошқа томонларига эътибор бермаганлар ҳам эҳтиёт бўлишларига далилдир. Худди ҳадисда келганидек намоз-рўзада бардавом бўлсада хотинини эркакшода ҳолатда кўчага чиқариб даюслик қиладиганлар каби.
2). Ундай инсонлар динни бир тарафини ушлаб бошқа тарафига аҳамият бермайдиганлар ҳисобланади. Хулқи учун савоб олса, ичгани учун жазосини олади. Одатда бундай хулқи гўзал инсонлар китобхон бўлишади. Уларга Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларидан ҳадя қилинг, ўқишларига шароит қилинг, ўрни келганида ибодатга тарғиб қиладиган жойларидан айтиб беринг. Ичувчилигига таъна етказманг. Ўзи қизиққан диний масалаларни ўрганиб бироз ичкарига киргач ичишдан ўзи нафратланиб қоладиган бўлиб қолади. “Эй қалбларнинг бурувчиси қалбимни ва отамнинг қалбини ҳам динингда, тоатингда, гўзал ибодатларда собит қил” деб дуо қилинг. Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Мендан сўранг ижобат қиламан” деган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
358. Истиғфор ва тавба ҳақида (1-қисм)
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
– Эй ўлим фариштаси, сен бандам фарзандининг, кўзи қорачиғининг, қалби самарасининг жонини олдингми, – дейди. Фаришта:
– Ҳа, – дейди. Аллоҳ:
– У нима деди? – деб сўрайди. Фаришта:
– Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди, – дейди. Шунда Аллоҳ таоло:
– Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар, – дейди», – деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом:
«Бирортангизнинг оёқ кийимининг ипи узилса ҳам истиржоъ айтсин», – дейдилар.
Демак, каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада сабр керак: кўзининг қорачиғи, жигарбанди, боласи ўлганда ҳам, оёқ кийимининг ипи узилганда ҳам. Мусибат етгандан кейин дарҳол истиржоъ айтиб, сабр қилиш лозим, «Ҳамма нарса Аллоҳники ва бари Аллоҳга қайтади» деган эътиқодни маҳкам тутиш керак.
Юқорида зикр этилган машаққатларнинг, шаҳидликнинг, Аллоҳ йўлида қатл этилишнинг, хавфу хатарга, очликка учрашнинг, молу жонга ва меваларга нуқсон етиб, зарар кўришларнинг ва уларга сабр қилиб, истиржоъни айтиб, унинг маъносини ақийда этиб яшашнинг мукофоти келаси оятда зикр қилинади:
أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
157. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2791-савол
Шу динимизда борми?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир инсон “мол-қўй сўювчи қассоблар маълум одатдан кейин сўйишни тўхтатади, бу Ислом динида бор” деди. Шу ҳақиқатми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бу қуруқ гап ва Ислом динига асло алоқаси йўқ.
Мусулмон инсон бирор амални диндан деб гапириши бу, Аллоҳ ва расули тарафидан гапириш ҳисобланади. “Усули ифто” китобида “Бир киши диндан деб бирор масалани айтиши Аллоҳ томонидан имзо қўйиш ҳисобланади” дейилган. Қиёмат куни ўша айтган гапидан сўроқ қилинади. У вақтда “фалончидан эшитгандим” деган гап ўтмайди. Динда йўқ нарсани динда бор дейиш Аллоҳ ва расулига туҳмат қилиш ҳисобланади.
عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: 1.«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар».
Яъни, менинг билганим оз нарса, фақат биргина оят, деб ўтирманглар. Ўшани бўлса ҳам одамларга етказинглар, демоқдалар.
2.«Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ».
Бу иш рухсат берилган доирада бўлиши кераклигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Чунки бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончи ҳам қилманглар. Аллоҳга ва У зотдан ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, денглар», деганлар.
Шунинг учун уларнинг шариатимизга мувофиқ нарсаларини тасдиқлаймиз, шариатимизга номувофиқларини ёлғон, деймиз.
3.«Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин».
Билиб туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган нарсани у зотдан, деб гапириш шунчалар ёмон нарсаки, ким шу ишни қилса, дўзахий бўлиши турган гап.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Оз бўлса ҳам, ўзи билган илмни ўзгаларга етказиш зарурлиги.
2. Бани Исроил ҳақида шариатимиз изн берган маънода гапириш жоизлиги.
3. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахий бўлиши.
Ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилишга жуда муҳтожмиз. Билган нарсаларимизни оз-оздан бўлса ҳам, ўз биродарларимизга ўргатишимиз зарур. Қанчадан-қанча кишилар калимаи шаҳодатни ўрганишга муҳтожлар. Уларга бу нарсани билганлар ўргатмаса, ким ўргатади?
Қанчадан-қанча кишилар ақалли бир оятни ҳам, Қуръондаги кичик сураларни ҳам билмайдилар. Уларга ҳам билганлар ўргатмай, ким ўргатади?! Таҳорат, ғусл, намоз, жаноза ва бошқа кўплаб шаръий аҳкомларни билмайдиганларимиз кўп. Буларнинг ҳаммасини уларга биладиганлар ўргатиши лозим. Баъзи нарсаларни билганлар ундан ҳам кўра кўпроқ нарсаларни билишга интилишлари, ўзларидан кўпроқ биладиганлардан ўрганишлари лозим бўлади ва ҳоказо.
«Бани Исроил» ва бошқа аҳли китоблар ҳақида ҳам билганлар билмаганларга гапириб, шариатимизнинг уларга бўлган муносабатларини тушунтириб беришлари лозим. Чунки билимсизлик оқибатида улар билан нотўғри муносабат ва алоқалар вужудга келмоқда. Кишиларимиз адашиб, катта хатоларга йўл қўймоқдалар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилишининг ҳам олдини олиш лозим. Билиб-билмай, турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳақийқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, ҳадис айтиш яхши эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2790-савол
Телефондаги приложения
Ассалому алайкум! Телефондаги Қуръон ва намоз вақтлари каби исломий приложениялр бўлса хожатхонага кирса бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Телефон ўчирилган ҳолатда бўлса кирса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба