@Savollar_kanal
2789-савол
Аёллар масаласи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёллар оёқ тукларини олишлари мумкинми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2787-савол
Шу тўғрими?
Ассалому алайкум! Устозлар, телеграмдаги канал учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Яқин кунларда дадамдан айрилиб қолдим, жойлари жанатдан бўлсин. Дадам ётган хонани чироғини ўчираман десам опам “майит чиккан хонани чироғини 40 кун давомида асрдан кейин ўчириб бўлмайди” деди. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Нодонлик ҳам эви билан бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида электр ҳам кўп хонадонарда шамчироқ ҳам бўлмаган. Бундай эътиқодда бўлиш нотўғри. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
357. Тавба ҳақиқати
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
islom.uz каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw
@Savollar_kanal
2784-савол
Бундай пул ҳалолми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeни ишхонамда якшанба кунлари овқат пиширилмаганлиги сабабли тушлик учун ходимларга кўчада овқатланишлари учун маълум миқдорда пул бeрилади. Мeн шу пулни тушлик учун эмас, ўз эҳтиёжим учун ишлатсам бу пул мeнга ҳалол бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2782-савол
Уй сотиб олиш
Ассалому алайкум! Ҳозирда қурилаётган уйларнинг кўпчилигида тўлов шартномасига ўхшаш яъни бирданига тўланса арзонроқ, агар узоқ муддатда бўлиб тўланса маълум миқдорда пул қўшилади. Шу рибоми?
2). Шундай келишув билан уй пулини тўлаб бораётган одамнинг уйини сотиб олса ва қолган тўланиши керак бўлган пулни тўласа бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
1). Аслида нақд арзон насия қиммат бўлиши жоиз. Лекин сиз айтган савдоларда киши қарзга пул олиб узоқ муддатда устамаси билан тўлашга мажбур бўлади. Шуниси рибодир.
2). Бирдан ҳаммасини тўлаб бериб сизга ўтказса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2780-савол
Қабрнинг ҳолати
Ассалому алайкум! Яқинда бувамла оламдан ўтди, мен бувамни қабрини атрофини панжара билан тўсиб, эсталик тоши ўрнатмоқчиман. Бу нарса шариатда қандай бўлади? Аслида қабр қандай ҳолатда бўлиши даркор?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Қабр содда бўлиши керак. Қабрни устига уни билдириб турадиган кичик аломатдан бошқа нарса ўрнатилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2778-савол
Ёмонлик дуоси бўлиб қолмайдими?
Ассалому алайкум! Дуо қилаётган одам дуосида унга ёмонлик ва ноҳақлик қилган, ғийбат ва туҳмат қилиб уни бахтсиз қилганни, Аллоҳдан уларга қилмишларига жавоб бeришини сўраса, дуоси ёмонлик учун қилинган дуо бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бўлиб қолади. Киши тақдирига рози бўлиши керак. Ёмон бўлса йироқ қилганига шукур қилиши керак. Дуоибад энг охирги чора ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
356. У Аллоҳдир
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal
2775-савол
Самарқандаги ховузча
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим Самарқанд вилоятига борибди, у ерда кичкина ҳовузча бор экан (расмда кўрдим). Шу ҳовузчада сув бўлиб, одамлар ўша сувдан ният қилиб ичиб, тилак тилаб танга ташашар экан. Бу Бидъатми ёки ширк? Нима деса бўлади?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ўша тангаларни бева-бечораларнинг чўнтагига ташланса ўшаларнинг дуолари ижобат. Пул ташлаганнинг ниятига қараб бўлади. Агар шу сув беради деб эътиқод қилмаса, ширк эмас бидъат бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2774-савол
Фарз намозида саждада дуо қилиш.
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли, Сизлардан шуни сўрамоқчи эдимки, нафл намозларидан ташқари, асосан бомдод намозининг фарзидаги охирги ракатида бўладиган сажда пайтида ўз эҳтиёжларимизни (шариатга зид бўлмаган эҳтиёжларимизни) Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилсак бўладими ? Намоз тартибини бузиб қўймаймизми ?
Сажда вақтида Аллоҳ таолога энг яқин вақт бўлади деб кўп эшитганмиз, шу учун шу саволни бермоқдамиз.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Фарз намозларининг саждасида охиратга таъллуқли нарсаларни сўранг. Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабига асосан Қуръонда ворид бўлган дуолар билан дуо қилиш тавсия қилинади. Фуқаҳолар “мени фалончига уйланишимни насиб қилгин” деса намоз бузилади деганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2772-савол
Абдулборий исми
Ассалому алайкум! Мен фарзандимга Абдулборий деб исм қўйдик. Шу исм тўғри қўйилганми ёки Абдуборий бўлиши керакми? 2734-саволга берилган жавобда «Сизни исмингиз Абдувосит эмас балки Абдулбоситдир. Чунки Аллоҳ таолонинг восит деган сифати йўқ. Валлоҳу аълам!» дейилгани ўқиб кейин шу савол туғилди.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Абдулборий деса тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2770-савол
Кўпаймайдиган нақд пулдан закот
Ассалому алайкум! Нисобга етган, 1 йил тўлган, лекин кўпаймайдиган (уйда турган) нақд пулдан закот бериладими? Шу пулни давлат банкларига омонатга қўйса рибо бўлмайдими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Берилади. Икки томоннинг биридан фоиз шарт қилинса рибо бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2788-савол
Қисқичбақа гўшти
Ассалому алайкум! Қисқичбақа гўшти ҳалолми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Мазҳабимизда ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2786-савол
Турли саволлар
Ассалому алайкум! Закотни ҳақдорга олиб бориб бeриш учун бориш-кeлиш пулини ўша закот пулидан ишлатса бўладими?
2. Намоз ўқиб бўлган, дуода ушбу ўқиган намозимдан ҳосил бўлган савобни фалончига бағишладим дeб вафот этган кишига дуо қилса бўладими?
3. Сўфийлар кимлар ва уларнинг кeлиб чиқиши?
4. Вояга eтмаган бола биринчи сафда намоз ўқиса бўлавeрадими ёки бошқага бўшатиб орқада ўқиш кeракми?
5. Мусофир киши eсидан чиқиб намозни тўлиқ ўқиса эсига кeлганда қайтиб ўқийдими?
6. Имомликка 1-қорироғи ўтишлиги кeрак. Агар бир киши қори, мусофир одам бўлса ҳам уни ўтказиб қаср ўқиш кeракми ёки имомликка қори бўлмасада муқим киши ўтгани маъқулми? Қайси бири афзал?
7. Эр киши узоқ сафарга кeтса хотинига талоқ тушадими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
1). Ундан ишлатиб бўлмайди.
2). Нафлларда жоиз.
3). “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобини олиб ўқинг.
4). Одатда орқада ўқиши керак. мабодо орада туриб ўқиса ҳам қолганларнинг намозига зарари йўқ.
5). Қайта ўқимайди.
6). Қорироғи ўтади.
7). Талоқ сўзини айтса тушади, айтмаса тушмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2785-савол
Машиналардаги «Мy life my rules» ёзуви
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик хайдовчилар «my life my rules» шиори битилган наклейкаларни ўз автоуловларига ёпишитириб юришибди. Интернетдаги маълумотга кўра бу шиор илк бор 1970-йил Нью-Йоркда ўтказилган гей-парадда айтилган ва у ҳозирги кунда гомосексуалларнинг шиорига айланган. Бизда эса уни кўпчилик билиб-билмасдан ёпишитриб юришибди. Бу ҳам оммавий маданиятнинг хаётимизга суқилиб киришининг бир кўриниши эмасми? Ўшаларни огоҳлантириш керакмикин?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Қиёматгача қандай ўзгаришлар содир бўлмасин мусулмон умматларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир” деган қоидани айтганлар.
عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: يبعث كل عبد على ما مات عليه. وفي الديباج على مسلم: يبعث كل عبد على ما مات عليه أي على الحالة التي مات عليها
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ҳар бир банда қайси ҳолатда вафот топса (қиёмат куни) ўша ҳолатда тирилтирилади” деяётганларини эшитдим. Муслим ривояти.
Шунинг учун инсон ҳамма вақт қиёмат куни бутун инсоният қайта тирилганда шарманда бўлмайдиган ҳолатда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2783-савол
Долзарб мавзу
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим шундай хожам 2-аёлни никоҳига олмочи. Ҳали никоҳлари йўқ, телеграмм тармоқларида сўзлашиб туришади. Аммо мендан ёзишганларини беркитадилар, 2 нафар фарзандим бор, оиламни сақлаб қолмоқчиман. Шу қилган ишлари жоизми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳсиз гаплашиш ёки ёзишишлари жоиз эмас. Куйидаги ҳукмлар иккинчи аёлга уйланишга ҳам таъаллуқли.
Кишиларнинг турли ҳолатларига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турлича бўлади.
1. Фарз-вожиб.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, бундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади. Чунки мусулмон кишининг ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши вожибдир.
Ислом шариатида «вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир» деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади.
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, бундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир» деган қоидаси ишга тушади. Бировга зулм қилиш, зарар етказиш – ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли содир бўлиши аниқ бўлганлиги учун, бу ҳолатда унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, бундай одам учун никоҳ макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган, ҳукми айтилган ҳолат кишилар орасида оммавий суратда учрайдиган мана шу ҳолатдир.
Никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари далилдир. Ҳанафийлар: «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади.
Ушбу зикр қилинган нарсалардан никоҳ – оила қуриш динимиз тарғиб қилган ибодат эканини билиб олдик. Эрдир, аёлдир – ҳар бир мусулмон оила қуришдек масъулиятли ишдан четда тура олмайди. Аммо, бу ишга киришишдан олдин ҳар бир инсон оила нима эканини, у нима учун ва қайси асосда қурилишини яхши билиб олмоғи керак. («Бахтиёр оила» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
Har Juma muslimalar forumida salavot aytish musobaqasida qatnashing!
forum.muslimaat.uz
http://forum.muslimaat.uz/viewtopic.php?f=15&t=58&start=240
@Savollar_kanal
2781-савол
Қуръонни билмаган киши
Ассалому алайкум! Инсон Қуръонни ўқимай, билмай туриб ман мусулмонман деб айтиш тўғрими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлиш учун иймон келтириш керак. Қуръон ўқишни билиш иймоннинг шартларидан эмас.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирганимизда баногоҳ олдимизга кийимлари оппоқ, соч-соқоли тим қора, устида сафар аломатлари кўринмайдиган, орамизда ҳам ҳеч ким уни танимайдиган бир киши чиқди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб ўтирди. Тиззасини у кишининг тиззаларига тақаб, икки қўлини (ўзининг) сонларига қўйиб, деди:
— Эй Муҳаммад! Менга Ислом ҳақида хабар беринг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
— Ислом Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик беришинг, намозни барпо қилишинг, закотни ўташинг, Рамазонда рўза тутишинг ва агар қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилишингдир.
Ҳалиги киши:
— Тўғри айтдингиз! – деди. Биз унинг ҳам сўраб, ҳам тасдиқлаётганига ҳайрон бўлдик.
— Менга иймон ҳақида хабар беринг!
— Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонишинг ҳамда тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтиришинг.
У одам:
— Тўғри айтдингиз! – деб, кейин яна сўради:
— Менга эҳсон ҳақида хабар беринг!
— Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар сен Уни кўрмаётган бўлсанг, У сени кўриб туради.
— Менга Соат (Қиёмат куни) ҳақида хабар беринг.
— У ҳақда сўралаётган киши сўровчидан кўпроқ билгувчи эмас.
— Унинг аломатлари ҳақида айтиб беринг.
— Чўри ўзининг хўжайинини туғади ва ўзлари ялангоёқ, яланғоч, камбағал бўлган қўйбоқарлар фахр ва риё учун бино қураётганини кўрасиз.
Сўнг ҳалиги киши кетди. Мен бир оз муддат кутдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан сўрадилар:
— Эй Умар! Биласанми, ўша сўровчи киши кимлигини?
— Аллоҳ ва Расули билувчироқ.
— У киши – Жаброил алайҳиссалом, сизларга динингизни таълим бергани келган эдилар, – дедилар». Муслим ривоятлари. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2779-савол
Дард ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар, ўзимни қанча эҳтиёт қилмайин барибир мeнга бир дард ёки қийинчилик eтавeради. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, лeкин шу аснода мeни хурсанд қиладиган нарса, бу машаққатлардан савоб умид қилишимдир. Дард eтган пайтда, гарчи у кичик бўлмасин истиржо айтаман. Лeкин баъзи ҳолатларда «Дарддан зeрикдим», ёхуд «Ээ бу дардни», дeб юбораман, Ўзи кeчирсин! Шундай ҳолатларда савобдан маҳрум болиш эҳтимоли борми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2777-савол
Мушукни бeҳос ўлдириб қўйса
Ассалому алайкум! Ёввойи мушукни бeҳос ўлдириб қўйса нима бўлади? Бу катта гуноҳми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда зарар келтирадиган жонворларни ўлдиришга рухсат берилган. Бошқаларини ўлдиришда бирор мақсад бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизиқишга қушларни ўлдиришдан қайтарганлар. Албатта зарар бермаганини ўлдириш гуноҳдир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2776-савол
Мадина исми
Ассалому алайкум! Барчамизга маълумки ота онанинг фарзанд олдидаги биринчи бурчи чиройли ва маноли исм қўйишдир. Саволим шуки фарзандга қўйилган исмнинг унинг тақдирига, қандай фарзанд булиб вояга етишлигида ахамияти борми? Қизболага Мадина исмини қўйишлик дурустми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисга кўра инсон исмдан таъсирланади. Мадина дегани фақат шаҳар эмас, араб тилида “ахлоқи олий, одобли, маданиятли” деган маънони ҳам билдиради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2773-савол
Саловат айтиш керакми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилинганда саловат айтиш кераклигини биламиз. Бошқа одамни ҳам исми Муҳаммад бўлса мисол учун Муҳаммад eтиб бориб манга қилиб тeлeфон қўйинг дeса саловат айтилмайдими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари зикр қилинганида саловат айтилади. Бошқаларга эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2771-савол
Қуръондан нотўғри иқтибос келтирса
Ассалому алайкум! Устозлар, хозир одамлар кўп нарсаларни билиб билмасдан Қуръонда ёзилган ёки айтилган мана ҳамаси зоҳир бўляпти дейдиганларни кўп учратамиз. Баъзи гаплари тўғри бўса ҳам бу Қуръон эмас ҳадис китобларида ёзилган, масалан 11-сентябрь воқеалари, Гагаринни коинотга учиб биринчи айтган гаплари каби баъзи оятларни маносини таржима қилиб шу майда ишларга тўғирилашга уринади. Буни баъзи бир одамлар кўриб ёки эшитиб исбот келтир дейилса шунақа видео ёки МР3ларни кўрсатишади. Шу билиб билмасдан ҳадисни Қуръонга алмаштириб ёки ҳозирги майда воқеаларни Қуръонда келтирилган дейишликни ҳукми нима? Шуларга ишониб бошқа одамлар ҳам билмасдан айтиб қўйса диндан чиқиб қолмайдими? Шунақа гапларни баралла 100 фоиз ишонч билан айтган одамларни эшитиб баъзида нима дейишни ҳам билмаймиз. Бирон нима десак бу видеороликлар ишончли эмас муаллифиниям тайини йўқ бу нарсаларда эҳтиёт бўлинг десак Қуръон оятларини инкор қилманг у бўласиз бу бўласиз деб мутакаббирлик қилиб ҳам қўйишади.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакилларининг нозил қилинган китоблари дунёпарастлар томонидан ўзгартирилди. Алалоқибат афсона ва ботиллар аралашган китобга айланди. Қуръонни эса Аллоҳ таоло қиёматгача сақлашни зиммасига олган. Бошқа диндагилар аввалда оятларни қайсидир воқеъаларга боғлашни, ҳикоялар тўқиб “бу ҳадисдан” дейишни оммага тарқатишади. Мусулмонлар оятда бор экан, ҳадисда бор экан деб фахрланишни бошлагач “бу афсона ёки тўқима ёки сенларни ҳам китобларинг тўқилган” деб мусулмонларни устидан кулишни бошлашади. Шунинг учун мусулмон киши аввалда ҳам кейинда ҳам ғафлатда бўлмаслиги керак. Шунинг учун бирор ишончли олим орқали ўз тасдиғини топса, айтиб тасдиғини топмаса тарқатмаган яхши. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2769-савол
Қуёш ботгандан кейин
Ассалому алайкум! Қуёш ботгандан кейин тирноқ ҳам олинмайди дастурхонни ҳам қоқиб бўлмайди деб катталар бизга уқтириб келишади. Бу ҳолат иримми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларнинг бирортасини динга алоқаси йўқ. Бўлмаган ва тўқима гаплар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба