fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2768-савол
Жума намозининг иккинчи азони


Ассалому алайкум! Жума намозига кирганимизда бир нарсага гувоҳ бўламиз. Маъруза тугагандан сўнг азон айтилади, 4 ракат илк суннат ўқилиб бўлгач хутбадан аввал яна азон айтилади. Шу иккинчи азон айтилишининг сабаби нимада?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло: «Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир». (Жумуъа сураси, 9 оят)
Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.
Оятдаги «намозга нидо қилинган пайтда»дан мурод имом минбарга чиққандан сўнг айтиладиган иккинчи азондир. Пайғамбар алайҳиссалом вақтларида, Абу Бакр Сиддиқ билан Умар Форуқ даврларида жумага фақат бир марта азон айтилган. Ҳазрати Усмон халифа бўлганларидан сўнг шаҳар кенгайиб, одам кўпайганда, у киши бозордаги ўзларининг Завро номли ҳовлиларида ҳам бир марта азон айтишни ташкил қилганлар. Уни эшитиб, кишилар масжидга юзланганлар. Кейин имом минбарга чиққанда жуманинг ҳақиқий азони айтилган. Ушбу оятдаги ҳукмлар ҳам мана шу иккинчи азонга тааллуқлидир.
«Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг.»
Худди шу оят билан икки ракъатли Жума намози мусулмонларга жамоат билан ўқиш учун фарз қилинди. Унинг вақти – пешин намозининг вақти. Яъни жума куни пешин ўрнига жамоат билан Жума намози ўқилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2766-савол
Егулик харид қилиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўкондан егулик олмоқчи эдим, лекин у ерда спиртли ичимликлар ҳам сотилар экан. Шундай дўконлардан егулик харид қилиш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсани сотиб олиш мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2764-савол
Намоз ва қуръон


Ассалому алайкум! Инсон уйда ёлғиз ўзи намоз ўқиганда азон ва такбир айтиши жоизми (шартми)? Қуръони карим китобини ўқишни ўрганмоқчиман. Ислом университетини тамомлаган йигитдан сўраганимда, фақатгина жомеъ масжиди имоми ўргатишга хақли ва уларгагина бундай ваколат берилган. Ўзим давлат ишида ишлайман, эрталаб соат 8-00 дан кеч соат 18-00 гача. Кимга марожаат этишим лозим шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Шарт эмас, суннат.
2). Ҳозир буни йўли осон бўлган. Телеграм ижтимоий тармоғидаги ( @Quranuz_kanali ) каналида Қуръонни ўрганиш имкони бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2762-савол
Беҳаё кинолар кўриш


Ассалому алайкум! Намоз ўқийдиган одам беҳаё киноларни кўриши мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқийдиганга ҳам ўқимайдиганга ҳам кўриш ҳаром. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2760-савол
Ғассоллик


Ассалому алайкум! Ёшим 23 да ғасоллик яъни маййтларни ювиш билан шуғуллансам бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Унда бир неча фарзлар бажарилади. Уларнинг илмини ўрганишингиз фарзи айн. Ўрганиб, кейин шуғулланишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2759-савол
Икки хил ҳолат


Ассалому алайкум! Агар мен намоз ўқиёлмасам яъни қазо бўлиб қолса хафа бўлиб кайфият тушади ва ҳаёт гўё қоронғулашаётгандай бўлиб қолади ва лекин қачон намозларни ўз вақтида ва шариатга тўлиқ амал қилиб юрсам кайфият кўтарилиб кетади ва ҳаёт ширин бўлиб кетади. Аммо кўчаларда ва ёру биродарларни фосиқ ҳолида яъни на намоз ва на шариатга амал қилиш, ҳеч қайси бўлмаса ҳам худди бахтли инсонлардай юришади, кайфиятлари ҳам бор. Икки мусулмонда икки ҳил ҳолатлар, лекин иккиси ҳам мусулмон. Азизлар бу нима буни қандай тушуниш керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Инсоннинг қўрқуви охиратни билиши, тўғри тушуна олишига кўра бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Фотир” сураси 28-оятида марҳамат қилади:
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ۝
«Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар».
Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, яратилган нарсалардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва Ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», – деган эканлар.
Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», – деб туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.
«Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир». («Тафсири Ҳилол» китобидан).
Энг кўп қўрқувчилар ҳақиқий илм эгаларидир. Илм деб ўргансалару Аллоҳ таолодан қўрқмасалар у илм эмас, маълумотдир. Демак шунга қараб мусулмон бўлсада роббисини яхши танимаса бу дунёда қўрқмайди, аммо охиратда қўрқишлари аниқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
354. Ислом таълимотлари бўйича, оила қуриш асослари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

47. Сабр видеолавҳасани Youtubeда кўриш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2757-савол
Кўнгил тоза бўлса бўлди


Ассалому алайкум! Мени, баъзи бировлар «кўнгил тоза бўлса бўлди, намозни насиб қиганда ўқийман» дейишлиги ўйлантириб қўяди. Шу қатори яқин одамим ҳам шундай деб қолди. Мени назаримда бу каззоблик ёки мунофиқликка ўхшаб қолябди. Бундай гапирадиганлар ҳақида динимиз қандай фикрда?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намозни фарзлигини тан олиб, «Аллоҳ буюрганлигига иқрорман, нафсим бузуқлигидан ўқимаяпман» дейиш билан “қалбим пок бўлса бўлди, намозни ўқиш шарт эмас” деб уни инкор қилиш орасида фарқ бор. Биринчисида фосиқ бўлсада мусулмонлигича қолади. Иккинчисида фарзни инкор қилгани учун диндан чиқади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2754-савол
Она бўлиш савоби


Ассалому алайкум! Биламизки аёл киши она бўлиш арафасида яъни фарзандни дунёга келтириш пайтида қаттиқ оғриқларни бошидан ўтказади. Шу йўл билан унинг баъзи гуноҳларига каффорат бўларкан деб айтишади. Агар маълум сабаблар билан кесер яъни кесиш (кесерва) йўли билан она бўлган аёлларга қандай ҳукм бўлади? Улар ҳам савобга эриша оладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُصِيبُ الْمُؤْمِنَ شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикан кирса ва ундан-да каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.
Шарҳ: Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг кавушининг ипи узилиб кетса ҳам истиржоъ айтсин», деганлар. Истиржоъ «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дейишдир.
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганида истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми?» деганларида «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.
Ана шундай мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни комил мусулмондек тутмоғимиз лозимдир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2752-савол
Ҳаж тўйи


Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳамма ҳожилар ҳаж тўйи қилиб беряпти. Ҳаж зиёратидан қайтган одам ҳаж тўйи қилиб бериши жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сафардан қайтган киши зиёфат қилиб бериши жоиз. Ҳожиларнинг зиёфат бериши шаръан жоиз. Лекин ҳожилар урф қилиб олган зиёфатлари савобдан кўра гуноҳга яқинроқ. Чунки уларда исроф, ибодатидан фахрланиш, ўзларини ўзгалардан устун қўйиш бор. Ҳаж ҳам адо қилиниб, қабул бўлишини қаттиқ умид қилинадиган ҳабата кетиб қолишидан хавф қилинадиган, адо қилиб махфий қилишга уриниш керак бўлган ибодатлардандир. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бир ҳажга борган киши ҳақида ҳикоя қилиб “Хутубот”ларида шундай деганлар: Ҳажга бориб келган бир кишининг зиёратига бордик. У ишчисига “аввалги сафар олиб келган зам-зам сувидан олиб чиқ” деб зам-зам олиб чиқишга буюрди. Борганларнинг барчаси у кишининг бу гапидан мақсади ҳажга икки марта борганлигини билдириш эканлигини тушинишди. Чунки зам-замни биринчи ёки иккинчи бор борганда олиб келганини ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Бундан мурод ҳажга икки марта борганлиги билан фахрланиш эди холос. Бечора ҳажини хабата кетганини ўйлаб кўрмаганда. Худди шу каби воқеъа шайх Саъдийнинг “Гулистон”ида келади. Унда : “Отам билан бирга бир мусофирхонада тунаб қолдик. Биз отам иккимиз кечаси билан намоз ўқиб чиқдик, қолганлар эса бамдодгача ухлашди. Шунда мен “Бизни ҳам кечамиз ўтди, уларни ҳам кечаси ўтди. Бизники ибодат билан уларники ғафлат билан ўтди” деган эди. Отам менга қараб “Эҳ болам-а, уларку ухлаб мазза қилиб дам олишди, сен бўлса уйқуни ҳам ибодатни ҳам қўлдан бой бердинг” деди” дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2750-савол
Шугаринг


Ассалому алайкум! Саволим шуки, юздаги туклар билинса, қошга тeгмай уларни тозалашим мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аёл кишига номуносиб бўлган юздаги мўйлаб ва соқолни олишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2767-савол
Намоз ўқимаган киши


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир биродарим намоз ўқимаган киши мусулмон бўлмайди дeб айтди. Мeн бу гапга жавоб бeролмадим, чунки бу ҳақида эшитмаган эдим. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаслик икки хил бўлади. Бири намозни фарзлигини тан олиб, диннинг устуни эканлигига иқрор бўлиб, нафси бузуқлиги учун ўқимаётганини тан олиб ўқимаслик. Бундай одамни мусулмон фосиқ дейилади. Иккинчиси Аллоҳ фарз қилганини инкор қилиб ёки “Қалб тоза бўлса бўлди, намоз ўқиш шарт эмас” деб ўқимаслик. Бундайлар тезда тавба қилиб, иймонини янгилаб олиши керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
355. Аллоҳдан қўрқиш-гуноҳни тарк этиш ва буйруқни бажаришдир

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2765-савол
Маҳр ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки маҳр никоҳни шартларидан бири. Никоҳ ўқилаётган маҳал кeлин маҳрдан кeчиши мумкинми ёки олдин олиб кeйин қайтариб бeриш кeракми? Албатта ўзини хоҳиши билан.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Маҳр никоҳнинг шарти эмас. Маҳрни зикр қилинмаса ҳам никоҳ дуруст бўлаверади. Кейин маҳри мисл вожиб бўлади. Нима қилиш келиннинг ихтиёри. Хоҳласа кечади, хоҳласа олади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2763-савол
Оёқни артиб қуритиш


Ассалому алайкум! Таҳоратда оёқларни ювишга келганида биринчи ўнг оёқни ювиб сочиқ билан қуритиб артиб кейин чап оёғини ювса тахорат мукаммал бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2761-савол
Компютeр дастурлари


Ассалому алайкум! Ушбу саволим жавобини қидириш бўлимидан қидириб кўрдим ва битта шу мавзуга оид савол топдим. Тахмин қилган жавобни ҳам топдим. Бу саволдан бошқа яна бир саволим бор эди. Мeн Архитeктура қурилиш институтини тамомлаганман. Ҳозирда архитeктор дизайнeр соҳасида ишлайман. Ишда “AutoDesk” компаниясининг “AutoCad ва 3ds Max” дастурларини ишлатамиз. Булар ҳаммаси пуллик дастурлар. Биз эса пул тўламасдан «crack» (ўғирланган) қилинган нусхасини ишлатамиз. Буни нотўғри эканлигини биламиз. Сотиб олиш учун анча катта миқдордаги пул кeрак бўлади. Бизда эса ҳозирда бунча миқдордаги маблағ йўқ. Биз ушбу дастурларни «crack» (ўғирланган) қилинган нусхаси орқали пул топиб, лицeнзияли нусхасини сотиб олсак бўладими? Агар шу йўл орқали дарстурни сотиб олсагу, кeйинчалик шу дастурни ишлатиб топган пулимиз ҳалол бўладими? Саволим такрорий бўлса узр сўрайман. Агар жавоб бeришни жоиз топсангиз, бу саволни тeлeграм каналингизга ҳам қўйишингизни сўрар эдим. Биз кабиларга фойда бeради дeган умиддамиз.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қарзга пул олиб сотиб олинг, кейин ишлаб қарзингизни тўласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Азиз ва муҳтарам мухлислар!

Мана, бу йил Islom.uz порталидаги muslimaat.uz сайтининг ташкил этилганига 10 йил бўлди.

Дастлабки фаолиятини Islom.uz порталида бошлаган муслима-аёллар саҳифаси 2007 йилнинг 30 сентябридан мустақил сайт шаклида иш юрита бошлади ва шу кунга қадар ўзининг кўпгина мухлисларига эга бўлди.

Ўйлаймизки, muslimaat.uz сайтининг мухлис ва мухлисалари бундан-да зиёда бўлажак ҳамда келгусида янада такомиллашишида сиз азиз фойдаланувчилардан дуойи хайрлар тилаб қоламиз.

muslimaat.uz сайти аёл-қизларимизнинг маънавий ва маърифий таълимларини оширишда ва уларга ҳаётларининг ҳар жабҳасида ўзлари учун яқин бир маслакдош, кўмакдош сифатида фаолиятини юксалтиришини Аллоҳ табарок ва таолодан сўраб қоламиз.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2758-савол
Ҳовузда ғусл қилиш


Ассалому алайкум! Катта бир ҳовузда жунуб бўлган киши келиб ғусл қилса кейин ортидан бошқа бир киши шу сувга ғусл қилса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Фиқҳий китобларда ҳовузнинг катталиги ўн газга ўн газ дейилган. Бир газ 46см атрофида. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2756-савол
2670-Савол


Ассалому алайкум! 2670-саволда ғусл қилаётганда тахорат синса ғусл қилса ҳам намоз ўқиб бўлмайди деб ёзилипти, агар таҳоратсиз инсон ғусл қилиб таҳорат қилмаса намоз ўқиб бўлмайдими? Мен шу пайтгача таҳоратсиз ғусл қилсам, ғуслдан кейин таҳорат олмасдан намоз ўқир эдим. Ғусл қилиш билан таҳоратдан озод бўлинмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Саволда келгандек ғуслнинг орасида таҳорат синадиган амал бўлса у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди, лекин жанобатдан пок бўлади. Ғусл давомида таҳорат синмаса у ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2755-савол
Сафар муддати қанча?


Ассалому алайкум! Оилали эркакнинг сафар муддати узоғи билан қанча вақтгача бўлиши мумкин? Бир яқин акамизни ёшлари 27да, бўйдоқ, фарз амалларга риоя қиладилар қодир қилганича, кўпинча иш билан чeтда сафарда юрадилар. Уйланиб бир ойдан сўнг аёлларини оналари билан уйда қолдириб 3-4 ойлада 1-2 ҳафтага кeлиб турмоқчилар. Ҳозирда ўзлари билан олиб кeтишга имкон йўқ, шу сабабдан уйланолмай юрган эдилар. Бир икки йилдан кeйин хужжатлар битгандан кeйин олиб кeтмоқчилар. Бу акамизни қилмоқчи бўлаётган ишлари маъқулми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Кечани эр билан ўтказиш аёлнинг ҳаққи. Тўрт ойда бир марта бўлиш диёнатан вожиб. Аёл киши ўз ҳаққи борасида ихтиёрли, хоҳласа талаб қилсин, хоҳласа рухсат берсин. Қандай келишувга келишса, шаръан монеълик йўқ. Лекин эр бору ўзи йўқ қабилида муаллақ ҳолда ташлаб қўйиш жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳаат қилади:
وَلَن تَسْتَطِيعُواْ أَن تَعْدِلُواْ بَيْنَ النِّسَاء وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلاَ تَمِيلُواْ كُلَّ الْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِن تُصْلِحُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝
129… Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқолган) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқ) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг».

«Муаллақ аёл» деб, хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Эри сафарга кетиб, ғойиб бўлди. Эрим бор, деса, ўлигининг ҳам, тиригининг ҳам хабари йўқ. Эрим йўқ, деса, бор эди, талоқ ҳам қилмаган эди. Бундай муаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишга чорламоқда.
«Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Эр-хотинлик ишларида ҳам доимо ислоҳни кўзда тутиб, тақво билан иш юритиш лозим. Инсон ўзининг барча имкониятларини ишга солиб, оиласини бузмасликка, сақлаб қолишга ҳаракат қилиши керак. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2753-савол
ЭКО қилдириш


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир аёл танишим эрдан ажрашган. Бошқа турмуш қураолмаяпди. Шу сабабли мандан ЭКО донарликни сўради. Бу мумкинмас десам, «ақл эгалари учун ишоратлар бордир деган оят айнан илмга, тадқиқотга ишоратлар масми» деяпди. Шу танишимга раҳмим келяпди. Шариат рухсат берганича яхшилик қилмоқчиман. Аммо никоҳимга олиб уйланишга шароитим тўғри келмайди. Шунақа вазиятда нима қилиш керак? Бегона эркак уруғини ЭКО қилиб эктириш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Уйланишга шароитингиз тўғри келмаса шароити тўғри келадиганларга қўйиб беринг. Бундай донорлик шаръан ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2751-савол
Ҳадис ҳақида


Ассалому алайкум! Ҳар хил қидирдим айнан мeн истаган савол чиқмади. Уялмасанг, кўнглинг тусаганини қил ёки хоҳлаганингни қил мазмундаги ҳадис борми? Интeрнeтда видeода эшитишимча бир ароққа муккасидан кeтган инсонга бир муҳаддис шу ҳадисни айтганидан кeйин гуноҳига тавба қилиб, у ҳам уламо бўлиб eтишибди. Видeо манбаси аниқ ва ишончли бўлмагани учун сизлардан сўрашга қарор қилдим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Маслама Қаънабий раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида машҳур муҳаддис Шуъба кўчада кетаётганларида Абдуллоҳ ибн Маслама унинг хачирини жуганидан тутиб беодобона “Менга ҳам ҳадис сўзла” деганида Шуъба ўз санади билан “Ҳаё қилмасанг хоҳлаганингни қил” ҳадисини сўзлаб бергани, шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Маслама ундан таъсирланиб тавба қилиб имом Молик раҳматуллоҳи алайҳга шогирд бўлиб, имом Бухорийга устозлик қиладиган даражада илмга эга бўлганлиги қиссаларда келади. Абдуллоҳ ибн Масламанинг имом Моликка шогирд бўлгани, имом Бухорий, Муслим, Термизийлар ундан ривоят қилгани рост. Лекин тавбасига сабаб бўлди деган қисса саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
353. Яралиш сири

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…
Подписаться на канал