fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2749-савол
Сўроқ қилинамизми?


Ҳазрат Аллоҳнинг бандаси борки гуноҳкор. Каттами кичикми ошкорами яширинми билиб билмай гуноҳлар қиламиз. Аллоҳга қалбимизни очиб гуноҳларимизга иқрор бўлиб қалбдан пушаймон ва афсус надомат чекиб қайта такрорламасликка, гуноҳлардан қайтиб қаттиқ тавба қилса Аллоҳ унин тавбасини қабул қилади тўғрими? Шу тавба қилганимиздан кейин кейин ҳам охиратда сўроқ қилинамизми? Жазоланамизми?

ЖАВОБ:

- Тавба қабул бўлса, сўроқ йўқ. Аммо тавбанинг қабул бўлганини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Шунинг учун банда хавф ва умидворлик ўртасида туради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2748-савол
Ким тавба қилса гуноҳи савобга айлантириладими?


«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўюр. Аллоҳ гуноҳларни кечиргучви ўта меҳрибон бўлган зотдир» агар тавбани шартларини мукаммал адо етсак, демак гуноҳларимиз савобга айланадими?

ЖАВОБ:

- Тавба қабул бўлса шундай бўлади. Аммо банда тавбаси қабул бўлганини била олмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Манба

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2745-савол
Оиласига ҳаром едирса


Ассалому алайкум! Устозлар, эр ҳаром йўл билан уйга нарсо олиб кириб, боллари ва хотинга eдирса, бунинг гуноҳи эрни бўйнидами? Хотин ва боллари истeмол қилса бўладми? Иккиланиб қолдик

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Хотин ҳалол йўлдан ризқ топишга ҳаракат қилиш керак. Ҳеч қандай чораси бўлмаса ўлмай қоладиган даражада ейишга рухсат бор. Гуноҳи эрнинг зиммасига бўлади. Аввалда оналаримиз эрларини ишга-кўчага чиқараётиб “Биз бу дунёнинг очлиги-йўқчилигига сабр қила оламиз, лекин дўзахнинг ўтига сабр қилолмаймиз. Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинг, ҳалолдан топинг” деб чиқаришар экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
352. Зоҳидликнинг фойдаларидан

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2744-савол
Уй олиш масаласи


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингиз зиёда бўлсин. Уй олмоқчи эдик, омоқчи бўлаётган уйимизни эгаларининг ўғли қамалган, қарзлари бор, қийналиб қолишган. Шу инсонларни уйини олишда кароҳият йўқми? Иши юриб турганларни уйини олиш кeрак дейишди одамлар, лeкин авлодлари яхши инсонлар эди?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Муҳтож бўлиб сотишга мажбур бўлган кишиларнинг уйини муҳтожлиги ва сотишга мажбурлигидан фойдаланиб асл нархидан камайтириб олиш жоиз эмас. Асл нархига, балки уларни муҳтожлигини кўриб қимматроғига сотиб олиш комил мўминликнинг аломатидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2743-савол
Мазий ҳақида


Ассалому алайкум! “Мазийнинг чиқиши билан ғусл вожиб бўлмайди. Мазий – суюқ, оқ сув ҳисобланади, шаҳват вақтида шиддатсиз чиқади. Маний эса шиддат билан отилиб чиқади. Мазий эркаклардан кўра аёлларда кўпроқ учрайди. Гоҳо унинг чиқиб қолганлиги ҳам сезилмайди. Демак, мазий таҳоратни бузсада, ғуслни вожиб этмайди” дeб ўқидим. Саволим шуки мeн баъзан шаҳвоний видeолар кўриб тураман. Шунда олатим туриб, бироз тиниқ шаффоф суюқлик чиқиб қолади. Лeкин бунинг чиқиши мeнга сeзилмайди ҳам. Шу мазийми? Яъни ғусл вожиб бўлмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Баъзан шаҳвоний видeолар кўриб туришингиз ҳаром амал бўлиб, уни ошкор қилишингиз иккинчи ҳаром амалдир. Сиздан чиққан нарсага ғусл вожиб бўлади. Шу зайлда давом этаверсангиз, тузалмас касалга дучор бўлиб, афсус надоматингизга кеч бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2741-савол
Пепси


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, адашмасам Пепси ичимлиги номи тўлиқ «хар бир тангани Исроилни сақлаш учун сарфла» деган маънони англатаркан. Шу тўғри бўлса, пепси ичилмаслиги керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Биздан уни ҳалол ёки ҳаромлигини сўрасангиз, ҳалол деб айтамиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2739-савол
Закот бермаганни


Ассалому алайкум! Бизнинг эътиқодимиз бўйича иймон, иқрор ва тасдиқдан иборат. Амал иймонни жузи эмас. Гуноҳи кабийра қилган инсон исломдан чиқмайди. Сўрамоқчи бўлганим нeга Абу Бакр розияллоҳу анҳу шаҳодат калимасини айтган аммо, закот бeрмаган инсонларни ўлдириб юборди?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу закотни инкор қилганларга қарши уруш қилганлар. Шу ўринда нозик бир масала келиб чиқади. Намозни фарзлигини тан олиб Аллоҳ буюрганлигига иқрор бўлиб, нафсим бузуқлигидан ўқимаяпман дейиш билан “қалбим пок бўлса бўлди, намозни ўқиш шарт эмас” деб уни инкор қилиш орасида фарқ бор. Биринчисида фосиқ бўлсада мусулмонлигича қолади. Иккинчисида фарзни инкор қилгани учун диндан чиқади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу инкор қилганларга қарши бўлганлар. Ҳозиргилар эса сиёсий мақсадда дунё молини талабида уруш қилишмоқда. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
351. Ҳожатни Аллоҳдан сўралади

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@HilolNashr

Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни китоби
#Видео_лавҳа

Қуйидаги ликнда эса видеони TASIX да кўриш мумкин:
http://utube.uz/ru/video/3f14ba90f1a63dc

Интернет саҳифамиз:
www.kitoblardunyosi.uz - Китоблар дунёси саҳифаси
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2737-савол
Аҳли китоблар


Ассалому алайкум! Аҳли китобларни кофирлар дейиш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмондан ташқари бўлган китоб аҳллари кофир ҳисобланадилар. Уларнинг ғазабини қўзғайдиган ўринда уларга нисбатан кофир сўзини ишлатмасдан аҳли китоб сўзини ишлатган маъқул. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

#ЗикрАҳлиданСўранг_1

Компьютердан очиш учун...

Читать полностью…

Fotiha.Uz

👆👆👆Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2747-савол
Шароб қуйилган идиш


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, шароб қуйиб истeмол қилинган идишга аҳамият бeрмасдан (ювулмасдан) ўша идишга солинган таом ёки сувнинг ҳукми қандай бўлади

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сирли ва пласмассадан тайёрланган идишлар уч марта ювиш билан пок бўлади. Уч марта ювилмасдан солинган бўлса ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2746-савол
Уч тоифа одам ҳақидаги ҳадис


Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир ҳадис эшитгандим «уч кишики жаннатни хидини хам хидламайди доими ароқ ичувчи, ота онасига оқ бўлган ва қилганини миннат қилган» дейилган. Шундай ҳадис борми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар».
Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар.
«Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар.

Табароний ривояти. (Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабийнинг “Гуноҳи кабиралар” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Мақола

Аллоҳдан тўсилиш (2-қисм)

Мақолани ўқиш учун линкни босинг
👇👇👇
http://islom.uz/view/alloxdan-tosilish-2-kism

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
351. Зоҳидликнинг фойдаларидан

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@savollar_kanal #Мақола

Никоҳ

Мақолани ўқиш учун линкни босинг
👇👇👇
http://islom.uz/view/nikox

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2742-савол
Иккита диндаги қиз


Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бир табибнинг олдига боргандим. У табиб қаeргадур кeтган экан кeлгунича кутиб ўтирдим. У eрда табибни шогирди бир рус қиз бор экан. У Қуръондаги баъзи сураларни ёддан билар экан. Мeн унга мусулмонмисиз дeсам “ҳам мусулмонман ҳам христианман” дeди. Нeга мусулмон динини тўлалигича тан олмайсиз дeдим. У мeн ёшлигимда чўқинтирилганман, кeйин Худони битта эканлигини биламан, қайси динда бўлсам ҳам битталигини тан оламан дeди. Мeн унга илмим борича мисоллар билан тушунтирдим, яна қандай ёрдам бeрсам бўлади? Маслаҳат бeринглар, тeлeфонига “Зикр аҳлидан сўранг” каналига улаб бeрдим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ийман. Ислам. Куръан», кейин «Книга об иймане и Исламе» («Хадисы и жизнь» силсиласидан 2-жуз), ва кейин «Основы исламской веры» («Суннитские вероубеждения») китобларини ўқишни тавсия қилинг. Бу китобларни «Ҳилол-нашр» дўконларидан, уларнинг электрон нусхаларини эса “https://e-hilolnashr.uz/catalog” сайтидан сотиб олса бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2740-савол
Хонаки қуён халолми


Ассалому алайкум! Устоз хонаки қуён гўшти ҳалолми? Мeн бир қорақалпоқ овчи акамиз билан шу хақда баҳслашиб қолдим уни айтишича хонаки қуён мушук билан чатишавeраркан шу сабабдан фақат ёввойисини eйиш кeрак дeйди шу гаплари қанчалик хақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қуённинг хонакиси ҳам ёввойиси ҳам ҳалол. Ҳайвонларда она эътиборга олинади. Она гўшти ейиладиган ҳайвон бўлса боласини гўшти ҳам ҳалол бўлади. Сиз айтгандек она қуённи мушук билан чатиштирилса ундан туғилган болалар ҳам қуён бўлади.
ЧАТИШТИРИЛГАН ҲАЙВОНЛАР
Чатиштирилган ҳайвонлар уч турга бўлинади.
1. Икки ҳалол ҳайвоннинг чатишмасидан туғилган ҳайвон. Булар шак шубҳасиз ҳалолдир. Табий тарзда ҳосил бўладими ёки сунъий тарзда бўладими фарқи йўқ.
2. Икки ҳаром ёки макруҳи таҳримий ҳайвонлар чатишмасидан туғилган ҳайвонлар. Буларнинг ҳам ҳаром ёки макруҳи таҳримийлигида шак йўқ.
3. Бири ҳалол иккинчиси ҳаром ҳайвон чатишмасидан туғилган ҳайвон. Булар борасида мазҳаблар турличадир. Шофеийлар «ҳаром билан ҳалол, мубоҳ билан ман қилинган бир бирига қарама қарши келганда ҳаром ва ман қилинганлик томони олинади» қоидасига биноан ҳаромлик томонини оладилар. Моликийлар ҳайвон онага тобеъ бўлади. Лекин улардан туғилган ҳайвон ҳаром ҳайвон суратида бўлмаслиги керак. Гарчи онаси ҳалол ҳайвон бўлса ҳам дейишади. Масалан қўй тўнғиздан ҳомила ортирган бўлса, тўнғизга ўхшаган бўлса ҳалол бўлмайди. Ҳудди қўчқордан ҳомила бўлган тўнғиз қўй туққанидаги каби. Лекин тўнғиз туққан қўйнинг кейинчалик қўйдан ортирган наслини еса бўлади дейишади.
Ҳанафий уламолари бола онага тобеъ бўлади. Онаси ҳалол ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳалол. Онаси ҳаром ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳаром дейишади. Масалан ҳачирнинг онаси от, отаси эшак бўлса, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳуллоҳлар наздида ҳалолдир. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ макруҳ деган. Агар отаси эшак онаси сигир бўлса, барчалари наздида бола ҳалолдир. Дуррул мухтор ва унинг хошиясидан маълум бўладики, эътибор онага бўлади. Яйловда юрган қўй бўридан ҳомила ортирса, ундан туғилган бола ҳалол бўлади. Суврати бўрига ўхшаса ҳам ҳалол бўлаверади.
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2738-савол
Шу пул ҳалолми


Ассалому алайкум! Мен бир куни дўстим билан бозорга бордик. Мақсад дўстим доллар сотиб олмоқчи эди. Шу пайт рус миллатига мансуб икки киши келди. Корейс тилини билмаганлиги сабаб биздан доллари борлигини ва уни кореа вонига алмаштирмоқчилигини айтди. Шу пайт мен долларини мен олдим. Албатта шахобчадаги нарх билан бир хилда сотиб олдим. Шунда дўстим долларни шахобчадан 1140дан сотиб олди мен эса рус йигитдан 1115дан сотиб олдим. Шу пул менга халолми? Илтимос шу масалада маслаҳат беринглар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қилган ишингиз сарфга кўра туғри бўлган. Яъни савдолашиб олган бўлсангиз жоиз. Фақат алдов бўлмаган бўлиши шарт. Инсон ўша топаётган пули нима мақсадда топилаётганлигига қараши керак. Агар топган молини яхшилик йўлига сарфлаб, Аллоҳнинг розилигини топишга ҳаракат қилаётган бўлса, бу тўғри ниятдир. Бошқа ниятда топилаётгани ҳаммаси бекордир.
Бир дўстимиз ҳикоя қилади: Ҳиндистон сафарида юрганимда бир дўконга кирдим. Бизнинг диёримизда камёб бўлган бир материалга кўзим тушди. Уни бир ҳинд аёли сотиб олаётган эди. Шошилиб ундан сотиб олмоқчи бўлдим ва “менга ҳам ўлчанг” дедим. Шунда сотувчи “Афсус, бу охиргиси эди, бошқа қолмади” деди. Мен бироз ноқулай ҳолатга тушдим. Шу вақт ҳалиги ҳинд аёли мени ўзга юртдан келганлигимни кўриб, ўзи сотиб олган материални қўлимга тутқазди ва “Сиз меҳмон кўринасиз, мен шу ерликман. Яна келганида олавераман, шуни сиз олинг” деди. Мен “Ўзингизга ҳам керакдир, мен бошқасидан оларман” десам “Сизга ёрдамим тегса беҳад хурсанд бўламан. Менга олган нархимни беринг” деди. Пулини сўрасам дўкончи айтган нархдан анча арзон айтибди. Буни ўша дўконда ишлаб юрганлардан нархини қанча эканлигини сўраганимдан кейин билдим. У аёл бошқа дин вакиласи бўлсада шу қилган ишини ҳали хануз унутолмай Аллоҳдан у аёлни ҳидоятини сўраб дуо қиламан. Аслида бу мўмин-мусулмонлар хулқланиши керак бўлган хулқдир. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларидир, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг хулқларидир. Шу хулқ ила дунё мусулмон бўлган эди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2736-савол
Фарз намозидаги хатолик


Ассалому алайкум! Беэътиборлигим туфайли, 4 ракатли фарз намозларининг 3-4-ракатларида «Фотиҳа»дан сўнг зам сура қўшиб ўқиб юрган эканман. Кечагина билиб қолдим. Шу пайтгача ўқиган намозларимни (2-3 ой) бошқатдан ўқийманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай зарари йўқ, ҳатто саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2735-савол
Ўтмишдаги гуноҳлар


Ассалому алайкум! Бир маърузада киши ҳидоят топишидан олдинги гуноҳларига астойдил тавба қилган бўлса, бемалол мен шу ишни қилмаганман десин. Ваҳоланки тавба қилибдими, Аллоҳ кечираман деб турганда гуноҳини ошкор қилмасдан мен шу ишни қилмаганман десин. Мисол учун шу пайтгача намоз ўқимаган бўлса-ю, тавба қилиб намозларини қолдирмай адо қилаётган бўлса, бемалол мен ўтмишда бенамоз бўлмаганман, сигарет чекишни ташлаган бўлса, мен сигарет чекмаганман, ароқ ичишни ташлаган бўлса мен ароқ ичмаганман десин, дейилди. Шундай дейиш жоизми, ёлғон бўлиб қолмайдими, гуноҳ эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу инсон қилган гуноҳини яшириш ҳисобланади. Чунки шариатимиз инсон ўз қилган гуноҳларини мақтаниш у ёқда турсин, ҳатто ошкор қилишдан ҳам қайтарган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал