@Savollar_kanal
2734-савол
Талоқ хақида
Ассалому алайкум! Исмим абдувосит ёшим 29да. Аёлим билан жанжалашиб “қўйдим сeни” дeган гапни гапирдим. Аёлим уйимдан чиқмади. Илтимос шу гапирган гапим талоққа ўтадими ёки йўқ? Мeн ҳозир қандай йўл тутишим кeрак?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аввалги замонларда ҳар бир халқнинг ўз тилида талоққа далолат қилувчи сўзлари бўлган. Фуқаҳолар ўша сўзларни талоқ сўзи деб эътиборга олишган. Масалан бундан 200 йил аввал ёзилган “Роддул муҳтор” китобида: “Туркий халқларда “Сен бўшсан” сўзи очиқ-ойдин талоққа далолат қилади” дейилган. Бу сўзни айтишда ният ҳам шарт қилинмаган. Ҳозирги кунда ҳам барча мусулмон халқларда ўз тилларида эр хотинига айтганида фақат талоқ тушуниладиган сўзларни “сариҳ талоқ” деб, бу сўзни айтганида талоқни ният қилиш шарт эмас – дейилади. Масалан урду тилида “чўрдия”(қўйдим) “жаваб дия”(жавобингни бердим) сўзларини эр хотинига айтганида ният қилмасада талоқ тушади дейишади. Худди шу каби ўзбек тилида ҳам баъзи бир сўзлар борки, эр уни хотинига айтганида худди “талоқ қўйдим” сўзини айтганидек, эшитган киши аниқ хотинини талоқ қўйганини тушунади. Масалан “сени қўйдим”. Сизни гапингиздан ҳам бир талоқ тушади.
Сизни исмингиз Абдувосит эмас балки Абдулбоситдир. Чунки Аллоҳ таолонинг восит деган сифати йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2732-савол
Фарз амали учун ёлғон
Ассалому алайкум! Фарз амалини бажариш учун ёлғон ишлатса бўладими? Масалан: Фарз намозини ўқиш учун коллеж ўқитувчисидан ёлғон бахона қилиб рухсат сўраш. Ростини айтилса намоз қазо бўлиши аниқ.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Таҳоратга ёки ҳожатга чиқиб келай деб рухсат сўраб чиққан киши, таҳорат қилиб йўл-йўлакай намоз ўқиб келса ёлғон гапирган бўлмайди. Динимизда ошкора ёлғонга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2731-савол
Мусулмон бўлмаган одамга дуо қилиш
Ассалому алайкум! Устозлар, Россияда ишлаймиз, бошлиғимиз ёки яҳудий ёки христиан эди. Яқинда бахтсиз ходиса туфайли оламдан ўтди, шериклар дастурхонга дуо қилишганда Аллоҳ раҳмат қилсин деб дуо қилишяпти. Мен уларга бундай дейиш мумкин эмаслигини айтдим. Улар тўғри қилишяптими ёки?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ
84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
350. Ризқ Аллоҳнинг қўлидадир
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
islom.uz каналига уланиш учун линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw
@Savollar_kanal
2729-савол
Ўлик туғилган гўдаклар
Ассалому алайкум! Одамлар орасида тирик туғилмаган ёки туғилиб вафот этган чақалоқлар жаннатнинг эркатойи бўлади, қиёматда жаннатга ота-онасини олиб киради дейишади. Бу қанчалик ҳақиқат? Динимизда шу ҳақида бирор нима айтиб ўтилганми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا مَاتَ وَلَدُ الْعَبْدِ قَالَ اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: مَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Фарзанднинг ўлими ота-она учун чексиз мусийбат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки фарзанд ота-онанинг бир бўлаги, юрагининг парчаси, жигаргўшаси, кўз қувончи бўлади.
Шунинг учун ҳам фарзандининг ўлимига сабр қилган ота-оналарга катта ва улуғ мартабалар ваъда қилинган.
Булардан баъзи намуналарни юқорида келган ҳадиси шарифлардан ўргандик. Мусулмонлар ушбу таълимотларни ўзларига сингдириб олиб, ҳаётларига татбиқ қилганлар. Мусулмонлар фарзанд ўлимига сабр қилишнинг инсоният тарихидаги нодир намуналарини кўрсатганлар.
Биргина мисол келтирайлик:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Абу Анаснинг олдига келиб:
«Бугун сен ёмон кўрган нарса ила келдим», деди.
«Сен доимо ҳузуримга анави аъробийнинг олдидан мен ёмон кўрган нарсани олиб келаверасан!» деди Абу Анас.
«У аъробий эди. Лекин Аллоҳ уни танлаб олиб, ихтиёр этиб, Пайғамбар қилди».
«Келтирган нарсанг нима?!»
«Ароқ ҳаром қилинди».
«Бу сен билан менинг ажрашишимиз», деди. Сўнгра мушрик ҳолда ўлиб кетди.
Сўнгра Абу Талҳа розияллоҳу анҳу Умму Сулаймнинг олдига келди. Умму Сулайм унга:
«Модомики мушрик экансан, сенга тегмайман», деди.
«Йўқ. Бу сенинг истагинг эмас».
«Менинг истагим нима?»
«Сенинг истагинг сариқ (олтин) билан оқ (кумуш)да».
«Албатта, мен гувоҳлик бераман ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам гувоҳ қиламанки, агар сен мусулмон бўлсанг, сенинг Исломинг туфайли розиман. Эй Анас, тур! Амакингни бошлаб бор!» деди Умму Сулайм.
У (Абу Талҳа) туриб, қўлини елкамга қўйди. Бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашганимизда у зот бизнинг гапларимизни эшитдилар ва: «Мана, Абу Талҳа ҳузурингизга пешонасида Ислом нури порлаб келди!» дедилар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деди.
Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом учун уни уйлаб қўйдилар. Аёли унга ўғил туғиб берди. Бола катта бўлиб, йўлга кирди. Отаси уни жуда ҳам яхши кўрар эди. Бир куни Аллоҳ таборака ва таоло болани қабз қилди.
Абу Талҳа келиб:
«Ўғлимнинг ҳоли қандай, эй Умму Сулайм?» деди.
«Жуда яхши. Тушлик қилиб олмайсанми? Бугун тушлигинг кеч қолиб кетди», деди ва унга таом тақдим қилиб туриб:
«Эй Абу Талҳа, бир қавм бошқасидан вақтинчаликка бир нарсани олиб турса, у уларда Аллоҳ хоҳлаганича қолса-да, кейин эгалари қайтариб олса, вақтинчалик олиб турганлар хафа бўлиши керакми?» деди.
«Йўқ», деди Абу Талҳа.
«Ўғлинг дунёни тарк этди», деди Умму Сулайм.
«Қани у?!»
«Ана, ётоқхонада».
У кириб, боланинг юзини очди ва истиржоъ айтди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, Умму Сулаймнинг гапини айтиб берди. Шунда у зот:
«Мени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ бу кеча боласига сабр қилганлиги учун унинг раҳмига бир ўғил бола илқо қилди», дедилар…
@Savollar_kanal
2727-савол
Бир ҳадис шарҳи
Ассалому алайкум! Набий алайҳи салом бир кун жиҳоддан қайтаятиб, кичкина жиҳоддан катта жиҳодга кeтяпмиз дeбдилар. Шунда саҳобалар бундан ҳам катта бўладими дeйишди, шунда у зот ҳа шайтон билан бўлган жиҳод катта дeган маънода ҳадис айтган эканлар. Шуни тўлиқ матнини ёзиб бeрсангизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
«Жомеъул Аҳодис» китобида келтирилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قَدِمْتُمْ خَيْرَ مَقْدَمٍ، وَقَدِمْتُمْ مِنَ الْجِهَادِ الْأَصْغَرِ إلَى الْجِهَادِ الْأَكْبَرِ، قَالُوا: وَمَا الْجِهَادُ الْأَكْبَرُ؟ قَالَ: مُجَاهَدَةُ الْعَبْدِ هَوَاهُ
«Кичик жиҳоддан катта жиҳодга хуш келдингиз!» дедилар.
«Катта жиҳод нима?» дейишди.
«Банданинг ҳавойи нафсига қарши қиладиган жиҳоди», дедилар.
Бундан инсоннинг ҳавойи нафс кўйига кирмасдан, уни енгиб, шариатга мувофиқ яшаш учун жон-жаҳди ила қилган ҳаракати ҳам жиҳод эканлиги келиб чиқади. Жиҳод бўлганда ҳам, энг афзал жиҳод экани маълум бўлади.
Нафсга қарши жиҳод қилиш ўз-ўзидан бўлавермайди. Бу катта жиҳод бўлиб, унинг ўзига яраша сир-асрорлари бор. Буни эса ўрганиш керак.
Қўлингиздаги «Руҳий тарбия» деб номланган китоб айнан нафсга қарши жиҳодни ўрганиш учун битилгандир.
Бу китоб нафс – руҳ тарбиясига оид ишларни ва таълим-тарбияни йўлга қўйишга ҳаракат қилиш мақсадида Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда қоғозга туширилгандир.
Муҳтарам китобхонлар! Бу камтарона битикларни ўқиб ҳам чиқдингиз. Эҳтимол, ўзига хос хулосаларга келган бўлсангиз ҳам керак. Хулосаларингиз фойдали бўлиши тарафдоримиз. Аммо бизнинг хулосаларимиз ҳам сизга манзур бўлса, ажаб эмас. «Руҳий тарбия» китобини ёзгунча ва уни ёзиш давомида хаёлдан ўтган мулоҳазалар билан ўртоқлашишга ижозатингизни сўраймиз.
Очиғини айтганда, бошқа мусулмон халқлар қатори, биз ҳам қалб хасталикларини даволаш, нафсни поклаш, хулқни сайқаллаш борасида ҳали кўп нарсани билмас ва қилмас эканмиз.
Одам боласининг жисми бемор бўлгани каби қалби ҳам бемор бўлиши борлигини эшитган бўлсак ҳам, бу гапнинг ҳақиқатини охиригача тушуниб етмаган эканмиз. Қалб хасталиклари нималардан иборатлиги ва улардан халос бўлиш йўлларини тузукроқ ўйлаб кўрмаган эканмиз.
Шайтони лаъиннинг қалбга кирадиган йўллари борлиги, ўша йўлларни тўсиш услублари борлиги хусусида жиддийроқ бош қотирмаган эканмиз.
Ҳусни хулқ ва унинг баъзи кўринишлари ҳақидаги тушунчаларимиз узуқ-юлуқ маълумотлардан иборат экан. Бу масалани илмий асосда ўрганиш мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканмиз. Ҳар бир хулқнинг луғавий маъносини, таърифини, Қуръон ва Суннатдаги далилини ва бош¬қа нарсаларни яхшилаб ўрганиш имкони бор экан.
Аллоҳ таоло барчамизга бу нарсаларни яхшироқ ўрганишни ва ўрганган нарсаларимизга амал қилишни, амал қилган нарсаларимиздан эса фойда топишни насиб этсин.
Ва охирги дуоимиз: «Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!». («Руҳий тарбия» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2725-савол
Дам солиш учун ҳақ миқдори
Ассалому алайкум! Ҳадисни ўқиб дам солиш учун ҳақ олиш шариатда борлигини билдик, лекин унинг миқдоричи? Миқдорини қатъий талаб қилиш тўғрими? Яқинда бир инсондан эшитдимки, бир қори ака мушкулингизга қараб дам солиш ҳаққини ошириб боравераркан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Дам солиш ҳам даволашга киради. Табиб даволаш нархини белгилашда ихтиёрий бўлганидек, дам солувчи ҳам ихтиёрлидир. Талаб қилишга ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
348. Ихлос амалнинг руҳидир
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
@Savollar_kanal
2722-савол
Нафл намози
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳадисда айтилишича қиёмат куни банда сўраладиган энг биринчи нарса унинг фарз намози экан. Агар фарз намози eтмай қолса, Аллоҳнинг карами ила унинг нафл намози қўшилар экан. Савол: кундалик фарзларга қўшиб ўқиладиган суннат намозлар ҳам ана шундай нафл намозига кирадими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Равотиб ва нафл намозлар фарзлар етмай қолса қўшилмайди, улар фарз намозларидаги камчилик нуқсонлар ўрнини тўлдиради, яъни нуқсонларни тўлдирувчи. Фарзларнинг қазоси албатта ўқилиши керак.
عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي ِللهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْر
Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.
Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.
Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.
Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам шариатда бу намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2720-савол
Келиннинг мебели
Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, менга маслахат беринглар. Саволим, ҳозир шундай ҳолат бўляптики келин тарафга оғир бўмасин мебелларни ўзим олиб қўяман десам уйимдагилар ўзлари олиб келишади дейишяпти. Агар мен буни отамга билдирмай пул бериб шу нарсаларни олинглар десам қандай иш қилган бўламан? Шу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Шариат буюрган ишни қилган бўласиз. Аксини қилсангиз шайтоннинг айтганини қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2718-савол
Аёл эрига иқтидо қилиши
Ассалому алайкум! Устозлар, бир қори ака “аёли эрига намозда иқтидо қилиб бўлмайди, бу шия мазҳабидагиларнинг иши” дебди. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Агар худди сиз айтгандек гапни гапирган бўлса, ўша киши динимизга туҳмат қилибди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2716-савол
Фолбинлик эмасми?
Ассалому алайкум! Саволим шуки, бир куни опам (опачам) домлага ўзларини ўқитишга борибдилар. Шунда домла опамга “сизнинг пирларингиз бор экан, оила аъзоларингизни калити экансиз, Қуръон тиловат қилиб турсангиз кeлажакда одамларга дам соладиган даражага эришасиз. Қўчқорнинг калла ичакларини оёқларини олиб кeлиб қўл олишингиз кeрак, 3 кун кўчага чиқмай, тeлeфонда гаплашмай чиллага киришингиз кeрак” дeган экан. Шу масалада нима қилса бўлади?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бу шариатга хилоф иш. Уларнинг ҳаммаси жинлар билан ҳамкорлик қилишади. Улар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкам бўлиб бориши, инсонлардаги Аллоҳга осийлик ҳамда нопокликни юқори даражасига кўтариш билан бўлади. Яъни ким қанча нопок бўлса, шунча жинлар билан қиладиган “ғаройиб” ишлари ортиб бораверади.
1-Аллоҳ таолони қўйиб боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб атаб олган жинларига қўй, товуқ каби жонворларни атаб сўйиш билан агар маккорроқ бўлса, бу жонворларни қайсидир валий зот деб танилган кишига атаб сўйиш билан бажартиради.
2-аёллар ҳайздан пок бўлганда ёки эркаклар жунуб ҳолатда бўлса ҳам ғусл қилмасдан “чилла” ўтказиб қўйиш билан бўлади.
3-ҳайз қони билан баъзи сураларни ёздиради. Боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб уларга атаб шам чироқ, пиликлар ёқиб, нарсалар аташни буюради.
4-“Бўйнизга олмасангиз ёки қўл олмасангиз бўлмайди” деб ғайб илмини даъво қилиш бўлган куфрга ҳамкорлик қилиш шартномасини туздиради. Энг нопокликда чўққига чиққанлари икки оёғи остида икки Қуръонни боғлаб ҳожатхонага кириш билан бўлади. Ундайларни ўзлари ҳам, уларга бораётганлар ҳам Аллоҳдан қўрқишлари ва тавба қилиб бу ишларини тезда ташлашлари керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2733-савол
Тўйларимиз ҳақида
Ассалому алайкум! Мeн биринчи марта савол бeраяпман, агар хатоларим бўлса, узр. Мeн яқинда бир қўшнимни тўйида тўй тугагандан кeйин кeлин-куёв ва уларни яқинлари ҳовлига олов ёқишиб атрофида уч маротаба айланишди. Бу маросим тўғрими? Бу бошқа динларни амалларидан эмасми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бу бошқа динларнинг амалларидан, хусусан ҳиндлардан ўтган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@savollar_kanal #Мақола
Барча нарса ўлчовлидир
Мақолани ўқиш учун линкни босинг
👇👇👇
http://islom.uz/view/barcha-narsa-olchovlidir
@Savollar_kanal
2730-савол
Пора ва судхўрлик ҳақида
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, дўстларим билан пора ва судхўрлик ҳақида бахслашиб қолдик. Чорасиз қолган инсон фоизга қарз олса рибо бўлиб гуноҳкор инсон бўладими? Охирги йўли шу бўлса чорасиз инсон нима қилсин? Тадбиркор қонун доирасида ишлашни имкони бўлмаябди. Қонун доирасида ишласа қилаётган ишидан фойда ололмайди. Шундай вазиятда солиқ инспeкторига пул бeриши мумкинми? Моли ва жонини асраш учун бeрса бўлади. Унда бeрувчига ҳалол олувчига ҳаром бўлади дeб далил кeлтиряпти дўстимиз.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Бизда ундай инсон топилмайди. Чунки улар айтаётган ночор инсон очидан ўлаётган бўлиши керак. Тижорат қилиш учун олиш ёки ўлмас ҳолатда бўлатуриб ҳолатини янада яхшилаш учун олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
http://savollar.islom.uz/savol/133893
@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
349. Қалб учун энг фойдали нарса
Компьютердан очиш учун...
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг
У болани туғди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Анасга дедилар:
«Эй Анас, онангнинг олдига бориб, «Ўғлингнинг киндигини кесганингдан кейин унга ҳеч нарса егизмай туриб, менга юбор», дедилар, дегин».
У (онам) болани икки қўлимга қўйди. Мен уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга учта ажва (хурмо) келтир», дедилар. Мен келтирдим. У зот уларнинг данагини олиб ташлаб, оғизларига солиб, чайнадилар ва боланинг оғзини очиб, солдилар, бола тамшана бошлади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ансорий-да, хурмони яхши кўради!» дедилар. Сўнгра:
«Онангга бориб, «Аллоҳ сенга бундан барака берсин ва уни яхши ҳамда тақводор қилсин», деб айт», дедилар».
Имом ал-Баззор ривоят қилган.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2728-савол
Бегона телефонга адашиб пул ташавориш
Ассалому алайкум! Мен пайнетда ишлайман. Яқинда бир инсон келиб ўз телефон рақамига 50,000 сўм ташамоқчи бўлиб, номерини айтди ва каттакон монитор-экранда текшириб тўғри тердингиз деди. Шундан сўнг мен 50,000ни жўнатдим. Орадан 2 минут ўтиб қайтиб келиб, бошқа номерга тушибди дея яна бошка номерни айтиб шунга ташайсиз, бўмаса мен сизни у қиламан бу қиламан дея қўрқитиб, яна бошқа номерга 50,000 ташаттирди ва пулни бермасдан кетворди. Шунда мен яна 50,000га йўқ жойдан тушганим учун биринчи адашилган номерга телефон қилиб, сизни номеризга адашиб пул ташавориммиз, агар имкон қадар иложиси бўлса менинг шахсий рақамимга ташаб беринг илтимос десам, у “адашган мен эмас, сен, менга сенинг ҳаққинг ўтгани йўқ, хато қилмасдан ишлагин эди, энди маза қилиб бир ой телефонимга пул ташамий ишлатаман деб кулди. Мен унга “ака бировни ҳаққи буюрмидику” десам, у : сан хато қилдинг мен эмас, мен сендан қарз сўрамаганман, шунинг учун сенинг пулинга ҳам тепада оллох олдида жавоб бермийман деди. Менинг иш сохамда бундай хатоликлар кўп бўлиб туради, лекин шу пайтгача бундай инсонлар билан гаплашмагандим. Кўпчилик индамай пул ташаб беришарди. Бу инсонни гапидан кейин ўйланиб қолдим, балки у ҳақдир дея. Хато қилган менку, лекин менинг чўнтагимдан унинг телефонига пул тушган. Ҳеч тушуна олмаяпман.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! У одам нотўғри гапирибди. Бировнинг мулки адашиб бошқа бировнинг уйига тушиб қолса олишга ҳаққи йўқ дегани эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2726-савол
Аёлнинг уйда кийиниши
Ассалому алайкум! Аёл агар эри билан алоҳида уйда яшаса, номаҳрамлар нигоҳи тушиши эҳтимоли бўлмаса, уйда енгил кийим (калта кўйлак ёки шортик) кийиб юриши мумкинми? Бир одам «Уйда бир ўзи бўлса хам мумкин эмас, сабаби уйда шайтонлар бўлади ва улар аёлнинг очиқ авратини ялаб кетади» деб айтди. Шу ростми? Агар эр аёлини шунақа юришига йўл қўйиб берса даюс бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аёл киши, ҳақиқатан номаҳрамлар йўқ ва уларни кўзи ҳам тушмайдиган жойда кийиниш борасида ихтиёрлидир. Эри рухсат берса даюс бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2724-савол
Қурбоник ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли ва қадрли устозлар, дўстим қўлида нақд маблағи йўқлиги учун 2 йил кетма-кет қурбонлик қилмади. Лекин дўстимни 3000$ пули икки кишида қарзда осилиб турибди. Қарздорлар ҳалол инсонлар, унишига кўзи етади. Сайтдаги саволлардан билишимизча қўлида нақд пули йўқ нисоб эгаси қарз олиб қурбонлик қилса бўлар экан. Дўстимни икки йил қилмаган қурбонлиги учун нима қилиши керак?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Нисобга эга бўлиб, моли бировларда қарзда бўлган киши қурбонлик миқдоричасини олиши керак. Бундай қилмаган бўлса, икки йиллик учун ўртача икки қўйнинг қийматини садақа қилиш зиммасига вожиб. Қолдирилган қурбонликни қурбонлик қилиш билан қазоси ўталмайди. Пулини садақа қилинади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@fiqhuz_kanal #Рухсат_ва_тақиқлар
42. Номаҳрам аёлларга қараш зарари
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган бир мақолага кўзим тушиб қолди. Унга «Либос танани яширишгами ёки кўз-кўз қилишга?» - деб сарлавҳа қўйилган эди.
Муаллиф ҳақиқатан кўпчиликни ташвишга солаётган муаммони кўтариб, аёллар қоматини очиқ-ойдин кўз-кўз қилувчи тор либослар ва авратларни очиб, ярим яланғоч юришлик хақида сўз олиб борган. Уни ўқиб чиққандан кейин «авратни очиб, баданни кўз-кўз қилган беҳаёларни ҳузур билан тамошо қилувчиларнинг ҳукмичи?» деган мавзуни ёритишни лозим топдик. Чунки бугунги кунда беҳаёларга суқланиб қаровчилар айни манзара соҳибаларидан кўп бўлса кўпки асло кам эмас. Бу «касаллик» ўспирин йигитлардан ўтиб, ёши бир жойга бориб қолган кексалар орасида ҳам учраб туриши янада ачинарли ҳолдир. Ҳаром қилинган нарсаларга тикилишнинг зарари, гуноҳи ва ундан тийилишнинг ажр-мукофотларидан бехабарликни «инсон қалбида бу иллатни шакллантирувчи омил» деб айтиш мумкин. ...
Мақоланинг тўлиқ матни учун манба...
@Savollar_kanal
2723-савол
Ўзимда бўлмаган нарсани сотиш
Ассалому алайкум! Дўконимга келган одам истаган нарсаси бўлмаса, бошқа жойдан топиб беринг деб илтимос қилади. Шунда топган нарсам учун нархини устига нарх қўйиб айтиб опкелтириб берсам, қўшган пулимни унга айтмасдан олсам бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳузурингизда бўлмаса ўша нарса бор жойга далолат қилиб жўнатганингиз афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзиники бўлмаган нарсани сотишдан қайтарганлар.
Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.
عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عندي
Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар”.
Насоий ривояти.
ان بيع المبيع قبل القبض لا يجوز من البائع ولا من غيره
“Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди”. (Мабсут китоби).
عن ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اما الذى نهى عنه النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فهوالطعام ان يباع حتى يقبض قال ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ولا احسب كل شيء الا مثله
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан”. (Муттафақун алайҳ).
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنِابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин” дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2721-савол
Энергетик ичимликлардаги таурин моддаси
Ассалому алайкум! Бир диндошимиз Таурин тўғрисида берган саволга, “Таркибида ҳаром нарса бўлмаса, жоиз бўлади. Биз ҳаром нарса борлигини билмаймиз. Тиббий тарафдан зарари бўлмаса, ихтиёрли” деб жавоб берибсизлар. Мени саволим. Таурин ҳалолми ёки ҳаромми? Бу саволга ҳаром ёки ҳалоллигини билмаймиз деб чегараланмасдан илтимос тўлиқ жавоб берсангизлар. Керак бўлса фатво берувчи ваколатли шахслар билан алоқага чиқиб бўлса ҳам, химия лабараториялари билан боғланиб бўлса ҳам.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган саволда бир ичимлик тўғрисида сўралган эди. Уларнинг асли “ҳар бир нарсанинг асл мубоҳдир(яъни фойдаланиш жоиз)” деган қоидага асосан истеъмол қилиш жоиз. Мабодо аниқ далил билан ҳаром нарса қўшилиши исбот қилинса унга ҳаром деган ҳукм қилинади. У ичимликларга ҳеч ким бирор ҳаром нарса қўшилганини исбот қила олмайди. Шунинг учун шариат уни ҳаром деб ҳукм қилмайди.
Тауринни ҳеч ким қатъий ҳалол деб ҳам айтолмайди. Бир вақтлар асперинни мағордан, пенциллин дорисини толнинг пўстлоғидан олишган. Кейинчалик ўша моддани кимёвий усул билан бошқа нарсалардан олишга ўтишган. Сиз айтаётган тауринни асли қайсидир бир ҳаром нарсадан олинган бўлса ҳозирги кунда ундан олинмайди. Одатда одамлар фалон нарсадан олинади дейишгани нотўғри. Чунки улар айтаётган нарсани шунча ичимликка етказиб бериш ақлга сиғмайди. Биз берган жавобга икки томонлама қараш керак. Бири биздан тўлиқ бўлмагани, иккинчиси берилган тўлиқ жавобга ўқувчини ақли етмаслиги. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
@Savollar_kanal
2719-савол
Ихтиёрий жарроҳлик контроцепцияси
Ассалому алайкум! Мен шифокорман, ҳозиргаи вақтда янгича жарроҳлик йўли билан соғлом аёллар ихтиёрий розилиги билан ҳомиладорликдан сақланиш учун операция йўли билан тухумдон найчаларини боғлашни ўтказилмоқда. Бунга шаръий ҳукм қандай? Гуноҳ бўлмайдими? Аёллар қош териши гуноҳлигини эшитгандим. Бучи?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Шаръий узр ва сабабсиз бундай қилиш шариатимизда ҳаром. Бу Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартиришга киради. Аллоҳ таоло “Нисо”сураси 119-оятида марҳамат қилади:
وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللّهِ وَمَن يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِّن دُونِ اللّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُّبِينًا
Шайтон «…ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», – деди.
«Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш» одамларни бичиш, куйдириш ёки бошқа йўллар билан инсон баданига турли аломатларни солишдир. Бундай ишларни қилганлар ҳам шайтоннинг йўлига юрган бўлади. «Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди».
Демак, инсон учун икки ихтиёр бор, учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳни дўст тутиши керак, ёки шайтонни. Бахтли-саодатли бўлай, зиёнга учрамай, деганлар Аллоҳ таолони дўст тутадилар, Унинг йўлига юрадилар. Шайтонни дўст тутганлар эса очиқ-ойдин зиёнга учрашлари ҳақ. («Тафсири Ҳилол» китобидан).
Қош териш ҳам шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2717-савол
Янги жой
Ассалому алайкум! Янги савдо қилиш учун олинган жойда қон чиқариб, яқинларимиз учун ош қилиб, Қуръон тиловат қилиб кeйин иш бошлашимиз яхшими? Ёки бошқа маслаҳат бeрингсизлар.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қурбонлик ва ақийқадан бошқа ҳеч қандай жонлиқ сўйиш маросими йўқ. Агар сўймасдан ош бериб, дуо олсаларингиз ўзларингиздан бошқа одамларни “қон чиқариш” деб аталган бемаъни бидъатни ривожига ҳисса қўшишдан сақланган бўласиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба
@Savollar_kanal
2715-савол
Барча учунми
Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари. Мен яқинда «Мууту қобла ан тамууту» мазмунида ҳадис бор деб эшитганим. Ушбу ҳадис барча учун амалга бўладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ундан мурод ўлимингиздан олдин ўлишни хис қилинг, тасаввур қилинг ва тайёргарлик кўринг. Ибн Ҳажар Асқалоний “унинг ҳадис эканлиги собит эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба