fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

#duo #qurbonlik

🤲 ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН 5 ДУО

بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني

🗣 Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.

📝 Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.

♻️ /channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Барча мўмин-мусулмонларни
“Ийд ал-адҳа” - ҚУРБОН ҲАЙИТИ байрами билан қутлаймиз.  БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲🏻
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига «ҚУРБОН ҲАЙИТИ» Муборак...

🕌Аллоҳ субханаҳу ва Таоло барча мўмин мусулмонлар қатори сиз билан бизларга ҳам миллатдошу ватандошларимизга муборак айласин. Бу байрам барчамизга иймон, этиқод, тақво, ибодат, хайр ва баракага сабабчи бўладиган байрамларимиздан бўлишини насиб этсин.🤲🏻

🤲🏻Аллоҳ қилаётган солиҳ  амалларимизни собитқадам, иймонимизни мустахкам қилсин.  АМИЙН!

Яқинларингизни ҳам табрикланг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси

🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

💐 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин!

عيدكم مبارك
🌸 Байрамингиз муборак бўлсин!

🌹
Яқинларингизни ҳам табрикланг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Пайғамбаримизнинг илк ва сўнгги ҳажлари: Қатъиятли Ҳазрати Умарни нима йиғлатди?

Ҳазрат Пайғамбаримиз Арафотдаги тўхташ жойига келиб дедилар:
-Шу ерда, отангиз Иброҳим сизга мерос қилиб қолдирган ерлар устида туринг! - дедилар. Ўзлари ҳам қиблага қараб туяларининг устида вақфда (туришда) бўлдилар. Қуёш ботгунга қадар узун бир дуо қилдилар. Худди шу аснода, ҳануз туя устидаликларида, "Моида" сураси нозил бўлди. Нозил бўлган оятларда "Бугун энди кофир бўлган кимсаларнинг сизларни динингиздан (чиқаришдан) умидлари узилди. Бас, улардан қўрқмангиз. Мендан қўрқингиз! Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим", дея марҳамат қилинаётган эди. Расули акрам таблиғ этилишига маъмур бўлганлари диний оятларнинг тамомланганини билдирган бу оят Қуръондаги аҳкомга оид нозил бўлган оятларнинг сўнггиси ҳисобланади. Бу оятни эшитган ҳазрат Умар уни Расули акрамнинг вафотларига ишорат билиб, йиғлаб юбордилар.
Арафа куни қуёш ботгач, Расули акрам такрор туяга миндилар. Орқаларига Зайднинг ўғли Усомани олдилар. Арафотдан айрилдилар. Тўпланган ҳожилар билан биргаликда секин-аста Муздалифага келдилар. Шом намози ўқилмаган, бироқ хуфтон вақти кирган эди. Муздалифада ҳам шом билан хуфтон намози кетма-кет қўшиб ўқилди. Кечани шу ерда ўтказдилар. Эртаси куни тонгда (Қурбон ҳайитининг биринчи куни) қуёш чиқмасидан олдин, бомдод намозидан кейин Муздалифадан туриб ҳаракатга тушдилар. Бу сафар туяларининг орқасига Аббоснинг ўғли Фазлни мингаштирдилар. Машъари ҳаромга бордилар. У ерда қиблага қараб турдилар. Жамраи Ақабага келдилар. Жамраи Ақабада кичик чағир тошлардан етти тошни отдилар...


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

АРАФА КУНИ.. (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)

Имом Aвзоий айтдилар:
"Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#muhim

HAJ AMALLARINI BAJARGANDA MUZDALIFADAN QAYTGANDAN KEYIN BIRINCHI SHAYTONGA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ


2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

🤲 Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🤲 Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Тошкентдан олдин: Ангрен - 1/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 11/17, Шаҳрихон - 7/13, Хўжаобод - 9/16, Наманган - 7/11, Поп - 4/9, Чортоқ - 8/11, Чуст - 6/9, Фарғона - 4/13, Риштон - 2/12, Қўқон - 2/10, Қува - 6/14.

⏺Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-3), Бухоро - 29/15, Газли - 31/19,  Ғиждувон - 26/14, Қоракўл - 33/15, Гулистон - 7/0, Сардоба - 9/1, Жиззах - 14/1, Зомин - 12/0, Фориш - 14/5, Ғаллаорол - 15/2, Навоий - 24/11, Конимех - 23/13, Нурота - 19/12, Учқудуқ - 18/26, Нукус - 31/42, Мўйноқ - 23/49, Тахтакўпир - 24/42, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 29/47, Самарқанд - 20/4, Иштихон - 20/6, Мирбозор - 22/9, Каттакўрғон - 21/7, Ургут - 20/2, Термиз - 24/(-5), Бойсун - 31/(-3), Шўрчи - 26/(-5), Қарши - 29/6, Деҳқонобод - 29/1, Косон - 29/7,  Муборак - 29/10, Шаҳрисабз - 24/2, Ғузор - 29/3, Урганч - 35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa #roza #vaqtlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти).

♻️
Улашинг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Улуғ ибодат

🕋 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳаж сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача унга ҳаж қилгувчининг ажри ёзилиб туради.
- Кимки, умра сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача умра қилгувчининг ажри унга ёзилиб туради.
- Кимки ғозий бўлиб чиқиб вафот қилса, қиёмат кунигача ғазот қилувчининг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар”.

Абу Яъло ривояти.


🔹Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади:
"Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Нисо сураси, 100-оят.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Такбири ташриқни айтишни унутманг!

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;

16-июнь – 5 маҳал;

17-июнь – 5 маҳал;

18-июнь – 5 маҳал;

19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🗣 Такбири ташриқ
15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

🟢Жами
23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

💬 Ушбу такбир хоҳ
жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга
кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЧ ОФАТДАН САҚЛАНИНГ!

Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсангиз, намозларингизни бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят);
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсангиз, онангизга қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси, 32-оят);
Тушкунликка тушиб, аҳволингиз танг бўлиб қолса, Қуръонга қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур»
(Тоҳа сураси, 124-оят).



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Аллоҳнинг неъмати

Мен учун бу дунёнинг фақат уч неъмати қолди, холос.
1. Аллоҳ йўлидаги ишончли биродарим. У билан суҳбат қуриш кони фойда. Эгри бўлсам, тўғрилайди. Тўғри бўлсам, қўллаб-қувватлайди.
2. Ҳалол мўл ризқ. Ризқки, унинг учун Алллоҳим менга масъулият юкламайди, бандаси эса миннат қилолмайди.
3. Жамоа намози. Хато қилсам ҳам ўз-ўзидан тўғриланиб кетаверади ва мен савобини олавераман.
(Суфён Саврий)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?

21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қурбонлик дуоси

اللهم إِنَّ صَلٰوتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ ومَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهمَّ تقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ. بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أكبرُ، اللهُمَّ هَذَا مِنْكَ وَلَكَ، اللهُمَّ تَقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ مِنِّي أَوْ مِنْ فُلاَنٍ.

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.

Маъноси: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси бўлган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йўқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси

🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

💐 "Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин!

عيدكم مبارك
🌸 Байрамингиз муборак бўлсин!


🌹 Яқинларингизни ҳам табрикланг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси

🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

💐 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин!

عيدكم مبارك
🌸 Байрамингиз муборак бўлсин!

🌹
Яқинларингизни ҳам табрикланг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🤲 АРАФА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🗣 Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!”.

🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!


🤔 Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади.
“Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

📖Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

💬 Маъноси:
“Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
Имом Термизий ривояти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#arafa #roza #vaqtlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ғафлатда қолманг!
Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

Эртага, 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲОЖИЛАР АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓CАВОЛ: Биз ҳаж сафаридамиз, Арафа куни рўза тутмоқчи эдик. Баъзилар, бу амал ҳажга бормаганлар учун, ҳажга борганлар бу рўзани тутмайди, дейишмоқда. Шуни аниқлаштириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Ҳожилар заифлашиб қолмасалар, бу рўзани тутишлари яхши. Лекин рўза уларни Арафа кунидаги ибодатлардан заифлаштириб қўйса, бу кунги рўзани тутишлари макруҳ бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган.

(قوله: لم يضعفه) صفة لحاج أي إن كان لا يضعفه عن الوقوف بعرفات ولا يخل بالدعوات محيط فلو أضعفه كره

"Агар рўза ҳожини Арафотдаги вуқуф (туриш)дан заифлаштирмаса ва у кунги дуоларни қилишга халал бермаса, мустаҳабдир ("Муҳит" китоби). Агар рўза ҳожини заифлаштириб қўйса, уни тутиш макруҳ (хуш кўрилмаган)дир" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас, балки мол кўринишида. Ўша молларимизни қурбонликкача пул қила олмасак, қарз олиб, қурбонлик қилсак бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлса ва ўзингиз айтгандек қурбонлик вақтигача сотиладиган нарсангизни пул шаклига келтира олмасангиз қарз олиб қурбонлик қилишингиз шарт бўлади. Яна бир йўли қурбонлик ҳайвонини нархини тайин қилиб, насияга сотиб олишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

изоҳ: юқоридаги саволни берган шахснинг ҳолати, зиммасига қурбонлик вожиб бўладиган даражада. Бироқ, айни дамда қурбонлик учун жонлиқ сотиб олишга нақд пули йўқ, балки сотиш учун мўлжалланган моли/маҳсулоти бор. Демак, агар бу одам Қурбон ҳайити кунларида молини сотиб нақд пулга айлантириб ёки ўша маҳсулотини қурбонликка яроқли жонлиққа айирбошлаб улгурмайдиган бўлса, унда бу одам қуйидагича иш кўриши мумкин бўлар экан:

1. бировдан қарз олиб қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиш ;
ёки
2. қурбонлик қилинадиган жонлиқни насияга (яъни муддатли тўлов асосида) сотиб олиш
.
Валлоҳу аълам.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Safarning turlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

CHAHORIYORLAR HAQIDA AYRTING…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#haj2024
🕋 HAJ AMALLARINI BAJARISH TARTIBI (INFOGRAFIKA)

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

#qurbon #hayit

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAZRATNING O’ZLARIGA XOS FAZILATLARI

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ZAKOT HISOBLASHDA NIMA QILINADI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAR BIR HAJGA BORADIGAN BRODAR OPA SINGILLARGA SAMIMIY MUROJAAT…

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА

19-МАСАЛА: Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим.

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал