fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Ихлос

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради”.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ PAYTIDA ER XOTINLIK MUNOSABATLARI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

👉
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАСРДАН ҚАБРГА КЎЧГАНЛАР!

Не не шахслар «Қаср»дан қабрга кетдилар. Аммо қайтишлари яна «Қаср»ми ёки «Вайрона»ми, униси маълум эмас!
Ҳижрий 248 йил!
Отасини ўлдириб, унинг тахтига ўтирган халифа Мунтасир, 1 йилча муддат подшоҳ бўлганидан сўнг Хижомачига қон олдирмоқчи бўлди. Халифанинг душманлари, шу хижомачини ёллаб, унинг баданини тиладиган асбобига заҳар суркаб қўйди. Халифа қон олдирганидан кейин заҳарланганини билиб қолди. Оғриқ кучайиб, жон талвасага келар экан, Халифа Мунтасир:
- «АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, БОТИЛНИНГ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН АЗИЗ БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ОЙ УНИНГ ПЕШОНАСИДА ЯРҚИРАСА ҲАМ!
ҲАҚ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН ХОР БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ДУНЁ УНИНГ УСТИГА ҚУЛАСА ҲАМ!» деди ва жон топширди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Qalb singandan so'ng, uzr so'rashning foydasi yo'q! Qabrga ekilgan gul o'likni tiriltirmaydi...


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сабр мусибатнинг аввалидадир

Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қабр олдида йиғлаётган аёл олдидан ўта туриб: “Аллоҳга тақво қил ва сабрли бўл!”, дедилар. У аёл: “Йўлингдан қолма. Сен бошимга тушган мусибатни қаердан билардинг”, деди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам индамасдан кетдилар. Аёл у зотни танимади. Кейин бир киши унга у зот Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эканликларини айтганида, аёл: "Аллоҳга қасамки, танимадим", деди. Аёл у зотнинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эканликларини билиб хижолати минг бўлди. Сўнгра Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг эшиклари олдига бориб: “Мен сизни танимабман, эй Аллоҳнинг Расули!” деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта сабр мусибатнинг аввалги лаҳзаларида (билинади)”, дедилар".

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Фатҳул Борий" номли шарҳида шундай дейди:
"Бу ҳадиснинг маъноси шуки, мақталадиган сабр мусибат етган чоғдаги сабрдир. Ундан кейингиси эмас. Чунки кунлар ўтиши билан мусибат енгиллашиб боради. Шунинг учун: "Ҳар-бир нарса бошланишда кичик бўлиб сўнгра катталашади. Илло, мусибат бошланишида катта бўлиб сўнгра кичиклашиб боради", дейилган.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Эслатма

☪️ Қандай қилиб эришилган шунча натижаларга қарамасдан, бутун дунёда тинчлик худди йўқотилган жаннат каби бўлиб қолди? Қандай қилиб инсон ҳуқуқлари асри инсониятнинг бирон-бир даври аввалда кўрмаган ваҳшийлик, варварлик ҳаракатларининг гувоҳи бўлмоқда?

Бунинг жавоби шундаки, бугунги замонавий маданият, цивилизация барча илоҳий диёнатларни инкор этмоқда...

Ал-Азҳар шайхининг 28 апрел 2017 йилда бўлиб ўтган Бутунжаҳон тинчлик конференциясидаги нутқидан.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJGA BORISH SHU YERDAN BOSHLANADI

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ TUGAGANDAN KEYIN HAJ QILDI DEGAN SERTIFKAT BERILADIMI?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Mutolaadan uzoqlashganim sari Alloh meni odamlar bilan jazoladi.



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Boshing uzra yomgʻir sharros quysa ham nasibing qadar ho'l bo'lasan!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан.
3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Иблисни хотини

Бир аъробий имом Шаъбийдан: “Иблиснинг хотини борми?” , дея сўради. У зот: “Ҳа, бор”, деб жавоб бердилар. Аъробий яна давом этиб: “Бунинг далили нима?” деди. Имом Шаъбий: “Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: “Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!”, (Каҳф сураси, 50-оят).
Аъробий сўрашда қўймай: “Унинг исми нима?” деди. Имом Шаъбий: “Ўша тўйда (яъни, ота онасининг тўйида) биз қатнашмаган эдик-да!?” деб жавоб бердилар.
(“Сияру аъламин нубало”)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Haj haqida umumiy ma'lumot

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Haj haqida umumiy ma'lumot

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ихлос

Имом Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ихлос Аллоҳ билан банда орасидаги сирдир. Уни малак билмайдики, ёзса. Уни шайтон билмайдики, бузса, ҳою-ҳавас оғдириб юборса!”.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Haj qilish qoʻllanmasi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SOCHNI QAYERDA OLISH KERAK…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бир донишманддан:
Хунук рост гап нима?,
деб сўрадилар:
Кишининг ўзини ўзи мақташи, деб жавоб берди...


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Таржимаси:
"Ота уз ўғлига деди:
- Ўғлим, кадам босишда эҳтиёт бўлгин.
Ўғил отага жавобан:
-Отажон, ўзингиз хушёр бўлинг, мен изингиздан кетаяпман."

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

VAFOT ETGAN ODAMNING ORQASIDAN QURBONLIK QILINADIMI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ибн Аббос розяллоҳу анҳу дедилар:
“Нафс-ҳаво аҳли билан бирга ўтирма. Албатта уларнинг мажлислари қалбларга касаллик етказади”.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ТАРИХ ГУВОҲ БЎЛГАН БУЮК ҲУКМ

Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.
Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?".
Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".
Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"
Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Aтрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".
Қози: "Эй қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"
Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".
Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Aллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".
Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"
Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.
Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.
Ўша куни кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.
Самарқандликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Aллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.
Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Aбдулазиз розияллоҳу анҳумлар эди!

(Aлий Тантовий, "Ислом тарихидан ҳикоялар")

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

AGAR QARZINGIZ BO’LSA…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

QABRISTONGA AYOLLAR BORSA. KIYIMSIZ KO’RINAR EKAN…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SALOMIMNI YETKAZING…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

⚠️ Синалган ҳақиқат

📌 Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.

Ўзингизга турли пуч ваъдаларни бериб, ўзингизни ўзингиз алдайверманг!

‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJDA AYOLLAR UZURLI BO’LIB QOLSA…?

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал