fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Иблисни хотини

Бир аъробий имом Шаъбийдан: “Иблиснинг хотини борми?” , дея сўради. У зот: “Ҳа, бор”, деб жавоб бердилар. Аъробий яна давом этиб: “Бунинг далили нима?” деди. Имом Шаъбий: “Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: “Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!”, (Каҳф сураси, 50-оят).
Аъробий сўрашда қўймай: “Унинг исми нима?” деди. Имом Шаъбий: “Ўша тўйда (яъни, ота онасининг тўйида) биз қатнашмаган эдик-да!?” деб жавоб бердилар.
(“Сияру аъламин нубало”)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Haj haqida umumiy ma'lumot

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН!

Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар.
Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди.
Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир:
- Ким бу, қўйиб юбор!-деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб:
- Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар.
Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди:
- Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Bir zohiddan so'rashdi:
- Yuzingiz doim yorishib, xursand yurishingizning siri nimada?
U zot javob berdi:
- Bor ishim Allohning qo'lida bo'lgani holda mahzun yurishdan hayo qilaman!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Каъбанинг олтин эшигига олтин безаклар билан исмини ёздирган ватандошимиз

1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.

1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.

Ватанимизни бутун дунёга танитиб, динимизга хизмат қилган боболаримизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, бизларни уларга муносиб зурриёт бўлишимизни насиб этсин!

🔗 /channel/fotihauz

🕋
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

​​ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

❓CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Айримлар оёғимиз остида бирор бир зарар етказиш учун ойлаб йиллаб кутадилар.
Аммо буни билмай пайқамай қоламиз, сабаби ўзгаларга ҳам ўзимизга ишонгандай ишонганимиздан.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Choy mazasining yarmi birga choy ichayotgan odamga bog'liq!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Onalar neniki sevsalar, o‘sha muhabbatni o‘g‘illari meros qilib oladilar.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Менга олтин эмас, таҳорат учун сув керак...

Намоз вақти бўлган бир паллада Иброҳим Адҳам таҳорат олмоқ учун кувини сувга (дарёга) ботирган эди, куви тўлиб олтин чиқди. Уни тўкиб ташлаб, қайта ботирди. Бу сафар ҳам кувига жавоҳир тўлиб чиқди. Қайтиб тўкди. «Ё Роббий! Менга хазинани билдирарсан, ҳолбуки, менга таҳорат учун сув керак», деган эди, бу гал сув чиқди. Таҳорат олиб намоз ўқиди.
(Фаридуддин Аттор,"Тазкиратул-авлиё")


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари

🔹1. “
Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят.

🔹2.
“Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят.

🔹3.
“Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”, Ғофир сураси, 44 - оят.

🔹4.
“Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят.

🔹5.
“Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят.

🔹6.
“Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят.

🔹7.
“Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кўчиришдан қутулдим

Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг улкан асари - Бидоя ва Ниҳоя китобида ҳижрий 489 йил воқеалари ҳақида сўзлар экан, Ибн Хозиба лақабли Абу Бакр Даққоқ исмли олим ҳақида қуйидагиларни ёзади:
- "Бу киши одамларга билимини тарқатиш орқали, гўзал қироати, ҳусни хати, нусхаларни бехато кўчириши билан маълум ва машҳур эди. Қироат ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган, Хатиб Бағдодийдан кўп ривоят қилган киши эди. Ўзи ҳақида гапирар экан, шундай ёзади:
"Бағдод сувга ғарқ бўлганида ҳовли-жойим ҳам, китобларим ҳам ғарқ бўлди.. Ҳеч нарсам қолмади. Китоблардан нусха кўчиришга мажбур бўлдим (қадимда китоб нусхалари хаттотлар томонидан қўлёзма шаклида кўчирилиб, кўпайтирилар эди).
Ўша йили (489 йил) Саҳиҳи Муслимдан етти нусха кўчирдим. Бир кеча туш кўрибман. Тушимда қиёмат қўпибди. Бировнинг "Ибн Хозиба қани!" деб чақираётганини эшитдим. Бордим. Жаннатга киритилдим. Жаннатга кириб хотиржам бўлгач, чалқанча ётдим ва оёқларимни бир-бири устига қўйиб:
- Китоб кўчиришдан қутулдиме! - деб юбордим..
Кейин уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда қалам, қаршимда нусхалар қалашиб турган экан..".
(Ибн Касир, “Бидоя ва Ниҳоя”)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Саодат нимада?

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тўртта нарса саодатдандир:
1. Солиҳа аёл;
2. Кенг маскан;
3. Яхши қўшни;
4. Ёқимли улов.

Тўртта нарса бахтсизликдандир:
1.Ёмон қўшни;
2. Ёмон хотин;
3. Ёқимсиз улов;
4. Тор маскан”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

⚠️ Синалган ҳақиқат

📌 Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.

Ўзингизга турли пуч ваъдаларни бериб, ўзингизни ўзингиз алдайверманг!

‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJDA AYOLLAR UZURLI BO’LIB QOLSA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SAYLOVLARDA QATNASHIB OVOZ BERISH…?

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

👉
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Одобни касб қил, яхши насаб ҳосил қиласан.

Изоҳ. Насаб инсоннинг қийматини белгиламайди, ота-боболаридан хабар беради, холос. Агар киши шарафли аждодига мувофиқ ном қозонса, бу муваффақиятда ота-бобонинг эмас, ўзининг хизмати ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агар қилсанг сафар дорулҳаёта,
Хўб ота бор дема, тормош хўб ота.

Яъни, ҳаёт аталмиш диёрда Охират сафарига отланган экансан, «илму амалда танҳо отам бор эди, мен шу тақволи зотнинг ўғлиман...» деган фахр сени алдаб қўймасин. Балки, солиҳ амалларинг, фазилатли хулқинг туфайли сендан яхши от қолсин, ана шу отга тирмашсанггина, сафаринг бехатар бўлади. Демак солиҳ амал, яхши хулқ, гўзал одоб билан насаб тасдиқ топади.
Акс ҳолда, яна Сўфи Оллоёр айтганидек, шармандали аҳволга тушасан:
Қуруғ от бирла ўтган ҳайф авқот,
Уёнғил, бўлма мағрури қуруғ от.
Қуруғ юрма, қуруғ дасти ажалда,
Солур ногоҳ гумон этмас маҳалда.
Ўзунгдин кетма ихлоси авома,
Суюнма нома келмай яхши нома.

Яъни, қуруқ номнинг ўзи билан, яъни «номи улуғ, супраси қуруқ» ҳолда ўтган эссиз вақтлар, эссиз умр! Токай асли йўқ, фақат номи бор сохталик ичра алданиб яшайсан, бас, энди уйғонгил! Эй мусулмон, номингни солиҳ амаллар билан исботла, амалсиз қуруқ номнинг ўзини кўтариб юрибсан. Сиртмоқ ажалнинг қўлида, сен кутмаган маҳал у бўйнингга тушиши мумкин. Авомнинг «пирим», «ҳазратим» дейишларига ўзингдан кетиб, мағрурланма. Ҳали номаи аъмолинг ўнг тарафдан берилгани йўқ, бу дунёда сенга берилган «яхши ном»ларга хурсанд бўлма, алданма.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

KIM ONASINING YUZIGA QARAB TABASSUM QILIB O’TIRSA HAJ SAVOBI BERILADIMI…?

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAJ PAYTIDA OYOQ KIYIM KIYISH…?

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ulovni to‘xtatish odobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Allohning elchilari

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган?

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.
17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ким кўзини номаҳрамларга аланглатараверса, Аллоҳдан тўсиб қўйилади. Шундан кейин намоз ўқиса, уни ҳаловати ҳис қилмай қўяди. Қуръон тиловат қилса, маъносини англамайди... Мижози ва аъзолари изтиробда бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SHOGIRT ODOBI

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

QURILISH ISHLAYMAN BA’ZIDA PRARAB BUYRUG’I BILAN MATERIALLAR TEJAB…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кун узун, кун иссиқ – малоллар келур,
Тунлари қоп-қора саволлар келур,
Тонг чоғи мусаффо хаёллар келур,
Ақлим менинг тиниқ тортмади ҳануз...

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал