fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

“Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир”.

©Абу Мансур Мотуридий


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

O’NG KUNDAN KEYIN HAM HAYZ KO’RSA NAMOZ…


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

JUNUB INSON TAHORATGA SUV BOR LEKIN G’USUL QILISH UCHUN SUV YO’Q…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЯХШИ ВА ЁМОН АЁЛ

Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берди:

Энг яхши аёл:

✅ Роббисини рози қиладиган;

✅ Эрини ҳурмат қиладиган;

✅ Эри ва оиласининг орасини бузмайдиган;

✅ Беш маҳал намозини ўқийдиган;

✅ Рамазонда бир ой рўзасини тутадиган;

✅ Сирини ташқарига чиқармайдиган;

✅ Оёқ кийимига кўз тушмайдиган;

✅ Қомати, сифати билинмайдиган;

✅ Эрини рози қиладиган;

✅ Уйидан (эрининг изнисиз) чиқмайдиган;

✅ Яхшиликка чорлаб, ҳалол яшашга рағбатлантирадиган;!

✅ Ётоққа чорлаганда бош тортмайдиган;

✅ Овози бегоналарга эшитилмайдиган;

✅ Қавм-қариндошлари ичида обрўли, шарафли;

✅ Ўз нафсида ҳокисор бўлган;

✅ Фарзандлари учун меҳрибон, намуна;

✅ Уйи - жаннат, саранжом, саришта, файзли;

✅ Эридан бирон яхшилик кўрса, миннатдор бўладиган;

✅ Ёмонлик кўрса, сабр қиладиган;

✅ Эри уйдан чиққанда чиройли кузатиб, келгунича интизор кутадиган;

✅ Қайтганида чиройли табассум ила қаршилайдиган;

✅ Унга боққанда кўзни қувонтирадиган;

✅ Эри сафарда бўлиб уйдан ғойиб бўлганда, мол-мулкини ва номусини муҳофаза қиладиган;

✅ Унда бирон айб кўрса яширадиган;

✅ Узр сўралса, кечирадиганидир.


«Энг ёмон аёл» ҳақида ҳам сўралди.
Донишманд шундай жавоб берди:

❌ Тез - тез ўзини касалликка соладиган;

❌ Сабабсиз йиғлайдиган;

❌ Ажабланмаса ҳам куладиган;

❌ Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;

❌ Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;

❌ Гаплари қўпол;

❌ Овози қaттиқ;

❌ Яхшиликни билмайдиган;

❌ Ёмонликга йўядиган;

❌ Машаққатга сабр қилмайдиган;

❌ Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;

❌ Эрини қувватламайдиган;

❌ Эри кирса, чиқиб кетадиган;

❌ Чиқиб кетса, кирадиган;

❌ Яқинлашса, қочадиган;

❌ Эрининг оиласига беписанд;

❌ Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;

❌ Боласини оч қолдирадиган;

❌ Фарзларни зоъе қиладиган;

❌ Роббисини ғазаблантирадиган;

❌ Эрини надомат қилдирадиган;

❌ Шайтон уни севадиган;

❌ Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;

❌ Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;

❌ Тили заҳар ва узун;

❌ Либоси калта;

❌ Уйи бетартиб, файзсиз;

❌ Кўзёши ёлғон;

❌ Доим жанжал қиладиган;

❌ Сеҳргар - жодугарга қатнайдиган аёлдир.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НЕЪМАТ

Неъмат туядек нарса экан, боғлаб қўймасанг ё қочиб кетади, ё ўтлаб кетади. Неъматни боғлаб қўядиган арқон – ШУКР.
Тилни шикоятга эмас, шукрга ўргатилса, неъматлар жойидан
жилмайди. Неъматнинг завол топишидан қўрқиш ақлли инсонлар хусусияти. Нодон бундан мосуво. У боши тошга текканда уйғонади.
Аммо оқил мудом хушёр ва бедор. Неъматнинг қўлдан кетиш сабабларидан четланади. Хатарнок йўллардан имкон қадар узоқлашади. Илоҳга илтижо билан омон қолади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан бири ушбу дуо эди:

"Аллоҳумма, инний аузу бика мин завали неъматик ва таҳаввули аъфиятик ва фужаати ниъматик ва жамийи сохотик".
Ё Аллоҳ, неъматингни завол топишидан, офиятингни ўзгаришидан, (бурилиб кетишидан) кутилмаган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилаб, илтижо қилурман.
(Муслим Саҳиҳи).

Ишларнинг оқибати, ҳар қандай амалнинг якуни кўпчилик дилига хавф солган яширин қўрқувдир. Зеро иш натижа билан билинади. Натижагагина баҳо қўйилади. Боши яхши, охири ёмон иш кишини қувонтирмайди.

Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу дуо ворид бўлган:

" Аллоҳумма, аҳсин ақибатана фил умури куллиҳа, ва ажирна
мин хизйид дуня ва азабил охира".

Ё Аллоҳ, ҳамма ишларимизнинг оқибатини гўзал қилгин. Дунёдаги шармандаликдан, охиратдаги азобингдан Ўзинг асра. 🤲

" Имоми Аҳмад Муснади".

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

-Sabr qiling, Allohning jannatida azob-uqubat yo'q.!


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BIZNING UYDA BOSHDAN OYOQ KO’RINADIGAN OYNA BOR SHU XONADA O’QILGAN NAMOZ…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Дунё зийнатларининг сен учун ҳеч қандай қадр-қиммати йуқ булса,сен осонроқ узлигингни топасан.

©Яҳё ибн Муаз

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲАВЗ

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:

“Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик”, деган
(Кавсар сураси, 1-оят).

“Кавсар” сўзи луғатда “кўп яхшилик”, “жуда ҳам кўп яхшилик” маъносини англатади. Арабларда сон жиҳатидан, қадр-қиймат жиҳатидан ва аҳамияти жиҳатидан кўп бўлган нарсага “кавсар” дейилади.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади:
Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан; тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин, қордан оқдир. Ким ундан бир нарса ичса, кейин абадий чанқамайди”.

Муслим ва имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса қуйидагилар айтилади:
“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда турган эдилар, бир оз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум-ла бошларини кўтардилар.
“Нега куляпсиз, эй Аллоҳнинг расули?” дедик.
“Менга ҳозиргина бир сура нозил қилинди”, деб, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Иннаа аътойнаакал-Кавсар” сурасини қироат қилдилар. Сўнгра:
“Кавсар нималигини биласиларми?” дедилар.
“Аллоҳ ва Унинг расули билувчидир”, дедик.
“У роббим азза ва жалла менга ваъда қилган наҳрдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб, ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Улар ичидан бир банда суғуриб олинади.”У менинг умматимдан!” дейман. Шунда: “Бу сендан кейин нима қилганини билмайсан”, дейилади”.


Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
“Албатта, ҳар бир пайғамбарнинг ҳовузи бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузлари энг катта, энг ширин ва энг кўп одам келадиганидир”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Менинг ҳовузимнинг миқдори Ийлаадан Яманнинг Санъоси қадардир. Унда осмондаги юлдузлар сонича идишлар бордир”, деган ҳадислари ҳам Кавсар ҳавзаси мавжудлигига далолат қилади.

Ҳовуз тўғрисидаги ҳадислар жуда кўпдир.
Уламоларимиз: “Ҳовуз ҳақида келган ҳадислар мутавотир даражасига етган” дейдилар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИМОМЛИКНИНГ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ:

☝️ 1. Ислом.
Мусулмон бўлмаган одам имом бўлиши мумкин эмас. Биров ўзи танимайдиган, мусулмон ёки мусулмон эмаслигини билмайдиган одамнинг орқасидан намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин имом бўлган одамнинг мусулмонлиги билинса, ҳеч гап йўқ, аммо мусулмон эмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди.

☝️ 2. Ақл.
Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.

☝️ 3. Балоғатга етган бўлиши.
Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.

☝️ 4. Эркаклик.
Аёл ва Ҳунаса ҳақиқий эркакка имом бўлиши мумкин эмас.

☝️ 5. Таҳоратли бўлиш.
Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.

☝️ 6. Қироат ва арконларни яхши қила олиши.
Қироатни яхши қила олмайдиган кишининг ортидан намоз ўқиш жоиз эмас. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқиши мумкин эмас. Агар шундай бўлиб қолса, қори намозини қайтадан ўқийди.
Шунингдек рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши мумкин эмас.

☝️ 7. Намозда бировга иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт.

☝️ 8. Узрлардан саломат бўлиши.
Узрлар” деганда, доимо бурнидан қон оқиб туриши, пешоби томчилаб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар англанади.

☝️ 9. Тили бурро бўлиб, барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши.
Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар.📌

✅ Энди имомликка ўтишга ҳақлироқ бўлганлар тартиб билан баён қилинади:

❗️ Имомликка ҳақлироғи:

1. Суннатни билгувчироғи.✅
2. Сўнгра қорироғи.✅
3. Кейин парҳезкорроғи.✅
4. Сўнг ёши каттароғи.


Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар Суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катталари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли”, дедилар”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

☝️ Уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.

📚 “Кифоя, 1-жуз” китобидан.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Alloh uch narsaga jon ato etdi:

1. Farishtaga - aql berdi, nafs bermadi...

2. Hayvonga - nafs berdi, aql bermadi...

3. Insonga - ham nafs, ham aql berdi...

Agar aql nafsdan ustun bo‘lsa, farishtadan ham a'lodir, agar nafs aqldan ustun bo‘lsa hayvondan ham yomondir...

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Юлдуз учганда ўқиладиган дуо

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳ», деб айтишга буюрилдик», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ).

Ибн Сунний ривоятлари.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАСИЯ САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши мошинасини насияга (вариантга) сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса (ҳали муддат келмаган лекин) мошинани бошқага сотвориши мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан бу пул бермаган ойларинг учун аренда пули манга ҳалол деб айтишичи? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асл қоидага кўра сотилган (нақдга ёки насияга, бўлиб тўлашга сотилган бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, ҳаридорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Демак, мошина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам ҳаридор пулни тўламаса уни розилиги билан мошинани сотиб қарзи миқдорича олиб қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нарҳидан бир мунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан муддатни кутиши керак эди.

Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши албатта биринчи ҳаридор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқторича олиб қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг "бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол" деган даъвоси мутлақо нотўғри. Юқорида айтганимиздек сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши ва айтган гаплари учун тавба қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла

(Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ раҳмат ва барака қилсин.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️

📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!

Каналга уланиш учун !👇👇
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🤲 ДУО ҚИЛИШ ШАКЛИ 🤲
Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:
🍀 Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ.
🍀 Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш.
🍀 Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш.
🍀 Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш.
🍀 Қўлларни дуода елкага яқин очиш.
🍀 Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши.
🍀 Кўзлар самога қарамаслиги.
🍀 Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши.
🍀 Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш.
Пайғамбаримизга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) бир саловат айтганга Аллоҳ ўн саловат ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз саловат айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бу дунё матоҳига алданиб қолманг. Бу дунё ҳаёти охират экинзори, холос. Дарҳақиқат, шайтон турли нарсалар билан инсонни ғурурга кетказади. У ҳатто Аллоҳ билан ҳам, яъни Аллоҳнинг марҳамати кенг, бу дунёда ўйнаб қол, деб ҳам ғурурга кетказади. Буларнинг ҳаммасидан сақланиш учун тақво ва қиёмат кунидан қўрқув бўлиши керак.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BIR MUSULMON INSON O’ZGA YURTDA VAFOT ETSA VATANIGA JONATGAN AFZALMI YOKI O’SHA YERDAGI MUSULMONLAR QABRISTONIGA KO’MGAN…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ҳикмат

Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг. Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади...


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Maddohning sifatlari

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИНСОННИ ТАҚВО АЗИЗ ҚИЛАДИ

Имом Шофеъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам: "Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқ-овқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз бўлиб юрасиз", деди. Имом Шофеъий унга шундай дедилар: "Эй Абу Муҳаммад, тақвоси азиз қилмаган одамни бошқа нарса азиз қила олмайди. Мен Ғаззада туғилдим, Ҳижозда вояга етдим. Ҳеч қачон кечгача етадиган озиқ-овқатим бўлмаган. Лекин бирор марта оч ҳолда тунаганим йўқ".

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

IJTIMOIY TARMOQLARDA YUZ YIL YASHANG QO’SHA QARING TOPGANING TO’YLARGA BUYURSIN DUNYODAGI YAXSHILIKLARNI TILAYMAN DEB…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Tili bilan iymon keltirib, qalbiga iymon kirmaganlar kimlar?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BIR KUNLIK ISH BERUVCHI MUASSASALAR BOR SHU JOYGA BORIB ISHNI KO’RILSA CHERKOV YOKI BUDXONALAR BO’LADI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Payg‘ambarimiz alayhissalomning nomidan hadis to‘qish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УММАТГА ШАФҚАТЛАРИ

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят).
Ояти каримада Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зот алайҳиссаломдек кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир набийнинг (шаксиз) ижобат бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етувчидир”, дедилар.
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия"

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

O’LGAN ODAMNI YUVAYOTGANDA UNING BADANIDAGI TUKLARNI OLIB TASHLASA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN AYOL KISHIMAN QOSHIMDA BIR DONA OQ QOSH CHIQIB UZAYIB KETMOQDA SHUNI…?


@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал