fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

АРШ ВА КУРСИ

☝️ Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда васфи келган Арш ва Курсининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг қисмларидандир. Ақида китобларида келтирилишича, Арш оёқли бир тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туришади. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ, уни ўзи билган ҳикмат учун яратган.
☝️Курси эса Аршдан бошқа нарса бўлиб, айрим уламолар ундан мурод Аллоҳнинг салтанати, илмидир, дейишган.
☝️Арш ва Курсига ишонамиз, аммо уларнинг ҳажми, кайфияти, сифатини фақат Аллоҳ таолонинг ўзи билади. 📌

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

📖"Bo‘shashmanglar! Mahzun bo‘lmanglar! Agar mo‘min bo‘lsalaringiz, sizlar ustunsizlar"

[
Oli Imron surasi, 139-oyat]

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ILGARI TAJVIDSIZ O’QILGAN NAMOZLARIMIZNI QAYTA O’QISHIMIZ KERAKMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Tijoratchining maqtaladigan tarafi…

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин
!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ BIR KISHI BEMOZ LEKIN EXTILIM BO’LIB QOLDI YUVUNISHNING ILOJI YO’Q BIR QO’L ISHLAMAYAPMANTI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

AYOL ZIYNATI ILIMDIR…


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

G‘iybatdan qutulish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HOZIR KO’P PRAGRAMMALAR CHIQAN BITTA PRAGRAMMA BOR EKAN SHU PRAGRAMMA BILAN…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Tili bilan iymon keltirib, qalbiga iymon kirmaganlar kimlar?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

DUO TAQDIRNI O’GARTIRA OLADIMI…?

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мусибатни енгиллатадиган асосий омиллар!

– Қуръон оятларида тааммул қилиш; фикр юритиш.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда;
"Албатта сизларни бир нав хавф-хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни бироз камайтириш билан имтиҳон қилурмиз. Мусибат етганда "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун – Албатта биз Аллоҳнинг бандасимиз ва албатта биз Унга қайтажакмиз" деган бандаларимга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Роббилари томонидан салавот ва раҳмат бордир".
(Бақара, 155-157-оятлар)
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларни имтиҳон қилишини олдиндан эслатиб, гўё уларни имтиҳонга тайёр туришга ундамоқда. Имтиҳон нималарда бўлишини бирма-бир санаб, уларга енгиллик яратиб бермоқда. Имтиҳоннинг бўлиши эса зарур. Имтиҳон бўлмаса, аълочи билан иккичи ажрамайди.
👇👇👇

Имтиҳон қилинадиган соҳалар жадвали қуйидагича:
1- Хавф-хатар. Қалбга қўрқув солувчи таҳликали ҳолат. Бу
ғолибан ёв қўли баланд келганда рўй беради.

2- Очлик – озиқ-овқатда етишмовчилик.

3- Молга нуқсон етиши. Фойда эмас, зарар, талаф кўриш.

4- Инсоннинг ўзига, бола-чақасига етадиган касаллик ёки ўлим каби мусибатлар.

5- Мева-чевадаги етишмовчилик, нуқсон, кам ҳосиллик.
Ушбулар мўмин учун синов, жазо эмас. Синов иймонга яраша келади. Иймони мустаҳкамнинг имтиҳони оғирроқ, заифники ўзига яраша. Аълочига берилган савол, иккичига берилмайди.Художўйга келган синов, худосизга келмайди.
Айтишларича, чумоли ўзидан 50 марта оғир юкларни кўтарар экан. Инсон бунча оғир юкни кўтаролмайди-ю, лекин ўзидан 50, балки 500 баробар катта синовларни кўтара олади. Бунга Пайғамбарлар, саҳобалар ҳаётида мисоллар талай. Уҳудда уч минг аскар мусулмонларга ҳужум қилади. Бу уларни чўчитиш ўрнига хотиржам қилади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Jaloliddin Rumiyning shunday gaplari bor:
Har narsaga siqilma ey ko'ngil, Na bu dardlar qoluvchi, na bu umr.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

AKSIRGANDA BAJARILADIGAN 4 AMAL

🌙
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar: “Alloh taolo bandasining aksa urishini yaxshi ko‘radi, esnashini yomon ko‘radi”.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Befoyda narsalarni tark qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЗОҚҚА БОРИШНИ ҚАСД ҚИЛМАЙ САФАР МАСОФАСИНИ БОСИБ ЎТСА
#намоз #сафар

CАВОЛ: Бир одам масалан, бирор ҳожат учун ёки қочиб кетган ҳайвонини қидириб, уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими, намозларини қаср қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу одам мусофир ҳисобланмайди, намозларини тўлиқ ўқийди. Масалан сиз бир нарса маълум шаҳарда бўлса керак, деб қишлоғингиз ёки шаҳрингиздан чиқдингиз. У ерда бу нарса топилмай, кейинги туман ёки шаҳарга ўтиб-ўтиб, 100 км жойга кетиб қолдингиз. Боргунча намозларни тўлиқ ўқиб борасиз. Чунки қишлоқ ёки шаҳрингиздан чиқишда уч кеча-кунлик масофани қасд қилиб йўлга чиқмагансиз. Аммо қайтишда сафар масофаси бўлгани учун шаҳар ёки қишлоғингизга киргунча қаср ўқийсиз. Агар сафар масофаси (90 км)дан кам жойга бориб қайтсангиз, боришда ҳам, келишда ҳам тўлиқ ўқийсиз.

Бу ҳақда “Дуррул мухтор" ва "Раддул муҳтор" китобларида шундай дейилган:

وَمَنْ طَافَ الدُّنْيَا بِلَا قَصْدٍ لَمْ يَقْصُرْ . الدر
بِأَنْ قَصَدَ بَلْدَةً بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ لِلْإِقَامَةِ بِهَا فَلَمَّا بَلَغَهَا بَدَا لَهُ أَنْ يَذْهَبَ إلَى بَلْدَةٍ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ وَهَلُمَّ جَرًّا .
أَمَّا فِي الرُّجُوعِ فَإِنْ كَانَتْ مُدَّةَ سَفَرٍ قَصَرَ. الرد

Ким сафар масофасини қасд қилмасдан дунёни айланиб чиқса ҳам, намозни қаср қилмайди (яъни мусофир бўлмайди).
Масалан, икки кунлик йўлдаги жойда туришни қасд қилиб, у ерга етганда яна икки кунлик йўлдаги жойга бориш фикри туғилса (ва у ерга борса) мусофир бўлмайди.
Лекин ортга қайтмоқчи бўлганда шаҳрига киргунча сафар масофаси (90 км) бўлса, намозларини қаср қилади (яъни қайтишда мусофир бўлади).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МАСЖИДГА КИРИШ ВА ЧИҚИШ ОДОБИ

Масжидлар ер юзининг энг яхши жойлари бўлганлигидан у ерга кириб-чиқиш одобларини ҳам яхши билишимиз керак.
Имом Муслим Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан қайси бирингиз масжидга кирадиган бўлса, ”Аллоҳуммафтаҳ лана абваба раҳматик”, яъни, “Эй Аллоҳим, бизга раҳмат эшикларингни очгин”, десин ва чиқиш пайтида ”Аллоҳумма инна насъалука мин фазлик”, Яъни, “Эй Аллоҳим, биз сенинг фазлу карамингдан сўраймиз”, деб дуо қилсин.
Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқда чиқиш суннат.
Масжидга дуо қилиб киргандан сўнг, номозхонларга халал бермайдиган даражада юмшоқлик билан ”Ассалалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб, ўнг оёқ билан киргандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ўтирмасдан олдин икки ракаат ”Таҳийятул масжид” намози ўқилади. Бу зса масжид одоби саналади.
Намоз вақти бўлгунча илгари ўқий олмаган қазо намозларини имкон қадар икки ёки тўрт ракаатдан ўқиб олиши мумкин. Қулига тасбеҳ олиб, юз марта “Астағфируллоҳ”, яъни “Аллоҳдан гуноҳимни кечиришини сўрайман”, деб, кейин намоз вақтигача “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” калималарини айтиб ўтиради. Бу калималарнинг айтилиши тилга ниҳоятда енгил бўлиб, қиёмат куни мезон тарозусига қўйилганда савоби ҳамма нарсадан ҳам оғирроқ бўлишини Расулуллоҳ айтганлар.
Мусулмон киши фаросатли ва зийрак бўлиб, масжидга кирганда ”Таҳийятул масжид” намозини бошлашдан аввал ўзини олдидан бир одам сажда қиладиган ҳажмда жой олсин. Охирги сафга тўғри келадиган жойни эгаллаб ўтувчиларнинг йўлини тўсиб олмасин, чунки масжид биргина уники эмас, жамоат қатнайдиган жойдир.
Масжидларда жанжаллашмоқ, баҳслашмоқ, баланд овозда гаплашмоқ, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бермоқ қатъий ман қилинган. Саҳоба Абу Ҳурайра ривоят қилишларича, бир киши йўқолган эшакни кўрган борми, деб масжидга кирди. Шунда Расулуллоҳ: “Эшагинг топилмасин”, дедилар ва “Кимда ким йўқолган нарсасини сўраб масжидга кирса, йўқолган нарсангни Аллоҳ қайтармасин, деб жавоб беринглар, чунки масжид бундай нарсалар учун бино қилинмаган”, дедилар.
(Имом Муслим ривояти)

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Mahsulotni chet elniki deb aldab sotish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️

📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!

Каналга уланиш учун !👇👇
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Лаънат айтиш

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир» (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир» (Муттафақун алайҳ).

Абу Дардодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Лаънатловчилар қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар» (Муслим ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин таъна қилувчи, лаънат айтувчи, ахлоқсиз ва беҳаё сўзловчи бўлмайди» (Термизий ривояти).

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар банда бирон нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ осмон эшиклари унинг қаршисида ёпилади. Сўнг ерга қайтади. Бироқ унинг қаршисида ер эшиклари ҳам ёпилади. Кейин ўнгга-сўлга юради. Агар бирон имкон (қўнимгоҳ) топмаса, мабодо лаънатланган киши муносиб бўлса, унга қайтади. Муносиб бўлмаса, айтган одамга қайтади» (Абу Довуд ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туясини лаънатлаган аёлни туясидан маҳрум қилиш билан жазолаганлар.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан

Каналга уланиш учун !👇👇

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Саодат калитлари:

Саломатлик истайсанми?
● Марҳамат, рўза тут!
Юзинг нурли бўлишини истайсанми?
● Марҳамат, кечаси қоим бўл!
Фаравонлик истайсанми?
● Қуръон ўқи!
Бахт-саодат истайсанми?
● Намозларни ўз вақтида адо эт!
Кушойиш истайсанми?
● Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
Ғам-ғуссанг аришини истайсанми?
● Доимо дуода бўл!
Машаққатдан қутулишни истайсанми?
● «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)!
Барака истайсанми?
● Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!
Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми?
● Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Biror kun istagan narsangni qo‘lga kirita olmasang, buni omadsizlik dema!
“Alloh menga bundan ham afzalini istabdi”, degin.!


©𝐌𝐚𝐯𝐥𝐨𝐧𝐨 𝐑𝐮𝐦𝐢𝐲

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КАҲФ сураси! Саъд Ғомидий қироати


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌼 Ёруғликка интилган зулмат...🌼

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

***
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
***
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
***
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
***
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
***
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
***
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
***
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
***
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
***
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
***
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
***
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
***
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Тафаккур

— Эй шайх! Фарзандларимни уйқуси қаттиқ. Фажр, яъни бомдод намозига уйғота олмай қийналаман, бу муаммони қандай ҳал қилсам бўлади?
— Мабодо фарзандларингиз ухлаб ётган хонада ўт чиқиб, ёнгин кучайишни бошласа, нима қилган бўлар эдингиз?
— Уларни дархол уйғотишга киришаман.
— Лекин уларни уйқулари жуда қаттиқ-ку?
— Аллоҳга қасамки, бўйинларидан тортқилаб бўлса ҳам уйғотаман!
— Мана бу ишингиз уларни дунё ўтидан қутқариб қолишингиз учундир.
Энди айнан мана шу ишингизни дўзах ўтидан қутқариб қолиш учун қилинг
...


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ba’zi gumonlar gunohdir

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ERI JAVOBINGNI BERGANDIM DEB KEYIN TAN OLMASA NIMA BO’LADI?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ёлгиз аёлман хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарага туришга тўғри келди, шукур ижара пулини тўлай оляпман, тўғри озгина дилим оғриди. Мени қийнаётгани етимни ҳаққи синглимни оиласига зиён бўлмасмикан? Синглим билан эрини ўртасига ёмонлик тушмасин деб индамасдан тўлаб юрибман. Боллари касал бўлиб қолса ҳам ўйлайвераман етимни ҳаққидан олаёт куёвимни орқасидан бўлаяпдимикан деб. Розиман бераётган пулимга лекин кўнглимдан доим шу хижиллик.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. Етимни ҳаққидан эҳтиёт бўлиш деганда уларнинг мулкларини тортиб олиб ейиш тушунилади. Яъни олди-сотти, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, Сизнинг синглингиз ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

​​АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
бу энг афзал дуо ва зикрдир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

☝️ Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.

👍 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!

Каналга уланиш👇

T.me/FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал