fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Uygʻonganda aytiladigan duo

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАЙ ДАРАЖАДА ТАВБА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК?

Бир кун ҳазрати Алининг розияллоҳу анҳу ҳузурига бир кимса келиб, савол сўради:
- Эй Али! Бир гуноҳ иш қилдим, нима қилишим керак?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: - товба қил, деди.
- Тавба қилдим лекин тавбамни буздим.
- Яна тавба қил.
- Қачонгача тавба қиламан?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: - шайтонни мағлуб этгунингга қадар, деди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Фақат эгасини қутқарган тавба, тавбами? Асл тавба сидқидилдан қилинганда унинг баракаси билан бир неча инсонлар тўғри йўлга киради ва халос бўлади”, дедилар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Agar siz kuniga 6 daqiqa kitob o‘qisangiz:
•Alsgeymer kasalligi rivojlanishining oldini olasiz.
• Muloqot qilish qobiliyatini shakllantirasiz.
• Diqqatni bir joyga jamlashga yordam beradi.
• Stressdan himoyalaydi.
• Xotira mustahkamlanadi
.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#duo

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Zinhor bu yolgʻonchi dunyoda oʻlikdan - jon, gadoydan - sadaqa, xasisdan - nasiba soʻramang. Nima soʻrasangiz faqat Allohdan soʻrang. Bersa neʼmat, bermasa hikmatdir.

©️
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf raximaxulloh

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

YIRTILGAN MAHSINI NINA BILAN TIKIB KIYSA BO’LADIMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Биз умматлар...

Бугун сизга атаб мавлуд ўқилмоқда,
Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда,
Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда,
Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз,
Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз.

Таҳажжудга белларимиз букилмаса,
Саҳар туриб Каломуллоҳ ўқилмаса,
Кўзимиздан бир қатра ёш тўкилмаса,
Уммат деган даъвоимиз ёлғонмикин,
Ёки нифоқ қалбимизда қолғонмикин?

Салавотни ўз ўрнига қўёлмасак,
Соғинганда меҳрингизга тўёлмасак,
Риё ила қилган ишдан уялмасак,
Суннат ўрнин бидъат қоплаб олғонмикин,
Ёки шайтон ўз йўлига солғонмикин?

Насиҳатдан қотиб кетган юзларимиз,
Оҳ, бунчалар ёлғон бўлди сўзларимиз,
Ҳабибини кўрмоқ истар кўзларимиз,
Илмсизлик адаштирди йўлимиздан,
Тутинг энди биз нодоннинг қўлимиздан.

Фарзандингиз ўлганда ҳам чидадингиз,
Гулларингиз сўлганда ҳам чидадингиз,
Душманингиз кулганда ҳам чидадингиз,
Оҳ, не қилай нуқсонларим ёполмадим,
Устозликда сиздан зўрин тополмадим?

Инсон бугун ихтилофда, ҳар хил фикр,
Васвасадан қутқарувчи фақат зикр,
Сизга уммат қилганига минг бор шукр,
Кунда, тунда тилимизда сизни дермиз,
Расулимсиз, дилимизда сизни дермиз.

Тўлин ойим, ҳам офтобим, гулрухсорим,
Меҳрингизга зор-интизор, садқа жоним,
Суннатингиз маҳкам тутай бор имконим,
Абу Бакру, Умар, Усмон, Шери Худо,
Каби бу жон мудом сизга бўлсин фидо.

Ё Ҳабибим, Ё Муҳаммад, Ё Мустафо,
Даврамизга хуш келибсиз Ё Аҳмадо,
Сизни кўриб қалб тўридан чиқди садо:
Суюклигим ёнимизда юринг ҳар дам,
Умматим, деб бизни қўллаб туринг ҳар дам
!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BA’ZI RIVOYATLARDA BA’ZI INSONLARNI JANNATGA KIRGANLIGI HAQIDA ESHTAMIZ BA’ZI HADISLARDA QIYOMAT…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бегона аёл билан ёлғиз қолиш ҳусусида олимларнинг баьзилари шундай дейдилар:
"Шояд эркак Ҳасан Басрий бўлса, аёл Робия ал Адавийя бўлса ҳам уларнинг ёлғиз қолишлари ҳалол бўлмас эди"


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яхши ният (тасирли воқеа)

Қадимда бир подшоҳ ўтган
экан. Бир куни у тунда кўрган
тушидан таъсирланиб узоқ ўй
сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан! Саройдан
ташқарига чиқамиз, — дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб
борардилар. Бир қишлоққа
етганларида подшоҳ тушида
кўрган жойни таниб қолди.
Атрофда одам кўп, ҳамма ўз
иши билан банд.
Шундоққина ерда бир
одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди.
Шунда подшоҳ одамлардан
сўради:
— Бу кимнинг жасади,
биродарлар? Нега у бундай
хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу
уятсиз бир ароқхўрнинг
жасади, — деб жавоб берди
бир одам. У менинг қирқ
йиллик қўшним эди. Тан олиш
керак, жуда моҳир тақачи
бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини...
Агар ишонмасангиз,
бошқалардан ҳам сўранг,
марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар
тарқалиб кетишди.
— Юринг, шоҳим, биз ҳам
кетайлик, — деди вазир.
— Йўқ! — деди подшоҳ. — Мен
кўрган тушимнинг ҳикматини
ҳали тушуна олганим йўқ.
Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб
кўмишни ўзм уддалайман.
Фақат ювиш учун жой топсак,
кифоя...
Икколвон жасадни кўтариб,
нариги қишлоқдаги масжид
сари йўл олдилар. Жасадни
кафанлар экан, марҳум
юзидаги нурни, лабларидаги
маъноли табассумни кўриб
хаёлларидан: «Бу одам
қўшнилари айтганидек ёмон
кимсага ўхшамайди-ку» деган
ўй ўтди. Барча ишлар битгач,
вазир:
— Шоҳим, бу одам тўғрисида
янглиш фикр
эшитмадикмикин? Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, —
деди.
— Тўғри айтасан, — деди
подшоҳ. — Сен шу ерда тур,
мен унинг уйига бориб
келаман.
Подшоҳ сўраб-суриштириб,
марҳум яшаган уйни топди.
Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади.
— Менинг эрим ўзи бир олам
эди, — деди аёл. Эртадан
кечгача тиним билмай ишлаб,
топган пулига уйга ароқ олиб
келарди. Кейин буларни
ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва «Мен сизларнинг
вақтингизни сотиб олдим-а?»
деб сўрарди. Улардан тасдиқ
жавобини олгач, «Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар»,
дерди. Мен эса уларга имон-
эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир
қилганича ўргатардим. Эрим
қишлоғимиздаги масжидга
бормас, ибодат учун қўшни
қишлоқдаги масжидга
қатнарди.
Сабабини сўрасам, «Шундай
имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин»,
деган эди… Одамлар эримнинг ишларини нотўғри
тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни:
— Қўшнилар сиз ҳақингизда
ёмон ўйлашяпти, ишқилиб
жанозангиз ўртада қолмаса
эди, — дедим. Шундан кейин
эрим ўзи учун қабр ковлаб
қўйди. Мен яна эътироз
билдирдим:
— Қабр кавлаш билан иш
тугамайди, ахир сизни ким
ювиб, ким кафанлайди, ким
кўмади? — дедим.
— Хўш-хўш, у нима деди? —
шошиб сўради подшоҳ.
— У табассум қилиб, «Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди! Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..» деди...

Хулоса сиздан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ёшлигингда тоат қилсанг қаригунча кўникасан, қариликда тоат қилсанг кўниккунча кўмиласан.

✍️ "Илм олиш сирлари" китобидан
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
Қани, кўникиш сари олға азизларим

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ХАФАЛИК МАНЗИЛИ

📜"Сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз!"
(Оли Имрон,139-оят).

📚Тарғиб қилинмаган ва мақталмаган манзил ҳузн, яъни хафалик манзилидир. Банда унга ногаҳон тушиб қолади. Шунда зудлик билан бу манзилдан чиқиб кетиш ва олдинга қараб юриши лозим. Чунки бу манзил бандани Аллоҳ томон юришдан тўхтатиб қўювчи, куч-қувватини олиб қўювчидир. Шунинг учун ҳам динда хафаликдан қайтарилган, мўминни юқорига қараб кўтарилишдан тўхтатадиган ҳар қандай ҳолат қораланган.🌑

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЧ ЛАВҲА

Айрим ақлли кишилар ўз иш столлари устига уч лавҳа жойлаштириб қўйганлар.

Уларнинг биринчисига: "Бугунинг ҳақиқий кундир", деб ёзилган.
Яъни, бу кун чегарасида яшанг.

Иккинчисига: "Фикр юрит ва шукр қил!" ҳикмати битилган. Яъни, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини тафаккур қилинг ва унинг шукрини адо этинг.

Учинчисида: "Ғазаб қилма!" ибораси ёзилган.
Бу уч васият сизни энг яқин йўл ва энг осон тарзда бахтга етаклайди.
Сиз бу ибораларни ёдлаб олиб, доимо эслаб юришингиз мумкин. Зеро, улар содда, аммо жуда фойдалидир.

"Ўкинма" китобидан.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

TUG’GAN HALI 40 KUN BO’LGANI YO’Q BIR HAFTALARDA UZURLI HOLATI TUGAGAN…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Yodingda saqla harakat, harakat, harakat, va natija. Alloh aytgan "Sen harakatni qilsang beraman"deb.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Шайтон гуноҳга бошласа


Имом Жавзий раҳимаҳуллоҳ:
- “Салафларидан биридан ҳикоя қилинишича, у шогирдидан:
- “Агар шайтон сени гуноҳларга бошласа, нима қиласан?” - деб сўради.
“Унга қарши иш қиламан” - жавоб берди шогирд.
“Агар яна қайтиб келса - чи?” - сўради устоз.
“Яна иш қиламан” - жавоб берди шогирд.
“Агар яна қайтиб келса - чи?” - сўради устоз.
“Яна иш қиламан” - жавоб берди шогирд. Шунда устоз деди:
- “У ҳолда жуда чўзилиб кетади, эй болам. Лекин, сен қўйлар суруви ёнидан ўтаётганингда сурувнинг итлари сенга қараб ҳурса ё ўтиб кетишингга қўймаса, нима қиласан? Улар билан урушасанми? Бу жуда чўзилиб кетадиган иш бўлади. Ундан кўра, сен сурувнинг эгасини ёрдамга чақир, унинг ўзи итларини тийиб қўяди”.
(“Талбису иблис”)

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

O’ZBEKISTONDA QURONNI NAZMIY SHAKLDA TARJIMA QILGAN SHOIR BOR EKA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бу дунё матоҳига алданиб қолманг. Бу дунё ҳаёти охират экинзори, холос. Дарҳақиқат, шайтон турли нарсалар билан инсонни ғурурга кетказади. У ҳатто Аллоҳ билан ҳам, яъни Аллоҳнинг марҳамати кенг, бу дунёда ўйнаб қол, деб ҳам ғурурга кетказади. Буларнинг ҳаммасидан сақланиш учун тақво ва қиёмат кунидан қўрқув бўлиши керак.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқита олмайди. Китоблардан юпанч топган кишини юпанчи ташлаб кетмайди.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Раббоний_олим

Бирор нарса илмига амал қилувчи уламолар билан ҳамсуҳбат бўлишнинг ўрнини босолмайди, чунки улар жонли китоблардир.

©️ Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Таҳорат

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:
«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоят қилган.

𝗬𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝘂𝗹𝗮𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴 ♻️
𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗮'𝘇𝗼 𝗯𝗼‘𝗹𝗶𝗻𝗴!⤵️
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ba’zi gumonlar gunohdir

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Олимларнинг аниқлашича, инсон мияси фақат китоб ўқиганда ва зинадан тепага кўтарилганда ёшарар экан.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

XOMILASI TUSHGAN YA’NI TUG’ULMAGAN BO’LSA BIR YOKI TO’RT OYLIK BO’LSA HAM NIFOS XOLATIDA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ҳадис

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозида «ват-тийни ваз-зайтуни» сурасини ўқидилар. Мен у зотникидан кўра чиройли овозни эшитмаганман», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

OTAM 2019-yil TO’SATDAN VAFOT ETGANLAR BIZ OILADA UCH FARZANDMIZ AKAM VA OPAM OILALI MEN IKKI YIL OLDIN YURAK JARROXLIK…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

САБР МАНЗИЛИ

📜 "Аллоҳ сабр қилгувчиларни севади"
(Оли Имрон, 146-оят)

✅ Сабр манзили безовталик, тилни шикоят ва аъзоларини нолойиқ ҳаракатлардан тийиб, Аллоҳ фармонида собит туришни англатади.

🔑 Иймон 2 қисм:
сабр ва шукрдир.

Сабр қилиш банда учун вожиб бўлиб, сабрсиз банданинг иймони бўлмайди.
Сабр танадаги бош кабидир. Бу манзил жуда кенг бўлиб, унга келувчилар орасида мусулмон бўлмаганлари ҳам бор.

Сабр 3 хил:👇👇👇

а) Аллоҳнинг тоатига сабр. Бу сабрнинг энг олийсидир.
Зеро, гуноҳни тоатни мукаммаллаштириш учундир.
б) Гуноҳлардан тийилишга сабр.
в) Аллоҳнинг имтиҳонларига сабр.
📎 Аллоҳ учун, Аллоҳдан мадад олиб сабр қилувчи мўмин энг кучли мўминдир. 📌

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал