fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Индонезиялик бу болажон ОНАсининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, ОНАсининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маййит ўлганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Бас, у:
«Эй Роббим, бу нима?» – дейди.
«Боланг сенга истиғфор айтди», – дейилади».

(Имом Буҳорий ривояти)

Аллоҳим, жумламизга орқамиздан ҳаққимизга дуо-истиғфор этгувчи, номимиздан садақалар қилгувчи солиҳ, солиҳа фарзандлар қолдиргин, Омийн.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАБРДАГИ СЎРОҚ БАРЧАГА БАРОБАРМИ ?

Қабрдаги сўроқ барча учун баробардир.
Мусулмонга нисбатан эса Аллоҳ таъоло айтади:

"Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти-дунёда ҳам,охиратда ҳам устивор Сўз(иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилур".
(Иброҳим, 27-оят)
Саҳиҳ ҳадисда айтилишича, бу оят қабрдаги азоб ҳақида, яъни, бандадан дининг нима, Набийинг ким?- деб сўраладиган пайт тўғрисида нозил бўлган экан.
Кофир ва мунофиққа нисбатан эса:
Бухорий ривоят қилишларича кофир ёки мунофиққа:
"ўзинг билмадинг, билганларга ҳам эргашмадинг"- деб айтилади ва темир гурзи билан урилади ...

Гўдаклар хусусида уламолар икки хил фикр билдиришган:

Биринчи фикр соҳибларининг айтишларича, гўдаклар бу дунёда мукаллафлик ёшига етмай ўлганлари учун қабрда сўроқ қилинмаслар.
Бошқалар олдин гўдакларнинг ақллари расо қилиб қўйилади ва кейин сўроқ қилинади, деб айтишади.
Гўдакларнинг охиратда имтиҳон қилинишлари ҳақидаги кўплаб ҳадислар бу фикрга далил бўла олади.
Зеро, улар охиратда имтиҳон қилинсалар, қабрда имтиҳон қилинишларига ҳеч монеъ йўқ. Яъни, Аллоҳнинг Ўзи Билгувчироқ!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ota-onaning farzandga beradigan eng yaxshi hadyasi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УНАШТИРИЛГАЧ КЎРИШИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN ERIM BILAN RASSIYADA ISHLAYMAN ONAM VAFOT ETGAN OTAM KELISHIMNI XOHLAYDI MEN ERIMNING…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳаммаси яхши бўлади!
Ҳаракатдан тўхтаманг!

Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ханграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди.
Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди:
«Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуруб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан».

Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон-куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ханграй бошлади. Лекин одамлар унинг ханграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди.

Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачон ки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани хайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб-тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди!

Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар.
Хар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елкангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг.…
Мана шундай қилиб секин-секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин.
Хар қандай муаммо сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз.

Оддий бешта қоидани ёдингизда тутинг!
Қалбингизни ҳасад ва ёмон сифатлардан халос этинг. Ким сизни ҳақ ёки ноҳақ хафа қилган бўлса барчаларини кечириб юборинг. Аллоҳ таоло барчасини кўриб-билиб турибди.

Қалбингизни хавотирлардан халос этинг! Аллоҳнинг ҳоҳлагани бўлади.
Ҳаётингизни тинч ва хотиржам ўтказинг ва борига шукр қилинг!



T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

RISOLADAGIDEK KIYINMAGAN INSONLARGA AYOLLARGA SALOM BERISH ALIK OLISH JOIZMI?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Har bir kasb egasi bilishi kerak boʻlgan vazifa

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

-Инсонлар уч тоифага бўлинади.

Бири: Сен унга озор бермасангда, у сенга озор беради.

Иккинчиси: Озор берсанг, озор беради.

Учинчиси: Сен озор берсанг ҳам, у сенга асло озор бермайди.



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ MENING ERIM QAYNONA QAYNATAM HALI UMRAGA BORISHMAGAN LEKIN MENI ALLOH O’Z BAYTIGA CHAQIRYAPTI IMKONIYAT BO’LIB QOLDI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Жоҳил инсон дўмбира кабидир.
Овози баланд аммо, ичи бўшдир!

Мавлоно

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Аллоҳдан нимани сўрасан шуни беради (Ибратли воқеа)

Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриш сабабини сўраганида: “Ўзимга мосини тополмаяпман”, деб жавоб қилди. “Салжуқий Султон Мухаммад ибн Малик Шохнинг қизиданми ёки унинг вазирини қизиданми, таклиф келмаганмиди?, деб сўради укасидан Асадуддин. “Таклиф бўлган эди, аммо улар менга мос эмас!” деб жавоб берди Нажмиддин!
Укасининг бу жавобидан ажабланиб, унга булардан ортиқ яна ким мос бўлиши мумкинлигини сўради. Нажмиддин акасининг бу сўровига: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳа жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда, мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди.
Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: “Бунақасини қаердан ҳам топардинг?!” деди, эътиборсизлик билан. Нажмиддин эса: “Ким ниятини Аллоҳ учун холис қилса, Хақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!” деб жавоб берди...
Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидлардан бирида Шайх билан суҳбат қилиб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхни чақириб келдида, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб, қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин суҳбатни эшитиб турарди.
“Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?” деди Шайх қизга. Шунда оқила қиз: “Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлсада, менга мос эмас!” деди.
“Қанақасини хоҳлайсан?” дея ажабланиб сўради Шайх. Қиз эса: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳ жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса, хамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди!
Нажмиддин қулоқларига ишонмасди.
Субханаллох!
Ахир бу калималарнинг айнини унинг ўзи айтмаганмиди!?
Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?!
Ахир бу ўша орзунинг висоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасми!?
Ха, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз хам айнан шу орзу муҳаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди! Иккиси хам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган каҳрамон фарзандни орзу қиларди...
Ниятлар холис бўлганлигидан икки буюк ниятлар сохибларини Хақ таоло учраштирди...
Нажмиддин Аюб фурсатни бой бермай Шайхдан шу қизга уйланишини сўради ва қизга уйланди. Бу икки ният сохибларидан фарзанд дунёга келди. Униб улғайиб етук чавандоз бўлди! Қуддуси шарифни фатх қилди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди! Бу зот тарихнинг олтин сахифаларида фахр билан эсланадиган Салохиддин Айюбий эди!

Аллоҳ қанчалар қудратли зот! У биргина Ўзи учун қилинган эзгу ниятга оламда оламшумул ишлар қилишга қодир Зот! Шунчалар мехрибон Аллоҳ!
Эй оила остонасида турганлар! Эй ўзларига жуфт қидираётганлар! Сизлар хозироқ ниятларингизга қаранглар-чи?! Нима мақсадда, қандай ниятда жуфт изламоқдасизлар?
Юқоридаги саодат сохибларини нима орзуларига етиштирди? Албатта Аллоҳ учун қилинган яхши ният! Уларнинг ниятлари замирига эътибор берингда (!) унда мусулмонлар шарафи-шони, динларига беқиёс хизмат ётибди. Майли сиз қайсидир юртларни забт этмоқни ният қилманг. Сизлар хам: “Қўлимдан тутиб жаннатга етаклайдиган диёнатли покиза жуфт хоҳлайман. Ундан фарзандлар кўрсам. Уларни чиройли тарбия қилсак. Динига, ватанига, халқига буюк ишлар қиладиган фарзандлар бўлиб етишса, Аллоҳни таниса, хаққини адо қилса, охиратда бошимга тож кийдирадиган фарзандлар бўлса”, деб ният қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сабрнинг таъми аччиқ, аммо натижаси асалдан ҳам ширинроқдир».


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

РИВОЖЛАНИШГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР!

❌ ҲАРАКАТ ҚИЛИБ КЎРАМАН.

❌ ЎХШАМАСА КЕРАК.

❌ ҚИЛОЛМАЙМАН ДЕБ ЎЙЛАЙМАН.

❌ БИЛМАДИМ.

❌ЎЙЛАБ КЎРИШ КЕРАК.

❌ БИР НАРСА ДЕГАНИ ҚЎРҚАМАН.

❌ БИР НАРСА ДЕЙИШИМ ҚИЙИН.

❌ МЕНГА БОҒЛИҚ ЭМАС.

❌ ШУБҲАМ БОР...

❌ ҲОЗИР ЭМАС...

❌ЭРТАГА БАЖАРАМАН...

Сиз ку́проқ қайси биридасиз??? У́зингизни ҳозироқ назоратга олинг!!!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BOLALARIMNING YAKUNIY IMTIHONLARINI ISHLAB BERSA PULGA YOKI KURS ISHLARINI YOZIB BERSA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мақсад ўзгариши мумкин, бироқ йўлдан адашиш мумкин эмас.



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

“Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди”, дейдиганлар китоб дўконига кирмаганлар-да..

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ГЎШТЛИ ОВҚАТНИ БИР ФАҚИРГА БЕРИНГ

Мусулмонлар Халифаси Ҳазрат Умар (р.а.) қурғоқчилик бир йили туя сўйиб, мадинадаги фақир ва йўқсилларга тарқатишни буюрди.
Гўшни бўлиб тарқатдилар ва туянинг семиз еридан бир бўлак пишириб хизматчи орқали Халифа Ҳазрат Умар (р.а.)га овқат вақтида олиб келиб, дастурхонга қўйдилар.
Ҳазрат Умар (р.а.):
- Бу қандай овқат? Қаердан олиб келдинг буни? – деб сўради.
Хизматчи:
- Ҳазрат, буюрганингиз туя сўйилди, фақирларга тарқатилди. Бу сизнинг ҳиссангиз, - деди.
Ҳазрат Умарнинг ранги ўчди, оқариб кетди ва:
- Умардек Халифага бу уят эмасми? Туянинг яхши, семиз гўштини ўзи еб, ёмон, ориқ ерларини фақирларга бериш пасткашлик-ку. Тезда бу овқатни фарзандлари бор бирор фақирга олиб бориб бер. Бунданг сўнг бундай хунук иш қилма! Йўқсиллар бор экан, халифанинг гўшт ейиши раво эмас, - деди.
Хизматчи олган буйруққа бўйсиниб овқатни бир фақирга берди. Халифага ҳар сафаргидек бир оз зайтун ёғи ва қуруқ нон келтирди. Халифа шуни еди. Жаноби Ҳаққа шукр этди.

“Ҳикматлар хазинаси II” китобидан.
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Зикр – банда билан жаҳаннам орасида тўсиқдир».

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кибр шайтондандир!

БИР МУҲТАРАМ ЗОТ ДЕДИ...
- Инсон қусурлари ичида энг хавфлиси кибрдир. Кибр арзимас бўлиб кўринса-да, бироқ у хусусда мушоҳада қилганинг сари, зарари катталашиб, оқибати мудҳиш тус олиб бораверади. Кибр одамзотнинг мазмун-моҳиятига рахна солиб, уни разолат, жаҳолат, тошбағрлик, алал-оқибат шайтон салтанига етаклайди. Шайтон эса, кибрга берилгани боис, тавқи лаънатга учради ва кечирилмади...

“Фарзанднома” китобидан.
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Onaning qalbi bezovtalikdan yasalgan.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

1. Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

6. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис:
"Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

8. Садақани яширинча бермоқ. Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ. Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЙДА ИЙМОН МУҲИТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Байтини Аллоҳни зикр қилиш маконига айлантириш

Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ зикр
қилинадиган уй ва Аллоҳ зикр қилинмайдиган уйлар мисоли тирик билан
ўликдекдир”


Уйларимизни Аллоҳ зикр қилинадиган жойга айлантириш учун маълум бўлган бор имкониятни ишга солиш лозим; дилда айтиб бўлса ҳам, тил билан ҳам, намозда ҳам, Қуръон ўқиш, исломий мавзуларда суҳбат қуриш ва исломий китобларни ўқишни ҳам ишга солиш керак.
Бугунги кунда қанчадан қанча мусулмон уйлар ўлик ҳолатида, чунки уларда ҳадисда айтилганидек Аллоҳ зикр қилинмайди. У қандай уйларки уларда фақат мусиқа жўр бўлган шайтоний ашулалар, хиргойилар, ғийбатлар, миш-мишлар, иғволар эшитилади?
У қандай хонадонки у ерда бирга бўлиши ман қилинган эркагу аёллар аралашиб, номаҳрам қариндошу қўшниларни бир бирига кўз-кўз қилиниб, уйнинг ичи иллату гуноҳ билан тўлдирилса?

Бундай уйга фаришталар қандай кира олсин?
Аллоҳ хайрингизни берсин, уйларингизни барча кўринишдаги зикрлар билан жонлантиринг!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ?

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари зикр қилинганда.
– жума куни.
– мажлисдан тураётганда.
– азонга жавоб бераётганда, азондан кейин .
– иқоматга жавоб бераётганда.
– намознинг охирги ташаҳҳудида.
– жаноза намози иккинчи такбиридан кейин .
– Қуръони каримни хатм қилганда.
– дуодан олдин ва кейин.
– дарс бошлаганда, тугатаётганда.
– таҳоратдан сўнг .
– тонгда намозга турганда.
– намоздан кейин.
– уйига кираётганда.
– масжидга кириб-чиқаётганда .
– мўмин биродари билан кўришганда .
– масжид олдидан ўтаётганда .
– Сафо ва Марвада .
– лаббайка айтиб бўлганда.
– ҳажарул асвадни истилом (қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора) қилиб ўпганда.
– одамлар тўпланганда, тарқалганда.
– бозорга ёки бирор жойга борганда.
– кечаси уйқудан уйғонганда.
– ғам-ташвишга ботганда.
– ҳожатманд бўлганда.
– Аллоҳдан мағфират сўралганда.
– аҳамиятли ишни бошлашдан олдин.
– куннинг аввалида, охирида .
– унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда .
– қулоқ шанғиллаганда .

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Салавотлар👇

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Биласизми!

ВОҚЕА СУРАСИДА
жаннатий бандалар ва жаннат неъматлари таърифи

Воқеа сураси:
“24. (Бу) улар (дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
25. Улар у жойда беҳуда ва гуноҳ
(сўз)ни эшитмаслар,
26. фақат
(бир-бирларига айтадиган) “Салом-салом” сўзинигина (эшитурлар).
27. Ўнг томон эгалари – ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
28.
(Улар) тикансиз бўтазорларда,
29. тизилган бананзорларда,
30. ёйиқ соя
(ости)да,
31. оқизиб қўйилган сув
(бўйи)да,
32. кўплаб мева
(узра)ки,
33.
(улар) туганмас ва ман этилмасдир.
34. Шунингдек, (улар) баланд тўшалган кўрпачалар
(усти)дадирлар.
35. Биз уларни
(ҳур қизларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туғилмадилар).
36. Кейин уларни бокира қизлар қилдик.
37.
(Улар) жозибали ва тенгқурдирлар.
38.
(Улар) ўнг томон эгалари учундир” (Воқеа сураси, 24-38-оятлар).

“Ислом – кўрсатма, ҳидоят, раҳмат” китобидан.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Farzandning jismoniy tarbiyasi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ERIMDAN MAHRIMNI OLMAGANMAN 21 YILDAN BERI BIRGA YASHAYMIZ MAHRIMNI BERMOQCHIMASLAR…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Имтиҳон учун келдик бу дунёга аммо, ҳамма бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмоқда...



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ijtimoiy tarmoqlardan ilm-ma'rifat maqsadida foydalaning

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал