fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

РИВОЖЛАНИШГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР!

❌ ҲАРАКАТ ҚИЛИБ КЎРАМАН.

❌ ЎХШАМАСА КЕРАК.

❌ ҚИЛОЛМАЙМАН ДЕБ ЎЙЛАЙМАН.

❌ БИЛМАДИМ.

❌ЎЙЛАБ КЎРИШ КЕРАК.

❌ БИР НАРСА ДЕГАНИ ҚЎРҚАМАН.

❌ БИР НАРСА ДЕЙИШИМ ҚИЙИН.

❌ МЕНГА БОҒЛИҚ ЭМАС.

❌ ШУБҲАМ БОР...

❌ ҲОЗИР ЭМАС...

❌ЭРТАГА БАЖАРАМАН...

Сиз ку́проқ қайси биридасиз??? У́зингизни ҳозироқ назоратга олинг!!!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ДЎСТ

Кўп ҳолатнинг бўлдим шоҳиди,

Айб қидирган бўлди айбдор.

Кимнинг бўлса юраги тоза,

Ўзга айбни қидирмас зинҳор.

Дўст айбини бекитар доим,

Фазилатин мақтайди такрор,

Яхшилигин улуғ деб билмас,

Ўзингни ҳам асло тутмас хор.

Шундай дўстга дуч келсанг агар,

Қўлларингдан чиқарма зинҳор!

Маждуддин Хавофий.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Xorijga ketib u yerdan uzoq vaqt xabar boʻlmasa…

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SAVDO SOTIQ FIQHI HAQIDA O’ZBEK TILIDA KITOBLAR BORMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Каналга уланиш👇
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Камбағаллик жазо эмас, худди бойлик мукофот бўлмагани каби...


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

БИРОЗ ВАҚТ МЕНИНГ ОЛДИМДА ТУРДИ!

Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо унинг хотини вафот қилиб қолди. Олим хотинининг вафотидан қаттиқ қайғуга тушди. У уйини беркитиб олиб одамлардан ёлғизланиб олди. Зиёратига келган кишиларни киргани қўймади.
Бани Исроилда бир ақлли аёл бор эди. У ҳалиги олимнинг бошига тушган мусибатдан хабар топди. Уни кўрмоқчи бўлиб эшигига келди. Уни киргани қўйишмади. Шунда аёл деди:
- Менинг унда ишим бор. Шу ишим юзасидан фатво сўрашим керак. Қоғозга ёзиб беришим кифоя қилмайди. Юзма-юз гаплашишим шарт.
Эшикда турган киши уни киритмади. Аёл кетмасдан ўша ерда тураверди. Олим унинг кетмаганлигини билиб киришига рухсат берди. Аёл олимнинг ҳузурига кириб деди:
- Мен сизнинг ҳузурингизга бир масала юзасидан фатво сўраб келдим.
- Нима иш экан?
- Мен бир қўшнимдан омонатга либос олдим. У либос менинг ҳузуримда анча вақт турди. Кейин қўшним либосини сўраб одам юборди. Уни эгасига беришим керакми?
- Ҳа, берасиз!
- У менда анча вақт турди-ку!
- Шунинг учун ҳам тезроқ қайтаришингиз керак.
Шунда аёл олимга вафот қилган хотинини эслатиб деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Аллоҳ сизга омонат берган ва яна қайтариб олган нарсасига шунча маҳзун бўласизми? Аллоҳ унга сиздан кўра ҳақлироқ эди-ку!
Буни эшитган олим ўша заҳотиёқ туриб эшигини очди. Одамларга кириб фатво сўраб дарс олишлари учун рухсат берди!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Тамоман ишон!

Аллоҳ томон чўзилган қўлларинг ҳеч қуруқ қайтмайди.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғойиш учун ўқилади.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қани бой?
Қани камбағал?
Қани оқтанли?
Қани қоратанли?
Қани раҳбар?
Қани қул?

Ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммаси бир хил, Аллоҳнинг ҳузурида фарқ фақатгина тақво билан.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мазлум дуоси

Ибн Абид Дунё ўзининг "Дуоси ижобат бўлганлар" номли китобида айтади:
"Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ Маймуна бинт Ҳорис онамизнинг хоналарида тарбия топди. У обид, зоҳид, тақводор ва парҳезкор эди. Бир киши халифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурида уни ёмонлаб "Буср одамларни сизга ва салтанатингизга қарши даъват қилаяпти, одамларни сизга қарши қайраяпти", деди. Валид Бусрни олиб келиш учун одам юборди. Ҳалиги чақимчи ҳам унинг ҳузурида эди. Буср оёқ-қўли титраган ҳолатда келди. Чунки у Валиднинг ғазаби ёмонлигини билар эди. Буср халифанинг ҳузурига киргач, халифа унга ҳалиги чақимчининг гапини айтди. Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ қасам ичиб бундай қилмаганини айтди. Шунда Валид ҳалиги чақимчини гапиришга ундади. Чақимчи қасам ичиб Бусрдан халифага қарши гапирган гапларини эшитганини айтди.
Буср ибн Саъид бошини қуйи туширди. Сўнгра бошини кўтарди, қўлларини осмонга кўтариб дуо қилди:
"Аллоҳим! Кўриб турибсан, у мен айтмаган гапни айтди деб гувоҳлик бермоқда. Аллоҳим! Агар мен ростгўй бўлсам у ёлғон гапиргани учун унда қудратингни кўрсат!".
Буср дуосини тугатиши билан ҳалиги чақимчи ерга йиқилди. Типирчилаб-типирчилаб жони чиқди.

Мазлумлар дуосидан қўрқишимиз керак. Уларнинг дуоси хато кетмайдиган ўқдир. Зулм қилинган мазлумни заиф демаслигимиз керак. Заиф мурожаат қиладиган Аллоҳ қудратлидир.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Агар сизлар фақир бўлсангиз, (никоҳ туфайли) Ўз марҳамати билан бой қилади. (Нур, 32)

Никоҳ - бойлик учун сабаб, камбағаллик учун сабаб эмас.

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Имтиҳон учун келдик бу дунёга аммо, ҳамма бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмоқда...



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ijtimoiy tarmoqlardan ilm-ma'rifat maqsadida foydalaning

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ TIK TURIB TAHORAT QILISH JOIZMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сукут қилиб бирор марта хам, надомат қилмадим.
Лекин гапириб қўйиб, кўп бор афсусландим.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

• Баъзилар сени тақволи деб билишади;
• Баъзилар учун эса гуноҳкорсан;
• Баъзилар ахлоқли деб билса;
• Баъзилар соҳтакор деб билади.

Фақатгина сени ўзинг нафсинг ҳақида хабардорсан. Ва яна шундай сирлар ҳам бор-ки, у сен ва Аллоҳ ўртасида сирдир.

Шунинг учун сени мақтайдиганларни мақтовлари сени алдаб қўймасин.
Айблайдиганларни айбловлари эса сени маҳзун қилмасин.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сабр - фақатгина Аллоҳ эшитадиган бир дуодир.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИСТИХОРА ҚИЛГАНДА ўқиладиган дуо

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)

Имом Бухорий ривоятлари.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Til bilmasdan chet elga borish haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

OTAGA OQ BO’LGAN FARZAND OTASINI TIRIKLIK CHOG’IDA ROZI QILMAGAN LEKIN OTASI VAFOTIDAN SO’NG YAXSHILIKLAR QILISH…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИНСОННИНГ ТАҚДИРИ ҲАҚИДА

Ассалому алайкум! Инсоннинг ўз тақдирига таъсир кўрсатиши қай даражада тўғри? Инсон ҳаётида ҳар хил воқeалар содир бўлади. Баъзи инсонлар кимларнидир бу бўлган воқeаларда бутун умр айблаб ўтишади. Аслида эса бу нарса Аллоҳнинг иродаси, қазои қадари бўлади. Масалан, фарзандлар ота-оналарининг қаршилиги билан ўзлари хоҳламаган инсон билан бутун умрлик ҳаётларини боғлашади. Турмуш ўртоғидан норозиликлар пайдо бўлганда, кўнгил қўйган инсонидeк бўла олмагани учун бутун умр афсусланиб, нeга ўшанда қатъий туриб, ота-онамга қарши чиқмаган эканман дeб афсусда яшаётганлар ҳам кўп. Саволим шундан иборатки, Аллоҳнинг тақдири учун инсонларни айблаш тўғрими? Ҳаётимиздаги кўпгина воқeаларнинг содир бўлиши қайсидир маънода бизнинг танловларимизга боғлиқми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Айблаш тўғри эмас. Кечадан фақат ибрат олинади, эрта учун астойдил ҳаракат қилиниади, бугун учун муносиб ҳаёт кечирилади.
أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْتَجَّ آدَمُ وَمُوسَى، فَقَالَ لَهُ مُوسَى: أَنْتَ آدَمُ الَّذِي أَخْرَجَتْكَ خَطِيئَتُكَ مِنَ الْجَنَّةِ؟ فَقَالَ لَهُ آدَمُ: أَنْتَ مُوسَى الَّذِي اصْطَفَاكَ اللهُ بِرِسَالَاتِهِ وَبِكَلَامِهِ، ثُمَّ تَلُومُنِي عَلَى أَمْرٍ قُدِّرَ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ؟» فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى» مَرَّتَيْنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам билан Мусо ҳужжатлашиб қолишди. Мусо унга: «Хатоси жаннатдан чиқарган Одам сенмисан?» деди. Шунда Одам унга: Сен Аллоҳ Ўзининг рисолати ва каломи ила танлаб олган Мусомисан? Ҳали яратилмасимдан менга тақдир қилиб қўйилган иш учун мени маломат қиласан а!
Шундай қилиб, Одам Мусони ҳужжатда енгиб қўйди – дедилар.
Изоҳ:
Уламолар: «Бу учрашув Руҳлар оламида ёки Мусо алайҳиссаломнинг ҳаётларида юз берган бўлиши ҳам, қиёмат кунининг манзараларидан бири бўлиши ҳам мумкин», дейишади. Мусо алайҳиссалом қавмларидан кўп озор тортганлари таъсирида Одам алайҳиссаломни қилган хатолари учун койимоқчи бўлади. Шунда Одам алайҳиссалом мот бўлиб қолмасдан, у кишига муносиб жавоб қайтариш учун, юқоридаги гап билан вазиятдан чиқиб кетади. У киши бунда ҳаргиз ўз гуноҳларини тақдирдан тўнкашни назарда тутмаган. Ҳадисдаги «енгиб қўйди» жумласи ҳам шуни таъкидлайди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ IKKI YOSHLI FARZANDIM NAMOZ O’QIYOTGANIMDA JOYNAMOZGA KELIB OLADI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Болага « ёлғон гапирма...» деманг, «тўғрисини айт...» деб сўранг. Биринчисида айблаган, иккинчисида эса йўл кўрсатган бўласиз.

Виктор Ҳуго

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ JUMA NAMOZIDA IMOM ARABIY XUTBADA ADASHSA NAMOZGA KAROHIYATI YO’QMI…?


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишарди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:

- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?

Устоз деди:

- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.

Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.

Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўз ёшларини кўрганингда: «Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а», деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.

Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!

Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.

Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.

Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.

Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:

- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!

Шунда бемор йиғлаб туриб деди:

- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!


T.me/FotiahUz

Читать полностью…
Подписаться на канал