fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Eshitgan ilmiga amal qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ZAKOTNI KIM YEYISHI MUMKIN EMAS…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Oyatul-Kursiy haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бизда қалин пули берилади, шу маҳрми ё қизга ҳам нимадир бериш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Урфимизда қалин пулини қизнинг ота-онаси олади. Маҳр эса, қизнинг ўзига берилиши керак. Шу жиҳатдан қалин пули маҳр саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир..!




@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Фарзандларингизни ўз замонингизнинг таълимотига қараб эмас, туғилган замонларининг ҳақиқатларига кўра етиштиринг.

Али розияллоҳу анҳу

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир. Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди. Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар! Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади: «Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур»
(Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Jin nima?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мадинаи Мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларида 4 та эшик бўлиб, уларнинг ўз номлари бор.

1. Жанубий эшик -
Товба эшиги

2. Шимолий эшик -
Таҳажжуд эшиги

3. Шарқий эшик -
Фотима эшиги

4. Ғарбий эшик -
Набий эшиги ёки элчилар эшиги деб номланади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

​​​​КУНГAБОҚAР КИМГA БОҚAР?

Ҳеч кунгабоқарнинг ҳаракатланишини кузатганмисиз?

Кунгабоқар бошқа ўсимлик (гул)ларга ўхшамайди. У қуёшга қараб ҳаракатланади. Қуёш қайси томонда бўлса, ўша тарафга қарайди. Тонгда шарққа термулса; кундуз қуёш тикка келганида тепага; шомда қуёш ботар чоғ ғарбга томон йўналади.

Қуёш чиққанида очилиб-сочилиб яшнайди – ботганида маъюс тортиб ерга қараб қолади. Ўзининг шакли ҳам қуёшни эслатиб юборади…

Бошқа бирор ўсимликда бу хусусият кузатилмайди.

Мен кунгабоқарда мўминларнинг хусусиятларини кўраман. Мўмин инсон ҳам доим Aллоҳни эслайди, Унинг розилигини топишга интилади, У кўрсатган тўғри йўлдан юришга саъй харакат қилади, ўзи қаерда, қай аҳволда бўлмасин, кўнгли Роббисида бўлади!

Кунгабоқарнинг қуёши ботиши мумкин, мўминларни яратган Зот эса Aл-Ҳайй – абадий тирикдир, Уни ўлим маҳв этолмайди…

Қуёш ўз нурлари билан кунгабоқарни эркалатганидай, Aллоҳ ҳам инсонларни беҳисоб неъматлари билан сийлайди.

Қизиқиб кўрсам, кунгабоқарнинг меваси (пистаси) дан тортиб, танасигача истеъмол қилинар экан. Мевасидан ёғ олинади, танаси эса чорва моллари учун озиқа бўларкан.

Яхши инсонлар ҳам шундай – сўзи ҳам, амали ҳам, ҳатто, сукути ҳам бошқаларга наф келтиради…

Биргина ўсимликка қараб шунча ибратга арзирли хислатларни топса бўлар экан, агар инсон ўзини яхшироқ тадқиқ қилса, балки ибратлар махзанига етишар…

Ўзингизни ўрганинг, яхшилар, барча ҳикмат ичингизда!

© Гуландом Шарипова


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#КУН_ОЯТИ

ТАҚВОДОРЛАРНИНГ СИФАТИ

الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ۝
2-3. Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалар­дан нафақа қиладиганлардир.


Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган:
Биринчиси – «ғайбга иймон келтирадиган».
Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, жаннатига, дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир», – деган эканлар.
Имом Ҳоким Амр ибн Шуъайбдан ривоят қиладилар:
«Бир куни Набий алайҳиссалом саҳобаи киромларига:
– Сизнингча, кимнинг иймони ажойиб? – дедилар. Саҳобалар:
– Фаришталарники, – дейишди. У зот:
– Улар Роббларининг олдида туриб, иймон келтирмасалар, қандай бўлади? – дедилар. Саҳобалар:
– Пайғамбарларники, – дейишди. Набий алайҳиссалом:
– Уларга ваҳий тушиб туриб, иймонга келмасалар, қандай бўлади? – дедилар. Саҳобалар:
– Бизники, – дейишди. У зоти бобаракот:
– Мен ораларингизда туриб, иймон келтирмасаларингиз, қандай бўлади? – деб туриб, сўнгра ўзлари жавоб қилдилар:
– Мен учун халойиқнинг ичида иймони ажойиби сизлардан кейин саҳифалардаги Китобга иймон келтирган қавмлардир, – дедилар».
Ҳақиқатан, инсон ғайбга иймон келтириш билан ҳайвондан ажралиб туради. Чунки ҳис қилиш аъзолари ёрдамида уларга моддий таъсир этувчи нарсаларни идрок қилиш билан ишониш ҳайвонларда ҳам бор. Ғайбга иймон келтириш туфайли инсон ўзини ўраб турган ҳиссий дунёдан чексиз уфқли, кенг оламга чиқади.
Иккинчиси – «намозни тўкис адо этадиган».
Улар Аллоҳга ибодат қиладилар. Бандага қул бўлишдан озод бўлиб, бандаларнинг Парвардигорига қул бўладилар. Намоз орқали банда Аллоҳ таолога боғланади. Шунингдек, бошқа улкан яхшиликларга эришади.
Учинчиси – «Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалар­дан нафақа қиладиган».
Тақводор мўмин-мусулмон одамнинг эътиқодига кўра, унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқдир, ўзи яратган нарса эмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол, муҳтож биродарларига садақа қилади.
«Садақа» сўзининг тасдиқ маъноси бор, мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни яхшилик қилиш маъносининг тасдиғи бор.
«Нафақа» эса умумий сўз бўлиб, «закот», «хайр-эҳсон», «садақа» каби маъноларни англатади.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талабалар имтиҳон вақтигача ўзаро бир-бирларига ёрдам қилишлари жоиз. Лекин имтиҳон пайтида ўзганинг ўрнига жавоб бериш шариатимизга кўра ножоиз ҳисобланади. Зеро, бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.

Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Табассум ҳам садақадир

Туфайлий овқатланаётган одамлар олдига кириб борибди ва: “Нима еяпсизлар?” деб сўрабди. Улар туфайлийнинг келганини ёқтирмай: “Заҳар еяпмиз!” деб жавоб беришибди. Туфайлий қўлини таомга чўзиб, татиб кўрибди ва: “Сиз ўлсангиз, менга ҳам яшашнинг қизиғи йўқ!” дебди.

Оиз Қарнийнинг "Табассум қил" китобидан.
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Инсон - бир томчи қон ва минг ташвиш.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ IKKI YOSHLI FARZANDIM NAMOZ O’QIYOTGANIMDA JOYNAMOZGA KELIB OLADI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

-Аллоҳни кўрдингми?
-Ха, жуда ҳам кўп.
-Қачон?
-Хатойимни беркитганида, ризқ берганида, мени асраганида...

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Гўзал феъл-атвор, бошқа одамдан айб қидирмаслик, ножўя ҳаракат қилаётганни тўғри йўлга бошлаш, айбига иқрор бўлганнинг узрини қабул қилиш, бошқалар машаққатини зиммага олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ юзли ва ширин сўзли бўлиш, муҳтожлар ҳожатини чиқариш, мулойим ва тавозеъли бўлиш...

Ҳусайн Воиз Кошифий

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Jin kirishi haqiqatmi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN TORT PISHIRAMAN ZAKAZGA TORTGA ZAKLAD OLINSA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАФС

Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.

Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!

Жалолиддин Румий.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ ERKAK KISHI TALOQ QILAMAN DEDIMI TALOQSAN DEDIMI ESLOMASA YILLAR…?


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

САФАРДА 3 КУН БЎЛСА НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бухоро вилоятиданман. Самарқандда ўқийман, ҳафтада 3 кун ўқийман, душанбадан чоршанбагача. Ҳар ҳафта уйдан қатнаяпман. Йўлда келаётганимда намозларимни қаср қилиб ўқийман. Бир китобда ўқиб қолдим мусофир одам борган жойида 7 кундан 10 кунгача турса, ўша ерда ҳам намозини қаср қилади. Aгар ундан кўпроқ вақт турмоқчи бўлса намозларини ўз ҳолича ўқийверади. Ҳозир мен Самарқандда 3 кун туриб яна уйимга кетаман шу уч кунда ҳам намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри ўқигансиз. Сиз Самарқандга уч кунга келганингиз учун қаср ўқийсиз. Инсон сафар масофасига ўн беш кундан кам муддатга борса, қаср ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Абдулбосит қори Қобилов

«Каҳф» сураси

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Илм талаб қилиш қийин. Уни ёдлаш унданда қийин. Унга амал қилиш янада қийин. Амалда иҳлос эса энг қийини!

Имом Заҳабий; Кабаир:146

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Qanday qilib xulqi gʻozal inson boʻlish mumkin?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BOLAM 7 OYLIK NAMOZ KIYMIMNI SHIMIMNI SO’LAK TEKGAN KIYMIMDA NAMOZ O’QISAM BO’LADIMI…?


T.me/FotiahUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яхши кўраман дейиш бошқа, эрталаб иссиқ кўрпа ўрнига жойнамозни танлаш бошқа...

T.me/FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал