fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

Ҳақиқий муҳтож

Бир киши мардикор бозорига борди. Машинадан тушиши билан атрофини иш қидириб юрганлар ўраб олишди.

— Ҳожатхонани кўчиргандик. Бир уюм нажас бор. Челаклаб ташиш керак. Ким боради?

— Эее..

Ҳамма ўгирилиб кета бошлади. Бирор киши бу ишни қилишни хоҳламади.

Иккинчи кун яна борди. Яна ўша аҳвол…

— Ёғ- э, бунақа иш қилмаймиз. Юклаб тушуриш, ташиш бўлса эди, бошқа гап. Ундан кўра кунни шу ерда кечлаймиз,- дейишди.

Учинчи куни бир йигит рўпара келди:

— Майли ака. Ҳар қандай ишга розиман. Пулга жуда муҳтожман. Аёлим рўза тутган, уйда эса егани нон йўқ!

— Ука — деди ҳалиги одам, — Мана бу 500 минг сизга. Ҳеч қанақа иш йўқ. Закот беришга ҳақиқий муҳтожни қидирдим…

Бу гапдан қотиб қолган йигитнинг кўзлари ёшга тўлди…

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

YO ROSULULLOH!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN BIR KISHIDAN MAXSULOT OLISHGA KELISHGAN EDIM MAXSULOTINI SO’RADIM BUZILMAGANMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мишари Рошид ал Афасий
«Каҳф» сураси

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Internetdan notoʻgʻri foydalanishning oqibatlari

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Дуо

Азон янграмоқда.
Намоз вақти кирди.
Бошлиғи билан кетаётган хайдовчи, бошлиғидан, масжидга кириб, намозини ўқиб чиқиш учун изн истайди.

Бошлиқ, хуш қаршиламаса ҳам изн беради. Хайдовчи масжидга кириб намозини ўқир, машинада қолган бошлиғи уни кутишни бошлайди.

Жамоат намозини битириб чиқади. Фақат унинг хайдовчиси чиқмас эди. Бундан асаби бузилган бошлиғи, машинадан тушиб, масжид ховлисига киради. Масжид деразасидан ичкарига қарайди.

Хайдовчи қўлларини дуога очиб дуо қиларди.
Бундан жахли чиққан бошлиқ, деразасини тақиллатиб;

- Хамма чиқиб кетди. Сен нега чиқмаяпсан? Тезроқ чиқмайсанми? - дейди.

Хайдовчи бошини буриб бир ибратли жавоб беради:
-- Қўйиб юбормаяпдику, чиқиб кетсам?

-- Ким қўйиб юбормаяпди?

-- Сизни ичкарига қўйиб юбормаган Зот қўйиб юбормаяпди.

Тараддуд ичида қолган бошлиқ, дераза олдидан узоқлашар, бориб таҳоратини олиб келар ва ичкарига киради.

- Ана қара, мени хам ичкарига қўйиб юборди, - дейди бошлиқ.

- Албатта, қўйиб юборади. Анча вақтдан бери қилинаётган дуолар бекорга кетадими? Сизнинг ташқарида қолишингизга кўнглим ҳеч рози бўлмади. Кўзда ёшим билан ичкарига киришингизни Роббимга дуолар қилдим. Шукурлар бўлсин, дуом қабул бўлди - дейди кўзидаги ёшлари билан хайдовчи.
Биродарингиз хаққига дуоларда эринманг азизлар!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...

• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...

• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.

• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...

• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...


У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.

Доктор Салоҳуддин Кафтору.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ҳадис

Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир йўловчи битта шайтон, икки йўловчи икки шайтон, учтаси эса ҳақиқий йўловчидир», дедилар.

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоятлари.

Бу
ҳадисдан сафарда бир ва икки киши бўлса, шайтоннинг ёмонлигидан омон бўлмасликлари мумкинлиги, агар уч ва ундан кўп бўлса, ҳақиқий йўловчи бўлиб, шайтоннинг ёмонлигидан, иншоаллоҳ, омонда бўлишлари тушунилади. Валлоҳи аълам.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

AKAM 1X BET O’YNIGA MUKKASIDAN KETGAN DADAM HALI O’ZIGA KELADI DEB INDAMAYDILAR AKAM BA’ZIDA MENDAN O’YNIGA PUL…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Роббим билан сухбат!

Қаерга қочай бу фитнали дунёдан дедим:?
📖«Бас фақат Аллоҳгагина қочинг »деди
(51)Зарият-50

Жуда ёлғизман дедим:
📖"Мен сенга жуда яқинман" деди
(2)Бақаро-186

Мени кечирасанми дедим:
📖«Аллоҳдан бошқа гунохларни кечиргувчи йўқдир »деди
(3)Оли Имрон-135

Қалбим оғриябди нима қилай дедим:
📖«Ва Роббинг учун сабр қил!» деди.
(74)Мудассир-7

📖« Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.»деди
(73)Музаммил-10

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Qush uchirish, choʻplar bilan fol ochish gunoh

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мўмин кишининг белгиси тўрттадир:

1) қалбини кибр ва адоватдан сақлаш;
2) тилини ёлғон ва ғийбатдан тийиш;
3) амалини риёдан асраш;
4) ўзини ҳаром ва шубҳадан узоқ тутиш.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Insonda islomiy odob yuzaki bo'lsa...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЁШ БОЛАНИ ЮЗИГА ҚОРА КУЯ СУРТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Янги туғулган чақалоқ пешонасига қора куя суртиб қўйишга Динимизда қандай қаралади: шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ёш болани юзига қора суртиб қўйишга буюрилмаган. Бу иш динимизда йўқ.

Тўғри, кўз тегиши бор нарса. Бир нечта ҳадиси шарифларда бу ҳақда очиқ айтилган. Саҳобалардан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бир кўркам болани кўриб: "Бу боланинг юзига қора ранг суртиб қўйинглар, кўз тегиб қолмасин тағин", деган маъносида гапирган эканлар. Лекин ҳазрати Усмоннинг бу гаплари "Динимизда ҳар бир туғилган ёш боланинг юзига қора суртилиши керак", деган маънода эмас, балки тавсия маъносида айтилган.

Шунинг учун ҳар бир туғилган чақалоқнинг юзига қора куя каби нарсаларни суртишга одатланиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Абу Бакр розияллоҳу анҳу кўп йиғлайдиган инсон эдилар. Қуръон ўқиганида йиғидан ўзини тўхтатиб тура олмасдилар».

Бухорий ривояти

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

-Kimni sevasan deyishdi
99 ta ismdan qay birini aytishni o‘ylab qoldim.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НЕГА ЙИҒЛАЯПСАН?

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя бинт Ҳуяйй онамиз розиёллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида Сафийя онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нега йиғлаяпсан?
Онамиз жавоб бердилар:
- Ҳафса мени "яҳудийнинг қизи" деб ҳақоратлади!
Набий алайҳис салом дедилар:
- Сен пайғамбарнинг қизисан, амакинг ҳам пайғамбар, эринг ҳам пайғамбар! Ҳафса нимаси билан сенга фахрлана олади?!
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса онамиз розиёллоҳу анҳонинг олдиларига бориб: "Эй Ҳафса! Аллоҳдан қўрқ!", дедилар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MENING BIR DO’STIM BOR U JUDA KO’P GUNOH ISHLAR QILYAPTI LEKIN O’ZI NIMA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳузун, умидсизлик ва дард сенга ҳужум қилганида, Роббингга сажда қил!

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Folbinga ishongan kofir boʻladi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗИ БУЗИЛМАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз асносида имомнинг микрофони яхши ишламай қолди. Шунда биринчи сафда турган ходим (микрофон созловчи) олдида турган асбобга тегиниб микрофонни созлаб қўйди. Шунда унинг намози бузилмадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз асносида "амали касир (кўп иш)" қилиш билан намоз бузилади. "Амали касир" нинг таърифида фуқаҳоларнинг бир неча таърифлари бўлиб, улардан энг "рожиҳ" и, яъни устуни ташқаридан қараган одам намозхонни ҳаракати кўплигидан уни намоз ўқимаяпти деган фикрга борса, шунда намозхонни намози бузилади дейилади. Саволдаги "ходим"нинг намози бузилган ёки бузилмаганлигини мана шу ўлчов орқали аниқлаштирилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Сукут қилиб бирор марта хам, надомат қилмадим.
Лекин гапириб қўйиб, кўп бор афсусландим.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Таъсирли гаплар экан!
Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.

Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.

Каналга уланиш учун
👇
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МЕНИНГ ЎРНИМДАН ЖАВОБ ҚИЛ!

Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу масжидда Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳунинг шеър ўқиётганини эшитиб қолдилар. Умар розиёллоҳу анҳу Ҳассон розиёллоҳу анҳуга танбиҳ бердилар. Аслида Умар розиёллоҳу анҳу шеърни ҳаром демоқчи ёки шоирларнинг қадрини ерга урмоқчи эмас эдилар. Чунки у зотнинг ўзлари: “Тилингиз(қоидалари)ни Роббингизнинг китобидан ва қадимий шеърларингиздан олинглар!”, деган эдилар. Ҳассон розиёллоҳу анҳуни қайтарганларига сабаб фақатгина масжиднинг эъзози учун эди. Умар розиёллоҳу анҳу масжидда фақат қуръон ва ҳадис зикр қилинади деб эътиқод қилар эдилар. Шунда Ҳассон розиёллоҳу анҳу:
-Эй мўъминлар амири! Мен масжидда сиздан афзалроқ инсон бўлганида ҳам шеър ўқиганман!-деди.
Сўнгра Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳуга қараб:
-Эй Абу Ҳурайра! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг менга: “Эй Ҳассон! Менинг ўрнимдан уларга(мушрикларга) жавоб қил! Эй Аллоҳим! Ҳассонни Руҳул Қудс билан қувватлагин!", деганларини эшитмаганмисан?!-деди.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу деди:
-Ҳа, эшитганман!
Буни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу индамасдан уларни ташлаб кетиб юбордилар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

QUR’ONNI O’QISH QOLDI UNI TA’MMUL QILISH QOLDI XOLOS…!


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Энг ёмони «Ана ҳамма қиляптику» деган нафсинг, кун келиб бир «ўзи» жавоб беришидир...

Меҳмет Йилдиз

/channel/FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал