fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга (ибратли ҳикоя)

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.
Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.

Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.
«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»
Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз — жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».
Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.

Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!

Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».
Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!

Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.
Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани — подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.
Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.
Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.

Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди…

↗️ Дўстларга улашишни ҳам унутманг!


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин,
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур,
Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.

~Абдурахмон Жомий

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN TURIZIM SOHASIDA ISHLAYMAN TURISTLARNI CHET ELGA YUBORISH…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Оғриқ ҳис қилаётган бўлсанг, жонлисан. Бошқаларнинг оғриқларини ҳис қилаётган бўлсанг, инсонсан.

Толстой

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Namozni qoim qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

IKKITA FARZANDIM BILAN BIRINCHI OILAMDAN AJRASHDIM HOZIRDA BESH YILDAN BERI OILALIMAN O’NG YILDA BOLALAR…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ёдингизда бўлсин, "Ўқи" деб буюрган Зот, бир кун албатта «Ўқидингми?» деб ҳисоб сўрайди!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTACHILIK BILAN SHUG’ULLANAMAN GOHIDA UY EGALARI BILAN ISH HAQQINI KELISHMASDAN ISHLAYMIZ…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ TUNNING XOHLAGAN PAYTIDA BESH VAQT NAMOZDAN TASHQARI RUHAN TUSHKUNLIK…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МЎМИН ҲИММАТИ...

"Ҳиммати - дунё, амали - хатолар бўлган кимса ҳолига вой бўлсин.
Эртага не қилар экан?
Экканингиз миқдорида ҳосил йиғиб оласиз".

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.)

☝️Бор ҳиммати мол дунё тўплаш бўлиб, куну - тун хатолар денгизига шўнғиб ётган кимса ҳоли жудаям ёмон.

☝️Тўсатдан ўлим келса, тавбасиз, хайр эҳсонсиз ва садақаларсиз вафот қилиб, охиратдаги аҳволи ўта ёмон бўлади.

☝️Дунёга дунё топиш учун эмас, охиратни обод қиладиган эзгу амаллар қилишга келтирилганмиз.

☝️Нени эксак, ўшани ўрамиз.

☝️Яхши амаллар қилганнинг ҳам, ёмон амаллар қилганнинг ҳам умри ўтаётгани аниқ.

☝️Ҳиммат - охиратдир!

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Yolg‘on to‘qish iymonsizlarning ishi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

✅Сабр қилсанг муваффақиятга эришасан.
✅Сабр сенинг қуролингдир.
✅Сабр сенсан.
✅Сабр сенинг жаннатинг.
✅Сабр ҳасратингдир, сабр мақсадинг. Шундай экан, сабр билан оёққа тур, қизим!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қаср қилиб ўқиш нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафарда тўрт ракатли фарз намозларини икки ракат қилиб ўқишни "қаср қилиш (қисқартириш)" дейилади.
Шариатимизда мусофир киши тўрт ракатли фарз намозларини мусофирлик муддати давомида икки ракат қилиб ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Энг кучли инсон - дунёни ташлаб намозга кета олган инсондир.

↗️ Дўстларга улашишни ҳам унутманг!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЯНГИ ЖУМОДУС СОНИЙ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌒
Бугун ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 14 декабрь пайшанба куни.

🤲
Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир.
(Имом Термизий ривояти)

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ДУО
Қалб кўзининг очилиши, тоат ва амал талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم افتح لي مسامع قلبي لذكرك وارزقني طاعتك و طاعة رسولك و عملك بكتابك.

Ўқилиши:
Алло˜ҳуммафтаҳлий маса˜миъа қолбий лизикрик, варзуқний то˜ъатака ва то˜ъата росу˜лик ва ъамалан бикита˜бик.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг зикринг учун қалбим қулоқларини очгин ва Сенга бўйсуниш, расулингга бўйсуниш ва китобингга амал қилишни менга ризқ қилиб бер.

Мажмаъуз завоид 10 ж. 182 – бет. Тобароний Муъжамул авсат 2 ж. 72 – бет. 1286 – р, 5 ж. 289 – бет. 5341 – рақам ривояти.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Яхши кўраман дейиш бошқа, эрталаб иссиқ кўрпа ўрнига жойнамозни танлаш бошқа...

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ТАВАККУЛ

"Сўфий"ларнинг баъзилари таваккул деганда сабаблардан бутунлай узилишни тушунишади. Бу жаҳолат ва илмсизликдир.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғорга кирган эдилар, табиб билан маслаҳат қилган эдилар, урушда совут кияр эдилар, хандақ қазиган эдилар, Маккага Мутъим ибн Адийнинг ҳимояси остида кирган эдилар, ўша пайтда Мутъим кофир эди. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам Саъд розиёллоҳу анҳуга "меросхўрларингни фақир ва бировлардан тиланиб юрадиган ҳолда қолдирганингдан кўра уларни бой қилиб қолдирганинг сен учун яхшироқдир" , деган эдилар.
------------------
Булар ҳаммаси сабаблар билан муомаладир. Аллоҳ дунёни сабабият қонуни асосида яратди. Сабаблар билан муомала қилиш Аллоҳга нисбатан одобдир. Сабаблардан воз кечиш эса Унга нисбатан одобсизликдир!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳамма ёлғондан нафратланади ва ёлғон гапиради.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҒУСЛ ВА ТАҲОРАТДА ЛИНЗАНИ ЕЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Кўзга линза қўйилса ғусл ва таҳорат қилгунча линзани ечиб қўйиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ва ғуслда юзни ювиш фарз ҳисобланади. Кўз ҳам юзда жойлашгани учун кўз атрофи ва қовоқлар ҳам ювилиши керак. Кўз ичини ювиш шарт қилинмаган. Шунинг учун линза қўйган одам таҳорат ва ғуслда уни олиб қўйиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Биродарлар билан учрашиш маҳзунликларни кетказади”.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲИММАТ

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ бозорда кетаётган эди. Кўзи анжир сотаётган кишига тушди. Анжир егиси келди. Аммо пули йўқ эди. Шунда анжир сотувчи кишига оёқ кийимини ечиб бериб шунинг эвазига анжир беришини сўради. Анжир сотувчи киши бермади. Молик йўлда давом этди. Буни кўрган кишилар "ахир бу киши Молик ибн Динор эди" дейишди. Сотувчи дарҳол ўзининг ғуломига бир товоқ анжир бериб: " Буни Молик ибн Динорга бера олсанг озодсан" , деди. Ғулом Молик ибн Динорнинг ортидан етиб бориб анжирни тутқазиб деди: "Буни мендан қабул қилинг. Шунда мен озод бўламан", деди. Молик: "Тўғри, сен озод бўласан, мен эса азобланаман", деди.
Ғулом кўп илтимос қилди, аммо Молик анжирни олмади ва деди:
"Мен динимни анжир эвазига сотмайман ва қиёматгача анжир емайман".

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Замондан айб топамиз.
Агар замон гапираолсайди барчамиз уялардик.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЎЗИНИ ЭРИГА ҚАЙТА НИКОҲЛАНИШ УЧУН ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзининг эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...

Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб:
- Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз? - дебди. Онаси унга жавобан:
- Ўғлим, сенинг охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим, - дебди.

P.S.: Ҳаммага охират имтиҳонидан аъло ўтиш насиб этсин!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ажабланганларим

Учта банкротлик бор:
1. Ов ити. У овнинг ортидан тилини осилтириб югурадида охири овни келтириб эгасига беради.
2. Бахил. У бутун умр мол жамлаб охири уни бошқаларга ташлаб кетади. Бошқалар унинг молини ейишади. У эса ҳисобини беради.
3. Ғийбатчи. У барча йиққан ҳасанотларини бошқаларга беради. Ҳасаноти тугаса уларнинг гуноҳларидан олади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ilmi bo‘lsayu unga amal qilmasa

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал