fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

AYOL KISHINING ERI ICHKILIKBOZ BO’LSA QIMOR O’YNASA UYDAGI NARSALARNI SOTSA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИБОДАТ ЛАЗЗАТИ

Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аллоҳ таолога эллик йил ибодат қилдим. Учта нарсани тарк қилмагунимча ибодат лаззатини ҳис қила олмадим:
1. Ҳақни гапиришга қодир бўлишим учун инсонларнинг розилигини топишни тарк қилдим.
2. Солиҳ инсонлар суҳбатини топишим учун фосиқлар суҳбатини тарк қилдим.
3. Охират ҳаловатини топиш учун дунё ҳаловатини тарк қилдим".

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Илм

Имом Кисоий ҳикоя қилади:
“Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл: “Ўғилчам борақолгин, бўлмаса мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юраверасан”, дея менга ишора қилди.
Шунда мен ўзимга-ўзим дедим: “Қара, сени билимсизлик ва жаҳолатга мисол сифатида, зарбулмасал кўрсатиляпсан!”.

Кейин бўлса, Кисоий қўйларини бозорга олиб чиқиб сотдида, илм талабида сафарга чиқиб кетди. Ўша вақтда ёши қирқда эди.
Шоир қандай тўғри айтган:
Илмда ютуққа эришган у билан ҳамиша яшашда давом этади,
Инсонлар вафот этсаларда, илм аҳли ҳаёт бўлаверадилар.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Faxsh gaplarni gapirish harom

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Шу уч нарса Аллоҳнинг қаттиқ ғазабини келтиради: вақтни беҳуда ўтказиш; инсонларнинг устидан кулиш, ғийбат қилиш.

Сирри Сақатий қ.с.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ PAYG’AMBARIMIZ ‘’ M.S.A.V ,, OCHLIKDAN MUBORAK QORINLARIGA TOSH BOG’LAB YURGAN EKANLAR…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КАҲФ сураси Идрис Абкар қироати


👇🏻
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бир дарвешга:
— Хайрли жумалар, — дейишибди. У эса:
— Жума шундоқ ҳам хайрли, — дебди. Кейин:
— Жума муборак бўлсин, — дейишибди. У эса :
— Жума шундоқ ҳам муборак кун, — дебди.
— Унда нима дейлик? Сиз айтинг, — дейишибди. Сўнгра у:
"Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!" денг, — деган экан.

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ko‘p gapirish haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Банданинг тоати кўпайиши билан Аллоҳ таолони билиш даражаси ҳам шунга қараб ошиб боради. Тоат камайса маърифатуллоҳ ҳам камаяди. Зоҳир ботиннинг ойнасидир.

Ибн Ҳожар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Faxsh gaplarni gapirish harom

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Улғайиш менга ёқмайди.
Онам қарияпти...

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЛАМОЛАР АХЛОҚИ

Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий айтади:
Тақиййуддин ибн Дақиқил Ийд қирқ йил ухламади. Фақат бомдодни ўқиб бўлгач, қуёшни чиқариб чоштгоҳгача бироз ёнбошлар эди.
————————————————————————
Бу зот "уламолар султони" Изз ибн Абдуссаломнинг шогирдидир. "Уламолар султони" деган лақабни Изз ибн Абдуссаломга ана шу зот берган.
Буларнинг кимлигини ва қай даражада буюклигини билмоқчи бўлсак уч кунгина ухламасак кифоя, дарров англаймиз.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي وَعَافِنِي فِي بَصَرِي وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Аллоҳумма ъаафиний фий жасадий, ва ъаафиний фий басорий, важъалҳул ваариса минний, лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм, субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм, валҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МИЛК ҚОНАСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Милк сал қонаса ҳам таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Милк қонаганда киши туфугига қарайди: туфукда қон кам бўлса, яъни туфукдаги оқлик қизилликдан кўп бўлса, таҳорат синмайди. Агар туфукда қон кўп бўлса, яъни ундаги қизиллик оқликдан кўп бўлса ёки тенг бўлса, таҳорат синади ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

INSON TANA HARORATI KO’TARILGANDA TANANI SPIRT BILAN ARTSA KEYIN NAMOZ O’QISA BO’LADIMI?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ибодатда сукунат

Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар:
- “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос” – дегaн эканлар.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Qoʻlida qalam va qogʻozi boʻlmagan tolib tolib emas!


💬 Xabarni tolibi ilm yaqinlaringiz bilan boʻlishing!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар «ўзингиз истаган нарсага келинглар» деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб дунё осмони баробар бўлиб турадилар.
Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам: «Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.
«Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.
«Улар мени кўрганларми?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.
«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар Сени кўрганларида яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттироқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбиҳ айтардилар», дейдилар.
«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.
«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Эй, Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттироқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.
«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.
«Дўзахдан», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттироқ қўрқардилар», дейдилар.
«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.
Шунда фаришталардан бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди. «Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон ўз аҳлини дунёда ҳам, охиратда ҳам ташлаб қўймайди. Банда дунёни тарк этиб, кафанга ўралганда ва қабрга қўйилганда Қуръон унга шафоатчи бўлади».

Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#жума

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мусулмон инсоннинг қарзга бўлган муносабати қандай бўлиши керак?

1. қарз нафснинг турли хоҳиш истакларини қондириш учун эмас, балки ҳақиқатда эхтиёж бор нарсаларга олиниши керак;
2. фақат қайтаришга кўз етган миқдорда қарз олиш керак, керагидан ортиқ қарз бу оғир юкдан бошқа нарса эмас;
3. албатта, фақат фоизсиз қарз олиш мумкин;
4. имкон бўлса (қарз берувчи билан олдиндан келишмаган ҳолда) қарзни “чиройли” адо этиш керак;
6. келишилган вақтни кутиб ўтирмасдан (имкон бўлса албатта) олинган қарзни вахлироқ қайтаришга ҳаракат қилиш керак;
7. Олинган қарзни келишилган муддатда ёки ундан олдин қайтариш имконияти беришини сўраб Аллоҳга дуо қилиш керак.

Энг асосийси – агар ният олинган қарзни тезроқ қайтариш бўлса ва шунга ҳаракат қилинса, Аллоҳ бундай қарздорга мадад беради ва Ўз фазли ва марҳамати билан қарзини узишга муваффақ қилади. Валлоҳу аълам.

🔗T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

To‘rtliklarga boqing!

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ER UCH TALOQ QILIB YUBORAMAN DEGAN BO’LSA AYOL TALOQSAN DEGANSIZ DESA GUVOH…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

“Саҳиҳул Бухорий” баъзи инсонлар тасаввур қилганларидек, Имом Бухорийнинг сўзлари эмас балки, у зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан саҳиҳ билиб жамлаганидир. Энди кимки ундаги бир жумлани танқид қилар экан, албатта у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини танқид қилган бўлади. Имом Бухорий сиқа(ишончли) нақл этувчидир, етказувчидир. Имом Бухорийнинг ишончли эканига барча у зотни таниганлар жам бўлиб келишишган. Бирон кимса у кишининг ростгўйлиги ва ҳифзига шубҳа қилмаган, бу хусусда баҳслашмаган.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Деду
———
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

BARCHA INSON GUNOH QILMASDAN TAQVODOR BO’LIB YASHASHI MUMKINMI…?

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал