fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

TISH KOVAGIDA BUG’DOYDEK OVQAT QOLIB KETIB TAHORAT YOKI G’USUL QILSA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ҳидоят_таваллуди

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар*ни зиёрат қилар, уларнинг болаларига салом бериб, уларнинг бошларини силар ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилар эдилар".

📚Имом Насоий ривоят қилган.

* Ансорлар — Мадинаи Мунавваралик саҳобалар.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USTOZ BIR RIVOYAT ESHTDIM…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳар етти кунда хатм қилган Қуръон ҳофизи

Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди: «Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва тазарруотлардан иборат вирдларни ўқиб юришади. Мен бўлсам, фақатгина намозлардан кейин махфий ўқиладиган вирдларнигина ўқийман. Шунга ижозат беришингизни сўрайман.

Имом Муҳаммад: «Эй Умар, сенинг вирдинг Қуръондир» дедилар. Сўнгра у зотни қўлини ўпиб, улкан ҳадя — Мусҳафи шарифни кўтариб чиқди. Ушбу ҳолат ҳақида шайхига ҳикоя қилиб дейди: «Аллоҳнинг фазли ила уни ҳифз қилиб, ёд олишда давом этдим. Саййидим совға қилган Мусҳафимдан асло ажралмадим. Уни ҳар етти кунда хатм қилиш учун кундалик қироатида давомий бўлдим.

Шайхимиз саййидим Аҳмад Рийфийдан эшитгандим: «Албатта баъзи кибор авлиёлар Қуръон қироатида Фотиҳадан бошлаб Моида сурасигача, кейин Юнус сурасигача, кейин давом этиб Исро сурасигача, ундан кейин Шуаро сурасигача, кейин эса Соффатгача, сўнгра Қоф сурасигача, ундан кейин эса охиригача ўқиш услубида ўқишда бардавом бўлишган экан. Мен ҳам мусҳафи шарифни ушбу услубда тиловат қилиб, хатм қиламан» деди.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қадарим мен учун нималар яшириб қўйганини билмайман. Лекин яхши гумон ила у томон қадам ташлайман.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

NIKOH O’QILAYOTGAN YIGIT VA QIZ G’USULLI HOLATDA BO’LISHI…?



@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SAVDO BILAN SHUG’ULLANMOQCHI BO’LIB DO’KON OCHMOQCHI EDIK BA’ZI BIR MAXSULOTLAR…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

GUNOHDAN TIYILISH YAXSHILIKDA SOBIT BOLISH UCHUN IRODAMNI MUSTAHKAM QILISHIM KERAK BUNING UCHUN NIMA QILISHIM KERAK…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Каҳф сура Мохир Муайқилий қироати


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Doʻzaxga olib boruvchi ikki narsa

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#sotuvda

Shayx hazratlarining qalamlariga mansub kitoblar sotuvda

📨 Buyurtma uchun: @hilol_reception

☎️ +998712175999

📍 Manzillarimiz

@hilolnashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

SAVOBLARIMIZNI YO’Q BO’LIB KETISHIGA SABAB BO’LUVCHI GUNOH…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар

Юнус сураси 92 оят

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Birovning munosabati va shariat orasidagi farq

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

♻️
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мўминнинг умиди ва нажоти

Юнус алайҳиссалом балиқ қорнидаги зулматда туриб дуо қилдилар. Дуонинг ижобати ҳақида Аллоҳ таоло:
«Бас, унга (дуосини)ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз».
Анбиё сураси, 88-оят.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ASAL ARI BOQAIMIZ ASAL OLGANDA 10 KG ASALDAN QANCHA USHR QILIB BERISH…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳеч нарса

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган хеч вақо йўқлигини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрабдилар.
- Хеч нарса қолмадими.
- Йўқ.
- Огизга оладиган хеч вақо йўқми .
- Йўқ.
- Хеч нарса – я ?
- Хеч нарса.
- Ростданми ?
Мавлоно шодликларидан гул-гул ёниб қўлларини дуога очдилар. Аллохим санга хамдлар бўлсинки уйим Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг уйларига ўхшабди.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Yoshlikda o‘qish kerak

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Баъзи уламолар жаннатга 10 та ҳайвон киришини айтганлар:
1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вааллам туялари
2. Иброҳим алайҳис салом бузоғи
3. Юнус алайҳис салом балиғи
4. Сулаймон алайҳис салом чумолиси
5. Билқис маликанинг ҳудҳуд қуши
(“Ширъатул ислом” китоби)

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Биз ўғирладик

Имом Заҳабий ўзининг “Ислом тарихи” номли китобида шундай келтиради: “Сири Сақотийдан ривоят этилишича, бир кеча Молик ибн Динор (улуғ тобеинлардан) уйига бир ўғри тушди. Уйда ўғирлагудек ҳеч нарса тополмай энди чиқиб кетмоқчи бўлганда унга Молик ибн Динор хитоб қилди: - “Ассалам алайкум. – Ва алайкум ассалом. – Бу ерда дунёдан ҳеч вақо тополмадингиз, охиратга рағбатингиз борми? – Ҳа, деди ўғри. – Унда анави кўзадаги сувдан таҳорат олинг ва икки ракат намоз ўқинг. Ўғри унинг айтганини қилиб, намозини ўқиб тугатгач, сўради: - “Тонггача ўтирсам майлими?” Тасдиқ жавобини олгач, ўтирди, сўнгра тонгда бирга бомдод намозига чиқдилар. Ёнида бегона киши турганини кўриб, Молик ибн Динор дўстлари четроқда сўрашди: – Ҳамроҳингиз ким? – Ўғирлагани келган экан, биз уни “ўғирладик”, деб жавоб берди Молик ибн Динор ҳазратлари.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳаётимизда нималар ўзгарди!


• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

💎سُنـن يوم_الجمعة :

➊ الغسلُ
➋ الطيبُّ
➌ السواكُ
➍ لِبسُ الجَميل
➎ قراءةُ سورة الكهف
➏ التَبكِيرُ لصلاة الجمعة
➐ الإكثارُ من الدعاءِ ، والصلاة على
النبيﷺ
@FotihaUz

💎Juma kuni sunnatlari:
➊G'usl qilish
➋Xushbo'ylik surish
➌Misvok ishlatish
➍Yangi kiyim bo'lsa kiyish
➎Kahf surasini o'qish
➏Jumaga barvaqt borish
➐Ko'proq duo qilish, Payg'ambar alayhissalomga salavotlar aytish.
اللهم صل على سيدنا ونبينا محمد ﷺ

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Juma muborak!

Yaqinlaringizga ulashing!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Жаннатга 5 та ҳайвон киради:
1. Асҳоби Каҳфнинг “ит”и
2. Исмоил (алайҳиссалом)нинг “қўй”и
3. Солиҳ (алайҳиссалом)нинг “туя”си
4. Узайр (алайҳиссалом)нинг “эшаг”и
5. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг “буроқ отлар”и
(“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби)


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ТИРНОҚ ОЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратли вақтда тирноқ олиш таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳорати бор киши тирноқ олиши билан таҳорати бузилмайди. Чунки тирноқ олиш таҳоратни бузувчи амал эмас. Шунингдек, таҳорати бор киши соч-соқолини тартибга келтириб, қисқартириши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗ ДАВОМИДА ИМОМНИНГ ҲОЛАТИНИ БИЛМАЙ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз

❓CАВОЛ: Жума намози ўқилаётган вақт чироқ ўчиб, биз имомнинг овозини эшитмай қолдик ва иккинчи ракатни ҳар ким ўзича ўқиди. Бизнинг намозимиз тўғри бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз дуруст бўлмайди. Чунки, “Фатовойи Оламгирия”да шундай дейилган:

"ولو قام على سطح المسجد واقتدى بإمام في المسجد إن كان للسطح باب في المسجد ولا يشتبه عليه ‌حال ‌الإمام يصح الاقتداء وإن اشتبه عليه ‌حال ‌الإمام لا يصح. كذا في فتاوى قاضي خان".

“Агар масжид томида туриб масжид ичидаги имомга иқтидо қилганда имомнинг ҳолати муқтадийга очиқ-равшан билиниб, кўриниб турса иқтидо дуруст бўлади. Агар имомнинг ҳолати очиқ-равшан билинмаса иқтидо дуруст бўлмайди. Фатовои Қозихонда ҳам шундай келтирилган”.

"Баҳрур роиқ" китобида шундай дейилади:

"الثاني:علمه بانتقالات إمامه برؤية أو سماع، فإن كان بينهما حائل يشتبه عليه انتقالاته لم يصح".

"Иқтидо дуруст бўлишининг шартларидан иккинчиси, муқтадий имомнинг ҳолатини кўриб, эшитиб туриши шарт. Агар уларнинг орасида бирор тўсиқ бўлиб, муқтадийга имомнинг ҳолатини билиш имконини бермаса, иқтидо дуруст бўлмайди".

Шунинг учун чироқ ўчиш каби фавқулотда бир ҳолат бўлиб, орқа сафлардаги намозхонлар имомнинг ҳолатини кўрмай ёки эшитмай қолса аввалги сафда имомнинг ҳолидан хабардор бўлган намозхонлардан бири дарҳол имомнинг такбирларини баланд овозда орқадагиларга етказиб туриши билан жамоатнинг намози тўғри адо бўлишига хизмат қилган бўлади. Лекин саволда айтилганидек ўзларича ўқиб олишлари билан намоз адо бўлмайди балки, намоз бузилади. Шу сабаб бу намозхонлар ўша куни вақт чиқмасдан туриб пешинни, вақт чиққандан кейин бўлса пешинни қазосини ўқиб олишлари керак.

Шу ўринда имомнинг овозини иқтидо қилувчиларга етказиб берувчига оид масалани баён қиламиз:

"و هو أن يرفع أحد المأمومين أو الإمام صوته ليسمع الباقين صوت الإمام وهو جائز بشرط أن يقصد المبلغ برفع صوته الإحرام للصلاة بتكبيرة الإحرام. أما لو قصد التبليغ فقط، فإن صلاته لم تنعقد، و هذا القدر متفق عليه في المذهب أما إذا قصد التبليغ مع الإحرام، أي نوى الدخول في الصلاة. ونوى التبليغ. فإنه لايضر. أما غير تكبيرة الإحرام من باقي التكبيرات، فإنه إذا نوى بها التبليغ فقد فإن صلاته لاتبطل، ولكن يفوته الثواب."

Имомнинг овозини етказиш – иқтидо қилувчилардан бири ёки имомнинг ўзи бошқалар эшитиши учун овозини баланд кўтаришидир. Намознинг бошида бўлса, имомнинг овозини бошқаларга етказиб берувчи киши намозга киришни қасд қилиши шарт. Аммо, фақатгина овозни етказишни қасд қилса, унинг намози дуруст бўлмайди. (Яъни намозга кирмаган бўлади. Натижада бунга эргашган кишилар ҳам намозга кирмаган бўлади). Бу мазҳабда иттифоқ қилинган ишдир. Ҳам намозга киришни, ҳам овозни етказишни қасд қилса, зарари йўқ. Аммо, такбири таҳримадан бошқа такбирларда фақатгини овоз етказиш мақсадида овозини кўтарган бўлса, намози ботил бўлмайди. Лекин суннатни савобини топмайди. (Чунки, имомга иқтидо қилган киши учун ҳам такбирларни айтиш суннат эди. Бу ерда овозни етказувчи такбирларни айтаётган бўлсада, лекин фақатгина етказиш ниятида айтгани учун суннатни савобидан маҳрум бўлмоқда)" ("Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа" китоби). Шуни таъкидлаш лозимки, жума ва ҳайит намозларига ўхшаш катта жамоатларда гарчи электр бўлсада, маълум бир кишиларга юқоридаги овоз етказувчига тегишли кўрсатмаларни ўргатиб, жамоатнинг турли жойларига тайинлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар фавқулотда электр узилиб қолса ёки бошқа сабаблар билан орқа сафдаги намозхонларга имомнинг овози ёки ҳаракатлари номаълум бўлган вақтда тайинланган кишиларнинг хизмати билан жамоатнинг намози тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

NAMOZ YUTUNGANIDA BIROR BIR NARSANIMG TA’MI OG’IZGA KELSA NAMOZ BUZILADIMI…?

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал