fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

SAVOBLARIMIZNI YO’Q BO’LIB KETISHIGA SABAB BO’LUVCHI GUNOH…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар

Юнус сураси 92 оят

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Hayotning qonuni shu - qiyshiq mixni hech kim qoqmaydi. Qancha to'g'ri bo'lsang, boshingga bolg'a kelib tushaveradi...

Mirach Chag'ri Oqtosh ("Hayot yutqazgan joyingdan boshlanar" kitobidan)

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАССОБНИНГ ИШ ҲАҚҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хўжайиним мол, қўй сўядилар. Сўйиб уни дўконларга кг ҳисоблаб топширадилар. Хўжайинимга маълум жойи бор. Сўйган одамни ҳаққи деб (лаш) олиб келадилар. Шу биз учун ҳалолми? Молни эгасини ҳаққи деб эшитдик.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишининг моли ёки қўйини сўйиб беришга ёлланган қассоб шариатда ижарага олинган ишчи ҳисобланади. Демак, у иш бошланмасдан аввал хизмат ҳақи қанчалигини ва хизмат нималардан иборатлигини келишиб олиши керак. Ушбу келишув пулга бўладими ё гўштга бўладими ёки ярми пул қолгани гўшт ёҳуд тери бўладими фарқи йўқ. Муҳими, у аниқ бўлиши керак. Лекин қассоб ўзи сўйган ҳайвоннинг гўштидан ҳақ олишни шарт қилиши жоизмас. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

TO’RT RAKATNI TUGATIB O’QIGAN KISHIGA BOSHQA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

KO’Z ZINOSIDAN QANDAY QUTILISH MUMKIN HECH HAM…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳидоят

Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир яҳудий бола Расулуллоҳга с.а.в. хизмат қилар эди. Кунларнинг бирида у бетоб бўлиб қолди. Расулуллоҳ с.а.в. унинг зиёратига кириб, бош томонига ўтирдилар ва «Исломга кир», дедилар. У бола эса отасига қаради. Шунда отаси: - «Абул Қосимга (Яъни Расулуллоҳга) итоат қил», деди. Бас, у бола мусулмон бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. унинг ҳузуридан чиқа туриб - «Алҳамду лиллаҳиллазий анқозаҳу минан-нар» (яъни, «Уни дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин») - дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари)


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.

Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HAZRATNING ILK KELGAN PAYTLARIDA ASOSIY…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Jamiyat ichida zino gaplarni gapirish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲОМИЛАДАН САҚЛАНИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёллар фарзанддан сақланиш учун бачадонига махсус мослама (спирал) кўйилади ёки лазер ёрдамида операция йўли билан бачадон найлари беркитилади. Бу иш динимизда қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра фарзанд кўриш эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқлари саналади. Уни ўзаро маслаҳатлашиб, вақтинча чеклаб туришлари жоиз. Лекин замонамизнинг кўпчилик уламоларига кўра, жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найларини беркитиб, аёлни мутлақо фарзанд кўрмайдиган қилиш жоизмас. Валлоҳу аълам.


/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ASR NAMOZINING SUNNATI BORMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Кафил

Убода ибн Сомит (р.а) ривоят қилинади: - «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: - «Сизлар ўз нафсларингиздан олти нарсага кафил бўлинглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1. Сўзлаганда рост гапиринглар
2. Ваъда берсангиз, вафо қилинглар
3. Омонат қўйилса, уни адо этинглар
4. Фаржларни (ҳаромдан) сақланглар
5. Кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар
6. Қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тийинглар». (Имом Аҳмад ривояти)


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Juma muborak!

Yaqinlaringizga ulashing!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Мисвок ишлатиш фойдалари:
1-Оғизни ёқимли қилади
2-Милкни кучли (мустаҳкам) қилади
3-Балғамни тўхтатади
4-Кўзни равшанлаштиради
5-Тиш касалланишини кетказади
6-Ошқозонни (яллиғланишини) соғломлаштиради
7-Овозни мусаффо қилади
8-Овқатни ҳазм қилишга ёрдам беради
9-Уйқуни йўқотади, (ҳайдайди)
10-Ўқишликга жонлантиради, (рағбатлантиради)
11-Намозга жонлантиради
12-Зикрга руҳлантиради
13-Аллоҳ таолони рози қилади
14-Фаришталарга ёқади
15-Ажр-ҳасанотларни кўпайтиради.

(Зодул маъод)


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

НАМОЗ ДАВОМИДА ИМОМНИНГ ҲОЛАТИНИ БИЛМАЙ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз

❓CАВОЛ: Жума намози ўқилаётган вақт чироқ ўчиб, биз имомнинг овозини эшитмай қолдик ва иккинчи ракатни ҳар ким ўзича ўқиди. Бизнинг намозимиз тўғри бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз дуруст бўлмайди. Чунки, “Фатовойи Оламгирия”да шундай дейилган:

"ولو قام على سطح المسجد واقتدى بإمام في المسجد إن كان للسطح باب في المسجد ولا يشتبه عليه ‌حال ‌الإمام يصح الاقتداء وإن اشتبه عليه ‌حال ‌الإمام لا يصح. كذا في فتاوى قاضي خان".

“Агар масжид томида туриб масжид ичидаги имомга иқтидо қилганда имомнинг ҳолати муқтадийга очиқ-равшан билиниб, кўриниб турса иқтидо дуруст бўлади. Агар имомнинг ҳолати очиқ-равшан билинмаса иқтидо дуруст бўлмайди. Фатовои Қозихонда ҳам шундай келтирилган”.

"Баҳрур роиқ" китобида шундай дейилади:

"الثاني:علمه بانتقالات إمامه برؤية أو سماع، فإن كان بينهما حائل يشتبه عليه انتقالاته لم يصح".

"Иқтидо дуруст бўлишининг шартларидан иккинчиси, муқтадий имомнинг ҳолатини кўриб, эшитиб туриши шарт. Агар уларнинг орасида бирор тўсиқ бўлиб, муқтадийга имомнинг ҳолатини билиш имконини бермаса, иқтидо дуруст бўлмайди".

Шунинг учун чироқ ўчиш каби фавқулотда бир ҳолат бўлиб, орқа сафлардаги намозхонлар имомнинг ҳолатини кўрмай ёки эшитмай қолса аввалги сафда имомнинг ҳолидан хабардор бўлган намозхонлардан бири дарҳол имомнинг такбирларини баланд овозда орқадагиларга етказиб туриши билан жамоатнинг намози тўғри адо бўлишига хизмат қилган бўлади. Лекин саволда айтилганидек ўзларича ўқиб олишлари билан намоз адо бўлмайди балки, намоз бузилади. Шу сабаб бу намозхонлар ўша куни вақт чиқмасдан туриб пешинни, вақт чиққандан кейин бўлса пешинни қазосини ўқиб олишлари керак.

Шу ўринда имомнинг овозини иқтидо қилувчиларга етказиб берувчига оид масалани баён қиламиз:

"و هو أن يرفع أحد المأمومين أو الإمام صوته ليسمع الباقين صوت الإمام وهو جائز بشرط أن يقصد المبلغ برفع صوته الإحرام للصلاة بتكبيرة الإحرام. أما لو قصد التبليغ فقط، فإن صلاته لم تنعقد، و هذا القدر متفق عليه في المذهب أما إذا قصد التبليغ مع الإحرام، أي نوى الدخول في الصلاة. ونوى التبليغ. فإنه لايضر. أما غير تكبيرة الإحرام من باقي التكبيرات، فإنه إذا نوى بها التبليغ فقد فإن صلاته لاتبطل، ولكن يفوته الثواب."

Имомнинг овозини етказиш – иқтидо қилувчилардан бири ёки имомнинг ўзи бошқалар эшитиши учун овозини баланд кўтаришидир. Намознинг бошида бўлса, имомнинг овозини бошқаларга етказиб берувчи киши намозга киришни қасд қилиши шарт. Аммо, фақатгина овозни етказишни қасд қилса, унинг намози дуруст бўлмайди. (Яъни намозга кирмаган бўлади. Натижада бунга эргашган кишилар ҳам намозга кирмаган бўлади). Бу мазҳабда иттифоқ қилинган ишдир. Ҳам намозга киришни, ҳам овозни етказишни қасд қилса, зарари йўқ. Аммо, такбири таҳримадан бошқа такбирларда фақатгини овоз етказиш мақсадида овозини кўтарган бўлса, намози ботил бўлмайди. Лекин суннатни савобини топмайди. (Чунки, имомга иқтидо қилган киши учун ҳам такбирларни айтиш суннат эди. Бу ерда овозни етказувчи такбирларни айтаётган бўлсада, лекин фақатгина етказиш ниятида айтгани учун суннатни савобидан маҳрум бўлмоқда)" ("Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа" китоби). Шуни таъкидлаш лозимки, жума ва ҳайит намозларига ўхшаш катта жамоатларда гарчи электр бўлсада, маълум бир кишиларга юқоридаги овоз етказувчига тегишли кўрсатмаларни ўргатиб, жамоатнинг турли жойларига тайинлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар фавқулотда электр узилиб қолса ёки бошқа сабаблар билан орқа сафдаги намозхонларга имомнинг овози ёки ҳаракатлари номаълум бўлган вақтда тайинланган кишиларнинг хизмати билан жамоатнинг намози тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

NAMOZ YUTUNGANIDA BIROR BIR NARSANIMG TA’MI OG’IZGA KELSA NAMOZ BUZILADIMI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ БЎЛА ТУРИБ ТИЛАНЧИЛИК ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимизга девона келса унга пул ёки бирор нарса беришимиз керакми? Баъзан соппа-соғ инсон келади. Биз уларга ҳеч нима бермасак гуноҳ бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор нарса бермасангиз, яхши муомала қилиб жўнатишингиз мумкин. Имкон бўлса, уларнинг меҳнатга лаёқатли бўла туриб, тиланчилик билан шуғулланишлари нотўғри эканини, малол келмайдиган тарзда тушунтиринг. Валлоҳу аълам.






/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҚАССОБНИНГ ИШ ҲАҚҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хўжайиним мол, қўй сўядилар. Сўйиб уни дўконларга кг ҳисоблаб топширадилар. Ҳўжайинимга маълум жойи бор. Сўйган одамни хаққи деб (лаш) олиб келадилар. Шу биз учун ҳалолми? Молни эгасини хаққи деб эшиттик.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишининг моли ёки қўйини сўйиб беришга ёлланган қассоб шариатда ижарага олинган ишчи ҳисобланади. Демак, у иш бошланмасдан аввал хизмат ҳақи қанчалигини ва хизмат нималардан иборатлигини келишиб олиши керак. Ушбу келишув пулга бўладими ё гўштга бўладими ёки ярми пул қолгани гўшт ёҳуд тери бўладими фарқи йўқ. Муҳими, у аниқ бўлиши керак. Шундан сўнг сўйиб бўлгач, ўшандан бошқа бирор нарса олмайди. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Uchaman bir kun qushlardan o‘tib
Qushlar yetolmagan Makkamga yetib
Devorga suyanib turib qolaman
Robbim rahmatidan umidvor bo‘lib.!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Онамни тросини, браслетини сотдим қийналиб қолганимда ўғлим шуни сотиб тадбиркорлигинга ишлатгин, манга кегин олиб берурасан дедилар. Онам оламдан ўтиб қолди. Тахминан оламдан ўтмасларидан 20 кун олдин онам билан ният қилиб қўйгандик, тилла магазинга бориб трос, браслет олмоқчи эдик. Энди тиллани олишим керакми нима қилишим керак? Синглим бор оилали, укам бор оилали, лекин хаммамизни кассамиз битта, оилани каттаси мен ўзим. Олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ онангизни раҳматига олсин. Ораларингиздаги ушбу муомала қарз муомаласи бўлган. Чунки фойдаланиб, кейинчалик ўрнига қўйиш топшириляпти. Бу эса қарз дегани. Шунинг учун сиз мазкур тақинчоқларни сотиб олиб ўрнига қўясиз. Боиси марҳум вафот этиши билан унинг моли, фиқҳ китобларимизда келтирилишича, дастлаб дафн харажатларига сарф қилинади. Сўнг қарзлари узилади ва васиятлари бажарилади. Ундан кейин қолган мол ворисларга тақсимлаб берилади. Демак, ўша тақинчоқларда сиздан бошқа меросхўрларнинг ҳам ҳаққи бор. Ўрнига қўйганингиздан сўнг мерос илмини тушунадиган бирор аҳли илм ёрдамида ўшаларнинг ҳаққини етказиб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Halol taomni ham me'yorida yeyish kerak

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#тафсир

Бир оят тафсири: «Ҳаж» сураси 41-оят

«Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарурлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.»


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#ДУО

БЕЗОВТА БЎЛИБ, УХЛАЙ ОЛМАГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

«
Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».

(Маъноси : Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)

Ибн Сунний ривоятлари.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Буюк саҳобий

Ал-Аъраж бу хусусда бундай дейдилар: «Абу Ҳурайра ҳадисни кўп айтади»,— дейишади - «Агар Оллоҳнинг Китоби (Қуръон) да икки оят бўлмаганда эрди, битта ҳам ҳадис айтмас эрдим» - деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг «Биз нозил қилган йўл-йўриқлар ва ҳидоятни яширганлар»... деган жойидан то «ар-раҳим» деган сўзигача ўқигандилар (мазкур оятда илмни беркитган одамларни Оллоҳ таоло мазаммат қилгандир — қоралагандир).
Муҳожир биродарларимиз бозорларда бор-барака қилиш билан овора эди, ансорий биродарларимиз эса, ўз хўжаликларидаги ишлар билан банд эди. Абу Ҳурайра эса (мол-дунё тўплашдан юз кечиб), Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан қолмас эди. Қорнини бир тўйғазиб олиб, улар (муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир бўлмаган жойларда, Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган нарсаларни (ҳадисларни) Абу Ҳурайра ёдлар эди».


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ЁШ БОЛАЛАРНИ КАТТАЛАР БИЛАН БИР САФДА НАМОЗ ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#намоз

Масжидда ёш болалар катталар орасида туриб намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Балоғатга етмаган ёш болани араб тилида “сабий” дейилади. Ёш боланинг сафда қандай туришлари ҳақида эса, шундай зикр қилинган:

وَيَصُفُّ الرِّجَالَ ثُمَّ الصِّبْيَانَ ثُمَّ النِّسَاءُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لِيَلِيَنِّي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى }

Яъни: “Намозда аввал балоғатга етган эркаклар, сўнг балоғатга етмаган ёш болалар, сўнг аёллар сафга турадилар. Чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга намозда орангиздан балоғатга етган ва оқиллар яқин турсин”, деганлар. (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ давом этиб айтадилар:

فَإِنَّهُ قَالَ فَصَفَفْت أَنَا وَالْيَتِيمُ وَرَاءَهُ وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا وَيَقْتَضِي أَيْضًا أَنَّ الصَّبِيَّ الْوَاحِدَ لَا يَكُونُ مُنْفَرِدًا عَنْ صَفِّ الرِّجَالِ بَلْ يَدْخُلُ فِي صَفِّهِمْ وَأَنَّ مَحَلَّ هَذَا التَّرْتِيبِ إنَّمَا هُوَ عِنْدَ حُضُورِ جَمْعٍ مِنْ الرِّجَالِ وَجَمْعٍ مِنْ الصِّبْيَانِ فَحِينَئِذٍ تُؤَخَّرُ الصِّبْيَانُ بِخِلَافِ الْمَرْأَةِ الْوَاحِدَةِ فَإِنَّهَا تَتَأَخَّرُ عَنْ الصُّفُوفِ كَجَمَاعَتِهِنَّ

Яъни: “Анас ибн Молик дедилар: Мен ва етим бола пайғамбаримизни орқаларида ҳамда кампир аёл эса, бизнинг ортимизда саф олган ҳолда турдик. Бу яна шуни тақозо қиладики, агар ёш бола битта бўлса, эркакларни сафидан ажратиб ўзини ёлғиз қўйилмайди. Балки, катталарни сафига кириб туради. Юқоридаги тартибнинг ўрни балоғатга етган эркаклар ва ёш болалардан иборат жамоат ҳозир бўлганидадир. Яъни ўша вақтда ёш болаларни катталарнинг сафидан орқага ўтказилади. Аммо, аёл киши бир ўзи бўлса ҳам, худди аёллар кўпчилик бўлганидаги каби эркакларнинг орқасига туради”. (“Баҳрур-роиқ”).

Мазкур матнда машҳур бир ҳадисга ишора қилинмоқда. Яъни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зотнинг момолари Мулайка исмли кампир Пайғамбаримизни меҳмонга таклиф қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу таклифни қабул қиладилар ва Анас ибн Молик ва Зумайра исмли бир етим бола билан бирга борадилар. Улар таомланиб бўлишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоз ўқиб бермоқчи бўладилар. Шунда Анас ва етим бола у зотнинг ортларида, ҳамда кампир аёл эса, уларнинг ортида туриб иқтидо қилишади ва саф олишади. (Муттафақун алайҳ).

Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз балоғатга етмаган ёш бола битта бўлса, катталар билан бир сафда туриши жоизлиги ва бу иш макруҳ саналмаслиги, ҳамда унинг бир ўзини ёлғиз орқа сафга тургазмасликни баён қилганлар. Бундан ташқари “Ат-Таҳрийрул-мухтор” китобида шундай дейилган:

قال الرحمتي: ربما يتعين في زماننا إدخال الصبيان في صفوف الرجال، لأنّ المعهود منهم إذا اجتمع صبيّان فأكثر تبطل صلاة بعضهم ببعض و ربما تعدّى ضررهم إلى إفساد صلاة الرجال،.

яъни: “Раҳматий дедилар: “Кўпинча замонамизда ёш болаларни катта эркаклар сафига киргизиш таъйин топади (керак бўлади). Чунки, одатда икки ва ундан ортиқ ёш болалар бир жойда турса, бир-бирини намозини бузади ва кўп ҳолатларда уларнинг зиёни атрофидаги кишиларнинг ҳам намозини бузилишига олиб келади”. (“Ат-Таҳрийрул-мухтор ли раддил-мухтор”).

Шунга кўра, саф тузишда асл ҳолат ёш болаларнинг орқа сафда туришлари ҳисобланади. Агар улар алоҳида бир сафда турганларида намозни бузмайдиган ва бошқаларга ташвиш келтирмайдиган бўлсалар орқада алоҳида сафда туришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ундай бўлмаса уларнинг катталар орасида туриши жоиздир. Валлоҳу аълам.

/channel/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.

Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

NOMAHRAM AYOL BILAN NAMOZ O’QISA…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Нафақа

Шайх Хотами Асом қ.с. Балх шайхларининг улуғларидан эди. Бир куни Хотам қ.с. хазратлари аёлига: - Мен тўрт ойлик сафарга кетгайман.Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа истайсан? - деб сўради. Аёли: - Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг, - деди.Шайх Хотами Асом қ.с.: - Тириклигинг ва ўлиминг менинг қўлимда эмас, Хақ таолонинг қўлидадир, - деди. Шунда аёли: - Ундоқ бўлса, менинг ризқим хам сизнинг қўлингизда эмас, Жаноби Хақнинг қўлидадир, - деди. Хотам бу сўзни хуш кўрди ва уни дуо қилди. Қўшни хотинлар келиб аёлга: "Хотамдан нечун нафақа сўрамадинг?" дедилар. Жавобан: - Ул киши хам мен каби ризқ егувчидир, бергувчи эмасдир, - деди.! ("Тазкират-ул авлиё")


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

HOZIR AMERIKA LAGISTIKASI UZBEKISTONDA JUDA RIVOJLANGAN FACTORING…?

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал