Эътиқод
Ҳасан Басрий р.а. айтадилар: Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади: «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ». Қизиқиб сўрадим: - «Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми? «15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман» - деди ҳаммол.
«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!» - деди Ҳасан Басрий р.а. ўзларига.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Taraqqiy etgan millatlar onalarni o'qutar ekan, biz avval onalarni o'qutub, anga til o'rgatmog'imiz kerak. Chunki bizning ilm va tilsizligimiz alardandir.
© Mahmudxo'ja Behbudiy (''Oyna'' jurnali. 1915-yil)
@FotihaUz
Қалб
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: - «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Bomdod namoziga turish ishq ishidir. Hech bir botil din, har kuni, hamma uxlab yotganida, hali quyosh chiqmagan payt, insonni turg‘izishga kuchi yetmaydi.
𝑺𝒆𝒛𝒂𝒊 𝑲𝒂𝒓𝒂𝒌𝒐𝒄𝒉
@FotihaUz
Эр ҳурмати
Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қуришимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)
@FotihaUz
Луқмон Ҳаким ўғлига деди:«Ўғлим! Истиғфорни кўпайтир. Аллоҳнинг шундай бир файзу раҳматлари борки, уларга истиғфор айтадиганларгина эриша оладилар».
@FotihaUz
Надомат
Йигит: «Аёлим илмли бўлсин», дейди.
Қиз: «Ҳалолим илмли бўлсин», дейди. Лекин ҳеч ким илм олай демайди.)
• «Дунё фоний» дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади...
• «Онамни яхши кўраман» дейди. Онаси иш буюрса «уфф» дан бошлаб, «уфф»да тугатади...
• «Вақтим йўқ», дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан «шайтонни» хурсанд қилаётган бўлади.
• «Фалончини яхши кўраман» дейди, аммо қачон охирги маротаба ҳаққига дуо қилиб, ҳолини сўраганини эслолмайди...
• «Хотимам чиройли бўлсин» дейди, аммо таҳоратсиз уйқуга кетади...
Ўша дейдиган кимлар, биласизми? Ҳаммаси ўзимиз атрофимиздагилар...
T.me/FotihaUz
Ўғил отадан сўради: -Эркак бу ким?
-Эркак - оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
-Унда мен онам каби эркак бўламан!
Айман Ёғий
@FotihaUz
Бир одам Суфён Саврийга: "Мени дуо қилинг",
деди.
У зот: "Гуноҳларни тарк этиш дуодир",
дея жавоб қилдилар.
"Тафсири Табарий"дан
@FotihaUz
Силаи раҳм қилинглар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, саломни кенг ёйинглар, таом улашинглар, силаи раҳм қилинглар ҳамда одамлар ухлаётган пайтда намоз ўқинглар, хотиржам жаннатга кирасизлар”, дедилар.
(Имом Ибн Можа ривояти).
@FotihaUz
«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг, савдони қўйинг. Агар билсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир»
(Жума сураси, 9-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
T.me/FotihaUz
Бадгумонлик
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - «Зинҳор ва зинҳор бадгумонликдан йироқ бўлинг. Чунки бадгумонлик энг ёлғон гапдир. Бир-бирингизни авраманг. Бир-бирингизга ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингиз билан рақобатлашманг. Бир-бирингизга қарши турли ёмон чора-тадбирларни кўрманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар!» - дедилар».
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
ОНАНГИЗ РАШК ҚИЛДИ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлариникида навбати билан тунар эдилар. Ўшанда навбатлари Оиша онамиз розиёллоҳу анҳонинг ҳужраларида эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳужрада баъзи саҳобалари ҳам бор эди. Улар эр-хотинлик ҳаёти ҳақида буюк бир дарс арафасида эдилар.
Зайнаб бинт Жаҳш розиёллоҳу анҳо онамиз таом пиширдилар. Набий алайҳис салоту вас салом емасларидан у овқатдан ейиш онамизга татимади. Бир товоқда овқатдан олиб ходимлари орқали уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бериб юбордилар. Бундан Оиша онамиз розиёллоҳу анҳонинг рашклари келди. Бу энди кундошлар орасида бўлиб туради. Буни Оиша онамиз ўз ҳақларига тажовуз деб билдилар. Ходимнинг қўлидаги товоқни уриб юбордилар. Идиш ерга тушиб чилпарчин бўлди. Овқат ерга тўкилди.
Энди ўзингизни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўрниларига қўйиб кўринг. Суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам танг аҳволда қолдилар. Тасаввур қилинг, меҳмонларингиз олдида хотинингиз бошқа хотинингиз бериб юборган овқатни ерга улоқтирди. Шак йўқки, сиз ўзингизни хорланган ҳис қиласиз. Эркаклигингиз ёдингизга тушади. Меҳмонлар олдида хотинингизни таъзирини берасиз. Бу уйнинг хўжайини ким эканлигини унга кўрсатиб қўясиз.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тасарруфларига қаранг ва ўрганинг! У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам тиз чўкиб синган идишларни тердилар, овқатни ҳам териб олдилар. Атрофларидаги саҳобаларга:
“Онангиз рашк қилди!”, дедилар.
Сўнгра овқат олиб келган ходимни кетиб қолмаслигини тайинладилар. Оиша онамиздан унга синган идишнинг ўрнига бошқа идиш беришларини талаб қилдилар. Ходим идишни олиб Зайнаб онамизнинг хоналарига кетди.
T.me/FotihaUz
Ming yil o’tsin-u, mendan “nimani bilding?” deb so’rasalar, “HADDIMNI” deyman.
Jaloliddin Rumiy 🍃
@FotihaUz
Harakatsiz qilingan umid, dangasa va landovur kambag'alning nasibasi.
Koreys xalq maqoli
@FotihaUz
#Жума_муборак
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️
T.me/FotihaUz
Гўзал ҳулқ
Ривоят қилинишича, бир куни халифа Маъмун аъёнлари олдида бир ходимини чақирди. У жавоб бермади. Иккинчи бор чақирди. У яна жавоб бермади. Учинчи марта чақирганида ходими чиқиб келдида деди:
- Бу қанақа қаср бўлди?! Сал кўзга кўринмасанг “Эй ходим....эй ходим!”, деяверишади.
Унинг гапини эшитган Маъмун соқолини ушлаб жим туриб қолди. Атрофидагилар ходимнинг қони сачрамаслиги учун юзларини чопонлари билан беркитишди. Улар халифа ҳозир ходимниг бошини олади деб ўйлашди. Аммо халифа бошини кўтариб деди:
- Агар подшоҳларнинг хулқи яхши бўлса қулларининг хулқи ёмонлашади. Агар подшоҳларнинг хулқи ёмонлашса қулларининг хулқи яхшиланади. Мен ёмон хулқимни қулларимнинг яхши ахлоқи эвазига сотиб олмайман!
T.me/FotihaUz
#Кун_ҳикмати
Эй одам боласи! Роббингга осийлик қилаётган бўлсанг ҳам, сенга Ўз неъматларини узлуксиз бераётганини кўрсанг, эҳтиёт бўл!
@FotihaUz
Ажал, Сенга берилганини олмасдан аввал,
Берилиши керак бўлган ҳар бир нарсани (Аллоҳга) беришинг керак...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@FotihaUz
Намоз ўқиш жоиз булмаган жойлар!
1. Ахлатхона. Ахлатхона намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири, макон поклигидир. Ахлатхона бунинг акси бўлган жойдир.
2. Қассобхона – қушхона. Бу жой сўйилган ҳайвонлар қонлари ва ахлатлари ила поклигини йўқотган макон. У жойда намоз ўқиб бўлмас.
3. Мақбара. Мақбарада намоз ўқиб бўлмайди.
4. Йўл ўртаси. Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг хожати бўлмаса керак.
5. Ҳаммом. Ҳаммомда намоз ўқиш жоиз эмас.
6. Туя боғланадиган жой. Бу масала ҳақида ҳам аввал сўз бўлиб ўтди.
7. Байтул Ҳаромнинг устида. Чунки, Каъбаи Муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш бу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz