fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

MASJIDDA SUNNAT NAMOZ O’QIYOTGAN KISHI NECHINCHI RAKATGA KELGANINI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қалб

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: - «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Bomdod namoziga turish ishq ishidir. Hech bir botil din, har kuni, hamma uxlab yotganida, hali quyosh chiqmagan payt, insonni turg‘izishga kuchi yetmaydi.

𝑺𝒆𝒛𝒂𝒊 𝑲𝒂𝒓𝒂𝒌𝒐𝒄𝒉

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Эр ҳурмати

Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қуришимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.

Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.

“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.

“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

U hech kimni eshigidan haydamaydi. Siz faqat kelishni biling.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Луқмон Ҳаким ўғлига деди:
«Ўғлим! Истиғфорни кўпайтир. Аллоҳнинг шундай бир файзу раҳматлари борки, уларга истиғфор айтадиганларгина эриша оладилар».

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Надомат

Йигит: «Аёлим илмли бўлсин», дейди.
Қиз: «Ҳалолим илмли бўлсин», дейди. Лекин ҳеч ким илм олай демайди.)

• «Дунё фоний» дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади...

• «Онамни яхши кўраман» дейди. Онаси иш буюрса «уфф» дан бошлаб, «уфф»да тугатади...

• «Вақтим йўқ», дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан «шайтонни» хурсанд қилаётган бўлади.

• «Фалончини яхши кўраман» дейди, аммо қачон охирги маротаба ҳаққига дуо қилиб, ҳолини сўраганини эслолмайди...

• «Хотимам чиройли бўлсин» дейди, аммо таҳоратсиз уйқуга кетади...

Ўша дейдиган кимлар, биласизми? Ҳаммаси ўзимиз атрофимиздагилар...

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

NAMOZDA QADADA OYOQLARNING IKKISINI HAM O’NG OYOQ KABI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ўғил отадан сўради:
-Эркак бу ким?
-Эркак - оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
-Унда мен онам каби эркак бўламан!

Айман Ёғий

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Бир одам Суфён Саврийга: "Мени дуо қилинг", деди.
У зот: "Гуноҳларни тарк этиш дуодир", дея жавоб қилдилар.

"Тафсири Табарий"дан

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

MEN BIR INSONDAN BESH MILLION SO’M QARZ OLDIM…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Силаи раҳм қилинглар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, саломни кенг ёйинглар, таом улашинглар, силаи раҳм қилинглар ҳамда одамлар ухлаётган пайтда намоз ўқинглар, хотиржам жаннатга кирасизлар”, дедилар.
(Имом Ибн Можа ривояти).

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг, савдони қўйинг. Агар билсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир»
(Жума сураси, 9-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

КИБР

Абу Жаҳлнинг асл исми Амр эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «ёлғончи» дейдиганлардан эмасди. Ўзидан «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёлғон сўзлаяптими?» дея сўрайдиганларга:
- У асло ёлғон гапирмайди, у ёлғончилардан эмас, - дерди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «Ал-Амин» дея чақирадиганлардан эди.
- Хўш, - дейишарди оғайнилари Абу Жаҳлга, - модомики унинг ёлғон гапирмаётганига амин экансан, нега унга ишонмайсан?
- Нега ишонмас эканман! – каловланарди Абу Жаҳл. – Мен унинг оғзидан чиққан ҳар бир гап тўғри эканига ишонаман!
- Унда нега исломни қабул этмаяпсан?
Сиз Абу Жаҳлнинг шу саволга берган жавобига эътибор беринг-а, қанчалар катта ибрат бор бу жавобда биз ожизлар учун:
- Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тўғри гапираётганига ақлим етиб турибди, лекин менга бир нарса ҳеч тинчлик бермайди: мендек аслзода, бадавлат одам турганда Яратганнинг уни пайғамбар этиб танлаганини ҳеч ҳазм қилолмайман, шунга ичим ёнади! Нега мен эмас, дейман! Нега мен эмас?!
... Айни шу жумла сизга ҳам тинчлик бермай қўяди-а гоҳ-гоҳида? Кибр ва ғурур ақлингизни маҳв этганида, кимларнингдир обрўси, мартабаси, ютуғи, ақли сизникидан ортиқ эканини ҳазм қилолмай қолганингизда, шу шайтоний фикр қалбингизни заҳарлайди. Айнан у аслзода Амрни шаккок Абу Жаҳлга айлантирган эди, ҳушёр бўлмасангиз, сизни ҳам навбатдаги «Абу Жаҳл»га айлантиради... Кибрингиздан эҳтиёт бўлинг!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Саҳобаи киромларнинг куняларини биласизми?

1. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдулмуттолиб.
2. Сайфуллоҳил ғолиб (Аллоҳнинг ғолиб қиличи) – Али ибн Абу Толиб.
3. Сайфуллоҳил маслул (Аллоҳнинг яланғочланган қиличи) – Холид ибн Валид.
4. Сақору Қурайш (Қурайшнинг лочини) – Абдураҳмон ибн Дохил.
5. Сақору явми Уҳуд (Уҳуд кунининг лочини) – Толҳа ибн Убайдуллоҳ.
6. Ҳиббур-росул (Расулуллоҳнинг севиклилари) – Зайд ибн Ҳориса.
7. Ҳиббу ибнул Ҳибб (Севиклининг ўғли севикли) – Усома ибн Зайд.
8. Таржумонил Қуръон (Қуръон таржимони) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
9. Амийнул умма (Умматнинг ишончли кишиси) – Абу Убайда ибн Жарроҳ.
10. Сафийрул Ислом (Ислом элчиси) – Мусъаб ибн Умайр.
11. Садиҳул қуръон (Қуръонни илк бор жаҳрий ўқиган зот) – Абдуллоҳ ибн Масъуд.
12. Ҳибрул умма (Умматнинг олими) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
13. Абулмасакийн (Мискинлар отаси) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
14. Шаҳиду Мўъта (Мўъта шаҳиди) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
15. Аъламуҳум бил ҳалали вал ҳаром (ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи) – Муъоз ибн Жабал.
16. Нақийбун фий ҳизбиллаҳ (Аллоҳ гуруҳининг раҳбари) – Убода ибн Сомит.
17. Рожулун минал жанна (Жаннатдаги бир киши) – Аммор ибн Ёсир.
18. Ҳаамилу роъятил ансор (Ансорлар байроқдори) – Саъд ибн Убода.
19. Далилур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлбошловчиси) – Абдуллоҳ ибн Урайқит.
20. Муаззинур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари) – Билол ибн Рабоҳ.
21. Иҳтазза лаҳу Аршур-Роҳман (вафоти Раҳмоннинг Аршини ларзага келтирган зот) – Саъд ибн Муоз.
22. Шоируш-шаҳийд (Шаҳид шоир) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
23. Соҳибуш-шаҳодатайн (Икки шаҳодат соҳиби) – Хузайма ибн Собит.
24. Зокирату асрил ваҳий (Ваҳий асрининг хотираси) – Абу Ҳурайра.
25. Саядхулул жанната ҳабван (Жаннатга эмаклаб кирувчи) – Абдурроҳман ибн Авф.
26. Қозил умма (Умматнинг қозиси) – Умар ибн Хаттоб.
27. Ҳаворий Расулиллаҳ (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёрдамчилари) – Зубайр ибн Аввом.
28. Ат-Тайёр зул жанаҳайн (Икки қанотли учувчи) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Қутбус-сахо (Сахийлар қутби) – Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Nikohga qurbi yetmasa...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ISLOM DINIGA TARG’IB QILISH QANDAY DARAJADA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ОНАНГИЗ РАШК ҚИЛДИ!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлариникида навбати билан тунар эдилар. Ўшанда навбатлари Оиша онамиз розиёллоҳу анҳонинг ҳужраларида эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳужрада баъзи саҳобалари ҳам бор эди. Улар эр-хотинлик ҳаёти ҳақида буюк бир дарс арафасида эдилар.
Зайнаб бинт Жаҳш розиёллоҳу анҳо онамиз таом пиширдилар. Набий алайҳис салоту вас салом емасларидан у овқатдан ейиш онамизга татимади. Бир товоқда овқатдан олиб ходимлари орқали уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бериб юбордилар. Бундан Оиша онамиз розиёллоҳу анҳонинг рашклари келди. Бу энди кундошлар орасида бўлиб туради. Буни Оиша онамиз ўз ҳақларига тажовуз деб билдилар. Ходимнинг қўлидаги товоқни уриб юбордилар. Идиш ерга тушиб чилпарчин бўлди. Овқат ерга тўкилди.
Энди ўзингизни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўрниларига қўйиб кўринг. Суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам танг аҳволда қолдилар. Тасаввур қилинг, меҳмонларингиз олдида хотинингиз бошқа хотинингиз бериб юборган овқатни ерга улоқтирди. Шак йўқки, сиз ўзингизни хорланган ҳис қиласиз. Эркаклигингиз ёдингизга тушади. Меҳмонлар олдида хотинингизни таъзирини берасиз. Бу уйнинг хўжайини ким эканлигини унга кўрсатиб қўясиз.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тасарруфларига қаранг ва ўрганинг! У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам тиз чўкиб синган идишларни тердилар, овқатни ҳам териб олдилар. Атрофларидаги саҳобаларга:
“Онангиз рашк қилди!”, дедилар.
Сўнгра овқат олиб келган ходимни кетиб қолмаслигини тайинладилар. Оиша онамиздан унга синган идишнинг ўрнига бошқа идиш беришларини талаб қилдилар. Ходим идишни олиб Зайнаб онамизнинг хоналарига кетди.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ming yil o’tsin-u, mendan “nimani bilding?” deb so’rasalar, “HADDIMNI” deyman.

Jaloliddin Rumiy 🍃

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Harakatsiz qilingan umid, dangasa va landovur kambag'alning nasibasi.

Koreys xalq maqoli

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Жума_муборак

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Гўзал ҳулқ

Ривоят қилинишича, бир куни халифа Маъмун аъёнлари олдида бир ходимини чақирди. У жавоб бермади. Иккинчи бор чақирди. У яна жавоб бермади. Учинчи марта чақирганида ходими чиқиб келдида деди:
- Бу қанақа қаср бўлди?! Сал кўзга кўринмасанг “Эй ходим....эй ходим!”, деяверишади.
Унинг гапини эшитган Маъмун соқолини ушлаб жим туриб қолди. Атрофидагилар ходимнинг қони сачрамаслиги учун юзларини чопонлари билан беркитишди. Улар халифа ҳозир ходимниг бошини олади деб ўйлашди. Аммо халифа бошини кўтариб деди:
- Агар подшоҳларнинг хулқи яхши бўлса қулларининг хулқи ёмонлашади. Агар подшоҳларнинг хулқи ёмонлашса қулларининг хулқи яхшиланади. Мен ёмон хулқимни қулларимнинг яхши ахлоқи эвазига сотиб олмайман!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Кун_ҳикмати

Эй одам боласи! Роббингга осийлик қилаётган бўлсанг ҳам, сенга Ўз неъматларини узлуксиз бераётганини кўрсанг, эҳтиёт бўл!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

RAMAZON OYI RO’ZASINI IKKI MARTA QASTDAN…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Qanday sabr qilamiz?
Shom azoni aytilishiga ishongan ro'zadordek...

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ажал, Сенга берилганини олмасдан аввал,
Берилиши керак бўлган ҳар бир нарсани (Аллоҳга) беришинг керак...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Намоз ўқиш жоиз булмаган жойлар!


1. Ахлатхона. Ахлатхона намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири, макон поклигидир. Ахлатхона бунинг акси бўлган жойдир.

2. Қассобхона – қушхона. Бу жой сўйилган ҳайвонлар қонлари ва ахлатлари ила поклигини йўқотган макон. У жойда намоз ўқиб бўлмас.


3. Мақбара. Мақбарада намоз ўқиб бўлмайди.


4. Йўл ўртаси. Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг хожати бўлмаса керак.


5. Ҳаммом. Ҳаммомда намоз ўқиш жоиз эмас.


6. Туя боғланадиган жой. Бу масала ҳақида ҳам аввал сўз бўлиб ўтди.


7. Байтул Ҳаромнинг устида. Чунки, Каъбаи Муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш бу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Juma muborak!

Yaqinlaringizga ulashing!

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Seni unuttiradigan quvonchdan,
Seni eslatadigan g'amlar azizroqdir, bizga, Allohim...

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳар биримиз бошқанинг қалбига кира олганда эди, унга раҳми келган бўларди.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал