fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

КИБР

Абу Жаҳлнинг асл исми Амр эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «ёлғончи» дейдиганлардан эмасди. Ўзидан «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёлғон сўзлаяптими?» дея сўрайдиганларга:
- У асло ёлғон гапирмайди, у ёлғончилардан эмас, - дерди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «Ал-Амин» дея чақирадиганлардан эди.
- Хўш, - дейишарди оғайнилари Абу Жаҳлга, - модомики унинг ёлғон гапирмаётганига амин экансан, нега унга ишонмайсан?
- Нега ишонмас эканман! – каловланарди Абу Жаҳл. – Мен унинг оғзидан чиққан ҳар бир гап тўғри эканига ишонаман!
- Унда нега исломни қабул этмаяпсан?
Сиз Абу Жаҳлнинг шу саволга берган жавобига эътибор беринг-а, қанчалар катта ибрат бор бу жавобда биз ожизлар учун:
- Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тўғри гапираётганига ақлим етиб турибди, лекин менга бир нарса ҳеч тинчлик бермайди: мендек аслзода, бадавлат одам турганда Яратганнинг уни пайғамбар этиб танлаганини ҳеч ҳазм қилолмайман, шунга ичим ёнади! Нега мен эмас, дейман! Нега мен эмас?!
... Айни шу жумла сизга ҳам тинчлик бермай қўяди-а гоҳ-гоҳида? Кибр ва ғурур ақлингизни маҳв этганида, кимларнингдир обрўси, мартабаси, ютуғи, ақли сизникидан ортиқ эканини ҳазм қилолмай қолганингизда, шу шайтоний фикр қалбингизни заҳарлайди. Айнан у аслзода Амрни шаккок Абу Жаҳлга айлантирган эди, ҳушёр бўлмасангиз, сизни ҳам навбатдаги «Абу Жаҳл»га айлантиради... Кибрингиздан эҳтиёт бўлинг!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Саҳобаи киромларнинг куняларини биласизми?

1. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдулмуттолиб.
2. Сайфуллоҳил ғолиб (Аллоҳнинг ғолиб қиличи) – Али ибн Абу Толиб.
3. Сайфуллоҳил маслул (Аллоҳнинг яланғочланган қиличи) – Холид ибн Валид.
4. Сақору Қурайш (Қурайшнинг лочини) – Абдураҳмон ибн Дохил.
5. Сақору явми Уҳуд (Уҳуд кунининг лочини) – Толҳа ибн Убайдуллоҳ.
6. Ҳиббур-росул (Расулуллоҳнинг севиклилари) – Зайд ибн Ҳориса.
7. Ҳиббу ибнул Ҳибб (Севиклининг ўғли севикли) – Усома ибн Зайд.
8. Таржумонил Қуръон (Қуръон таржимони) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
9. Амийнул умма (Умматнинг ишончли кишиси) – Абу Убайда ибн Жарроҳ.
10. Сафийрул Ислом (Ислом элчиси) – Мусъаб ибн Умайр.
11. Садиҳул қуръон (Қуръонни илк бор жаҳрий ўқиган зот) – Абдуллоҳ ибн Масъуд.
12. Ҳибрул умма (Умматнинг олими) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
13. Абулмасакийн (Мискинлар отаси) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
14. Шаҳиду Мўъта (Мўъта шаҳиди) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
15. Аъламуҳум бил ҳалали вал ҳаром (ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи) – Муъоз ибн Жабал.
16. Нақийбун фий ҳизбиллаҳ (Аллоҳ гуруҳининг раҳбари) – Убода ибн Сомит.
17. Рожулун минал жанна (Жаннатдаги бир киши) – Аммор ибн Ёсир.
18. Ҳаамилу роъятил ансор (Ансорлар байроқдори) – Саъд ибн Убода.
19. Далилур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлбошловчиси) – Абдуллоҳ ибн Урайқит.
20. Муаззинур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари) – Билол ибн Рабоҳ.
21. Иҳтазза лаҳу Аршур-Роҳман (вафоти Раҳмоннинг Аршини ларзага келтирган зот) – Саъд ибн Муоз.
22. Шоируш-шаҳийд (Шаҳид шоир) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
23. Соҳибуш-шаҳодатайн (Икки шаҳодат соҳиби) – Хузайма ибн Собит.
24. Зокирату асрил ваҳий (Ваҳий асрининг хотираси) – Абу Ҳурайра.
25. Саядхулул жанната ҳабван (Жаннатга эмаклаб кирувчи) – Абдурроҳман ибн Авф.
26. Қозил умма (Умматнинг қозиси) – Умар ибн Хаттоб.
27. Ҳаворий Расулиллаҳ (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёрдамчилари) – Зубайр ибн Аввом.
28. Ат-Тайёр зул жанаҳайн (Икки қанотли учувчи) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Қутбус-сахо (Сахийлар қутби) – Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ВАФО

Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрарди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик пайдо бўлибди: бутун баданига ҳуснбузар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз берибди, кўзи жароҳатланиб, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, ҳамма уй-уйига тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти сўрабди:
– Қаёққа кетяпсан?
– Уйимга.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди у. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билганида, умр бўйи ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутдим. У қирқ йил касаллигини ўйламай, кўнгли ўксимай яшаганидан хурсандман.
("Бахтли ҳаёт сари")

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
- Қиёмул-лайл (тунги намоз);
- Тонг-саҳарларда кўп истиғфор айтиш;
- Садақа беришга одатланиш;
- Куннинг аввалию охирида зикр қилиш.

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ҲИКМАТ

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг ушбу гапларидан доим ажабланаман:
"Мен ёлғончи-хиёнаткор эмасман. Ёлғончи хиёнаткорлар мени алдай олишмайди".
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг шахсиятлари мени доимо ҳайратлантиради.
У зот розиёллоҳу анҳу қаттиққўллик лозим бўлган ўринда қаттиққўл эдилар. Ҳаттоки инсонлар "бу инсон ҳеч юмшамаса керак", деб ўйлашар эди.
Юмшоқлик тақозо қилинадиган ўринда шунчалик юмшоқ бўлар эдиларки, ҳатто кишилар "бу инсон қаттиққўл эмас", деб ўйлашар эди.
Умар розиёллоҳу анҳу ишларнинг тафсилотигача эътиборли эдилар. Кишилар "бу инсоннинг назаридан ҳеч нарса четда қолмайди", деб ўйлашар эди.
Ўртадаги муҳаббатни сақлаш учун баъзи нарсаларда ўзларини билмасликка солсалар кишилар "бу киши эшитмайди ҳам, кўрмайди ҳам", дейишар эди.
Ҳамма нарсани ўз жойига қўйиш ҳикмат ҳисобланади. Бу доҳийликдир. Керак ўрнида эҳтиёткорлик, керак ўрнида шафқат, керак жойида қаттиққўллик...
Бу нарсалардан бирини бошқасининг ўрнида қўймоқ ҳалокат ва зулмдир.
Хуллас, тутган ўрнинг тақозосига кўра бўлмоғинг, ақлни ўз ўрнига қўймоғинг, қалбни ўз ўрнига қўймоғинг, қамчини ўз ўрнига қўймоғинг ҳикматдир.
Ҳеч қачон "ҳа"нинг ўрнига "йўқ" демагин. "Йўқ"нинг ўрнига ҳам "ҳа" демагин. Нуқтанинг ўрнига вергул қўйма.
Агар эшикни сал очиб қўйиш ҳикмат бўлса, уни охиригача ёпма. Содда эмас, пишиқ бўлгин. Эҳтиёткор кишилар эҳтиромга сазовордирлар. Соддаларни эзиб ташлашади.
Ман қилишга қодир бўлатуриб сахий бўлгин. Инсонлар кўп ўринларда бировдан фойдаланишга уста бўлишади.
Мана шуларнинг бари ҳикмат дейилади дўстим! Агар сенга ҳикмат берилган бўлса кўп яхшиликлар берилибди!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Bizning xizmatlarimiz!✅

SpaceX consulting kampaniyasi sizlarga nima taklif qiladi?🤔


Buni yuqoridagi postimizda bilib olishingiz mumkin!💥


💻Xoziroq bizga murojat qiling!👇


☎️ Telefon raqamlarimiz :

+998770909050
+998880399050
+998 997 112 112

T.me/SpaceX_consulting

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан олганимиз соқол-у, кўпхотинлик бўлди.
Хулқлари-ю, ўгитларига нафсимиз тўсиқ бўлди.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

USMONIYLAT DAVRIDA BO’LGAN VOQEA…

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Oddiy inson vaqtni qanday o'tkazishni o'ylaydi, buyuk inson esa vaqtdan qanday foydalanishni o'ylaydi.

Abdulfattoh Abu G'udda ("Ulamolar nazdida vaqtning qadri" kitobidan)

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ZINOGA KETISH XAVFI BO’LGAN YIGIT TEZROQ UYKANISHI KERAKLIGINI OTA ONASIGA QANDAY TUSHUNTIRSA…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Билиб_олинг

6 нарса 6 нарсани ейди:

1. Ёлғон - ризқни
2. Тавба - гуноҳни
3. Садақа- балони
4. Ғам - инсонни
5. Шароб - савобни
6. Зино - умрни

Хиёнат эса бахтни ейди...

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани яхши.

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

GAN JUN ARSH DUOSINI ESHTIB KO’RDIM BU QANDAY DUO QURONDANMI…?


@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғор (Каҳф сураси) икки жума оралиғидаги нурдир.

Уни ўқишни ёки тинглашни унутманг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Seni unuttiradigan quvonchdan,
Seni eslatadigan g'amlar azizroqdir, bizga, Allohim...

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ҳар биримиз бошқанинг қалбига кира олганда эди, унга раҳми келган бўларди.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

KURSDOSHIMNING ATTO KARTASI BOR 5 KUNLIK TO’LOVNI O’ZI QILGAN LEKIN MEN…?

Читать полностью…

Fotiha.Uz

"Hammanikidan boshqacha qilmasam, otimni boshqa qo‘yaman" deyish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

RIBO XO’R DO’STIM BOR BOR BU ISHIDAN QAYTISH NIYATI YO’Q DO’STIMDAN KECHSAM BO’LADIMI…?

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Bir jinsdagilarning oila deyilishi insonparvarlik emas

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

УЯЛМАСАНГ ИСТАГАН ИШИНГНИ ҚИЛАВЕР!

Қаънабий ёшлигида жуда бебош, ароқхўр киши бўлган эди. Бир куни ароқхонага бориб ароқ ичиш учун улфатларини кутиб ўтирганида эшак миниб олган бир кишини кўриб қолади. Унинг атрофида жуда кўп инсонлар бўлиб, атрофидагилар унга "имом" деб мурожаат қилаётган эди.
Бу ҳолат Қаънабийнинг эътиборини тортди. У одамларни ёриб ўтиб эшак минган кишининг олдига етиб борди. Қаънабий эшакнинг жиловидан ушлаб уни миниб олган кишига деди:
- Сен кимсан?
- Шуъба ибн Ҳажжожман.

Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида "амирул мўъминин" деган лақаб олган эди.
Қаънабий яна сўради:
- Шуъба деганинг ким?
- Муҳаддис.
- Муҳаддис нима иш қилади?
- Кишиларга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтади.
- Унда менга ҳадис айтиб бер!
Шунда Шуъба ибн Ҳажжож деди:
- Мансур ибн Муътамир менга Рибъий ибн Хирошдан, у Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
" Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".

Бу ҳадис Қаънабийга гўё илоҳий рисолат бўлди. У уйига келиб ибодатга берилди. Кейин Мадинага бориб имом Моликдан дарс олди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг "Муватто" номли ҳадис тўпламларини бутунлай ёд олди. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай дейди:
"Қаънабий "Муватто"ни ривоят қилганларнинг энг ишончлисидир.
У имом Молик роҳимаҳуллоҳдан илм олиб бўлгач Басрага қайтиб Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳдан дарс олишни ирода қилди. Зеро Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳнинг айтган ҳадиси унинг ёдидан чиқмаган эди.
Қаънабий Басрага келганида Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ вафот қилган экан. Қаънабий ундан фақатгина юқорида зикри келган биттагина ҳадисни ривоят қилди. Бу ҳадис унинг тавбасига сабаб бўлган эди:
"Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".

Безори, ароқхўр бир йигитнинг куни келиб "Муватто"нинг энг ишончли ровийси бўлиши, имом Бухорий ва имом Муслимларга устоз бўлиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Gʻazablanish va shahvatga berilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Имом Қуртубий “Жомеъу лиаҳкамил Қуръан” китобида шундай деди: “Қайси бир юртда тўрт тоифа кишилар бўлса, у ернинг аҳли бало офатлардан омонда, маъсум бўладилар:
1. Зулм қилмайдиган одил раҳбар.
2. Ҳидоят йўлидаги олим.
3. Қуръон ва илм талабига қизиқтирадиган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган машойихлар, устозлар.
4. Жоҳилият ясан-тусанлари каби ясан тусанлар билан бесабаб кўчага чиқмайдиган, мастура аёллар”.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Бир улуғ зотнинг ҳузурига бир одам ўғлини олиб келиб: Ҳазрат! Ўғлимнинг ҳаққига дуо қилинг деди. Аллоҳнинг валийси у бола ҳаққига дуо қилдилар ва чўнтакларида бир ширинлик бор эди, уни чиқариб болага бермоқчи бўлдилар. Болага ўша ширинликни узатганларида, бола юзини буриб, отаси тарафга қарай бошлади. Ваҳоланки, болаликда болалар ширинликга ўч бўладилар. Шунда, улуғ зот яна болага буни ол дедилар. Бола яна у ширинликдан назарини олиб қочиб отаси тарафга қарай бошлади. Шунда, отаси: Ўғлим, Ҳазрат сенга нарса беряптилар, ол деди. Отаси рухсат берганда бола қўлини чўзди. Бола ширинликни олганида, улуғ зотнинг кўзларидан ёшлар оқди. У киши ҳайрон бўлиб: Ҳазрат! Нега йиғлаяпсиз? деб сўради. Шунда, улуғ зот шундай дедилар: Бу бола биздан кўра яхшироқдир. Мен унга ичида жуда хоҳлаб турган бир ширинликни бердим. Лекин, у менинг отам менга нима дейди деб бу ширинликга қарамади. Эх, кошки биз ҳам кўчаларда юраётганимизда қаршимиздан ўзига мафтун қилувчи кимсалар кўринганида, назаримизни олиб қочиб, бизга Роббимиз нима дейди десак эди.
(«Матонат соҳибларининг ларзага солувчи воқеалари»)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ortiqcha zeb-ziynatga berilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

ИСЛОМНИНГ АДОЛАТИ

Андалус давлатида бир роҳиб бор эди. У ўзи хизмат қиладиган черков томида ноёб бир гул ўстираётган эди. Роҳибнинг бир эчкиси ҳам бор эди. Эчкиси ҳар-ҳар замон черков томига чиқар эди.
Роҳиб бир куни гулга қараш учун томга чиққанида гулнинг узилганини кўрди. Бундан ниҳоятда дарғазаб бўлди. Шу вақтда черков томида эчки кўриниб қолди. Гулни шу эчки еган деб ўйлади. Жаҳл устида эчкини тутиб олиб томдан пастга улоқтирди. Бечора эчки тап этиб ерга тушди-ю тил тортмай ўлиб қолди.
Бу ҳолни кўрган қўшнилар ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик қилганликда айблаб, роҳибни қозига олиб бордилар. Қози:
– Ҳайвонлар қилган ишлари учун жавобгар эмасликларини билмайсанми? Ўзи у гулни эчки еганинини қаердан билдинг? Кўзинг билан кўрдингми ёки сенга эчкининг еганини бирор киши айтдими? – деб сўради.
Pоҳиб:
– Йўқ, кўрмадим, кўрган киши ҳам йўқ. Бироқ у томга мендан бошқа ҳеч ким чиқмайди. Эчкини у ерда кўрганим заҳоти у еган деб ўйладим. Унга ғазаб қилдим, жазо беришимда ҳақсизлик йўқ, – деб ўзини ҳимоя қилди.
Қози эса:
– Исломда бароати зиммат асосдир. Бир кишининг жиноят қилганига гувоҳ бўлмаса, уни жиноятда айблаб бўлмайди. Боз устига ҳайвонлар қилган ишларига масъул ҳам эмасдир, Унга бундай жазо беришинг зулмдир, – деди. Сўнгра роҳибга ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик қилгани учун таъзир жазосини берди.
Роҳиб қозининг бу ҳукмини ҳақсизлик деб ўйлаб норози бўлиб юрди. Унинг тушунчасига кўра, эчкиси айбдор эди ва уни ўзи истаганидек жазолашга ҳақли эди.
Орадан қанчадир вақт ўтди. Бир куни роҳиб кимсасиз йўлакдан ёлғиз келаётган эди, қаршисидан гандираклаб келаётган одамнинг йиқилиб тушганини кўрди. Унга ёрдам қиламан деб югуриб борди ва у одамнинг орқасига ханжар санчилганига кўзи тушди. Ханжарни тортиб чиқармоқчи бўлаётган чоқда шаҳар муҳофизлари келиб қолди ва уни одамни ўлдирганликда гумон қилиб, тутиб олдилар.
Маҳкамага чиқардилар ва:
– Тақсир, у ерда роҳибдан бошқа ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун у ўлдирган деб ўйлаяпмиз, – дедилар.
Роҳиб бўлган воқеани қандай бўлса, ўшандай қилиб гапириб берди ва ўзининг айбдор эмаслигини айтди.
– Воқеа содир бўлган жойда сендан бошқа кимса бўлмаса-да, у одамни сен ўлдирганингни кўрган бирорта гувоҳ йўқ. Шу сабабли Ислом таълимотига кўра, сени айблашга ҳаққимиз йўқ, – деди. Сўнг қози унга ўтмишда кўрган бир даъвони хотирлатиб:
– Ўшанда сен эчкининг гулни еганини кўрмасдан туриб, унга жазо берган эдинг. Агар ҳозир мен ҳам сен каби хулоса қилсам, сени қотилликда айблаган бўлар эдим. Аммо Исломда айби исбот этилгунга қадар ҳар қандай инсон айбсиз саналади. Энди Ислом адолатининг тўғри эканини тушундингми? – деди.
Роҳиб бир ғайримуслим бўлишига қарамасдан, уни айблашдан кўра оқлашга мойил бўлиб турган мусулмон қозига:
– Сиз ҳақсиз, сизнинг адолатингиз устундир, – демоқдан бошқа чора топа олмади.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Доимо Роббингиз билан бирга бўлиш учун қуйидаги ишларни қилишингиз лозим:

• Беш вақт намозни жамоат билан бирга ўқинг.

• Нафл намозларни адо қилишга қаттиқ киришинг.

• Аллоҳни кўп эсланг.

• Кўп истиғфор айтинг.

• Қуръон тиловатини кўпайтиринг.

• Аллоҳ таолога дуо қилиш, сано айтиш ва У Зотга итоат қилишни тўхтатманг.

• Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтинг.

• Фарзларни адо қилиш, ҳаромлардан сақланишда мустаҳкам бўлинг.

• Сизга Аллоҳни эслатадиган кишини дўст тутинг.

• Илм ва зикр мажлисларида қатнашинг.

• Уйингизни қайтарилган нарсалардан покланг.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Insonning mol-dunyosi meyorida boʻlishi kerak

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Намозхон

Уч киши ҳаж сафарига боришди ва қайтишда шайх Ашраф Таҳонавийни зиёратига киришди. У зот билан аввал кўришмаган эдилар. Бироз кутиб ўтиришди ва шайх чиқиб, уларнинг орасига ўтирдилар. Улар шайхни танишмади. Улардан сўрай бошладилар: “Исмингиз нима?. “Ҳожи фалончи” дея жавоб берди у. Иккинчиси ҳам ҳожи пистончи, учинчии ҳам ҳожи фалончи дея жавоб бериб ўзларини таништиришди. Сўнгра улар шайхдан : “Сиз ким бўласиз?, дея сўрашди. Шайх уларга қараб: “Мен намозхон Ашраф Таҳонавий бўламан” дедилар. Улар: “Нега ўзингизни бундай таништиряпсиз?” деб сўрашди. (Яъни, намозхон фалончи деб).
Шунда у зот: “Умрингизда бир мартагина ҳажни адо этиб, ўзларингизни ҳожи палончи, деб номлаб олибсизлар. Мен бўлсам кўп йиллардан бери кунига беш маҳал намоз ўқийман. Демак, ўзимни шундай номлаб олишга ҳақли эмасманми?” деб (киноя тарзида) жавоб берган эканлар.
Изоҳ: Имом Ашраф Али Таҳонавий - улуғ аллома, нафақат Ҳиндистонда балки, бутун дунёда шуҳрат қозонган, “Уммат ҳакими” деган улуғ номга сазовар бўлган зот. Таҳонавий ўз асридаги турли илм соҳаларини мукаммал эгаллаган машҳур олим бўлиб, масалаларни аниқлашда ва далилларни чуқур ўрганишда илм толиблари орасида шуҳрати кенг тарқалган.

T.me/FotihaUz

Читать полностью…
Подписаться на канал