TAKSIDA KO’P YURAMAN BA’ZI PAYTLARDA TAKSIST BILAM YO’L HAQQINI KELISHYOTGANDA 15.000 ming DESA 10.000 ming DEYMAN…?
@FotihaUz
#ЖУМА_МУБОРАК
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин 🤲
🕌 Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!
👉 @FotihaUz
ИШОНЧ
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У: - Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
(Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ "Шуъабул иймон")
T.me/FotihaUz
Fitna chiqarish uchun boshqalardan foydalanayotganlar
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Жумъа куни дуо қабул вақти
(Албатта ўқинг)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини албатта берур” – дедилар.
Абу Ҳурайра р.а. айтади:
- “Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга:
- “Мен ўша соатни биламан” - деди.
“Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма” – дедим.
“У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча” – деди.
“Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Мусулмон банда ўша (соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса” – деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку?” – дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади, демаганларми?” – деди.
“Ҳа” – дедим.
“У худди шунинг ўзи” – деди.
(Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган)
Икковлари:
“У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир” – деганлар.
Абу Саид Xудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар:
“Албатта Аллоҳ дуони бекор қилмайди, балки дуоҳонга уч нарсадан бири бўлади: ё унинг дуосини шошилтириб (яъни дунёнинг ўзида) беради, ёки оxиратига ғамлаб қўйяди, ёҳуд шунинг баробарида унга келаётган балони даф қилади”.
(Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz
#ЖУМА_МУБОРАК
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин 🤲
🕌 Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!
👉 @FotihaUz
Ассаламу алайкум!
Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
@FotihaUz
NASIL-NASAB ONA TARAFDAN SANASA HAM BO’LADIMI YOKI OTA TARAF BO’LISHI SHARTMI?
@FotihaUz
Йиғи
Умар ибн Абдулазиз ҳузурларида ўлим ҳақида сўзланса, қуш питирлаганидек типирчилаб қолардилар (қалтирар эдилар). У киши шундай йиғлар эдиларки, ҳатто кўз ёшлари соқолига оқиб тушарди. У зот бир кечада йиғладилар, аҳли аёллари ҳам у кишига қўшилиб йиғлашди. Вақтики, кўз ёшлари тинган эди, қизлари Фотима сўради:
- “Жоним сизга фидо бўлсин, эй амирул мўминин! Нима учун йиғлайсиз?”.
Умар айтдилар:
- “Аллоҳ таоло ҳузуридаги қавмлардан бир гуруҳи жаннатга қараб ва бир гуруҳи дўзахга қараб юришларини эсладим”.
Сўнг сайха урдилар - да, ҳушларидан кетди.
T.me/FotihaUz
Rosululloh sallalohu alayhi va sallam aytdilar: “ Oxirat tog’risida dunyoning misoli, sizlardan biringiz qo’lini dengizga tiqqanidek bo’ladi. Qarasinchi ( qo’li ) nima olib chiqarkin
Imom Muslim rivoyati
@FotihaUz
Минг динор қарз берсанг...
Биродарингга минг динор қарз берсанг ва қийматни уч ойдан сўнг қайтаришига келишсанглар, сен ўша кундан бошлаб то муддат якунига қадар кунига 1000 динор маблағни садақа қилаётгандек бўласан.
Уч ой ўтса ва биродаринг сендан яна бир ой муҳлат бергин деса, ўша кечиктирилган муҳлатда сен кунига 2000 динордан садақа қилаётгандек бўласан. Бу эса маблағ қанчалик катта бўлса шу тарзда савобинг миқдори юқорилашда давом этаверади.
@FotihaUz
Истиғфор
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: - «Аллоҳ таъоло деди: Эй Одам боласи, модомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, гуноҳинг қанақа бўлишдан қатъий назар, (уларнинг кўплигига ҳам) парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етсада, Мендан истиғфор тиласанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан».
T.me/FotihaUz
Саҳар чоғини ғанимат билинг!
Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунича ўтирса. Фақат яхшиликдан бошқа(нарса)ни гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз салотуш-шуруқ (ишроқ намози) ҳам дейилади. «Шуруқ» ёки «ишроқ» сўзи қуёш чиқишини билдиради. Саҳар чоғи ниҳоятда фазилатли чоғ экани ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Жумладан, ушбу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунча бўлган вақтни Аллоҳ таолонинг зикри ила ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Ишроқ намози чошгоҳнинг энг аввалги вақтидаги намоздир. Саҳар чоғи Аллоҳ таолонинг ибодати, зикри билан машғул бўлиш ўта фазилатли ишдир.
T.me/FotihaUz
Ҳикмат
Душманларнинг энг ёмони – қачонлардир сен билан дўст бўлган кишидир!
T.me/FotihaUz
#Озор_берувчи
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
- “Мени жаннатга киритадиган ишга буюринг”.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла” - дедилар.
T.me/FotihaUz
#КУН_ТАВСИЯСИ
Кўпроқ зикр қилинг. Қиёмат куни қилинган зикрлар тоғдай-тоғдай гуноҳларни парчалаб ташлар экан!
• ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ (10 марта)
• АСТАҒФИРУЛЛОҲ (10 марта)
• СУБҲАНАЛЛОҲ (10 марта)
• АЛЛОҲУ АКБАР (10 марта)
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ (10 марта)
• РОББИҒ ФИРЛИЙ (10 марта)
• СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ (10 марта)
• СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАЗИЙМ (10 марта)
• АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД (10 марта)
Келинг, Роббимиз учун бироз вақт сарфлайлик.Аҳир бизга вақтни берган Зотга, бизни вақтимиз йўқми?🥺
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/FotihaUz
#Ҳадис
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло наздида одамларнинг олийси саломни (аввал) бошлаганларидир», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
T.me/FotihaUz
#Жума_муборак
🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
✨ Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
@FotihaUz
#Ҳадиси_шариф
СОЯЛАНУВЧИ ЕТТИ КИШИ
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ кунда соясига олур: одил имом, Ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганида мен Аллоҳдан қўрқаман, деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто чап қўли ўнг қўли қилган нафақани билмай қолган одам ва Аллоҳни ёлғиз ҳолида эслаганида кўзидан ёши оққан одам», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган
@FotihaUz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Менга умр бердинг саломат қилиб,
Олган нафасимни ҳидоят қилиб.
Ўзингга шукрлар айтаман Аллоҳ,
Бугунги кунимга Алҳамдулиллаҳ!
Бугунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!
@FotihaUz