#оят
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай деб марҳамат қилади:
«Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир» (237-оят).
@FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Қалбингиз нурга, кунингиз хайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
@FotihaUz
Hazrati Umar ibn Xattob roziyallohu anhu va qul voqeasi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Ихлос сураси
Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ, Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” - дедилар.
T.me/FotihaUz
Оналар
Оналаримиз доим ишлатадиган ёлғонлари:
– Болам сен ейвер, менинг қорним тўқ.
– Мана бу гўштни сен егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.
– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.
– Мана бу устга ёпадиганни олавер, мен совуқни ҳис қилмаяпман.
– Йиғлама, мен касал эмасман.
Бошқа бирор севган кишингиз онангиз каби иш қила оладими?
T.me/FotihaUz
УНУТМАНГ!
Дунёдаги энг гўзал нарса – Аллоҳнинг муҳаббати!
Жаннатдаги энг яхши нарса – Аллоҳни кўриш!
Китобларнинг энг манфаатлиси – Аллоҳнинг Китоби!
Халойиқнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Расулидир!
✨🌙 Хайрли тун Азизлар 🌙✨
T.me/FotihaUz
Ойларнинг маьноси.
Январь — Маьбуд Юнус шарафига (январ иус) деб аталган. Римликларнинг эьтиқодича, 2 юзли Юнус ҳар бир нарсанинг боши ва охиргисининг ҳомийси бўлган.
Февраль — Лотинча “фэбруариус» сўзи тозаланиш, покланиш маьносини билдиради.
Март — Бу ой деҳқонлар ва чорвадорлар ҳомийси Марс шарафига аталган «мартиус » сўзидан олинган.
Апрел — «Апфирэ» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўз иньомларини намоён қилувчи деган маьнони билдиради.
Май — Маьбуда Майя «маюс» исмидан олинган гўзаллик, шод-хуррамлик ойи ҳисобланади.
Июнь — Юпитернинг хотини — маьбуда Юнона шарафига қўйилган. Афсоналарга кўра Юнона аёллар ҳомийси, эр-хотин қўша-қариши, ували-жували бўлишларининг тарафдори.
Июль — Рим арбоби ва лашкарбошчиси Юлий Сэзар шарафига шундай аталган.
Август — Рим императори Октавиан Август шарафига қўйилган.
Сентябрь — Қадимда римликларнинг 10 ойлик тақвимида 7-ой бўлиб, лотинча, Сэптэмбэр (7) сўзидан олинган.
Октябрь — Қадимда римликлар тақвимида 8-ой лотинча «октобэр» (8) деган маьнони англатади.
Ноябрь — лотинча «Новэмбэр» (9) сўзидан олинган, қадимги римликлар тақвимида 9-ойни англатади.
Декабрь — лотинча «дэзэмбэр» сўзидан келиб чиққан бўлиб, 10 деган маьнони билдиради.
@FotihaUz
Bugungi kun musulmonlari tafakkur qilishga muhtojmiz
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.
Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.
Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
T.me/FotihaUz
САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ!
Эй, фарзанд!
Aйниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Aллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».
Ким бир марта саловати шариф айтса, Aллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Aллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».
Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:
1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.
2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.
3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.
"Эй фарзанд!" китобидан.
T.me/FotihaUz
TIBBIYOT YO’NALISHIDA O’QIYMAN INSON YOKI HAYVONLARNING ICHKI A’ZOLARINI CHIZIB O’RGANSAM BO’LADIMI?
@FotihaUz
• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;
• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;
• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;
• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;
• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;
• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: "Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз".
(Имом Бухорий ривояти)
@FotihaUz
#Мақола
«Жонли» ва «жонсиз» тарбия
Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.
Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди: 1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.
@FotihaUz
“Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар”,
(Воқеа сураси, 37-оят).
Аллома Саъдий оят тафсирида дейдилар: “Ъурубан”- бу эрига чиройли сўзи, гўзал ҳайъати, муомаласи, муҳаббати ила маҳбуба, суюкли аёлдир”.
Изоҳ: Имом Табароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейилади:
“Умму Салама: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг “Ъурубан атробан” деган ояти ҳақида гапириб беринг”, деди. Ул зот: “Улар бу дунёдан қариб сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади” дедилар...”
@FotihaUz
❗️Қадимги у́лчов бирликлари:
Пуд - 16 кг
Ботмон - 20 кг
Мин - 3 кг
Ман - 680 гр
Мисқол - 4,1-4,4 гр
Мошша - 1,98 гр
Нимча - 2 кг
Осор - 17 гр
Пайса - 50 гр
Сир - 74,24 гр
Тула - 11,232 гр
Харвор - 30-100 кг
Қадоқ - 400 гр
Сари - 2,5 кг
Укя - 33,4 гр
Кийрат - 0,236 гр
Чакса - 5,3 кг
Даксар - 30-32 кг
Аршин - 71,1 см
Газ - 70-90 см
Тано - 0,25-0,5 га
Тош - 7-8 км ёʻл
Фарсах - 8,9-9,5 км
Чақирим - 1,5 км
Қарич - 20 см
@FotihaUz
#Дуо
Ўқув йилини бошлаганлар учун
Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي
«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар»
(Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
«Роббим, илмимни зиёда қилгин»
(Тоҳа сураси, 114-оят).
اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا
“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!”
Термизий ва Ибн Можа ривояти.
اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”.
Ибн Можа ривояти.
@FotihaUz
"ҲАР БИР НАРСА ЯХШИЛИККА"
Шояд яхшилик бўлса, деб Аллоҳ бизга Каҳф сурасида Мусо ва Ҳизр қиссаси орқали мусибатлардан ғам чекмасликни ўргатди:
– Кеманинг тешиб қўйилиши уни қутқариш учун бўлган.
– Боланинг ўлдирилиши унинг ота-онаси бахтли ҳаёт кечириши учун бўлган.
–Икки етим сабабли деворнинг тиклаб қўйилиши ота-онасининг солих бўлгани учун бўлган.
Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳар бир нарса Яхшиликдир.
"Ҳикматлар" китобидан.
@FotihaUz
#ҲАДИС
Усайд ибн Али ибн Убайддан, унинг отасидан ривоят қилинади: У Абу Усайднинг одамларга шундай деяётганини эшитди: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик. Шунда бир киши: “Эй, Расулуллоҳ! Ота-онам вафотларидан кейин, уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?”- деб айтди. У зот: “Ҳа, тўртта хислат бор; улар учун дуо қилиш ва уларга истиғфор айтиш ва уларнинг аҳдига вафо қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш ва сенга икковлари тарафидан яқинлиги бўлган қариндошларга силаи раҳм қилиш”, деб айтдилар”.
Бухорий “Адабул муфрад” китобида ривоят қилган.
@FotihaUz
Илмнинг афзаллиги
Абу Қатан Абу Ҳуррадан ривоят қиладики, Ҳасан бундай деди:
- «Олим дунёдан зоҳид бўлган кишидан ҳам, кўп-кўп ибодат қилувчи кишидан ҳам яхшидир. Чунки у Аллоҳнинг ҳикматини улашади, қабул қилинса ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин, қабул қилинмаса ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин».
(Жомиул баён аҳли илм ва фазлиҳ)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz
#Оят
رَبُّ الْمَشْرِقَيْنِ وَرَبُّ الْمَغْرِبَيْنِ
У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир.
Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)
@FotihaUz
ONAM O’TIB QOLDILAR KO’NIKISH JUDA QIYIN BO’LYAPTI QANDAY AMALLAR QILSAM ONAMGA SAVOBI…?
@FotihaUz
#Ҳадис
Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз жума куни ғусл қилиб, қодир бўлганича тозаланиб, ёғ суртиб ёки уйидаги хушбўй атирлардан сепиб, уйидан чиқиб, кейин масжидга бориб, икки киши орасини ёрмасдан (бўш жойга ўтириб) фарз намозини ўқиса ва имом (хутбага) чиқиб гапираётганида жим турса, ўша жума билан нариги жума ўртасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
@FotihaUz
Истиғфор
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إ: إِنَّ الرَّجُلَ لَتُرْفَعُ دَرَجَتُهُ فِي الْجَنَّةِ فَيَقُولُ: أَنَّى هَذَا فَيُقَالُ: بِاسْتِغْفَارِ وَلَدِكَ لَكَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра р.а. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
- “Бир кишининг жаннатдаги даражаси кўтарилади. Шунда у:
- “Бунинг боиси нима?” - деб сўрайди. Унга:
- “Фарзандинг айтган истиғфор сабабидан шундай мақомга эришдинг” – дейилади.
(Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ривояти)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz