#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
@FotihaUz
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримизﷺ дедилар: «Менинг нафсим қўлида бўлган зот билан қасамки, албатта, амри маъруф қиласизлар, албатта, наҳйи мункар қиласизлар. Бўлмаса, Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридан иқоб юборади. Сўнгра дуо қилсангиз, қабул бўлмайди».
—
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Адий ибн Умайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳﷺ: «Одамлар ўз ораларида ёмонликни кўриб туриб, уни инкор қилишга қодир бўлиб туриб, инкор қилмай юрмагунларича Аллоҳ ознинг амалига кўпчиликни азобламайди. Агар шундай қилсалар, Аллоҳ хосни ҳам, омни ҳам қўшиб азоблайди», деганлар.
—
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят этиладики, у киши Расулуллоҳﷺдан сўрабдилар:
“Ё Расулаллоҳ! Ўтмишдаги умматдан бир қисмига ер қимирлаши билан азоб берилди. Тупроқ остида қолдилар. Уларнинг ораларида солиҳлар ҳам бор эдими?”
Пайғамбаримз ﷺ жавоб берибдилар:
“Ҳа, шундай, солиҳлар ҳам бирга ҳалок бўлдилар. Чунки Аллоҳга исён бўлган вақтда жим тургандилар” (Табароний ривояти).
Амри маъруф ва наҳйи мункар яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришдир.
T.me/FotihaUz
КИМ ИЛМ ЙЎЛИНИ ТУТСА
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан ўтирганларида уларни илмга тарғиб қилиб шундай дедилар:
“Ким илм талаб қилиш йўлига кирса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмдан рози бўлиб унга қанотларини тўшаб туришади. Олимга самолардаги ва ердаги барча нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан афзаллиги ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллигига ўхшайди. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдиришмайди. Улар илмни мерос қолдиришади. Ким уни олса, демак тўлиқ насибани олибди!”.
Илм талаб қилиш ҳақида келган қиссаларнинг энг ажойибларидан бири Андалус имоми Бақий ибн Махлад қиссасидир. У илм талабида Қуртубадан Мағриб(Марокаш)га сафар қилди. Сўнгра имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдан илм олиш учун Мағрибдан Бағдодга пиёда сафар қилди. Бағдодга етиб келгач кўрдики, Аббосий халифа Восиқ Биллоҳ имом Аҳмадга мўътазилаларнинг машҳур фитнаси бўлмиш қуръоннинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги масаласида ғазаб қилиб уй қамоғига ҳукм қилган экан. Имом Аҳмад қуръоннинг махлуқ эканлигига унамаган эдилар. Халифа имомнинг жамоат ва жума намозларига чиқишларини, ҳадис ўргатишларини ман қилиб қўйди.
Бақий ибн Махлад буни билгач ноумид бўлмасдан имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг уйларига борди ва эшикларини тақиллатди. Имом эшикни очдилар. Бақий имомга қараб деди:
- Мен узоқ юртдан сиздан ҳадис ўрганиш учун келдим.
Имом сўрадилар:
- Қаердан? Мағрибданми?
Бақий деди:
- Андалуснинг Қуртубасидан.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ дедилар:
- Қуртуба узоқ диёр. Аммо сен мени халифа дарсдан ман қилиб қўйганини биласан-ку!
Бақий ибн Махлад имом Аҳмадга деди:
- Ундай бўлса ҳийла қиламиз. Мен ҳар куни сизнинг олдингизга тиланчи кийимида келаман. Эшигингизни тақиллатаман. Сиз мени уйга киритасиз ва ҳадис айтасиз. Мен эса ёдлаб оламан.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга унинг гапи маъқул келди. Аммо ҳеч қаерда ҳадис ҳақида сўзламаслагини шарт қилиб қўйдилар. Чунки у ҳадисдан гапирса ишлари ошкор бўлиб қолиши мумкин эди. Бақий ибн Махлад шартни қабул қилди. У ҳар куни эски ва жулдур кийимда келиб эшикни тақиллатар, “мискинга ёрдам қилинг”, дер эди. Имом Аҳмад эшикни очар ва уни даҳлизга олиб кирар, унга ҳадис айтар эдилар. Шунақа қилиб улар имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг “Муснад”ларини тугатишди. У имомдан жуда катта манфаат олди. Сўнгра Андалусга қайтди. У ерда уламолар шайхига айланди.
Олдингиларнинг илм йўлидаги машаққатлари ҳақида келган қиссаларни ўқиб ажабланасан. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ биттагина ҳадис учун бир шаҳардан бошқа шаҳарга сафар қилганлар. Имом Розий илм учун ялангоёқ йўлга чиққан эдилар. Бу сафарлари ҳақида шундай дейдилар:
“Ҳадис талабида йилнинг аввалида йўлга чиқдим. Юрган қадамимни санадим. Минг фарсахдан ошиб кетди”.
Бир фарсах тўрт километр бўлади. Яъни, у киши илм талаб қилиб тўрт минг километр йўл босганлар.
Бугун илм йўлидаги ҳимматлар жон бериш арафасида десак ҳам бўлаверади. ёнимиздаги маҳаллада “Саҳиҳ Бухорий”дан дарс бўлади. Аммо уни узоқ ҳисоблаймиз. Бир маҳаллада қуръон ўқитиладиган жойлар ёпилса бошқа маҳалладаги жойни узоқ ҳисоблаймиз. Расулуллоҳнинг меросларини олишда хижолат бўларли даражада дангасалик қиламиз!
@FotihaUz
#ҲАДИС
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Агар одамлар мункарни кўриб туриб, уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло уларга оммавий азоб тушириши мумкин”.
Имом Аҳмад ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@FotihaUz
Хушхабар: Ўзбекистон фуқаролари учун Саудия Арабистонига электрон виза олиш имконияти пайдо бўлди
Энди ўзбекистонликлар 146 доллар эвазига Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали онлайн виза олиши мумкин. Бу ҳақда visa.visitsaudi.com манбаси хабар берди.
Ушбу виза билан йил давомида Умра қилиш ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.
Электрон виза Ҳаж қилиш, Саудия Арабистонида яшаш, ишлаш ҳуқуқини бермайди.
Саудия Арабистони eVisaʼси бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради. Электрон виза муддати тугагач, уни янги муддатга расмийлаштириш мумкин.
https://islom.uz/maqola/20977
@FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
@FotihaUz
#ҳикмат
ВАЪДА ҚИЛИНГАН НАРСА ЮЗАГА ЧИҚМАСА, ШАККА ТУШМАСЛИК КЕРАК
Ваъда қилинган нарсанинг воқе бўлмаслиги сени зинҳор шакка солмасин. Агарки вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Яна бу сенинг қалб кўзингга чўп бўлмасин ва сарийратинг нурини сўндирмасин.
"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобининг
1-жузидан
@FotihaUz
Илмни ёзиб қўйиш ўта муҳимдир!
Уламоларимиз вақтни ғанимат билишга, китобларда кўрган ёки хаёлларига келган фойдали фикрларни дарҳол ёзиб қўйишга ҳарис эдилар. Улар бу ишни ҳатто тунда ҳам амалга оширардилар.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ хаёлларига келган фойдали фикрларни ёзиб қўйиш учун тунда кўп уйғонардилар. Шогирдлари Фирабрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Бир куни кечқурун Муҳаммад ибн Исмоилнинг уйларида эдим. У киши тун давомида ўн саккиз марта ўрниларидан туриб, чироқни ёқиб, бирор фикрни ўйлаб, кейин уни ёзиб қўйганларини санадим”.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг соҳиблари Ҳумайдий у киши билан Мисрдалигида бўлган воқеани ҳикоя қилади. Ўшанда Ҳумайдий кечаси ташқарига чиққанда, Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг хоналаридаги чироқлари ёниқ турганини кўриб, деразадан қараса, қоғоз ва қалам турган экан. Воқеани ровийнинг ўзи давом эттиради: “Нима қиляпсиз, эй Абу Абдуллоҳ?” деб сўрадим. Шунда имом: “Бир ҳадис ёки бир масъаланинг маъноси ҳақида ўйладим. Кейин зеҳнимдан кетиб қолишидан қўрқиб, чироқни ёқишларини буюрдим-да, ўша фикрни ёзиб қўйдим” деб жавоб бердилар”.
Ибн Аббор Ҳофиз “Мўъжаму асҳабис Садафий” китобида аллома Абул Қосим ибн Вард Тамимийнинг таржимаи ҳоли баёнида шундай деган: “У киши бирор китобни кўриб қолсалар, уни вароқлаб, юқоридан пастга кўз югуртириб, агар бирор фойдали нарсани топсалар, ёнларидаги вароққа кўчириб қўярдилар. Ҳатто шу тарзда бутун бир мавзуни жамлардилар”.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Ал-Баҳрул муҳийт” ва бошқа асарлар соҳиби бўлмиш Имом Заркаший раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини баён қилаётганларида мана буларни зикр қилганлар: “У киши (Заркаший) китоблар бозорига бориб, китобфуруш дўкони олдида тўхтаб, кун бўйи ўша ердаги китобларни мутолаа қилиб, ўзларини қизиқтирган бирор жойи чиқиб қолса, уни ёнларидаги қоғозга қайд этиб, кейин ўша қоғоздаги маълумотни ўз асарларига иқтибос тарзида киритар эдилар”.
Али ибн Муҳаммад Имроннинг «Ал-Мушаввиқ илал қироати ва талаби илми» китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
T.me/FotihaUz
#Буни_билиш_керак
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ
1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
T.me/FotihaUz
ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган. Бу азон ва қироатларга ҳақиқий азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
#ҳикмат
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:
– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.
– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.
– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт. («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/FotihaUz
#ҳикмат
ВАЪДА ҚИЛИНГАН НАРСА ЮЗАГА ЧИҚМАСА, ШАККА ТУШМАСЛИК КЕРАК
Ваъда қилинган нарсанинг воқе бўлмаслиги сени зинҳор шакка солмасин. Агарки вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Яна бу сенинг қалб кўзингга чўп бўлмасин ва сарийратинг нурини сўндирмасин.
"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобининг
1-жузидан
@FotihaUz
#Sinov
Deydilarki, olim ilmi bilan, zangin moli bilan, faqir esa joni bilan imtihon qilinadi. Olimga ilmi borasida sinovlar, imtihonlar beriladi. Fitnalarga tutiladi.
Goho, uning nafsi ilmi tufayli uni boshqalardan ustun ko'rsatmoqchi bo'ladi. Kibr va ujub shamollari har yon tebratadi. To'zg'itadi. Uning sinovi shu. Obro'yu mansab va shuhratdan iborat dunyoning mug'riyotlariga qarshi sabot bilan tura olish. O'z yo'lini yo'qotib qo'ymaslik. Va xolis Alloh rizosi uchun ilm tarqatish.
@FotihaUz
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Умматимдан шундай кишилар бўладики, улар таомларнинг анвойиларини ейишади, ичимликларнинг анвойиларини ичишади, кийимларни алвонларини кийишади, сўзларида маҳмадоналик қилиб, сафсата сотишади. Ана ўшалар, умматимнинг ёмонларидир”, дедилар.
Имом Табаронийнинг «Мўъжам авсат»даги ривояти.
Дўстларингиз билан улашинг
@FotihaUz
Бахт
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- «Аллоҳ таолонинг шундай фаришталари борки, улар зикр аҳлини қидириб айланиб юрадилар. Агар Аллоҳни зикр қилаётган кишиларни топсалар:
- «Келинглар, мана сизлар қидираётган нарса», деб бир-бирларини чақирадилар. Фаришталар зикр аҳлини қанотлари билан ўраб (устма-уст туриб то) дунё осмонигача етадилар. Аллоҳ таоло Ўзи яхши билиб турса-да, фаришталаридан сўрайди:
- Бандаларим нима дейишяпти?
- Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтиб сени улуғлаяптилар.
- Улар Мени кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, кўрмаганлар.
- Агар мени кўрсалар нима қилишади?
- Унда сенга янада кўпроқ ибодат қилиб, бундан-да кўп тасбеҳ айтиб, сени улуғлашади.
- Улар мендан нима сўраяптилар?
- Сендан жаннат сўрашяпти.
- Жаннатни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, жаннатни кўрмаганлар.
- Агар кўрганларида нима бўларди?
- Агар жаннатни кўрсалар унга янада қаттиқроқ интилиб, талабгор бўлиб рағбатлари ошиб кетарди.
- Нимадан паноҳ тилаяптилар?
- Дўзахдан.
- Улар дўзахни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, уни кўрмаганлар.
- Агар кўрсалар нима бўларди?
- Агар кўрсалар дўзахдан яна ҳам кўпроқ, қаттиқроқ қўрққан бўлардилар.
- Сизлар гувоҳсизлар, Мен уларни мағфират қилдим.
Шунда фаришталардан бири дейди:
- Фалончи ораларида ўтиргани билан улардан эмас. У бир иш билан келганди.
- Улар шундай ҳамсуҳбатлар-ки, улар билан ўтирган одам улар туфайли бадбахт бўлмас!»
(Муттафақун алайҳи)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/FotihaUz
BIZ MUSOFIRCHILIKDAMIZ JUMA KUNI PESHIN NAMOZINI JAMOAT BILAN O’QISAK BO’LADIMI…?
@FotihaUz
Shariatni bilmasdan ikkita ayolga uylanish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон
❓1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.
Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).
Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.
Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.
T.me/FotihaUz
ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тақвони маҳкам ушлашга ҳаракат қиламан. Лекин Қуръонни тўлиқ хатм қилолмаганман. Бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон имкон қадар Қуръонни хатм қилишни ўрганиши керак. Аллоҳ таолонинг Каломини тўғри ўқишни, хатм қила олишни таълим олиши ва шу йўлда мунтазам ҳаракат қилиши лозим. Уламоларимиз "Қуръони каримни бир йилда бир хатм қилмаган киши — Қуръонни тарк қилган ҳисобланади", — дейишган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.
БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.
Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.
Тиланчи хурсанд бўлди.
Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.
Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.
Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.
—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.
"Ривоятлар" китобидан.
@FotihaUz
Ассаламу алайкум!
Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
@FotihaUz
#жума
ЖУМА САРИ БОСИЛГАН ҚАДАМГА ДЎЗАХ ЎТИ ҲАРОМ
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фисабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
"Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар" китобидан
T.me/FotihaUz
Payg‘ambarimiz alayhissalom kechqurunlari qaysi suralarni o‘qib yotar edilar?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
MEN MASKVADA ISHLAYMAN SHU YERDA DO’STLARIM YOU YUBE DA PUL ISHLASHNI TAVSIYA QILISHDI…?
@FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: "Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз".
(Имом Бухорий ривояти)
@FotihaUz