#ҳикмат
ВАЪДА ҚИЛИНГАН НАРСА ЮЗАГА ЧИҚМАСА, ШАККА ТУШМАСЛИК КЕРАК
Ваъда қилинган нарсанинг воқе бўлмаслиги сени зинҳор шакка солмасин. Агарки вақти тайин қилинган бўлса ҳам. Яна бу сенинг қалб кўзингга чўп бўлмасин ва сарийратинг нурини сўндирмасин.
"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобининг
1-жузидан
@FotihaUz
#Sinov
Deydilarki, olim ilmi bilan, zangin moli bilan, faqir esa joni bilan imtihon qilinadi. Olimga ilmi borasida sinovlar, imtihonlar beriladi. Fitnalarga tutiladi.
Goho, uning nafsi ilmi tufayli uni boshqalardan ustun ko'rsatmoqchi bo'ladi. Kibr va ujub shamollari har yon tebratadi. To'zg'itadi. Uning sinovi shu. Obro'yu mansab va shuhratdan iborat dunyoning mug'riyotlariga qarshi sabot bilan tura olish. O'z yo'lini yo'qotib qo'ymaslik. Va xolis Alloh rizosi uchun ilm tarqatish.
@FotihaUz
Фаллас айтади: "Ибн Абу Адийнинг бундай деганини эшитдим: "Довуд ибн Абу Ҳинд қирқ йил рўза тутди, лекин буни аҳли-аёли билмади. У ипакчи эди.
Тушлигини ўзи билан ишга олиб кетар ва йўлда уни садақага бериб юборарди. Ифторини эса уйга қайтгач, оила аъзолари билан кечки овқат вақтида қиларди".
---
Қаранг, салафлар амалларини ҳатто энг яқинларидан ҳам яширишган.
Кўчадагилар уни уйида овқатланади, уйдагилар эса кўчада қорнини тўйғазади, деб ўйлашган.
Ҳозир эса ифторликларимизни, Ҳажда қилаётган тавофларимизни суратга олиб, тарқатяпмиз.
@FotihaUz
Беш тоифа кишининг дуоси ижобатдир:
1. Отанинг фарзандига қилган дуоси
2. Отанинг фарзандига дуоибади (қарғиши)
3. Рўзадорнинг дуоси.
4. Мусофирнинг дуоси.
5. Мазлумнинг дуоси.
T.me/FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Қалбингиз нурга, кунингиз хайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
سُبْحانَ الله وبحمده
"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи"
(Маъноси: "Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман".)
Абу Довуд ривояти.
@FotihaUz
#Бола_тарбияси
• Бугун қўлингизга ёпишиб олган фарзандингиз Қиёматда ёқангизга ёпишишини истамасангиз унга динини ўргатинг!
Динимизда ота-онага итоат буюрилган!
@FotihaUz
Бахтсизликнинг беш келиб чиқиш сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
"Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи", деб айтар эдилар.
(Маъноси: "Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин".)
Абу Довуд ривояти.
@FotihaUz
#zikr_va_duo
Kim shu duoni o'qisa dengizning ko'pigicha qarzi bo'lsa ham Alloh taolo uni ado qiladi
Allohumma, maalikal mulki tu'til mulka man tashaa va tanzi'ul mulka minman tashaa. Va tu'izzu man tashaa va tuzillu man tashaa. Biyadikal xoyr. Innaka 'ala kulli shayin qodiyr. Rohmaanad dunyaa val axiroh. Va Rohiimahumaa. Tu'tii man tashaa minhaa va tamna'u man tashaa. Irhamnii rohmatan, tug'niynii bihaa 'an rohmati man sivaak.
Ma'nosi: Allohim, barcha mol-mulklarning yagona sohibi o'zingsan. Xohlaganinga mol-mulkni berasan, xohlaganingdan uni olasan. Xohlaganingni aziz qilasan. Xohlaganingni xor qilasan. YAxshilik sening qo'lingdadir. Sen barcha narsaga qodir Zotsan. Sen dunyo va oxiratda rahmat sohibisan. Xohlagan bandangni O'z rahmating ila siylaysan. Xohlagan bandang bu baxtdan mosuvo bo'ladi. Allohim, menga Sendan boshqani marhamatiga hojat qoldirmaydigan rahmatingni bergin.
@FotihaUz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун шанба
29 июль, 2023
11 Муҳаррам, 1445
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
T.me/FotihaUz
Shom namozidan keyin o‘qiladigan duo
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар ⬇️
1.Рўза тутиш.
2.Закот бериш.
3.Тирноқларини олиш.
4.Ғусл қилиш.
5.Касални кўриш.
6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8.Кийим эхсон қилиш.
9.Жаноза намозига қатнашиш.
10.Силаи рахм қилиш.
11.4 ракат нафл намоз ўқиш.
12.Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш.
13.Қарз бериш.
14.Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15.Ифторлик бериш
@FotihaUz
MEN MASKVADA ISHLAYMAN SHU YERDA DO’STLARIM YOU YUBE DA PUL ISHLASHNI TAVSIYA QILISHDI…?
@FotihaUz
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: "Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз".
(Имом Бухорий ривояти)
@FotihaUz
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, фурсатни ғанимат билсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Уни хоҳла муҳофаза қил, хоҳла зое қил», деб марҳамат қилганлар.
Ибн Можа ривояти
T.me/FotihaUz
Бир киши вафот этди. Кўпчилик мусулмонлар унинг ўлимидан хурсанд бўлди. Кимдир хурсандлигини очиқчасига баён қилган бўлса, кимлардир шунга киноя қилди.
Буни эшитган бир устозимиз шундай дедилар: «Аллоҳ сақласин, ҳадисда айтилган гувоҳлик – мана шу!»
Вафотимиздан кейин орқамиздан бўладиган мусулмонларнинг гаплари биз учун ё яхши, ёки ёмон гувоҳлик бўлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Каналга обуна бўлинг!⬇️
T.me/FotihaUz
MENING MUZQAYMOQ SOTADIGAN JOYIM BOR ULARNI HAR KUNI HISOB KITOB QILIB TURAMAN…
@FotihaUz
Allohga yaqin bo'ladigan payt
Amr ibn Abasa roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Bu kishi Nabiy sollallohu alayhi vasallamni:
«Banda Rabbiga yaqin bo'ladigan payt kechaning oxirgi ikkinchi yarmidir. Ana shu soatda Alloh taoloni zikr qilishga qodir bo'lsang, zikr qil», deb aytganlarini eshitdilar.
Abu Dovud va Termiziylar rivoyati. Termiziy hasan, sahih hadis dedilar.
@FotihaUz
Соат вақт номлари
Араб тили шу қадар бой тилки, унда ҳатто 24 соат вақт мобайнидаги ҳар бир вақт ўз номига эга:
Тунги 01:00 дан бошлаб
01 - Зулфа
02 - Баҳро
03 - Саҳар
04 - Фажр
05 - Субҳ
06 - Собаҳ
07 - Шуруқ
08 - Букур
09 - Ғудваҳ
10 - Зуҳо
11 - Ҳажро
12 - Зуҳайроҳ
13 - Роваҳ
14 - Аср
15 - Қаср
16 - Асийл
17 - Иъша
18 - Ғуруб
19 - Шафақ
20 - Ғосақ
21 - Иътмаҳ
22 - Судфаҳ
23 - Фаҳмаҳ
24 – Зуллаҳ
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Bo‘lishi kerak bo‘lgan narsa, baribir bo‘laveradi. Dunyo qiyomatga qarab ketaveradi.
Sizu, biz bilan amallarimizgina qoladi..
@FotihaUz
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизaҳуллоҳ айтадилар:
1. Дунёга муҳаббат қўйма, чунки у мусулмоннинг уйи эмас.
2. Шайтонни дўст тутма, чунки у мусулмоннинг биродари эмас.
3. Ҳеч кимга азият берма, чунки бу мусулмоннинг иши эмас.
@FotihaUz
Ashuro ro'zasining fazilati
Salama ibn Akva' roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam aslamlik bir kishiga odamlar ichida «Kim biron narsa yegan bo'lsa, kunning qolganida ro'za tutsin, kim yemagan bo'lsa, u ham ro'za tutsin, chunki bugun Ashuro kuni», deb jar solishga buyurdilar».
Ikki SHayx va Nasaiylar rivoyat qilishgan.
@FotihaUz