Uyquga yotayotganda o‘qiladigan duo
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
Shom namozidan keyin o‘qiladigan duo
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ТАШҚИ КЎРИНИШИ ЎХШАЙДИГАН САҲОБАЛАР
Уламоларимиз таъкидлашларича, Абдуманоф (Пайғамбаримизнинг тўртинчи боболари) уруғи ичида беш киши тана тузилиши жиҳатидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда ҳам ўхшар эдилар. Ҳатто баъзи кишилар уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга алмаштириб юборишлари ҳам мумкин эди.
Улар:
1. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаларидан бири бўлиб, у зот билан эмикдош ака-ука ҳам ҳисобланар эди.
2. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб. У киши ҳам амакивачча бўлиб, Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг ўғиллари. Самарқандда дафн қилинганлар.
3. Соиб ибн Убайд ибн Абду Язид ибн Ҳошим. Имом Шофеъийнинг боболари.
4. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари. Ҳазрати Али ва Фотима онамизнинг бош фарзандлари.
5. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. У киши ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари, ҳазрати Алининг туғишган акалари.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Имом Бухорийнинг ибодатлари
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди. Намозни ўқиб бўлиб:
«Қаранглар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима экан?» деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, шишириб юборган экан. Намозни бузмабди».
Бошқа бир ривоятда айтилишича, асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабди. Қиёмда узоқ турибди.
Намозни тамом қилганидан кейин кўйлагининг этагини кўтариб, ўзи билан бирга бўлган шахслардан бирига:
«Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди», дебди.
Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар унга:
«Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!» дедилар.
«Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим», деди».
Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
«У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. Витрни бир ракъат қилардилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар.
«Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?» десам:
«Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим», дер эдилар».
Имом Бухорий Басрада беш йил яшаганлар. Ўша йиллари китоб ёзиш билан машғул бўлишларига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсуми келганда Маккага бориб, ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишларини давом эттирар эдилар.
Имом Бухорий илмий ишларни афзал ибодатлардан деб билар эдилар. У киши ўзларининг бош асарлари «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоблари ҳақида:
«Уни ўзим билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида ҳужжат қилдим», деганлар.
Бошқа илмий асарлари ҳақида эса:
«Аллоҳ таолодан бу таснийфотларни мусулмонлар учун баракали қилишини умид қиламан», деганлар.
Имом Бухорий тоат-ибодатга тарғиб қилиш борасида:
«Мусулмон инсон учун дуо қилса, қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш тўғри келмайди», деганлар.
Имом Бухорий яхши амалларни иложи борича кўп қилиш пайидан бўлар эдилар. У киши Бухоро яқинида бир работ қурганлар. Жуда кўп одам бу ишда у кишига ёрдамга келган. Шундай бўлса ҳам, имом Бухорий ўзлари ғишт ташиб, ишлаганлар. Одамлар:
«Эй Абу Абдуллоҳ! Сиз овора бўлманг», дейишди.
«Мана шу менга манфаат беради», дедилар у киши.
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳам, амаллари ҳам илмга асосланган бўлар эди. Бир куни у киши Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроққа:
«Мен ақлимни таниганимдан буён бирон нарсани илмсиз қилган эмасман», деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Одоблар ҳазинаси китобидан)
@FotihaUz
Tuni bilan ibodat qilib chiqsa bo‘ladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@FotihaUz
ISLOMNI QABUL QILMAGAN ODAM O’Z JINSINI O’ZGARTIRDI KEYIN ALLOH HIDOYAT BERDI SHU MUSLIM YOKI MUSLIMA…?
@FotihaUz
Одам алайҳиссалом билан Иблис алайҳи лаънанинг осийлиги ўртасидаги фарқ нимада эди?
Одам алайҳиссалом Раббисининг амрига осий бўлганлигини эътироф этди, хатоси тан олди ва тавба қилди:
قَالَا رَبَّنَا ظَلَمۡنَاۤ اَنۡفُسَنَا وَاِنۡ لَّمۡ تَغۡفِرۡ لَـنَا وَتَرۡحَمۡنَا لَـنَكُوۡنَنَّ مِنَ الۡخٰسِرِيۡنَ
"Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар" (Аъроф сураси, 23-оят).
Иблис эса, осий бўлганини тан олмади, итоат этмаганига баҳона келтирди ва ўзини оқлашга уринди:
قَالَ اَنَا خَيۡرٌ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِىۡ مِنۡ نَّارٍ وَّخَلَقۡتَهٗ مِنۡ طِيۡنٍ
"У:: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди (Аъроф сураси, 12-оят).
Одамга ҳам, Иблисга ҳам амр этган Аллоҳ таоло эди. Одам кимга осий бўлганлигини билди, Иблис эса, англамади.
@FotihaUz
Tashvishlanish va xavotirlanish oyoqsiz o‘g‘ridir, tonnalab baxt-saodatni o‘g‘irlab oladi.
@FotihaUz
UKA MEBELGA 700 MING NARX QO’YGAN AKASI 800 MING DEB YUBORGAN 100 MING AKAGA HALOL BO’LADIMI?
@FotihaUz
Инсоннинг энг ожиз пайти ўлим онлари бўлса керак. Мол-мулк, фарзандлар ва обрў-мартаба кор қилмай, ўлим чангалида типирчилаб ва унинг қўлларига ёпишиб-ёлвориб ётишингизни кўз олдингизга келтиринг.
Бундай ожиз онларни ўтказиш ҳаммамизнинг бошимизда бор..
@FotihaUz
Иброҳим ибн Адҳам айтганлар: “Менга дадам “Эй ўғлим, бирорта ҳадисни эшитсанг ва уни ёд олсанг сенга бир дирҳам бераман” деганлар. Мен шу тариқа ҳадис илмини ўрганиб олдим”.
Дўстларга ҳам улашинг!
@FotihaUz
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида "мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ", деган гап ҳам бор эди.
Яҳё Бармакий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг вазири эди. Халифа унга жуда катта имтиёзлар берган эди. У Аббосийлар давлатидаги катта-кичик ҳамма ишга аралашар эди. Бармакийлар ҳаддидан ошишди. Арабларда: "Подшоҳлик самарасизликдир!, деган мақол бор. Султонларнинг ғазабига учраш қиёмат олдидаги қиёматдир. Халифа Ҳорун ар-Рашид уларни жазолади. Қатл қилганини қатл қилди, қамаганини қамади.
Яҳё Бармакий ва унинг ўғли Фазл аввалда қамалганлардан эди. Кейинроқ Ҳорун ар-Рашид Фазлни қатл қилдирди. Қамоқда эканлигида Фазл отаси Яҳё Бармакийга: "Шунча амри-маъруф, наҳйи-мункарлар ва неъматлардан сўнг шу ҳолга тушиб қолдикми ота?!", деди. Яҳё Бармакий деди:
"Бу мазлумлар дуосидир. У дуо кечалари юрган. Биз ундан ғафлатда бўлганмиз. Аллоҳ эса ғофил эмас!".
Ибн Абид Дунё ўзининг "Дуоси ижобат бўлганлар" номли китобида айтади:
"Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ Маймуна бинт Ҳорис онамизнинг хоналарида тарбия топди. У обид, зоҳид, тақводор ва парҳезкор эди. Бир киши халифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурида уни ёмонлаб "Буср одамларни сизга ва салтанатингизга қарши даъват қилаяпти, одамларни сизга қарши қайраяпти", деди. Валид Бусрни олиб келиш учун одам юборди. Ҳалиги чақимчи ҳам унинг ҳузурида эди. Буср оёқ-қўли титраган ҳолатда келди. Чунки у Валиднинг ғазаби ёмонлигини билар эди. Буср халифанинг ҳузурига киргач, халифа унга ҳалиги чақимчининг гапини айтди. Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ қасам ичиб бундай қилмаганини айтди. Шунда Валид ҳалиги чақимчини гапиришга ундади. Чақимчи қасам ичиб Бусрдан халифага қарши гапирган гапларини эшитганини айтди.
Буср ибн Саъид бошини қуйи туширди. Сўнгра бошини кўтарди, қўлларини осмонга кўтариб дуо қилди:
"Аллоҳим! Кўриб турибсан, у мен айтмаган гапни айтди деб гувоҳлик бермоқда. Аллоҳим! Агар мен ростгўй бўлсам у ёлғон гапиргани учун унда қудратингни кўрсат!".
Буср дуосини тугатиши билан ҳалиги чақимчи ерга йиқилди. Типирчилаб-типирчилаб жони чиқди.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 20:20 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 21 июль куни
кечки соат ⏰ 20:20 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Muslimuzz">Youtube орқали томоша қилиш
🌐Instagram орқали томоша қилиш
🫡 Facebook орқали томоша қилиш
✔️ Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@FotihaUz
#Хайрли_тонг
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума тонги муборак бўлсин!
Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин🤲
🕌 Яқинларни табриклашни унутманг!👇
@FotihaUz
Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Қайсарлик;
2. Жаҳл, асаббузарлик;
3. Шубҳа-гумон;
4. Овозни баландлатиш.
Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Узоқлашиш;
2. Эътиборсиз бўлиш;
3. Қаттиққўл бўлиш;
4. Бахиллик қилиш.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Беҳуда нарсалардан сақланиш
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Ўнта зое бўладиган, беҳуда нарса борки, улардан манфаат йўқдир:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Ихлос бўлмаган ва (суннатга) иқтидо қилинмаган амал.
3. Ундан инфоқ қилинмайдиган мол-дунё. Унинг жамловчиси дунёда (бахиллик қилиб) баҳраманд бўлмайди ва охирати учун ҳам ўзидан олдинга (садақотлар кўринишида) тақдим этмайди.
4. Аллоҳнинг муҳаббатидан холи бўлган, Унга интилиб шавқ қилмайдиган ва У билан сирдош бўлмайдиган қалб.
5. Унинг тоати ва хизматидан ажралган жисм.
6. Маҳбубнинг ризосига боғланмаган ва унинг амрларига мувофиқ юрмайдиган муҳаббат.
7. Беҳуда кетаётгани идрок қилинмаган, яхшилик ва қурбатни ғанимат билинмаган вақт.
8. Бекорчи, фойдаси бўлмаган нарсаларга машғул бўлган фикр.
9. Унга хизмат қилиш сени Аллоҳга яқинлаштирмайдиган ва дунёингга салоҳият бўлиб қайтмайдиган инсонни хизматини қилиш.
10. Тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бир бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Унинг қабзасида асир бўлса ва ҳатто ўзигада зарар ёки фойда, ўлим ёки ҳаёт бера олмаса. Буларнинг бари фойдасиз ва зое нарсалардир.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz
Фақирлик ва очликдан сақланиш учун курашгандек яланғоч қолишдан сақланиш учун ҳам курашиш керак. Очликдан халос бўлиш учун ҳайвонлар ҳам ҳаракат қиладилар, курашадилар. Инсон улардан кийимсиз қолмаслик, авратларини беркитишга ҳам курашиши билан фарқланади.
إِنَّ لَكَ أَلَّا تَجُوعَ فِيهَا وَلَا تَعْرَى
Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан.
Тоҳа сураси, 118-оят
@FotihaUz
“Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас”.
(Анбиё сураси, 103 оят).
Бу биринчи нафҳа (қиёмат Кунида сурга пуфланиши)даги ҳолатдир. Ана ўша биринчи нафҳада кимки маҳзун бўлмаса, омон қолса, аниқки, ундан кейинги нафҳа уни қўрқувга солмайди. Энди кимни биринчи нафҳа даҳшатга соларкан, у ундан кейинги нафҳада ҳам омонда бўлмайди.
Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар”,
(Зумар сураси, 68-оят).
@FotihaUz
НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳоратли бўла туриб, сийдик теккан кийимга ёки сийдикка қўлимиз тегса ёки совун порошок билан қўлни ё бирор нимани ювилса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратли одам нажосатни ушласа ёки бирор жойига нажосат тегса таҳорати бузилган ҳисобланмайди. Нажосат теккан жойни ўзини ювиб покланади. Таҳорат ташқаридан нажосат текканда эмас, балки ичкаридан нажосат чиқса бузилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @FotihaUz
Фатво маркази.